ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ— ИНСОН ШАЪНИ, ҚАДР-ҚИММАТИ ВА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ МУСТАҲКАМ КАФОЛАТИ

Annotasiya

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”. Ушбу ҳаққоний эътироф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 16 ноябрда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишда алоҳида таъкидланди.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2023
inLibrary
Google Scholar
doi
Bilim sohasi
CC BY f
26

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Мирзаматов , Ш. . (2025). ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ— ИНСОН ШАЪНИ, ҚАДР-ҚИММАТИ ВА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ МУСТАҲКАМ КАФОЛАТИ. Ilm Nuri, (10(45). Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/science-shine/article/view/98875
Шокиржон Мирзаматов , Риштон туманлараро иқтисодий суди
судьяси
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”. Ушбу ҳаққоний эътироф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 16 ноябрда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишда алоҳида таъкидланди.


background image

44

Issue 10(45), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 20.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ— ИНСОН ШАЪНИ, ҚАДР-

ҚИММАТИ ВА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ МУСТАҲКАМ КАФОЛАТИ

Мирзаматов Шокиржон Мамадалиевич

Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик,

ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин
ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”. Ушбу ҳаққоний
эътироф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 16
ноябрда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишда алоҳида
таъкидланди.

Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда

иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституциямизни
ёқлаб овоз бергани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди, шу билан бир қаторда,
Бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо қилиш бўйича орзу-
умидлари ва интилишлари ўз аксини топганини ифода этади.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8

декабрда Ўзбекистон халқининг ваколатли вакиллари бўлмиш парламент
аъзолари, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутатлари
томонидан қабул қилинганини биламиз. Бундан фарқли ўлароқ мамлакатимиз
Асосий Қонунининг янги таҳрири бевосита умумхалқ референдумида —
тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан қабул қилинди. Шу маънода, янги
таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг ҳақиқий муаллифи халқнинг
ўзидир. Фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эса ислоҳотларнинг манбаи ва
ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 7-моддаси биринчи бандида “Халқ

давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган норма белгилаб қўйилган.
Бу норма тимсолида Ўзбекистон Республикасида жаҳон миқёсида умумэътироф
этилган халқ ҳокимиятчилиги принципи, яъни халқ суверенитетнинг ташувчиси
ва давлат ҳокимиятининг ягона манбаи эканини англатувчи тамойил
мустаҳкамлаб қўйилган.

Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон

— инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний


background image

45

Issue 10(45), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 20.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши; халқ давлат
идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши; “одамлар
ташвиши билан яшаш”, халқимизнинг қонуний талаб-истаклари ва хоҳиш-
иродасини рўёбга чиқариш давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг энг
муҳим мезонига айланиши; барча муҳим қарорлар аҳоли иштирокида,
фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув асосида қабул
қилиниши каби принцип ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Демократиянинг талабу таомили ва устунлиги ҳам шунда. Бунда қонун

чиқарувчи ва ижро органларидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш; демократик
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда
парламент ва сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий
ахборот воситаларининг ролини кучайтириш; ҳокимият тармоқларини тийиб
туриш ва мувозанатни сақлашда парламент ролини ошириш; давлат хизматлари
сифати ва самарадорлигини яхшилаш, давлат органлари фаолиятининг
ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда парламент ва жамоатчилик
назорати механизмларини амалга татбиқ қилиш масалаларига алоҳида эътибор
қаратиш талаб этилади.

Давлат органлари халққа хизмат қилиши керак!
Юқорида айтиб ўтилган модданинг иккинчи банди биринчи қисмида

белгилаб берилган Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ
манфаатларини кўзлаб амалга оширилиши тўғрисидаги норма ҳам айтиб
ўтилган фикрларнинг тасдиғидир. Ҳеч шубҳасиз, ушбу нормалар
мамлакатимизда

халқ

ҳокимиятчилигининг

конституциявий-ҳуқуқий

асосларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда халқимиз хоҳиш-иродаси ва
инсонларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Мазкур модданинг иккинчи бандида яна бир умумэътироф этилган

тамойил мустаҳкамланган. Унга кўра давлат ҳокимияти фақат “Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар
ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади”.

Конституциядаги ушбу қоидалар 10-модданинг “Ўзбекистон халқи

номидан фақат у сайлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва
Президенти иш олиб бориши мумкин”, деган биринчи бандида янада аниқ
ифода этилган ва чуқур очиб берилган. Яъни жамиятнинг бирон-бир қисми,
сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс
Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.


background image

46

Issue 10(45), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 20.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

Ушбу нормалар талқини асносида шуни таъкидлаш ўринлики, инсоният

тажрибаси негизида демократиянинг икки тури ишлаб чиқилган. Булардан бири
— тўғридан-тўғри, яъни бевосита демократия бўлса, иккинчиси — сайланган
вакилларнинг тегишли муассасалари орқали амалга ошириладиган вакиллик
демократиясидир.

Шунга кўра Ўзбекистонда бошқарув давлат ҳокимиятининг уч тармоқдан

иборат тизими орқали амалга оширилади: Олий Мажлис қонун чиқарувчи
вакиллик органи сифатида қонунларни қабул қилади, Вазирлар Маҳкамаси
бошчилигидаги ижро ҳокимияти уларнинг ижросини таъминлайди, судлар одил
судлов органлари сифатида низоларни қонун асосида ҳал қилади. Ушбу
органларнинг ҳар бири муайян доирадаги ваколатларга эгадир.

Янги Ўзбекистон — демократик ва ҳуқуқий давлат
Янги

таҳрирдаги

Конституциянинг

7-моддаси

учинчи

бандида: “Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти
ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш
ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш
Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга
асос бўлади” деб белгиланган.

