КОНЦЕПЦИЯ УСЛОВНОГО СУЖДЕНИЯ

Аннотация

В данной статье говорится о необходимости условного осуждения и возникших вследствие этого уголовно-правовых и других общественных отношениях.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ережепова , Д. ., & Каллибекова, З. (2024). КОНЦЕПЦИЯ УСЛОВНОГО СУЖДЕНИЯ. Современная наука и исследования, 3(9), 188–194. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/42232
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье говорится о необходимости условного осуждения и возникших вследствие этого уголовно-правовых и других общественных отношениях.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


188

ШАРТЛИ ҲУКМ ҚИЛИШ ТУШУНЧАСИ

Ережепова Дилбар Полатовна

Кораколпогистон кишлок хужалиги ва агротехнологиялар институти "Кишлок

хужалигини механизациялаштириш ва сув хужалиги" факултети Юриспруденция

мутахассислиги 3-курс талабаси.

Каллибекова Зулхумар Бердибекова

Илмий рахбар.

https://doi.org/10.5281/zenodo.13830239

Аннотация. Бу мақолада шартли ҳукм қилиш зарурати ва унинг натижасида

вужудга келган жиноят-ҳуқуқий ва бошқа ижтимоий муносабатлар ҳақида сўз етилган.

Калит сўзлар: Шартли ҳукм, жиноят-ҳуқуқий, модда, жазо.

THE CONCEPT OF CONDITIONAL JUDGMENT

Abstract. This article talks about the need for conditional sentencing and the criminal-

legal and other social relations that have arisen as a result of it.

Key words: Conditional sentence, criminal law, article, punishment.

КОНЦЕПЦИЯ УСЛОВНОГО СУЖДЕНИЯ

Аннотация. В данной статье говорится о необходимости условного осуждения и

возникших вследствие этого уголовно-правовых и других общественных отношениях.

Ключевые слова: Условное наказание, уголовный закон, статья, наказание.

Ўзида инсонпарварлик, жазони индивидуаллаштириш ва унинг муқаррарлиги

тамойилларини ифода этган ҳолда ЖК 72-моддасида белгилаб берилган шартли ҳукм

қилиш айбдорни жазодан озод қилишнинг алоҳида шакли ҳисобланади.

Жиноятчиликка қарши курашиш воситаси ҳисобланган шартли ҳукм қилиш

институти фақат унда мажбурлаш ва ишонтириш усулларининг оқилона уйғунлиги

таъминланганда кутилган самара беради. Жиноят ҳуқуқида жиноятчини ахлоқан тузатиш

жараёнини рағбатлантириш учун зарур бўлган мазкур норманинг мавжудлиги жиноий

жавобгарликни ва шартли тайинланган жазони индивидуаллаштириш ва дифференциация

қилиш мақсадлари билан боғлиқ. Моҳиятан, шартли ҳукм қилиш жиноят содир этган

шахсга шундай таъсир кўрсатишни назарда тутадики, у ижтимоий фойдали натижага

эришишга мажбурланмасин, балки рағбатлантирилсин. Айни шу сабабли, самарали

институт – шартли ҳукм қилишни доимий равишда такомиллаштириш улкан назарий ва

амалий аҳамият касб этади.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


189

Шартли ҳукм қилишнинг моҳияти тўғрисидаги масала жиноят ҳуқуқи фанида

ҳанузгача баҳсли бўлиб қолаётир. Бу ҳол жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари тизимида

шартли ҳукм қилишнинг ўрни, аҳамияти, мақсадлари, уни амалга ошириш механизмини

тадқиқ этишга нисбатан илмий ёндашувларнинг ҳар хиллиги билан белгиланади. Шартли

ҳукм қилишнинг моҳияти, унинг жазодан озод қилишни тартибга солувчи чоралар

тизимидаги ўрнини аниқлаш жиноят учун жазони мумкин қадар камайтириш ғоясини

биринчи навбатда оғир жазо – озодликдан маҳрум қилишни қўллашни чеклаш, айни вақтда

жиноят-ҳуқуқий мажбурловнинг самарадорлиги даражасини пасайтирмаслик ҳисобига

амалга ошириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, шартли ҳукм қилишнинг

тушунчасини тавсифлашга нисбатан ҳар хил ёдашувларга қараб, мазкур чорани ижро этиш

механизми ҳам турлича амалга оширилади. Масалан, шартли ҳукм қилиш жазони ижро

этишни кечиктириш деб эътироф этиладиган бўлса, уни амалга ошириш масалалари

жиноят-процессуал қонуни билан тартибга солиниши лозим.

