ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ТАРБИЯВИЙ-ПСИХОЛОГИК ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ – ДОЛАЗРБ ВАЗИФА

Annotasiya

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ .

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Мирзабаев, А. . (2025). ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ТАРБИЯВИЙ-ПСИХОЛОГИК ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ – ДОЛАЗРБ ВАЗИФА. Наука и инновации в системе образования, 4(4), 102–111. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/sies/article/view/80875
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ .


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

102

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ТАРБИЯВИЙ-

ПСИХОЛОГИК ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ – ДОЛАЗРБ

ВАЗИФА

Мирзабаев Аскар Мирзабаевич

https://doi.org/10.5281/zenodo.15267168

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар

самараси авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган,
Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга
қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ .

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан юртимизда хавфсизлик ва

барқарорликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш вазифаларига
устувор аҳамият берилаётгани Президентимиз Шавкат Мирзиёев
томонидан алоҳида таъкидланмоқда. Бу эса ўз навбатида профилактика,
тезкор-қидирув, тергов, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги,
қўриқлаш, патруль-пост хизматлари, алоҳида вазифаларни бажарувчи
сафарбарлик отрядлари қайта ташкил этилганида, ички ишлар
органларининг

моддий-техника

базаси

мунтазам

мустаҳкамлаб

борилаётганида намоён бўлмоқда .

Дунёда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро

терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар
ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб
бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини
олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда.

Бу борада мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев фикр билдириб,

кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган
жиддий камчилик ва муаммолар ушбу вазифаларни самарали бажаришда
тўсиқ бўлмоқда. Хусусан:

биринчидан, республика, ўрта ва қуйи бўғиндаги бўлинмалар

ўртасида асосий вазифа ва функциялар аниқ тақсимланмагани ҳар бир
ходимнинг фаолияти устувор йўналишларини ва ишнинг пировард
натижаси учун шахсий жавобгарлигини белгилашни қийинлаштирмоқда;

иккинчидан, амалдаги ташкилий-штат тузилмалари куч ва

воситалардан оқилона фойдаланишни таъминламаяпти, оқибатда
марказий ва ўрта бўғиннинг баъзи хизматларида етарли иш ҳажми бўлмай
туриб, керагидан ҳам ортиқча штат бирликлари сақланиб турган бир
пайтда, қуйи бўлинмалар зиммасига ҳаддан зиёд хизмат вазифалари
юкланишига олиб келмоқда;


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

103

учинчидан, ички ишлар органлари мансабдор шахслари, шу жумладан

профилактика инспекторларининг аҳоли билан мулоқоти йўлга
қўйилмаган, фуқаролар билан муомала маданияти пастлигича қолмоқда,
аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш борасида фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари билан самарали ҳамкорлик таъминланмаяпти;

тўртинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

юзаки кўриб чиқилмоқда, уларда кўтарилаётган масалалар ҳар томонлама
чуқур таҳлил қилинмаяпти, мурожаатларга расмиятчилик учунгина жавоб
берилаётгани фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда,
уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига
ва бошқа ташкилотларга шикоят билан мурожаат этишга мажбур
қилмоқда;

бешинчидан, ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли

олдида ҳисобот бериб боришининг таъсирчан тизими, уларнинг фаолияти
устидан жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали
механизмлари жорий этилмаган, бу эса ходимларнинг зиммасига
юклатилган вазифаларни самарали бажариши учун масъулиятини
ошириш имконини бермаяпти;

олтинчидан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси

бўйича ишлар асосан, содир этилган ғайриқонуний қилмишларнинг
оқибатларига

қарши

курашишдан

иборат

бўлиб

қолмоқда,

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этиш
сабаблари ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш ва
бартараф этиш бўйича тизимли ва самарали чора-тадбирлар кўрилмаяпти;

еттинчидан, ўсиб келаётган авлодни бузғунчи ғоялардан ҳимоя

қилишга, ёшлар жиноий фаолиятга, авваламбор, терроризм ва диний
экстремизмга жалб этилишининг олдини олишга етарлича эътибор
қаратилмаяпти, ички ишлар органларининг тарбиявий ўрни сезилмаяпти;

саккизинчидан, ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ҳозирги талабларга
жавоб бермайди, порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш
ҳолатлари ҳамон учраб турибди;

тўққизинчидан, энг янги ахборот-коммуникация технологияларини

тизимга жорий этиш, ички ишлар органларини замонавий воситалар ва
асбоб-ускуналар

билан

жиҳозлаш

даражаси

қониқарсизлигича

қолаётганини таъкидлаб ўтди .


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

104

Мазкур муаммолардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан

ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг қуйидаги энг муҳим
йўналишларини белгилаб берди:

биринчидан, ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли

ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходими томонидан “Халқ манфаатларига
хизмат қилиш”ни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий
йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш;

иккинчидан, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларни, бажарилаётган

ишлар муҳимлиги ва кўламини эътиборга олган ҳолда ички ишлар
органлари барча даражадаги бўлинмаларининг вазифа ва функцияларини
аниқ белгилаш ҳамда тақсимлаш, ташкилий-штат тузилмасини
мақбуллаштириш, куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш;

учинчидан, халқ билан аниқ мақсадни кўзлаб ўтказиладиган тизимли

мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни
ривожлантириш, аҳолининг энг муҳим муаммолари ҳал этилишига ҳар
томонлама кўмаклашиш;

тўртинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан

ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини
ўрнатиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишга юзаки ва
расмиятчилик билан ёндашувларга чек қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколат доирасида барча
воситаларни ишга солиш;

бешинчидан, ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли

олдида мунтазам ҳисобот бериб бориши тизимини, қилинган ишларга
баҳо беришнинг аниқ мезонларини, шунингдек уларнинг фаолиятида
қонунийликни таъминлаш бўйича жамоатчилик, парламент ва депутатлик
назоратининг самарали механизмларини жорий этиш;

олтинчидан, аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари

ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг барча
қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунга ҳурмат, қонун
бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик туйғусини
сингдириш йўли билан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси
ва олди олинишини таъминлаш;

еттинчидан, вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат,

ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш
руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм,


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

105

зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган
тизимни ривожлантириш;

саккизинчидан, ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб
чиқиш ҳамда янада такомиллаштириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар
содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф
этиш;

тўққизинчидан, ички ишлар органлари барча бўлинмаларининг

фаолияти янада самарали бўлишини таъминлайдиган замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

ўнинчидан, ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техника

таъминотини янада яхшилаш, ходимларнинг самарали ишлаши учун
муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни хизмат турар жойлари билан
таъминлаш .

Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини

такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотларлар амалга
оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат
тартибини

сақлаш,

фуқаролар

хавфсизлигини

таъминлаш,

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш
бўйича салмоқли ишлар қилинди.

Кадрлар сиёсатини самарали амалга оширишда ички ишлар

органлари ходимларининг касбий ва жанговар тайёргарлигини
такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида аҳамиятга эга. Ички
ишлар органлари ходимлари бугунги кунда кўплаб ностандарт
вазиятларга дуч келмоқдалар, уларни ҳал қилиш баъзан кўп жиҳатдан
уларнинг ватанпарварлиги ва касбий маҳоратига, қонунга қатъий амал
қилган ҳолда ҳаракат қилиш қобилиятига боғлиқ. Ички ишлар органлари
ходимларининг ушбу ва бошқа зарур фазилатларини шакллантириш Ички
ишлар вазирлиги тизимида касбий ва жанговар тайёргарликнинг
самарали тизими билан таъминланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари

учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги
тизимини жорий этиш буйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори нинг
6-бандига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан ички ишлар
органларида хизматни ўташ тартибига узлуксиз ўқув-карьера жараёни
киритилди.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

106

Ушбу янги тизим асосида ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-

карьера жараёнини тизимли ташкил этиш ва кадрларни тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ҳамда уларни малакасини сифатли оширишни ташкил этиш
тартиби белгиланган. Шунингдек, мазкур узлуксиз ўкув-карьера билан
Ички ишлар вазирлиги ва унинг қуйи бўлинмаларининг энг муҳим
вазифалари белгиланди. Жумладан:

– ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишини

таъминлаш, шунингдек, куч ва воситаларни самарали бошқаришда рақбар
кадрларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини янада ошириш;

– барча тоифадаги ички ишлар органлари ходимларининг самарали

хизмат ўташи ва уларнинг хизмат мартабаси ошиши учун хизматнинг
бутун муддати давомида узлуксиз равишда тахсил олиш ва малака ошириб
боришига эришиш; e 102

– доимий равишда ички ишлар органлари ходимларининг хизматдан

ажралмаган холда бевосита жойларда малакасини оширишни таъминлаш
максадида масофавий ва мобиль сайёр курсларини ўтказиб бориш;

– анъанавий малака ошириш билан бир каторда касбий ўқитишнинг

уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган
шаклларини, шунингдек, кадрлар малакасини оширишнинг белгиланган
даврийлигига риоя қилинган ҳолда таълим дастурларини, билим ва
кўникмаларини доимий такомиллаштиришдан иборат кредит-модуль
механизми жорий килинди.

Шунингдек, янги жамият таълим жараёни субъектларига аниқ

талабларни қўйди, улардан бири “замон билан ҳамнафас бўлиш”, бу
таълим жараёнининг ўзгариши билан боғлиқ. Бир қатор илмий
ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, янги таълим тизимига мослашиш
қийин, шунинг учун уларнинг фаолиятида муваффақиятга эришиш кўп
меҳнат ва куч сабр ҳамда матонат талаб этилади. Бунинг учун ҳар бир
педагогдан психологик билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлиш талаб
этилади.

Тажрибали, педагогик фаолият деганда, биз меҳнат бозорида

рақобатбардош бўлган амалиёт ходимлари ва талабаларини тайёрлашни
назарда тутамиз, бу педагогларни олдига бир қанча вазифаларни қўяди.
Шу нуқтаи назардан, профессор-ўқитувчилар нафақат билим берувчи,
балки ички ишлар органлари ходимлари ва тингловчи (курсантлар)ни
муаммоли вазиятларда ҳаракат қилиш, ўз билим ва кўникмаларини


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

107

“қўллаш” учун имкон қадар тез ва самарали фоалиятни ташкил эта
оладиган шахс эканлигини тушунишдир.

Касбий хулқ-атвор ва фаолиятнинг тартибга соладиганлардан бири

бўлган янги касбий ўзини ўзи англашни ривожлантириш зарурати бўйича
профессор-ўқитувчини касбий онгини ривожлантириб, профессионаллаш-
тириш учун янги талабларни қўйишдан иборатдир.

В.С.Мухина профессор ўқитувчилар ўзини ўзи англашни асоси

сифатида “шахснинг индивидуал мавжудлигини белгилайдиган шахсий
маънолар тизимини ташкил этувчи қадрият йўналишлари” деб
тушунтиришга ҳаракат қилади .

Г.И.Симонованинг

фикрича,

инсоннинг

касбий

ўсиши

ва

ривожланишининг тизимини ташкил этувчи ва тартибга солувчи омили
унинг ўзини ўзи билиши ва ўзига муносабати натижасида, шахснинг ўзи
ҳақидаги ғоялари ва ҳукмларининг барқарор мажмуаси сифатида ҳаракат
қиладиган ўзини ўзи англашидир .

Касбий ўзини ўзи англаш ривожланиб бориши билан инсон танлаган

соҳада талаб қилинадиган фазилатлардан хабардор бўлади, шунингдек,
ўзини профессионал сифатида намоён қилади.

Баъзи бир адабиётиларда касбий ўзини ўзи англаш ички ишлар

органлари ходимларининг умумий ўзини ўзи англашининг бир қисми
сифатида қаралади, биз унга риоя қилишимиз зарур. Ушбу ёндашув
доирасида касбий ўзини ўзи англаш шахс томонидан амалга
ошириладиган касбнинг баъзи бир жиҳатларининг мазмуни билан
тавсифланади, бу шахсий хусусиятлар билан бир қаторда индивидуал
хусусиятларни (физиологик хусусиятлар, жисмоний хусусиятлар),
шунингдек “динамик ўзлик”), хусусан, шахснинг ақлий ва жисмоний
ривожланиш хусусиятларини инобатга олади.

Ички ишлар органларида касбий онг ижтимоий хусусиятга эга. Шахс

ўзининг ижтимоий мавқеини, шунингдек, ўзи яшаётган жамиятда
ўрнатилган қоидалар ва меъёрларга риоя қилиш зарур, бу эса касбий
ўзини ўзи англашнинг шаклланишига таъсир қилади.