Бу нормалар Янги Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ҳисобланиб,

мамлакатда ҳокимият алмашиши фақат Конституция ва қонунлар асосида
таъминланади, деган тамойил ҳаётга татбиқ этилишининг кафолатидир.
Давлатнинг ҳуқуқий сиёсати инсонпарварлик, демократия, ижтимоий адолат ва
сиёсий хилмахиллик принципларига асосланади.

Янги Ўзбекистонда халқимизнинг бой тажрибаси ва маданий анъаналарига

асосланган демократия ўрнатилмоқда, бунда аҳолининг турли ижтимоий
гуруҳлари ва қатламлари манфаатлари ҳисобга олинади. Зўравонликка
асосланган эскича маъмурий-буйруқбозлик тизими қолдиқлари ниҳоят барҳам
топди, кўп партиявийлик, ғоя ва фикрлар хилмахиллиги одатий ҳолга айланиб
бормоқда.

Ўз навбатида, ушбу конституциявий нормалар умумэътироф этилган бир

қатор принципларга ҳам тўла мос келади.

Хусусан, “Конституция ва қонунлар устунлиги” принципини олайлик.

Давлат органларининг ваколатлари Президент, парламент ёки ҳукуматнинг ҳар
хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан эмас, балки фақат Конституция ва
қонунлар билан белгиланади. Давлат органлари Конституция ва қонунларга
сўзсиз бўйсуниши ва ўз ваколатларини шу ҳуқуқий негиздагина амалга


background image

47

Issue 10(45), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 20.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

ошириши шарт. Бу қатъий мезон қонун устуворлигининг ҳам муҳим белгиси
ҳисобланади. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат
бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс томонидан “давлат
ҳокимиятининг тортиб олиниши”га йўл қўйилмайди.

Шунингдек, инсоннинг сиёсий ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликларини

амалга ошириши, давлат органларининг демократик асосда шаклланишини
таъминлаш, жамиятнинг демократик сиёсий тизимини шакллантиришга
кўмаклашиш ҳамда демократик институтлар, фуқаролик жамияти институтлари
ролини кучайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш кафолатланади.

Янги Ўзбекистон — ижтимоий ва дунёвий давлат
Конституциямиз Муқаддимасида давлат ва жамият тараққиётининг

ҳуқуқий мафкураси, халқимиз Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида
таянадиган конституциявий қадриятлар ва тамойиллар аниқ белгилаб берилган.

Конституциямизнинг аввалги таҳриридан фарқли ўлароқ, унинг янги

таҳрирининг асосий ғояси шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини, инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлаш, илгари мавжуд
бўлган “давлат — жамият — шахс” парадигмасини янги: “инсон — жамият —
давлат” тамойилига ўзгартиришдан иборат.

Давлатимиз раҳбари таърифига кўра, инсон қадри — мамлакатнинг ҳар

бир фуқароси учун тинч ва хавфсиз ҳаёт, фундаментал ҳуқуқ ва эркинликлар,
малакали тиббий хизмат, сифатли таълим, кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя
ҳамда соғлом экологик муҳит таъминланишини, муносиб турмуш шароити ва
замонавий инфратузилманинг босқичма-босқич яратилишини англатади.

Бугунги кунда инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва

қонуний манфаатларини таъминлаш ғояси давлатимизнинг бутун ички ва
ташқи сиёсатининг тамал тошига, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган
демократик ислоҳотларнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига ҳамда ушбу
эзгу саъй-ҳаракатларни ўзаро боғлаб турувчи муҳим омилга айланди.

Агар дунё мамлакатлари Конституцияларида инсоннинг 110 дан ортиқ

ҳуқуқлари қайд этилганини ҳисобга олсак, ҳозирги кунда шундан 90 таси янги
таҳрирдаги Конституциямизда мавжуд. Яъни бу Конституция, том маънода,
ўзбекона “Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги билл”га айланди, дейишга барча
асослар бор.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларда таъкидланганидек,

эркинлик шахснинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишида давлат аралашувининг
йўқлигини англатади. Шу маънода, конституциявий ислоҳотларда ҳуқуқий,


background image

48

Issue 10(45), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 20.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

ижтимоий давлат императивини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бирдамлик, адолатли ижтимоий сиёсат, инсон капиталини ривожлантириш
тамойиллари устуворлигига таянилди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида давлатнинг ижтимоий

соҳадаги мажбуриятларига тааллуқли нормалар 3 баробар кўпайди. Энг
муҳими, Асосий Қонунимизда биринчи марта “Ўзбекистон — бошқарувнинг
республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва
дунёвий давлат” (1-модда), деган норма белгиланди.

Ижтимоий давлат, деганда, аввало, ўз фуқароларига муайян минимал

фаровонликни кафолатлайдиган давлат тушунилади. Янги Ўзбекистоннинг
асосий мақсади — ҳар бир фуқарога ғамхўрлик қилиш, инклюзив ривожланиш,
аҳолининг барча қатлами учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашдан
иборат.

Ҳозирги вақтда кўпгина ривожланган давлатлар, глобал иқлим ўзгаришини

ҳисобга олган ҳолда, ўз Конституцияларига махсус экологик бўлимларни
киритмоқда.

Жумладан,

дунёнинг

100

дан

ортиқ

давлатлари

Конституцияларида жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатлар
эҳтиёжларига жавоб берадиган экологик ҳуқуқнинг умумэътироф этилган
принциплари мустаҳкамланган.