Инструментал ва бактериал текшириш нуқтаи назаридан ёшларда бронхит эволюцияси

Ориджана Тиш, Лариса Матиуха, Сергиенко Анатолий
Биз 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 128 нафр беморни текширишдан ўтказдик. Натижаларни таққослаш учун алоҳида гуруҳ сифатида пастки нафас йўлларининг касалликлари бўлмаган 20 нафар кўнгиллилар (валантер) танланди. Уларда нафас йўларининг ёт жисми бор эди ва уларга бактериологик текшириш учун бронхоальвеоляр лаваж билан бронхоскопия ўтказилди. 108 нафар беморда рецидивланувчи бронхит (ICD-10 J.40) диагностика қилинди. Бу беморлар бронхоальвеоляр лаважда лактобацилл бактериялар ва бифидобактериялар тўлиқ ёки нотўлиқ борлиги ёки йўқлигига боғлиқ равишда қўшимча 3 гуруҳга бўлинди. Антибактериал терапия таъсирида ичакларда биоценоз ўзгаришини бронхлардаги микробиоценоз ўзгариши билан таққослаш ва улар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мақсадида ахлат ҳам қўшимча бактериологик текширишдан ўтказилди. Статистик микробиоценоз бўйича параметрлари ҳар хил бўлган (р0,05) антибиотиклар 47,5% қабул қилган I гуруҳдаги беморларга нисбатан антибиотиклар қабул қилган III гуруҳдаги 80% беморларда бронхиал микробиоценоз энг юқори кўрсаткичларга эришди. 72,2% беморлага антибиотиклар қўлланилган II гуруҳдаги беморларда лакто- ёки бифидобактериялар аниқланди. Аммо бу ўзгаришлар I гуруҳдаги параметлар бўйича деярли фарқ қилмади (p 0,06), бу бронхиал микробиоценозда манфий ўзгаришлар тўлиқ бўлмаганлигидан дарак беради. Олинган маълумотларга асосланган ҳолда, пастки нафас йўлларида қўшимча касалликлари бўлмаган 100% текширилган беморларда бронхоальвеоляр лаважда лактобацилл ва бифидобактериялар аниқланди.
72

Koʻrishlar

24

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos