ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АХЛОҚИЙ МАСАЛАЛАРИ

Annotasiya

Ахлоқ масаласи ҳозирги замон фани ва амалиётидаги энг мураккаб муаммолардан биридир. Ахлоқий талабларнинг умумий хусусиятга эга эканлиги ҳамда жамият томонидан ишлаб чиқилган ягона ахлоқий қарашнинг мавжудлигига қарамасдан, врачлар, психологлар, педагоглар, юристлар каби айрим турдаги касб эгалари учун  махсус хулқ-атвор нормалари  мавжуд.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
18-22
15

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Хужанова , Д. . (2024). ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АХЛОҚИЙ МАСАЛАЛАРИ. Модели и методы в современной науке, 3(13), 18–22. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/mmms/article/view/52918
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ахлоқ масаласи ҳозирги замон фани ва амалиётидаги энг мураккаб муаммолардан биридир. Ахлоқий талабларнинг умумий хусусиятга эга эканлиги ҳамда жамият томонидан ишлаб чиқилган ягона ахлоқий қарашнинг мавжудлигига қарамасдан, врачлар, психологлар, педагоглар, юристлар каби айрим турдаги касб эгалари учун  махсус хулқ-атвор нормалари  мавжуд.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

18

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АХЛОҚИЙ

МАСАЛАЛАРИ

Хужанова Дилшода Рустам қизи

Тошкент шаҳар Юнусобод туман

ИИО ФМБ тергов бўлими терговчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13740871

Ахлоқ масаласи ҳозирги замон фани ва амалиётидаги энг мураккаб

муаммолардан биридир. Ахлоқий талабларнинг умумий хусусиятга эга
эканлиги ҳамда жамият томонидан ишлаб чиқилган ягона ахлоқий
қарашнинг мавжудлигига қарамасдан, врачлар, психологлар, педагоглар,
юристлар каби айрим турдаги касб эгалари учун махсус хулқ-атвор
нормалари мавжуд.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёев

таъкидлаганидек, «Олдимизда ёшларга тарбия бериш, психология ва
бошқа турли соҳаларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича
мураккаб вазифалар турибди».
Бажариладиган функциянинг ахлоқий-ҳуқуқий жиҳати ва касб эгасининг
шахсий-касбий сифатларига алоҳида эътибор қаратиш юридик малакани
талаб этади. Чунки нафақат шахснинг руҳий ва жисмоний соғлиғи,
инсоннинг ҳаёти ва келгуси тақдири, балки жамиятнинг маънавий-
маърифий хавфсизлиги, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаровонлиги ҳам
ушбу касб эгаларининг ахлоқий даражасига боғлиқ бўлади.
Юридик фаолиятнинг ахлоқий муаммоларига П. А. Александров, Д. П.
Батман, В. Л. Васильев, А. С. Кобликов ва Е. А. Лукашева каби бир қатор
олимлар эътибор қаратганлар.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш давлат фаолиятининг

бир тури сифатида кимнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлса,
ўшаларга нисбатан адолатни юзага чиқариш учун хизмат қилади. Бу эса ўз
навбатида ҳуқуқий ва ахлоқий заминга асосланади.

Процессуал қонунчилик ҳам инсонларни ҳуқуқбузарликлардан

жумладан, жиноятдан ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек ҳалол
инсонларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шаъни, қадр-қиммати ва
обрўйини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Бироқ қонун устуворлигини
таъминлашда одил судловни амалга ошириш қоидалари ҳар қанча яхши
бўлмасин, улар қўпол, ноҳалол, ахлоқсиз, нопок қўлларда ўз кучи ва
аҳамиятини йўқотиши мумкин. Шунинг учун ҳам адолат посбонларининг


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

19

хулқ-атвори, руҳий-иродавий сифатлари ва унинг шахсига нисбатан
қўйиладиган маъанвий-ахлоқий талаблар алоҳида аҳамият касб этади.
Юридик адабиётларда (М.И. Еникеев, В.Л. Васильев, В.М. Щиханцев ва
бошқ.) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг маънавий
ахлоқий сифатлари (ростгўйлик, одиллик, инсонийлик ва бошқ.)ни ва
жиноят процессуал қонунчилигида қонун устуворлигини амалга
оширишнинг ахлоқий асосларини тадқиқ этишга бағишланган илмий
ишлар кўп учрайди. Бироқ фуқаролик судлов ишларида одил судловни
амалга оширишнинг ахлоқий муаммоларига бағишланган тадқиқотларга
етарлича эътибор қаратилмаган.
Шахс судга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳуқуқий ёрдам
кўрсатишини, бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида мурожаат
қилади. Терговчи, судя, прокурор ёки бошқа суриштирувчи шахсларнинг
нолойиқ ёки нохолис хатти-ҳаракати жамоатчилик, қариндошлар,
ҳамкасблар ўртасида бевосита муҳокама қилиш “предмети”га айланади.
Пировард натижада, шу касб эгаларининг нуфузи ва қонунга бўлган
ҳурмат-эътибори дарз кетади. Бир сўз билан айтганда, одамлар қонунни
ҳурмат қилмай қўядилар. Чунки улар қонунда лозим даражадаги кафолат
ва таянчни кўрмайдилар. Демак, фуқаролик судлов ишларини амалга
ошириш жараёнида қонун вакилларининг ахлоқий, шахсий сифатлари
судлов жараёни шарт-шароитларини тадқиқ этишда муҳим ўрин тутиши
лозим.
Ушбу мақоланинг асосий мақсади ҳам, қонун устуворлигини амалга
оширишнинг ахлоқий масалаларини тадқиқ этиш ҳисобланади. Унинг
асосий фаразлари сифатида эса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
тизимида одил судловни амалга оширишнинг ахлоқий хусусияти,
шунингдек суд қарорининг қонунийлиги ва адолатлилиги, энг аввало,
одил судловни амалга оширувчи шахсларнинг ахлоқий ва шахсий-касбий
хусусиятларига боғлиқлиги тўғрисидаги фикрлар илгари сурилади.
Мазмунан ҳам, шаклан ҳам қонун устуворлигини таъминлашда одил
судловни амалга ошириш хатти-ҳаракатлари процессуал ва ахлоқий
нормаларга мос бўлиши лозим. Айрим ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари ходимлари суд муҳокамасининг тайёрлов қисмида қонунда
назарда тутилган процессуал хатти-ҳаракатларни амалга ошириш
жараёнида ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш тартибларини бузадилар.
Натижада, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларнинг ахлоқий
мажбуриятлари томонлардан бирига тарафдорликнинг ҳам, ўз


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

20

фикрларини процесс иштирокчиларига мажбуран қабул қилдиришнинг
ҳам мавжуд бўлмаслигидан иборат бўлган вазият вужудга келади. Шуни
унутмаслик керакки, суд муҳокамасини нохолис юритганлик учун барча
жавобгарлик ходимлар зиммасига тушади. Айнан ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари ходимлари жиноий-процессуал талабдан келиб чиқиб,
суриштирув ёки тергов жараёнида қонунга қатъий риоя қилишга,
муҳокаманинг юқори ахлоқий даражада ўтказилишига ва унинг самарали
натижага эришилишини таъминлашга ҳам мажбурдирлар.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари одил
судловни амалга ошириш жараёнида ахлоқий нормаларга риоя этилиши
учун зарур бўладиган барча чораларни кўриши лозим. Суд процессидаги
қўполлик, томонлар ёки учинчи шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва
обрўйига путур етказадиган ҳар қандай салбий хатти-ҳаракатни бартараф
этишлари ҳамда бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олишлари лозим.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходим (терговчи, прокурор ва
бошқ)лар томонларнинг процессуал тенглиги муҳитини яратишлари
зарур ва шарт. Суд залида иштирок этаётган шахслар, жумладан барча
процесс иштирокчилари ундан ишни ҳар томонлама ва виждонан кўриб
чиқишни ҳамда ишнинг адолатли ҳал этилишини кутишади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, суд мажлисида иштирок этаётган
ходимнинг хатти-ҳаракатлари унинг одоб-ахоқи, характери, руҳий-
иродавий ҳолати ва нуқтаи назари тўлиғича ҳуқуқий нормаларга ҳам,
ахлоқий нормаларга ҳам мос келиши зарур.
Маълумки, суд мажлиси суднинг қарор қабул қилиши билан ўз ниҳоясига
етади. Суд қарори – одил судлов актидир. У ўзига хос сифати билан бошқа
процессуал актлардан ажралиб туради. Суд қарори юксак ҳуқуқий ва
бирор-бир ортиқча мотивларни аралаштирмасдан, томонларга тенг
муносабатда бўлган ҳолда ахлоқий талабларга жавоб бермоғи лозим.
Ишнинг барча ҳолатларини тадқиқ эта билиш, адолатли қарор қабул қила
олиш лаёқати нафақат қонун талаби, балки ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари ходимларининг инсон сифатидаги шахсий-ахлоқий
сифатларидир.
Қарор чиқаришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг
энг яхши ахлоқий сифатлари: юксак бурч туйғуси, ҳолислик ҳисси,
адолатлилик, виждонлилик, поклик, инсонийлик ва бошқа сифатлар
жамланмоғи лозим. Энг муҳими, қарор фақат суд мажлисида кўриб
чиқилган далилларгагина асосланиши керак.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

21

Шубҳасиз, аксарият ҳолларда одил судловни амалга ошириш ахлоқий
нормаларга мос келади. Қонун вакиллари эса юксак даражадаги ахлоқий
ва шахсий-касбий сифатларга эга бўлишади. Бироқ, шуни ҳам таассуф
билан таъкидлаш лозимки, айрим суд мажлисларида баъзи бир одил
судлов вакилларигнинг хатти-ҳаракатларида бунинг мутлақо аксини
кўриш мумкин. Бундай ҳолларда, агар улар ноҳақликка йўл қўйишса ва
ўзларнинг касбий фаолиятини ноҳалол фуқароларнинг ноқонуний хатти-
ҳаракатларини қонунийлаштиришга қаратсалар, ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари хоимларининг ахлоқийлиги тўғрисида фикр юритиш
мушкулдир. Шунинг учун ҳам, юридик фан ва амалиётда одил судлов
вакилларининг ахлоқий даражаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Шахс ахлоқининг ривожланиши инсон руҳиятида ахлоқий ҳодисаларнинг
барча турларига таъсир этувчи мураккаб динамик жараёндир. Қонун
вакилларининг ахлоқ соҳасидаги камчиликларини бартараф этиш бир
қатор ижтимоий-ҳуқуқий фанлар амалиётининг ўзаро ҳамкорлигида
янада самаралироқ натижа беради.
Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходим
(терговчи прокурор, адвокат, судя ва бошқ.)лари адолатли, инсонпарвар,
ҳалол бўлмоғи, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз бурчига содиқ қолиши,
зиммасига олган юксак мажбуриятни виждонан бажармоғи лозим. Бу эса
жамиятнинг суд-ҳуқуқ ҳокимиятига, унинг адолатли иш юритишига
ишончи ортишининг энг зарур ва муҳим шартидир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатьий тартиб - интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак. Тошкент – «Ўзбекистон» - 2017. – 45-б.
2. Кобликов А. С. Юридическая этика. – М., 2013. – С. 32.
3. Душанов Р. Х. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА КАСБИЙ ПСИХОЛОГИК
ТАНЛОВНИНГ АҲАМИЯТИ //SO ‘NGI ILMIY TADQIQOTLAR NAZARIYASI. –
2023. – Т. 6. – №. 1. – С. 21-30.
4. Aliqulovich T. A., Atxam o’g’li M. X. Profilaktika inspektorining ommaviy
tadbirlarni o'tkazish jarayonidagi ishtirokining oziga xos xususiyatlari
//O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. –
Т. 2. – №. 24. – С. 230-235.
5. Душанов Р. Х., Фарфиев Ё. А. Касбий психология //Маърузалар матни. –
2010. – Т. 46.
6. Таштемиров А., Хўжамбердиев А. Оила-турмуш муносабатлари
доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таснифи //Журнал


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

22

академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С.
4-12.
7. Душанов Р. Х. Управленческая деятельность руководителя органов
внутренних дел и его социально-психологическая компетентность. – 2023.
8. Таштемиров А., Комилов А. Одам савдоси жиноятига қарши курашишни
такомиллаштиришга оид айрим мулоҳазалар //Центральноазиатский
журнал междисциплинарных исследований и исследований в области
управления. – 2024. – Т. 1. – №. 7. – С. 135-138.
9. Душанов Р. Х. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ МАЪМУРИЙ ТИЗИМИДА
КАСБИЙ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ //Евразийский
журнал права, финансов и прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 10 Special
Issue. – С. 227-232.
10. Таштемиров А., Юлдошев Х. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан
ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари //Академические исследования в
современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 17. – С. 55-61.
11. Агзамова Е. Ю., Душанов Р. Х. Особенности психолого-педагогического
обеспечения

профилактики

правонарушений

учащихся

учебных

заведений //Современное образование (Узбекистан). – 2015. – №. 1. – С. 57-
62.
12. Тоштемиров А. Киберфирибгарлик билан боглик жиноятларнинг
пайдо булиш ва ривожланиш тарихи //Общество и инновации. – 2022. – Т.
3. – №. 11/S. – С. 95-102.
13. Душанов Р. Х. Дастлабки тергов фаолияти психологияси //Ўқув
қўлланма. – 2013. – Т. 72.

Bibliografik manbalar

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатьий тартиб - интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Тошкент – «Ўзбекистон» - 2017. – 45-б.

Кобликов А. С. Юридическая этика. – М., 2013. – С. 32.

Душанов Р. Х. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА КАСБИЙ ПСИХОЛОГИК ТАНЛОВНИНГ АҲАМИЯТИ //SO ‘NGI ILMIY TADQIQOTLAR NAZARIYASI. – 2023. – Т. 6. – №. 1. – С. 21-30.

Aliqulovich T. A., Atxam o’g’li M. X. Profilaktika inspektorining ommaviy tadbirlarni o'tkazish jarayonidagi ishtirokining oziga xos xususiyatlari //O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. – Т. 2. – №. 24. – С. 230-235.

Душанов Р. Х., Фарфиев Ё. А. Касбий психология //Маърузалар матни. – 2010. – Т. 46.

Таштемиров А., Хўжамбердиев А. Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таснифи //Журнал академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С. 4-12.

Душанов Р. Х. Управленческая деятельность руководителя органов внутренних дел и его социально-психологическая компетентность. – 2023.

Таштемиров А., Комилов А. Одам савдоси жиноятига қарши курашишни такомиллаштиришга оид айрим мулоҳазалар //Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и исследований в области управления. – 2024. – Т. 1. – №. 7. – С. 135-138.

Душанов Р. Х. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ МАЪМУРИЙ ТИЗИМИДА КАСБИЙ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 10 Special Issue. – С. 227-232.

Таштемиров А., Юлдошев Х. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари //Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 17. – С. 55-61.

Агзамова Е. Ю., Душанов Р. Х. Особенности психолого-педагогического обеспечения профилактики правонарушений учащихся учебных заведений //Современное образование (Узбекистан). – 2015. – №. 1. – С. 57-62.

Тоштемиров А. Киберфирибгарлик билан боглик жиноятларнинг пайдо булиш ва ривожланиш тарихи //Общество и инновации. – 2022. – Т. 3. – №. 11/S. – С. 95-102.

Душанов Р. Х. Дастлабки тергов фаолияти психологияси //Ўқув қўлланма. – 2013. – Т. 72.