Юқори лаб ва танглайнинг туғма ёриқлари бўлган болаларнинг комплекс реабилитация тамойиллари

Р Шамсиев, Д Атакулов, Ж Шамсиев
2004-йилдан 2014-йилгача СамМИ 2- клиникасида ЮЛвТТЁ билан 41 нафар бемор ётиб даволанган. Улардан бир томонлама ёриқ билан 35 та, икки томонлама ёриқ билан 6 та бемор; қиз болалар 14 та, ўғил болалар 27 тани ташкил этди. Болаларда лаб ва танглайнинг туғма ёриқларини тўлиқ коррекция қилиш кўплаб мутахасислар иштирокида узоқ муддатли комплекс даволанишни талаб қилади. Биринчидан бу бола хаётининг биринчи кунидан бошлаб эрта ортопедик даволаш, массаж, ҳамда онаси иштирокида миогимнастика ўтказишдир. Иккинчидан бу операцияга тўлиқ тайёрлашга асосланган босқичли хирургик аралашувлар, ҳамда тўғри олиб борилган операциядан кейинги даврдан иборат. Операциядан кейинги даврда ҳар бир коррекция босқичидан кейин ортодонтик даволаш, логопедик ўқитиш, уқалаш билан бирга даволовчи жисмоний тарбия ва педиатр, оторинолоринголог, стоматолог иштирокида санацион муолажалар ўтказиш зарур
234

Koʻrishlar

120

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos