ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДА АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, СИФАТИНИ ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА ТАДБИРЛАР.

Annotasiya

Ушбу мақолада   Ҳаракатлар стратегиясида аҳолига тиббий ва ижтимоий тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва аёллар саломатлигини ошириш, кекса авлоднинг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фармацевтика соҳасини ривожлантириш  ҳақидаги маълумотлар очиб берилган.

Medicine, pedagogy and technology: theory and practice
Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2023
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
https://doi.org/10.5281/zenodo.15035253
CC BY f
114-119
21

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Гадоева Лобар Эргашевна. (2025). ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДА АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, СИФАТИНИ ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА ТАДБИРЛАР . Medicine, Pedagogy and Technology: Theory and Practice, 3(3), 114–119. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/mpttp/article/view/72329
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада   Ҳаракатлар стратегиясида аҳолига тиббий ва ижтимоий тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва аёллар саломатлигини ошириш, кекса авлоднинг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фармацевтика соҳасини ривожлантириш  ҳақидаги маълумотлар очиб берилган.


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 13.14/2024

SJIF 2024 = 5.444

Том 3, Выпуск 03, Март

114

https://universalpublishings.com

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДА АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ

ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, СИФАТИНИ ОШИРИШГА

ДОИР ЧОРА ТАДБИРЛАР.

Гадоева Лобар Эргашевна

Осиё халқаро университети “Тарих ва филиология” кафедраси доценти

Аннотация:

Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегиясида аҳолига тиббий ва

ижтимоий тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва аёллар саломатлигини ошириш,
кекса авлоднинг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фармацевтика
соҳасини ривожлантириш ҳақидаги маълумотлар очиб берилган.

Калит сўзлар

:

Ҳаракатлар стратегияси , “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий

ахборот маркази”, танқидий мулоҳаза, довюрак, дадил фикрловчи, таъмагирлик,
диагностика, “Тоза ҳудуд”.

Ҳаракатлар стратегиясида аҳолига тиббий ва ижтимоий тиббий хизматлар

кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини
шакллантириш, оила ва аёллар саломатлигини ошириш, кекса авлоднинг
тўлақонли

ҳаёт

кечиришини

таъминлаш,

фармацевтика

соҳасини

ривожлантириш кабилар ҳам вазифа қилиб қўйилган

1

Аҳолига

тиббий

хизмат кўрсатишга оид Президентимиз томонидан уч йил ичида 30 га яқин
Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Улар тиббий хизматга оид барча
йўналишларни қамраб олади. Энг муҳими шундаки, Президент аҳоли
саломатлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини
шакллантириш борасида йўл қўйиб келинаётган камчиликларни аниқлашга ва
очиқ айтишга интилаяпти. Илгари бизда бирор шифохона қурилса бутун
республикага жар солинарди. Ҳали ишлаб, аҳоли ўртасида эътибор қозонишга
улгурмаган тиббиёт марказлари жаҳон андозалари сифатида мақталарди.
Оммавий ахборот воситалари, илмий адабиётлар мавжуд муаммоларни аниқлаш
ва уларнинг ечимларини излаш ўрнига ташқи суратга, тиббий иншоотлар
рангига қараб мадҳлар тўқиларди. Тиббиёт муассасаларидаги таъмагирлик, эски
ускуналардан фойдаланиш, сон-саноқсиз навбатчилар, иш юритиш ва ишга

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Тошкент: Адолат, 2017. 22- 23 б.).


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 13.14/2024

SJIF 2024 = 5.444

Том 3, Выпуск 03, Март

115

https://universalpublishings.com

қабул қилишдаги таниш билишчилик каби иллатлар “ўтиш даврига хос айрим
камчиликлар ҳам бор” тарзида хас пўшланарди. Мустақиллик берган
неъматларга мадҳлар тўқиш, танқидчиларни “мустақилликни кўролмайдиган”,
ичиқоралар деб аташгача бориб етгандик. Илдиз отган санохонлик,
мадҳиябозликни бартараф этиш учун эса софдил, пок ниятли ва халқ
манфаатларига чин дилдан хизмат қиладиган сиёсий раҳбар, ташаббусчи ва
етакчи керак эди. Ш.М.Мирзиёев ана шундай довюрак, дадил фикрловчи,
танқидий қарашларни ўзининг иш усулига айлантирган лидер эканини намоён
этди. Унинг дастурий ва чуқур илмий аҳамиятга эга “Мамлакатимизни 2016
йилда ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га
бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

кенгайтирилган

мажлисидаги

маърузасидаги тиббиёт соҳасига оид танқидий мулоҳазаларини келтириш
ўринлидир. Президент савол қўяди: “нима сабабдан ўтган шунча йил мобайнида
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, энг аввало, қишлоқ врачлик
пунктларини ислоҳ қилиш самарадорлиги таъминланмади? Бугунги кунда
уларда 2 минг 500 нафар врач етишмайди. Бу масканларни замонавий ускуналар
билан жиҳозлаш ва дори воситалари билан таъминлаш даражаси жуда паст.”

2

Ислоҳотларнинг иккинчи босқичида қишлоқ врачлик пунктларини ташкил
этишга киришилгани ҳақида кўп гапирилди, улар сонининг йилдан йилга ошиб
бораётгани далил қилиб келтирилди. Олти етти йил ўтгач манзара мутлақ
бошқача экани эътироф этилди. Барпо этилган қишлоқ врачлик пунктларининг
деярли 40%га яқинида малакали врач йўқлиги ташвишли ҳол эмасмиди?
Малакали врач мутахассис бўлмаган тиббиёт ўчоғи аҳолига қандай сифатли
хизматлар кўрсатиши мумкин? Бундай пунктларда асосан коллежларни
битирган қизлар ишлайди. Коллежлардаги таълим тарбия, айниқса касбий
маҳорат масаласи ўта пастлигини эсласак, қишлоқларда тиббий хизмат қандай
аҳволда қолиб келаётганини англаймиз Президентимиз аҳволни яхшилаш учун
қишлоқ врачлик пунктларига бориб ишловчи ёш врач кадрларга турар жой,
рағбатлантирувчи маошлар тайинлаш, масофадан туриб профилактика қилиш
тажрибасини жорий этишни кун тартибига қўйди. Унинг ташаббуси билан

2

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар

фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак// Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 жилд. Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2017. 250 б.).


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 13.14/2024

SJIF 2024 = 5.444

Том 3, Выпуск 03, Март

116

https://universalpublishings.com

“Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот маркази” концепциялари ишлаб
чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
А.Қудратовнинг фикрича, “Ақлли тиббиёт”нинг жорий этилиши, яъни
масофадан туриб юртдошларимизнинг саломатлигини сақлаш, профилактика
қилиш, керак бўлса, муолажаларни олиб бориш соҳада туб бурилиш яшашига
ишонаман.”

3

Кўп йиллик врачлик тажрибасига эга Сенат аъзоси дейди: “Тўғри,

бу юқори малакали мутахассисларсиз, юқори технологияли тиббиёт асбоб
ускуналарисиз рўёбга чиқиши қийин. Аслида, ушбу масала кўпдан бери бизни
ҳам ўйлантирарди. Яъни энг малакали, қўли енгил, тажрибаси катта
ҳамкасбларимиздан айримлари дурустроқ даромад топиш илинжида кўпроқ ҳақ
тўланадиган давлатларга кетиб қолаётганини эшитиб, ачинардик. Айниқса,
шифокорларнинг аксарияти пойтахтда ишлашга интилар, шу боисдан
ҳудудларда юқори малакали мутахассисларга эҳтиёж тобора ошиб бораётган
эди”

4

Президентимиз дейди: “диагностика даражаси ва врачларнинг малакаси

етарли эмаслиги натижасида йилига 30 мингдан зиёд юртдошимиз даволаниш
учун хорижий мамлакатларга боришга ва оила бюджетидан катта маблағ
сарфлашга мажбур бўлмоқда.”

5

Кимнинг қаерга бориши ва қаерда даволаниши

унинг ҳуқуқидир. Аммо халқни, юртни равнақини кўзлаган киши топган
маблағларини чет элларга сарфламайди. Чет элларда даволанишдан кўпгина
журналистларимиз ва мутахассисларимиз тўғри хулоса чиқаролмайди, балки бу
тажрибани оммалаштиришга интилишади. Масалан, “Qishloq hayoti” газетаси
ўзининг “Болалар соғлигига эътибор” мақоласида Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “соғлом авлод учун” халқаро фондининг
Германиянинг “Friedesdorf intenational” халқаро ташкилоти билан биргаликда
лаб, танглай нуқсонлари билан туғилган 172 нафар, турли ортопедик
касалликлари бор 204 нафар болани Германия клиникаларида операция қилишга
юборгани ҳақида мақтаниб, бутун республикага жар солади

6

. Германиядаги

3

Қудратов А. Тиббий хизмат сифатини янада оширишда янгича ёндашувлар//Халқ сўзи, 2018, 16

январь

4

Қудратов А. Тиббий хизмат сифатини янада оширишда янгича ёндашувлар//Халқ сўзи, 2018, 16

январь

5

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар

фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак// Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 жилд. Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2017. 250 б.).

6

Тожиев С. Болалар саломатлигига эътибор// Ўша газета, 2014, 22 август


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 13.14/2024

SJIF 2024 = 5.444

Том 3, Выпуск 03, Март

117

https://universalpublishings.com

клиникалар дунёдаги энг қиммат даволаш даргоҳлари ҳисобланади. Газета
масаланинг бошқа томони ҳам борлигини ёдга олмайди, яъни нима учун бундай
операциялар қилувчи шифохоналар ўзимизда йўқ? Сарфланган шунча доллар
ҳисобига шундай даволаш марказларини ўзимизда очиш мумкин эмасми?
Нимагадир

бизнинг

бойваччаларимиз

кишиларимиз

меҳнати

ва

соддадиллигидан фойдаланиб орттирган долларларини чет элларга сарфлашни
ўзига шараф деб билишади, чет эллар санаторияларида дам олишади, импорт
машиналарда кезишади, йилига ўн минглаб доллар сарфлаб чет эл коллежи ва
олийгоҳларида ўқишади. Демак, ушбу муассасалар ва уларда ишлаётган
ходимларга аҳолимизда ишонч кам. Уларнинг нафақат малакаси етарли эмас,
шунингдек, таъмагирлик ва чаласаводлик каби иллатлар илдиз отган. “Тиббиёт
ходимлари ўртасидаги салбий ҳолатларга қачон барҳам берилади? Бу борада
фақатгина ўтган йилнинг ўзида 174та жиноят иши қўзғатилган. Соғлиқни сақлаш
ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда туғруқхоналардаги таъмагирлик билан
боғлиқ салбий ҳолатлар тўғрисида сизга, дейди давлатимиз раҳбари Ш.М
Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирига, ва тизим раҳбарларига алоҳида айтган
эдим.”

7

Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, тиббиёт ва соғломлаштириш

муассасаларида илдиз отган юқоридаги салбий ҳолатлар ҳали узоқ вақтгача
ўзининг ноижобий таъсирини сақлаб қолади, уларнинг аҳоли саломатлигига
хизмат қилишини таъминлашга эришиш кескин чора тадбирлар кўришни тақозо
этади. Кейинги муҳим муаммо аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматига
тааллуқлидир. Президентимиз вазирга дейди: “сиз қачон тез тиббий ёрдамнинг
барча тузилмаларида тартиб ўрнатиб, уларнинг барқарор ишлашини
таъминлайсиз? Нима сабабдан улар аксарият ҳолларда беморларга ҳақиқий тез
ёрдам кўрсата олмайди?”

8

. Жуда ўринли ва аҳоли эътирозларини уйғотиб

келаётган тизимга берилган одилона баҳо. Айниқса қишлоқ аҳолиси тез тиббий
ёрдам кўрсатишдан қонимаётгани ҳаммага маълум бўлса да, бу муаммони ҳал
этишга махсус шахсларнинг журъати етмаётган эди. Тиббиёт тизими, вазирлиги
бошқа вазирликлар ва идоралар каби тепадан кўрсатма келишини кутиб
ўтиришга ўргангани боис тез ёрдам кўрсатишни талаб даражасида ташкил
қилолмаган. Давлатимиз раҳбарининг шахсий кўрсатмаси ва фаол аралашуви

7

Тожиев С. Болалар саломатлигига эътибор// Ўша газета, 2014, 22 август

8

Тожиев С. Болалар саломатлигига эътибор// Ўша газета, 2014, 22 август


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 13.14/2024

SJIF 2024 = 5.444

Том 3, Выпуск 03, Март

118

https://universalpublishings.com

натижасида бу борада маълум бир ўзгаришлар қилиш бошланди. Масалан, тез
ёрдам кўрсатиш тузилмасига кейинги икки йил ичида замонавий тиббиёт
ускуналари ўрнатилган транспорт воситалари ажратилди, қишлоқ врач
пунктларини дори дармонлар билан таъминлашнинг самарали йўллари топилди.
Президентимиз экология билан боғлиқ муаммолар устида тўхталди. “Сиз, деди
у, соғликни сақлаш вазирига, нима сабабдан экологиянинг жиддий муаммолари
билан етарлича шуғулланмаяпсиз? Ахир, бу соҳа одамларнинг соғлигига ва
мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолатга таъсир қилмайдими?”

9

Ҳа, экология,

атроф муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли саломатлигини сақлашнинг энг муҳим
йўналишидир.Бу шундай муаммоки, биргина Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни
ҳал қила олмайди. Унинг ички ва ташқи омиллари мавжуд. Лекин
мамлакатимиздаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш миллий қизиқишларимиз
бўлиши даркор. Шу мақсадда Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелда
“Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳсидаги давлат бошқаруви
тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул
қилинди. Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қайта ташкил қилинди, унинг зиммасига
мамлакатимизда соғлом экологик муҳитни шакллантириш учун маиший
чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш,
жойларда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ташкил этиш, санитар
тозалаш хизматларини ривожлантириш, аҳолининг бўш қисмини тозалик
ишларига ёллаш кабилар юклатилди. Мазкур Фармонга таяниб 2017-2021
йилларда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ
чора тадбирлар юзасидан комплекс дастур ишлаб чиқилди. Қўмита тизимида 13
та “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва уларнинг 174 та туман (шаҳар)
филиаллари ташкил қилинди. Улар балансига 1 минг 300 та махсус техника, 1
мингта чиқинди тўплаш майдончаси, 5 минг 800 та контейнер ва 172 та полигон
ўтказилди. Биргина 2017 йили 305 та чиқинди тўплаш майдончалари қурилди, 2
мингдан зиёд контейнерлар билан таъминланди, 295 та полигон хатловдан
ўтказилиб, уларнинг кадастри тузилди, 97 та чиқинди полигони тартибга
келтирилди. Қўмита қошида маиший чиқиндилар билан шуғулланувчи, бу

9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Тошкент: Адолат, 2017. 251 б


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 13.14/2024

SJIF 2024 = 5.444

Том 3, Выпуск 03, Март

119

https://universalpublishings.com

борадаги ташкилий ишларни назорат қилувчи инспекция ташкил этилди

10

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Фармони.

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида. Тошкент: Адолат, 2017. 22- 23 б.).

2.

Қудратов А. Тиббий хизмат сифатини янада оширишда янгича

ёндашувлар//Халқ сўзи, 2018, 16 январь

3.

Тожиев С. Болалар саломатлигига эътибор// Ўша газета, 2014, 22 август

4.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим

омили//Халқ

сўзи,

2018,

3

февраль.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида. Тошкент: Адолат, 2017. 251 б

10

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим омили//Халқ сўзи, 2018,

3 февраль.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Тошкент: Адолат, 2017. 22- 23 б.).

Қудратов А. Тиббий хизмат сифатини янада оширишда янгича ёндашувлар//Халқ сўзи, 2018, 16 январь

Тожиев С. Болалар саломатлигига эътибор// Ўша газета, 2014, 22 август

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим омили//Халқ сўзи, 2018, 3 февраль.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Тошкент: Адолат, 2017. 251 б