Шошилинч ҳолатлар билан эрта ёшдаги болаларда катталашган тўсиқ синдромининг клиник-рентгенологик характеристикаси

Э Мамутова, X Шадиева
Катталашган тўсиқ синдроми - тўсиқ органларининг катталашуви билан кечадиган касалликлар симптомокомлексидир. Эрта ёшдаги болаларда энг аҳамиятли бу тушанчага кирадиган нозологик бирликлар: кардитлар, юракнинг туғма нуқсонлар, тимомегалиядир. Ушбу касалликлар билан 77та эрта ёшдаги болалар текширилди. Тўсиқ катталашуви рентгенологик характерланган касалликларни тез аниқлаш шошилинч ҳолатда жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Кузатишга имкон берадиган рентгенограммада кардиоторакал (КТИ), кардиотимикоторакал (КТТИ) ва вазокардиал (ВКИ) индексларни ўз вақтида тез аниқлашни эрта ёшдаги болаларда дифференциал ташҳиснинг оддий усули ҳисоблаш мумкин
525

Koʻrishlar

48

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos