ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ТАҲЛИЛИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Annotasiya

Мақолада ҳозирги кунда жамиятимизда содир бўлаётган фирибгарлик жинояти ва ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят профилактикасини такомиллаштиришнинг ўзига ҳос хусусиятлари, қолаверса, фаолиятга доир муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
8-22
92

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Абдреимов , А. . (2024). ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ТАҲЛИЛИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ. Наука и инновации в системе образования, 3(11), 8–22. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/sies/article/view/51157
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада ҳозирги кунда жамиятимизда содир бўлаётган фирибгарлик жинояти ва ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят профилактикасини такомиллаштиришнинг ўзига ҳос хусусиятлари, қолаверса, фаолиятга доир муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

8

ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ТАҲЛИЛИ ВА УНГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Абдреимов Азамат Азатович

ИИВ Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи

кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13729922

Аннотация

. Мақолада ҳозирги кунда жамиятимизда содир бўлаётган

фирибгарлик жинояти ва ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари,
жиноят

профилактикасини

такомиллаштиришнинг

ўзига

ҳос

хусусиятлари, қолаверса, фаолиятга доир муаммо ва камчиликларни
бартараф этиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Фирибгарлик буйича бошка хорижий давлатларнинг илғор

тажрибалари, хамда миллий қонунчилигимиздан фарқли ва ўхшаш
томонлари шунингдек, юқорида келтириб ўтилган жихатлардан
фойдаланган холда ушбу фаолиятни такомилаштириш хақида билиб
олишингиз мумкин.

Таянч сўзлар

: фирибгарлик, олдини олиш, қонун, мулк, мулкдор,

банк, вояга етмаган, аёллар, бир гуруҳ, алдаш, ишонч, ёлғон, фуқаролик
ҳуқуқий, муносабат.

Аннотация.

В статье разработан ряд предложений и рекомендаций

по выявлению мошенничества, совершаемого в современном обществе и
причин,

способствоваших

его

совершению,

особенностям

совершенствования профилактики преступности, а также по устранению
проблем и недостатков деятельности. Рассмотрен передовой опыт других
зарубежных стран по раскрытию мошенничества, а также различиях и
сходствах с национальным законодательством, а также меры по
улучшению деятельности.

Ключевые слова:

мошенничество, предотвращение, закон,

имущество, собственник, банк, несовершеннолетний, женщина, группа,
обман, доверие, ложь, гражданско-правовые, отношение.

Annotation.

The article has developed a number of proposals and

recommendations for identifying fraud committed in modern society and the
causes that contributed to its commission, the specifics of improving crime
prevention, as well as to eliminate problems and shortcomings of activities. The
best practices of other foreign countries on fraud detection, as well as
differences and similarities with national legislation, as well as measures to
improve activities are considered.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

9

Keywords:

fraud, prevention, law, property, owner, bank, minor, woman,

group, deception, trust, lies, civil law, attitude.

Мавзунинг долзарблиги ва бугунги кундаги аҳамияти шундаки,

ижтимойи тармоқда қизиқ бир статистик маълумот ўқиб қолдим. Унга
кўра, ҳар секундда дунё бўйича 5-7 нафар фуқаролар тўлов карталари
воситасида виртуал фирибгарлик жабрланувчисига айланаркан. Бу
жиноят Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда ахборот технологиялари
ривожи, виртуал (онлайн) хизматлар кўпайгани сари ҳисоб рақамдан,
пластик картадан фирибгарлик йўли билан виртуал пул “ўмариш” жуда
кўп учраб турибди.

Бугунги кунда жамиятимизда кўп учраётган жиноятлардан бири бу

фирибгарлик жиноятидир. Шу сабабли ушбу жиноят тушунчаси, уни
олдини олиш чоралари ўзининг долзарблиги билан алоҳида ажралиб
туради. Зеро, сўнги йилларда, бозор иқтисодиёти шароитида ўзгалар
мулкини талон-тарож қилиш жиноятининг сезиларли даражада
кенгайиши кузатилмоқда. Бу ўз навбатида, суд-тергов органлари
томонидан ушбу турдаги жиноятларни кўриб чиқиш амалиётининг
мураккаблашишига, жиноятчиликни олдини олиш бўйича фуқаролар,
айниқса жиноят бўйича жабрланувчи бўлишга мойил бўлган содда,
ишонувчан шахслар ўртасида кенг қамровли тарғибот ишлари олиб бориш
заруратини олдимизга кўндаланг қўйди.

Фирибгарлик мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп

тарқалганларидан бири бўлиб, алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш
йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қўлга киритишдан
иборат бўлади. Фирибгарликнинг ўзига хос хусусиятлари нафақат унинг
содир этилиши усули, балки қонунда махсус белгиланган тажовуз қилиш
предмети ҳам ҳисобланади.

Жиноятни содир этиш усулларининг ўзига хослигига қараб

фирибгарлик икки турга ажратилади:

-алдаш йўли билан талон-тарож қилиш;
-ишончни суистеъмол қилиш йўли билан талон-тарож қилиш.
Алдаш фирибгарлик билан талон-тарож қилиш усули сифатида

айбдорни ҳақиқий мақсадларига (масалан, мулкни қайтариб бермаслик
мақсадида қарзга олиш); предметга унинг нархи, миқдори ва сифатига
(рангли металлардан фойдаланган ҳолда тилла буюмлар сифатида ҳар хил
нарсалар ишлаб чиқариш, тўлиқ бўлмаган товарни тўлиқ нархида сотиш)


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

10

талуқли бўлиши мумкин. Алдаш, шунингдек, фирибгарнинг шахси, унинг
мансаби ва ижтимоий мавқеи, касбига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Ишончни суистеъмол қилиш деганда, айбдор шахс томонидан

ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда ўз фойдасига олиш учун ўзи ва
мол-мулк эгаси ёхуд мол-мулк эгалиги ихтиёрида турган шахс ўртасида
алоҳида, ўзаро ишончга асосланган муносабатлардан қонунга хилоф
равишда мулкни ўз фойдасига олиш учун фойдаланиши тушунилмоғи
лозим. Ишончга асосланган муносабатлар фирибгар ва жабрланувчи шахс
ўртасида прокат, ижара, олди-сотди, топшириқ шартномаси ва
ҳоказоларда вужудга келиши мумкин.

Жорий йилнинг 4 ойи давомида

Самарқанд вилоятда фирибгарлик

жиноятининг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган
шарт-шароитларни “илмий диагноз” қилиш асосида аниқлаш ва таҳлил
қилиш ишлари амалга оширилди. Таҳлилларга кўра, вилоятда 2024
йилнинг 4 ойида жами

1306 та

жиноят ҳисобга олинган бўлиб, жами

аҳоли сони

4 208 509

киши бўлиб, умумий жиноятлар

100 минг аҳолига

нисбатан

31,0 тадан

тўғри келиб,

313 таси

унча оғир бўлмаган,

323 таси

оғир,

158 таси

ўта оғир турдаги жиноятлар бўлиб, ушбу жиноятларнинг жами

685 таси

махалла ҳудудида содир этилганлиги, махаллада жами

370 та

олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг содир бўлганлиги, жами

315

таси

аниқланадиган жиноятлар эканлиги малъум бўлди.

2024 йил 4 ойида жами

805 та

олдини олиш мумкин бўлган

жиноятлар ҳисобга олинган бўлиб, шундан

131 таси фирибгарлик

жиноятлари

(100 минг аҳолига 3,1 тадан)

эканлиги аниқланган.

Фирибгарларнинг

турлари

бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг

9,9 фоизи

(13 таси) ахборот технологиялари орқали,

5,3 фоизи

(7 таси)

ўқишга киритиб қўйиш,

12,2 фоизи

(16 та) ишга киритиб қўйиш,

3,8 фоизи

(5 та) автомашина олиб бериш,

11,5 фоизи

(15 та) чет элга

ишга юбориш,

1,5 фоизи

(2 та) пластикдаги пулни нақдлаштириб бериш,

1,5 фоизи

(2 та) кредит олиб бериш,

9,2 фоизи

(12 та) уй-жой олиб бериш,

3,8 фоизи

(5 та) чорва ҳайвонларини сотиш, сўйиш ва олиш,

1,5 фоизи

(2 та) тилла буюмларни сотиш ёки олиш,

1,5 фоизи

(1 та) қарз олди-

бердиси билан боғлиқ фирибгарлик жиноятлари ташкил қилган.

Бундан ташқари, вилоятда шу даврда ёшлар томонидан жами

308 та

жиноятлар содир этилган бўлиб, шундан ёшлар томонидан

25 та

фирибгарлик жинояти (8,1 салмоғи), аёллар томонидан жами

91 та


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

11

жиноятлар содир этилган бўлиб, шундан

12 та

фирибгарлик жиноятини

(13,2 салмоғи), муқаддам судланганлар томонидан жами

80 та

жиноятлар

содир этилган бўлиб, шундан

11 та

фирибгарлик жиноятини (13,8

салмоғи), гуруҳлар томонидан жами

94 та

жиноятлар содир этилган

бўлиб, шундан

7 та

фирибгарлик жиноятини (7,4 салмоғи) ташкил қилган.

Вилоятда 2024 йил 4 ойида жами

391 та

жиноятлар ноаниқ

шароитларда содир этилиб, тергови тамомланган бўлса, шундан

49 та

(11,1%) жиноятлар фош этилмаган. Фош этилмаган жиноятларнинг

36

таси

олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар,

13 таси

аниқланадиган

жиноятлар бўлса, фош этилмаган жиноятларнинг

20 таси

унча оғир

бўлмаган,

12 таси

оғир,

4 таси

ўта оғир турдаги жиноятлар бўлиб,

шулардан

4 та

фирибгарлик жиноятлари ЖПК 364-м 1-қ 1-б (

2 та

) ва 1-қ

1-б (

2 та

) фош этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “

Ҳар бир шахс мулкдор

бўлишга ҳақли.

Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир

тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади

.”

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон

иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун
шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш
эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг

ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда

тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига
асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

” дейилган.

1

Шундай экан, ҳар бир фуқаро ўзининг мулкдор бўлиши билан бир

қаторда, мулкнинг етарли даражада хавфсизлиги таъминланган бўлиши
ҳам керакдир.

