В Худобяк
Охирги ўн йил давомида бачадон бўйни касалликлари этиологияси, патогенези, диагностика-си, клиникаси ва даволаш муаммоларини ўрганишга доир айтарли ютуқлар пайдо бўлди. Бугунки кунда гипоталамус-гипофиз-тухумдон тизими функционал бузилишлари орасида маълум алоқа бор-лиги ва айрим нишон аъзоларда – бачадон, сут бези, бачадон бўйнида органик касалликлар ривожла-ниши тасдиқланган. Айнан гипоталамус-гипофиз-тухумдон тизими бузилишлари нисбий ёки абсолют гиперэстрогенемияга олиб келиб, бачадон бўйни рак олди касалликлари ривожланиши сабачиси бўлиши мумкин. Буни тухумдон дисфункцияси, эндометрий, миометрий ва эндоцервиксда гиперпро-
лифератив жараёнлар бачадон бўйни рак олди касалликлари бўлган аёлларда юқори фоизларда
аниқланганлиги тасдиқлайди. Айнан бу касалликлар гиперэстрогенемиянинг клиник маркерлари
ҳисобланади. Бачадон бўйни патологияси билан 75 нафар аёл текширилди. Гипоталамус–гипофиз дисфунк-
цияси турида гормонал бузилишлар ва тухумдонлар склерополикистози бўлган аёлларда бачадон бўйни цилиндрик эпителий эктопияси ва лейкоплакия ривожланиш частотаси, травматик омиллар,
жинсий йўл билан ўтадиган инфекциялар ва одам папилломаси вируси сабали келиб чиққан аёллар
бачадон бўйни патологияси билан солиштирганда кўплиги аниқланди. Охирги холатларда бачадон
бўйни дисплазияси кўпроқ.