https://www.inlibrary.uz/index.php/monographs/issue/feedCatalog of monographs2025-06-18T12:33:18+08:00inLibraryinfo@inlibrary.uzOpen Journal Systems
inLibrary.uz — monographs library is the first service of search and delivery of scientific monographs of Uzbekistan with official royalties.

By accessing monographs on inLibrary.uz you support authors who receive a royalty of 50%. For more details see royalties to authors of theses and dissertations.
https://www.inlibrary.uz/index.php/monographs/article/view/108277Қуёнчиликни ривожлантириш, уларни озиқлантириш, касалликларини даволаш ва олдини олиш2025-06-18T11:59:33+08:00Alisher Khushnazarov phd.xushnazarov@gmail.com
Ушбу услубий қўлланма қуёнчилик тармоғи билан шуғулланадиган фермерлар ва шахсий хўжалик эгалари учун мўлжалланган бўлиб, қўлланмада қуёнларни асраш, озиқлантириш улар орасида кенг тарқалган инфекцион, инвазион ва ички юқумсиз касалликларни тавсифи, тарқалиши, даволаш ва олдини олишнинг самарали усуллари баён қилинган.

Мамлакатимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган қуёнчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, тармоқ ривожи учун қатор қулайликлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 декабрда тасдиқланган 859–сонли қарор билан Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳам мазкур йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Жумладан, 2019 йил 31 октябр куни давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда қуёнчиликни жадал ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилиб, тегишли ташкилотлар зиммасига 2020 йил якунига қадар Республикамизда қуёнлар сонини 3 миллион бошга етказиш, унинг ички истеъмолини, экспорт кўламини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, ўтган йиллар давомида ассоциация томонидан Ўзбекистонда қуёнчиликни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2020–2024–йилларда Республикамизнинг барча ҳудудида қуёнчилик кластерларини йўлга қўйиш бўйича дастур шакллантирилди.

Ҳозирги даврда Республикамизда қуёнчилик тармоғи дастлабки ривожланиш босқичида бўлиб, ушбу даромадли тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ҳам ҳали унчалик кўп эмас. Улар ҳам етарлича ахборотга ва кўникмага эга эмас. Демак, бу борада тарғибот–ташвиқот ишларини янада жадаллаштириб, қуёнчилик тармоғини саноатлашган даражага етказиши лозим.
2025-06-18T00:00:00+08:00Copyright (c) 2025 Алишер Хушназаров