Вилоятда юқоридаги давр мобайинида содир бўлган фирибгарлик

жиноятларининг бошқа жиноятларга нисбатан кўп содир бўлганлиги
ўрганилганида, ахборот технологиялари соҳасидаги фирибгарликлар,
ўқишга киритиб қўйиш, ишга киритиб қўйиш, автомашина олиб бериш,
чет элга ишга юбориш, пластикдаги пулни нақдлаштириб бериш, кредит

1

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

41,65-моддалар.

30.04.2023 й.

https://lex.uz/docs/6445145//6445677 (мурожаат қилинган сана 12.05.2024 йил).


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

12

олиб бериш, пулларини кўпайтириб бериш (перамида) туридаги
фирибгарликлар нисбатан кўп содир бўлганлиги аниқланди.

Ижтимоий турмушда инсонлар ўзаро бир-бирлари билан муомала

қилар экан, улар орасида турли хил муносабатлар ўрнатилади. Айримлар
соф, ҳалол йўл билан, ўзгалар ҳақидан қўрққан ҳолда бу муносабатни
ўрнатса,

айримлар

инсонларнинг

соддалиги,

ишонувчанлигини

суиистеъмол қилади.

Сўнгги вақтларда фирибгарлик, товламачилик билан боғлиқ

жиноятлар ортгани сир эмас. “Аҳмадбой иши”, “Human” ва бошқа қатор
хусусий бандлик агентликлари билан боғлиқ ишлар шулар жумласидан.

“Straus House” МЧЖ, “Avto 60 ой”, “Auto Rental” каби қатор фирма ва

тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ ишларга ҳам кўп бўлгани йўқ.

Ачинарлиси шундаки, шунча воқеалардан кейин ҳам фирибгарлик

жинояти ёхуд фирибгар қармоғига илинаётган ватандошлар сони камайиб
қолаётгани йўқ. Қолаверса, тараққиёт юксалгани сари фирибгарликнинг
янгидан янги турлари ҳам қайд этилмоқда.

Ахборот технологиялари, интернет орқали амалга оширилаётган

фирибгарликлар ҳам кўп учраяпти. Фирибгарликларнинг кўпчилик қисми
фарзандининг олий ўқув юрти талабаси бўлиши орзусидаги ота-онага
нисбатан қилинади.

Хўш, фирибгарлик жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари нимада?
Фирибгарлар домига тушаётганлар шунчалик соддами ёки

фирибгарлар бошқаларни ўта гўл ҳисоблашадими?

Фирибгарлик жиноятини содир этиш услублари диққатимизни

тортди. Содир этилган фирибгарликларнинг ахборот технологиялари
орқали, ўқишга киритиб қўйиш, ишга киритиб қўйиш, тадбиркорлик
соҳасида бирга ишлаш, чет элга ишга юбориш, уй-жой олиб бериш каби
турлари кўпайиб кетган.

Мазкур турдаги фирибгарлик жиноятларининг кўпи ёшлар, аёллар,

муқаддам судланганлар, ишламайдиганлар томонидан содир этилган.

Фирибгарлик шахсият муаммосими ёки жамият?

Жамият индивидуалликдан шаклланган. Яъни битта хусусийлик

вужудга келиб умумийликка айланган. Шу хусусийликнинг ичида
товламачилик, фирибгарлик, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик уруғланса,
бу юқумли бўлади. “Aҳмадбой воқеаси”да ҳам бир киши келиб, шу ишни
қилди. Жуда катта натижага эришдим деганидан кейин унга бошқалар
эргашди. Бу оломон психологияси дейилади.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

13

Қачонки, жамиятнинг ичида фильтр, яъни ўз хавфсизлигини

таъминлаш, қонун устуворлигига шахсан ҳар бир инсон ўзи жавобгар
эканлиги тан олинмаган тақдирда оломон психологияси ишлаб кетади.

Фуқаролар фирибгарлар домига қандай илиниб қолмоқда?

Фирибгарларнинг ўзлари ҳам ўзларини “фирибгар” деб билишадими,

тан олишадими? Йўқ, албатта. Уларнинг ҳеч бири қилмишини тан
олмайди, аксинча, мақсади одамларга ёрдам бериш бўлганини
таъкидлашади.

Одатда бу жиноят қурбонлари жуда тез ишонувчан, кундалик

турмушда юзага келадиган муаммоларни ҳам ўзгаларнинг ёрдами билан
онсон ҳал қилишни истайдиган ва етарли даражада ҳуқуқий билимларга
эга бўлмаган шахслардир.

Бу

тоифадаги

жиноятларнинг

латентлилиги

(рўйҳатга

олинмаганлиги) юқори эканлигини таъкидлашимиз зарур. Мазкур мавзу
бўйича номзодлик ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилган
Н.Борзенков шундай дейди: «Фирибгарларга бепарволик, пала-партишлик,
анқовлик қўл келади, яъни мазкур жиноятнинг содир этилиши кўп
жиҳатдан жабрланганларнинг ўз феъл-атворига боғлиқдир. Улар кўпинча
ноқонуний бойлик орттириш ёки белгиланган меъёр ва қоидаларга хилоф
тарзда бирор қулайлик, моддий ашёга эга бўлиш мақсадида шубҳали
битимлар тузадилар».

2

Фуқаро-жамият-давлат шаклидаги механизм мавжуд экан, бу ўз-

ўзидан малъум даражадаги муносабатларни юзага келтиради.

