Barcha maqolalar - Falsafa

Maqolalar soni: 86
  • Ushbu maqola IX-X asrlarda yashab o‘tgan yetuk mutafakkir Abu Nasr Forobiyning Mantiq ilmi rivojiga qo‘shgan o‘ziga xos hissasi, uning Mantiq ilmiga oid asarlari va qisqacha mantiqiy qarashlari haqida bo‘lib, maqolada mutafakkirning falsafiy qarashlaridan ba’zi namunalar ham keltirilgan.

    Islom Xosilmurodov
    537-539
    225   37
  • Ushbu maqolada falsafaning zamonaviy jamiyatdagi marginalizatsiya jarayonlariga ta'siri masalasi ko'rib chiqiladi. Muallif falsafiy nazariyalar va tushunchalami marginalizatsiya mexanizmlarini tahlil qilish va tushunish, shuningdek uni engish strategiyasini ishlab chiqish uchun qanday qo'llash mumkinligini o'rganadi. Falsafaning tanqidiy aks ettirish va muloqot orqali inklyuziya va ijtimoiy adolatni rivojlantirish potentsialiga alohida e'tibor qaratilgan. Muallif tarixiy va zamonaviy falsafiy an'analarga murojaat qilib. turli falsafiy yondashuvlar marginallashuvni tushunish va engishga qanday hissa qo'shishi mumkinligini o'rganadi.
    Giyosiddin Akramov
    301-303
    36   16
  • Ushbu maqolada odam va odamning paydo bo‘lishi haqidagi diniy qarashlar evolutsiyasi, olam va odamning vujudga kelishi haqida olimlarning fekrlari, mifologik dunyoqarashga asoslangan dinlarning dastlabki unsurlari, olam va odamning vujudga kelishi haqida Qur’oni Karimda keltirilgan bir qator ma'lumotlar keltirilganligi to’g’risida ma’lumotlar berilgan.

    Maftuna Kurbanova, Mallayeva E’tiborxon
    623-626
    349   37
  • В данной статье мы рассмотрим философию проблемы жизни и смерти в романе «Лавр» Е. Водолазкина - русского писателя, специалиста по древнерусской литературе. Нашей задачей является определение сущности размышлений писателя, обращающегося к материалу русского Средневековья о смерти и жизни в аспекте соотношения времени и вечности, телесности и духовности, общего и личного.
    Abdugapir Kosimov, Zebiniso Tursunova
    13-17
    76   24
  • Mazkur maqolada bugungi jamiyatimizda kuzatilayotgan begonalashuv muammosining tarixiy jihatlari ijtimoiy-falsafiy tahlil qilingan, falsafiy tafakkur tarixida begonalashuv muammosini tushunishda turli jihatlar va xilma-xil yondashuvlar ochib berilgan. Begonalashuv hodisasi turli davrlaming ijtimoiy hayotida ko'proq yoki kamroq mavjud bo'lgan, lekin uning tabiati ijtimoiy-tarixiy sharoitga qarab o'zgarganligi va bugungi kunda ham o‘z dolzarbligini yo'qotmayotganligi, nafaqat yo'qotmayotganligi, balki, kuchayib borayotganligi ijimoiy-falsafiy tahlil qilingan. Mazkur maqola bugungi sivilizatsiyaning sanoat va texnogen tabiati, texnika taraqqiyoti kuchaygan davrda yoshlar ma’naviy dunyoqarashida ro‘y berayotgan begonalashuvning oldini olishda alohida ahamiyat kasb etadi.
    Baxodir Mavlyanov
    395-398
    32   8
  • Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

    Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”,  кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.

    Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.

     

     

    Orzigul Xamroyeva
    1-254
    69   0
  • Тадқиқот объекти: олий таълим муассасаларида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг ёшлар тарбиясида маънавий-ахлокий кадриятлар уйғунлигини амалга ошириш жараёни.
    Ишнинг мақсади: олий педагогии таълим муассасалари «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилотларида тарбиявий ишлар мазмунини маънавий-ахлоқий кадриятлар билан уйғунлаштиришнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этишга доир илмий-методик тавсияларни яратиш.
    Тадқиқот методлари: мавзуга доир фалсафий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, педагогии ва психологии адабиётларни ўрганиш; илмий-назарий тахдил, педагогии кузатув; ижтимоий сўров (анкета, тест, суҳбат, интервью ва ҳ.к.); моделлаштириш; тажриба-синов; математик-статистика; натижаларни умумлаштириш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: маънавий-ахлокий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунлик педагогии йўналишда тадқиқот объекти қилиб олинди. Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунлик илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилди. Ёшлар тарбияси ва маънавий-ахлоқий қадриятларнинг уйғунлиги технологияси ишлаб чикилди.
    Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунликнинг мезонлари ва андозаси яратилди. Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунликнинг самарадорлигини оширишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
    Амалий ахамияти: тадкиқот ишида илгари сурилган назарий фикрлар “Педагогика”, “Педагогии маҳорат”, “Маънавият асослари” фанларини мазмунан бойитади, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакатининг бошлангич ташкилотларида тарбиявий ишлар самарадорлигини фаоллаштиради, олий таълим муассасалари талабалари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширади.
    Тадкиқотда илгари сурилган илмий-методик тавсиялар эса узлуксиз таълим тизимида маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйгунликка доир методик манба сифатида хизмат килади.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкиқотнинг асосий ғоялари “Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйгунлик” номли методик қўлланма, “Халқ таълими”, “Узлуксиз таълим”, “Таълим муаммолари”, “Педагогик таълим”, “Фалсафа ва хукук”, хорижий журналлар ҳамда “Камолот” ЁИХда ташкил этилган илмий анжуманлар материаллари тўпламларида чоп этилган мақолалар воситасида оммалаштирилди.
    Қўлланилиш соҳаси: тадкиқот материалларидан олий таълим тизими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятида фойдаланиш мумкин.

    Рахматулла Гаипназаров
    1-28
    34   7
  • Тадқиқот объекти: Н.А.Бсрдясвнинг ижтимоий-фалсафий мороси.
    Ишнинг мақсади: Н.А. Бердяев ижодидаги маънавий қадриятларни илмий-назарий жиҳатдан фалсафий таҳлил этиш.
    Тадқиқот усуллари: объсктивлик, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик ва умумийлик, қиёсий таҳлил.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: Тадқикотда Н.А.Бсрдясв фалсафий мсросида қадриятларнинг ўрни очиб бсрилди. Унинг фалсафий мсросини ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганилиб, унинг жамият ва инсон ҳаётида тутган ўрни Ғарб ва Шарқ мамлакатлари мисолида қиёсий тахдил этилди. Мустақиллик йилларида олимнинг фалсафий мсросига бўлган муносабатлардаги ўзгаришлар Узбекистан Рсспубликаси материаллари асосида таҳлил қилинди. Мутафаккир фалсафий мсросидаги қадриятлар ўрни масаласининг ижтимоий, тарбиявий, маънавий жиҳатлари миллий истиқлол ғояси нуқтаи назаридан ёритилди.
    Амалий ахамияти шундаки, ундаги фикр-мулоҳаза, ғоя, қараш ва хулосалардан баркамол авлодни тарбиялашда, ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантиришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, фалсафа, сиёсатшунослик, диншунослик, маданиятшунослик фанларини ўқитишда фойдаланишлари мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари муаллифнинг илмий конфсрснциялардаги чиқишларида, журналларда нашр қилинган илмий мақолаларида ўз ифодасини топган. Шунингдек дисссртантнинг Қарши давлат унивсрситетидаги псдагогик фаолиятида, хусусан, «Фалсафа», «Маънавият асослари», «Диншунослик», «Маданиятшунослик» каби фанларни ўқитишда қўлланилмокда.
    Қўлланиш сохаси: таълим-тарбия, жаҳон фалсафий мсросни ўрганиш, қадриятларни тадкиқ этиш ва ташвикот қилиш.

    Наргиза Уракова
    1-27
    24   9
  • Тадқиқот объектлари: миссионерлик билан шуғулланаётган ижтимоий, диний ташкилот ва секталарнинг фаолиятини ижтимоий-фалсафий, илмий-назарий тахлил қилиб, объектив ва субъектов омилларини аниклаш.
    Ишнинг мақсади: Миссионерлик фаолияти пайдо бўлиши, унинг шаклланишидаги шарт-шароитлар, бошқа мамлакатларга тарқалиши ва Ўзбекистонга кириб келишининг объектив, субъектов омиллари, ижобий, салбий таъсири муаммоларини илмий, фалсафий тахлил ва тадқик этиш.
    Тадқиқот методлари: - тарихийлик, ворисийлик, мантиқийлик, объективлик, анализ, синтез, тизимли функционал ёндошув, киёсий таҳлил, социодинамик кузатув, прогнозлаш каби методологик тамойилларга таянилиб, қўйилган муаммонинг мазмунини очиш учун манбалар, статистик маълумотларни тахлил қилиш усулларидан фойдаланилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Миссионерлик тушунчасининг фалсафий моҳияти очиб берилиб, унга янги таъриф берилди ва унинг вужудга келиши узок даврларга бориб такалиб, унинг асл мақсади динни тарғиб қилиш эмас, балки сиёсий хавфли муаммо ва бурилишларни юзага келтириш, халкаро дипломаток алокаларга путур етказиш эканлиги илмий асосланди. Ёшларимиз уларнинг ғаразли тузоқлари таъсирига тушиб қолмасликлари учун бегона, ёт мафкураларга карши чора тадбир ва ғоявий тарғибот, тарбия воситалари ишлаб чиқилди.
    Амалий аҳамияти: диссертацияда ишлаб чикилган илмий хулоса ва тавсиялардан олий ўкув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, ўз-ўзини бошкариш органлари ва нодавлат ташкилотлар хафли диний тахдидларни олдини олиш тўғрисидаги маърузаларда фойдаланишлари мумкин.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: тадқиқот натижаларидан олий таълимда ўқитиладиган «Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари», «Маънавият асослари ва диншунослик», «Динлар тарихи» ва бошқа ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллалар иш фаолиятида фойдаланишган.
    Қўлланиш сохасн: Диссертация натижаларидан ўкитувчилар, коллеж, лицей ва олий ўкув юртларида маънавият дарслари, маданиятшунослик фанлари бўйича ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.

    Соҳиба Яздонова
    1-28
    27   13
  • Маълумки, Шарк фалсафасининг етакчи йўналиши инсон калбини, рухини поклашга, унда комил инсон сифатларини вужудга келтиришга, шу негизда ижтимоий муносабатларни инсонийлаштиришга каратилган.
    Ўткинчи мол-дунё, мансаб-мартабалар эмас, балки маънавий бойлик, ахлокий поклик, халоллик, инсоф-диёнатлилик одамни инсонга айланишининг муҳим шарти, деган фикрлар тасаввуф (сўфийлик)нинг шаклланишига ва кенг ёйилишига сабаб бўлди.
    Сўфийлик оқим сифатида исломгача хам мавжуд бўлганини тадқикотчилар кўрсатмокдалар. Масалан, Шамсуддин Бобохонов ва Абдулазиз Мансурнинг фикрича, тасаввуф лафзи хижратнинг иккинчи асрида пайдо бўлган бўлса-да, лекин шу мазмунни ифода этувчи зоҳидлик каби лафз-истилоҳлар орқали бу йўналиш исломдан олдинги даврларда хам мавжуд бўлганлигини қайд этиб ўтадилар. Ammo у ислом заминида муайян бир тизимга кириб, ташкилий тус олганини айтиш жоиздир.
    Тасаввуф мураккаб диний-фалсафий оким бўлиб, хилма-хил йўналишга эта.
    Унда 2 та асосий ғоявий йўналиш кўзга яқкол ташланади: бу ўткинчи дунё, мол-мулк, мансабга ихлос қўйиш Аллоҳни унутишга, имонсизликка олиб келади, деган ғояга таяниб, таркидунёчиликни таргиб этганлар; азрўзи азалда пешонага ёзилган такдир борлигига, одам ундан қочиб кутила олмаслигига ишонтиришга интилганлар.
    Иккинчи йўналиш - бу дунё Аллоҳ томонидан одамлар, уларнинг инсонлардек яшаши учун яратилгани, одам шу дунёдаги эзгу ишлари билан худо висолига етишиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлидан боришни ташвиқ этганлар.
    Тасаввуфда Аллоҳ рахматига етишишнинг, инсон маънавий камолот йўлининг 4 босқичи мавжудлиги тасдиқ этилади. Булар шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқатдан иборат.
    Шариат - диний конун-қоидалар ва маросимларни, Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифдаги ахлоқий, илоҳий кўрсатмаларни пухта ўзлаштириш, айнан изчил суръатда бажариш, худога ибодат қилишдир. Шариат худони идрок билан танишни кўзда тутади. Шариат талаблари, коидаларини бажармасдан тариқатга ўтиш мумкин эмас.
    Тариқат - лаззатлардан воз кечиб, нафсни тийиб, хилватда яшаб, фақат худо хақида ўйлаш, хаёл суриш, эслаш, уни қалбдан севишдан иборат йўлни танлаш боскичидир.
    Маърифат - Устоз (муршид) ёрдамида мурид (шогирд) хол босқичига ўтиш бўлиб, ҳамма нарса - бутун борликнинг асоси Аллох эканини англаб, шу тариқа худога яқинлашишдир. Маърифатда олам, юлдузлар, Ой, Қуёш, одамлар, ҳайвонлар, қушлар, капалаклар - бошқа жамики нарсалар худонинг зуҳуротидан иборат, одам ҳам Аллоҳ зуҳурининг зарраси ҳисобланади.
    Ҳақиқат босқичида солик ўзини худонинг висолига етган ҳисоблаб, у билан қўшилиб кетади, яъни фанога айланади. Марказий Осиёда фанога айланиш ҳакиқатга етишиш ҳисобланиб, солик ҳакиқат тимсоли бўлиб майдонга чиқади.
    Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолик Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Ҳожа Ахмад Яссавий йўналишларининг бевосита таъсирида Марказий Осиёда нақшбандийлик йўналиши вужудга келиб, у Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига кенг ёйилади.
    Тасаввуфнинг сўл қаноти - диний-фалсафий таълимот сифатида акидапарастлик, расмий исломга нисбатан мухолифиятда бўлиб, Якин ва Ўрта Шаркда, айниқса Марказий Осиёда табиий ва фалсафий фанлар ривожида ўз ўрни ва мавқеига эгадир.
    Хулоса тарзида айтиб ўтиш жоизки, Хожа Ахмад Яссавийнинг диний-тасаввуфий карашлари халқимиз бой маънавий меросининг сарчашмасидан муносиб ўрин олиб, уни зийнатлантириб турибди. “Ҳикматлар”нинг тили ўзбек адабий тилининг камол топишининг асосий вазифасини адо этиб келди. Уларни мустакиллик шароитида маънавий-ахлокий жиҳатдан баркамол инсонни шакллантиришдаги ахамияти бекиёсдир десак, хато қилмаймиз.

    Н Мирзаева
    1-23
    22   10
  • Тадқиқот объектлари: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ҳаёти ва бой илмий мероси ҳамда “ал-Муҳит” асарида келган “шурут” ва “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимлари.
    Ишнинг мақсади: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ижодий фаолияти ҳамда XI-XIII асрлар Мовароуннахр козилик тизимидаги хужжатларнинг ҳолатини тадқиқ этиш. Шунингдек, манбашунослик нуктаи назаридан қози ҳужжатлари тузилишининг назарий ва амалий асосларини “ал-Муҳит” асари мисолида ўрганиш.
    Тадқиқот методлари: Тарихий-таҳлилий ва қиёсий-тахдилий.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Мазкур диссертация Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг илмий мероси, Оли Моза оиласининг Бухородаги фаолияти хамда “ал-Муҳит” асари мисолида Мовароуннахрда амалда бўлган козилик маҳкамалари ва улар фойдаланган хужжатлар тарихи, уларнинг ёзилиш тартиби бўйича маълумот берувчи илк тадқиқот саналади. Шунингдек, тадқиқотда “ал-Мухит” асарининг ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, ал-Азҳар, Сулаймония кутубхоналарида сақланаётган, ҳали тадкиқ қилинмаган қўлёзма нусхалари хам киёсий таҳлил килинди.
    Амалий ахамияти: Тадқикотда Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг кам ўрганилган асарлари илмий муомалага киритилди. Ўзбекистон тарихида Х1-ХШ асрлардаёқ козилик маҳкамалари орқали ижтимоий
    муносабатларнинг ҳуқуқий асослари бўйича бой тажриба тўпланганлиги исботланди. Алломанинг асарларига таяниб, юртимиз тарихига оид янги илмий маълумотлар ва хулосалар берилди.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзуга оид 12 та илмий мақола чоп этилди. Мамлакат микёсида 2 та ва 6 та халқаро илмий конференцияда маъруза билан иштирок этилди. Шунингдек, 2007-2008 ўқув йилида Германиянинг Фрайбург университета шарқшунослик бўлими талабаларига Марказий Осиё халқлари тарихи курсини ўқишда ва ТДШИ, ТИУ талабаларига исломшунослик фанларини ўқитишда диссертация материалларидан фойдаланилди.
    Қўлланилиш сохаси: Тадкиқотдан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Манбашунослик”, “Исломшунослик”, “Марказий Осиё алломалари”, “Ислом ҳуқуқи тарихи”, каби курсларда ўқув қўлланма ҳамда келгусида ислом тарихи ва ҳукукшунослиги соҳаларида амалга ошириладиган тадқиқотларда манба сифатида фойдаланиш мумкин.

    Илхомжон Бекмирзаев
    1-30
    43   12
  • Тадқиқотнинг объектлари: синергетик парадигманинг фалсафий-методологик асослари ташкил этади.
    IlniHiiHi мақсади: синергетик парадигманинг фалсафий-методологик асосларини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқот методлари: кузатиш, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантикийлик, тизимли ёндашув, синергетика.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: синергетиканинг шаклланиши ва таракқиёт қонуниятлари, унинг табиий-илмий ҳамда фалсафий мазмун-моҳияти назарий-методологик жиҳатдан тахдил этилди. Синергетика доирасидаги турли тушунча, тамойиллар ҳамда концептуал ёндашувларни таҳлил қилишда мазкур масалаларга доир қарашлар киёсий ўрганилди. Ўз-ўзини ташкиллаштириш тамойилининг фалсафий-методологик таҳлилига оид ёндашувлар, ҳозирги давр табиий-илмий ва фалсафий билим соҳаларидаги масалаларни ҳал этишда синергетик парадигманинг тутган ўрнига оид ёндашувлар қиёсий тахдил қилиниб, синергетика соҳасидаги тадқиқотларнинг истиқболли йўналишлари ва улардан фойдаланишга йўналтирилган илмий-назарий хулосалар, таклиф-тавсиялар ишлаб чикилди.
    Амалий ахамияти: тадкикотда ўз аксини топган хулосалар, амалий таклиф-тавсиялардан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида синергетиканинг фалсафий масалаларига тегишли ўкув курсларини ишлаб чиқиш ҳамда ўқитиш, синергетик парадигманинг постноклассик фан ғояларини асослашдаги ўрнини рационал баҳолашда фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларидан илмий-назарий анжуман, семинарларда ўқилган маърузаларда, ЎзМУ Фалсафа факультета талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий машғулотларда, нашр этилган илмий ишларда ўз ифодасини топган.
    Қўлланиш (фондаланиш) сохаси: тадкикот натижаларидан илмий изланишлар олиб боришда, педагогик фаолиятда, синергетик парадигманинг фалсафий масалаларига оид мавзуларда маърузалар ўқишда, суҳбатлар ва савол-жавоб кечалари ўтказишда фойдаланиш мумкин.

    Дилмурод Бозаров
    1-26
    39   11
  • Тадқиқот объектлари: Жамият ҳаётини демократлаштириш шароитида фуқаролар ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш масалалари.
    Ишнинг мақсади: демократлашув шароитида фукаролар ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш масалаларини концептуал-назарий, илмий-методологик нуктаи назардан тадқиқ этиш.
    Тадқиқот методлари: қиёслаш, умумлаштириш, диалектик, тизимли таҳлил, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, социологик сўров.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: демократлашиб бораётган суд-ҳуқуқ тизимига мувофиқ ҳуқуқий онг ва хукукий маданиятни такомиллаштириш масалалари илмий-методологик, ижтимоий-амалий жиҳатдан тадқик этилди; фукаролар хукукий маданиятининг такомиллашуви ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигининг ўсиб бориши ўртасидаги диалектик алоқадорликнинг демократик жараёнларнинг жадаллашувига таъсири масалалари ўрганиб чиқилди; сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари,оммавий ахборот воситалари демократлашувининг фукаролар ҳуқуқий маданиятини такомил-лаштиришдаги ахамияти асослаб берилди ҳамда таъсир этиш механизмлари аниқланди.
    Амалий ахамияти: ундаги хулосалардан, амалий таклиф-тавсиялардан Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, ижтимоий-сиёсий фанлар мазмунини такомиллаштиришда, Инсон ҳуқуқлари бўйича УзР Миллий Маркази, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, “Камолот” ЁИҲ, хукук масалалари билан шугулланувчи фукаролик жамияти институтлари фаолиятида кенг фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикотнинг асосий натижалари муаллифнинг илмий-назарий анжуман, семинарларда ва педагогик фаолияти давомида қилган маърузаларида, умумий хажми 3 босма табокдан ортик, нашр этилган ишларида ўз ифодасини топган.
    Қўлланиш соҳаси: диссертация материалларидан, эришилган натижалардан илмий изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, фукаролар ҳукукий маданиятини такомиллаштириш масалалари билан шуғулланувчи мутасадди ташкилотлар, муассасалар, ижтимоий фалсафанинг методологик муаммолари билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.

    Дилбар Cагдуллаева
    1-31
    37   10
  • Тадқиқот объекти: оилавий муносабатлар тизими, исломий ва миллий қадриятларга асосланган оиладаги муносабатлар маданияти, оилада баркамол авлодни тарбиялаш жараёни.
    Ишнинг мақсади: ислом илоҳиёти ва амалиётида оилавий муносабатлар маданиятининг генезиси, эволюцияси ҳамда ҳозирги ҳолатини маънавиятни юксалтириш контекстида илмий-фалсафий тахдил этиш оркали оилавий муносабатлар тизимига дунёвий ва диний маданият элементларини сингдириш қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
    Тадқиқотнинг усули: диссертацияда илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби методларига таянилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Оила института, оилавий муносабатлар маданияти дин фалсафаси нуктаи назаридан тахлил килинди, оиланинг жамият ва шахе маънавиятини юксалиштиришдаги роли ислом қадриятлари призмаси оркали илмий тадқиқ этилди. Глобаллашув даврининг оилавий муносабатлар тизимига кўрсатаётган таъсири, диний ақидапарастлик, «оммавий маданият» никоби остида кириб келаётган маънавий тахдидлар, ахлоксизлик рецидивлардан оила маънавиятини муҳофаза қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.
    Амалий ахамияти: «Баркамол авлод Йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни, хусусан, соглом ва мустахкам оилани карор топтириш жараёнида, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда, исломий ва миллий қадриятларни уйгунлаштириш оркали оила маънавиятини юксалтиришда фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларидан «Маданиятшунослик», «Маънавият асослари», «Оила маънавияти», «Ислом маънавияти» каби фанлар бўйича машғулотлар ўтказиш, ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда фойдаланилди.
    Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: Ўзбекистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят ва шаҳар кенгашлари фаолиятида, таълим ва тарбия муассасаларида қўлланилади.

    Мамитали Деҳқонов
    1-27
    50   9
  • Тадқиқотнинг объекта: Абу Райҳон Беруний дунёқарашида ҳинд фалсафаси муаммоларининг талкинидан иборат.
    Ишнинг мақсади: Абу Райҳон Беруний дунёқарашида ҳинд фалсафаси муаммоларининг талқинига доир фалсафий-концептуал ёндошувларни бир бутун концепция сифатида тахдил этишдан иборат.
    Тадқиқот методлари: кузатиш, тарихийлик-мантиқийлик, қиёсий тахдил, анализ ва синтез, умумлаштириш каби усуллардан фойдаланилган.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ҳинд фалсафасини ёритилишида Беруний асарларининг ўрни аниқланиб, алломанинг ҳинд фалсафаси шаклланишининг ижтимоий-тарихий омиллари ва гоявий манбалари ҳақидаги қарашлари фалсафий жиҳатдан тахдил этилди. Шунингдек, хинд фалсафасидаги онтологик, гносеологик масалалар ва ижтимоий-ахлоқий карашлари, ижтимоий ҳаёт ва дин муносабатлари, жамиятдаги ахлокий қарашларнинг макоми тўғрисидаги гоялар киёсий тахдил қилиниб, бу борада назарий ва амалий хулосалар ишлаб чиқилди.
    Тадқиқотнинг амалий ахам пяти: илмий-назарий хулосалар, амалий таклифлар, илгари сурилган гоялар, қарашлардан дарсликлар, методик қўлланма, ўкув дастурлар ва маъруза матнларини тайёрлашда хамда маданий марказларда фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижалари турли илмий-назарий ва амалий анжуманларда ўкилган маърузаларда, Ўзбекистон Милиий университета талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий машгулотларда ва нашр этилган илмий ишларда ўз ифодасини топган.
    Тадқиқотнинг қўлланиш соҳаси: тадқиқот натижаларидан ижтимоий фан сохаларига оид тадкикот ишларида, педагогик фаолиятда, шунингдек, миллий маънавият ва таълим-тарбияни янада такомиллаштириш жараёнида кенг кўламда кўллаш мумкин.

    Лола Юлдашева
    1-29
    31   10
  • Тадқиқот объекти: жамият ижтимоий маънавий ҳаётининг янгиланиши, маънавий маданият ва унинг тизимини фалсафий тахлил этишдан иборат.
    Тадқиқот мақсади: маънавий маданият тизими ва унинг социодинамикасининг асосий йўналишларини аниқлаб, жамиятни эркинлаштириш ва модернизациялашувида маънавий омилларнинг ролини белгилашдан келиб чикиб, фалсафий таҳлил қилиш.
    Тадқиқот усули: муаммони ўрганишда тарихийлик, диалектика ва системали ёндошув, анализ ва синтез, мантиқийлик, кузатиш, қиёслаш, умумлаштириш каби илмий билиш усулларидан фойдаланилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: маънавий маданият ҳакида илмий-назарий қарашлар, ёндашувлар тахлил қилиниб, унинг тизими ва социодинамик хусусиятлари ёритилди. Мустақиллик маънавий маданияти ўзбек халкининг миллий маънавий маданият тарихий меросига асосланган, умуминсоний маънавий маданият билан узвий боғлиқликда тадқиқ қилинди.
    Амалий аҳамияти: мавзудаги илмий тахдиллар, хулоса ва тавсиялардан баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалалари билан боғлиқ бўлган мутасадди муассаса ва ташкилотлар фаолиятида, жамиятимизда кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари илмий-назарий анжуман, семинарларда ўқилган маърузаларда ТАЙИ ва ТДШИ фалсафа бўлими талабалари билан олиб борилган амалий машғулотларда, нашр этилган ишларда ўз ифодасини топтан.
    Қўлланиш сохаси: ОЎЮ, касб-хунар коллежлари, академик лицейларда “Фалсафа”, “Ижтимоий фалсафа”, “Сиёсатшунослик”, “Социология”, “Маданият назарияси ва тарихи”, “Маданиятшунослик”, “Маънавият асослари”, “Миллий гоя” бўйича назарий ва амалий машғулотларни ташкил қилишда тадкиқот натижаларидан фойдаланиш мумкин.

    Насиба Юнусова
    1-25
    26   13
  • Тадқиқот объекта: ўлим ва барҳаётликни инсоннинг табиий ва ижтимоий ҳолати эканлиги.
    Ишнинг мақсади: ўлим ва барҳаётликнинг моҳияти, намоён бўлиш хусусиятлари тўғрисидаги илмий ва диний ғояларни ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
    Тадқиқот методлари: илмий билишнинг объективлик, тарихийлик ва мантикийлик тамойилларига ҳамда анализ ва синтез, умумлаштириш, аналогия, диалектика каби методларига таянилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнги: диссертацияда: а) “танатология”, “ўлим” ва “барҳаётлик” тушунчаларининг моҳияти, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари асосланган; б) ўлим ва бархаётлик тўғрисидаги қарашлар эволюцияси таснифланган; в) ўлим ва барҳаётликнинг диний таълимотлардаги инъикоси тадқиқ этилган; г) инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва барҳаётликка бўлган муносабатлар муносабатлар таҳлил қилинган; д) Ўзбекистонда ўлим ва бархаётликнинг шахс маънавий-ахлоқий камолотидаги аҳамияти асосланган. Танатос яъни ўлим организм ҳаёт фаолиятининг мукаррар тўхташидан далолат эканлиги, суицид ўлим ҳар бир инсон учун фожеа эканлиги, шу боис инсон умрнинг энг олий неъмат эканлигини доимо тушиниш лозимлиги очиб берилган.
    Амалий аҳамияти: диссертациядаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан ўрта махсус ва олий таълим тизимида таълим олувчи ёшларда ҳаёт маъносини тушуниш, умр мазмунини бойитиш билан боғлиқ амалий этикани такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. Диссертациянинг илмий хулосаларидан танатология, ўлим, барҳаётлик муаммолари бўйича изланишлар олиб бораётган ёш мутахассислар дастлабки илмий тадқиқот маҳсули сифатида фойдаланишлари мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Диссертациянинг асосий мазмуни ЎзМУ Фалсафа факультетида “Фаннинг фалсафий масалалари”, Узбекистан давлат жисмоний тарбия институтида “Фалсафа” ва “Этика” фанлари бўйича олиб борилган амалий машғулотларда, шунингдек, тадқикот ишидан олинган хулосалар муаллифнинг республика ва халқаро миқёсда ўтказилган конференцияларидаги маърузаларида ўз ифодасини топди.
    Қўлланиш сохаси: диссертация натижаларидан тафалогия, тафагенез, нейрология, патаногенез каби фанларнинг фалсафий масалаларини ўрганишда, “Ижтимоий фалсафа” фанида шунингдек, мавзуга оид илмий тадқиқотларда фойдаланиш мумкин.

    Равшонбек Худайберганов
    1-27
    48   17
  • Тадқиқот объектлари: Баҳоуддин Нақшбанд шахси, ҳаёти, мероси ва нақшбандия тариқати амалиётининг ўзига хос хусусиятлари.
    Ишнинг мақсади: Баҳоуддин Нақшбанд мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётига оид бирламчи манбалар, адабиётлар, энг сўнгги илмий тадқиқотлар натижаларини бир бутун мавзу сифатида ўрганиш ва мазкур меросдан ижобий фойдаланиш борасида назарий-амалий тавсиялар бериш.
    Тадқиқот методлари: Тасаввуф мавзусидаги тадқиқотларни илмий холислик, тадрижий тарақкиёт, илмий таҳлил, тарихийлик ва мантикийлик, диалектик тамойиллар, қиёсий баҳо бериш, ягона тизимга солиш ва фалсафий умумлаштириш каби билиш методларидан фойдаланилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Тадкикотда илк марта муаллиф, тадқиқотларни умумлаштириш негизида, Баҳоуддин Нақшбанд хаёти ва таълимотини ижтимоий-фалсафий фикрлар тарақкиётидаги ўрни; нақшбандиянинг шаклланишида яссавия, кубровия тарикатларининг хал қилувчи таъсири ва тариқатнинг маънавий-ирфоний илдизлари; Бахоуддин Накшбанд мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётининг хозирги кундаги ахволи ва илмий даражаси; Баҳоуддин Накшбанднинг фаол ижтимоий-сиёсий давлатчилик фаолияти; Нақшбандия рашҳалари ва «Дил ба ёру, даст ба кор» таълимотининг фалсафий нуқтаи-назардан таҳлили; нақшбандия тарикати амалиёти, унинг ижтимоий ҳимоя тизими каби масалалар ўрганилган.
    Амалий ахамияти: Тадқиқот натижаларида накшбандиянинг Туркистон ижтимоий-фалсафий, диний-ирфоний фикрлари тараққиётидаги ўрни, таъсири ва аҳамиятини тўғри, адекват тасаввур килиш имконини беради. Нақшбандия таълимотининг меҳр-мурувватли ва фаол бўлиш каби ғояларини моҳияти, миллий қадриятларимизни қайтадан тиклаш ва тарғиб этиш ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш имкониятлари кўрсатилган.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: Мустақилликкача нақшбандия таълимоти ижтимоий-сиёсий ҳаётга стихияли, механистик татбиқ этилган. Мустақиллик туфайли тарихий меросимизни, жумладан нақшбандия таълимотини ҳаётга жорий қилишнинг реал имкониятлари яратилди. Накшбандия тариқати ғоялари юксак маънавият намунаси бўлиб, шахс ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат килади.
    Қўлланиш сохаси: Диссертация хулоса ва тавсияларидан, бир катор ижтимоий фанларнинг тегишли бўлим ва бобларини ёзишда, талабалари учун дарсликлар ва қўлланмалар тайёрлашда, маъруза ва амалий машғулотларда, маънавият дарсларида фойдаланиш мумкин.

    Собиржон Исмоилов
    1-28
    51   24
  • Тадқиқот объекти: маънавий эҳтиёжларнинг вужудга келиш ва шаклланиш хусусиятлари, ижтимоий ҳаётда намоён бўлиш ҳолатлари, ҳамда уларга алокадор тизимлардир.
    Ишнинг мақсади: Ўзбекистоннинг демократии тараққиёти шароитида жамият маънавий эҳтиёжларининг шаклланиш тенденцияларини ўрганиш, уларнинг моҳияти, таркиби ва тизими, шунингдек, реал ҳаётда намоён бўлиш хусусиятларини ижтимоий - фалсафий таҳлил этишдан иборат.
    Тадқиқот методлари: Диссертацияда илмий билишнинг объективлик, ворисийлик тамойиллари ҳамда қиёсий таҳлил, тизимлилик, умумлаштириш, тарихийлик ва мантикийлик каби усулларига таянилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнгн: мустақил таракқиёт шароитида маънавий эҳтиёжлар тахдил объекти сифатида алоҳида илк бор ўрганилди; ривожланиб бораётган жамият таракқиётида маънавий эҳтиёжларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий эҳтиёжлар тизими билан диалектик боғликлиги кўриб чиқилди; маънавий эҳтиёжлар жамият тараккиётида зарурий ва бойиб борувчи ҳодиса эканлиги фалсафий таҳлил этилди; жамият таракқиётида ижтимоий онг ва маънавий эҳтиёжлар диалектикаси ўрганилди; шахе, жамият, давлат маънавий эҳтиёжлари зарурий, ўзаро диалектик алоқада эканлиги ёритиб берилди; мустакил Узбекистан шароитидан келиб чиқкан ҳолда, маънавий эҳтиёжлар аҳамияти ўрганилди.
    Амалий ахамияти: мутасадди ташкилотлар, муассасалар ишлаб чиқилган хулоса, тахдил, тавсиялардан, эришилган натижалардан инсон, жамият маънавий эҳтиёжларини кенг ўрганишда, жамиятда шаклланаётган маънавий омилларни инсон ва жамият манфаатлари йўлига каратишда фойдаланишлари мумкин.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар нашр этилган илмий-услубий ишларда ёритилган, халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларида маъруза қилинган, ижтимоий фанлар бўйича маърузалар тайёрлашда фойдаланилган.
    Қўлланиш сохаси: тадқиқот материалларидан фалсафа, маданиятшунослик, социология, маънавият асослари, сиёсатшунослик фанларидан маърузалар ўқишда, амалий машғулотларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин.

    Маҳлиё Номуратова
    1-27
    28   7
  • Тадқиқот объектлари: ҳозирги давр маънавий маданияти нуктаи назаридан талқин этилган Форобийнинг фалсафий ва илмий ижоди.
    Ишнинг мақсади: Форобийнинг эстетик ғоялари ҳозирги давр маънавий ҳаётнинг зарурий омили ҳамда жамиятни эстетик ва гуманистик нуктаи назардан такомиллаштиришнинг воситаси эканлигини акс эттириш ва илмий асослаб бсриш.
    Тадқиқот методлари: Ишда Форобийнинг эстетик ғояларини очиб бериш мақсадида тарихийлик, мантикийлик ҳамда таққослаш методларидан фойдаланилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Форобийнинг илмий мероси эстетика назарияси нуқтаи назаридан махсус тахлил этилди; Форобий эстетикасининг Афлотун ва Арасту ғояларидан фарқи ва ўзига хослиги тахдил қилинди; Форобийнинг эстетик ғояларининг умуминсоний гуманистик қадриятлари аниқланди; Форобийнинг мусиқанинг эстетик моҳияти хусусидаги қарашлари батафсил акс эттирилди; шахс маънавиятини баркамоллаштиришда Форобий эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари асослаб бсрилди.
    Амалий ахамияти: тадқикотнинг натижалари нафақат Форобийнинг, шунингдек ўрта асрлардаги перипатетик-мутафаккирларнинг эстетик ғояларини объектив тушунишга хамда баҳолашга имкон бсради. Дисссртациянинг хулосаларидан Марказий Осиё ва Қозоғистонда эстетиканинг тарихига бағишланган асарларни ёзишда фойдаланиш мумкин, шунингдек ҳозирги давр ёшларини маънавий ва эстетик жиҳатдан тарбиялаш жараёнида фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикотнинг натижалари педагогик ва тарбиявий ишларни юритишда ҳамда “Эстетика”, “Маданиятшунослик”, “Фалсафа тарихи”, “Маънавият асослари”, “Миллий ғоя” фанларидан маъруза ўқишда жуда муҳим ҳисобланади.
    Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: диссертация ишида гуманитар фанлар - эстетика, этика, мусика, маънавият асослари фанлари бўйича ўкув ва методик қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

    Мавлуда Рахимшикова
    1-30
    51   7
  • Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона (илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди. Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия илмининг назарий асосларига бағишланган  рисолалар яратилди. Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий (XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган.

    Orzigul Xamroyeva
    145-152
    58   13
  • Ушбу мақолада ташриъ саньатинииг ўзига хос хусусияти "илми сегона"нинг уч илми асосида тадқиқ этилади. Ташриъ санъати бадиият, қофия ва аруз вазни уйғунлиги асосида юзага чиқадиган бадиий санъатлардан бири бўлиб, мақолада бу санъат тури байтлар мисолида тадқиқ этилади. Тадқиққа Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг «Бадойиъ Уз-Санойиъ» асори асос килиб олинган.

    Orzigul Xamroyeva
    60-64
    47   14
  • Abdurauf Fitrat zamonasining yirik olimi sifatida adabiyotshunoslikning barcha yo‘nalishlarida izlanishilar olib borgan. Fitrat matnshunos, manbashunos, tilshunos, lug‘atshunos, adabiyotshunos, nazariyotchi sifatida bir qancha ilmiy risola va maqolalar yaratdiki, bu ilmiy merosda aks etgan ilmiy xulosalarning aksariyati bugungi kun tadqiqotlari uchun asos vazifasini o‘tamoqda. Garchi oradan bir qancha vaqt o‘tgan bo‘lsa-da, olim tomonidan olib borilgan tadqiqotlar hali hanuz o‘z ilmiy ahamiyatini yo‘qotgan emas.

    Abdurauf Fitrat garchi adabiyotshunoslikka oid qarashlarini maxsus tadqiqot yoki maqola shaklida yozmagan bo‘lsa-da, olimning bu boradagi ilmiy xulosalari adabiyot tarixida yashab, ijod etgan shoirlar ijodiyoti tahliliga bag‘ishlangan ilmiy maqolalarida, ularning manbalari va matniy tadqiqiga bag‘ishlangan ilmiy risola, majmualarida o‘z aksini topgan. Aslida Fitratning har bir yo‘nalishdagi ilmiy tadqiqotlari alohida tadqiqot uchun  material bo‘la oladi. Fitratning tahrir va tahlil uslubi alohida tadqiqqa muhtoj. Olimning matnshunoslik va manbashunoslikdagi xizmatlari beqiyos, ularni bir butunlikda taqdim qilish adabiyotshunosligimiz oldidagi asosiy vazifalardan biridir.

