SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
9
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ
ТУШУНЧАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Эркинов Тўлкин Эркинович
ИИВ Академияси магистратурасининг ташкилий-тактик бошқарув
мутахассислиги тингловчиси, подполковник
https://doi.org/10.5281/zenodo.12670498
Давлатнинг ижтимоий функцияси ижтимоий жиҳатдан кам
таъминланганларга моддий пул шаклида ёрдам кўрсатишдангина иборат
бўлмасдан, балки мамлакат ижтимоий инфратузилмасининг нормал
фаолият юритишини таъминлаш, бу соҳада самарали давлат ва жамият
бошқарувини амалга ошириш, фуқаролар учун ҳар томонлама қулай
шароитларни таъминлаб бериш масалаларини ўз ичига қамраб олмоқда.
Давлатнинг ривожланиши билан унинг ижтимоий мақсади,
аҳолининг
турмуш
даражаси,
ижтимоий-иқтисодий
ҳуқуқлари,
шунингдек,
давлатнинг
ижтимоий-иқтисодий
соҳага
аралашуви
чегаралари ва айниқса аҳолининг айрим гуруҳлари ижтимоий-иқтисодий
ҳолати ҳақидаги ғоялар ҳам ўзгариб бормоқда.
Шу билан бирга, ушбу атамаларнинг моҳияти ва мазмунига ягона
ёндашув ҳали ишлаб чиқилмаган. Бунинг сабаби шундаки,
«ижтимоий ва
ҳуқуқий ҳимоя», «ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя»
тушунчаларининг
таърифини шакллантиришга кўплаб уринишлар бўлиб, улар таҳлил
қилинган ҳолда, ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий ва
ижтимоий ҳимояси белгиларини аниқлаш ва шу асосда ички ишлар
органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
мумкин.
Шу биосдан ижтиомий ҳимоя тушунчасини ангаб олиш унинг
мазмун-моҳаятини бўйича ҳуқуқшунос олимлар фикр-мулоҳазаларни
ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Жумладан,
Ю.П.Соловей
«Россия
Федерациясида
милиция
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш» номли монографиясида ҳуқуқий
хавфсизликни (милиция ходимларига нисбатан) «милицияда юзага
келадиган тўсиқлар ва хавфларга қарамай, ишончли ва фаол ҳаракат
қилиш учун ҳуқуқий имкониятларнинг мавжудлиги» деб таърифлайди.
Милициянинг бундай режимда ишлаши тегишли ҳуқуқий воситалар,
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
10
механизмлар, тахминлар ва тартиблар бўлган уни ҳуқуқий ҳимоя қилиш
кафолатлари тизими билан таъминланади»
1
Ушбу таърифда ҳуқуқий хавфсизлик деганда давлат эмас, балки
қонун чиқарувчи органлар тизими тушунилади – бу ҳимоя субъекти
фаолиятининг натижасидир, шунинг учун ҳуқуқий ҳимоянинг ўзи ҳуқуқий
нормаларни шакллантириш ва умумий фаолият билан чекланади, шу
жумладан, ҳуқуқий тартибга солишнинг бошқа босқичлари: ҳуқуқ ва
мажбуриятларнинг аниқ субектлари учун юридик фактлар асосида
вужудга келиш босқичи - ҳуқуқий муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларни
амалга ошириш босқичи ҳисобланади.
Илмий адабиётларда, айнан, “ижтимоий ҳимоя” сўз бирикмаси илмий
термин
сифатида
биринчи
бор
россиялик
социолог
олим
П.И.Новогородцев асарларида кузатилган ва у ижтимоий-иқтисодий
категория сифатида атрофлича таҳлил қилинган
2
. Мазкур соҳанинг
назарий жиҳатларини тадқиқ этган россиялик олима Г.В.Черкасская бу
борада шундай баён қилади: “Ижтимоий ҳимоя инсоният жамияти пайдо
бўлгандан бери мавжуд бўлган доимий ривожланаётган ижтимоий-
иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳодисадир”
3
.
А.Смит ўз асарларида жамиятда фаровонлик ва ижтимоий адолатга
эришишнинг бирдан бир йўли эркин бозор иқтисодиёти экани ва уни
“кўринмас қўл” бошқаришини илмий жиҳатдан асослаб берган эди.
