ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИНИНГ МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАКОЛАТЛАРИ

Аннотация

Мамлакатимизда давлат муассасаларининг, давлат унитар корхоналарининг, давлат мақсадли жамғармаларининг ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг давлат харидлари соҳасидаги муносабатларда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2024 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республкасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сонли Қонуни қабул қилинди.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2023
inLibrary
Google Scholar
doi
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
13

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Эргашев, У. . (2025). ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИНИНГ МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАКОЛАТЛАРИ. Свет науки, (10(45). извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/science-shine/article/view/99027
Умиджон Эргашев, Риштон туманлараро иқтисодий суди
раиси
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда давлат муассасаларининг, давлат унитар корхоналарининг, давлат мақсадли жамғармаларининг ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг давлат харидлари соҳасидаги муносабатларда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2024 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республкасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сонли Қонуни қабул қилинди.


background image

49

Issue 10(45), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 20.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ БИЛАН БОҒЛИҚ

МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИДА БЕЛГИЛАНГАН

ВАКОЛАТЛАРИ

Умиджон Эрга ев

Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси


Мамлакатимизда

давлат

муассасаларининг,

давлат

унитар

корхоналарининг, давлат мақсадли жамғармаларининг ва устав фондида (устав
капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган
акциядорлик жамиятларининг давлат харидлари соҳасидаги муносабатларда
манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш
мақсадида 2024 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республкасининг “Манфаатлар
тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сонли Қонуни қабул қилинди.

Қонунда давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига,

давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли
жамғармаларига, шунингдек ўз устав фондида (устав капиталида) давлат
органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва
ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан фақат уларнинг давлат
харидлари соҳасидаги муносабатларига нисбатан татбиқ этилилиши
белгиланди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3
январда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-
сонли Қонунига манфаатлар тўқнашуви тушунчаси киритилиб, манфаатлар
тўқнашуви

деганда,

шахснинг

шахсий

(бевосита

ёки

билвосита)

манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим
даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин
бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг,
жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-
қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши
мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият тушунилиши
белгиланганди.


background image

50

Issue 10(45), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 20.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

Мазкур

Ўзбекистон

Республкасининг

“Манфаатлар

тўқнашуви

тўғрисида”ги қонунига биноан Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга
қарши

курашиш

агентлиги

манфаатлар

тўқнашуви

билан

боғлиқ

муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи
этиб белгиланди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш

агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ахборотни ва материалларни
давлат органларидан ёки бошқа ташкилотлардан сўраб олиш ва ўрганиш,
давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг манфаатлар тўқнашуви
билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги фаолиятини
мувофиқлаштириш, давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг
манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш
соҳасидаги фаолиятини, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари асосида ўрганиш, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар
аниқланганда, битимни бекор қилиш, қарорни ҳамда бошқа ҳужжатни
ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида давлат органларига ёки бошқа
ташкилотларга тақдимнома киритади ёхуд уларни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақида судга даъво киритиш, манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш
реестрининг, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарноманинг ҳамда
эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий
шаклларини тасдиқлаш, давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар учун
манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича услубий тавсияларни эълон
қилиш, манфаатлар тўқнашуви натижасида фуқароларнинг, ташкилотларнинг,
жамиятнинг ёки давлатнинг манфаатларига етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ
қопланишига эришилиши устидан назоратни амалга ошириш, махсус
бўлинмалар ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни, уларда
тегишли кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитишни ташкил этиш,
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ манфаатлар
тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этмаганлик билан боғлиқ
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённомани тузади ва уни кўриб чиқиш учун
судга юбориш ваколатлари берилди.

Қонунга асосан махсус ваколатли давлат органи ҳисобланган Ўзбекистон

Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар
тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда қонунчиликка
мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


background image

51

Issue 10(45), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 20.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

Қонунда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда

айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган.

Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат органининг ёки бошқа
ташкилотнинг мансабдор шахси ёки ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви
тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган манфаатлар тўқнашуви
мавжудлиги ҳақида хабар бермаслик, —базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, худди
шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такроран содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг
беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши,
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсига маълум бўлиб
қолган, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган
мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан
чоралар кўрмаслик, —базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, ушбу модданинг
учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси
қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб бўлиши, ушбу модданинг биринчи ва учинчи
қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар давлат харидлари соҳасида
содир этилган бўлса —мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлиши ҳақидаги 193

4

-моддаси

манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги

қонунчилик талабларини бажармаслик ҳақидаги маъмурий жавобгарлик билан
тўлдирилган.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач

кучга киради.

Адабиётлар: