«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
37
ЖИНОИЙ РАВИШДА ҲОМИЛА ТУШИРИШ (АБОРТ)
ЖИНОЯТИНИНГ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЎХШАШ
ЖИНОЯТЛАРДАН ФАРҚЛАШ
МАСАЛАЛАРИ
Хайдаров Шухратжон Джумаевич
Тошкент давлат юридик университети
Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга
қарши
курашиш кафедраси
профессори,
Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),
https://orcid.org/0000-0002-8188-7410
E-mail: Xaydarovshuxrat@mail.ru
Аннотация.
Мазкур мақолада жиноий
равишда ҳомила тушириш
(аборт) жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан
фарқлаш масалалари баён қилинган. Жумладан, мақолада жиноий равишда
ҳомила тушириш (аборт) да жиноят содир этиш жойи қилмишни
квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида
ажратилганлиги
таҳлил қилиб берилган. Бундан ташқари, ҳомила тушириш (аборт) тиббий
амалиётини ўтказаётган шифокор акушер ёки гинеколог ҳомиладор
аёлнинг соғлиғига шикаст етказиш мақсадида қасддан ушбу тиббий
таомилни ўтказиш тартибини бузиб, аёлга тан жароҳати етказса, унда
унинг ҳаракатлари ЖК 104 ёки 105
-
моддаси билан ёхуд айбланувчининг
мақсадидан келиб чиқиб, ЖК 97
-
моддасига суиқасд сифатида баҳоланиши
мумкинлиги илмий асослантирилган. Жиноий равишда ҳомила тушириш
(аборт) жиноятини турдош жиноятлардан яъни, ЖК 116
-
моддасидан
фарқли жиҳатлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек
мақолада, жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) жиноятини
квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари бўйича
асосли хулосалар баён қилинган.
Калит сўзлар:
касб, жавобгарлик, жиноят, касаллик, квалификация,
ҳаёт, соғлиқ, қилмиш, ҳомила, аборт, шифокор, тиббий, шикаст.
Ҳаёт
ёки соғлиқ учун хавфли жиноятларнинг квалификация қилишда
ўхшаш жиноятлардан фарқлаш муҳим аҳамиятга эга. “Ҳар қандай
қилмишни квалификация қилишда унинг ўхшаш жиноятлардан фарқловчи
белгиларини аниқлаш, жиноят таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш,
унинг таркибий элементларига хос бўлган жиҳатларини аниқлаш талаб
қилинади”[1].
Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) бўйича ҳам тўхталадиган
бўлсак, таъкидлаш лозимки, Жиноят кодекси 114
-
моддасида жиноят содир
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
38
этиш жойи қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси
сифатида ажратилган.
Ф.Х.Худайкулов бу борада “Жиноят кодексининг
114-
моддасида
қонун чиқарувчи жиноят содир қилиш жойини (даволаш муассасаларидан
ташқари жойларда) жиноят таркиби объектив томонининг зарурий –
асосий (конструктив) белгиси сифатида кўрсатиб, жиноят содир қилиш
жойи қилмишни квалификация қилишда ўз таъсирини кўрсатади. Агар
ҳомила тушириш (аборт) даволаш муассасасида қилиниб, жабрланувчи
соғлиғига зиён етказиладиган бўлса, соғлиққа қарши жиноятлар
(Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104, 105
-
моддалари) билан
квалификация қиниши мумкин” [2], деб қайд
этади.
Биз муаллифнинг ушбу фикрига тўлиқ қўшилиб бўлмайди, деб
ҳисоблаймиз. Албатта, агарда ҳомила тушириш (аборт) тиббий амалиётини
ўтказаётган шифокор акушер ёки гинеколог ҳомиладор аёлнинг соғлиғига
шикаст етказиш мақсадида қасддан ушбу тиббий таомилни ўтказиш
тартибини бузиб, аёлга тан жароҳати етказса, унда унинг ҳаракатлари ЖК
104 ёки 105
-
моддаси билан ёхуд айбланувчининг мақсадидан келиб чиқиб,
ЖК 97
-
моддасига суиқасд сифатида баҳоланиши мумкин.
Бироқ, шифокор акушер ёки гинеколог касб юзасидан ўз
вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида ҳомиладор
аёлнинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса,
унинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 116
-
моддаси билан квалификация
қилиниши лозим.
Яна бир жиҳати шундан иборатки, жиноий равишда ҳомила тушириш
(аборт) жинояти фақатгина жой билан боғланмаган, балки шифокор
акушер ёки гинеколог томонидан “тиббий нуқтаи назардан мумкин
бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомила тушириш” ҳам жиноий
жавобгарлик таҳдиди остида тақиқланган.
Бунда ушбу
ҳолатлар мавжуд бўлганда, ҳомила тушириш (аборт)
амалиёти даволаш муассасасида малакали шифокор акушер ёки гинеколог
томонидан ўтказилишидан қатъи назар жиноят ҳисобланади.
Шу билан бирга сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган
шахснинг жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) ишни ҳаттоки
даволаш муассасасида амалга ошириши ҳам жиноят ҳисобланади ва
Жиноят кодексининг 114
-
моддаси иккинчи қисми билан квалификация
қилиш учун асос бўлади.
Суд
-
тергов амалиётида шифокор томонидан жиноий аборт қилиш
жараёнида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим дарадада бажармаслик
оқибатида жабрланувчининг соғлиғига ўртача оғир ёки оғир шикаст
етказилиши жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 114 ва 116
-
моддалари билан
квалификация қилинмоқда [3].
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
39
Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) билан боғлиқ жиноят
ишлари ўрганилганда, мазкур жиноят:
-
касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик (116
-
модда);
-
ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128
-
модда);
-
қасддан одам ўлдириш (97
-
модда);
-
қабрни
таҳқирлаш (1
34-
модда) (нобуд бўлган ҳомилани кўмиш
мақсадида қабр таҳқирланган);
-
одам савдоси (135
-
модда) (ҳомила тирик қолганда, чақалоқни
сотишга уринган);
-
фирибгарлик (168
-
модда);
-
давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда
моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши (214
-
модда);
-
ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни
қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш (касаллик тарихига
сохта маълумотлар киритилган, тиббий ҳужжатлар сохталаштирилган)
(228-
модда);
-
ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112
-
модда);
-
аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115
-
модда) билан биргаликда содир этилади.
Хорижий давлатлар Жиноят кодекслари қиёсий таҳлил қилинганда,
хорижий мамлакатлардан Украина, Молдова, Грузия, Озарбайжон, Туркия
каби давлатларда ноқонуний аборт билан бир қаторда ноқонуний
стерилизация ўтказиш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шунингдек, хориж давлатлардан Арманистон,
Қозоғистон Республикалар
Жиноят кодексларида ноқонуний абортни такроран содир этганлик учун
жавобгарликни
оғирлаштирувчи
ҳолат
назарда
тутилганлигини
кўришимиз мумкин. Шундан келиб чиқиб, хориж давлатлардаги ушбу
тажрибани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритиш мақсадга
мувофиқ. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчанинг киритилиши юқоридаги каби
салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилган бўлар эди.
Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) жиноятини квалификация
қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари бўйича қуйидаги
хулосаларни илгари суриш мумкин:
1. Ҳомила тушириш (аборт) тиббий амалиётини ўтказаётган шифокор
акушер ёки гинеколог ҳомиладор аёлнинг соғлиғига шикаст етказиш
мақсадида қасддан ушбу тиббий таомилни ўтказиш тартибини бузиб, аёлга
тан жароҳати етказса, унда унинг ушбу ҳаракатлари Жиноят кодексининг
104 ёки 105
-
моддаси билан ёхуд айбланувчининг мақсадидан келиб чиқиб,
Жиноят кодекси 97
-
моддасига суиқасд сифатида баҳоланиши лозим;
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
40
2. Шифокор акушер ёки гинеколог касб юзасидан ўз вазифаларини
лозим даражада бажармаганлиги натижасида ҳомиладор аёлнинг баданига
ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, унинг ушбу
ҳаракатлари Жиноят кодексининг 116
-
моддаси билан квалификация
қилиниши лозим бўлади;
3. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) жинояти фақатгина жой
билан боғланмаган, балки шифокор акушер ёки гинеколог томонидан
“тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомила
тушириш” ҳам жиноий жавобгарлик таҳдиди остида тақиқланган Бунда
ҳомила тушириш (аборт) амалиёти даволаш муассасасида малакали
шифокор акушер ёки гинеколог томонидан ўтказилишидан қатъи назар
жиноят ҳисобланиши назарда тутилган;
4. Сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахснинг
жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) ишни ҳаттоки даволаш
муассасасида амалга ошириши ҳам жиноят ҳисобланади ва Жиноят
кодексининг 114
-
моддаси иккинчи қисми билан квалификация қилиш учун
асос бўлиб ҳисобланади;
5. Суд
-
тергов амалиётида шифокор томонидан жиноий аборт қилиш
жараёнида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим дарадада бажармаслик
оқибатида жабрланувчининг соғлиғига ўртача оғир ёки оғир шикаст
етказилиши жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 114 ва 116
-
моддалари билан
квалификация қилинмоқда;
6. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) билан боғлиқ жиноят
ишлари ўрганилганда, мазкур жиноят касб юзасидан ўз вазифаларини
лозим даражада бажармаслик (116
-
модда), ўн олти ёшга тўлмаган шахс
билан жинсий алоқа қилиш (128
-
модда), қасддан одам ўлдириш (97
-
модда),
қабрни таҳқирлаш, (нобуд бўлган ҳомилани кўмиш мақсадида қабр
таҳқирланган) (134
-
модда), одам савдоси (ҳомила тирик қолганда,
чақалоқни сотишга уринган) (135
-
модда), фирибгарлик (168
-
модда),
давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий
қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши (214
-
модда),
ҳужжатлар,
штамплар,
муҳрлар,
бланкалар
тайёрлаш,
уларни
қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш (касаллик тарихига
сохта маълумотлар киритилган, тиббий ҳужжатлар сохталаштирилган)
(228-
модда), ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112
-
модда),
аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115
-
модда)
билан биргаликда содир этилганлигини кўришимиз мумкин;
7. Хорижий давлатлар Жиноят кодекслари қиёсий таҳлилидан келиб
чиқиб, ноқонуний
стерилизация ўтказиш учун ҳам жиноий жавобгарлик
белгилаш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, хориж давлатлардан
амалиётидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекс 114
-
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
41
моддасида ноқонуний абортни такроран содир этганлик учун
жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутувчи бандни
киритиш мақсадга мувофиқ.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Кабулов Р., Якубов А.С., Илхамов А.Н. Жиноятларни квалификация
қилиш. Услубий материал. –
Тошкент: ЎзР ИИВ Академияси, 2001. –
24 б.;
Кабулов Р. Понятие и значение состава преступления по уголовному праву
Республики Узбекистан // Ҳуқуқ
-
Право
-Law.
–
Тошкент, 2
002.
–
№ 5. –
С. 25
-
26.; Иркаходжаев А.К., Холикулов У.Ш. Жиноятларни квалификация
қилишнинг илмий асослари. Ўқув қўлланма. –
Тошкент: ТДЮИ, 2007. –
59 б.
2. Худайкулов Ф.Х. Жиноят объектив томони факультатив
белгиларининг қилмишни квалификация қилишдаги жиноят
-
ҳуқуқий
аҳамияти // Ҳуқуқий тадқиқотлар журнали. –
2017.
–
№6. –
Б.152.;
Худайкулов Ф.Х. Қилмишни квалификация қилишда жиноят объектив
томони факультатив белгиларининг жиноят
-
ҳуқуқий жиҳатлари: Юридик
фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
автореферати. –
Тошкент: ТДЮУ, 2020. –
Б.18.
3. Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Жондор туман судида 2018
йил 14 декабрда кўриб чиқилган 1
-2007-1801/96-
сонли жиноят иши
.