Кейинчалик аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари бир қатор
хорижий олимлар, хусусан, Ж.Кейнс, У.Петти, Д.Рикардо, В.Репке ва
бошқалар томонидан тадқиқ этилган. "Ислом қонунчилигида ижтимоий
ҳимоя" номли асар эса туркиялик олим А.Эролга мансуб
4
.
Исломда ижтимий ҳимоя, инсон ҳуқуқлари, аёллар ва бола
ҳуқуқларига оид илмий тадқиқот ишлари А.Саидов, Ж.Тошқулов,
Н.Юсупова, М.Атоев, Д.Каримова каби ўзбекистонлик олимлар томонидан
амалга оширилган. Илмий тадқиқотчи М. Жалолдинованинг “Янги
Ўзбекистон: Ижтимоий ҳимоя ривожи, ислом ҳуқуқи жиҳатидан талқини”,
1
Соловей Ю.П. Правовое регулирование деятельности милиции в Российской
Федерatsiи. Омск, 1993, с. 309.
2
Новогородцев П.И. “Право на достойное человеческое существование”. СПб., 1911
3
Черкасская Г.В. Общая теория социальной защиты: предмет, источники, элементы,
основные положения и закономерности, принципы и парадоксы. https://cyberleninka.ru/article.
4
Erol A. Social protection in Islamic law. Theoretical perspectiva. Peterlang. –B 2018.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
11
“Исломда ижтимоий ҳимоя асослари” ва бошқа мақолаларида мазкур
мавзу Қуръони карим оятлари ва ҳадислар асосида таҳлил қилинган
5
.
Р.В.Концелидзенинг таъкидлашича, ҳуқуқий ҳимоя мазмуни
ваколатли органлар ва мансабдор шахслар фаолиятининг ҳуқуқий
шаклини, шунингдек, ушбу фаолиятдан кейин юзага келган натижаларни
ўз ичига олади. Бу натижалар ҳам қонун чиқарувчи томонидан қабул
қилинган ҳуқуқий ҳимоянинг кафолатларини ўз ичига олган ҳуқуқий
нормалар (мавҳум ҳуқуқий ҳимоя), ҳам бундай нормаларнинг амалиётда
бевосита қўлланилиши ва улар бўйича қонунни қўллаш актининг қабул
қилиниши (конкрет, реал ҳимоя) бўлиши мумкин. Худди шу натижалар
(қонун ижодкорлиги органи томонидан қабул қилинган ҳуқуқ нормалари
ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан муайян ҳолларда
қабул қилинган қарорлар) ҳимоя обектининг кафолат ҳолатини
таъминловчи ҳуқуқий хавфсизлик мазмунини ташкил этади
6
. Демак,
ҳуқуқий ҳимоя, шунингдек, давлат ҳимояси белгиларидан бири сифатида
ваколатли субъектнинг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти
ҳисобланади.
Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя ўртасидаги муносабатлар масаласини
ҳал қилишнинг батафсил асосини ушбу муаллифнинг С.Ф.Зыбин билан
биргаликда ёзган бошқа асарида топиш мумкин. Бунда қуйидаги қарама-
қаршилик эътиборни тортади: бир томондан, ижтимоий ҳимоя ҳуқуқий
ҳимояга нисбатан умумий тушунча сифатида қаралса, иккинчи томондан,
ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя ҳуқуқий тартибга солишнинг мустақил
субъектларига эга эканлиги асосланади. Биз фақат ижтимоий ёки фақат
ҳуқуқий ҳимоя ҳақида гапирганда, биз фақат ҳуқуқий тартибга солишнинг
турли субъектлари ва ҳуқуқий муносабатлар объектларини назарда
тутамиз
7
. Айнан мавҳумлик натижасида бу ҳодисаларни бир-биридан
ажратиб турадиган нарса шундан иборат. Одатда, ижтимоий ҳимоя
деганда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ва шахсий мулкий
ҳуқуқий муносабатларни, ҳуқуқий-сиёсий ва шахсий номулкий ҳуқуқий
муносабатларни тартибга солиш тушунилади.