Шундай экан вилоят миқиёсида ҳам фуқароларнинг бир-бирларига

қонуний тартибда кўрсатилиши лозим бўлган хизматлар йўлга
қўйилишида айрим камчиликлар борлиги, бу бевосита айрим шахслар
томонидан ўзгаларнинг мол-мулкини осонлик билан алдов йўллари билан
эгаллаш ҳаракатларининг авж олишига олиб келган.

Бунинг оқибатда фирибгарлик қурбонига айланган жабрланувчилар

шу аҳволга тушишига биринчи навбатда бевосита ўзлари сабабчидир,
яъни жабр кўрувчи шахс ўзи билан муносабатга кирган шахснинг унга
қўйган “шарти, талаби”ни қандай даражада хавфсиз эканлигига,
қонунийлигига, ишончлилиги кафолатланганлигига совуққонлик билан
қараши, ўз мақсадига оз фурсатда ва ҳеч бир қийинчиликларсиз эришиш
ҳаракатида бўлганлиги билан боғлиқдир.

2

Қаранг: Борзенков Г.Н. Ответственность за мошенничество (вопросы квалификации). М., 1971.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

14

Айрим фирибгарлик жиноий воқеаларни оладиган бўлсак,

жабрланувчиларнинг

ўзлари

қонунларимизни

четлаб

ўтмоқчи

бўлганликларининг гувоҳи бўламиз. Бундай фуқароларимиз ишларини
битириш учун кимларнингдир хизматидан фойдаланишга уринадилар-да,
оқибатда жабрланиб қолиб, бу ҳақда мурожаат қиладилар.

Бугунги кунда фуқароларимизнинг деярли барча қатлами ахборот

технологиялари соҳаси иштирокчисига айланган, шу муносабат билан
фуқароларимизнинг жуда кўпчилик қатлами “

хавфсиз иштирокчи

” яъни

ахборот алмашинувда белгиланган хавфсизлик чораларини кўрмаслиги,
ахборот технологиялари соҳасида эътироф этиладиган талаб қоидаларга
риоя этмасликлари сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлик жиноятининг камайиш ўрнига

кўпайиб бораётганлигига яна бир асосий сабаблардан бири, фуқароларга
хизмат кўрсатиш турларининг қонунийлаштирилишида ўзгармас қатъий
талаб жорий этилмаганлиги ҳамда қонунийлиги таъминланиб йўлга
қўйилган хизматларнинг жамиятда ўрни мустаҳкамланиб, фуқароларни
қамраб олиб, ўзига жалб қилиш тартиби шаклланмаганлиги, оқибатда эса
фуқаролар томонидан қонуний ягона хизмат кўрсатиш тизимидан
фойдаланишда англашмовчиликлар юзага келаётганлигидир.

Бу эса, фуқаролар ўртасида олди-берди, савдо-сотиқ ишларини амалга

оширишда сотувчининг ёки сотиб олувчининг “чув” тушишига олиб
келмоқда, бу қандай рўй беради, ҳар доим сотувчи ўз мулкини қиммат ва
тез сотишни, сотиб олувчи эса арзон турдаги мулкга тезкорлик билан
эгалик қилишни мақсад қилади, бу эса фирибгарнинг ўз “ўлжаси”нинг
ишончига тез, осон киришига асосий қурол вазифасини ўтаб келмоқда.

Ҳозирги бозор иқтисодиёти даврида фуқаролар орасида ўзининг

моддий

етишмовчилик

кўринишидаги

эҳтиёжларини

қондириш

мақсадида фирибгарликнинг турли хил кўринишларидан фойдаланиш
ҳоллари ҳам мавжуд.

Р.А.Собиров таъкидлаганидек, «Фирибгарлик билан алдашда ҳамиша

унга жавобан ўзини қандай тутишга эътибор қаратилади, яъни
алдаётганда, асосан фақат чалғитиш учун ҳаракат қилинмайди, балки
алданаёттан шахснинг ўзини маълум ҳолатда тутишга кўндиришга
ҳаракат қилинади».

3

Шу билан бирга, алдашда ўзининг асосий мақсадига, яъни алданган

киши жиноятчига ўз мулкини ёки мулкий ҳуқуқини ихтиёрий суратда

3

Собиров Р.А Обман как средство совершения преступления. Омск, 1993 С-131.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

15

беришига эришиш кўзда тутилади. Фирибгарлик қилаётганда айбдор шахс
ўзи баён этаётган ахборот ёлғон эканлигини билиб, тушуниб туради ва
маълум усуллар билан онгли равишда жабрланувчини чалғитади.

4

Доимо ёдда тутинг: замонавий фирибгар - жуда тажрибали

руҳшуносдир. Сизнинг паришонҳотир, хушёрлиги сусайган қиёфангиз
улар учун мисол бир «таклифнома».

Фирибгарлик жиноятининг ҳозирги кунда яна бир авж олган

турларидан бири, бу фуқаролар ўз қўлларида тўпланиб турган пул
маблағларини қандай йўллар билан ишлатиб сармоя олишни
билмаганлиги, ушбу ҳолатдан бевосита ёки билвосита хабар топган “зукко
тадбиркорлар” ушбу фуқароларнинг пулларини кўпайтириб беришни
ваъда қилиб, “перамида” кўринишидаги ўйинлар ташкил қилиш орқали
қисқа вақт ичида бир неча мингта жабрланувчиларнинг мулкига эгалик
қилмоқда.

Мазкур турдаги жиноятларнинг ўсишига яна бир асосий сабаблардан

бири, ҳозирги кунда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида
давлатимиз томонидан берилаётган имкониятларнинг орасида банк ва
кредит тизими жорий этилганлиги, айрим фуқароларнинг кредит олиш
йўлида банк соҳаси томонидан уларга кўрсатиладиган айрим турдаги

мураккаб кўринишли

” хизматлари, айрим “

уддабурон

” фуқароларимизнинг

шу банклар билан яқин алоқа ўрнатиб олишига туртки бўлиши, натижада
ушбу “

уддабурон

” фуқароларимиз қолган фуқароларимизга банкдаги

ишларини осон битишини, тез орада номларига кредит чиқариб
берилишини, айрим қисмини ўзлари ҳам тўлашини айтиб, худди “

ёрдамчи

шерик

” хизматини таклиф этиб, айрим фуқароларимизнинг соддалигидан

фойдаланиб, уларнинг жиноят қурбонига айланиб қолишига олиб
келмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада

такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил
судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини
ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда ўзгалар мулкини талон-торож

қилишга қаратилган жиноятларнинг кўплаб содир этилиши, давлат ва
жамият иқтисодий негизларига жиддий зарар етказмоқда.

4

Иркаходжаев А.К Субъективная сторона хишения социалистического имущества, совершенного путем

мошенничества «Уголовно-правовые меры борьбы с преступностью» J . 1997 29-б.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

16

Шу тариқа, бозор иқтисодиёти шароитида мулкка тажовуз қилиш

билан боғлиқ жиноятлар орасида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли
билан талон-торож қилиш туридаги жиноятлар сони йилдан-йил кескин
ортиши давом этмоқда.

Фирибгарлик тушунчаси.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодексининг 168-моддасига мувофиқ, фирибгарлик деганда, алдаш ёки
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг
мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш тушунилади

5

.

Фирибгарлик мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп

тарқалганларидан бири бўлиб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкий ҳуқуқини қўлга
киритишдан иборат бўлади. Фирибгарликнинг ўзига хос ҳусусиятлари,
нафақат унинг содир этилиши усули, балки қонунда махсус белгиланган
тажовуз қилиш предмети ҳам ҳисобланади.

6

Бизга маълумки, жиноятнинг объекти жиноят таркибиниг

элементларидан биридир. «Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятнинг
объекти деб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатлар тушунилади».

7

Жиноят объектининг турлари жиноят ҳуқуқи назариясида учга бўлиб

таҳлил қилинган бўлиб, булар умумий, махсус ва бевосита объектлардан
иборат. Жиноят қўриқланадиган объектга қарши қилинган ижгимоий
хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликликнинг ташқи холатини ифодаловчи
белгилар жиноятнинг объектив томони деб аталади. Жиноят ҳуқуқида
умумий объект деб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатлар

йиғиндиси

тушунилади.

Жиноят

қонуни

билан

қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг малъум соҳаси махсус
объект дейилади. Жиноий ҳаракат бевосита қаратилган жиноят қонуни
конкрет нормаси билан қўрикланадиган муносабат жиноятнинг бевосита
объекти дейилади.

Жиноятлар бевосита объекти билан бир-биридан фарк қилади.

Фирибгарлик жиноятининг объекти - бу ўзга кишининг мулки ва мулкий
ҳуқуқлари бўлади. Фирибгарлик ўзганинг мол-мулкини талон-торож

5

Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят

кодекси.

168-моддаси.

Электрон

манбаа:

https://lex.uz/docs/111453?ONDATE=01.04.1995%2000

(мурожаат қилинган сана 12.05.2024).

6

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ (Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр.

2016 йил 1 ноябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) махсус қисм / М.Рустамбаев. – Тошкент:
“Адолат”, 2016. Б. 308.

7

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ (Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр.

2016 йил 1 ноябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) махсус қисм / М.Рустамбаев. – Тошкент:
“Адолат”, 2016. Б. 308.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

17

қилиш мақсадида шу мулкнинг эгалланиши учун алдаш ёки ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига
бўлган ҳуқуқини қўлга киритишда ифодаланади.

8

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил

23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 17-сон қарорида фирибгарлик жинояти кўринишлари
батафсил кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, фирибгарлик ўзганинг мулкини
ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб,
бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки
ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради,
ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб
қўйилишига имконият беради.

Фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб,

ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш
ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим
бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни
янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар
тушунилади.

Фирибгарликда

ёлғон

маълумотларга

жабрланувчини

янглиштиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар бўйича
маълумотлар, жумладан, юридик факт ва воқеалар, мулкнинг сифати,
нархи, айбдорнинг шахси, унинг нияти, ваколати (масалан, айбдор шахс
ўзини мансабдор шахс ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ёхуд
қонуний асосларда фаолият юритувчи тадбиркор сифатида кўрсатиши ва
ҳ.к.) тааллуқли бўлиши мумкин.

Фирибгарликда жабрланувчини янглиштиришга қаратилган қасддан

содир этиладиган ҳаракатлар жумласига, масалан, битим ёки тўлов
предметини сохталаштириш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа
ўйинларни ўйнаш чоғида алдов усулларини қўллаш ва ҳ.к. киради.

Фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдорнинг

мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб
юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бошқа шахслар билан
ишончли

муносабатлардан

ғаразли

мақсадларда

фойдаланиши

тушунилиши лозим. Ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг

8

М.Х. Рустамбаев. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Махсус қисм. (168-модда) Т –

2021.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

18

хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-
уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкин

9

.

Илмий адабиётларда фирибгарлик тушунчасига турлича таърифлар

берилган. Фирибгарлик тушунчасига илк доктринал таъриф Н.С.Танцев
томонидан берилган бўлиб, у “фирибгарлик – шахс томонидан ўзганинг
мулкини алдов йўли билан ўзлаштириш бўлиб, фирибгарлик мақсади
шунда ифодаланадики, жабрланувчида фирибгар мулкни эгаллашга, ўзига
фойдали шартларда битим тузишга ҳуқуқий асосга эга деган фикрда
бўлади”, деган.

10

Юридик фанлари доктори, профессор Қ.Абдурасулова “...фирибгарлик

бошқа ўхшаш жиноятлардан фарқлари, бу жиноят таркибининг тўла
ёритилмаганидадир деб фикр билдириб, “фирибгарлик - бу бировнинг
мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш йўли билан эгаллашдир” деб
таъриф берганлар.

11

Тарихий манбаларга кўра, кишилик жамиятда инсонлар азалдан бир

бирлари билан ижтимоий, иқтисодий муносабатларида, жамиятда
маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлигида ростгўйлик алоҳида муҳим
ўрин тутади. Ростгўйликнинг қарама-қаршиси - ёлғончиликдир.

Таҳлиллар натижасига кўра, фирибгарликнинг жиноий-ҳуқуқий

жиҳатлари

хорижий

давлатлар

қонунчилигида

ҳам

миллий

қонунчилигимиз билан ўхшаш ёндошув мавжудлиги аниқланди.

Австрия

Жиноят кодексининг 22-бўлимига мувофиқ (Алдаш ёки

ишончни суиистеъмол қилиш), ўзи ёки учинчи шахс учун ноқонуний
моддий фойда олиш ниятида, хатони тасдиқлаш, ёлғон фактлар
мавжудлигини кўрсатиш ёки ҳақиқий фактларни бузиш ёки беркитиш
орқали бошқа шахснинг мулкига зарар етказиш фирибгарликни ташкил
этади

12

(унинг турлари: компьютер фирибгарлиги, субсидия фирибгарлиги,

капитал фирибгарлиги, суғуртани суиистеъмол қилиш, айланма йўл билан
фойда олиш, кредит фирибгарлиги, ишончни суиистеъмол қилиш, иш ҳақи
ёки иш ҳақини ушлаб қолиш ва талон-тарож қилиш)

.

Япония

Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра фирибгарлик

бошқа шахсдан мулкни алдаш орқали эгаллашда ифодаланади. Агар шахс

9

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар

бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сон қарори. қарори. Электрон манбаа:

https://lex.uz/ru/docs/6523582

(мурожаат қилинган сана 13.05.2024 йил).

10

Таганцев Н.С. Уложение о наказаниях уголовнқх и исполнительнқх 1885 г. СПб, 1906. С.867 (Tagantsev

N.S. Code of Criminal and Executive Penalties 1885. St. Petersburg, 1906. P.867.)

11

Абдурасулов Қ. Фирибгарликнинг жиноят ҳуқуқий муаммолари. Юрид.фан.номзоди., дисс.-Тошкент:

1996. – 14б (Abdurasulova Q. Criminal legal issues of fraud. Jur.scien.can ... diss. -Tashkent: 1996. -P.14.)

12

Австрия Жиноят кодекси. 1974 йил 29 январь. 22-бўлими.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

19

шу йўл орқали ўзи ёки бошқа шахс учун ноқонуний мулкий фойда кўрса,
бундай ҳаракатлар ҳам фирибгарлик ҳисобланади

13

(унинг турлари:

компьютер фирибгарлиги, ишончни суиистеъмол қилиш, квази-
фирибгарлик, товламачилик)

.

Германия

Федератив

Республикаси

Жиноят

кодексининг

263-моддасида ўзи ёки учинчи шахс учун ноқонуний мулкий наф олиш
мақсадида бошқа шахснинг мулкига ёлғон фактлар ҳақида хабар бериш
ёки ҳақиқий фактларни бузиш ёки яшириш орқали зарар етказиш, алдаш
ёки алданишни қўллаб-қувватлаш фирибгарлик ҳисобланади

14

(унинг

турлари: компьютер фирибгарлиги, субсидия фирибгарлиги, капитал
фирибгарлиги, суғуртани суиистеъмол қилиш, айланма йўл билан фойда
олиш, кредит фирибгарлиги, ишончни суиистеъмол қилиш, иш ҳақи ёки иш
ҳақини ушлаб қолиш ва талон-тарож қилиш)

.

