This article is devoted to work aimed at normalizing the condition of degraded soils in open-pit mines as a result of anthropogenic influences through phytomass. By creating a biological cover from plants, it has been achieved to improve the composition of the soil. Plants such as Datura starmonium, Portuluca oleracea,Caspella bursa-pastoris, Chenopodium vulvaria, Chenopodium album, Plantagolanceolata, Vaccaria hispanica,
Vicia angustifolia were used for the research. The effect of micronutrients on plants was studied.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда мавжуд бўлган беш юз минг ўсимлик турининг олти мингидан инсон кундалик ҳаётида фойдаланади. Шундан бир минг беш юз тури доривор ўсимлик сифатида муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда ўсимликлардан доривор моддаларни ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлаш ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилмокда. Илмий тиббиётда доривор препаратларнинг 45 фоизи ўсимликлардан ажратиб олинади. Ҳозирги замон тиббиётида ўсимликлардан олинадиган табиий доривор воситаларга бўлган талаб ортиб бормокда, чунки синтез қилиш йўли билан олинадиган препаратлар қанчалик тез ва самарали таъсир этмасин, уларни узоқ вақт узлуксиз равишда истеъмол қилиш тирик организмда турли нохуш ўзгаришларни юз беришига олиб келади. Шунинг учун, ўсимликлардан физиологик фаол моддаларни ажратиб олиш, янги ҳосилаларини синтез килиш, тиббиёт учун самарали янги дори воситаларини яратиш бу соҳадаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида биологик фаол моддаларга бой бўлган ўсимлик турларининг кимёвий таркибини ўрганиш тадқиқотларига катта эътибор каратилмокда. Булар жумласига Scutellaria L. туркумига мансуб ўсимликлар кириб, уларнинг 65 дан ортик турларининг кимёвий таркиби ўрганилган, улардан фенол карбон кислоталар, фенилпропаноидлар, иридоид гликозидлари, дитерпенлар, флавоноидлар, лигнанлар ва бошқа табиий бирикмалар ажратиб олинган. Тиббиётда мазкур ўсимликлардан ажратиб олинган лакризид, леспефлан, флакарбин, флакумин, рутин, ликвиритон, датискан, фламин, силибор каби бир канча моддалар тиббиётда самарали доривор воситалар сифатида кенг кўламда қўлланилади.
Мамлакатимизда маҳаллий доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи табиий дори воситаларни яратиш, аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ўсувчи Scutellaria L. турларининг кимёвий таркибини таҳлил қилиш, бу ўсимликлардан флавоноидларни ажратиб олиш, кимёвий тузилиши ва фармакологик фаолликларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4-йўналишида “фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, тиббиёт муассасалари ва аҳолини арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш" юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган.1 Ушбу вазифалардан келиб чиқиб ўсимликлардан биологик фаол бирикмаларни ажратиш, кимёвий тузилишини аниқлаш, шу билан биргаликда улар асосида доривор воситаларни яратиш йўналишидаги ишларни янада жадаллаштириш, маҳаллий хом-ашё манбаларидан янги самарали дори воситаларни яратиш муҳим аҳамиятга эта.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ҳамда мазкур йўналишга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация натижалари амалий аҳамият касб этади.
Тадқиқотнинг мақсади Scutellaria cordifrons Juz. ва Scutellaria phyllostachya Juz. ўсимликларининг флавоноидларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилишини, фармакологик ҳамда бўёқли хоссаларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк маротаба Ўзбекистонда ўсувчи Scutellaria phyllostachya Juz. ва Scutellaria cordifrons Juz. ўсимликларидан 26 та флавоноидлар, шу жумладан, 14 та гликозид ва 12 та агликонлар ажратиб олинган;
ажратилган моддаларнинг 20 таси флавон, 5 таси флаванон ва 1 таси изофлавонларга мансублиги аникланган;
кимёвий ва физик-кимёвий усуллар воситасида янги флаванонларнинг кимёвий тузилиши (+)-5,2'-дигидрокси-6,7,6'-триметоксифлаванон, (+)-5,2'-дигидрокси-6,7,8,6'-тетраметокси флаванон эканлиги исботланган;
Scutellaria L. туркумига оид икки тур ўсимлик экстрактларини ва флавоноидларини бўёкли хоссалари ҳамда фармакологик фаоллиги аниқланган
Хулосалар
Ўзбекистон флорасида ўсувчи Scutellaria туркумига оид S. phyllostachya ва S. cordifrons ўсимликларининг иккиламчи метаболитлари: ажратиш, кимёвий тузилиши ва биологик активлиги мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадкиктлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк бор Scutellaria L. туркумига мансуб Ўзбекистонда ўсувчи S. phyllostachya, S. cordifrons Juz. ўсимликларининг ер устки ва илдиз кисмларининг флавоноид таркиби таҳлил килинди.
2. Текширилган ўсимликлардан 26 та флавоноид ажратиб олинди, улардан 2 та янги (+)-5,2'-дигидрокси-6,7,8,6'-тетраметокси флавонон, (+)-5,2'-дигидрокси-6,7,6'-триметокси флаванонлар S. phyllostachya. ўсимлигидан ажратилган бўлиб, ушбу моддаларнинг тузилиши кимёвий реакциялар натижалари ва УБ, ИҚ, ’НЯМР спектр маълумотлари асосида янги модда эканлиги кўрсатиб берилди ҳамда ажратиш усули тавсия этилди.
3. Поляриметрия методи оркали, (+)-5,2'-дигидрокси-6,7,8,6'-тетраметокси флавонон, (+)-5,2'-дигидрокси-6,7,6'-триметокси флавонон моддалари қутубланган нур текислигини ўнга бурувчи оптик антиподи эканлиги исботланди.
4. Текширилган ўсимликлардан кимёвий тузилиши маълум бўлган 24 та флавоноидлар, шу жумладан, 20 та флавон (8 та эркин агликон ва 12 та гликозидлар), 1та изофлавон, 3 та флаванон (2 та эркин агликон ва 1 та флаванон гликозид) ажратиб олинганлиги кўрсатиб берилди ҳамда мазкур моддаларнинг кимёвий тузилиши исботланди.
5. Фармакологик текширувлар натижасида ажратиб олинган флавоноидларнинг заҳарлилик даражасининг камлиги, организмда гелиотрин алкалоиди келтирадиган заҳарланишларга тўскинлик килиши, оробол-7-O-P-D-глюкозид моддасини легалон дори воситаси ўрнида ишлатиш тавсия этилди.
6. Ўсимлик ер устки қисмининг сувли, сув-спиртли, спиртли экстрактларини жун, ярим жун, табиий ипак матолари ҳар хил тузлар иштирокида бўяш хоссалари ўрганилиб, кенг ранглар спектри ҳосил қилиши кўрсатилди. Тажриба натижалари асосида матолар (жун, ярим жун, табиий ипак)ни бўяшнинг қулай шароити аниқланди ва стандарт талабларига мос кўрсатиб берилди.