ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУСГА ЭРИШИШДА ҒОЯВИЙ БИРАЛШУВ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК МУҲИТИНИ ЯРАТИШНИНГ ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Abstract

ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва ижтимоий консенсусга эришишда ғоявий биралшув ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратишнинг фалсафий жиҳатлари, замонавий моделларини таҳлил қилинган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
10-17
11

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Шодмонова, Ш. . (2024). ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУСГА ЭРИШИШДА ҒОЯВИЙ БИРАЛШУВ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК МУҲИТИНИ ЯРАТИШНИНГ ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ. Science and Innovation in the Education System, 3(10), 10–17. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/sies/article/view/51013
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва ижтимоий консенсусга эришишда ғоявий биралшув ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратишнинг фалсафий жиҳатлари, замонавий моделларини таҳлил қилинган.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

10

ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУСГА ЭРИШИШДА ҒОЯВИЙ

БИРАЛШУВ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК МУҲИТИНИ ЯРАТИШНИНГ

ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Шодмонова Шахноза Дадахужаевна

Фарғона давлат университети тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13329034

Аннотация:

ушбу

мақолада

ижтимоий

барқарорликни

мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва ижтимоий
консенсусга эришишда ғоявий биралшув ва ҳамжиҳатлик муҳитини
яратишнинг фалсафий жиҳатлари, замонавий моделларини таҳлил
қилинган.

Калит сўзлар:

ғоявий биралшув, ҳамжиҳатлик,

ижтимоий

муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, консенсус, ижтимоий консенсус,
ғоявий таҳдидлар, мафкуравий таҳдидлар.

Жамиятда мақсадлар муштараклиги ижтиммоий ҳамкорликни

келтириб чиқаради. Ижтимоий ҳамкорлик жамият барқарорлигининг
асоси ҳисобланади. “Ижтимоий ҳамкорлик ғоясини амалга ошириш йўлида
ғов бўладиган энг хатарли тўсиқлар ақидапарастлик, терроризм,
экстремизм, айирмачилик, маҳаллийчилик, тажавузкор миллатчилик ва
шовинизмдир. Бундай зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолган жамият
табиий равишда ҳалокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб
мисоллар келтириш мумкин. Мафкуравий курашлар кучайиб бораётган
бугунги кунда фуқароларимиз ўртасида ижтимоий ҳамкорликни
кучайтириш долзарб аҳамият касб этади”[1]. Шу боис, жамиятнинг янги
ривожланиш босқичида инсонларни ижтимоий ҳамкорликка ундовчи
бирлаштирувчи ғояга, ҳамжиҳатликка ундовчи идеологик кучга эҳтиёж
ортиб бормоқда.

Жамиятнинг янги тараққиёт босқичида олий мақсадга эришиш учун

миллий бирдамликни шакллантириш лозим. Мақсад ҳаракатга мувофиқ
бўлиши учун шарт-шароитлар қандай бўлиши керак? Бундай шарт-шароит
– мақсадга максимал даражада эришиш ва ғоянинг амалга оширилишидир.

Жамиятнинг янги ривожланиш босқичида ғоявий бирдамлик ўзига

хос миллий мафкурадир, у муайян мулоҳаза, қоида, фикрларда
ифодаланади. Унга эришиш илмий, технологик, иқтисодий, ижтимоий
детерминанталар мажмуи сифатидаги объектив шарт-шароитларга ҳамда
субъектив омиллар, жамиятда ижтимоий адолатнинг таъминланиши,
ижтимоий масъулият ва фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги ва ижтимоий


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

11

муносабатларни тартибга солувчи ахлоқий тамойил ва ҳуқуқий
нормаларга боғлиқдир. Мақсадга турли восита, усуллар ёрдамида
эришилади. Мақсадга эришиш воситалари ҳам моддий, ҳам маънавий
бўлиши мумкин. Мақсад алоқалари тизими ҳаракатлар дастурида акс
этади. Мақсад ва унга эришиш воситасининг ўзаро таъсири уларнинг
умумий томонлари мавжудлиги билан боғлиқ. Ўзаро таъсир умумий
томонлар орқали амалга оширилади, бунинг натижасида ўзаро таъсир
этувчи тизимлар ўзгаради.

Шунингдек, демократик давлат қуриш жараёни инсонлар

фаолиятининг серқирралигини, турли-туманлигини тақозо этади. Ушбу
жараёнда фаолият ва фикр, манфаатлар, эҳтиёжлар, қадриятларни танлаш
плюрализми, яъни кўплиги билан белгиланади. Улар баъзида бир-
бирларига қарама-қарши бўлган қарашлар, фаолиятларда намоён бўлади.
Лекин булар ижтимоий тангликсиз, тинч, осойишта йўл билан ҳал
қилинмоғи лозим. Бунинг учун жамиятда барқарорлик мавжуд бўлиши
керак. Ижтимоий барқарорлик ва мамлакатнинг олға қараб ривожланиши
жамиятни ҳар томонлама ислоҳ қилиш жараёнининг фундаментал
таянчидир. Демак, барқарорлик турли хил қарашлар бирлигининг шарти
ва ички ҳамда ташқи мувозанатни сақлаш воситаси ҳамдир.

Янги Ўзбекистонни ўз ҳаётидан рози, бахтли инсонлар мамлакатига,

ҳар томонлама ривожланган ижтимоий маконга айлантириш ушбу
йўналишдаги

ислоҳотларимизнинг

асосий

мақсадидир.Бизнинг

олдимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш
бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чораларни куриш каби муҳим
вазифа турибди.Ижтимоий соҳада бизни қийнайдиган бир қанча саволлар
бор,

жумладан:

мамлакатимизда

барча

ишсизлар

иш

билан

таъминланаяптими? Бунинг учун яна нималар қилиш керак? Хорижга иш
қидириб кетганларнинг қайси муаммолари ҳал этилмаган? Биз бир
нарсани тўғри тушунишимиз керак:

битта ишсиз одам - ўнта муаммо

дегани.

Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига,

жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масаланинг нақадар
жиддий экани янада ойдинлашади[2]. Жамият янги тараққиёт босқичида
миллий юксалиштабиийлик жамият аъзоларини айниқса онги, тафаккури
ҳали тўла шаклланиб улгурмаган ёшларнинг ҳаётида бир мунча
қийинчилик билан амалга ошади. Чунки, ёшлар ижтимоий-сиёсий онгини
ўстириш ва янгича дунёқарашини шакллантириш масалалари маънавий
етукликка асосланган ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, хамфикрлилик омиллари


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

12

турли инқирозли ҳолатлар, тўқнашувларнинг олдини олиш жараёнида
намоён бўлади. Бу эса тараққиётнинг тадрижийлигига олиб келади.

Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий барқарорлик, миллий хавфсизлик,

барча соғлом фикрловчи фуқаролар, ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг
ижтимоий ғоявий муштараклигига асосланади. Бу борада Ўзбекистоннинг
энг асосий ютиғи “кўп миллатли халқимизнинг вужудга келаётган
қийинчилик ва синовларни енгишга қодирлиги, замонавий
дунёқараши, сиёсий онги ва ижтимоий фаоллиги юксалиб бораётгани,
атрофимиздаги воқеаларга бепарво бўлмасдан, аксинча, дахлдорлик
туйғуси билан яшаётганидир”[3]. Демак, ижтимоий муштараклик
жамиятдаги ижтимоий гуруҳлар ва айрим жамият аъзолари учун маъқул
бўлиб, ўз мақсадларини, орзу-ниятларини амалга оширишда тенг
имкониятлар ва шароитларга эга бўлишларининг мажмуасидир.
Ижтимоий муштараклик, муроса маълум бир қадриятлар тизимига
асосланган бўладики, бу қадриятлар жамиятнинг аксарият қисми учун
мақбул бўлади. Тинчлик, тотувлик, хавфсизлик, барқарорлик, ижтимоий
адолат каби қадриятлар шулар жумласидандир. Тинч, фаровон яшаб,
ижтимоий фаолият билан шуғулланиш учун фуқаровий, миллатлараро
тотувлик, барқарорлик билан бирга ижтимоий адолат, толерантлик ҳамда
ғоявий бирдамлик муносабатлари мавжуд бўлиши керак. Плюрализмга
устунлик қилган демократик давлат, фуқаровий жамиятда ижтимоий
муштаракликни, фуқароларни ўз мақсадларига эришишда имконият ва
шартлар тенглиги ҳақидаги ижтимоий келишув деб ҳам аташ мумкин.
Бунга мисол қилиб бир қатор тамойилларни келтириш мумкин, уларни
амалга ошириш эса ижтимоий муштаракликнинг асоси деб қаралади.
Булар барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, эркин танлаш ҳуқуқи,
ўз иродасини эркин ифодалаш ҳуқуқи инсонларнинг ўз манфаатларини
ҳимоя қилиши ва амалга ошириши ҳамда бошқа шахс ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминловчи, мулкдорлар синфи ҳуқуқ ва мавқеини
ҳимоя қилувчи ижтимоий адолатни таъминловчи тамойиллардир. Ушбу
тамойилларга риоя қилиш эса жамиятда қабул қилинган Конституция
нормалари ва қонунларга мос келадиган ижтимоий муштараклик,
барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт кафолатлари деб қарашга имкон
беради. Зеро, “бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва
элат вакилларининг тинч-тотув ҳаёт кечираётгани... Миллатлараро
тотувликни таъминлашда мамлакатимизда фаолият юритаётган 138 та
миллий маданий марказнинг ўрни беҳиёс. Айнан шу нуқтаи назардан


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

13

келгусида ҳам миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни
мустаҳкамлаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири бўлиб ҳолади”[4]. Бунинг учун эса, “жамоатчилик
назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш,
жамоавий мурожаатлар асосида ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари
ижро сифатини текшириш амалиётини жорий этиш, айрим давлат
функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати
субъектларини кенг жалб қилиш, давлат органлари фаолиятини
ўрганишда

ижтимоий

сўровлар

ўтказиш

ҳамда

аниқланган

камчиликларни очиқ муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш,
аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва сайлов маданиятини
ошириш, сайловларга оид халқаро стандартларни қонунчиликка
имплементация қилиш ишларини давом эттириш”[5] талаб этилади.
Демак, кўпмиллатли жамиятнинг ҳамжиҳатлиги уларни умумий мадқад
остида бирлаштириш, йўналтириш орқали амалга оширилади. Шу билан
бирга, иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга ошиши,
инвестицияларнинг

кўпайиши,

маданий-маърифий

алоқаларнинг

ривожланиши ва бошқа бир қатор соҳалардаги ютуқлар жамиятдаги
барқарорликка, ғоявий бирлашувга бевосита боғлиқдир.

Ҳозирги шароитда ғоявий бирдамлик Ўзбекистон барқарорлиги ва

олға қараб ривожланишининг асоси сифатида жамият фаолиятининг
барча соҳаларида амалга ошмоқда. Бугунги укнда жағонда ҳам
жамитятларнинг ғоявий бирлашуви усутвор вазифалардан бирига
айланмоқда. Чунки “инсонлараро муносабатларда ўзаро ҳурмат, ёрдам,
ҳамкорлик, меҳр, муҳаббат, ҳамдардлик каби улуғ қадриятлар дарз кетган.
Бугун “ўзинг учун ўл етим”, меъёрдан ортиқча “мен”ликка ружу қўйиш
каби салбий ҳолатлар кучайиб бормоқда. Ота-она, ака-ука, опа-сингил,
қариндош-уруғчилик каби азалий қадриятларга аллақачонпутур етган,
бугун бу жараён янада ошиб бормоқда. Уларнинг оқибатида инсоннинг
ўзлигидан бегоналашуви кучаймоқда. Ўзининг инсон сифатидаги
қадриятини эъзозлаш туйғуларидан маҳрумлашиб бормоқда”[6]. Шундай
экан, жамиятда бегоналашув феноменини кучайиб кетмаслиги ва
инсонлардаги ижтимоий масъулиятни йўқолиб кетмаслиги учун ҳам
жамиятда ғоявий бирлашувга эҳтиёж сақланиб қолаверади.

Халқимизни бирлаштирадиган, бунёдкорлик фаолиятига сафарбар

этадиган, унинг эзгу мақсадлари ва ҳаётий манфаатларини ўзида
мужассасамлаштирган миллий бирлашув ғоясини яратиш ижтимоий-


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

14

сиёсий ва маънавий тараққиётимизнинг муҳим шартига айланмоғи лозим.
Зеро, “жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни
янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан
қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни таъминлаш
эътиборимиз марказида бўлади. Уларнинг ўртасига нифоқ соладиган
экстремистик ва радикал ғояларни тарқатишга Ўзбекистонда мутлақо
йўл қўйилмайди”[7]. Жамият олдида турган эзгу мақсадларга эришиш,
миллий ўзликни қайта англаш, унга раҳна солувчи турли “маданият”лар
хуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган
авлодни вояга етказиш зарурати замон талабларига мос янги миллий
ғояни шакллантиришни тақозо этмоқда. Жамиятнинг тарихий маънавий
илдизлари, урф-одат, анъаналарига асосланган маънавий ҳаётнинг асосий
тамойилларини тикламай туриб, келажак ҳаётни қуриб бўлмаслиги англаб
етилди. Халқнинг миллий минталитети, миллий фазилатлари, ўзлигидан
чекинмаган

ҳолда

умуминсоний

қадриятлар,

дунё

тараққиёти

тенденциялари билан уйғунлашган ҳолда ўз манфаатлари, эхтиёжлари,
мақсад ва интилишларини таъминлашга хизмат қиладиган илғор,
прагматик миллий ғояни танлаш, уни шакллантириш ва ривожлантириш
нақадар муҳимлиги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига
айланди.

Аждодлар қолдирган бой миллий меросни ўрганмасдан туриб,

инсонлар тафаккурини янгилаш, мустақил, эркин фикрлаш қобилиятини
ривожлантириш, маънавий шаклланиш, такомил топиш, юксалиш
формуласини яратиш мумкин эмас. Шарқ файласуфлари таълимотида
Ватанни севиш, инсонни асраб-авайлаш, табиатга муносабат, билим олиш,
ахлоқий фазилатларга эга бўлишга ундовчи фикрлар жуда кўп. Уларда
инсон учун муносиб бўлган ҳаёт шароитларини яратиш, бахт-саодат,
комилликка етакловчи йўлларни излаш ва тафаккурни ўстириш, ақл-
заковатини такомиллаштириб боришга қаратилган бебаҳо ғоялар
ифодаланган. Бу борада қадимги давр Хитой фалсафаси ва унинг номдор
вакили Конфуций қарашлари муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Хитойдаги тартибсизлик, сиёсий беқарорлик ва бошбошдоқликни

тугатиш учун Конфуций ўзига хос чора-тадбирларни таклиф қилди.
Конфуцийнинг фикрича, бунинг учун инсонларни тарбиялаб, уларни
ахлоқий нормаларга риоя қилишга чақириш керак, шундан сўнг
давлатнинг ўзи мувозанатга келади, жамиятда бирдамлик ҳосил бўлади.
Муаммоларни ҳал қилишда фақат сиёсат ва иқтисодиётга эмас, балки


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

15

инсоннинг руҳий-маънавий ҳолатига таяниб иш кўриш керак. Шу
таҳлитда, Конфуций давлат аҳамиятига молик муаммоларни инсон омили
кесимида ҳал этишга даъват қилади.

Конфуций қарашлари асосида жамиятни бирлаштириш, ғоявий

бирлашув асоси “Бутун дунё – ягона давлат” ғоясини асосида амалга
оширилади. Бу ерда “Бутун дунё” сифатида Хитой назарда тутилмоқда.
Мамлакатдаги ғоявий бирлашув кафолати ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз
ўрнига эга эканлиги билан белгиланди. Конфуций бу ҳолатни, яъни
инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асоси сифатида
инсонпарварлик илгари суради. Шунингдек, жамиятдаги ғоявий бирлашув
ижтимоий бурчга содиқлик ва холислик билан ҳам белгиланади.

Янгилагнаётган Ўзбекистонда янги ғоявий концепция зарурлигини

ва бу асосда жамиятда ғоявий бирлашувни шакллантириш, миллий
бирдамлик, ҳамжиҳатликни ошириш учун қуйидаги жиҳатларга эътибор
қаратиш лозим. миллий ўзликни, анъаналарни, халқнинг орзу-
умидларини, жамият олдида турган мақсад ва вазифаларини қамраб
олиши; жамиятнинг барча аъзоларини ягона миллий байроқ атрофида
бирлаштириб, уларни буюк мақсадлар сари чорлайдиган ғояни яратишни;
миллатчилик, бошқа халқларни менсимаслик кайфиятидан холи бўлиб,
жаҳон ҳамжамиятида ўзимизга муносиб ўрин, ҳурмат ва иззат қозонишида
пойдевор бўлишини; жамият аъзоларини, аввало, ёш авлодни
ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялашга мададкор
бўлишини; ватаннинг ўтмиши, бугунги кун ва келажагини боғлайдиган,
жаҳон ҳамжамиятига, умумбашарий ютуқларга етаклаб борадиган ғояни
байроқ қилиб кўтариши керак.
Ўзбекистоннинг янги ривожланиш босқичида ижтимоий-иқтисодий
барқарорликнинг муҳим омили ғоявий бирлашув ва бу орқали маънавий
тикланиш сифатида кўрилмоқда. Мамлакатда миллий ғурур, инсон қадр-
қимматини баланд кўтариш, миллий қадриятлар, фазилатлар ва миллий
феъл-атвор, миллий ахлоқ, ҳаёт тарзи, киндик қони тўкилган тупроқни
севиш ва эъзозлаш, улуғларга, ота-боболар руҳига ҳурмат, кичикка иззат,
ногиронларга хайр-саховат туйғуларини тиклаш, меҳр-оқибат, бир-бирига
муҳаббат туйғуларини эъзозлаш сингари азалий маънавий сифатлар
илгари сурилмоқда. Ҳар қандай миллий ғоя, миллий мафкура давлат
томонидан

қўллаб-қувватланмаса,

унинг

маънавий-маърифий

фаолиятининг таркибий қисмига айланмаса, у ривожланмайди, халқни
бирлаштира олмайди. Сиёсат ва мафкура гўёки эгизаклар каби бир-


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

16

бирини тақозо этади. Мафкураларнинг барчаси ҳокимият нуфузи ва
ҳокимлик муносабатлари муаммоси билан узвий равишда боғланиб
кетади. Чунки ҳар қандай ҳокимият ёки сиёсий партия ўз мақсад
муддаоларига кенг халқ оммасини ишонтириш учун кучли, таъсирчан
мафкурага муҳтож бўлади. Шу билан бирга Тараққиёт стратегиясида ҳам
“Жамиятда

хотин-қизларга

тазйиқ

ва

зўравонликка

нисбатан

муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини таъминлаш, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини
давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини
ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш,
хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш
топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-
қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг
қобилиятларини тўғри йўналтириш”[8] га ҳам алоҳидаэътибор
қаратилган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Қуронов М. Бизни бирлаштирган ғоя. –Тошкент.: Ғофур Ғулом НМИУ.
2016. –Б. 21.
2. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент:
“Oʻzbekiston”нашриёти, 2021.-Б.200
3. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлижизни қатият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз.
- Тошкент.: Ўзбекистон, 2017,1-жилд. –Б.46.
4. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлижизни қатият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз.
- Тошкент.: Ўзбекистон, 2017,1-жилд. –Б.47.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022
— 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ-60-сонФармони//

https://lex.uz/docs/5841063
6. Отамуратов С. Глобаллашув: миллатни асраш масъулияти. –Тошкент.:
Ўзбекистон. 2018. –Б. 100.
7. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлижизни қатият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз.
- Тошкент.: Ўзбекистон, 2017,1-жилд. –Б.138.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022
— 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

17

стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ-60-сонФармони//

https://lex.uz/docs/5841063
9. Социостазис (лот. societas - жамият ва юнонча “statis” – мувозанатда
бўлиш) - жамиятнинг ўз мувозанатини сақлай олиш қобилияти.
10. Тернер Я. Ж. Структура социологи-ческой теории. - М., 1985
11. Мальцев Г.В. Буржуазный эгалитаризм: эволюция пред-ставлений о
социальном равенстве в мире капитала. -М.: Мысль,1984. – С. 60
12. Лолер Д. Коэффициент интеллекта, наследственность и расизм. - М.,
1982.

References

Қуронов М. Бизни бирлаштирган ғоя. –Тошкент.: Ғофур Ғулом НМИУ. 2016. –Б. 21.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “Oʻzbekiston”нашриёти, 2021.-Б.200

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлижизни қатият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.

- Тошкент.: Ўзбекистон, 2017,1-жилд. –Б.46.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлижизни қатият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.

- Тошкент.: Ўзбекистон, 2017,1-жилд. –Б.47.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонФармони// https://lex.uz/docs/5841063

Отамуратов С. Глобаллашув: миллатни асраш масъулияти. –Тошкент.: Ўзбекистон. 2018. –Б. 100.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлижизни қатият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.

- Тошкент.: Ўзбекистон, 2017,1-жилд. –Б.138.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонФармони// https://lex.uz/docs/5841063

Социостазис (лот. societas - жамият ва юнонча “statis” – мувозанатда бўлиш) - жамиятнинг ўз мувозанатини сақлай олиш қобилияти.

Тернер Я. Ж. Структура социологи-ческой теории. - М., 1985

Мальцев Г.В. Буржуазный эгалитаризм: эволюция пред-ставлений о социальном равенстве в мире капитала. -М.: Мысль,1984. – С. 60

Лолер Д. Коэффициент интеллекта, наследственность и расизм. - М., 1982.