ЁШ БОЛАЛАР КИТОБХОНЛИК КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА БОЛАЛАР ШЕЪРИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ

Аннотация

Статья посвящена теме роли специфики детской поэзии в развитие детской читательской компетенции. Также в статье подверждается идея о том, что «амплуа» детского поэта, это своеобразный талант, который обладает всеми возможностями специфики данной поэзии.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Турдиева, К. (2025). ЁШ БОЛАЛАР КИТОБХОНЛИК КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА БОЛАЛАР ШЕЪРИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ. Современная наука и исследования, 4(11), 578–583. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/139632
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена теме роли специфики детской поэзии в развитие детской читательской компетенции. Также в статье подверждается идея о том, что «амплуа» детского поэта, это своеобразный талант, который обладает всеми возможностями специфики данной поэзии.


background image

578

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11

ЁШ БОЛАЛАР КИТОБХОНЛИК КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

БОЛАЛАР ШЕЪРИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ

Турдиева Кавсар Шералиевна

Тошкент давлат тиббиёт университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси,

ф.ф.н., профессор.

https://doi.org/10.5281/zenodo.17646815

Аннотация.

Статья посвящена теме роли специфики детской поэзии в развитие

детской читательской компетенции. Также в статье подверждается идея о том, что
«амплуа» детского поэта, это своеобразный талант, который обладает всеми
возможностями специфики данной поэзии.

Ключевые слова:

специфика детской поэзии, художественные средства

изображения,

игровые

элементы,

возрастная

особенность,

ритмичность,

действенность.

Аннотация.

Мазкур мақола болалар шеъриятининг ўзига хослигининг болалар

китобхонлик компетенциясиининг ривожланишидаги роли мавзусига бағишланган.

Мақолада болалар шоирининг бу шеъриятнинг ўзига хослигининг барча

имкониятларига эга бўлган ноёб истеъдод эканлиги ҳақидаги фикр ҳам тасдиқланади.

Калит сўзлар:

болалар шеъриятининг ўзига хослиги, бадиий тасвирий воситалар,

ўйин элементлари, ёшга боғлиқ хусусиятлар, ритм, ҳаракат.

Annotation.

The article is devoted to the topic of the role of the specifics of children's

poetry in the development of children's poetry in the development of children's reading
competence. The article also confirms the idea that the "role" of a children's poet is a kind of
talent that has all the possibilities of the specificity of this poetry.

Keywords:

specificity of children's poetry, artistic means, images, game elements, age-

related features, rhythm, action.


Президентимиз Ш.М.Мирзиёев халқаро анжуманда улуғ шоиримиз Абдулҳамид

Чўлпоннинг “Адабиёт яшаса, миллат яшар!” деган оташин даъватини келтирган эдилар ва
бу сўзларнинг бугунги кунда қиймати йўқолмаганини таъкидладилар.

Ҳақиқатдан ҳам бадиий адабиёт инсоннинг китобга меҳрини уйғотувчи, уни

тарбияловчи ва дунёқарашини ўстирувчи воситадир.

Ҳар бир даврда ва бугунги кун айниқса болалар китобхонлик компетенциясини

ўстириш жамият тараққиёти учун нечоғли муҳим эканлигини ривожланган давлатларда
китобхонликка бўлган эътибор тажрибасида очиқ-ойдин исботланмоқда. Фарзандларнинг
маънавиятини шакллантириш ва маърифатни ўстиришда болаларнинг ёшлигидан бошлаш
айниқса самаралидир.

Адабиётга меҳр болаликдан уйғониши сабабли болалар ёзувчилари ва

шоирларининг мурғак қалбларга эзгулик уруғларини қай даражада ишонарли, таъсирли
сепа олишлари муҳимдир. Аммо уруғ улар қалбида тезроқ ниш уриши учун болалар
шоираларидан нима талаб қилинади?

Фикримизча ёш китобхонлар учун тақдим қилинган расмлар билан ва китобнинг

муваффақиятли дизайни билан биргаликда болаларга аталган шеърий асарларнинг
болалар шеъриятининг ўзига хос хусусиятларига амал қилиш ҳамдир.

Ушбу мақолада болалар китобхонлик компетенциясини оширишда болалар

шеъриятининг ўзига хос хусусиятларининг самарали таъсири ҳақида фикр юритилади.


background image

579

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11

Петрозаводск университети илмий журнали саҳифаларида “Болалар адабиёти,

болалар шоирлари ва болалар китобхонлиги ҳақида” номли баҳсда муаллиф, “Болалар
шеърияти” деган тушунча қанчалик тўғрилиги ва болалар шеърияти ўзи нима-ю, у
катталар шеъриятидан қандай хусусиятлар билан фарқ қилади, деган саволга жавоб
беришга ҳаракат қилади. У шу ўринда С. Лойтернинг “Болалар учун ёзилган шеър
поэтикаси ва унинг болалар адабиётига муносабати” номли китобига мурожаат қилади.

Мазкур мақолада муаллиф болаликни алоҳида ижтимоий-маданият феномени деб

эътироф этади. Унинг ўз сўз маданияти борлигини таъкидлайди. Унга бу сўзлар аввало
бешик қўшиқлари, айтимлар кўринишида етиб келган. Болалар адабиёти ва шеърияти
бугунги долзарб муаммолардан эркин ҳолатда шеърга солинади, чунки бола ўзи энди
танишаётган дунёга рўпара келади. У ўзига таниш ва осон, у билган ва тушунган ёки энди
англаб етаётган атроф оламдаги предметлар, одамлар, ҳайвонот дунёсидаги ҳаракат ва
ҳодисаларни энг аввало, ўз дунёқараши ва муносабатига эга ҳолда идрок этади.

И.Роднянская болалар шеъриятини алоҳида бир шеърият кўриниши сифатида аниқ

ифода этади. Унча қайишувчан бўлмаган ва ўз табиати жиҳатидан болалар шеърияти
имкониятлари, вазифасига – “ампула”сига мос бўлмаган инсон умумпоэтик миқёсда ўта
истеъдодли бўлган тақдирда ҳам болалар шоири бўла олмаслигини эътироф этади. Бу
ўринда болалар адабиёти жумладан шеъриятини ўзига хослиги айнан шундай истеъдод
эгалари томомнидан ёзилиши қайд этиилади. Ва фикримизча бу болалар шеъриятининг
ўзига хос хусусиятини таъминловчи талабларидан бири: болалар шоирларининг ўзига
хослиги ...

Маълумки, катталар шеъриятида ҳам, болалар шеъриятида ҳам сюжет,

композиция, истиора, ўхшатиш, таъкид, кучайтириш, параллелизмлар ва бошқа тасвирий
воситалар бор, аммо айнан уларнинг ҳар бирини ишлатиш жараёни болаликнинг сеҳрли
олами орқали ўтган бўлиши, бетакрор бу дунёнинг ўзига хос хусусиятларини жамлаши
керак.

Болалар адабиёти ҳақиқатдан ҳам сеҳрли адабиёт. Болалар ижодкорлари эса

ҳақиқий сеҳргарлар, чунки улар катта бўла туриб болаларга айландилар. Уларнинг
қўлидаги сеҳрли таёқ оддий ёғочга айланмагунча улар болаларни ҳайратга соладилар.

Улар митти қалб нимани хоҳлашини, қандай гапиришини, нега хафа бўлганию

нима сабабдан хурсанд бўлганини билишади. Болаларни ташвишга, ҳаяжонга соладиган
нарсаю воқеалар катталардан фарқли бўлиши турган гап. Улар яхши ва ёмонни
биладилар, нисбийлик уларга ёт.

Болалар эртакларни сеҳрли ажойиботларини яхши кўрадилар. Улар Чуковский

эртагидаги Чивин ва Пашшаой турмуш қуриш мумкин эмаслигига эътибор бермайдилар.

Чивиннинг Пашшаойни Ўргимчак қўлидан қутқариб, қаҳрамонлик кўрсатиши улар

учун муҳимдир. Аммо бу воқеалар ишонарли бўлиши керак. Демак болалар шеъриятида
тасвирий бадиий воситалардан фойдаланишнинг ҳам ўзига хослиги мавжуд бўлиб, унда
болалар ижодкорлари ишонарли тасвирга бадиийлик орқали эришишади. Бадиий тасвирий
воситалар эса боланинг фантазияга мойиллиги, шунингдек унга таниш бўлган
ходисалардан кутилмаган ўхшатиш ва паралеллизмлар топишлари йўналишида самарадор
ҳисобланади.

Бир пиёла чой каби,
Бутун ойни хўплади

1

1

А.Обиджон. Баҳромнинг ҳикоялари. Ёш гвардия, 1980 й.


background image

580

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11

А.Обиджон

Дов-дарахтни боғбонлар
Соч-соқолин қиришди
Биз оқлаган дарахтлар
Оппоқ пайпоқ кийишди.

2

Т.Адашбоев

Ушбу шеърдаги ўхшатишлар буткул болаларча.
Болаларни китобхонликка қизиқтиришда энг кичик ўқувчи учун асар қисқа, содда,

тушунарли сўзлардан ва ходисалардан иборат бўлиши керак. Эсимда бор, алифбо
харфлари учун ёзилган икки қатор шеърим тузувчиларда яхши таассурот қолдирган эди:

Динозавр қараса
Очиқ экан дераза.

Кичик ёшлардаги ўқувчиларга кўпроқ такрорлар занжири, мантиқий такрорий

воқеалар ривожи, аллитерация усуллари қўл келади. Масалан:

Ча-ча-ча
Салом, сичқонча!
Чўм-чўм-чўм
Қилайлик ачом.
Чий-чий-чий,
Юр, ўйнайликчи!
Ча-ча-ча
Хайр тонггача!

3

Агар эътибор берган бўлсангиз, шеърда ҳаракат кўп. Демак кейинги ўзига хослик:

болалар шеъриятидаги ҳаракат кичик ёшдаги болаларда китобхонликка самарадорли
таъсир этади. Узундан узоқ тавсифли ҳаракатсиз ҳолатлар кичик ёшдаги ўқувчини
зериктиради.

Бу жиҳатдан энг кичик ёшдаги болалар учун ҳаракатли ўйинлар сифатидаги

шеърий туркумлар самарали ҳисобланади.

Демак, болалар ижодкорлари асарларида қўллайдиган асосий самарали усуллардан

яна бири – ўйин. Шоирлар болаларни ўйнатиб тарбиялайдилар. Улар болаларга ахлоқий
меъёрлар ҳақида насиҳат қилмайдилар. Болажонлар ҳаётидан ибратли лавҳаларни
келтирадилар холос. У ёғи ўқувчига ҳавола. Мулоҳаза ва муҳокама, фикрлаш ва фантазия
учун очиқ қолади.

Болаларнинг яхши кўрган асарлари худди севимли ўйинчоқлари каби қадрли

бўлади.

Албатта, болалар учун ёзилган шеърларда ўйин элементлари бўлиши ҳам уларни

болаларга яқинлаштиради. Улар мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф
ўқувчилари учун айниқса муҳим.

Ўйин бола учун анча аҳамиятли элемент, чунки ўйин орқали улар анча қийин

мавзуларни енгил тушуниб олишади. Болалар халқ оғзаки ижодининг асоси ҳам ўйинда
эканлигини асло эсимиздан чиқармаслигимиз керак.

Шеърларда рақамлар, саволлар, сўзлар ҳам ўйинга чорлаши мумкин ёки ўйноқи

қофиялар кетма-кетлиги ўқувчининг диққатини жалб қилади.

