Болалар ва ўсмирларда чаноқ-сон буғимининг диспластик ностабилигини жаррохлик йўли билан сон суяги бошчаси устида пештоқ ҳосил қилиб даволаш

Х Тиляков, Б Тилаков, А Тиляков
Соннинг тўғма чиқишини кечки даврларида оператив усулида даволанилиши, асосан катта ёшдаги болалар ва ўсмирларда учрайдиган сон суягининг бошчасини юқори туриши ва чаноқ-сон буғими элементларининг, ҳамда унинг қоплаб турган мушакларини иккиламчи ўзгаришлари қийин ва ҳозирда охиргача ечилмаган муамоларни кўрсатади. Ишнинг мақсади: Ҳозирда мавжуд ва қўлланилаётган операция усуллари катта ёшдаги болалар ва ўсмирларда сон буғимининг чиқиши оқибатида оёқнинг таянч функциясини тикланишига боғлиқ янада самарали жарроҳлик усулларини ишлаб чиқишдир. Ишлаб чиқилган усулни чаноқ-сон буғими чиқишнинг даражасига қараб тиббиёт амалиётига жорий этиш. Ушбу мақолада 70 нафар беморнинг оператив даволаш натижалари ўрганиб чиқилди. Натижа-ларни ўрганишда клиник, рентгенологик ва статистик текшириш усулларидан фойдаланилган. Давола-ниш натижалари 1 йилдан 6 йилгача ўрганилди. Шу жумладан 82% беморларда қониқарли натижалар олинди.
115

Koʻrishlar

20

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos