ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
335
БИЗ ҲАҚИҚИЙ КИТОБХОНМИЗМИ?
Норбоева Гуллола Кахрамоновна
Навоий вилояти юридик техникуми ахборот-кутубхона технологияси
бўйича мутахасис.
https://doi.org/10.5281/zenodo.13834980
Аннотация. Ушбу мақолада бугунги кун китобхонларнинг китобга бўлган
муносабати уларнинг кўпроқ интернет маълумотларига қизиқишлари ошиб бораётганлиги
ҳақида фикр юритилган.
Калит сўзлар: зиёкор, андоза, қобилият, ибора
ARE WE A REAL LIBRARY?
Abstract. This article discusses how today's readers' attitude toward books is increasing
as they become increasingly interested in more information from the Internet.
Key words: intelligence, model, ability, expression
МЫ НАСТОЯЩАЯ БИБЛИОТЕКА?
Аннотация. В данной статье отражено отношение современных читателей к
книгам, поскольку их интерес к большему количеству информации в Интернете
возрастает.
Ключевые слова: интеллект, модель, способность, выражение.
Баъзида китоб-билим булоғи, китобим-офтобим, китоб-маънавият ўчоғи деган жуда
чиройли мисраларни гувоҳи бўламиз.Китоб-ҳақиқатдан ҳам шундайми? Бугунги кунда
ёшларимизни китобга меҳри қай даражада? Китобни ўзига дўст билишаяпдими? Ёки
ўқишга кириш учунгина ўқияпдими? Шу каби саволлар ҳар бир маънавиятли инсонни
қийнайди менинг назаримда.
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек,
“китоб-
беминнат”, билим ва аънавий ва юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”
.
“Китобсиз ақл-қанотсиз қуш”, “Билим-ақл чироғи”, “Гўзаллик-илми маърифатда”
.
Бундай ҳикматли ҳикматли нақлларни узоқ давом эттириш мумкин. Неча минг
йиллардан буён инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларнинг билимли, тарбияли
касб-ҳунарли ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омили -бу китобга дўст бўлиш ва
ўқишни канда қилмасликдир.Айниқса, ёшларнинг ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор.
Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умумсоний қадриятларга
ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди. Китобга ошно
кишидан ҳеч қачон чиқмайди. Фарзандларимизга китоб ўқишни тарғиб этишимиз эмас,
уларга ўрнак бўлишимиз лозим. Китобнинг бебаҳо дўстлиги ҳақида ёзувчи Ўткир
Ҳошимовнинг,
“Эътибор бергансизми-йўқми, билдим-ку, сизнинг садоқатда тенгсиз
дўстингиз бор. Қачон хохласангиз сиз билан ҳамсуҳбат бўлади. Шод пайтингизда
қувончингизга қувонч қўшади. Ғамгин паллада дардингизни олади.
Билмаганингизни ўгатади. Адашсангиз тўғри йўл кўрсатади. Яқин
кишиларингиз бурилиб кетганида ҳам у сизни тарк этмайди. Хизмати учун ҳеч нарса
тама қилмайди. Йиллар унитиб, ташлаб қўйсангиз индамайди. Ҳатто улоқтириб
юборсангиз ҳам аразламайди. Тағин чорласангиз, етиб келиб, хизматингизни
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
336
қилаверади”...
.
Бу дўстнинг номи-Китоб!
деганди. Китоб мутаола қилган инсон ниҳоятда
сўзга бой, маънавий дунё қараши теран, ҳаётни паст-баландини биладиган, инсонларга
самимий муносабатда бўла олади. Ўзим бир зиёкор яъни кутубхоначи бўлганим учун
ўқувчи-ёшлар билан мулоқат қилганимда, тўғри китоб ўқиш керак лекин вақт йўқ қўшимча
дарсга боришим керак, бугунги кунда бу болаларимизни онгига сингиб қолган иборадир.
Ўқиган-ўқда ўзар дейди дона халқимиз, ўзимизни ўтмишимизни, кўп асрларга
тотугилик бобокалонларим-у, илм-у уломоларимизни билмасдан туриб қандай етук комил
инсон бўла олишимиз мумкин! Халқимизда “қуш уясида кўрганини қилади” деган нақл
бор. Мақолнинг мазмуний моҳиятига ёндашадиган бўлсак, фарзанд ота-онасида андоза
олади. Агар ота-оналаримиз фарзандларга ўрнак бўлиб кунига ярим соат бўлсада китоб
мутаола қилганда эди, балки ёшларимиз ҳам қушлар каби ўз инида кўрганини қилишган
бўлар эди.
Китоб ўқиш машғулоти шундай жараён-ки, ота-оналаримиз фарзандларини
ёшлигиданоқ бу машғулотга қизиқтира олсалар кейинчалик фарзандларнинг ўзи
ҳаттоки китобни саралаб ўқиш қобилиятига эга бўладилар, ҳолбуки ҳеч кимнинг
кўмаги ва кўрсатмасисиз. Албатта бу жараённи шакллантириш қандай кечади деган
савол ўз-ўзидан пайдо бўлади.
Бунинг учун ота-оналаримиз фарзандларига болалигидан ёшига қараб аввал расмли,
кейинчалик эса эртак китоблар сотиб олиб ўқиб беришлари керак, фарзандларни ёшига ёш
қўшилган сари ҳикоялар, қиссалар тўплами,романлар ўқишига туртки бўлишса, яъни
ўзлари севган китобларини олиб берибишсалар, қолаверса унинг назоратини ўз зиммасига
олишсалар, боласи билан ўқиган асари юзасида суҳбатлашсалар борган сари ёш авлод
онгида китоб ўқиш ва мутаола қилишга нисбатан шартли ривлекс ҳосил бўлади.
Хулоса ўрнида шуни айтишим мумкинки, китоб билан дўстлашган инсондан ҳеч
қачон ёмонлик чиқмайди. У ватанига садоқатли дўст, яхши ота-она, энг яхши жамият
аъзоси бўла олади. Агар ҳар бир болани китобга меҳрини, биз ота-оналар уйғота олсак
билинг-ки биз буюк олим-у, уламолари бор ривожланган мамлакатларимиз қаторидан
муносиб жой олаоламиз.
Келинглар азиз ота-оналар фарзанларимизга шу бугундан китоб сотиб олиб бериб
ўз келажагимизни гуллаб яшнатайлик, шундаги бизни ўтиб кетган буюк алломаларимиз-у
уламоларимизни руҳлари шод қилган, ўз мақсадимизга эришган ҳақиқий китобхон бўла
оламиз.
REFERENCES
1.
Ахунжонов Э.О. Ватан кутубхоначилиги тарихи: 1-қисм Дарслик/ “Тошкент”
2.
А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2004-106 б.
3.
Ахунжонов Э.О. Ватан кутубхонашунослик, Архившунослик, Китобшунослик
назарияси тарихи.-Тошкент, 2011-520 б
4.
Қосимова О. ва Есимов Т. Умумий кутубхонашунослик; ЎзР Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги.-Т.: -ўқитувчи: 1994.350 б.
