«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
42
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА АМНИСТИЯ
АКТИНИ ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИ
Думаев Файзуллохон Суванханович
ю.ф.ф.д., Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Аннотация.
Мазкур тезисда ишни судга қадар юритиш босқичида
жавобгарликдан озод қилишнинг алоҳида тури сифатида амнистия акти,
уни
қўллашнинг
илмий
-
назарий,
процессуал
жиҳатлари
соҳа
мутахассисларининг фикрлари асосида таҳлил қилинган. Таҳлил
натижалари асосида ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия
актини қўллаш асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган
.
Калит сўзлар:
амнистия акти, жавобгарликдан озод қилиш, жазодан
озод қилиш, жиноят иши, жиноят иши тугатиш, ҳукм, ажрим, афв этиш
.
Ўзбекистон Жиноят кодекси
Умумий қисми бешинчи бўлимида
амнистия акти жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш тури сифатида
белгиланган. Мазкур акт жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилишда
инсонпарварлик принципини қўллашнинг яққол ифодасидир.
Амнистия акти асосида муайян туркумдаги шахслар жиноий
жавобгарлик ёки жазодан тўла ёки қисман озод қилинади. Шунингдек,
амнистия актида жазонинг қолган қисмини енгилроқ жазо билан
алмаштириш, судланганликни олиб ташлаш ҳам кўрсатилиши мумкин.
Амнистия муайян жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган
Жиноят қонунини бекор қилмасдан, суд ҳукмининг қарорлари асосли ва
қонунийлигини
шубҳа остига қўймасдан, шахсни жазодан ёки жиноий
жавобгарликдан озод қилади, айбдорга тайинланган жазони енгилроғи
билан алмаштиради ёхуд белгиланган муддатларни қисқартиради,
шунингдек жазони ўтаганликнинг оқибати судланганликни бекор қилади
[1].
Афв этиш эса, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган шахс
(маҳкум)нинг илтимосномасига биноан унинг гуноҳидан кечиш [2]
демакдир.
Илгари амнистия акти Президент Фармони асосида қўллаб келинган
бўлса, 2005 йилдан Ўзбекистон Президенти тақдимномаси асосида Олий
Мажлис Сенати томонидан эълон қилиб келинмоқда. 2009 йилга қадар
амнистия акти тергов ва суд органлари томонидан қўлланган бўлса,
эндиликда ушбу ҳуқуқ фақат судларга ўтказилди.
Ўзбекистоннинг 2008 йил 22 декабрдаги қонуни асосида Жиноят
-
процессуал кодексига ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
43
актини судлар томонидан қўллаш тартибини белгиловчи янги 63
-
боб
киритилди [3]. Жиноят
-
процессуал кодексига киритилган
63-
боб алоҳида
тоифада кўриладиган ишлар турини яна биттага кўпайтирди. Амнистия
актини фақат судлар қўллаши ҳақидаги қоиданинг қонунда белгиланиши
Ўзбекистон Конституциясининг моҳиятидан келиб чиқади ҳамда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси самарадорлигини
таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди охирги йилларда мобайнида суд
томонидан амнистия актларини қўллаш бўйича мамлакатнинг қуйи
судларига аниқ кўрсатмалар берди.
Ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш
натижасида шахс
жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Жиноят
-
процессуал кодексининг 587
-
моддасига биноан, амнистия актини қўллаш
учун асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи терговга
қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини қайси
шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилаётган
бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси
ҳамда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёхуд
жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги
тақдимнома билан прокурорга юборади.
Ушбу норма амнистия актини қўллашга шахснинг розилиги бўлиши
талаб қилиниши билан диққатга сазовордир. Илгари ҳам амалиётларда
ушбу қоида баён қилинган. Аммо шахснинг розилиги бўлиши ҳақидаги
қоида қонунда мустаҳкамланмагани учун ушбу жараёнда турли қонун
бузилиш ҳоллари учраб турар эди. Бундан ташқари, амнистия актини
қўллаш учун шахснинг розилиги талаб қилиниши жиноят процессида шахс
ҳуқуқларини янада кенгайтиришга (ўзининг суд томонидан оқланишини
талаб қилиш, қилган жинояти учун жазони ўтаб чиқиб айбини ювишини
талаб қилиш) хизмат қилади.
Суриштирувчи ва терговчи томонидан амнистия акти асосида жиноят
ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга
илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимноманинг прокурорга юборилиши
ушбу жараён устидан прокурор назорати таъминланишини кафолатлайди.
Қонунда
(ЖПКнинг 587
-588-
моддалари) ҳали жиноят иши
қўзғатилмаган иш бўйича шахснинг амнистия актини қўллаш тўғрисида
ариза беришининг белгиланиши жиноят процесси иштирокчилари
доирасини кенгайтирди ҳамда ушбу шахс процессда қандай мақомга эга
деган саволни келтириб чиқарди. Чунки ЖПКда гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи ва маҳкум ҳақида сўз юритилади.
2014 йилда нашр қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал
кодексига шарҳларнинг муаллифлари [4] ҳам ушбу масалани
очиқ қолдиришган ва амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза гумон
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
44
қилинувчи,
айбланувчи,
гумон
қилинувчининг,
айбланувчининг
ҳимоячиси томонидан берилиши мумкинлигини кўрсатишган.
Фикримизча, терговга қадар ўтказилган текширув материалларини
ёки жиноят ишини суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорга
юбориш тартиби деб номланувчи
587-
модданинг биринчи қисмини
чиқариб қуйидаги шаклдаги биринчи қисм кириш таклиф қилинади:
“Амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда
амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза терговга қадар текширув
қайси
шахсга нисбатан ўтказилаётган бўлса, ўша шахс, гумон қилинувчи
ёки айбланувчи томонидан, тегишинча терговга қадар ўтказилган
текширувнинг, суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган
босқичида берилиши мумкин”.
Фикримизча, терговга қадар ўтказилган текширув материалларини
ёки жиноят ишини суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорга
юбориш тартиби деб номланувчи
587-
модда қуйидаги 3
-
қисм
билан
тўлдириш таклиф қилинади “Амнистия актини қўллаш учун асослар
мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи терговга қадар
ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини қайси шахсга
нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилаётган бўлса,
ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси ҳамда
амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд
жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги
тақдимнома билан прокурорга юборади.”
Қўзғатилмаган
жиноят иши
бўйича шахс амнистия актини қўллаш
учун ариза ёзиш (ЖПКнинг 588
-
моддаси), амнистия актини қўллаш
ҳақидаги тақдимномани рад этиш ҳақидаги прокурорнинг қарори устидан
шикоят бериш ҳуқуқи (ЖПКнинг 589
-
моддаси 2
-
қисми)га эга экан, демак у
процессга жалб қилинган шахс ҳисобланади. Шу сабабли ЖПКга ишни судга
қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллашга доир ишлар бўйича
гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳисобланмаган, аммо амнистия акти
қўлланиши мумкин бўлган шахснинг процессуал мақомини белгилайдиган
норма
киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Фикримизча, ЖПКнинг 588
-
моддасида амнистия актини қўллаш
тўғрисидаги аризани бериш ҳуқуқига эга субъектлар доирасига адвокат
(жиноят иши қўзғатилмаган ҳолатларда) ва ҳимоячини ҳам (ҳимоясидаги
шахснинг розилиги билан) киритиш лозим. Шунда ушбу норма қуйидаги
шакл касб этади:
“588
-
модда.
Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза
Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза терговга қадар
текширув қайси шахсга нисбатан ўтказилаётган бўлса, ўша шахс, гумон
қилинувчи, айбланувчи ёки уларнинг вакиллари бўлган адвокат, ҳимоячи
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
45
томонидан, тегишинча терговга қадар ўтказилган текширувнинг,
суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида берилиши
мумкин”.
Бизнинг фикримизча, жиноят процесусал кодексининг амалий
қўлланилишини осонлаштириш мақсадида гумон остидаги шахс
тушунчасини ЖПКга киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки бу
шахснинг гумон қилинувчи сифатида ишга жалб қилиш учун асослар етарли
эмас, лекин унга амнистия акти қўлланилишига ўзи рози, жиноят содир
этганлигини тан олаяпти. Бу ҳолат эса ишни тезлаштириш, осонлаштириш
имкониятини оширади.
Шу билан бирга, бир нечта шахс томонидан жиноят содир қилинган
ва иштирокчилардан бирига амнистия акти қўлланиши мумкин бўлган,
бошқаларига мумкин бўлмаган ҳолларда амнистия актини қўллаш
масаласига ҳам эътибор қаратиш керак.
ЖПКнинг 587
-
моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар бир нечта
шахсга нисбатан жиноят иши бўйича улардан лоақал биттаси амнистия
актининг таъсир доирасига тушса, жиноят ишининг унга тааллуқли қисми
амнистия актини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритиш учун
ЖПКнинг 332
-
моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан алоҳида иш
юритишга ажратилади. Жиноят иши қўзғатилмаган ва шахснинг жиноятда
иштирокчилик даражаси аниқланмаган ҳолда унга нисбатан жиноят
ишини қўзғатмай туриб амнистия актини қўллаб бўлмайди.
Шу боис, аввал жиноят ишини қўзғатиб, унинг жиноятдаги
иштирокчилик даражаси аниқлангандан кейингина амнистия актини
қўллаш масаласини кўриб чиқиш мумкин. Бундан ташқари, ЖПКнинг 332
-
моддаси иккинчи қисмига
мувофиқ, бир ёки бир неча жиноятни
биргалашиб содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан ишни
ажратишга, башарти бу иш ҳолатлари бўйича зарур бўлиб қолса ҳамда
бундай ажратиш суриштирув, дастлабки тергов ва суд томонидан ишнинг
тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишига таъсир қилмаса, йўл қўйилиши
белгиланган.
