СОҒЛОМ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТИ МАВЖУД БОЛАЛАРДА ОРХИДОМЕТРИК ПАРАМЕТРЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Аннотация

Қандли диабети мавжуд болаларда орхидометрик параметрларни ўрганиш ва соғлом болалар кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил ўтказиш

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
f
95-96

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рузиев , О. (2025). СОҒЛОМ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТИ МАВЖУД БОЛАЛАРДА ОРХИДОМЕТРИК ПАРАМЕТРЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ. Журнал научных исследований и их решений, 3(3), 95–96. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/ituy/article/view/133038
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Қандли диабети мавжуд болаларда орхидометрик параметрларни ўрганиш ва соғлом болалар кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил ўтказиш


background image

INTERNATIONAL CONFERENCE PEDAGOGICAL REFORMS AND

THEIR SOLUTIONS

VOLUME 11, ISSUE 01, 2025

95

СОҒЛОМ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТИ МАВЖУД БОЛАЛАРДА ОРХИДОМЕТРИК

ПАРАМЕТРЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Рузиев Ойбек Авлаевич

Термиз иқтисодиёт ва сервис университети

Мақсад.

Қандли диабети мавжуд болаларда орхидометрик параметрларни ўрганиш ва

соғлом болалар кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил ўтказиш

Материаллар ва услублар.

Бухоро вилоятларида истиқомат қилувчи ва доимий

назоратида турувчи 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 112 нафар 1-тип қандли диабети мавжуд

ўғил болалар олинган (I-гуруҳ). Назорат гуруҳи сифатида Бухоро шаҳридаги 17-сон

мактабнинг 7-17 ёшдаги 1248 нафар соғлом ўғил болалар орасидан тасодифий танлаш

(Оуэн 1966) йўли билан 100 нафар амалий соғлом болалар танлаб олинган (II-гуруҳ).

Тадқиқот ишида жами 212 нафар болада япон олими Х.Такиахара таклиф этган метод

билан тесткулометрия ўтказилган.

Натижаларнинг таҳлили.

7 ёшдан 12 ёшгача бўлган соғлом болаларда мояк ҳажмида

изчил ўсиш кузатилган. Бу ўсиш физиологик ўсиш ва жинсий камолотга тайёргарлик

жараёни билан боғлиқ. 7-12 ёшли соғлом болаларда ўнг мояк ҳажми 3 дан-13 см

3

гача

ўсиб бориб, ўртача 5,6±0,12 см

3

ни, чап мояк ҳажми 3 дан 12 см

3

гача ўсиб бориб ўртача

5,3±0,14 см

3

ни ташкил қилган. Ўнг мояк ўлчами 7 ёшда ўртача 3,5±0,09 см³ бўлиб, ҳар

йили деярли барқарор тарзда ошиб борган. 8 ёшда 4,1±0,10 см³ (ўсиш темпи 17,14%), 9

ёшда 4,9±0,12 см³ (19,51%), ва 10 ёшда 5,6±0,13 см³ (14,28%) гача ўсганлиги қайд этилган.

11 ёшда бу кўрсаткич 6,5±0,13 см³ (16,07%) ва 12 ёшда кескин тарзда 9,2±0,14 см³ гача

етиб, 41,54% ўсиш қайд этилган. Чап мояк ҳам шунга ўхшаш тарзда ўсганлигини

кузатилган 7 ёшда 3,3±0,07 см³, 8 ёшда 3,9±0,09 см³ (18,18%), 9 ёшда 4,7±0,11 см³

(20,51%), 10 ёшда 5,3±0,10 см³ (12,76%), 11 ёшда 6,1±0,11 см³ (15,09%) ва 12 ёшда

8,7±0,16 см³ (42,62%) етганлиги маълум бўлган.
7-12 ёшли 1-тип ҚД мавжуд болаларда ўнг мояк ҳажми 3 дан-12 см

3

гача ўсиб бориб,

ўртача 5,4±0,11 см

3

ни, чап мояк ҳажми 3 дан 12 см

3

гача ўсиб бориб ўртача 5,2±0,12 см

3

ни ташкил қилган. 7 ёшда ўнг мояк 3,4±0,10 см³, чап мояк 3,2±0,08 см³ ни ташкил этган.

Бу бошланғич кўрсаткич сифатида қабул қилинган. 8 ёшда сезиларли ўсиш кузатилган —

ўнг мояк 4,2±0,13 см³ (ўсиш темпи 23,53%), чап мояк 4,0±0,10 см³ (25%). Ушбу ўсиш

статистик жиҳатдан ишончли (p<0,05). 9 ёшда ўсиш бираз секинлашган — 11,90% (ўнг)

ва 15% (чап), 10 ёшда эса яна ишончли ўсиш қайд этилган — 5,5±0,09 см³ (ўнг) ва

5,4±0,10 см³ (чап) (р<0,05). 11 ёшда ўсиш суръати нисбатан паст — мос равишда 12,72%

ва 11,11%, лекин ҳажмда барқарор ортиш мавжуд. 12 ёшда яна жуда катта сакраш

кузатилган: 8,6±0,15 см³ (ўнг, 38,71%) ва 8,5±0,14 см³ (чап, 41,67%). Бу ўсиш ҳам