    Biz ushbu monografiyada Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlarini tadqiq etishga imkon qadar harakat qildik, natijada bu boradagi izlanishimiz tugal bo‘la olmasligini angladik, tadqiq jarayonida olimning yangidan yangi tadqiqotlariga duch keldik. Bu esa adabiyotshunoslikda hali qilinajak vazifalar ko‘pligini ko‘rsatadi. Ushbu monografiyada Abdurauf Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlari quyidagi yo‘nalishlar asosida taqdim qilindi:

    • Olimning davrlashtirishga oid qarashlari;
    • aruzshunos sifatidagi faoliyati;
    • Fitratning manba bilan ishlash tamoyili;
    • olimning lug‘atshunos  sifatidagi faoliyati;
    • adabiy tur va janrlarga oid munosabati ;
    • badiiy asar uslubi masalasi;
    • qofiyaga oid qarashlari;
    • milliy she’r tizimi, tahlil, talqinlar;
    • adabiy oqimlar borasidagiilmiy xulosalari;
    • badiiyat masalasi;
    • Fitrat tadqiotlarida xalq og‘zaki ijodi;
    • qadimgi davr manbalari;
    • Fitratning tasniflash tamoyili(“Eng eski turk adabiyoti namunalari” majmuasi asosida).

    Umid qilamizki, qo‘lingizdagi monografiya Abdurauf Fitratning ilm yo‘lidagi, adabiyotshunoslik sohasidagi tadqiqotlari bilan tanishtirishga yordam beradi.

    Orzigul Xamroyeva
    1-83
    48   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI асрда жаҳонда гуманизм, инсон қадр-қиммати, шаъни, ҳаёти, ор-номуси, дахлсизлиги ҳақидаги ғоялар энг олий қадрият даражасига кўтарилмоқда. Айни пайтда бу ғоялар уч минг йил муқаддам «Авесто»да бутуй инсониятнинг фалсафий фикрлари ривожланишига катта таъсир кўрсатган қадимий ва барҳаёт қадриятлар сифатида қайд этилган. Унда баён этилган фикрларнинг нақадар мазмундор ва кўп қиррали эканлиги бугунги кун тадқиқотчиларини ҳам ҳайратга солмокда. XX асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган синергетик ёндашув асосида «Авесто»даги ғояларни ночизиқли тафаккур асосида қайта англаш эҳтиёжи синергетик қонуниятларнинг илдизлари анча қадимий эканлигини кўрсатмокда, хусусан, кўҳна «Авесто» сатрларида ҳам ночизиқли тафаккур куртаклари мавжуд эканлиги аниқланмоқда.
    Мустақиллик йилларида маънавий ва диний-фалсафий меросимизни тиклаш масаласига мамлакатимизда жиддий эътибор қаратилди. «Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, уларнинг бунёдкор ғояларини теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмокдамиз, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлидан бормоқдамиз»1. Истиқлол йиллари ЮНЕСКО иштирокида «Авесто»нинг 2700 йиллиги бўйича халқаро анжуманнинг ташкил қилиниши (2001) мазкур манбанинг халқаро нуфузини янада оширди. Хоразмда (2001) «Авесто»нинг 2700 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган, Самарқандда (2014) «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусида ўтказилган халқаро конференцияларда маънавий меросни тадқиқ этишнинг долзарблигига алоҳида урғу берилди. «Бугунги нотинч ва тахликали замонда тараққиёт ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда аждодларимиз қолдирган, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлган бебаҳо мероснинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир»2. Бу биздан ёшларни аждодларимиз яратган бунёдкор ғоялар таъсирида тарбиялашимизни, аждодларимиз томонидан яратилган фалсафий, тарихий асарларни янада чуқур тадқиқ этишни талаб қилади. «Авесто» асарини, айниқса, ундаги бунёдкор ғояларни янада чуқур тадқиқ этиш, бебаҳо меросимизни жамият тараққиётининг келажагига хизмат қилдириш ёшларимизни бунёдкор, ватанпарвар, инсонпарвар қилиб тарбиялашга хизмат қилади.
    Жаҳонда бугунги кунда турли глобал муаммолар - экологик ҳалокатлар, терроризм, экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби иллатлар халқаро хавфсизликка тахдид солаётган бир пайтда бунёдкор ғояларни ўзида мужассам этган, одамларни эзгуликка даъват эта оладиган, муқаддас «Авесто» китобидаги фалсафий ғояларни синергетика нуқтаи назаридан ўрганиш, ҳозирги даврдаги мураккаб илмий-концептуал муаммоларни тахлил қилишда, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда, миллий ўзликни англашда муҳим амалий аҳамиятга эга. Мазкур асарнинг синергетик таҳлили шу чоққача амалга оширилмаган, унинг онтологик ва гносеологик қирралари очилмаган, асардаги вайронкор мафкураларни енгувчи бунёдкор ғояларнинг моҳияти ҳам ҳали батафсил ўрганилмаган бўлиб, ушбу тадқиқот бу камчиликларни муайян даражада тўлдиришга қаратилгандир.
    Мазкур тадқиқот Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 6 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисида»3даги Фармони ва «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги (2017 йил 28 июль), Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2011 йил 23 февраль) 47-сон «Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади «Авесто»даги фалсафий ғояларни синергетик қонуниятлар воситасида асослаш йўли билан унинг онтологик ва гносеологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    «Авесто»даги фалсафий ғояларнинг яхлитлик ва хилма-хиллик, оддийлик ва мураккаблик, чизиқлилик ва ночизиқлилик сингари онтологик хусусиятлари ҳамда эмпирик ва рационал даражадаги гносеологик моҳияти очиб берилган;
    қадимий манбалар системасини синергетик методологиянинг тартиб ва тартибсизликнинг уйғунлиги, тараққиётнинг орқага қайтмаслиги, очиқлик ва ёпиқлиги тамойиллари нуқтаи назаридан чуқурроқ очиб бериш имкониятлари асослаб берилган;
    «Авесто» фалсафий ғояларининг замонавий фалсафий қарашлар ривожига конструктив (бунёдкор) таъсири, кишиларнинг маънавий-ахлоқий ўз-ўзини ташкиллаштиришидаги ўрни юзасидан ёшларни ватанпарвар ва инсонпарвар рухда тарбиялашга оид хулосалар асосланган;
    «Авесто» асаридаги инсоннинг ўзлигини англаш жараёнида маънавий ўзликни англашнинг ҳис қилиш, билиш, англаш ва фаолият кетма-кетлигида гносеологик хусусиятлари очиб берилган.
    Хулоса
    Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
    1. Марказий Осиё халқларининг фалсафий фикрлари (кўпчилик олимларимиз зардуштийлик даври билан боғлашади) нафақат зардуштийлик давридан, балки ундан анча олдин илк политеистик ва монотеистик (тангричилик) диний эътиқодлар замирида вужудга келган. Ушбу ғоялар диний характерда ифодаланган бўлишига қарамасдан, кейинги даврларда пайдо бўлган дастлабки жаҳон дини сифатида эътироф этилаётган зардўштийлик дини ва фалсафасининг вужудга келишига асос бўлган. Зеро, муайян фалсафий асоссиз эҳтимол (зардуштийликдаги) бундай улкан фалсафа шаклланмаган бўлар эди.
    2. «Авесто»нинг яратилиши Марказий Осиё халқларинигина эмас, балки бутуй дунё динлари ва фалсафасининг шаклланишига сезиларли таъсир этди. Фалсафий тараққиёт “бешиги” ҳисобланган Юнонистон, Ҳиндистон, Хитой фалсафий фикрларининг ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшди.
    3. «Авесто», фалсафий, маънавий, маърифий, ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий барҳаёт ғоялари билан бугунги кун фалсафий ва илмий дунёқарашини, тафаккур тарзини шакллантириш учун кўмак бера олади. Зеро, бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси шиддат билан ўзгараётган, инсон онгини бошқаришга интилаётган турли хил оқимлар фаолияти авж олаётган бир пайтда жамиятимизда «Авесто» сингари асарлар муҳим аҳамиятга эга.
    4. «Авесто»даги фалсафий гояларни тахдил этишда, ушбу фикрларни бугунги давр муҳитига мослаштиришда анъанавий тадқиқот методологиялари билан бирга замонавий фалсафий-илмий методологиялардан, шунингдек, системали, синергетик ва герменевтик ёндашувдан оқилона фойдаланиш асарнинг янги томонларини очиб беради.
    5. Замонавий фалсафий методологиялар орқали «Авесто»ни тадқиқ этиш ҳамда асардаги фикрларга синергетик ёндашиш унинг ҳамма ғояларини ҳам шундайлигича ёритмасдан бугунги кун “тилини” топишга имкон беради.
    6. «Авесто» ғоялари ҳам, синергетика методологияси категорияларида, жумладан, тартибсизлик, мувозанатсизлик, ночизиқлик каби ҳодисаларга жавобан, албатта, тартибот, ривожланиш, тараққиёт, илгарилаш, олга силжиш каби феноменлар мавжуд эканлигини исботлаб турибди. Шундай экан, ушбу гояларни янги усуллар, янги методологик қонуниятлар орқали таҳлил этиш юксак маънавий меросимизни янгича тафаккур орқали қабул қилишга замин ҳозирлайди.
    7. «Авесто» гояларини синергетика методологияси категориялари ёрдамида таҳлил этиш, асарга шу кунгача ёндашиб келинган дуалистик қарашлардан фарқли ўлароқ, кўп томонлама, серқирра ва мураккаб томонларини ҳам очиб беради. Бу эса «Авесто» гояларини келажак авлод онги ва қалбига янада изчил, янада мустаҳкам сингдиришга энг осон усул бўлиб хизмат қилади.
    8. «Авесто» бутун олам, борлиқ, коинот, қуёш ва юлдузлар туркуми, ой ва сайёралар, ернинг шарсимон шаклда эканлиги, турли табиат ҳодисалари, тоғлар, дарёлар, мамлакатларнинг географик жойлашиш ўрни хусусида фикр юритилган илк манбадирки, буни ҳеч ким инкор эта олмайди. «Авесто»да нафақат илоҳий олам, балки оламнинг турли шакллари, жумладан, моддий, маънавий, актуал, потенциал, реал, виртуал, конкрет, абстракт оламлар ҳақида ҳам фикрларнинг мавжудлиги ўзбек халқининг азалдан илм дунёси нақадар улкан эканлигини исботлайди.
    9. «Авесто»ни объектив ўрганиш натижасида ўз-ўзини ташкиллаш жараёнининг илк элементлари айнан мазкур даврдан бошланиб, улар кейинги даврлар илмий билиши учун назарий асос сифатида гуманистик, диалектик, синергетик тафаккур тарзининг шаклланишига муҳим туртки бера олганини 8. «Авесто» бутун олам, борлиқ, коинот, қуёш ва юлдузлар туркуми, ой ва сайёралар, ернинг шарсимон шаклда эканлиги, турли табиат ҳодисалари, тоғлар, дарёлар, мамлакатларнинг географик жойлашиш ўрни хусусида фикр юритилган илк манбадирки, буни ҳеч ким инкор эта олмайди. «Авесто»да нафақат илоҳий олам, балки оламнинг турли шакллари, жумладан, моддий, маънавий, актуал, потенциал, реал, виртуал, конкрет, абстракт оламлар ҳақида ҳам фикрларнинг мавжудлиги ўзбек халқининг азалдан илм дунёси нақадар улкан эканлигини исботлайди.
    9. «Авесто»ни объектив ўрганиш натижасида ўз-ўзини ташкиллаш жараёнининг илк элементлари айнан мазкур даврдан бошланиб, улар кейинги даврлар илмий билиши учун назарий асос сифатида гуманистик, диалектик, синергетик тафаккур тарзининг шаклланишига муҳим туртки бера олганини асослайди. «Авесто»даги ўз-ўзини ташкиллаш ғояларини гносеологик тахдил этиш, синергетик методологияга хос бўлган ушбу категорияни тарихийлик қийматини ошириш баробарида бугунги кун фалсафий фикрлари тараққиётидаги ўрнини белгилаб беради ҳамда бутун жамиятни “яратувчанлик”, “эзгулик” сифатлари билангина ўз-ўзини муносиб тарзда ташкиллашига, тартиблашига йўналтиради.
    10. «Авесто»ни дунёдаги тарихий манбалар ичида онтологик, гносеологик, эпестимологик, экологик, синергетик билиш масалалари ёритилган илк манбалардан бири деб ҳисоблаш учун, тадқиқотчилар томонидан янада чуқур ўрганиш, ушбу фикрларни мантиқий асослаш ва жаҳон илмий жамоатчилигига исботлаб бериш учун синергетика методологияси муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай давлат, ҳар қандай жамият ривожида, тараққиётида унинг келажагини белгилашда, албатта, тарихий, маънавий меросга эътибор қаратилади. Буюк тарих, юксак маънавий мерос фаровон келажак учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун «Авесто» сингари улкан маънавий мерос намуналарини синергетик методология асосида тахдил этиш самарали натижа беради.

     

    Махбуба Эргашева
    1-40
    67   10
  • Ushbu maqola hozirgi zamon Sharq falsafasida inson muammosini o‘rganishga bag‘ishlanadi. Maqolada Sharq falsafasining tarixiy va kontseptual asoslari, shuningdek, uning inson hayotiga, maqsadiga va axloqiy qarashlariga qanday ta’sir ko‘rsatganligi tahlil qilinadi. Hindiston, Xitoy va Fors falsafalaridagi asosiy yondashuvlar orqali insonning mavjudligi, ruhiy holati va maqsadlari muhokama qilinadi. Maqola, shuningdek, hozirgi zamon Sharq falsafasining ijtimoiy, siyosiy va madaniy o‘zgarishlarga qanday javob berayotganini, uning insonning ichki dunyosini va jamiyatdagi o‘rnini qanday tushunishini ko‘rsatadi. Hozirgi kunda Sharq falsafasining meditatsiya, yoga, mindfulness kabi amaliyotlar orqali insonning ruhiy muammolarini hal qilishdagi roli o‘rganiladi. Maqola, shu bilan birga, Sharqfalsafasining inson muammosiga bo‘lgan yondashuvlarini zamonaviy dunyo sharoitida qadriyatlar, ekologik va ijtimoiy adolatga oid masalalar bilan bog‘laydi
    Mamurov Jasur Jo’rabek o’g’li
    204-207
    28   12