JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Uzоqоvа Lоlа Аbdurаshitоvnа
SаmDCHTI tаdqiqоtchisi
l.uzаkоvа@mаil.ru
Tel: (90) 191-50-50
АЛИШЕР НАВОИЙ ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТИДА АХЛОҚИЙ НОРМАЛАР
ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
Навоийнинг ижоди бой ва кўп қиррали бўлиб, унда борлиқнинг моҳияти, инсон ҳаётининг
мазмуни ҳақида чуқур фалсафий мулоҳазалар юритилган. Алишер Навоийнинг асарларида
борлиқ, билиш, ривожланиш, мазмун ва шакл ва шу каби фалсафий муаммоларнинг юксак
маҳорат билан бадиий усулда талқин қилиниши уни фалсафа фанининг билимдони деб
ҳисоблашга далил бўла олади. Навоий асарларидаги фалсафий ғоялар дунёқарашининг
барча асосий белгиларини ўзида мужассам этган
. Алишер Навоийнинг деярли барча
маънавий меросида, жумладан “Хамса” ҳамда “Маҳбуб ул-қулуб” асарида фалсафа
фанининг асосий тушунчалари тавсифини кузатиш мумкин.
Одоб-ахлоқ, ўзликни англаб, маънавий етукликка интилиш масаласи устуворлик қилувчи
“Хамса”нинг биринчи достони “Ҳайратул-аброр”да юксак инсоний фазилат ҳисобланган
саховат ва адаб масаласига алоҳида урғу берилади. Достоннинг бешинчи мақолати карам
васфига бағишланган бўлиб, мазкур мақолат бир юз саккиз байтдан иборат. Асарда
саховат, ҳиммат, эҳсон, марҳамат, олижаноблик, яхшилик, очиқ қўллилик, жавонмардлик
сингари инсоний фазилатларни ўзида мужассам қилган карам инсон, хусусан, комил
инсон учун, унинг ҳаёт тарзи, тақдири учун муҳим аҳамият касб этган умуминсоний
қадриятлардан бири эканлиги кенг изоҳланган.
Алишер Навоийнинг фикрича, адабли киши “ўзига қарши халқ томонидан бўладиган
ҳурматсизлик эшигини боғлайди ва кишини ҳазил-мазоқдан ва камситилишдан сақлайди.
Киши табиатини инсонлик йўлига солади ва одам мижозига одамгарчилик манзилида
ором беради”.
Шу билан биргаликда, аллома: “Одобли инсон барча одамларнинг
яхшисидир ва барча халқлар учун ёқимлидир. У мансабдор кишилардан гўзалроқ ва
бадавлат одамлардан ҳурматлироқдир...тавозе ва одоб эгаларига ҳамма таъзим қилади ва
ҳурмат билдиради. Одобли ва гўзал ҳулқли одамлар кўпаяверса, халқнинг дўстлиги, бир-
бирига бўлган муҳаббати борган сари ривож топади,”
– дея таъкидлайди.
“Ҳайратул-аброр” достонида адаб масаласига ҳам алоҳида урғу берилади. Файласуф шоир
таъбирича, инсонга шараф келтирадиган нарса унинг наслу насаби ёки амал-мартабаси
эмас, аксинча, ҳаёю одобидир. Шунинг учун ҳаёнинг қатраси тупроқни олтинга
айлантирувчи кимёга ўхшатилади:
Элга шараф бўлмади жоҳу насаб,
1
Бертельс Е.Э. Навоий. Монография. /Таржимон. И.К.Мирзаев-ф.ф.д. –Тошкент: “Тафаккур
қаноти”, 2015. Б. 216.
2
Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. МАТ.Ж. 14. –Тошкент: Фан, 1998. –Б. 58-59.
3
Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” –Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983-й. – Б 48.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Лек шараф келди ҳаёю адаб.
Чунки ёғин манбаи ўлди ҳаё,
Қатраси тупроқни қилур кимиё.
Бўлмас адабсиз кишилар аржуманд,
Паст этар ул хайлни чархи баланд
.
Асарда одоб ва ҳаёси билан подшоҳлик даражасига кўтарилган Ануширвон ҳақида ҳикоят
келтирилади. Унда айтилишича, Ануширвон подшоҳлик тахтига ўтирмасдан бурун бир
қизнинг ишқида ўт бўлиб ёнарди. Бечора ошиқнинг кўнгли ғунча каби қанчалик қонга
тўла бўлмасин сирларини ошкор қилмас, маҳбубининг висолига мушарраф бўлгунича
ғаму андуҳлар ичида яшар эди. Ва ниҳоят маъшуқаси билан суҳбат қуриш бахтига
муяссар бўлган комгор(бахтли) ошиқ бир гулзор ичидаги овлоқ жойда ёри томон
интилади. Ануширвон ишқида ёниб кул бўлаёзган маҳбуба бутун ихтиёрини унга таслим
этганди. Гул юзли ёрни қучиш ниятида ошиқ қўл чўзганида, тасодифан, кўзлари наргис
гулига тушади. Шу онда одоб ва ҳаё бобида танҳо бўлган Ануширвонда ўзгариш бўлиб,
унинг қўллари ўз-ўзидан маҳбуба томон интилишдан воз кечади. Бу ҳолдан ҳайратга
тушган гўзал ёр ошиғига савол беради:
“Ким бу қўл сунмоғи чекмак эди?”
Посухани шоҳи муаддаб деди
Ким: “Бу висол ичраки воқеъдурур,
Наргиси шаҳло кўзи монеъдурур”
Юқоридаги мисралар мазмунидан кўринадики, Ануширвон ҳолатининг ўзгаришига
кўзмонанд шаклда очиладиган гул – наргис гулининг қараб турганлиги сабаб бўлади.
Ануширвон тасаввурида наргиснинг гулчаларидаги кўзга шаклан ўхшашлик гул
нигоҳларининг бу воқеага эътибор билан назар ташлаётганлигини эслатади. Равшанки,
одоб соҳиби ошиқ йигит бундан хижолат бўлади.
Алишер Навоий “Маҳбубул-қулуб” асарида умуминсоний қадрият бўлган ишқни учга
бўлади. Биринчиси авом, яъни оддий кишилар учун кенг тарқалган ишқ. Ишқнинг
иккинчи хили хос кишиларга тегишли. Улар юксак фазилатли инсонлар бўлиб, поклиги
билан ажралиб туради ва пок юзли кишиларга ошиқ бўлиб, улар жамолидан баҳра
оладилар. Ва ниҳоят, ишқнинг учинчи хили – сиддиқлар ишқи бўлиб, улар Ҳақни, Аллоҳ
васли ва жамолини кўришни орзу қиладилар. Бу йўлда ҳатто ҳалок бўладилар
4
Алишер Навоий. Ҳайратул-аброр. МАТ.XX жилдлик, 7-жилд. –Тошкент: Фан, 1991, –Б. 155.
5
Алишер Навоий. Ҳайратул-аброр. МАТ.XX жилдлик, 7-жилд. –Тошкент:Фан, 1991, 164-б.
6
Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. МАТ.Ж. 14. –Тошкент: Фан, 1998. –Б. 70.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
“Қайс мактабга бориб таҳсил олиб юрганида Лайлини кўргач, ҳолатида ўзгариш
пайдо бўлади, яъни унга нисбатан ишқ-муҳаббат пайдо бўлади. Бу учрашувни Навоий
шундай тасвирлайди:
Яъни кўруб они Қайс маҳзун,
Рухсорини қилди қаҳрабогун.
Ҳам чеҳраси ранги қаҳрабодек,
Ҳам кўнглида қўзғалон сабодек.
Ҳар дам йиқилурға жисми мойил,
Ҳуши доғи лаҳза-лаҳза зойил,
Топиб анга жисми нотавон заъф,
Кўнглида доғи замон-замон заъф.
Тағйир пазир кўзга ҳоли,
Кўзга неки, ҳар дам ўзга ҳоли.
Чун зўр кетурди ишқи бебок,
Аввал қадаҳ олди ҳушини пок
Бу ҳолатга ботиний нуқтаи назардан қарасак, мажозий ишқнинг намоён бўлганини
кўрамиз. Лекин зоҳирий томондан қаралса, унда авом ишқи тасвирланаётганини пайқаш
мумкин”
Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидаги бош қаҳрамонлар Фарҳод ҳамда
Ширин муносабатларидаги севги ҳам мажозий маъно касб этади. Ширин тимсолида
Яратганга бўлган муҳаббатга ҳам ишора қилинади. Иккала достонда ҳам дунёвий ва
илоҳий ишқ ҳамоҳанг тарзда ифодаланган. Яъни илоҳий ишққа эришиш учун дастлаб
дунёвий ишқни бошидан ўтказиш керак, деган ғоя устуворлик қилади.
Ҳазрат Навоийнинг комил инсон сифатида тасвирланган қаҳрамони Ширин қуйидаги
фикрларни баён қилади:
Менга не ёру не ошиқ ҳавасдур,
7
Алишер Навоий. МАТ.20 жилдлик. 9-жилд. –Тошкент: Фан, 1992.– Б. 75.
8
Пардаева М. Алишер Навоий асарларида комил инсон ғояси. Фалс.фанл. номз. дараж. олиш учун
ёзилган дисс. –Тошкент. 2010. –Б. –327–328.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Агар мен одам ўлсам ушбу басдур
.
Бу билан Ширин инсонийликнинг қиймати бениҳоя баланд эканлигига ишора қиляпти.
Шунингдек, Ширин чин инсоннинг разолат билан, пасткашлик билан, инсон қадр-
қимматини оёқ ости қилиш билан ҳеч ҳам алоқаси бўлмаслигини айтади.
Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин” достонларидаги Лайли
ва Ширин каби қаҳрамонлар комил инсон сифатида тасвирланади.
Асарда Меҳинбону адолатли, эл-юрт ғамини ейдиган, давлатни обод қилиш ва илм-фанни
ривожлантириш учун фидойилик кўрсатадиган, умуминсоний қадриятларни ўзида
жамлаган ҳукмдор сифатида гавдалантирилади. У Фарҳод билан Ширинга яқиндан кўмак
беради. Унинг хизматидагилар ҳам ўзлигини англаган, илм-фанга иштиёқи баланд, фозил
инсонлар сифатида таърифланади. Меҳинбону Фарҳод билан Ширин севгисини қадрлайди,
уларга ҳар томонлама ёрдам беради. Меҳинбону саройидаги қизлар ҳам комила, оқила
инсонлар сифатида талқин қилинади:
Бири ашъор баҳри ичра ғаввос,
Бири адвор даври ичра раққос.
Бири мантиқ русумида рақамкаш,
Бири ҳайат руқумиға қаламкаш.
Бирининг шеваси илми ҳақойиқ,
Балоғатда бири айтиб дақойиқ.
Бири тарихда, сўз айлаб фасона,
Бири ҳикмат фани ичра ягона.
Ҳисоб ичра бирининг зиҳни бориб
Муаммода бириси от чиқориб.
Бу фанларда булар бир-бирдин аҳсан
Юз ул фанлиқ аро ҳар қайси якфан
.
Аён бўладики, Меҳинбону қўл остидаги ўн нафар гулрухсор қиз ахлоқ-одобда тенги йўқ,
ҳар бири бирон илм ва санъат соҳасини ёки касб-ҳунарни мукаммал эгаллаган етук, оқила
ва билимдон аёллар.
Навоий оламнинг асосини муҳаббатда кўради. Киши учун ҳаёт йўлларида ҳамроҳ,
ҳамдард суюкли ёр бўлиши кераклигини уқтиради:
9
Алишер Навоий. “Хамса”. –Тошкент: Фан, 1960, –Б. 263.
10
Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. МАТ.Ж. 8. –Тошкент: Фан, 1991. –Б. 272.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасун,
Икки жаҳон демаки, жон бўлмасун
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Алишер Навоий ўз ижодий ва амалий фаолияти
орқали умуминсоний қадриятлардан бўлган одоб-ахлоқ, саховат, тўғрилик, иймон,
вафодорлик, ота-онага ҳурмат, аёлга эҳтиром, хокисорлик каби фазилатларни улуғлади
Халқни фаровонликка, бахт-саодатга элтувчи, ҳамма тенг, зулм-истибдоддан холи
бўлган давлат тузумини орзу қилди. Илм-фанни мол-мулк ва бойликдан афзал билди.
Унинг яхшилик, эзгулик, муҳаббат, дўстлик, адолат, тинчлик, барқарорлик каби
ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий қарашлари бугунги фуқаролик жамияти
қурилишида ҳам устувор тамойил ва меъёр сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда
.
Ҳазрат Навоий таъбирича, мазкур умуминсоний қадриятлар, наинки, одамни улуғвор,
фозил ва мўътабар этади, балки Аллоҳга яқинлаштиради, илоҳий хислатларга мойил
қилади. Албатта, юқоридаги ахлоқий талаблар Алишер Навоий даври мафкурасидан
келиб чиққан. Улар, асрлар давомида сайқаллашган, уйғунлашган, ҳаёт мазмунига
айланган, таълим-тарбияга сингдирилган ғоялар ҳисобланади.
Аслида, мазкур ғоялар бугунги кунда XXI аср тараққиёти шароитида ҳам жуда муҳим
саналади. Сабаби келажак авлодни тарбиялаш айни дамда жуда долзарб масала
ҳисобланади. Айрим ёшларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлардан узоқлиги,
эътиқодининг сустлиги улар ўртасида фирибгарлик, гиёҳвандлик, текинхўрлик,
дангасалик, ўғрилик, босқинчилик сингари зарарли иллатларнинг томир ёйишига шарт-
шароит яратилмоқда. Бу эса келажак авлод тарбияси учун диққат-эътиборни янада
кучайтириш, ёшларнинг маънавий-аҳлоқий дунёсини ривожлантиришга алоҳида
ёндашишни тақозо қилмоқда.
Умуман олганда, Мир Алишер Навоий қаламига мансуб насрий ва назмий асарларда
одоб-ахлоқли бўлиш ҳар бир Мутлақ руҳ ҳосиласи, яъни инсон учун ҳам қарз, ҳам
фарзлиги эътироф этилади. Айниқса, бу жиҳат аёлларда тўкис бўлса, нур устида аъло нур.
Чунки тарбияли, оқила, ибо-ҳаёли аёл ўзидаги барча ижобий хислатларни келажак эгаси
бўлган фарзандларига тортиқ қилиб, уларнинг комиллигига замин ҳозирлайди.
11
Алишер Навоий. Ҳайратул –аброр. МАТ.Ж. 7. –Тошкент: Фан, 1991. –Б. 203.
12
Гулова А.А. Aлишер Навоий ижтимоий-ахлоқий қарашларида аёлнинг ўрни. // Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
– ЎзА илм-фан бўлими (электрон журнал). 2020 йил ноябрь ойи сони. –Б 187.
13
Рашидов Ш. Навоий муножотларида фалсафий масалалар талқини // “Aлишер Навоий ижодий
меросининг умумбашарият маънавий - маърифий тараққиётидаги ўрни” Халқаро илмий анжуман
материаллари. – Навоий. 2017. – Б. 348.