“Шартли ҳукм қилиш” тушунчаси юзасидан турли хил фикрлар мавжуд бўлиб, ушбу

масала юзасидан ягона ёндашув мавжуд эмас. Суд айблов ҳукмини чиқараётганда айбдор

шахс “шартли” ҳукм қилинмайди, қоида тариқасида, доим ҳукм эълон қилинади ва жазо

тайинланади, маҳкумга нисбатан жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқарилади.

Шунга ўхшаш “ноаниқлик” 1962 йилги Швеция ЖКда ҳам мавжуд бўлиб, унда суд

шартли ҳукм чиқариши мумкинлиги назарда тутилган (27-боб). Амалда эса, айблов ҳукми

чиқарилади, жазо тайинланади, масалан, жарима-кунлар ёки жамоат ишлари тариқасида;

сўнгги зикр этилган ҳолда суд, агар айбдор шахсга жамоат ишлари тайиланмаганда,

озодликдан маҳрум қилиш муддати қанча бўлиши лозимлигини кўрсатиб ўтиши шарт. Акс

ҳолда (агар ҳукм бўйича жазо тайинланмаса) икки йилдан иборат пробация даври (синов

муддати) тайинланади ва унинг шартлари белгиланади. Ўзбекистоннинг 1959 йилги ЖКда

шартли ҳукм қилишнинг икки тури: ҳукмнинг ижросини кечиктириш (44

1

-модда) ва шартли

равишда ҳукм қилишнинг ўзи (43-модда) назарда тутилган эди. Мазкур институтларни

қиёсий ҳуқуқий тадқиқ этиш натижасида аксарият назариячилар уларнинг ўртасида

сезиларли даражада ўхшашлик мавжуд, деган хулосага келдилар. Дарҳақиқат, “уларнинг

ўртасидаги фарқ юзаки, ҳар хил сўзларда ифодаланган, моҳият эътибори билан, улар

мазмунан бир”. 1994 йилги жиноят қонунчилиги ҳуқуқий тузилиши жиҳатидан яқин ва

умуман олганда бир-бири билан рақобатлашувчи шартли ҳукм қилиш ва ҳукмнинг

ижросини кечиктириш институтларини бирлаштириш зарурлиги ҳақидаги мулоҳазаларни

ўзлаштириб, айнан уларни бирлаштириш йўлидан борди. Шартли ҳукм қилишнинг юридик

моҳиятини ҳар хил тушуниш ўз-ўзидан уни амалда қўллашнинг турли усулларидан


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


190

фойдаланилишига олиб келади, бу эса мазкур институтнинг мақсадлари, хусусияти

ва самарадорлиги даражасини аниқлашни белгилайди.

М.Ҳ.Рустамбаевнинг қайд этишича, шартли ҳукм қилиш қонун билан белгиланган

шартлар мавжуд бўлганда маълум синов муддати белгиланган ҳолда шахсни суд томонидан

белгилаган жазони амалда ўташдан озод қилишдан иборат, ушбу муддат давомида маҳкум

устидан суд томонидан қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини текшириш ва шахс унга

кўрсатилган ишончни оқлаганлигини текшириш мақсадида нахорат амалга оширилади.

Шартли ҳукм қилишни алоҳида жазо тури сифатида талқин қилиш ҳуқуқда анча

кенг тарқалган нуқтаи назар ҳисобланади ва у кўп карра танқид тиғи остига олинган.

Шунга қарамай, ушбу назария тарафдорлари мавжуд ва улар ўз нуқтаи назарини

мазкур институтнинг жазо институтига хос белгилар билан умумий жиҳатлари кўплиги

билан асослайди.

Масалан,

А.И.Зубков шартли ҳукм қилишни жазо билан айнийлаштирар

экан, уни жиноят-ижроия ҳуқуқи институти ҳам ҳисобланади: “Шартли ҳукм қилиш

моҳияти ва асл мазмунига кўра жазо деб эътироф этилади. Шартли ҳукм қилиш (жазодан

озод қилиш) – амалда ахлоқ тузатиш-меҳнат хусусиятига эга бўлган жиноят-ҳуқуқий

таъсир чораси, ИИВ турли тизимлари томонидан ижро этилади”. С.Ф.Милюков фикрига

кўра, шартли ҳукм қилиш юридик жиҳатдан жазодан озод қилишнинг бир тури ҳисобланган

ҳолда, тобора реал жазога айланиб бормоқда, чунки у расмий статистикада жазо турлари

билан бир қаторда кўрсатилади.

Дарҳақиқат, жазо сингари, шартли ҳукм қилиш ҳам фақат суд ҳукмига биноан

тайинланадиган ва жазога хос бўлган муайян ҳуқуқий чеклашлар, масалан, судланганлик

ҳолати билан боғлиқ давлат мажбурлови чораси ҳисобланади. Шартли ҳукм қилишни

қўллаш жазо билан айни бир мақсадларни кўзлайди. Бундан ташқари, шўро ҳукуматининг

шартли ҳукм қилишни тартибга солишга бағишланган дастлабки қонун ҳужжатларида

мазкур институтга жазо сифатида қаралган. Айрим чет эл мамлакатларининг шартли ҳукм

қилишнинг баъзи бир турларини тартибга солишга бағишланган жиноят тўғрисидаги қонун

ҳужжатларида ҳам мазкур институт жазо турлари қаторига киритилган. Масалан, АҚШда

айрим штатларда назорат – пробация билан бирга амалга ошириладиган шартли ҳукм қилиш

асосий жазо турлари қаторига киритилган. Бироқ, ҳуқуқий адабиётларда тўғри қайд

этилганидек, ушбу чора жазога ўхшаш бўлса-да, ўз юридик моҳиятига кўра жазодан озод

қилишнинг бир тури ҳисобланади

5

. Ҳар қалай, аксарият мамлакатларда шартли ҳукм қилиш

институти жазо турлари қаторига киритилмаган (1925 йилги Италия ЖК, 1947 йилги

Япония ЖК), 1871 йилги ГФР ЖК, 1995 йилги Испания ЖК, 1992 йилги Франция ЖК).

Ўз-ўзидан равшанки, шартли ҳукм қилишни жазо билан айнийлаштириш унча тўғри


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


191

бўлмайди, чунки иккала институтга ҳам хос бўлган хусусиятлар шартли ҳукм қилишнинг

жазо сифатидаги юридик моҳиятини белгиламайди. Ушбу масалани тўғри ечиш учун

жазонинг мақсадларини таҳлил қилиш зарур. 1994 йилги Ўзбекистон Республикаси ЖКда

жазо ва унинг мақсадлари қуйидагича белгиланган: “Жазо жиноят содир этишда айбли деб

топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни

қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни

чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир. Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий

фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар

янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади”.

Ю.А.Бурканов фикрига кўра, “жазода ҳуқуқий чеклашлар мажмуи бевосита

хусусият касб этади, шартли ҳукм қилишда эса у, биринчи навбатда, тарбиявий таъсир

кўрсатиш билан алмаштирилган, жазо унсури эса потенциал хусусиятга эга, чунки у маҳкум

жазони ўташдан озод қилиш шартларини бузган ҳолда амалга киради ва қоида эмас, балки

истисно ҳолат ҳисобланади”. Бизнингча, бу янглиш фикр, чунки шартли ҳукм қилиш

мажбурлов белгилари мавжудлигини мажбурий тартибда назарда тутади, зеро,

ихтисослашган давлат органи шартли ҳукм қилинганлар устидан назоратни амалга

оширади, улар ҳукмни чиқариш пайтида суд томонидан юкланган мажбуриятларни

бажаришлари устидан назорат олиб боради. Шартли ҳукм қилинганга суд томонидан

юкланган мажбуриятлар рўйхатининг ўзиёқ мажбурлов ва жазо унсурларини ўз ичига

олади. Шартли ҳукм қилишга мажбурий таъсир кўрсатиш элементларини ўз ичига олган

жазо тури сифатида қарайдиган бўлсак, мажбурий таъсир чоралари жиноятни содир этишда

айбдорга жазо тайинлашда қўлланиш билан бир қаторда, ҳуқуқ бошқа соҳаларининг

нормаларида, масалан, жиноят- процессуал ҳуқуқида, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа

олиш ёки яшаш жойини тарк этмаслик ҳақида тилхатни танлашда ҳам учрашини

кўришимиз мумкин.

Мазкур нуқтаи назарнинг асоссизлиги яна шунда ҳам намоён бўладики, ушбу

назария тарафдорлари амалда айблов ҳукмини жазо билан айнийлаштирадилар. Шартли

ҳукм қилишнинг суд ҳукмига биноан қўлланиши ҳам уни жазога айлантирмайди. Суд ҳукм

чиқараётганда, масалан, маҳкумга жазо ҳисобланмайдиган тиббий йўсиндаги мажбурлов

чораларини қўллашни белгилаши мумкин.

В.А.Ломако, агар шартли ҳукм қилишни у жазо билан айни бир мақсадларни

бажаришига асосланган ҳолда жазо деб эътироф этадиган бўлсак, жазони ўташдан

муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни ҳам

жазо турлари деб топишимиз керак бўлишини таъкидлайди. Айни вақтда, шартли ҳукм


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


192

қилишни қўллашда жазо мақсадларига эришилишини инкор этувчи мазкур муаллифнинг

нуқтаи назари, бизнингча, янглишдир. У жазонинг мақсадлари суд ҳукмига биноан

тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари билан таъминланади,

шартли ҳукм қилиш эса фақат ушбу мақсадларгаэришишга кўмаклашади, деб ҳисоблайди.

Ю.А.Бурканов эса, шартли ҳукм қилиш тайинланганда умумий превенция ва

ижтимоий адолатни тиклаш функцияларининг таъсири сусайишини таъкидлайди. Аммо

бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, тайинланган жазоларни амалда (реал) ўтамасдан

уларнинг мақсадларига эришиш мумкин эмас, акс ҳолда биз жазо мақсадларига

жазоларнинг ўзини қўлламасдан эришилади, деган хулосага келишимиз лозим.

Айрим ҳуқуқшунослар умумий ва хусусий превенция масалаларини тадқиқ этар

эканлар, шартли ҳукм қилиш умумий огоҳлантириш мақсадларини амалга ошириш

имкониятини бутунлай истисно этади, деб ҳисоблайди. Бундай фикрларга қўшилиш қийин,

чунки, адабиётларда кўп карра қайд этиб ўтилганидек, умумий ва хусусий огоҳлантириш

диалектик жиҳатдан ўзаро боғланади ва бир-бирини тақозо этади. Шартли ҳукм қилиш,

ҳомиладор аёллар ва ёш боласи бор аёлларга жазони ўташ муддатини кечиктириш сингари

институтлар жиноий жавобгарликни амалга ошириш тизимига киради ва уларни амалда

қўллаш ижтимоий адолат ҳақидаги тасаввурларни ҳам назарий (профессионал), ҳам

ижтимоий онг даражасида шакллантириш билан боғланади. Шартли ҳукм қилинганлар

рецидиви жазони тўлиқ ўтаганлар рецидивидан тўрт баравар пастлиги ҳам шартли ҳукм

қилишнинг хусусий огоҳлантирувчи таъсири кучли эканлигини тасдиқлайди.

Жазо унсурлари, ҳеч шубҳасиз, жазонинг ҳар қандай турларига хос. Маҳкумни

жазолаш, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш –

жазонинг муқаррар белгилари. Бироқ, Г.С.Гаверов тўғри қайд этганидек, жазо турлари

улардаги жазо унсурларининг моҳияти ва намоён бўлиш шаклларига кўра бир хил эмас.

Шартли ҳукм қилишга татбиқан, у жазо унсурларидан холи, деб айтиш тўғри бўлмас

эди. Н.Ф.Саввич ва В.И.Баландин ушбу масалани тадқиқ этар экан, шартли ҳукм қилиш

маҳкумнинг бирон-бир ҳуқуқини бузмаслигини, макзур институт шартли ҳукм қилинганга

уни ахлоқан тузатиш мақсадида махсус психолого-педагогик таъсир кўрсатишдан иборат

эканлигини таъкидлайди. Шунга қарамай, шартли ҳукм қилиш жазо унсурини ўз ичига

олади, чунки, юқорида кўрсатиб ўтилганидек, бир қатор, шу жумладан судланганлик

ҳолати билан боғлиқ ҳуқуқий чеклашларга (масалан, айрим фуқаролик ҳуқуқларининг

чекланишига) сабаб бўлади.

О.Книженко кўриб чиқилаётган институтнинг юридик моҳиятига тавсиф берар экан,

шартли ҳукм қилиш жиноят ҳуқуқининг ҳам жазо, ҳам жазодан озод қилиш, ҳам жазони


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


193

қўллашнинг алоҳида тартиби унсурларини ўзида бирлаштирган мустақил институти

сифатида қаралиши лозим, деб ҳисоблайди. А.Б.Виноградов шартли ҳукм қилишни жиноий

жавобгарлик чораси сифатида тавсифлайди. Унинг фикрича, ушбу чора шартли равишда

ижро этилмайдиган асосий жазони тайинлаш ва маҳкумни ахлоқан тузатиш мақсадида

унга синов муддати мобайнида унинг хулқ-атвори устидан назорат олиб бориш орқали

жиноят-ҳуқуқий таъсир кўрсатиш йўли билан амалга оширилади.

Бизнингча, шартли ҳукм қилишга мустақил институт ёки алоҳида тартибда амалга

ошириладиган жиноий жавобгарлик чораси сифатида ёндашиш тўғри бўлмайди. Шартли

ҳукм қилиш жиноят ҳуқуқи институтларидан бири ва жиноий жавобгарлик тури

ҳисобланиши шак- шубҳасиз, бироқ мазкур ҳолатлар ушбу чоранинг ўзига хос

хусусиятларини намоён этадиган ва уни бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари, масалан,

жазодан фарқлаш имконини берадиган юридик моҳияти тўғрисидаги масалани ҳал

этмайди. Аксарият ҳуқуқшунослар шартли ҳукм қилиш – бу жазони реал ўташдан шартли

равишда озод қилиш, деган нуқтаи назарга қўшилади. Таҳлил қилинаётган институтни

бундай тушуниш унинг моҳиятини тўғрироқ ёритиш имконини беради, чунки, конундан

англашилишича, суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 72-моддасининг 1-қисмида назарда

тутилган чоралардан бирини тайинлагач, маҳкум жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг

хулқини тузатиш мумкин, деган хулосага келиши лозим ва бу ҳолда у тайинланган

жазони шартли деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилади. Айни шу ҳуқуқий қоидада

кўпгина ҳуқуқшунослар маҳкумни жазони амалда ўташдан озод қилиш билан

тавсифланадиган жиноий жавобгарликни амалга ошириш усулини кўрадилар. Бунда шуни

ёдда тутиш лозимки, суд асосий жазони тайинлаш вақтида шартли ҳукм қилинганга

модданинг санкциясида назарда тутилган қўшимча жазони белгилаши ҳам мумкин ва у

1994 йилги Ўзбекистон Республикаси ЖКга биноан фақат реал ижро этилиши лозим.

Биз шартли ҳукм қилиш асосий жазони ўташдан шартли равишда озод қилиш,

уни жазодан озод қилиш турларидан бири, деб ҳисоблайдиган ҳуқуқшунослар

фикрига қўшиламиз.

Юқоридаги таҳлиллардан хулоса сифатида шартли ҳукм қилиш институтига

қуйидагича таъриф бериш мумкин:

Шартли ҳукм қилиш

– бу тайинланган озодликдан маҳрум қилиш, интизомий

қисмга жўнатиш, қамоқ, хизмат бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари ёки жарима

жазосини ўтамасдан туриб ҳам айбдор шахснинг хулқини тузатиш мумкин бўлган, айбдор

шахснинг суд томонидан белгиланган синов муддати давомида ва белгиланган шартлар

асосида ўзининг қатъий тузалиш йўлига ўтганлигини исботлашини талаб этувчи жазони


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


194

ижро этмаслик тўғрисидаги суд қарори (ҳукми) шаклидаги жазодан озод қилиш

институтларидан биридир”.

REFERENCES

1.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда

барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали

маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ. –

Тошкент:Ўзбекистон, 2016. − 56б.

2.

Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт

тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул

қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 2016

йил 7 декабрь. – Тошкент: Ўзбекиистон, 2017. − 48б.

3.

Уголовный кодекс Испании. Под ред. д.юн., проф. Н.Ф.кузнецовой и д.юн.,

проф.Ф.М.Решетникова. – М.: Зерцало, 1998. – С. 89-91.

4.

Уголовный кодекс Латвийской Республики. – СПб.: Юридический центр Пресс,

2001. – С. 205.

5.

Уголовный кодекс Республики Беларусь. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2001.

– С. 284.

6.

Абдурасулова Қ.Р. Жиноятнинг махсус субъекти. – Тошкент: ТДЮИ, 2005.

7.

Беляева А.В., Орешкина Т.Ю. Условное осуждение и отсрочка исполнения

приговора. Сб.: Новый уголовный закон. – Кемерово, 1999. – С. 120.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ. –Тошкент:Ўзбекистон, 2016. − 56б.

Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 2016 йил 7 декабрь. ¬– Тошкент: Ўзбекиистон, 2017. − 48б.

Уголовный кодекс Испании. Под ред. д.юн., проф. Н.Ф.кузнецовой и д.юн., проф.Ф.М.Решетникова. – М.: Зерцало, 1998. – С. 89-91.

Уголовный кодекс Латвийской Республики. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2001. – С. 205.

Уголовный кодекс Республики Беларусь. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2001. – С. 284.

Абдурасулова Қ.Р. Жиноятнинг махсус субъекти. – Тошкент: ТДЮИ, 2005.

Беляева А.В., Орешкина Т.Ю. Условное осуждение и отсрочка исполнения приговора. Сб.: Новый уголовный закон. – Кемерово, 1999. – С. 120.