Россиялик олим А.К.Маркова касбий ўзини англашга қуйидагилар

тааллуқли эканлигини билдирган:

– ўз касбининг меъёрлари, қоидалари, моделларини уларнинг

фазилатларини англаш стандартлари сифатида билиш;

– ҳамкасб билан ўзини таққослаб, бошқа шахсларда ушбу

фазилатларни англашга ёрдам бериш;


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

108

– ҳамкасблар томонидан ўзини профессионал нуқтаи назардан тан

олишга мажбур этиш;

– ҳарбийнинг касбий томонларини баҳолаш:
– ўзини англаш, касбий хулқ-атвори ва ўзини ўзи баҳолаш;
– умуман ўзини ижобий баҳолаш, ижобий фазилатларини,

истиқболларини аниқлаш, бу ижобий “концепция”нинг шаклланишига
олиб келади .

Ички ишлар органларининг касбий онгини ва маҳоратини ошириш бу

кўп мезонли ҳаракатдир, чунки бу мезон профессор-ўқитувчилар
ижтимоий муносабатларини тартибга солади. Ички ишлар органларининг
касбий онгни ривожланиши ташқи ўзаро таъсир орқали амалга
оширилади.

Шундай экан, касбий онгни ривожлантириш амалиётчи ходим

бўлмиш ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликдаги
профессор-ўқитувчи маконида содир бўлади, унинг доирасида алоқа ва
биргаликдаги фаолият амалга оширилади, бу ўқитувчига биргаликдаги
фаолиятни рефлексли таҳлил қилиш ва касбий фаолиятининг янги
амалий мазмунини бойитиш ҳамда ривожлантиришга тараққиётига кенг
йўл очади.

Ички

ишлар

органлари

ходимларининг

касбий

онгини

профессионаллаштириш учун касбий ўзини ўзи англаш зарурлигини
тушуниш керак. Бу нима дегани яъни, ходимларда касбий ўзини ўзи
англашни, руҳий тетикликни ривожлантирадиган ўқитувчи ўқишга жалб
этилган амалиётчи ходимларни жамиятда рақобатбардош қилиб
тарбиялашдан иборат бўлади.

Ички ишлар органлари ходимлари шахснинг онги ва ўзини ўзи

англашини ўрганиш муаммолари бўйича маҳаллий ва хорижий
психологик тадқиқотларни таҳлил қилиш, ушбу масалаларнинг
мураккаблиги ва шу билан бирга долзарблигидан далолат беради. Мазкур
йўналишдаги фаолият назарияси доирасида онгни ўрганишга кўплаб
тадқиқотлар бағишланган. Ушбу тадқиқотлар ички ишлар органлари
ходимлари шахсни онгининг умумий ва ижтимоий табиатини очиб
беришга қаратилган.

А.Н.Леонтев онгни ўрганар экан, онгнинг энг чуқур инсоний

тузилмалари шахснинг ички дунёсининг мазмуни ва динамикасини
белгиловчи семантик (йўналиш) тузилмалари эканлигини англатади .
А.Н.Леонтев онг ва шахс фаолияти ўртасидаги таъсир жараёнларининг


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

109

ўзаро боғлиқлиги ва психологик динамикасини ўрганган, психологик
динамика ҳаракатлар, шартлар ва операцияларнинг аниқ мақсадларини
мувофиқлаштиради ҳамда мотивга маълум бир муносабатда бўлади, чунки
мавзу ўз олдига фақат мотивацион мақсадларни қўяди.

А.Н.Леонтевнинг сўзларига кўра, “шахсий маъно” атамаси маълум бир

мавзунинг ўзига хос шахсий мотивлари билан чекланган тор вазифаларни
бажаришга имкон беради.

В.П.Зинченко эса шахс онги воқелик, мулоқот ва дунёни идрок этиш

тажрибаси мавжуд бўлган маданий борлиқда ривожланади, деб
ҳисоблайди .

Шахснинг ривожланган онги унинг психологик кўп ўлчовлилиги

билан ажралиб туради ва ўзини тутиши ҳамда муомула мулоқотида, юриш
туришида акс этади.

А.Н.Леонтев воқеликнинг аниқ тасвирларини ҳиссий таркибини

ташкил этувчи, аслида идрок этиладиган ёки хотирада тугайдиган,
келажакка тааллуқли ёки ҳатто шунчаки пайдо бўладиган онг
ҳодисаларининг ҳиссий тўқимасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратади.
Онгнинг ҳиссий тасвирлари вазифаси мавзуни очишда дунёга ҳақиқатни
кўрсатди. Онгнинг ҳиссий мазмуни туфайли дунё субъект фаолиятининг
объекти сифатида намоён бўлади.