5
Жалолдинова М. А. Янги Ўзбекистон: Ижтимоий ҳимоя ривожи, ислом ҳуқуқи
жиҳатидан талқини. https://cyberleninka.ru/article/n/yangi-zbekistonizhtimoiy-imoya-rivozhi-
islom-u-u-i-zhi-atidan-tal-ini
6
Концелидзе Р.В. Правовые основы кадрового обеспечения деятельности органов
внутренних дел. Монография //Петерб. ун-т МВД России. СПб. – 1997.
7
Зыбин С.Ф. Кадровое обеспечение деятельности органов внутренних дел (Ист.-
правовой и теорет.-правовой анализ). – 1997.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
12
Ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя тушунчалари ўртасида умумий
муносабатлар мавжудлигининг белгилари берилмаган. Шу билан бирга,
С.Ф.Зыбиннинг
фикрларига
қўшилиб
бўлмайди.
Биринчидан,
А.В.Стремоухов ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя ўртасида узвий боғлиқлик
мавжудлигини айтиб ўтди: “Ижтимоий ҳимоя ўзига хос ҳодиса сифатида
ҳуқуқий ҳимояни ўз ичига олади”. Иккинчидан, ижтимоий ҳимоя ҳуқуқий
фаолият сифатида ҳуқуқий муносабатларга асосланади ва шунинг учун у
ҳуқуқий воситалар орқали амалга оширилади. Учинчидан, барча
ижтимоий ҳимоя шакллари қонунийдир. Биринчи фикрни рад этиб,
иккинчи ва учинчи фикрларнинг ҳақиқийлигини тан олиш керак
8
.
Шунинг учун, бизнинг фикримизча, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя
тушунчалари ўртасидаги муносабатларга иккинчи ёндашув кўпроқ
мақбулдир. Ушбу ёндашувга кўра, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя
жамиятдаги иккита мустақил ҳимоя тури бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз
мустақил объектига эга. Ушбу ёндашув ижтимоий ҳимояни биринчи
навбатда фуқароларнинг мулкий соҳасини ҳимоя қилишга қаратилган деб
ҳисоблайдиган муаллифларнинг нуқтаи назарига мос келади.
Бироқ, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя тушунчалари ўртасидаги
муносабатлар муаммосини ҳал қилишда учинчи ёндашув мавжуд. Уни
Р.В.Копцелидзе маъқуллайди. У шундай ёзади: «Фуқароларнинг ижтимоий
ҳуқуқларини кафолатлаш деганда биз ижтимоий ҳуқуқларни амалга
ошириш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини яратишни, яъни
фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни тушунамиз. Фуқароларни
ижтимоий ҳимоя қилиш ижтимоий ҳуқуқларни ҳуқуқий нормаларда
мустаҳкамлаб қўйиш йўли билан амалга оширилади, улар айни пайтда
ҳуқуқий ҳимоя кафолати ҳисобланади.
Шундай қилиб, ички ишлар органлари ходимларини давлат
томонидан ҳимоя қилиш давлатнинг ички ишлар органлари
ходимларининг ўз хизмат вазифаларини самарали бажариши учун қулай
шарт-шароитларни яратишга қаратилган ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий
характердаги чора-тадбирларни бузилган ҳуқуқларни тиклаш ва уларнинг
бузилиши хавфини бартараф этиш, шахсий хавфсизликни таъминлаш,
ички ишлар органларида хизмат қилиш билан боғлиқ чекловларнинг
ўрнини қоплаш, улар ва уларнинг оилалари учун муносиб турмуш
даражасини таъминлаш шакллантирилиши мумкин. “Инсон ва
8
Стремоухов А.В. Право человека на защиту и формы его защиты в Российской
Федерatsiи //Ленинградский юридический журнал. – 2017. – №. 1 (47). – С. 9-20.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
13
фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини давлат томонидан ҳимоя қилиш”
тушунчасини “Ички ишлар органлари ходимларининг давлат ҳимояси”
тушунчаси билан ўзаро боғлаш иккинчисининг мазмуни янада бой
эканлигини кўрсатадики, давлат хизматчиларини, шу жумладан ички
ишлар органлари ходимларини давлат томонидан алоҳида ҳимоя
қилишни амалга ошириш бу юқоридаги таклифни яна бир бор
тасдиқлайди.
