Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда padlet онлайн доскасидан фойдаланишнинг самарали йўллари

Annotasiya

Бугунги кунда ахборотлашган жамиятда маълумотларнинг алмашиниши жадал суръатларда ошди. Технологиянинг ривожланиши, ўқитиш тизимида техник воситалардан фойдаланиш таълим сифатини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб қолди. Ижтимоий-гуманитар фанларда ҳам ўқув материалларни турли онлайн-сервислар ёрдамида визуал технология асосида тақдим этиш ҳамда уларни амалда қўллашнинг янги методлари яратилди. Онлайн хизматлардан бири интерактив Padlet онлайн-доска ана шундай самарали воситалардан бири ҳисобланади

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
79-82
51

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ganiyeva , M. (2022). Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда padlet онлайн доскасидан фойдаланишнинг самарали йўллари. Ўзбекистон тарихини ўрганишда рақамли технологияларнинг аҳамияти, 1(01), 79–82. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13320
M Ganiyeva , Qo'qon universitetining innovatsion ta'lim va iqtidorli talabalar bilan ishlash markazi

t. f. n., dotsent., boshliq

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Бугунги кунда ахборотлашган жамиятда маълумотларнинг алмашиниши жадал суръатларда ошди. Технологиянинг ривожланиши, ўқитиш тизимида техник воситалардан фойдаланиш таълим сифатини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб қолди. Ижтимоий-гуманитар фанларда ҳам ўқув материалларни турли онлайн-сервислар ёрдамида визуал технология асосида тақдим этиш ҳамда уларни амалда қўллашнинг янги методлари яратилди. Онлайн хизматлардан бири интерактив Padlet онлайн-доска ана шундай самарали воситалардан бири ҳисобланади


background image

79

Хулоса

ўрнида

айтиш

мумкинки,

архивларга

замонавий

технологиялрни жорий этиш ва ҳужжатларни архив ходимлари ҳамда
тадқиқотчиларга

бир

қатор

қулайликлар

яратади.

Архивларда

ҳужжатларни сақлашда жой муаммосига бир қатор ечимлар топилади.
Шунингдек, электрон шаклдаги ҳужжатдан ва қидирув тизимидан бир
нечта тадқиқотчи бир вақтнинг ўзида фойдалана олиши ҳам мумкин.

Адабиётлар:

1.

O‘zbekiston arxiv tizimi 100 yoshda. /Mas’ul muharrir. Yusupov U.M.,

–Toshkent: Navro‘z, 2019.

2.

https://lex.uz/docs/1993490 Мурожаат қилинган сана 15 сентябрь

2022 йил

3.

https://lex.uz/docs/1645540 Мурожаат қилинган сана 15 сентябрь

2022 йил

4.

Arxivshunoslik. /Mas’ul muharrir. Z.A.Saidboboyev., –Toshkent:

Turon-Iqbol. 2018.

5.

Yusupov U., Aliyev A. O‘zbekiston arxivlari. –T.: Tasvir, 2021

6.

Ишанходжаева, Замира Райимовна. "К вопросу" социалистической

модернизации" духовной жизни Узбекистана в 20-30-е годы ХХ
века."

Высшая школа

6 (2015): 39-42.

ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА PADLET

ОНЛАЙН ДОСКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАЛИ

ЙЎЛЛАРИ

Ганиева М.А.

п.ф.н., доц.,

Қўқон университети Инновацион таълим ва

иқтидорли талабалар билан ишлаш маркази бошлиғи

Бугунги

кунда

ахборотлашган

жамиятда

маълумотларнинг

алмашиниши жадал суръатларда ошди. Технологиянинг ривожланиши,
ўқитиш тизимида техник воситалардан фойдаланиш таълим сифатини
оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб қолди. Ижтимоий-гуманитар
фанларда ҳам ўқув материалларни турли онлайн-сервислар ёрдамида
визуал технология асосида тақдим этиш ҳамда уларни амалда қўллашнинг
янги методлари яратилди. Онлайн хизматлардан бири интерактив Padlet
онлайн-доска ана шундай самарали воситалардан бири ҳисобланади.

Таълим соҳасига замонавий ахборот технологияларининг кириб

келиши таълимнинг шакл ва усулларини сифат жиҳатдан ўзгартириб, уни
янада қулай қўллаш имконини беради. Ўқув жараёнида интерфаол
компютер технологияларидан фойдаланиш талабаларга ҳамкорликда


background image

80

ишлаш учун катта имкониятлар яратади [2]. Интерфаол онлайн-доскадан
фойдаланиш замонавий таълим жараёнининг ажралмас қисми бўлган
турли лойиҳаларни яратишда самарали восита ҳисобланади.

Бугунги кунда лойиҳани тақдимот сифатида тақдим этиш янги

маълумот олишнинг самарали усули ҳисобланмайди. Тақдимот шаклида
тақдим этилган лойиҳалар жамоа бўлиб ишлашда талайгини
қийинчиликларни туғдиради [1]. Интерактив Padlet онлайн-доска эса
ўқитувчи назорати остида масофавий жамоа бўлиб ишлаш учун
маълумотларни визуаллаштиришга амалий ёрдам беради.

Ўқитувчи онлайн-доскада вазифаларнинг бажарилишини назорат

қилиб боради. Керакли маълумотлар тўплангандан сўнг, ҳамкорликда
маълумотлар тизимлаштирилади.

Padlet сервиси виртуал оламда ҳамкорликда ишлашнинг муҳим

воситаси бўлиб, у масофавий таълимда жамоа бўлиб ақлий ҳужум
ўтказиш, маълум бир мавзу доирасида виртуал кўргазма, плакат ёки
стенгазета тайёрлаш, ғояларни жамлаш, маълумотларни алмашиш, мавзу
бўйича маълумотларни тақдим қилиш ҳамда ўз-ўзини баҳолаш иконини
беради.

Онлайн дарс жараёнида Padlet доскасини яратиш, ҳамкорликда

ишлаш, маълумот ва вазифаларни жойлаштириш, дизайнини ўзгартириш
имкони мавжуд. Доскани яратиш учун албатта регистрациядан ўтиш ҳамда
лойиҳада иштирок этаётган жамоалар сонини киритиш лозим. Padlet
доскаси яратилгандан сўнг ундан ҳавола ёки QR-код олиб экспорт қилиш
имконига эга бўламиз. Онлайн-доскадан фойдаланиш мутлақо бепулдир
[3].

Онлайн-доскани яратиш алгоритми қуйидагичадир: интернет

браузердан янги саҳифа очиб, padlet.com адресини кирамиз, Еnter
тугмасини босиб, «Зарегистрироваться» деган жойдан рўйхатдан ўтамиз;
сайтга электрон почта ва паролни киритиб рўйхатдан ўтиш мумкин, аммао
Рadlet бунданда соддароқ усулни таклиф қилади, яъни агарда сизда Google
аккаунти мавжуд бўлса, шахсий кабинетингизга Padlet аккаунтини
боғлашингиз мумкин; Google орқали рўйхатдан ўтганингиздан сўнг логин
ва парол орқали ўзимизнинг маълумотларимизни киритамиз ва “Кириш”
тугмасини босамиз; пуллик ёки бепул қисмини танлаймиз; «Создать
Padlet» кнопкасини босиб, онлайн-доскани яратамиз. Тайёр ёки янги
шаблонлардан фойдаланамиз, кўринишларини танлаймиз, дизайн учун
галереядаги расмлардан фойдаланишимиз мумкин; лойиҳа шаклини
танлаймиз, талабалар билан алоқа ўрнатамиз [4].

Маълумотларни виртуал ойнага жойлаштириш учун ойнадаги бўш

жойга сичқончанинг чап тугмачасини икки марта босамиз ва ҳавола
кўринишида маълумот манбасини кўрсатган ҳолда топилган қизиқарли
маълумотларни жойлаштирамиз. Ўз вақтида эса ойнадан нусха олиш
имкони бўлади.


background image

81

Ойнадаги хабарга сизни қизиқтирган ҳар қандай маълумот, масалан,

Wорд матн ҳужжати, Power Point тақдимоти ёки YouTube да топилган ҳар
қандай расм, видео, матнли ҳужжат, тақдимот, овоз файлини
бириктиришингиз мумкин.

Хабарни ойнага маҳкамлаш учун хабар ташқарисида сичқончанинг

чап тугмачасини босиб, курсорни хабар устига олиб борамиз [5].
"Настройки" бандидаги юқори ўнг бурчакда сиз ойна номини
ўзгартиришингиз ва унга тавсиф, пост ранги, шрифт ва белги қўйишингиз
мумкин. Ҳар бир нашр тепасида муаллиф номини кўрсатинг.

Ўз шарҳларингизни қолдиришингиз ва тингловчиларга фикр

билдириш имконини беришингиз мумкин. Бошқаларнинг муносабати,
уларнинг баҳоси ва берганларини кўришингиз мумкин. Ушбу хизматдан
ҳамкасблардан раҳбарга, болалардан ота-оналар ва бошқа инсонларга
виртуал табрик тахтаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнида Padlet доскасидан

фойдаланиш, ўтган дарсдаги материалларни ўрганиш ва такрорлаш;
биргаликда қайд қилиш; муайян мавзуни ўргангандан сўнг сўров ўтказиш
мумкин. Онлайн доскадан исталган вақтда маълумотларни юклаб олиш,
ҳужжатларни сақлаш тизими сифатида фойдаланиш қулай.

Интерфаол онлайн доскалардан фойдаланиш ўқитувчига ҳар бир

талабанинг ёки талабалар гуруҳининг лойиҳаси устидаги ишларини
кузатиш имконини беради. Иш жараёнида ҳар бир талаба ушбу лойиҳани
ишлаб чиқишга қўшган ҳиссасини баҳолаши мумкин. Ўз ишида лойиҳа
усулларидан фойдаланадиган ўқитувчилар интерактив онлайн досканинг
самарали йўлларини танлашлари мумкин.

Адабиётлар:

1. Артеменко В.Б. Организация сотрудничества в электронном

обучении на основе проектного подхода и веб-инструментов.
Образовательные технологии и общество. Вып. № 2. Т. 16. 2013. С. 489-
504.

2. Информационные и коммуникационные технологии в образовании /

под ред. Д. Бадарча. М.: ИИТО ЮНЕСКО, 2013.

3. Полат Е.С., М.Ю. Бухаркина, М.В.Моисеева, А.Е. Петрова "Новые

педагогические и информационные технологии в системе образования". -
М., 2004.

4. Роберт И. Современные информационные технологии в

образовании:

дидактические проблемы;

перспективы использования. -

ИИО РАО, Москва, 2010.

5. Чернов К. С., Косенко Е. А., Ермолаева В. В. Влияние

информационных технологий на образование и главная проблема
современного образования в России // Молодой ученый.

2018.

№22.


background image

82

С. 358-360.

URL https://moluch.ru/archive/208/51049/ (дата обращения:

28.11.2018).

ВИЗУАЛ АНТРОПОЛОГИЯДА РАҚАМЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Анаркулов С.М.

т.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи,

Ўзбекистон Миллий университети

Визуал антропология – бу фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларга

асосланган маданият ҳодисаларини тавсифлаш ва таҳлил қилиш усули
ҳисобланади. Бугунги кундаги глобаллашув ва трансформация жараёнлари
шароитида дунёда антропологиянинг турли илмий йўналишлари
шаклланиши ва ривожланишини талаб этмоқда. Бу жараёнда маданий
(ижтимоий) антропологиянинг таркибий қисми сифатида визуал
антропология ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Визуал антропология
фан йўналиши сифатида шакилланмасдан анча олдин ҳам, хусусан, 1880-
йиллардан европалик ва америкалик этнологлар ўз тадқиқотларида
фотоапаратлардан фойдаланганлар. Бу тадқиқот йўналишини улар, асосан,
бирор маданятни йўқ бўлиб кетиш арафасида деб ҳисоблаб, уни баъзи бир
жабҳаларини сақлаб қолиш мақсадида ўз тадқиқот усулларига қўшган.

Визуал антропология нафақат маданий, балки ўз навбатида

ижтимоий муаммоларни ҳам тадқиқ этади. Ушбу йўналиш маданий
антропология фани доирасида Ғарбда ХХ асрнинг 60-йилларида пайдо
бўлган, Россияда эса ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб фаол
ривожлана бошлаган. Одатда, визуал антропологиядан маданиятнинг “кам
маълум бўлган жиҳатлари”ни амалий тадқиқ қилиш воситаси сифатида
кенг фойдаланилади.

С.А.Смирнов визуал антропология ҳақида ёзар экан, унинг ХХ аср

ижтимоий фалсафасидаги ролини, унда бир вақтнинг ўзида замонавий
антропологияда кучли фалсафий асосга эга бўлган “инсон лойиҳалари”ни
яратиш ва амалга оширишга қаратилган гуманитар амалиётларнинг аниқ
қўлланилишини кўради. Шу билан бирга Л.С.Клеин каби тадқиқотчилар
антропологияни маданиятни авлоддан-авлодга ўтказиш воситаси, маълум
бир жамоа ичидаги коммуникатив тармоқ, восита сифатида белгилайдилар
[1, Б. 1471]. Чисинаудаги Олий антропологик мактаб вакиллари эса турли
жамоалардаги маданий ўзига хосликларни намойиш қилишда бегона
маданият унсурлари акс этган лавҳалардан фойдаланишнинг аҳамиятини
юқори баҳолайдилар.

Визуал антропология ўрганилаётган маданиятга сингиб кетади ва

уни визуал тасвирлашнинг тадқиқот тизимлари воситасига айланади. ХХ
асрнинг бошларида визуал антропологик мулоқотнинг диалог тенденцияси

Bibliografik manbalar

Артеменко В.Б. Организация сотрудничества в электронном обучении на основе проектного подхода и веб-инструментов. Образовательные технологии и общество. Вып. № 2. Т. 16. 2013. С. 489-504.

Информационные и коммуникационные технологии в образовании / под рсд. Д. Бадарча. М.: ИИТО ЮНЕСКО, 2013.

Полат Е.С., М.Ю. Бухаркина, М.В.Моисеева, А.Е. Петрова "Новые педагогические и информационные технологии в системе образования". -М., 2004.

Роберт И. Современные информационные технологии в образовании: - дидактические проблемы; - перспективы использования. -ИИО РАО, Москва, 2010.

Чернов К. С., Косенко Е. А., Ермолаева В. В. Влияние информационных технологий на образование и главная проблема современного образования в России // Молодой ученый. - 2018. - №22. -С. 358-360. - URL https://moluch.ru/archive/208/51049/ (дата обращения: 28.11.2018).