Ф Акилов, Ш Мухтаров, Б Аюбов, М Бахадирханов, Д Назаров, Р Хашимов
Лапароскопик (ЛП) ва очиқ усулдаги пиелопластика (ОП) натижаларини таққослаш. Республи-
ка ихтисослашган урология марказида 2010-2015 йилларда бажарилган 35 та ЛП ва 50 та ОП жаррох-
лик амалиётларини ретроспектив таҳлили.
Биз ЛП ва ОП ларни таққослаганда қўйидагилар аниқладик: жаррохлик амалиёти ўртача даво-мийлиги ЛП учун 163 дақиқа- ОП учун эса 103дақиқа (р<0.01), жаррохлик амалиёти давомида қон йўқотиш ЛП учун 31 мл - ОП учун эса 132 мл (р<0.01). Амалиётдан кейинги даврда ишлатилган оғриқсизлантирувчи дорилар миқдори (диклофенак) ЛП учун 75 мг- ОП учун эса 300 мг (р<0.01), жаррохлик кесмаси ўртача узунлиги ЛП учун 1,6 см- ОП учун эса 17 см (р<0.01), кундалик овқатла-ниш режимига қайтиш вақти ЛП учун 22 соат - ОП учун эса 30 соат (р<0.01), касалхонада ётиш кун-лари ўртача ЛП учун 3 кун - ОП учун эса 8 кун(р<0.01). Жаррохлик амалиёти давомидаги асоратлар 5,7 % ЛП учун (2 та беморга тери орқали нефро-стомия қўйишга тўғри келди, сийдик паравазацияси туфайли) ва ОП учун эса 6% (3 беморда гипер-термия кузатилгани боис қўшимча дори воситалари ишлатишга тўғри келди).Жаррохлик амалиётидан 6 ой ўтиб, ОП гуруҳдаги 17 беморда (34%) эса бел соҳасида «чандиқли оғриқларга» шикоят борлиги аниқланди, айни вақтда ЛП гуруҳдаги беморларда бундай ҳолат 4 беморда(11,4%) кузатилди. Жаррохлик амалиётидан кейинги даврда чандиқли оғриқларни камлиги ЛП ни жом сийдик
найи сегменти торайишига чалинган беморларни даволашда самарали усул эканлигини кўрсатди.