Жумладан, доцент У.Қодиров ва Л.Ражабоваларнинг фикрича, ички
ишлар органлари баъзан “махсус контингент”, “алоҳида имтиёзга эга
бўлган шахслар” сингари тушунчалар остида талқин қилинади ҳамда
таъминот ва имтиёзларнинг у ёки бу туридан фойдаланиб келишади.
Таъкидлаш жоизки, миллий қонунчилигимизда ҳам ички ишлар
органлари ижтимоий таъминоти бўйича кафолат, имтиёзлар, компенсация
ва уларни қўллаш бўйича принципиал қоидалар акс этган. Қонунчиликка
биноан барча ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасининг
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, уй-
жой таъминоти билан таъминланади, қонунчиликда белгиланган пенсия
ва тиббий таъминот ҳамда бошқа ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан
бирдек фойдаланади
9
Ш.С. Садиковнинг назарида, ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалдаги қонун
ҳужжатларини муайян қоидаларни кўрсатган ҳолда якунлаш зарур. Шу
билан бирга, бугунги кунда ички ишлар органлари тизимида амалга
оширилаётган ислоҳотлар соҳанинг самарали фаолият кўрсатиши учун
хизмат қилиб келмоқда
10
Сўнгги йиллардаги ҳуқуқий, илмий адабиётларда, биринчи бандда
айтиб ўтилганидек, ҳуқуқий ҳимоя ва ижтимоий ҳимоя тушунчаси айрим
муаллифлар томонидан ҳам ҳуқуқнинг умумий назарияси доирасида, ҳам
соҳавий ҳуқуқ фанлари вакиллари томонидан ўрганилган.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўриниб турибдики ички ишлар
органларида яҳлит бир ижтимоий ҳимояси ҳақида тушунча ёртилмаган.
9
Қодиров У, Раджапова Л. Ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимояси юзасидан айрим фикр ва тушунчалар //Евразийский журнал права, финансов и
прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. Special Issue. – С. 172-181.
10
Садиков Ш. С. Ички ишлар органлари ходимлари учун ижтимоий ҳимоя
шартларининг таҳлилий асослари //Journal of new century innovations. – 2023. – Т. 38. – №. 1.
– С. 107-112.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
14
Шу боисдан тадқиқотимиз доирасида қуйидаги тарифни беришни жоиз
топдик.
Фикримизча,
ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий
ҳимояси деганда -
ҳодимларнинг
ижтимоий хавф-хатарлар таъсирига
тушишдан ҳамда табиий эҳтиёжлар туфайли турли каруппсион
харакатларни содир этишини олдини олиш, ходимларнинг ижтимоий
мослашуви, жамиятга интеграциялашуви даражасини тиклаш да давлат
томонидан кўрсатиладиган қўшимча таъминот тури ҳисобланади.
Бугунги кунда давлатнинг ижтимоий функциялари доимий равишда
мураккаблашиб бормоқда. Энди улар ижтимоий таъминот ва ижтимоий
суғурта, соғлиқни сақлаш, оила, уй-жой, таълим соҳаларига кенг тарқалиб
бормоқда. Ижтимоий соҳадаги масалаларга қарашларимиз аста-секинлик
билан ўзгариб, аввалги тушунчалар ва ёндашувлар янгича мазмун-моҳият
касб этмоқда. Жумладан, “ижтимоий сиёсат”, “ижтимоий ҳимоя”,
“ижтимоий шериклик” каби тушунчалар аввалгисидан фарқ қилиб,
ҳаётимизда содир бўлаётган ўзгаришларни тобора кўпроқ ўзида акс
эттирмоқда. Шу сабабли, ижтимоий сиёсат фуқароларнинг айниқса,
ёшларнинг фақат моддий муаммоларинигина ҳал қилишга қаратилган
фаолият бўлмай, балки давлат ички сиёсатининг асосий қисмини ўзида
ифода этмоқда.
Ички ишлар ходимлари зиммасига юклатилган вазифаларни ҳар
қандай об-ҳаво шароитида ҳам бажариши, белгиланган тартибда
кучайтирилган ёки казарма ҳолатида хизмат олиб бориши, вужудга келган
таҳдид ва тажовузларни бартараф этиш чора-тадбирларини ваколат
доирасида амалга ошириши талаб қилинади.
Хизмат вақтида ўз соғлиги ва ҳаётига хавф бўлса-да, жиноят содир
этган ёки содир этаётган шахсни ушлаши, зарарсизлантириши, олов
қаърига кириб, жабрланувчиларни қутқариши керак бўлади.
Ички ишлар органлари ходими хизмат фаолиятини олиб бориш
билан боғлиқ ҳолда касбий касалликка чалиниши, зиммасига юклатилган
вазифаларни бажариш чоғида тан жароҳати олиши, ҳатто ҳалок бўлиши
ҳам мумкин.
Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш
Ўзбекистон
Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни2
нормаларига асосан,
қуйидаги йўналишлар орқали таъминланиши белгилаб қўйилган:
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
15
а) соғлигини сақлаш;
б) меҳнатига ҳақ тўлаш;
в) уй-жой майдони билан таъминлаш;
г) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
д)
Хизмат
мажбуриятларини
бажариш
чоғида
транспорт
воситаларидан имтиёзли
фойдаланиш;
е) Давлат пенсия таъминоти;
з) Давлат суғуртаси;
и) Ижтимоий ёрдам кўрсатиш.
Ички ишлар органларининг ходимлари, ички ишлар органларининг
пенсионерлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант (тингловчи)лари
амбулатор, стационар ва тиббий-санитария шароитида бепул тиббий
хизмат олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
тиббий-даволаш
муассасаларига
бириктирилади,
уларда
қонун
ҳужжатларда белгиланган тартибда даволанади ва соғломлаштиришдан
ўтказилади.
Ички ишлар органларининг ходимлари, ҳарбий хизматчилари,
пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир
марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.
Ходимларнинг фарзандлари яшаётган жойдаги мактабгача таълим
муассасаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги тизимидаги мактабгача таълим муассасаларига ва ёзги
соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз ва имтиёзли равишда
жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги
мактабгача таълим муассасалари ва ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига
қабул қилиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
вазири томонидан белгиланади. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси ички
ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда
йилда бир марта
мажбурий чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтадилар.
Ўқотар қурол билан хизмат олиб борадиган ходимлар профилактик
тиббий
кўрик
дан
ҳар олти ойда
ўтадилар.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
16
Юридик адабиётларда давлат ижтимоий ҳимояси таркибига кирувчи
умумий ёрдам ва ижтимоий таъминот турлари турлича таснифланади
11
.
Масалан, ҳуқуқшунос олим Й.Турсунов давлат пенсияси ва
нафақаларини, моддий ёрдамни, натурал ёрдамни (озиқ-овқат
маҳсулотлари, рўзғор буюми ва б.), ногиронлар реабилитациясини ва
тиббий-фармацевтика хизматларини келтиради. Муаллиф бошқа
ижтимоий ёрдам ва имтиёзлар тақдим этилиши мумкинлигини
таъкидлайди.
Россия
олимларидан
Н.Серебрякова
12
,
М.Воронсева
ва
В.Макаровалар
13
давлат хизматчиларида юқоридаги таъминот турларини
асосий 4 та тоифага ажратади: пенсия, уй-жой (доимий, вақтинча), пул-
моддий таъминоти (меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация, имтиёз) ва
соғлиқни сақлаш (мажбурий ва тиббий суғурта).
Ижтимоий таъминот бўйича Россиялик олим Н.В.Антипева
14
ҳам
юқоридаги рўйхатни умумий 4 та тоифага ажратади: ижтимоий суғурта,
давлат ижтимоий таъминоти, ижтимоий ёрдам, ижтимоий хизмат.
Муаллиф давлат хизматчиларининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган
зарарни ундириш масаласини ижтимоий таъминот элементи эмас, балки
фуқаролик-ҳуқуқий муносабат феъл-атворига эга, деб ҳисоблайди ва
рўйхатга қўшмайди
15
.
Бу фикрга қўшиламиз ва ушбу ҳуқуқий муносабатлар Фуқаролик
кодексининг 57-боби
16
– зарар етказишдан келиб чиқадиган
мажбуриятлар ҳамда меҳнат қонунчилигининг умумий асосларига таяниб
ҳал этилишини таъкидлаймиз. Илм-фан назариясида ҳам ушбу мавзу
асосан фуқаролик-ҳуқуқий фанлар ихтисослиги доирасида тадқиқ
қилинишини бевосита хориж тажрибасидан кўришимиз мумкин. Масалан,
11
Tursunov Y., Usmanova M. A. Aholiga ijtimoiy muhofaza yordamini tashkil etish. – T.:
“Davr nashriyoti”, 2012. – 45 b
12
Серебрякова
Н.А.
Совершенствование
системы
социальной
защиты
военнослужащих: автореф...дисс.канд. экон.наук. Саратов. 2009 г. – C.13 // Elektron manba:
https://www.dissercat.com
13
Воронцева М.В., Макаров В.Е. Социальная защита и социальное обслуживание
населения. Учебно-методическое пособие // –2015 г. – С.158
14
Антипьева Н.В. Социальное обеспечение военнослужащих: проблемы правового
регулирования: автореф. дисс. док. юрид. наук. – Санкт -Петербург. 2010. – C.3 // Elektron
manba: https://law.spbu.ru (Antipyeva N.V. Social security of military personnel: problems of legal
regulation: abstract. diss. doc. Jurid. sciences'. – St. Petersburg, 2010. – p.3 // Electronic source:
https://law.spbu.ru)
15 Юқоридаги манба. 11-б
16
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (21.12.1995) // электрон манба:
ҳттпс://лех.уз
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
17
Россия олимларидан М.Палехин давлат хизматчилари ҳуқуқларининг
фуқаролик-ҳуқуқий муҳофазасини илмий жиҳатдан ўрганиб чиққан
17
.
Ички ишлар тизимида ҳам ҳарбий хизматчилар каби асосан ҳарбий
унвон даражасининг юқорилиги, узоқ хизмат йиллари давомийлиги, иш
самарасини баҳолаш коэффициентлари қўлланилмаслиги, эътибор,
кўмакка лойиқ ходим ва уларнинг оилалари манфаати тўлиқ ҳисобга
олинмасдан ҳамда давлат маблағларини иқтисод қилиш самарадорлиги
пастлигича қолган. Айниқса, бундай ҳолат кўп болали ички ишлар
органлари ходимларининг оилалари, истеъфога чиққан касаллар ва
ногиронлар, иш билан таъминланмасдан бўшатилганлар, шунингдек
ўзгалар парваришига муҳтож аҳволда қолган нафақахўрлар мисолида
яққол намоён бўлган.
Аммо, ислоҳотларнинг кейинги йилларида улкан ишлар қилинди.
Ички ишлар органлари нуфузини ошириш доимо давлатнинг диққат
марказида бўлди. Чунонан, ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг
мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда етказилган зарарнинг ўрни ихтиёрий ёки мажбурий суғурта
маблағларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қоплаб берилиши, йўловчи
транспортларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари)
фойдаланиш имтиёзлари, давлат томонидан мажбурий суғурта қилиниши
ҳамда бошқа кўринишдаги бир марталик ёрдам, рағбатлантириш ва
имтиёзлар белгилаб қўйилди
18
.
Ижтимоий ҳимоянинг яна энг муҳим кафолатларидан – жиноят
процессида реабилитация этилган ички ишлар органлари ходимларининг
хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий
ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи
қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-
тадбирлар ишлаб чиқилганлиги бўлди, йиллар давомида амалда деярли
қўлланилмаган тартиб-таомиллар мустаҳкамланди
19
.
17
Палехин
М.В.
Гражданско-правовая
охрана
прав
военнослужащих:
автореф.дисс.канд.юрид.наук. Волгоград. 2006 г. - С.29 // Електрон манба:
ҳттпс://www.диссерcат.cом
18
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябрдаги “Ички ишлар
органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон Қарори //Электрон манба:
ҳттпс://лех.уз/уз/доcс/3430641
19
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябрдаги “Ички ишлар
органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
18
Шунингдек, йигирма йил ва ундан кўп календар йил хизмат қилган
ходимлар йил давомида ички ишлар органларининг тиббий
муассасаларида стационар шароитда даволанмаган тақдирда, уларга
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш учун йилнинг якуни
бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4 баравари миқдорида
бир марталик пул компенсацияси тўланиши ҳам тадқиқ қилиниб, 2023
йилда 5,2 фоиз ходимга компенсация пуллари тўлаб берилди
20
.
Демак, миллий қонунчилигимизда ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий ҳимоялашнинг турлари ва шакллари янада
кенгайиши ижтимоий соҳа ислоҳотлари асосий натижаларидан бўлди.
Шу ўринда эътибор қаратишимиз керак бўлган яна бир жиҳати Ички
ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати ходимларининг
ижтимоий ҳимояси ҳақида гап борар экан. Аввало ушбу хизмат бошқа
хизматларга ва таркибий тузилмаларга қараганда иш ҳажми кўрлиги ва
фуқаролар билан юзма-юз ишлаши билан фарқланади, ушбу хизматларнинг
асосий вазифаси жамоат хавфсизлигини таъминлашдир.
Ҳозирда ижтимоий ҳимоя қилишда жамоат хавфсизлигини
таъминлашга хизмат қилувчи ходимлар, жумладан профилактика
инспекторларининг бир ойлик маошлари қарийб 10 миллион сўмни
ташкил
21
қилмоқда.
Бундан ташқари, Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги
хизмати ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида
қуйидаги ишлар амалга оширилди:
жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида қаҳрамонлик кўрсатган
тақдирда, уни рағбатлантириш тариқасида мазкур қонунчиликда
белгиланган асосларга кўра давлат томонидан ажратилган қарз
суммасидан унинг фойдасига бутунлай ёки қисман воз кечиш масаласи
бевосита Вазир томонидан кўриб чиқилиши мумкинлиги белгиланди;
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон Қарори //Электрон манба:
ҳттпс://лех.уз/доcс/3430641.
20 Маʼнавий-маʼрифий ишлар ва кадрлар билан таʼминлаш департаменти “Ижтимоий
ҳимоя” боълимида мавжуд боълган оърганилган иш ҳужжатлардан (Фром тҳе студиед wорк
доcументс аваилабле ин тҳе “Соcиал Протеcтион” сеcтион оф тҳе Департмент оф спиритуал
анд едуcатионал аффаирс анд ҳуман ресоурcес).
21
https://qalampir.uz/news/prezident-ichki-is’hlar-khodimlarining-maos’hini-os’hiris’hga-
. Мурожжат вақти: 05.07.2024й.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
19
жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ходим ва
ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига-шартноманинг тўлиқ ҳажми;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган тан жароҳати
туфайли ногирон бўлиб қолган ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг
фарзандларига - шартноманинг эллик фоизи миқдорида тўлаб берилади
22
.
Ҳозирга қадар ушбу соҳа ходимлари ҳуқуқлари бўйича илмий-
тадқиқот ишлари амалга оширилмаган. Шу боисдан ушбу бўлимга хулоса
сифатида қуйидагиларни тавсия этамиз:
биринчидан
,
ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати
ходимларининг ижтимоий ҳимояси тушунчасига муаллифлик таърифини
ишлаб чиқиш. Жумладан, деганда Ички ишлар органлари жамоат
хавфсизлиги хизмати ходимларининг ижтимоий ҳимояси – ходим ва оила
аъзоларининг соҳада хизмат қилиб келаётган ижтимоий хавф-хатарлар
таъсирига тушган муайян ходимларга уларни қўллаб-қувватлаш
мақсадида кўмак бериш, шунингдек уларнинг оила аъзоларига етарли
даражада ўқиш, иш ва ижтимоий соҳанинг бошқа йўналишида давлат
томонидан кўмаклашиши тушунилади.
иккинчидан, соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини етарли
даражада қайд этиб, уларга ва ходимларнинг оила аъзоларига ижтимоий
кўмак бериш тизими борасидаги илмий ишларнинг миқдорини ошириш
зарурати мавжуд.
22
Ички ишлар вазирининг 2022 йил 1 октияюрдаги 404-сон буйруғи.
