ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МИКРОКРЕДИТЛАР БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Abstract

Ушбу мақолада тижорат банкларида микрокредитлар бериш жараёнлари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилади. Микрокредитлар аҳоли ва кичик бизнес субъектларини молиялаштиришда муҳим восита бўлиб, иқтисодий фаолликни ошириш ва янги иш ўринларини яратишда катта аҳамиятга эга. Мақолада микрокредитлар турлари, уларни бериш шартлари, қайтарилишини таъминлаш механизмлари ҳамда улар бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш тартиби таҳлил қилинади. Шунингдек, миллий ва халқаро амалиётда микрокредитлар ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш йўналишлари бўйича тавсиялар берилади.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
44-48

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Расулов , Ш. ., & Тоҳиров , Ж. . (2025). ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МИКРОКРЕДИТЛАР БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ. Models and Methods in Modern Science, 4(12), 44–48. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/mmms/article/view/135063
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада тижорат банкларида микрокредитлар бериш жараёнлари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилади. Микрокредитлар аҳоли ва кичик бизнес субъектларини молиялаштиришда муҳим восита бўлиб, иқтисодий фаолликни ошириш ва янги иш ўринларини яратишда катта аҳамиятга эга. Мақолада микрокредитлар турлари, уларни бериш шартлари, қайтарилишини таъминлаш механизмлари ҳамда улар бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш тартиби таҳлил қилинади. Шунингдек, миллий ва халқаро амалиётда микрокредитлар ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш йўналишлари бўйича тавсиялар берилади.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

44

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МИКРОКРЕДИТЛАР БЕРИШ ВА

УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Расулов Шерзод Шароф ўғли

ЖизПИ, ўқитувчиси

Тоҳиров Жаҳонгир Ғулом ўғли

ЖизПИ, талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16891972

Аннотация:

Ушбу мақолада тижорат банкларида микрокредитлар

бериш жараёнлари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзига
хос жиҳатлари ёритиб берилади. Микрокредитлар аҳоли ва кичик бизнес
субъектларини молиялаштиришда муҳим восита бўлиб, иқтисодий
фаолликни ошириш ва янги иш ўринларини яратишда катта аҳамиятга
эга. Мақолада микрокредитлар турлари, уларни бериш шартлари,
қайтарилишини таъминлаш механизмлари ҳамда улар бўйича
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш тартиби таҳлил
қилинади. Шунингдек, миллий ва халқаро амалиётда микрокредитлар
ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш йўналишлари бўйича тавсиялар
берилади.

Калит сўзлар:

микрокредит, тижорат банки, бухгалтерия ҳисоби,

молиялаштириш, кичик бизнес, қайтариш механизми, ҳисобот, молиявий
назорат.

Abstract:

This article highlights the processes of issuing microloans in

commercial banks and the specific aspects of their accounting. Microloans are an
important tool for financing the population and small business entities, playing a
significant role in increasing economic activity and creating new jobs. The article
analyzes the types of microloans, the conditions for their issuance, mechanisms
for ensuring repayment, as well as the procedures for maintaining accounting
records and preparing reports on them. In addition, recommendations are
provided for improving the accounting and control of microloans based on
national and international practices.

Keywords:

microloan, commercial bank, accounting, financing, small

business, repayment mechanism, reporting, financial control.

Хар бир инсон хаёти давомида молиявий қийинчиликларга дуч

келади. Шунда кимдандир қарз олишга, молиявий қўмакка мухтож бўлади.
Ушбу шароитда молиявий қўллаб қувватлашда микроқарзнинг аҳамияти
жуда катта.

Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан

жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

45

суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида
бериладиган пул маблағларидир

1

.

Ўзбекистонда тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари

томонидан бериладиган микроқарзга эътибор берадиган бўлсак, унинг
максимал суммаси хозирги кунда 50 миллион сўм қилиб белгиланган,
дастлаб микроқарз суммаси энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоридан
ошмайдиган суммада, кейинчалик базавий ҳисоблаш миқдорининг юз
баравари

миқдоридан

ошмайдиган

суммада

белгиланган

эди.

Микроқарзни дастлаб фақат микрокредит ташкилотлари томонидан
берилиб келган.

Хозирги кунда микроқарз аҳоли ўртасида оммалиш бормоқда ва

тижорат банклари томонидан кенг таклиф қилинмоқда. Микроқарз нақд
пулда ёки пул ўтказиш йўли билан нақдсиз берилади.

Пандемия шароитида микроқарз аҳоли учун янада аҳамиятли

эканлигини кўрсатмоқда.

Жисмоний шахслар учинчи шахс кафиллиги, ликвидли мол-мулк

гарови асосида нақд пулда ёки пул ўтказиш йўли билан ҳам микроқарзлар
таклиф қилмоқда.

Тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган микроқарзларни

бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун ушбу кредит турини ҳисобга
олишга ўз таъсирини кўрсатади. Умуман олганда банкларда микроқарзлар
ҳисоби банкнинг ҳисоб сиёсати, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг меъёрий ҳужжатлари асосида ташкил этади.

Микроқарзларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлардан

фойдаланилади: 12501 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли
кредитлар, 12503 Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали
берилган қисқа муддатли кредитлар, 14901 Жисмоний шахсларга
берилган узоқ муддатли кредитлар, 14913 Жисмоний шахсларга пластик
карточкалар орқали берилган узоқ муддатли кредитлар.

Микроқарз таъминот асосида берилганда таъминот турига қараб

94501 Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, 94502 Гаров сифатида
олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар, 94503 Гаров сифатида
олинган кафолат ва кафилликлар ҳисобварақларда ҳисобга олинади.
Онлайн берилган микроқарзда таъминот бу мижознинг ўртача иш ҳақи ва
унга тенглаштирилган тўловлар суммаси бўлганлиги учун ушбу
ҳисобварақлардан фойдаланилмайди.

1

Ўзбекистон Республикасининг “Микромолиялаш тўғрисида”ги ЎРҚ-50-сон қонуни, 15.09.2006


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

46

Онлайн микроқарзни дастлаб ҳисобга олганда банк қарз суммасини

мижознинг банк картасига ўтказиб беради:

Дебет 12503, 14913
Кредит 23120 Жисмоний шахсларнинг пластик карталарига нақд

пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа маблағлар бўйича транзит
ҳисобварақлар

Дебет 23120
Кредит 22617 Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича

мажбуриятлар, 22618 Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари
бўйича мажбуриятлар

Айрим тижорат банклари мобил иловаларида микроқарзни ҳисобга

олишда 22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги
масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган
маблағлари ҳисобварағидан фойдаланиб келмоқда. Яъни, юқорида
келтирилган бухгалтерия ўткамасини бажаришда пул маблағлари
авваломбор электрон хамён 22616 ҳисобварағига қабул қилинади, мижоз
ўз хохишига кўра ундан пул маблағларини 22617 ёки 22618 ҳисобварағига
ўтказиб олиб фойдаланади.

Агар микроқарз нақд пулда берилса:
Дебет 12501, 14901
Кредит 10101 Айланма кассадаги нақд пуллар, 10111 Амалиёт

кассаларидаги нақд пуллар

Микроқарз таъминланган бўлса таъминот тури бўйича тегишли

бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади.

Шу билан бирга микроқарз суммаси мижознинг мажбурияти сифатида

балансдан ташқари 91901 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар
бўйича мажбуриятлари ва 91905 Қарздорларнинг узоқ муддатли
кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари ҳисобварағида ҳисобга
олиниши лозим.

Микроқарзлар банк ва мижоз ўртасида тузилган шартнома асосида,

микроқарзни қайтариш графигига биноан қайтарилиб борилади.

Микроқарз мижознинг хохишига кўра нақд пулда, нақд пулсиз

кўринишда қайтарилади. Бунда тўлов манбасига қараб тегишли
бухгалтерия ўтказмаси бажарилади. Нақд пулда микроқарз қайтарилганда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йил 17 декабрдаги
“Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш
тартиби тўғрисида”ги 1435-сон Низом талабларига асосан,


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

47

Дебет 10101, 10111
Кредит 12501, 14901, 12503, 14913 бухгалтерия ўтказмаси

бажарилиши лозим. Тижорат банклари ўз операцион тизимида ушбу
бухгалтерия ўтказмасини бажариш учун 29801 Мижозлар билан ҳисоб-
китоблар, 29896 Бошқа мажбуриятлар ҳисобварақлардан фойдаланган
ҳолда амалга оширади.

Банкнинг мобил иловаси орқали микроқарз қайтарилганда:
Дебет 22616, 22617, 22618
Кредит 23514 Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар

бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган пластик
карталардан келиб тушган пул маблағлари

Дебет 23514
Кредит 29801, 29896
Дебет 29801, 29896
Кредит 12501, 14901, 12503, 14913
Ушбу бухгалтерия ўтказмалари дастурий таъминотда келтирилган

тартиб бўйича амалга оширилади. Лекин, айрим ҳолатларда бухгалтерия
ўтказмасини тасдиқлаш кредит бўлими ходими томонидан амалга
оширилади. Бу онлайн микроқарзлар олган банк мижози учун, агар
микроқарзни тўлиқ муддатидан олдин қайтармоқчи бўлган ҳолларда
ноқулайлик туғдиради. Сабаби мижоз қарзини тўлиқ қайтардим дейди,
лекин банк дастурини график асосида қарзни ва фоизни қайтариб боради.
Охир оқибат тўланган пул фоизни ва асосий қарзни қайтаришга етмайди.
Ёки мижоз қарзни тўлиқ қайтараётганлиги тўғрисида банк ходимини
хабардор қилишни талаб этади.

Ушбу ҳолатларни олдини олиш учун, банк дастурий таъминотида

қарзни қайтараётганда иккита алоҳида сатр киритиш лозим бўлади. Бири
микроқарзни қисман қайтариш, иккинчиси тўлиқ қайтариш бўйича.
Хулоса қилиб айтганда, микроқарзлар аҳоли учун кундалик харажатларни
қоплашда муҳим рол ўйнайди, уларни тўғри ҳисобга олиш банк ва мижоз
ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги
“Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

48

механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли Қарори
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги
“Тадбиркорлик

ва

инновациялар

соҳасидаги

лойиҳаларни

молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5583-сонли Фармони.

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5583-сонли Фармони.