А.Н.Леонтев

онгнинг уч компонентли

тузилишини

ҳиссий

тўқималарни ўзгартириб, касбий онг тузилиши қандай таркиб билан
тўлдирилганлигини очиб беришга интилган.

Касбий онг – онг шакли сифатида умуман маъно ҳосил қилмайди,

балки маълум бир касбий фаолият билан боғлиқ бўлган билим соҳасининг
концептуал, шунингдек, касбий мақсадларни белгилашда намоён
бўладиган касбий мотивлар, қизиқишларда мужассамланган маъноларни
шакллантиради.

Интеллектуал жараёнлар ички ишлар органлари ходимларининг

шахснинг профессионал хатти-ҳаракатларига таъсирини аниқлайди .
Ж.Келли интеллектуал жараёнларни шахс фаолиятининг асосий хусусияти
сифатида белгилаган биринчи психологлардан бири эди. У яратган
назариянинг марказий концепцияси – бу шахсий конструкция тушунчаси
ва шахсларнинг воқеаларни кўриш, уларни ўз тажрибалари ва билимлари
асосида башорат қилиш ҳақидаги маълумотлар ҳисобланади. Ҳамма
шахслар ҳақиқатни ўзига хос тарзда қурганликлари ва ҳақиқатга


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

110

тўғридан-тўғри кира олмасликлари сабабли, воқеалар ёки уларнинг
талқинлари бўйича барча нуқтаи назар бир хил маънони англатмайди.

Шахслар дунёга ва бир-бирига шахсий конструкциялар тизими ва

реал шароитлар орқали боғланган, воқеалар шахс уларни қандай қабул
қилишидан кўра камроқ аҳамиятга эга.

Шахснинг конструктив тизими, Ж. Келли қарашларига кўра,

ижтимоий ўзаро таъсирларни ўзгартиради ва у конструкцияларни ташкил
қилишни иерархик тизим сифатида тавсифлайди, унга бир қатор
конструкциялар бўйсунади (супердоминант) ва бошқалар тизимнинг
айрим қисмларида бўйсунади (субдоминант). Ж. Келли шахсий
тузилмалар остида ўзи ва бошқа шахслар фойдаланади.

Университет профессор-ўқитувчисининг касбий тузилиши, унинг

фаолият ва ижтимоий ҳаётдаги тажрибасини англаш, талқин қилиши,
тушунтириши ёки башорат қилиши учун фойдаланадиган ғоя ёки фикр
бўлиши мумкин. Ички ишлар органларининг шахсияти ўз дунёсини ўзи
яратган концептуал тизимлар ёки моделлар ёрдамида тушунилади ва ўз
фаолиятининг объектив ҳақиқатига мослашишга ҳаракат қилади.
Институт

профессор-ўқитувчисининг

шахсий

конструкцияларига

“ҳаяжонланган-хотиржам”, “эркак-аёл”, “диний-атеистик” ва бошқа
тушунчалари мисол бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, индивидуал онгнинг категорик тузилиши маъно ва

мазмунини белгилайдиган энг умумлаштирилган тоифаларнинг иерархик
тўпламидир. Бир томондан, касбий онг ижтимоий онгнинг бирлиги
сифатида ҳаракат қилади ва бошқа томондан индивидуал онгни
шакллантиради. Ижтимоий онг бирлиги сифатида ғояси умумий
ижтимоий тажрибани, унинг ривожланган концептуал шаклларини,
универсал билимларни аниқлаш имконини беради.

Шуни таъкидлаш керакки, ижтимоий онг, шунингдек, индивидуал онг

илмий билимлар билан биргаликда яшаш жойлари, турли даражадаги
ҳақиқат билан тавсифланган ижтимоий стереотипларни ўз ичига олади.
Ижтимоий гуруҳлар фаолиятининг айрим шакллари ушбу фаолиятни
амалга оширувчи фуқаролар онгининг ўзига хос хусусиятларини яратади.
Шу билан бирга, ҳар бир шахсга фақат унга хос бўлган, унинг индивидуал
тажрибаси билан шартланган ўзига хос компонентлар мавжуд.

Онг ва тажрибани ривожланишида оила ва ундаги тарбия, атроф-

муҳит ҳамда тажрибали инсонлардан олинган билим, кўникма, амалиёт


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

111

инсон рухиятини шаклланишида ва ҳаётий тажриба (профецинализм)ни
ошишида катта роль ўйнайди.