статистик жиҳатдан аҳамиятли (p<0,05). Ўртача кўрсаткичлар: ўнг мояк — 5,4±0,11 см³,

чап мояк — 5,3±0,12 см³.
13-17 ёшли соғлом болаларда ўнг мояк ҳажми 11 дан-23 см

3

гача ўсиб бориб, ўртача

17,8±0,25 см

3

ни, чап мояк ҳажми 10 дан 22 см

3

гача ўсиб бориб ўртача 16,9±0,23 см

3

ни

ташкил қилган. 13 ёшда ўнг мояк ҳажми 13,8±0,22 см³

,

чап мояк ҳажми 12,4±0,19 см³ ни

ташкил этган. Бу 12 ёшга нисбатан жуда катта ўсиш бўлиб, ўнг моякда 50,00%

,

чап

моякда эса 42,52% ўсиш қайд этилган (р <0,05). Бу ўсиш ўсмирликнинг бошланиши ва

жинсий етилишнинг фаол даври эканини кўрсатади. 14 ёшда ўнг мояк 16,7±0,29 см³ гача

(21,01%), чап мояк 15,8±0,21 см³ гача (27,42%

)

ўсганлиги қайд этилган. 15 ёшда ўсиш

суръати секинлашиб, ўнг моякда 18,4±0,28 см³ ни (10,17%), чап мояк 17,6±0,27 см³ ни


background image

INTERNATIONAL CONFERENCE PEDAGOGICAL REFORMS AND

THEIR SOLUTIONS

VOLUME 11, ISSUE 01, 2025

96

(11,39%

)

ташкил этган. 16 ва 17 ёшда мояк ҳажмлари барқарорлашиб, ўсиш суръати

пасайган: 16 ёшда ўнг мояк 19,8±0,32 см³ (7,60%), чап мояк 18,9±0,29 см³

(

7,38%), 17

ёшда эса мос равишда 20,8±0,30 см³ ва 19,9±0,28 см³ (ўрт. 5%

)

қайд этилган. Ўртача

кўрсаткичлар 13–17 ёш оралиғида:

Ўнг мояк: 17,8±0,25 см³, бу 7–12 ёш ўртачасига нисбатан 217,86% ўсган.

Чап мояк: 16,9±0,23 см³, бу ҳам 218,87% ўсишни ташкил қилган.

13-17 ёшли 1-тип ҚД мавжуд болаларда ўнг мояк ҳажми 10 дан-21 см

3

гача ўсиб бориб,

ўртача 16,0±0,22 см

3

ни, чап мояк ҳажми 10 дан 20 см

3

гача ўсиб бориб ўртача 16,0±0,20

см

3

ни ташкил қилган. Жами ўсиш суръати тахминан 70% атрофида. 13 ёш пубертат

даврининг бошланиш босқичи ҳисобланади. 12 ёшга нисбатан ўнг моякда 34,88%, чап

моякда эса 34,12% ўсиш кузатилган. Бу ўсиш юқори суръатда бўлиб, яқинда бошланган

жинсий етишиш жараёнини акс эттиради. Статистик жиҳатдан ишончли фарқ аниқланган.
14 ёшда ўнг ва чап мояклар нинг ўртача ҳажми бир хилда 13,8 см³ ни ташкил қилди ва

13 ёшга нисбатан мос равишда 18,96% ва 21,05% ўсиш қайд этилган. Бу босқичда ўсиш

суръати камроқ бўлса-да, барқарор давом этаётгани кузатилган. 15 ёшда ўнг мояк ўртача

16,4 см³, чап мояк 16,6 см³ ҳажмга эга эканлиги кўринган. Аввалги ёш гуруҳига нисбатан

ўсиш мос равишда 18,84% ва 20,29% ни ташкил қилган. Мояк ҳажмидаги ошиш ҳали ҳам

фаол давом этмоқда, бу даврда пубертат жараёнининг ўрта босқичи кузатилган. 16 ёшда

мояк ҳажми ўнгда 18,6 см³, чапда 18,8 см³ гача етган. Аммо ўсиш суръати мос равишда

13,41% ва 13,25% гача секинлашган. Бу ҳолат пубертатнинг юқори босқичига етиб

борганлигини англатади. 17 ёшда ўнг мояк 19,7 см³, чап мояк 19,6 см³ гача ўсган. Лекин

ўсиш суръати жуда кам – мос равишда 5,91% ва 4,25%. Бу ҳолат пубертат жараёнининг

деярли якунланганини кўрсатади.

Хулоса:

1-тип ҚД мавжуд 7–12 ёшли ўғил болаларда ўнг мояк 0,2 см³ га орқада қолади,

чап моякда эса бу фарқ сезилмади. 13-17 ёшли гуруҳда эса 1-тип ҚД мавжуд болаларда

орқада қолиш ўнг моякда 1,8 см³ни, чап мояк 0,9 см³ ни ташкил қилди. 7- ёшдан 17

ёшгача моякларнинг ўсиш темпи соғлом болаларда 218% ни, 1-тип ҚД мавжуд болаларда

ўртача 70% ни кўрсатди. Моякларнинг ўсишдан орқада қолиши 13 ёшдан кейин яққол

намоён бўлди.