“ЖОРИЙ ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛАШТИРИШ”

Аннотация

Миллий иқтисодиётдаги сўнгги ўзгаришлар молиявий ҳисобот ахборотларини халқаро қабул қилинган стандартлар ёки тажрабалар асосида амалга ошириш заруратини келтириб чиқармоқда. Жорий активларга тегишли олинадиган счётларни савдо ва носавдо тавсифларга ажратилган ҳолда бухгалтерия балансида акс эттириш бу борадаги аҳамиятли тадбирлардан биридир.

SYNAPSES: Insights across the disciplines
Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2023
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
https://doi.org/10.5281/zenodo.14811823
CC BY f
127-131
22

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Холиқова Дурдона. (2025). “ЖОРИЙ ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛАШТИРИШ”. SYNAPSES: Понимание различных дисциплин, 2(1), 127–131. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/siad/article/view/65774
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Миллий иқтисодиётдаги сўнгги ўзгаришлар молиявий ҳисобот ахборотларини халқаро қабул қилинган стандартлар ёки тажрабалар асосида амалга ошириш заруратини келтириб чиқармоқда. Жорий активларга тегишли олинадиган счётларни савдо ва носавдо тавсифларга ажратилган ҳолда бухгалтерия балансида акс эттириш бу борадаги аҳамиятли тадбирлардан биридир.


background image

SYNAPSES:

Insights Across the

Disciplines

Volume 2, Issue 1

127

Synapses:

Insights Across the Disciplines

“ЖОРИЙ ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛАШТИРИШ”

Холиқова Дурдона

UNIVERSITY OF MANAGAMENT AND FUTURE TECHNOLOGIES”

Университети “Рақамли иқтисодиёт ва молиявий технологиялар” кафедраси

ассистенти

Аннотация

Миллий

иқтисодиётдаги

сўнгги

ўзгаришлар молиявий ҳисобот

ахборотларини халқаро қабул қилинган стандартлар ёки тажрабалар асосида
амалга ошириш заруратини келтириб чиқармоқда. Жорий активларга тегишли
олинадиган счётларни савдо ва носавдо тавсифларга ажратилган ҳолда
бухгалтерия балансида акс эттириш бу борадаги аҳамиятли тадбирлардан
биридир.

Калитли сўзлар:

Олинадиган счёт, олинадиган счётлар – жорий қисм,

дебитор қарз, савдо дебитор қарз, носавдо дебитор қарз, жорий актив,
бухгалтерия баланси.

Ўзбекистон Республикасида корхоналар бухгалтерия ҳисобини МҲХС

асосида ташкил этиш ҳамда молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаш
давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда. “Молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 феврал №ПҚ-4611
Қарорида мазкур масала бўйича бажариладиган вазифалар ва амалга
ошириладиган тадбирлар аниқ белгилаб берилган. Республикада бу борада қатор
ишлар бажарилди ва бажарилмоқда. Бундан мақсад хорижий ва барча бошқа
ҳамкорлар учун ахбороти тушунарли бўлган молиявий ҳисоб ва ҳисобот
тизимини шакллантиришдир. Бу эса, мамлакатда инвестицион муҳитни янада
яхшилаш йўлидаги энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

Олинадиган счётлар - жорий қисми молиявий ҳисоб ва ҳисоботда муҳим

объект саналади. Бизнес қарорларини қабул қилишда олинадиган счётлар -
жорий қисми тўғрисидаги ахборотлар аҳамиятли ўринга эга. Бироқ, илмий
тадқиқот ўтказиш жараёнларида миллий ҳисоб тизимида олинадиган счётлар -
жорий қисми ҳисоби ва ҳисоботига оид сезиларли ўзгаришлар амалга
оширилмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, бу борада қатор камчиликлар
мавжудлиги ҳам аён бўлди. Буларнинг барчаси корхоналар бухгалтерия ҳисобида


background image

SYNAPSES:

Insights Across the

Disciplines

Volume 2, Issue 1

128

Synapses:

Insights Across the Disciplines

олинадиган счётлар - жорий қисми МҲХС асосида ташкил этиш ҳамда молиявий
ҳисоботда улар тўғрисидаги ахборотларни МҲХС асосида тайёрлаш ишларига
жиддий таъсир қилмоқда. Айтиб ўтилган сабабларга кўра олинадиган счётлар -
жорий қисми ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартлар ҳамда халқаро
тажрибалар асосида тайёрлаш ҳамда тақдим этиш борасида ўз таклифларимизни
баён этамиз.

Бухгалтерия ҳисоби бўйича соҳага оид миллий адабиётларда олинадиган

счётлар – жорий қисм ҳисоби ва ҳисоботига оид фикрлар деярли бир хил мазмун
ва тартибда берилган.

МДҲ мамлактлардаги бухгалтерия ҳисоби соҳасининг етакчи олимларини

олинадиган счётлар – жорий қисм ҳисоби масаласидаги фикрлари республикамиз
олимларининг фикрларидан жиддий фарқ қилмайди.

Бироқ, сўнгги йилларда мамлакатимиз олимлари Б.Хакимов М.Юнусов,

У.Холмирзаев [10], Б.Бўронов [11] миллий ҳисоб тизимида молиявий ҳисоб
ва ҳисоботларда олинадиган счётлар – жорий қисм ҳисоби ва ҳисоботини халқаро
стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда бу борадаги халқаро тажрибалардан
фойдаланиш тўғрисидаги қатор аҳамиятли фикрларини билдирганлар.

Таъкидлаш керакки халқаро тажрибаларга кўра корхоналардаги олинадиган

счётлар – жорий қисми савдо ва носавдо тавсифга кўра ажратилиб ахборотлар
шакллантирилади. Бу борада кўплаб адабиётларда аҳамиятли фикрлар
билдирилган [8, 9].

БҲХС нинг “Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси” да умумий

фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади - ҳисобот
берувчи тадбиркорлик субъектига ресурсларни ажратиш бўйича қарорларни
қабул қилишда мавжуд ва потенциал инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз
берувчи ташкилотлар учун фойдали бўлган ушбу тадбиркорлик субъекти
тўғрисидаги молиявий ахборотни тақдим қилишдан иборат, деб тушунтириш
берилган [3].

Бу кўрсатма молиявий активларнинг таркиби бўлган олинадиган счётлар –

жорий қисм ҳисоби ва ҳисоботига ҳам тўла маънода тегишлидир. Демак,
олинадиган счётлар – жорий қисм тўғрисидаги ахборотлар ҳамкорлар нуқтаий
назаридан ҳам ўрганилар экан. Худди шу жиҳатдан, олинадиган счётлар – жорий
қисми савдо ва носавдо

тавсифидан келиб чиқиб ҳисоботларда акс эттириш

ҳамкорлар учун бу борада фойдали ва сифатли ахборотлар беришда ўта муҳим
манба ҳисобланади. Бу борада биз қуйидаги таклифларимизни билдирамиз.

Жадвал


background image

SYNAPSES:

Insights Across the

Disciplines

Volume 2, Issue 1

129

Synapses:

Insights Across the Disciplines

Олишга тегишли счётлар нинг бухгалтерия балансида акс

эттиришнинг таклиф этилаётган модели

1

Кўрсаткичлар номи

Сатр

рақам

и

Ҳисобо

т

даври

бошиг

а

Ҳисобо

т даври

охириг

а

АКТИВ

Олишга тегишли қарзлар, жами
(220+260+310)

210

Шулардан: Олишга тегишли қарзларни
муддати ўтган қисми

211

Савдо дебиторлик қарзлари, жами
(230+240+250)

220

Харидорлар ва буюртмачиларнинг савдо
дебиторлик қарзлари, даргумон қарзлар
бўйича резерв суммаси айрилган ҳолда (4100 -
4900)

230

Шерик ёки боғлиқ тавсифидаги
корхоналарнинг (Шўъба, қарам жамиятлар)
савдо дебиторлик қарзлари (4120)

240

Векселлар бўйича савдо дебиторлик қарзлари
(4020)

250

Носавдо дебиторлик қарзлари, жами
(270+280+290+300)

260

Ходимларга берилган бўнаклар (4200)

270

Бюджетга солиқлар ва йиғимлар ҳамда
мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар
бўйича бўнак тўловлари (4400, 4500)

280

Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар
бўйича қарзлари (4600)

290

Бошқа дебиторлик қарзлари (4300, 4700, 4800)

300

Алоҳида бўлинмаларнинг қарзлари (4110)

310


background image

SYNAPSES:

Insights Across the

Disciplines

Volume 2, Issue 1

130

Synapses:

Insights Across the Disciplines

Олинадиган счётлар – жорий қисмини савдо ва носавдо таснифларга

бўлишни амалий зарурати бор ва унинг аҳамияти бизнес фаолиятида ўз ўрнига
эга деб ҳисоблаймиз.

Савдо дебитор қарзлар моддаси – корхонадан одатдаги бизнес

фаолияти бўйича маҳсулотларини, иш ва хизматларини кредит асосда сотиб
олган юридик ёки жисмоний шахслардан сотиб олинган товарлар, ишлар,
хизматлар учун олишга тегишли пул суммаларини кўрсатиб беради.

Носавдо дебитор қарзлар бўйича олишга тегишли счётлар гуруҳида

савдо

дебитор қарзлар

гуруҳ таркибига кирмайдиган, яъни носавдо тавсифига эга

бўлган олишга тегишли қарзларни акс эттиришга тайинланган. Мисол учун,
ходимларга олдиндан берилган аванслар, қарзлар, олишга тегишли солиқ ёки
суғурта тўловлари кўрсатилади.

Мавзу бўйича хулоса қилиб айтиш мумкинки, таклиф натижасида,

биринчидан, корхоналарнинг бухгатерия балансида олишга тегишли счетлар –
жорий қисми таркиби мантиқий кетма-кетликда жойлашиши таъминланади. Бу
жойлашув

иқтисодий

муносабатларда

олинадиган

счётлар

бўйича

фойдаланувчиларга зарур бўлган ахборотларни шакллантириш ҳамда тақдим
этиш имконини беради.

Иккинчидан, олинадиган счётлар – жорий қисм бўйича миллий молиявий

ҳисоб ва ҳисоботни шакл ҳамда мазмуни бу борадаги ривожланган хорижий
амалиёт билан мувофиқ келишига эришилади. Бу натижа, ҳам хорижий, ҳам
миллий молиявий ахборотдан фойдаланувчилар учун жуда зарурлиги билан катта
аҳамият касб этади.

Учинчидан, миллий ҳисоб ва ҳисобот тизимида олинадиган счётлар бўйича

шакллантирилган ҳамда тақдим этиладиган ахборотлар фаолиятини молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари билан амалга оширадиган мутахассислар
учун аниқ ва тушунарли бўлишига эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори 2020 йил 24 феврал,

№ПҚ-4611: “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”.

https://lex.uz/docs/4746047

2.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти

(БҲМС №21) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти
бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 23 октябрда


background image

SYNAPSES:

Insights Across the

Disciplines

Volume 2, Issue 1

131

Synapses:

Insights Across the Disciplines

1181-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

https://www.lex.uz/docs/809350

3.

БҲМС “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал

асос”

4.

Каримов А.А., Исломов Ф.Р., Авлоқулов А.З. Бухгалтерия ҳисоби.

Дарслик..-T.:“Шарқ”, 2004.

5.

Очилов И.К., Темирханова М.Ж. Финансовой учёт.-T.: IQTISOD-

MOLIYA, 2021.

6.

Гетьман В.Г., Керимов В.Э., Бабаева З.Д., Неселовская Т.М.

Бухгалтерский учет. Учебник.-М.: Инфра-М, 2012.

7.

Иванова, Людмила Ивановна. Анализ финансовой отчетности: учебное

пособие / Л.И. Иванова, А.С. Бобылева. –Москва; КНОРУС, 2018.

8.

Donald E. Kieso, J. Weygandt, Terry D. Warfield. INTERMEDIATE

ACCOUNTING. John Wiley & Sons, USA. 2004.

9.

Barry Elliott, Jamie Elliot. Financial Accounting and Reporting, 18th edition.

Pearson. 2018. UK.

10.

Б.Хакимов,

М.Юнусов,

У.Холмирзаев.

Бухгалтерия

баланси

маълумотларини халқаро талаблар асосида шакллантириш – давр талаби. Biznes-
Эксперт.//2019. №7. 40-43 б.

11.

Б.Ф.Бўронов. Корхоналар молиявий активлари ҳисоби ва ҳисоботини

халқаро стандартларига мувофиқлаштириш. Монография. СамДЧТИ нашр-
матбаа маркази. 2020 йил. 154 бет.

Библиографические ссылки

Фойдаланилган адабиётлар руйхати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори 2020 йил 24 феврал, №ПҚ-4611: “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”. https://lex.uz/docs/4746047

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС №21) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома», Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. https://www.lex.uz/docs/809350

БҲМС “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос”

Каримов А.А., Исломов Ф.Р., Авлоқулов А.З. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик..-T.:“Шарқ”, 2004.

Очилов И.К., Темирханова М.Ж. Финансовой учёт.-T.: IQTISOD-MOLIYA, 2021.

Гетьман В.Г., Керимов В.Э., Бабаева З.Д., Неселовская Т.М. Бухгалтерский учет. Учебник.-М.: Инфра-М, 2012.

Иванова, Людмила Ивановна. Анализ финансовой отчетности: учебное пособие / Л.И. Иванова, А.С. Бобылева. –Москва; КНОРУС, 2018.

Donald E. Kieso, J. Weygandt, Terry D. Warfield. INTERMEDIATE ACCOUNTING. John Wiley & Sons, USA. 2004.

Barry Elliott, Jamie Elliot. Financial Accounting and Reporting, 18th edition. Pearson. 2018. UK.

Б.Хакимов, М.Юнусов, У.Холмирзаев. Бухгалтерия баланси маълумотларини халқаро талаблар асосида шакллантириш – давр талаби. Biznes-Эксперт.//2019. №7. 40-43 б.

Б.Ф.Бўронов. Корхоналар молиявий активлари ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартларига мувофиқлаштириш. Монография. СамДЧТИ нашр-матбаа маркази. 2020 йил. 154 бет.