110
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ
ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ВОСИТАЛАР БИЛАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Халилова Зарнигор Зафар кизи
Шароф Рашидов туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлим терговчиси
катта лейтенант.
https://doi.org/10.5281/zenodo.17525322
Аннотация.
Ушбу ишда вояга етмаганлар ҳуқуқларини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза
қилишни тартибга солиш ва амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида вояга етмаганларнинг бузилган ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва тиклашни таъминлашнинг юқори стандартларига эришишга қаратилган
ҳуқуқий шартлар ва юридик воситалар мавжудлиги аниқланди. Вояга етмаганлар
томонидан жиноятлар содир этилишининг сабаблари, шунингдек, уларга нисбатан
ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилиши шароитлари таҳлил қилинади.
Муаллифнинг фикрича, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бошқа воситалар
қаторида, болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга имкон берувчи энг самарали
жиноят-ҳуқуқий воситалар орқали таъминланади. Ахборот ресурслари ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар имкониятларидан фойдаланган ҳолда вояга етмаганлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишда муҳим
аҳамиятга эга.
Таянч сўзлар:
вояга етмаганлар, ҳуқуқлар, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, жиноят
қонунчилиги, жиноий жавобгарлик.
ЗАЩИТА ПРАВ И ИНТЕРЕСОВ НЕСОВЕРШЕННОЛЕТНИХ УГОЛОВНО-
ПРАВОВЫМИ СРЕДСТВАМИ
Аннотация.
В данной работе рассматриваются особенности регламентации и
осуществления уголовно-правовой охраны прав несовершеннолетних. Установлено, что
законодательство Республики Узбекистан содержит правовые условия и юридические
средства, направленные на достижение высоких стандартов обеспечения защиты и
восстановления нарушенных прав несовершеннолетних. Анализируются факторы
совершения преступлений несовершеннолетними, а также условия совершения
противоправных деяний в отношении несовершеннолетних. По мнению автора, защита
прав несовершеннолетних, кроме прочего, обеспечивается уголовно-правовыми
средствами, которые являются наиболее эффективными, поскольку позволяют
защитить жизнь и здоровье детей. Защита прав несовершеннолетних с использованием
информационных ресурсов, возможностей правоохранительных органов имеет
существенное значение в деле предупреждения совершения новых преступлений.
Ключевые слова:
несовершеннолетние, права, защита прав, уголовное
законодательство, уголовная ответственность.
PROTECTION OF THE RIGHTS AND INTERESTS OF MINORS BY CRIMINAL LAW
Abstract.
This work examines the specifics of the regulation and implementation of
criminal law protection of the rights of minors. It has been established that the legislation of the
Republic of Uzbekistan contains legal conditions and legal means aimed at achieving high
standards for ensuring the protection and restoration of the violated rights of minors. The
factors of committing crimes by minors, as well as the conditions for committing unlawful acts
against minors, are analyzed. According to the author, the protection of the rights of minors is,
among other things, ensured by criminal legal means, which are the most effective, since they
111
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
protect the life and health of children. The protection of the rights of minors using information
resources and the capabilities of law enforcement agencies is essential in preventing the
commission of new crimes.
Key words:
minors, rights, protection of rights, criminal legislation, criminal liability.
Вояга етмаганлар замонавий ахборот жамияти ва тез ривожланаётган давлат
шароитида энг заиф тоифа ҳисобланади, шунинг учун давлат ҳокимияти органлари
фаолиятини ҳам ўз ичига олган ҳолда, вояга етмаганларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий
воситаларини
такомиллаштириш
талаб
этилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 44-моддасига кўра
1
, давлат болаларни ҳимоя қилишни таъминлайди
ҳамда вояга етмаганлар давлат ҳимоясида бўлади. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш масаласининг бундай конституциявий қўйилишида, вояга
етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган
бутун бир оммавий ҳокимият органлари тизими, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар ва ҳуқуқий воситалар мавжудлигини таъкидлаш лозим. Ушбу тоифадаги
шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бошқа воситалар қатори, жиноят-ҳуқуқий
чоралар билан таъминланади. Бизнинг фикримизча, бу чоралар, айниқса болалар ҳаёти ва
соғлиғини сақлаш масаласида энг самарали ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқи нормалари кўплаб субъектлар манфаатлари ва ҳуқуқий
муносабатларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
Жиноят қонуни нормаларининг етарлича катта ҳажми вояга етмаганлар
манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратади, чунки вояга
етмаганларга ёки кичик ёшдагиларга қарши жиноятлар таркиби жиноятлар таркибининг
малакали ва алоҳида малакали белгилари гуруҳига киритилади. Олимлар тўғри
таъкидлаганидек, вояга етмаган шахсни жиноий гуруҳга ёки оғир ёхуд ўта оғир жиноят
содир этишга жалб қилиш (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127-моддаси)
жиноят таркибининг алоҳида малакали белгиси сифатида кўриб чиқилиши лозим
2
, бу эса
етарлича қаттиқ жавобгарликни назарда тутади.
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрь кунидаги
“Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 27-
сонли Қарорининг 7-бандига мувофиқ судлар вояга етмаганларнинг катта ёшдагилар
иштирокида содир этган жиноятлари ҳақидаги иш кўриб чиқилаётганда, катта ёшдаги
шахс ва ўсмир ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг хусусиятини синчиклаб аниқлаш
лозим, чунки ана шу маълумотлар катта кишининг вояга етмаганни жиноят ёки
ғайриижтимоий ҳаракат содир этишга жалб қилишдаги ролини аниқлашда муҳим
аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини ҳамда 18 ёшга тўлган ва жиноятни қасддан содир
этган шахсларгина вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб
қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эканлиги тушунтирилсин.
Шунингдек, катта ёшдаги киши ўз ҳаракатлари билан вояга етмаган шахсни
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилаётганини билгани ҳолда ёки шундай фикрга
йўл қўйганини ҳам аниқлаш лозим. Агарда катта ёшдаги киши шахсни ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатларга жалб қилсаю, унинг вояга етмаганлигини билмаса ёки билиши мумкин
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил, https://constitution.uz/uz/clause/index
2
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1994 йил 22 сентябрь
112
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
билан жиноий жавобгарликка тортиш мумкин
эмаслигини кўрсатилган
3
.
Бундай турдаги ҳаракатлар ижтимоий хавфнинг юқори даражасини ўз ичига олади,
чунки ёш болалар ёки вояга етмаганлар ҳар доим ҳам жиноий гуруҳ таркибида жиноят
содир этишнинг қандай оқибатлари бўлишини тўлиқ англай олмайдилар. Улар жиноят
содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилганда, бу оқибатлар қандай давом
этишини ёки зарарнинг қандай оқибатлари ота-оналар ёки бошқа шахслар зиммасига
тушишини, масалан, давлат мулки йўқ қилинган ёки шикастланган тақдирда, тўлиқ
тасаввур қила олмайдилар.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят оқибати натижасида келиб
чиққан зарарни қоплаш мажбуриятини жиноят содир этмаган бўлса-да, фарзандларининг
тарбияси учун жавобгар бўлган ота-оналарга юкладиган бўлсак, бу ҳолда оила
тирикчилик учун маблағсиз қолиши мумкин, чунки жуда катта бўлиши мумкин бўлган
жиноятдан етказилган зарарни қоплашга тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларидан бирида
таъкидланишича, зарарни қоплаш учун етарли даромад ёки бошқа мол-мулкка эга
бўлмаган вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноят натижасида зарар
етказилган ҳолларда, унинг ота-онаси ёки васийси айбланувчи билан бир қаторда
фуқаролик жавобгари сифатида жалб қилинади. Шу билан бирга, вояга етмаганларнинг
жиноий ҳаракатлари натижасида етказилган нафақат моддий, балки маънавий зарарни ҳам
қоплаш бўйича талаблар қўйилиши мумкин. Агар вояга етмаганлар содир этилган
жиноятнинг оқибатлари қанчалик жиддий бўлиши мумкинлигини англамасалар, таълимда
ахборот усулини кенг қўллаш зарурлигига хулоса чиқариш мумкин. Бу усул вояга
етмаганларга жиноятлар содир этишнинг турли оқибатларини етказиш ва "ўқувчига
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш"га имкон беради
4
. Ахборот ресурслари ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар имкониятларидан фойдаланган ҳолда вояга етмаганлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишда муҳим
аҳамият касб этади.
Жиноят ҳуқуқи нормаларини тўғри ва тушунарли тушунтириш маҳорати вояга
етмаганларга ғайриқонуний, ижтимоий хавфли қилмишларни, айниқса бошқа шахслар
таъсирида содир этиш оқибатлари ҳақидаги маълумотларни етказиш нуқтаи назаридан
муҳимдир. Мактаб ва коллежларда жиноят ҳуқуқи асосларини ўқитишни фақат ижобий
жиҳатдан кўриб чиқиш лозим. Жиноят содир этиш оқибатларини вояга етмаганлар
эътиборига етказиш ушбу тоифадаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилиш умумий тизимининг муҳим ахборот-коммуникация элементи сифатида қаралиши
керак. Бундай ишларни, айниқса, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан
олиб бориш жуда муҳимдир.
Бунинг учун совет даврида қўлланилган аҳоли билан ишлаш шаклларини, хусусан,
инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг энг мураккаб
жиҳатлари бўйича аҳоли билан йиғилишлар ўтказишни қайта йўлга қўйиш керак. А.А.
Князков тўғри таъкидлаганидек, жиноятни квалификация қилишнинг аҳамияти умум
3
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрь кунидаги “Вояга етмаганларнинг
жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 27-сонли Қарорининг 7-банди
4
Шустова И.Ю. Методы и формы воспитания современного школьника // Известия Саратовского
университета. Новая серия. Серия: Философия. Психология. Педагогика. 2024. Т. 24. Вып. 1. С. 112–117.
113
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
ижтимоий маънода, жиноий сиёсатни амалга оширишнинг амалий воситаси ҳамда
мамлакатда ягона қонунийликни таъминлаш ва ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг
зарурий шарти сифатида намоён бўлади
5
. Шу сабабли, жиноятларни квалификация қилиш
қоидаларининг меъёрий асосларини инсон ҳуқуқларини ноқонуний ва жиноий
тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминловчи жиноят-ҳуқуқий воситалар деб ҳисоблаш
мумкин.
Шу нуқтаи назардан, вояга етмаганлар ҳуқуқларини жиноят-ҳуқуқий воситалар
билан ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида тегишли нормаларни
мустаҳкамлаш орқали таъминланади. Бу эса кенг маънода жиноий жазо қўллаш таҳдиди
остида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузишни тақиқлашнинг ҳуқуқий
шарти ҳисобланади. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганидек, бу кенг қамровли ёндашув
ҳисобланади, чунки юқоридаги мисолда вояга етмаганлар жиноят содир этганда давлат
манфаатларини ҳимоя қилишнинг жиноят-процессуал воситалари кўрсатилган. Шундай
қилиб, жиноят-ҳуқуқий нормаларни кенг маънода вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш воситаси сифатида кўриш мумкин.
Ушбу ҳуқуқий ҳимоя воситалари жиноят-ҳуқуқий тақиқларнинг жиноят-процессуал
қонунчилигида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигида
назарда тутилган аниқ воситалар билан ўзаро боғлиқлиги орқали кучайтирилади.
А.Р. Шарипова тўғри таъкидлаганидек, "жиноят ишлари бўйича одил судлов
сифатини бошқа турдаги одил судловда қўлланиладиган ҳуқуқий воситалар ёрдамида
ошириш, ҳуқуқнинг процессуал тармоқлари яқинлашувининг зарурий ва кутилган
натижасидир"
6
.
Бу шуни англатадики, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилишнинг жиноят-ҳуқуқий воситалари самарадорлиги, жиноят ҳуқуқи билан ўзаро
алоқадор бўлган бошқа ҳуқуқ соҳаларининг юридик воситаларини жалб этиш орқали
таъминланади. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг жиноят-
ҳуқуқий воситалари сафида жиноий жавобгарлик ёши бошланадиган ҳуқуқий шартлар;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-бобида белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш
қоидалари мавжуд.
Хусусан, имтиёзли қоидаларга кўра, ўртача оғир ёки оғир жиноят содир этганлиги
учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган вояга етмаган шахс суд томонидан
жазодан озод қилиниб, ёпиқ турдаги махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилиши
мумкин (ЖК 87-моддаси 1-қисми).
Бундай ёндашув жиноий жазоларни қўллаш тизимини инсонпарварлаштириб, совет
давридагидан фарқ қилади. Ўша пайтда вояга етмаган шахсга биринчи марта содир
этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун ҳам ҳақиқий қамоқ жазоси тайинланиши мумкин
эди. Олимларнинг ҳаққоний фикрига кўра, айнан шахснинг дахлсизлигини жиноят-
ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш, уни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш орқали,
энг аввало, инсонпарварлик тамойили амалга оширилади
7
. Бинобарин, жиноят-ҳуқуқий
воситалар қонунийлик тамойилига риоя этилиши нуқтаи назаридан намоён бўлиши
5
Теория и практика квалификации преступлений : учебное пособие / А.А. Князьков; Яросл. гос. ун-т им. П.
Г. Демидова. Ярославль : ЯрГУ, 2018. 100 с.
6
Шарипова А.Р. Концептуальные основы межотраслевой конвергенции в судебном производстве по
уголовным делам : автореф. дис. … д-ра юрид. наук. Нижний Новгород, 2022. 62 с.
7
Уголовное право России. Общая часть : учебник для бакалавров / отв. ред. А.И. Плотников. Оренбург :
ООО ИПК «Университет», 2016. 442 с.
114
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
мумкин. Бу, айниқса, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилиш билан
боғлиқ муаммоларни ўрганиш қисмида долзарбдир.
