Ш Хусинова, М Аблакулова
Эпидемиология. Бугунги кунда дунёда 230 миллиондан ортиқ одам қандли диабетдан азият чекмоқда, яъни ушбу кўрсаткич тахминан 6% катта ёшли аҳолини ташкил этади. Охирги 35 йилда Ўзбекистонда қандли диабет касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 4 маротаба кўпайган. Аммо бу маълумотлар қандли диабетнинг Ўзбекистонда тарқалишини ҳақиқат-дан акс эттирмайди. Ўзбекистоннинг 3 шаҳрида ўтказилган эпидемиологик текширишлар қандли диабетнинг тарқалиши, рўйхатга олинган беморларга нисбатан 10 баробар юқори эканли-гини кўрсатди. Охирги 35 йилда қандли диабет билан касалланганларнинг 50% - 40-59 ёшли аҳолига тўғри келади. Қандли диабетга чалинган беморлар орасида юрак-қон томир ва инсульт касалликлари тарқалиши 2-3 баробар, кўриш қобилиятини йўқотиш хавфи 10 баробар, нефропатия ривожланиши хавфи 12-15 баробар, оёқ гангренаси ривожланиши 20 баробар юқоридир. Қандли диабет 2-типининг 50% беморларида турли макро- ва микротомирлар зарарланиши асоратлари кузатилади. Диабет касаллигидан олдинги ҳолат углеводлар алмашуви ўзгаришининг қандли диабет 2-типининг клиник манифестациясигача бўлган босқич сифатида характерланади. Ушбу тасниф мақсадли равишда яқин келажакда касаллик ривожланишининг юқори хавфи борлигини таъкидлаш учун киритилган. Инсон углевод моддаси алмашинувининг шу босқичида касалликни ёки тўхтатиши ёки қандли диабетнинг
хавфли асоратларини олдини олиши мумкин. Диабетдан олдинги ҳолатда турмуш тарзини ва овқатланиш бўйича ўзгартириш киритмаган шахсларнинг 15-30%да қандли диабетнинг 2-типи ривожланади. Россияда Nation текширишлари маълумотларига мувофиқ 19,3% аҳоли, яъни бу
20,7 миллион одам ушбу ҳолатдан азият чекади. Уларнинг кўпчилиги 45-54 ёшга ва аёлларга (11,4 млн) мос келади.