Уролитиаз давосида доривор ўсимликларни қўлланилиши

А Гайбуллаев, С Кариев
Уролитиаз медикаментоз терапияси узоқ муддатли бўлиши зарур. Аммо синтетик препаратларни қўллаш ножуя таьсирлар билан бирга келади ва даволанишни тўхтатишга заруриат бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда мавжуд бўлган медикаментоз даволаш усулларида ўсимлик воситаларига устунлик берилади. Кальций уролитиязи бўлган 449 нафар беморда Ўзбекистондаги 15 хил доривор ўсимликлар флораси дамламаларининг диуретик ва сулуретик таъсири ўрганилди. Дамламалар ҳар хил диуретик кучга эга бўлиб, ҳамда пешоб кислота-ишқор муҳитига таъсир қилади. Дориларнинг хусусиятлари ўрганилиб, диурез ҳолати, сийдик pH, кальцийли тошлар ҳосил бўлиш промоутерлари ва ингибиторларини ҳисобга олиб қўллаш мумкин. Ушбу индивидуал даво усули юқори терапевтик ва иқтисодий самарадорликка эга
78

Koʻrishlar

23

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos