АДВОКАТУРАНИ ИНСТИТУТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ

Abstract

Ушбу мақолада адвокатура институнинг жамият хаётидаги аҳамияти ва унинг ривожланиши мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ёритилган. Бундан ташқари адвокатура фақат тизим сифатида ўрганилмай, илмий тадқиқот обекти сифатида олимларимиз томонидан ўрганилганлик масалалари ҳам чуқур таҳлил этилган.

Source type: Journals
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Шокирова, Д. (2025). АДВОКАТУРАНИ ИНСТИТУТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ. Modern Science and Research, 4(9), 9–13. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/136413
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада адвокатура институнинг жамият хаётидаги аҳамияти ва унинг ривожланиши мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ёритилган. Бундан ташқари адвокатура фақат тизим сифатида ўрганилмай, илмий тадқиқот обекти сифатида олимларимиз томонидан ўрганилганлик масалалари ҳам чуқур таҳлил этилган.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

9

АДВОКАТУРАНИ ИНСТИТУТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ

Шокирова Дилноза Баҳодир қизи

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Юриспруденция:

Бизнес ҳуқуқи йўналиши 2

-

босқич талабаси.

эл

.

почта

:

shokirovadilnoza484@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.17054863

Аннотация.

Ушбу мақолада

адвокатура

институнинг жамият хаётидаги

аҳамияти ва унинг ривожланиши мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб
ёритилган. Бундан ташқари адвокатура фақат тизим сифатида ўрганилмай, илмий
тадқиқот обекти сифатида олимларимиз томонидан ўрганилганлик масалалари ҳам
чуқур таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар,

одил судлов, дастлабки тергов, юридик ёрдам, конституциявий нормалар, хуқуқий мақом.

LEGAL BASIS AND SIGNIFICANCE OF THE INSTITUTE OF ADVOCACY

Abstract.

This article examines the importance of the legal profession in the life of society

and its development since the early years of independence. In addition, the issue of the legal
profession being studied not only as a system, but also as an object of scientific research by our
scientists is also deeply analyzed.

Keywords:

law enforcement agencies, stateless persons, fair trial, preliminary

investigation, legal aid, constitutional norms, legal status.

ПРАВОВЫЕ ОСНОВЫ И ЗНАЧЕНИЕ ИНСТИТУТА АДВОКАТУРЫ

Аннотация

.

В статье рассматривается значение адвокатуры в жизни общества

и её развитие с первых лет независимости. Кроме того, глубоко анализируется вопрос
изучения адвокатуры не только как системы, но и как объекта научного исследования
отечественных учёных.

Ключевые слова:

правоохранительные органы, лица без гражданства,

справедливое судебное разбирательство, предварительное расследование, юридическая
помощь, конституционные нормы, правовой статус.

Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва

қонуний

манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали институтларидан бири сифатида

адвокатуранинг роли ва аҳамиятини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилди. Хусусан, адвокатура институти ва адвокатларнинг мустақиллигини
таъминлаш, суд жараёнларининг барча босқичларида тарафларнинг тортишуви тамойили
асосида ишни ташкил этишга қаратилган чора

-

тадбирлар кўрилди, адвокатларнинг ўз

касбий фаолиятини амалга ошириши учун зарур қонунчилик базаси яратилди.

Бизга маьлумки, адвокатлик фаолияти ҳуқуқшунослик касблари ичида энг олий

десак янглишмаймиз. Ушбу касб жамиятизда ва халқаро майдонда фуқаролар ва юридик
шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда манфаатларини қонун доирасида ҳимоя
қилади

.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кундан

эътиборан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

10

йўналишларидан бири деб эълон қилинди ва шу шу кунгача ушбу йўналишдаги давлат
сиёсат изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва уни таъминлаш масалаларига асосий ўрин берилган.

Ўзбекистон инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлида

ривожланар экан, бу жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли тарзда ҳимоя
қилинишини

таъминлашнинг зарур ҳуқуқий тизим яратилди. Мазкур ҳуқуқий тизимда

адвокатура ўзига хос ва муҳим ўрин эгаллайди. Шунниг учун, мамлакатимизда адвокатура
тизимини такомиллаштириш ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш масаласига
алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, собиқ совет иттифоқи
даврида адвокатура мавжуд ҳуқуқий тизим учун бегона ҳисобланган, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини тўлақонли ҳимоя қилиш вазифасини бажариш учун етарли ҳуқуқий
асосларга эга эмас эди. Чунки, биринчи ўринга инсон ҳуқуқлари эмас, давлат манфаатлари
қўйилган. Бунинг устига адвокатура учун кадрлар тайёрлаш тизими қўйилмаган ва
адвокатлик фаолияти билан бу фаолиятни амалга ошириш кўникмаларига эга бўлмаган,
одатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ишдан бўшатилган ёки нафақага чиққан
шахслар шуғулланган. Мустақиллик йилларида ҳуиқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув
юртларида талабаларини адвокатлик фаолиятига тайёрлаш махсус дастур асосида йўлга
қўйилди

.

Мустақилликни аҳамиятини истиқлолимизни қўлга киритгандан сўнг эришган

ютуқларимиз замирида кўриш мумкин. Хусусан, фуқаролик жамияти куришнинг энг
асосий мезонларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш
жараёнида кўрилади. Шунингдек, Адвокатлик фаолияти “Адвокатура тўғрисидаги”
қонунда

кўрсатилганидек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий давлатлар

фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга
юридик ёрдам кўрсатиш, уларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини суд ва бошқа давлат
органларида ҳимоя қилишга қаратилган.

Адвокатнинг жамиятда тутган ўрни

, унинг хуқуқий мақоми ва одил судловни

амалга оширишдаги мавқеига баҳо беришда давлатимиз томонидан адвокатлар олдига
қўйилган

вазифаларнинг моҳиятини тушуниб етиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро,

адвокатнинг вазифаси жиноят содир этишда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчини қонунда кўзда тутилган ҳар қандай учул ва воситалар билан ҳимоя қилиб,
ўз ҳимояси остидаги шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришга ҳаракат қилиш, айбдорни
ҳақли

жазодан қутқариб қолишга эмас, балки одил судловни амалга оширишда ҳақиқатни

аниқлашга ёрдам бериш, шахсга нисбатан суд

-

тергов идоралари томонидан ғайриқонуний

усуллар қўлланилишига йўл қўймаслик, ҳимояланувчининг ҳаракатига тўғри ҳуқуқий
баҳо беришга ва адолатли ҳукм ҳамда ҳал қилув қарорларининг тайинланишига эришиш
ҳамда

фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга кўмаклашишдир. Бу эса

жамиятимизда фуқароларга ўз ҳуқуқ ва еркинликларидан оқилона фойдаланишга имкон
беради.

Республикамизда адвокатура фақат тизим сифатида ўрганилмай, балки адвокатнинг

ҳуқуқий мақоми, айниқса, унинг дастлабки тергов ёки суддаги ваколотлари ва умуман
адвокатнинг ҳимоячи, вакил сифатидаги процессуал ҳаракатлари олимларимизнинг илмий


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

11

тадқиқотларида ўз ифодасини бирмунча топган.

Мазкур соҳада Ўзбекистонда олиб

борилган изланишлар таниқли олимлардан М.Х.Рустамбоев,

[1]

Ғ.А.Абдумажидов

[2]

ва

Б.Саломовларнинг

[3]

ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашни такомиллаштириш йўналишлари

хусусидаги илмий асарларини

алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир. З.Ф.Иноғомжонова

томонидан шахс ҳуқуқларини қўшимча кафолатлаш борасида тавсиялар берилган.

[4]

Б.Ҳ.Пўлатов, Ф.М.Муҳитдинов, Қ.Р.Абдурасулова, А.Т.Алламуратов, Г.З.Тўлаганова,
С.М.Сахаддинов ва бошқалар томонидан иштирокчилар ҳуқуқларини қўшимча
кафолатлаш юзасидан тадқиқотлар олиб борилган. Тошкент Давлат юридик институтида
«Инсон ҳуқуқларини таъминлаш адолатли жамиятнинг бош мезони» (2004 йил), «Инсон
ҳуқуқларини суд ва суддан ташқарида ҳимоя қилиш муаммолари» (2005 йил), «Дастлабки
терговда суд назоратини ташкил қилиш муаммолари» (2005 йил) каби мавзуларда
ўтказилган илмий

-

амалий конференция материалларидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш

асослари, уларни таъминлашда давлат ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларининг фаолияти, инсон ҳуқуқларини кафолатлаш масалалари тўғрисидаги
мақолалар ўрин олган.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига Адвокатура

тўғрисидаги алоҳидаги алоҳида боб киритилиб, адвоктлик фаолиятининг ҳуқуқий
асослари конституциявий нормалар билан мустаҳкамланди. Хусусан, 141

-

моддада

Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура

фаолият кўрсатиши, Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи
бошқариш принципларига асосланиши, адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти
тартиби қонун билан белгиланиши,

142-

моддада “адвокат ўз касбий вазифаларини амалга

ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги, адвокатга ўз
ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт

-

шароитлар таъминланиши, адвокат, унинг шаъни, қадр

-

қиммати ва касбий фаолияти

давлат ҳимоясида бўлиши ва қонун билан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилди

[5]

.

Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси, “Адвокатура тўғрисидаги”, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва
адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисидаги” қонунлар, шунингдек, Жиноят

-

процессуал Кодекси, Фуқаролик

-

процессуал Кодекси, Иқтисодий процессуал Кодекси,

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекслар ва бошқа норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

билан тартибга солинади.

Ушбу ўринда авдокатура институти буйича биронта ҳуқуқий нормани мисол қилиб

келтиришимиз мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик. Мисол учун “Адвокатура тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 6

-

моддаси “Адвокатнинг ҳуқуқлари” деб

номланган.

Ушбу моддада Адвокат касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида қуйидаги

ҳуқуқларга эга эканлиги мустаҳкамланган:

тегишли масалаларни ҳал этишга ваколатли бўлган барча органлар, корхоналар,

муассасалар ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг топшириғига мувофиқ
уларнинг манфаатларини ифода этиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

12

терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни ўтказиш ва ишни судда

кўриб чиқиш чоғида ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб
чиқаётган органларда ва бошқа ваколатли органларда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
иш ёки жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек албатта баҳоланиши
лозим бўлган далилларни тўплаш ва тақдим этиш;

юридик ёрдам кўрсатилиши муносабати билан адвокат томонидан сўралган

ҳужжатларни ёки уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини қонунчиликда
белгиланган тартибда бериши шарт бўлган давлат органлари ва бошқа органлардан,
шунингдек

корхоналар,

муассасалар

ва

ташкилотлардан

маълумотномалар,

тавсифномалар ҳамда бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар юзасидан экспертларнинг

ёзма

хулосаларини,

мутахассисларнинг

маълумотнома

-

маслаҳатларини

ишонч

билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) розилиги билан сўраш ва олиш;

ишга тааллуқли ахборотдан хабардор бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ва

уларнинг розилиги билан ёзма тушунтириш олиш;

тўпланган материалларни ўз ишонч билдирувчи шахсининг (ҳимоя остидаги

шахснинг) иши юзасидан иш юритаётган судларга ва бошқа давлат органларига тақдим
этиш;

адвокат юридик ёрдам кўрсатаётган ишдаги зарур маълумотларни ёзиб олиш,

материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан нусхалар олиш
ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш, бунда давлат сирлари,
тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборотни ошкор қилмаслик;

ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан махфийлик

таъминланадиган шароитларда (шу жумладан уни қамоқда сақлаб туриш даврида)
учрашувларнинг сони, давомийлиги чекланмаган ҳолда ҳамда ишни юритишга масъул
бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз холи учрашиш;

мансабдор шахсларга илтимосномалар билдириш ва шикоятлар бериш ҳамда

улардан ёзма шаклда асослантирилган жавоблар олиш;

ўзининг касбга оид мулкий жавобгарлик хавфини суғурта қилиш;

иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига

тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд

-

экспертиза муассасалари ва

нодавлат суд

-

экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи

шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш;

экспертиза хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан

ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳаракатларни бажариш.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, хулоса сифатида шуни таъкидлаб ўтишимиз

жоизки, мустақиллик йилларида адвокатура интитути фуқаролар ва юридик шахслар учун
ўзининг зарурлигини исботлади. Адвокатуранинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишда, қонунчилик ва ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлашдаги роли
кун сайин ошиб бормоқда.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

13

Шунинг учун, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида кучли

адвокатуранинг мавжудлиги, кенг маънода, нафақат адвокатларга, балки жамият ва давлат
учун ҳам ижобий натижалар беради.

Фойдаланилган адабиётлар руйҳати:

1.

Рустамбоев М.Ҳ., Никифорова Е.Н. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари. –Т.:
ТДЮИ, 2005.

-

495 б.

2.

2. Абдумажидов Ғ.А. Адвокатура ва ҳимоя ҳуқуқи. // Ҳаёт ва қонун.

-2003. -

№3. –Б.

20-

21.; Абдумажидов Ғ.А. Ҳимоя

ҳуқуқини таъминлашга оид мулоҳазалар. //

Инсоннинг суд орқали

ҳимояланиш ҳуқуқи: Назария ва амалиёт муаммолари.

Тўплам. –Т.: ТДЮИ, 2003. –Б.23

-30.

3.

Саломов Б. Дастлабки терговда шахсни ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш: тажриба ва
муаммолар. // Адвокат.

-2003. -

№2(15). –Б. 6.; Саломов Б. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилишда

адвокатуранинг роли.// Инсон ҳуқуқларини суд ва суддан ташқарида ҳимоя

қилиш

муаммолари мавзусидаги илмий

-

амалий анжуман материаллари. –Т.: ТДЮИ,

2005.

–Б.246.; Саломов Б. Адвокатлик суриштируви ва иш бўйича далилларни

тўплаш. // Адвокат.

-2006. -

№6(25). –Б. 6

-8.

4.

Иноғомжонова З.Ф. Жиноят процессида суд назорати концепцияси. –Т.: ТДЮИ,

2006. -

134 б; Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г.З. Жиноят процесси муаммолари. –

Т.: ТДЮИ, 2006.

-

340 б.

5.

https://lex.uz/docs/6445145#6446155

References

Рустамбоев М.Ҳ., Никифорова Е.Н. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари. –Т.: ТДЮИ, 2005. - 495 б.

Абдумажидов Ғ.А. Адвокатура ва ҳимоя ҳуқуқи. // Ҳаёт ва қонун. -2003. -№3. –Б. 20-21.; Абдумажидов Ғ.А. Ҳимоя ҳуқуқини таъминлашга оид мулоҳазалар. // Инсоннинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи: Назария ва амалиёт муаммолари. Тўплам. –Т.: ТДЮИ, 2003. –Б.23-30.

Саломов Б. Дастлабки терговда шахсни ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш: тажриба ва муаммолар. // Адвокат. -2003. -№2(15). –Б. 6.; Саломов Б. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатуранинг роли.// Инсон ҳуқуқларини суд ва суддан ташқарида ҳимоя қилиш муаммолари мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари. –Т.: ТДЮИ, 2005. –Б.246.; Саломов Б. Адвокатлик суриштируви ва иш бўйича далилларни тўплаш. // Адвокат. -2006. -№6(25). –Б. 6-8.

Иноғомжонова З.Ф. Жиноят процессида суд назорати концепцияси. –Т.: ТДЮИ, 2006. -134 б; Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г.З. Жиноят процесси муаммолари. –Т.: ТДЮИ, 2006. -340 б.

https://lex.uz/docs/6445145#6446155