Амнистия актини қўллашда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид халқаро стандартлар

Annotasiya

Мақолада амнистия актини кўллашда инсон ҳуқуцлари кафолатларига оид халқаро стандартлар таҳлил қилинган. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжахрн декларацияси, "Фуқаролик ва сиёсий хукуцлар тўғрисидаги халқаро Пакт", БМТнинг "Қандай шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки қамоққа олинган барна шахсларни ҳимоя қилиш принциплари туркуми", Белфаст раҳбарий кўрсатмаларида белгиланган халқаро-хукуқий стандартларнинг миллий қонунчиликда акс этиши масалалари ўрганилган. Амнистия актини қўллаш жараёнида шахе ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро стандартлари тизимли таҳлил қилинган. Шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг амнистия актини қўллашга оид илғор принципларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
48-52
21

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Думаев, Ф. (2024). Амнистия актини қўллашда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид халқаро стандартлар . Taʼlim, Ilm-Fan Va Innovatsiya, Jamiyat Rivojlanishining Asosiy Poydevori, 1(1), 48–52. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/science-innovation-education/article/view/45950
Файзуллохон Думаев, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
ю.ф.ф.д.
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада амнистия актини кўллашда инсон ҳуқуцлари кафолатларига оид халқаро стандартлар таҳлил қилинган. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжахрн декларацияси, "Фуқаролик ва сиёсий хукуцлар тўғрисидаги халқаро Пакт", БМТнинг "Қандай шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки қамоққа олинган барна шахсларни ҳимоя қилиш принциплари туркуми", Белфаст раҳбарий кўрсатмаларида белгиланган халқаро-хукуқий стандартларнинг миллий қонунчиликда акс этиши масалалари ўрганилган. Амнистия актини қўллаш жараёнида шахе ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро стандартлари тизимли таҳлил қилинган. Шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг амнистия актини қўллашга оид илғор принципларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

«Наука, инновации и образование: ключевые

векторы общественного прогресса»

48

АМНИСТИЯ АКТИНИ ҚЎЛЛАШДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

КАФОЛАТЛАРИГА ОИД ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

Файзуллохон Думаев

ю.ф.ф.д., Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

Аннотация.

Мақолада амнистия актини қўллашда инсон ҳуқуқлари

кафолатларига оид халқаро стандартлар таҳлил қилинган. Жумладан,

Инсон ҳуқуқлари

умумжаҳон декларацияси, "Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар

тўғрисидаги халқаро Пакт", БМТнинг "Қандай шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки

қамоққа олинган барча шахсларни ҳимоя қилиш принциплари туркуми",

Белфаст

раҳбарий

кўрсатмаларида

белгиланган

халқаро

-

ҳуқуқий

стандартларнинг миллий қонунчиликда акс этиши масалалари ўрганилган.

Амнистия актини қўллаш жараёнида шахс ҳуқуқларини таъминлашнинг

халқаро стандартлари тизимли таҳлил қилинган. Шунингдек, халқаро

ҳуқуқнинг амнистия актини қўллашга оид илғор принципларини миллий

қонунчиликка имплементация қилиш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар

ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

амнистия акти, инсон ҳуқуқлари, халқаро

стандартлар, халқаро

-

ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳибсга олинган шахслар

ҳуқуқлари, миллий қонунчилик, жиноят

-

процессуал қонунчилик, ҳуқуқий

кафолатлар, имплементация, халқаро принциплар

.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин қабул

қилинган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда халқаро ҳуқуқнинг инсонпарвар

нормалари устуворлиги бўлғуси миллий қонунчилик тизимининг асосий

тамойилларидан бири эканлиги эълон қилинди. Мамлакатда қабул

қилинаётган ҳар бир қонун ҳужжатига халқаро ҳуқуқнинг энг илғор

нормаларини сингдиришга ҳаракат қилинди. Мазкур ҳолат Ўзбекистон

Республикасининг Конституцияси, кодекслари ва бошқа қонун
ҳужжатларининг қабул қилинишида айниқса яққол намоён бўлди.

Инсон

ҳуқуқлари

умумжаҳон

декларацияси

мамлакатимиз

мустақилликка эришгандан кейин ратификация қилинган биринчи

халқаро ҳужжат сифатида ватанимиз тарихидан жой олди. Ушбу халқаро

ҳужжатнинг тамойиллари мамлакатимиз ҳуқуқий тизимига сингдириб

борилиши натижасида бугунги кунда республикамизда қабул қилинаётган

қонунлар дунёдаги энг инсонпарвар нормаларни ўзида акс эттирган. Бу

жараён хорижий мамлакатлардаги тараққийпарвар олимлар, мустақил

экспертлар томонидан ҳам эътироф қилинмоқда.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари 1992

йил

8

декабрда

қабул

қилинган

Ўзбекистон

Республикаси


background image

«Наука, инновации и образование: ключевые

векторы общественного прогресса»

49

Конституциясининг нормаларида тўлиқлигича ўз аксини топган [1].

Конституциямиз нормалари мамлакатимиз тарихида биринчи бор инсон,

унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ҳамда қадр

-

қиммати энг олий

қадрият эканлигини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси ўз мазмун

-

моҳияти билан энг аввало, инсон ҳуқуқ ва

эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш,

инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда инсон манфаатлари

устуворлигини таъминлашга йўналтирилган.

Амнистия актини қўллашда жиноят

-

процессуал қонунчилигида шахс

ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашнинг процессуал

кафолатлари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 10

-

моддасида [2] баён этилган бўлиб, унга мувофиқ «Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва

бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбловнинг

асослантирилганлигини аниқлаш учун, тўла тенглик асосида унинг иши

ошкора ва барча адолат талабларига риоя қилинган ҳолда мустақил ва

холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга». Бу ҳуқуқ 1966 йилги

«Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт»нинг 14

-

моддаси 1

-

бандида [3], ва «Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш

тўғрисидаги Европа Конвенцияси»нинг 6

-

моддасида қуйидагича кенгроқ

ўз ифодасини топган: «Барча шахслар судлар ва трибуналлар олдида

тенгдир» [4]. Ҳар ким ўзига қўйилган жиноий айбловнинг кўрилишида ёки
бирор бир фуқаролик процессида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини

белгилашда қонун асосида ташкил этилган ваколатли, мустақил ва холис

суд томонидан адолатли ва ошкора муҳокама этилиши ҳуқуқига эга.

Матбуот ва омма демократик жамиятда ахлоқ, жамоат тартиби ёки давлат

хавфсизлиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёхуд буни тарафларнинг

шахсий ҳаёти манфаатлари талаб этса ёки суд лозим топган даражада

қатъий зарур бўлса, ошкоралик одил судлов манфаатларини бузадиган

алоҳида ҳолатларда суд муҳокамасининг барчасига ёки бир қисмига

қўйилмаслиги мумкин; бироқ ҳар қандай жиноят ёки фуқаролик иши

юзасидан суд қарори ошкора бўлиши лозим (вояга етмаганларнинг

манфаатлари бошқа нарсани талаб этган, матримониал баҳслар ёки
болаларга васийлик қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар бундан

мустасно). Шундай қилиб, суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқ ўз ичига қуйидаги

элементларни олади:

а) бирор бир фуқаролик ҳуқуқи бузилганда ёки фуқаро жиноят содир

этишда айбланганда одил судлов бўлишининг таъминланиши;

б) судьялар мустақиллиги таъминланган ҳолда ҳокимиятларнинг

бўлиниши принципига асосланган ривожланган суд тизимининг

мавжудлиги. Ишнинг қонун асосида ташкил этилган судда кўрилишига

бўлган ҳуқуқ деганда иш қайси судга тегишли бўлса, ўша судда кўрилишига

бўлган ҳуқуқ тушунилади. Баъзан бундай ҳуқуқ «ўз судьясига бўлган ҳуқуқ»


background image

«Наука, инновации и образование: ключевые

векторы общественного прогресса»

50

деб ҳам аталади. Қонунда белгиланмаган судларни ташкил этиш

тақиқланади;

в) адолат талабларига жавоб берадиган суд процедурасининг қарор

топиши.

Жиноят процессида амнистия актини қўллашга доир халқаро

стандартлар бундан ташқари, бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам

белгиланган.

Бу ўринда айтиш лозимки, миллий қонунчиликдаги инсон ҳуқуқлари

ва

эркинликларининг

ҳуқуқий

кафолатлари

тизимини

ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири бу халқаро ҳуқуқдаги
илғор ва инсонпарвар принципларни миллий

ҳуқуқий тизимга жорий

қилишдан иборатдир.

Амнистия акти қўлланилиши мумкин бўлган шахсларнинг ҳуқуқ

ва

қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳуқуқнинг

илғор

принциплари БМТнинг 1988 йил 9 декабрда қабул қилинган “Қандай

шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки қамоққа олинган барча шахсларни ҳимоя

қилиш принциплари туркуми”да ўз

аксини топган [5].

Ушбу принциплар қандай шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки қамоққа

олинган барча шахсларни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.

Мазкур принципларда жиноят процессида амнистия акти

қўлланилиши мумкин бўлган шахсларнинг қуйидаги ҳуқуқлари кўзда
тутилган;

-

қамоққа олинган

барча шахсларнинг

ўзларига

нисбатан

инсонпарварлик билан муносабатда бўлиниши ва инсон шахсига хос қадр

-

қимматлари билан ҳурмат қилиниш ҳуқуқи (1

-

принцип);

-

қамоққа олинган шахсларнинг қийноқ ҳамда муомала ва

жазолашнинг қаттиқ, шавқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр

-

қимматни

камситувчи турларига дучор қилинмаслиги

ҳуқуқи (6

-

принцип);

-

қамоққа олинган шахсларнинг шикоят қилиш ҳуқуқи (9

-

принцип);

-

қамоққа олинган шахсларнинг адвокат ёрдамидан ва

бепул юридик

ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқлари (11 ва 17

-

принциплар);

-

қамоққа олинган шахсларга зудлик билан уларнинг ҳуқуқ ва

мажбуриятлари тушунтирилиши ҳуқуқи (13

-

принцип);

-

таржимон

ёрдамидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи (14

-

принцип);

-

қамоққа олинган шахсларнинг ёзишмалар ва қонун доирасида ташқи

дунё билан боғланиш ҳуқуқи(19

-

принцип);

-

тиббий кўрикдан ўтиш ва тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи (24

-

принцип);

-

ўқув, бадиий, ахборот материалларидан фойдаланиш ҳуқуқи

(28-

принцип);

-

қамоққа олинган шахсларнинг қамоқ жойларини назорат қиладиган

шахслар билан тўла ва махфий тарзда мулоқот қилиш ҳуқуқи (30

-

принцип);

-

айбсизлик презумпцияси ҳуқуқи

(36-

принцип);


background image

«Наука, инновации и образование: ключевые

векторы общественного прогресса»

51

-

суд муҳокамасининг оқилона муддатларда ўтказилиши ҳуқуқи

(38-

принцип).

Амнистия актини қўллашга оид халқаро қоидалар жумласига

Амнистия ва жавобгарлик бўйича Белфаст раҳбарий кўрсатмаларини

киритиш мумкин [6].

Белфаст раҳбарий кўрсатмаларининг мақсади можаролар ёки

репрессиялар пайтида ёки ундан кейин амнистия тўғрисида қарор қабул

қилишга ёки уни баҳо беришга интилаётганларнинг барчага ёрдам бериш.

Амнистия актининг қўлланилиши жиноят содир этган шахсни

жиноий таъқиб қилишни таъқиқласада, халқаро, аралаш, хорижий давлат

судларининг ўз юрисдикцияларини амалга оширишга тўсқинлик

қилолмайди.

Бундай судлар ўз ваколатлари доирасида қўлланилган

амнистияни тан олиш лозим ёки йўқлиги бўйича қарор қабул қилишга

ҳақли ҳисобланадилар. Халқаро судлар ёки жиноят ишлари бўйича аралаш

трибунал миллий судлар томонидан амнистия акти қўлланган шахсни шу

давлат имзолаган шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб жиноят иши

юзасидан чақиртириши мумкин ҳисобланади. Мазкур судлар миллий

судлар томонидан қўлланилган амнистияни ҳақиқий эмас деб ҳисобласада

ушбу амнистияни чиқарган давлат учун амалда ҳисобланишда давом

этади.

Фикримизча, ушбу тартибни Жиноят процессуал кодексида алоҳида модда

сифатида киритиш мақсадга мувофиқ саналади.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий

давлатчилик асосларини такомиллаштиришда асосий

қонунчилик

тамойили сифатида аввало “юксак даражада тараққий топган демократик

давлатларнинг ўзини ҳар томонлама оқлаган тажрибасини танқидий

таҳлилдан ўтказиб, ўзимизга қабул қилиш ва жорий этиш, шу асосда

ҳаётимизни қуриш” [7] эътироф этилган экан халқаро ҳуқуқнинг энг илғор

ва инсонпарвар принципларини миллий қонунчиликка татбиқ қилиш бу

борадаги асосий вазифалардан бири бўлиб қолади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. https://constitution.uz/uz.

2. https://constitution.uz/uz/pages/humanrights.

3. https://kasaba.uz/wp-

content/uploads/2015/06/%D0%9F%D0%B0%D0%BA%D1%82-1.pdf.

4.https://nrm.uz/contentf?doc=371778_inson_huquqlari_va_asosiy_erkinl

iklarini_himoya_qilish_togrisidagi_konvenciya_(rim_1950_yil_4_noyabr)&produc

ts=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana.

5. http://hrlibrary.umn.edu/russian/instree/Rg3bppdi.html.

6.

Белфастские

руководящие

указания

по

амнистии

и

ответственности. University of Ulster. C. 25.


background image

«Наука, инновации и образование: ключевые

векторы общественного прогресса»

52

7.

Каримов И.А.Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя

тизимини такомиллаштириш устувор вазифамиздир. Халқ сўзи, 2006, 8

декабрь.

































Bibliografik manbalar

https://constitution.uz/uz.

https://constitution.uz/uz/pages/humanrights.

https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2015/06/%D0%9F%D0%B0%D0%BA%Dl%82-l.pdf.

https://nrm.uz/contentf?doc=371778Jnson_huquqlari_va_asosiy_erkinl iklarini_himoya_qilish_togrisidagi_konvenciya_(rim_1950_yil_4_noyabr)&produc ts=l_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana.

http://hrlibrary.umn.edu/russian/instree/Rg3bppdi.html.

Белфастские руководящие указания по амнистии и ответственности. University of Ulster. С. 25.

Каримов И.А.Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш устувор вазифамиздир. Халқ сўзи, 2006, 8 декабрь.