БМТ Конвенцияси қоидаларига мурожаат қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, вояга
етмаган шахс - бу тегишли ёшга етмаган шахс бўлиб, бу ёш ҳар бир давлат томонидан
мустақил равишда ва алоҳида белгиланади. Бундай шахс уни ҳимоя қила оладиган
инсонлар, масалан, ота-оналар ёки васийлар томонидан ғамхўрлик ва муҳофазага
муҳтождир
8
. Шу билан бирга, вояга етмаганлар ҳуқуқларининг жиноий-ҳуқуқий ҳимояси
нафақат жиноят қонуни нормаларига риоя этиш орқали, балки вояга етмаганларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларига тажовуз қилганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи муайян
турдаги қилмишларни жиноят сифатида белгилаш жараёнида ҳам таъминланади. Жиноят-
ҳуқуқий воситаларни мустаҳкамлашнинг муаммоли жиҳати шундаки, амалдаги ҳуқуқий
тартибга солиш тизимида жиноят сифатида баҳоланадиган ғайриқонуний қилмишни
содир этган вояга етмаган шахс жиноят субъекти сифатида намоён бўлади.
Шу билан бирга, вояга етмаганнинг содир этилаётган ҳаракатларнинг
ғайриқонуний хусусиятини англашда янглишиши, айниқса бундай ҳаракатларга катта
ёшли шахс раҳбарлик қилганда, ўсмирларнинг бузғунчи руҳий ҳолатини келтириб
чиқаради. Бундай ҳолатларда болалар жиноят содир этиш қуроли сифатида ишлатилади.
Мутахассисларнинг тўғри таъкидлашича, бола ҳуқуқларини таъминлаш учун
кўпинча ҳуқуқий, шу жумладан жиноий-ҳуқуқий ҳимоя механизмлари талаб этилади
9
.
Бу жиҳатдан вояга етмаганлар ҳуқуқларини жиноий-ҳуқуқий воситалар билан
ҳимоя қилиш жамиятнинг барча сиёсий тизим институтлари, давлат ҳокимияти органлари,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар
жалб этилгандагина самарали даражага эришиши мумкин. Жиноят қонунчилигидаги
нормаларни ва улар билан боғлиқ бўлган жиноят-процессуал ҳамда фуқаролик
қонунчилиги доирасидаги ҳуқуқий воситаларни мустаҳкамлаш омили вояга
етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг фақат биринчи, бироқ жуда
муҳим босқичидир.
Муайян ҳуқуқ субъектлари (ваколатли шахслар)нинг бундай ҳимояда иштирок
этиши қонунчиликда аниқ ҳуқуқий воситаларнинг мустаҳкамланиши натижасида юзага
келади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва болалар, ёш болалар, вояга етмаганлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа иштирокчиларининг
ҳуқуқни ҳимоя қилиш имкониятлари қанчалик фаол қўлланилишига қараб, давлат
ҳимоясига муҳтож бўлган ҳуқуқ субъектларини жиноий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш
кафолатлари кўрсаткичи белгиланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
2023
йил,
https://constitution.uz/uz/clause/index
2.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1994 йил 22 сентябрь
8
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция БМТ Бош Ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрда бўлиб ўтган 44-
сессиясида қабул қилинган ва 1990 йили кучга кирган.
9
Гончарова С.В., Полунина Е.Н. Уголовно-правовая защита прав и интересов несовершеннолетних //
Вестник Волжского университета им. В.Н. Татищева. 2018. № 2. С. 147–154.
115
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
3.
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрь кунидаги
“Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида” 27-сонли Қарорининг 7-банди
4.
Шустова И.Ю. Методы и формы воспитания современного школьника // Известия
Саратовского университета. Новая серия. Серия: Философия. Психология.
Педагогика. 2024. Т. 24. Вып. 1. С. 112–117.
5.
Теория и практика квалификации преступлений: учебное пособие / А.А. Князьков;
Яросл. гос. ун-т им. П. Г. Демидова. Ярославль: ЯрГУ, 2018. 100 с.
6.
Шарипова А.Р. Концептуальные основы межотраслевой конвергенции в судебном
производстве по уголовным делам : автореф. дис. … д-ра юрид. наук. Нижний
Новгород, 2022. 62 с.
7.
Уголовное право России. Общая часть : учебник для бакалавров / отв. ред. А.И.
Плотников. Оренбург : ООО ИПК «Университет», 2016. 442 с.
8.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция БМТ Бош Ассамблеясининг 1989 йил 20
ноябрда бўлиб ўтган 44-сессиясида қабул қилинган ва 1990 йили кучга кирган.
9.
Гончарова С.В., Полунина Е.Н. Уголовно-правовая защита прав и интересов
несовершеннолетних // Вестник Волжского университета им. В.Н. Татищева. 2018.
№ 2. С. 147–154.