2

Турсунбой Адашбоев. Арслонбобо афсонаси. Ёш гвардия. Тошкент, 1978 й.

3

Кавсар Турдиева. Дунёни сақлар болалар. Бекинмачоқ плюс. Тошкент, 2012 й.


background image

581

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11

Қатъий равишда барча болалар учун аталган шеърлар ўйинга асосланиши керак

дея олмаймиз. Бунда биз учун яна бир қоида келиб чиқади, яъни болаларга аталган
шеърлар уларга ёқиши керак. Шунингдек ёқадиган асар албатта китобхонга таъсир
кўрсатиши зарур.

Одатда болалар шоирлари мазмунга берилишади-ю, аммо шеър шаклига эътибор

қилишмайди. Ваҳоланки, асар қайси мавзуда ёзилган бўлмасин, агар у шакл жиҳатидан
мос бўлмаган кўринишда тақдим қилинса, мазмун чиқитга чиқиши ҳеч гап эмас. Шунинг
учун ҳам мавзулар ярқ этиб кўриниши учун шоирлар шаклий ранг-барангликда ёза
олишлари, уларни яратилишида энг самарали услубларидан фойдаланишлари мақсадга
мувофиқ. А.Обиджон асарлари, Т.Адашбоев, Х. Имонбердиев, А.Акбаров, Д.Ражабов ва
бошқа шоирлар ижодидан намуналар бунинг исботи.

Аслида ҳам дунёни кашф қилиш ва ўрганиш жараёни бола учун доимий бир хил

ҳаракатлардан устун кўринади.

Шунинг учун ҳам бугунги кунда болалар адабиётида қандай шеърлар долзарб,

деган саволга М.Яснов шундай жавоб беради: “Такрор айтаман, болалар шеъриятига шу
бир зумлик долзарблик тўғри келмайди, унинг бадиий дунёси гўё болани ўраб турган
хаёлот ва фантазия билан қайта ўзгартирилган ва яратилган, шеърият қанотида олиб учган
битмас-туганмас қадриятдир”.

Болалар шеъриятидаги мусиқийлик ҳам катта аҳамиятга эга. Ритмнинг ёш болага

ёқиши у сўзларини унча англамаса-да, шеърий матнни қайта-қайта эшитиши, ёддан
айтиши бунинг исботи. Уларга ёқувчи ритмдаги катталар учун мўлжалланган
қўшиқлардан парчаларни давомий айтиб юришлари ҳам бунга далилдир.

Болалар шеърияти намуналари ҳақида фикр юритилганда, албатта унинг асосий,

ўзига хос хусусиятларидан бири: ёш категориясидир.

Ёш категориясининг эътиборли томони шундаки, ҳар бир ёшдаги ўқувчилар учун

ёзилган шеърий асарларда ҳам фарқлар мавжуддир. Масалан, мактабгача ёшдаги болалар
учун ёзилган шеърлар қисқалиги, такрорларнинг кўп бўлиши, равонлиги, ритмнинг
тезкорлиги билан ажралиб туриши керак.

Топишмоқлар, алла, масхаралагичлар, чандишлар, мавсум-маросим қўшиқлари,

ҳайвон ва қушлар ҳақидаги шеърлардаги ритм, оҳанг болаларга уларнинг руҳиятига яқин.

Бу борада таниқли рус шоири Корней Чуковский болалар шеъриятининг

қоидаларини жуда тўғри аниқлаб беради. Жумладан, унинг энг биринчи жиҳати халқдан
ўрганиш – болалардан ўрганиш.

Агар эътибор берадиган бўлсак, асарлар орасида энг саралари айнан шу тамойилга

асосланиб ёзилганларидир. Бу биринчи навбатда энг илғор шоирларимиз ижодига
тегишли.

Биз Анвар Обиджонинг “Саломномалари”, Турсунбой Адашбоевнинг “Лоф эмас”

ва Ҳамза Имонбердиев нинг “Лофчилар”, “Имтиҳонда” ва бошқа шеърларини
келтиришимиз мумкин.

Яна шуни таъкидлаш керакки, болалар учун яратилган асарларда қофиялар тўлиқ,

имкон борича жарангдор бўлишини таъминлашга ҳаракат қилишади.

Айнан шундай қофияли шеърлар албатта кўпчилик болалар шоирларимизнинг

ижодида учрайди. Турсунбой Адашбоев ижодидан мисол келтирамиз:

Мен ва Тўлан, Тилиб-тилиб,
Куни билан Маза қилиб


background image

582

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11

Уйда эдик, Дадам еди,
Қовун едик Коса қилиб

Муваффақиятли чиққан шеърларда қофиялар тўлиқ, ритм тезкор булиши билан

қофиялар сатрдаги асосий фикрни ташувчилар ҳам бўлиб ҳисобланади.

Энди бир икки оғиз сўз юмор ва сатира, у орқали олиб бориладиган маънавий-

ахлоқий тарбия ҳақида.

Рус болалар шоираси А.Барто ўзининг “Шеърият ва маънавият” номли мақоласида

шундай деб ёзган эди: “Болалар шеъриятида маънавий-ахлоқий, масалалар айниқса
қувноқ шеър жанрида яна ҳам ёрқин акс этади. Болалар ёзувчилари, шоирлари юморнинг
бебаҳо тасвирий восита эканлигини, уни турли ёшдаги болаларнинг маънавий дунёсига
таъсир қилишнинг синалган йўли эканлигини яхши биладилар”.

Шеърларда тарбиянинг акс этишида юморнинг роли ҳақида гапириш айни муддао

бўлар эди.

Кулгу аслида болалар учун зарурий дармондоридир. Болаларга ўткир сўз, пичинг,

юмор, кулгули вазиятлар ва кулгили характерлар ёқади. Яна юмор болалар тарбиясидаги
энг муҳим элемент ҳисобланиб, у болаларга ўз хатоларини асардаги қаҳрамонлар образида
кўришга, унинг нақадар кулгили эканлигини ҳис қилишга ва усти ширин бўлган ўзи
хоҳлаб ичган дармондоридек таъсир қилади.

Шунингдек, кичик ёшдаги болалар учун яратилган асарлар содда, оддий бўлиши,

аммо улар примитивлик даражасига тушмаслиги керак.

Примитивлик ва стереотиплар (бир хил қолиплар) адабиёти, айниқса, болалар учун

катта зарар етказади. Болаларда мустақил фикрлаш қобилияти камаяди, ҳар бир нарсага,
ҳатто мутлақ ҳақиқат деб қаралган нарсаларга ҳам баҳс ва мунозара кўзи билан қараш
кераклиги, фикрлар хилма-хиллиги ўргатилмайди ва ниҳоят мантиқий фикрлаш ва
мустақил хулосалар чиқариш қобиляти ўстирилмайди. Бу, ўз навбатида, болалар
китобхонлик компитенцияси ва маънавий, эстетик тарбиясига ҳам салбий таъсир
кўрсатди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Круг детского чтения поэтических произведений А. Арипова. Бюллетень науки и
практики №6 (10). 430-438 б.

2.

XX асрнинг 60-80йилларида Ўзбек болалар шериятида маънавият масалалари.
Тошкент, "Адабиёт Учқунлари"нашриёти. 96 б.

3.

О современной узбекской детской поэзии последних лет. Язык. Словесность.
Культура. 61-75 б.

4.

Особенности современной узбекской детской поэзии. 2017 й. Theoretical & Applied
Science. 66-69 б.

5.

Турдиева К. Ш. Актуальность и значение переводной детской литературы //Труды
ГПНТБ СО РАН. – 2022. – №. 1. – С. 72-76. Турдиева К. Ш. Актуальность и значение
переводной детской литературы //Труды ГПНТБ СО РАН. – 2022. – №. 1. – С. 72-76.
Турдиева К. Ш. Актуальность и значение переводной детской литературы //Труды
ГПНТБ СО РАН. – 2022. – №. 1. – С. 72-76.


background image

583

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11

6.

Шералиевна Т. К. «Художественная литература и медицина» — научный модуль в
учебных пособиях по медицинскому направлению. // Журнал «Инновации,
творчество и искусство». — 2023. — С. 278–281.

7.

Масаидова Ф., Турдиева К. Қамчибек кенжанинг “балиқ ови” ҳикоясининг ғоявий
хусусияти //Перспективы развития медицины. – 2021. – Т. 1. – №. 1. – С. 643-644.

8.

Абдуллаева Л., Турдиева К. Стивен Кингнинг “Чекишни ташланг корпорацияси”
ҳикоясида соғлом турмуш тарзи мавзуси //Перспективы развития медицины. – 2021.
– Т. 1. – №. 1. – С. 602-603.

9.

Турдиева К. Ш. Круг детского чтения поэтических произведений А. Арипова
//Бюллетень науки и практики. – 2020. – Т. 6. – №. 10. – С. 430-438.

10.

Турдиева К. Ш. НРАВСТВЕННЫЙ АСПЕКТ ДЕТСКОЙ ПОЭЗИИ АНВАРА
АБИДЖАНА //Бюллетень науки и практики. – 2023. – Т. 9. – №. 5. – С. 667-671.

11.

Турдиева К. Ш. ХУДОЖЕСТВЕННЫЕ ОСОБЕННОСТИ ПРОИЗВЕДЕНИЯ
«ШАЙТАНАТ» (“ЦАРСТВО БЕСОВ”) //MEDICAL SCIENCES. – Т. 34.

12.

Турдиева К. Тиббиёт институтларида бадиий-ижодий тўгаракларнинг самарадорлиги
//Педиатрия. – 2023. – Т. 1. – №. 1. – С. 280-285.

13.

Турдиева К. О современной узбекской детской поэзии последних лет //Язык.
Словесность. Культура. – 2015. – №. 2. – С. 61-75.

14.

Турдиева К. Проблема нравственности в современной узбекской детской поэзии. –
1994.

15.

Турдиева К. О ДЕТСКОЙ ЛИТЕРАТУРЕ УЗБЕКИСТАНА //Наука и инновации. –
2024. – Т. 3. – №. С5. – С. 62-68.

16.

Гойибова Г., Турдиева К. Образ врачей в рассказе Зоира Мамаджонова «Сидящие у
костра» //Научные работы одарённой молодёжи и медицина XXI века. – 2023. – Т. 1.
– №. 1. – С. 355-355.

17.

Turdieva K. S. ОСОБЕННОСТИ СОВРЕМЕННОЙ УЗБЕКСКОЙ ДЕТСКОЙ
ПОЭЗИИ //Theoretical & Applied Science. – 2017. – №. 10. – С. 66-69.

18.

Турдиева К. Ш. и др. Учебное пособие по русскому языку //Обучение студентов
письменной речи. Ташкент. – 2015.

19.

Турдиева К. Ш. Медицина в художественной литературе: из опыта работы //Книга.
Чтение. Медиасреда. – 2024. – Т. 2. – №. 3. – С. 208-210.

20.

Turdiyeva K. Alifbo olamiga quvnoq sayohat. – " Yangi asr Avlodi" Nashriyot-Matbaa,
2008.

21.

Турдиева К., Хамракулова М. УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ BA УРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ.

22.

Турдиева К. Ш. Современная узбекская детская поэзия. Творчество Миразиза
Агзама //ББК 81.2 Рос. – 2016. – С. 170.




Библиографические ссылки

Круг детского чтения поэтических произведений А. Арипова. Бюллетень науки и практики №6 (10). 430-438 б.

XX асрнинг 60-80йилларида Ўзбек болалар шериятида маънавият масалалари. Тошкент, "Адабиёт Учқунлари"нашриёти. 96 б.

