ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ

Abstract

Мақолада таълим самарадорлигини оширишда мустақил таълимни шакллантириш, илмий ва соҳавий ёндашув масаласи, изланишни ижодий тарзда олиб боришга оид фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, талабалар мустақил таълимни шакллантиришда эътибор бериши керак бўлган жиҳатлар юзасидан тавсиялар илгари сурилган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
118-120
9

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Азимова, Л. (2025). ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ. Science and Innovation in the Education System, 4(6), 118–120. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/sies/article/view/109400
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Мақолада таълим самарадорлигини оширишда мустақил таълимни шакллантириш, илмий ва соҳавий ёндашув масаласи, изланишни ижодий тарзда олиб боришга оид фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, талабалар мустақил таълимни шакллантиришда эътибор бериши керак бўлган жиҳатлар юзасидан тавсиялар илгари сурилган.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

118

ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУСТАҚИЛ

ТАЪЛИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ

Лола Азимова

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси доценти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15687988

Аннотация.

Мақолада таълим самарадорлигини оширишда мустақил

таълимни шакллантириш, илмий ва соҳавий ёндашув масаласи,
изланишни ижодий тарзда олиб боришга оид фикрлар таҳлилга
тортилган. Шунингдек, талабалар мустақил таълимни шакллантиришда
эътибор бериши керак бўлган жиҳатлар юзасидан тавсиялар илгари
сурилган.

Калит сўзлар:

таълим, самарадорлик, жараён, тарбия, технология,

метод, педагогика, маҳорат, дарс, семинар.

Таълим самарадорлигига эришиш, ўқув жараёнини тўғри ташкил

этиш, малакали мутахассисларни шакллантириш масаласи муҳим ва
долзарб вазифалардан саналади. Айниқса, бугунги технологиялар
ривожланган, ақлий имкониятлар кенгайган даврда янги инновацион
технологиялар асосида ўқув жараёнини ташкил этишни самарали усул
сифатида баҳолаш мумкин. Албатта, бугунги жараёнлар педагогдан кенг
дунёқараш, жараёнларга шахсий ёндашув, илмий салоҳият, педагогик
маҳорат ва психологик хусусиятларни талаб этади. Шу жиҳатдан, педагог
дарс жараёнида қандай материални беришни эмас, балки олдинги
ўзлаштирилган ва бериладиган билимларнинг мазмуний хусусиятларини
таълим олувчининг шахсий ҳаёт фаолияти билан боғлашни ҳам
режалаштириши талаб этилади. Бунда таълим олувчилар таклиф этган
фикр ва вариантларнинг муҳокама қилиниши ҳам аҳамиятли бўлиб,
фикрлар қатъий (“тўғри”, “нотўғри”) баҳоланмаслиги, балки тўғри
фикрлар ва таклифлар рағбатлантирилиши, нотўғрилари эса биргаликда
тузатилиши (“хато қилишга ҳақи бор – хатоларидан ўргансин”)ни назарда
тутиши керак. Бу жараёнда таълим берувчи таклиф этилган вариант, фикр
ва таклифларнинг қайси бирлари дарснинг мақсади ва мазмунига мос
келишини таҳлил қилиб бориши, ажратиб кўрсатиши ва қўллаб-
қувватлаши алоҳида моҳият касб этади .

Маълумки, олий таълимда кредит-модул тизими бўйича мустақил

таълим учун соатлар ажратилган ва талаба тўплаши лозим бўлган балл
белгиланган. Мустақил таълим учун ажратилган соатларнинг амалга
оширилиши ауидтория машғулотларига берилган соатлар сингари илмий
амалий аҳамиятга эга. Талаба назарий, семинар ёки амалий


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

119

машғулотларга ажратадиган ақлий имкониятини мустақил таълимни
бажаришга ҳам сарфлашни талаб этади. Шу жиҳатдан, мустақил ишни
бажариш талаба зиммасига қуйидаги вазифалар юклайди:

• мустақил изланиш, ўз устида ишлаш, адабиётлардан эркин

фойдаланиш имкони;

• мавзуга алоқадор адабиётларни топиши ва керакли маълумотларни

саралаши;

• маълумотлар беришда адабиётлардан иқтибослик олиш ва уни

истеъфода этиши;