Биз жамият сифатида мақсадга кимнидир алдаш ёки қайсидир

фирибгарга мурожаат қилиш билан эмас, мушкул ва мураккаб
кўринса-да, ҳалол меҳнат орқали эришишни тарғиб қилишимиз,
фарзандимизни тўғри йўналтиришимиз лозим.

Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олишда, фуқароларимиз

фирибгарларнинг

ёлғон

ваъдаларига

учиб,

ушбу

жиноятнинг

жабрланувчиси бўлиб қолмаслиги учун, аваламбор ҳаётида ва кундалик
турмушда юзага келадиган муаммоларни ечимини ўзгаларни ёрдамисиз
топишга ҳаракат қилиш, агарда ўзининг ёрдамини ёки хизматини таклиф
қилаётган шахсни ҳаракатлари қонунийлигига шубҳа пайдо бўлса, бу
ҳолатда бу каби таклифларни дарҳол рад этиш, ҳаётида дуч келадиган ҳар
қандай муаммо ва саволларга қонуний ечим топиш учун давлат
органларига мурожаат қилиш лозим бўлади.

Шахснинг ўзи томонидан ўз эҳтиёжларини битказиш мақсадида

жиноятнинг келиб чиқишига сабабчи бўладиган бўлса, қонунчилигимизга
тегишли нормалар киритиб, ушбу шахснинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий
баҳо бериб, уларга ҳам қонуний таъсир чораларини ишлаб чиқиш лозим.

Фуқароларимизнинг ахборот алмашинувда фойдаланаётган уяли

алоқа воситалари ёки шу турдаги технологик қурилмаларига, фуқарони
хаккерлар ҳужмидан сақлаш мақсадида кунлик огоҳлантирувчи
сигналларнинг белгиланган вақт ичида келиб туришини йўлга қўйиб, бу

13

Япония Жиноят кодекси. (2018 йил 7 январгача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

246-моддаси.

14

Германия Федератив Республикасининг 1998 йил 13 ноябрдаги Жиноят кодекси. (2013 йил 10

октябргача бўлган ўзгаришлар билан) 263-моддаси.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

20

эса ушбу фуқаронинг “

фирибгар хаккер

” қурбонига айланиб қолишидан

малъум даражада сақланишига, фуқароларда иммунитетнинг пайдо
бўлишига сабабчи бўлади.

Фуқароларимизнинг олди-берди, савдо-сотиқ ишларини амалга

ошириши учун қонунийлаштирилган, белгиланган хавфсиз хизмат
кўрсатиш рухсатномасига эга бўлган, фуқароларга қулай, энг асосийси
соддалаштирилган турдаги ҳамда енгиллик берадиган ягона хизмат
турларини ташкил қилиш лозим.

Ҳақиқатга тик қарайдиган бўлсак, фирибгар айримларимизнинг

қўшнимиз ёки дўстимиз бўлиши ҳам мумкин. Бироқ шўролар тузумидан
қолган лоқайдлик, сен менга тегма, мен сенга тегмайман қабилидаги
кайфият ҳамон бизни тарк этмагани сабаб фирибгар жиноятчи ва нияти
бузуқ ғаламисларга орамизда бемалол ҳаракат қилиш имконини туғдириб
бермоқдамиз. Бепарволик қилмасдан ўз вақтида ана шундай шахсларнинг
қора қилмишларига чек қўйилишига ўз ҳиссамизни қўшиш орқали шу
турдаги жиноятнинг ва жиноят оқибатида жабрланган шахснинг
кўпайиши олдини олган бўламиз.

Фирибгарлик жиноятининг олдини олишда асосий ишлардан бири бу,

қонунчилик

нормаларини

такомиллаштириб

боришдир,

яъни

фирибгарлик деб баҳоланаётган жиноят турларининг кўпчилик қисмини
фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар доирасида кўриб чиқишни йўлга қўйиш
ва буни қонун нормаларида ўз аксини топтириш, қонунчиликка қандай
муносабатлар жиноий ёки фуқаролик муносабатлар бўлишини ёққол,
тушунарли турда кўрсатиш, сабаби ҳозирги кунда фуқароларимиз онгида
шундай салбий тушунча шаклланиб қолган бўлиб, яъни икки томон
муносабатида кимдир жабрланиб қолиши билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш
идораларига ишониб, улар орқали ўз мулкини қайтириши мумкинлигини
ўйлашидир, бу эса давлат идораларининг фуқаролар олдида ўз бурчини
бажаришда ноқонуний ҳаракатлар содир этишига, фуқаро ҳуқуқини
таъминлаш давомида иккинчи фуқаронинг ҳуқуқини паймол қилиши ва
ҳакоза ноқонуний ҳаракатлар содир бўлишига олиб келади.

Шунинг

учун,

фуқаролар

ўртасидаги

аксарият

кўпчилик

муносабатларни фирибгарлик жинояти деб баҳоламасдан, ушбу ишларни
фуқаролик институтида кўриб чиқилишини ташкил қилиш лозимдир,
бунинг натижаси фуқаронинг ўзи ҳуқуқий муносабатларга киришишга
мажбур бўлади, қарама-қарши томоннинг ҳаракатларига суд-ҳуқуқ
босқичида шахсан ўзи ҳам баҳо бериши, ушбу шахснинг ҳуқуқий онгги


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

21

шаклланишига, бу ўз навбатида аҳолимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги
ошишига ҳамда фирибгарлик ҳаракатларининг олдини олишда
жамоатчилик тарғиботининг кучайишига олиб келади.

Хулоса ўрнида келтирадиган бўлсак, фирибгарлик жиноятининг

давлат ва жамият учун асосий хавфлилик жиҳати бу, мазкур жиноят қисқа
вақт ичида бир неча жабрланувчилар доирасини қамраб олиши, яна бир
томондан бу жиноят такрорийлик, рецидив кўринишдаги белгилари
билан жуда кўп турда содир бўлиши ўз исботини топган.
Шу боис, мазкур турдаги жиноятларга қарши курашиш ҳамда олдини
олиш ҳар бир даврнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб келган, бу
турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишда давлат ва
жамиятимизнинг ўзаро ҳамкорликда ишларни ташкил қилишини талаб
қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41,65-моддалар. 30.04.2023

й. https://lex.uz/docs/6445145//6445677 (мурожаат қилинган сана
12.05.2024 йил). Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
(www.lex.uz), 2023 йил 1 май, "Халқ сўзи", 2023 йил 2 май.
2.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. 168-моддаси. Электрон

манбаа: https://lex.uz/docs/111453?ONDATE=01.04.1995%2000 (мурожаат
қилинган сана 12.05.2024).
3.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил

4.

23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти

тўғрисида”ги

17-сон

қарори.

қарори.

Электрон

манбаа:

https://lex.uz/ru/docs/6523582 (мурожаат қилинган сана 13.05.2024 йил).
5.

Австрия Жиноят кодекси. 1974 йил 29 январь. 22-бўлими.

6.

Япония Жиноят кодекси. (2018 йил 7 январгача бўлган ўзгартиш ва

қўшимчалар билан) 246-моддаси.
7.

Германия Федератив Республикаси жиноят кодекси. 263-моддаси.

8.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ (Қайта

ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр. 2016 йил 1 ноябргача бўлган
ўзгартиш ва қўшимчалар билан) махсус қисм / М.Рустамбаев. – Тошкент:
“Адолат”, 2016. Б. 308.
9.

М.Х. Рустамбаев. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига

шарҳлар. Махсус қисм. (168-модда) Т – 2021.
10.

Борзенков Г.Н. Ответственность за мошенничество (вопросы

квалификации). М., 1971.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

22

11.

Собиров Р.А Обман как средство совершения преступления. Омск,

1993 С-131.
12.

Иркаходжаев А.К Субъективная сторона хишения социалистического

имущества, совершенного путем мошенничества «Уголовно-правовые
меры борьбы с преступностью» J . 1997 29-б.
13.

Таганцев Н.С. Уложение о наказаниях уголовнқх и исполнительнқх

1885 г. СПб, 1906. С.867 (Tagantsev N.S. Code of Criminal and Executive
Penalties 1885. St. Petersburg, 1906. P.867.)
14.

Абдурасулов Қ. Фирибгарликнинг жиноят ҳуқуқий муаммолари.

Юрид.фан.номзоди., дисс.-Тошкент: 1996. – 14б (Abdurasulova Q. Criminal
legal issues of fraud. Jur.scien.can ... diss. -Tashkent: 1996. -P.14.)

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41,65-моддалар. 30.04.2023 й. https://lex.uz/docs/6445145//6445677 (мурожаат қилинган сана 12.05.2024 йил). Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2023 йил 1 май, "Халқ сўзи", 2023 йил 2 май.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. 168-моддаси. Электрон манбаа: https://lex.uz/docs/111453?ONDATE=01.04.1995%2000 (мурожаат қилинган сана 12.05.2024).

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил

июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сон қарори. қарори. Электрон манбаа: https://lex.uz/ru/docs/6523582 (мурожаат қилинган сана 13.05.2024 йил).

Австрия Жиноят кодекси. 1974 йил 29 январь. 22-бўлими.

Япония Жиноят кодекси. (2018 йил 7 январгача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) 246-моддаси.

Германия Федератив Республикаси жиноят кодекси. 263-моддаси.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ (Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр. 2016 йил 1 ноябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) махсус қисм / М.Рустамбаев. – Тошкент: “Адолат”, 2016. Б. 308.

М.Х. Рустамбаев. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Махсус қисм. (168-модда) Т – 2021.

Борзенков Г.Н. Ответственность за мошенничество (вопросы квалификации). М., 1971.

Собиров Р.А Обман как средство совершения преступления. Омск, 1993 С-131.

Иркаходжаев А.К Субъективная сторона хишения социалистического имущества, совершенного путем мошенничества «Уголовно-правовые меры борьбы с преступностью» J . 1997 29-б.

Таганцев Н.С. Уложение о наказаниях уголовнқх и исполнительнқх 1885 г. СПб, 1906. С.867 (Tagantsev N.S. Code of Criminal and Executive Penalties 1885. St. Petersburg, 1906. P.867.)

Абдурасулов Қ. Фирибгарликнинг жиноят ҳуқуқий муаммолари. Юрид.фан.номзоди., дисс.-Тошкент: 1996. – 14б (Abdurasulova Q. Criminal legal issues of fraud. Jur.scien.can ... diss. -Tashkent: 1996. -P.14.)