О современной узбекской детской поэзии последних лет. Язык. Словесность. Культура. 61-75 б.

Особенности современной узбекской детской поэзии. 2017 й. Theoretical & Applied Science. 66-69 б.

Турдиева К. Ш. Актуальность и значение переводной детской литературы //Труды ГПНТБ СО РАН. – 2022. – №. 1. – С. 72-76. Турдиева К. Ш. Актуальность и значение переводной детской литературы //Труды ГПНТБ СО РАН. – 2022. – №. 1. – С. 72-76. Турдиева К. Ш. Актуальность и значение переводной детской литературы //Труды ГПНТБ СО РАН. – 2022. – №. 1. – С. 72-76.

Шералиевна Т. К. «Художественная литература и медицина» — научный модуль в учебных пособиях по медицинскому направлению. // Журнал «Инновации, творчество и искусство». — 2023. — С. 278–281.

Масаидова Ф., Турдиева К. Қамчибек кенжанинг “балиқ ови” ҳикоясининг ғоявий хусусияти //Перспективы развития медицины. – 2021. – Т. 1. – №. 1. – С. 643-644.

Абдуллаева Л., Турдиева К. Стивен Кингнинг “Чекишни ташланг корпорацияси” ҳикоясида соғлом турмуш тарзи мавзуси //Перспективы развития медицины. – 2021. – Т. 1. – №. 1. – С. 602-603.

Турдиева К. Ш. Круг детского чтения поэтических произведений А. Арипова //Бюллетень науки и практики. – 2020. – Т. 6. – №. 10. – С. 430-438.

Турдиева К. Ш. НРАВСТВЕННЫЙ АСПЕКТ ДЕТСКОЙ ПОЭЗИИ АНВАРА АБИДЖАНА //Бюллетень науки и практики. – 2023. – Т. 9. – №. 5. – С. 667-671.

Турдиева К. Ш. ХУДОЖЕСТВЕННЫЕ ОСОБЕННОСТИ ПРОИЗВЕДЕНИЯ «ШАЙТАНАТ» (“ЦАРСТВО БЕСОВ”) //MEDICAL SCIENCES. – Т. 34.

Турдиева К. Тиббиёт институтларида бадиий-ижодий тўгаракларнинг самарадорлиги //Педиатрия. – 2023. – Т. 1. – №. 1. – С. 280-285.

Турдиева К. О современной узбекской детской поэзии последних лет //Язык. Словесность. Культура. – 2015. – №. 2. – С. 61-75.

Турдиева К. Проблема нравственности в современной узбекской детской поэзии. – 1994.

Турдиева К. О ДЕТСКОЙ ЛИТЕРАТУРЕ УЗБЕКИСТАНА //Наука и инновации. – 2024. – Т. 3. – №. С5. – С. 62-68.

Гойибова Г., Турдиева К. Образ врачей в рассказе Зоира Мамаджонова «Сидящие у костра» //Научные работы одарённой молодёжи и медицина XXI века. – 2023. – Т. 1. – №. 1. – С. 355-355.

Turdieva K. S. ОСОБЕННОСТИ СОВРЕМЕННОЙ УЗБЕКСКОЙ ДЕТСКОЙ ПОЭЗИИ //Theoretical & Applied Science. – 2017. – №. 10. – С. 66-69.

Турдиева К. Ш. и др. Учебное пособие по русскому языку //Обучение студентов письменной речи. Ташкент. – 2015.

Турдиева К. Ш. Медицина в художественной литературе: из опыта работы //Книга. Чтение. Медиасреда. – 2024. – Т. 2. – №. 3. – С. 208-210.

Turdiyeva K. Alifbo olamiga quvnoq sayohat. – " Yangi asr Avlodi" Nashriyot-Matbaa, 2008.

Турдиева К., Хамракулова М. УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ BA УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ.

Турдиева К. Ш. Современная узбекская детская поэзия. Творчество Миразиза Агзама //ББК 81.2 Рос. – 2016. – С. 170.