Бироқ, талабалар мустақил таълимни ижодий ёндашув асосида амалга

оширсалар, мақсадга мувофиқ саналади. Албатта, мустақил таълимга
илмий ва ижодий ёндашиб, мақола ёки тезис тартибида ёзилса,
ўшандагина мавзу самарали ўзлаштирилиши мумкин. Яъни, талаба ўзи
танлаган мавзу устида изланади ва керакли адабиётларни топиш, саралаш
маҳоратига ҳамда илмий материал тайёрлаш кўникмасига эга бўлади.
Шунингдек, таълимнинг бугунги вазифаси талабани мустақил равишда
фаолият кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона фойдаланишга
ўргатишдан иборат бўлиб, бунинг учун уларга узлуксиз равишда мустақил
ишлаш имконияти ва шароитини яратиб бериш зарур бўлади. Шунга кўра,
профессор-ўқитувчиларнинг таълим-тарбия соҳасидаги вазифаси нафақат
билим бериш, балки таълим олувчиларни мустақил изланиш, ишлаш ва
фикрлаш, таҳлил қилиш, таққослаш, ўзгартириш, ҳаётий муҳим
вазифаларни ҳал этишга қўллаш, барчага ҳаёт йўли давомида
билимларини тезкор янгилаш ва тўлдиришни ўргатиш, жамият
ривожланишининг юксалиш даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил
фаолият кўрсата оладиган ва жамият ривожланишига мослаша оладиган
кадрларни тайёрлашдан иборатдир .

Талабаларга дарс давомида мавзуга оид мустақил равишда илмий ёки

ижодий материал тайёрлаб келиш топширилса, бироқ, тайёрланган
материал ёки маълумот жўн ёки талабга жавоб бермайдиган тартибда
ёзилган бўлса, ўқитувчи мутлоқ инкор этиши ёки танқид қилишга
шошилмаслиги керак. Чунки, бу ҳолат талаба руҳиятини синдириши
мумкин. Албатта, бу ўринда, педагогдан психологик саводхонликни талаб
қилади. Руҳий қўллаб-қувватлаш, маънавий рағбат кейинги ижобий
ишларга умид бера олишини педагог англаган ҳолда иш юритса, таълим
самарадорлигига эришиш баробарида мустақил дунёқарашга эга


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

120

кадрларни етиштиришга ҳисса қўшган бўлади. Бундан ташқари, талаба
психологиясини қуйидаги жиҳатлар орқали ҳам аниқлаш мумкин:

- мавзу юзасидан берилган топшириқни қай тартибда бажаришига

қараб, аниқлаш;

- талабанинг дарсда ўзини тутиши, атрофдагиларга муносабати

орқали билиш;

- хулқ-атвор ва муомала муносабатини кузатиш орқали аниқлаш;
- баъзан ижтимоий масалалар юзасидан берилган савол ҳам талаба

руҳиятини билишда аҳамият касб этиши мумкин.

Дарҳақиқат, бугун илм-фан, техника ривожланган давр таълим-

тарбия масаласида натижавийлик ва самарадорликни талаб этади.
Бинобарин, таълим-тарбия масаласи бугунги маънавий-маърифий
соҳадаги ислоҳотларнинг муҳим асосиси саналади. Бугунги кадрларга
етарли таълим-тарбия берилсагина, давлат ва жамият маърифий ҳаётида
юксалиш бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, мустақил таълим, эркин изланиш орқали

талабаларда билим ва кўникма ҳосил қилишга эришиш мумкин. Мустақил
изланиш жараёни талабадан ҳар томонлама мустақил ҳаракат қилиш
имконини беради. Зеро, таълим самарадорлигини таъминлашда мустақил
изланиш ва интилиш жараёни муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ахунова

Г.Н.,

Голиш

Л.В.,

Файзуллаева

Д.М.

Педагогик

технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш. / Б.Ю.Ходиев
таҳрири остида. – Т.: “Иқтисодиёт”, 2009.

2.

Индиаминов Н., Бабажонов Б. Таълим самарадорлигини оширишда

шахсга йўналтирилган таълим. Замонавий таълим, электрон журнал. 2014,
8-сон.

References

Ахунова Г.Н., Голиш Л.В., Файзуллаева Д.М. Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш. / Б.Ю.Ходиев таҳрири остида. – Т.: “Иқтисодиёт”, 2009.

Индиаминов Н., Бабажонов Б. Таълим самарадорлигини оширишда шахсга йўналтирилган таълим. Замонавий таълим, электрон журнал. 2014, 8-сон.