Бироқ амнистия актини қўллаш мақсадида ишнинг ажратилиши
ЖПКнинг 332
-
моддаси қоидаларига мос келмаса нима қилиш керак? Бир
томондан, шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш учун ҳуқуқий асос
(амнистия акти) мавжуд, иккинчи томондан, шахсга амнистия актини
қўллаш учун ишни ажратиш имконияти мавжуд эмас.
Бундай вазиятдан чиқишнинг икки йўли бор: биринчидан, жиноят
ишини алоҳида иш юритувига ажратиб, шахсга нисбатан амнистия актини
қўллаш
ва кейинчалик унинг процессда гувоҳ сифатида иштирок этишини
таъминлаш; иккинчидан, ишни ажратмасдан иш судда кўрилгунга қадар
шахснинг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи тариқасида
иштирокини
таъминлаш
ва
судда
амнистия
актини
қўллаб,
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
46
жавобгарликдан озод қилиш. Фикримизча, бундай ҳолларда биринчи
вариантни қўллаш мақсадга мувофиқ. Чунки иккинчи ҳолатда шахсга
нисбатан амнистия актини қўллашни кечиктириш унинг ҳуқуқини
чеклабгина қолмай, амнистия актини қўллаш муддатларига ҳам таъсир
кўрсатиши мумкин.
ЖПКнинг 588
-
моддасида амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза
терговга қадар текширув қайси шахсга нисбатан ўтказилаётган бўлса, ўша
шахс, гумон қилинувчи ёки айбланувчи томонидан берилиши мумкинлиги
белгиланган. Миллий қонунчиликка жиноят процессида ҳимоячи
иштирокини кенгайтиришга доир бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар
киритилиши натижасида процессда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари
ҳимоясини
кафолатлашнинг
ҳуқуқий
механизмлари
такомиллаштирилмоқда.
Шу сабабли, фикримизча, ЖПКнинг 588
-
моддасида амнистия актини
қўллаш тўғрисидаги аризани бериш ҳуқуқига эга субъектлар доирасига
адвокат (жиноят иши қўзғатилмаган ҳолатларда) ва ҳимоячини ҳам
(ҳимоясидаги шахснинг розилиги билан) киритиш лозим.
Жиноят
-
процессуал кодексига шарҳларнинг муаллифлари ҳам гумон
қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоячиси томонидан амнистия актини
қўллаш тўғрисида ариза берилиши мумкинлигини кўрсатишган [5].
ЖПКнинг 589
-
моддаси иккинчи қисмида жиноят ишини қўзғатишни
рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномани судга
юбориш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар
ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчига
ёхуд терговчига қайтариш ҳақида асослантирилган қарор чиқариши ва
прокурорнинг қарори устидан шикоят бериши мумкинлиги белгиланган.
Албатта, бу мазкур жараёнда қонунбузилиш ҳолларининг олдини олишга
хизмат қилади. Аммо фақат юқори турувчи прокурорга шикоят
қилинишининг белгиланиши шикоят қилиш ҳуқуқини бироз чеклаши ҳам
мумкин. Ўзбекистон Конституциясининг 44
-
моддасига кўра, ҳуқуқи
бузилган ёки чекланган деб ҳисоблаган ҳар қандай шахс судга мурожаат
қилиш ҳуқуқига эга.
Шу сабабли ЖПКнинг 589
-
моддаси иккинчи қисмини қуйидаги
таҳрирда баён этишни таклиф қиламиз:
“Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят
ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун асослар
бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар ўтказилган текширув
материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчига ёхуд терговчига
қайтариш ҳақида асослантирилган қарор чиқаради. Прокурорнинг қарори
устидан судга ёки юқори турувчи прокурорга шикоят берилиши мумкин”
.
Ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш
ҳақидаги
қонун нормаларининг янада такомиллаштирилиши ушбу
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
47
жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Рустамбоев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига
шархдар. Умумий кисм. –
Тошкент: Илм зиё, 2006. –
Б. 479.
2. Юридик атамалар қомусий луғати. / Масъул муҳаррир:
Ҳ.Р.Рахмонкулов //
-
Тошкент: Шарқ, 2003. –
Б 49.
3. C
уд ишини адолатли кўриб чиқишга оид халқаро стандартлар ва
Ўзбекистон Республикаси жиноят процесси. Ҳуқуқшунослар учун амалий
қўлланма. Женева, 2011 йил. 127 бет.
4. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодексига
шарҳлар. Масъул муҳаррир: профессор Б.Х.Пўлатов. –
Тошкент: Янги аср
авлоди, 2014. –
322 б.
5. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодексига
шарҳлар. Масъул муҳаррир: профессор Б.Х.Пўлатов. –
Тошкент: Янги аср
авлоди, 2014. –
333 б.
