ТАЪЛИМНИНГ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ДАВЛАТ РИВОЖЛАНИШИДАГИ АҲАМИЯТИ, ИЛК ҒОЯЛАР, ТАРИХИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛ
Ушбу мақолада таълимнинг жамият ва давлат ривожланишидаги ўрни ҳақидаги илк фалсафий ва ижтимоий ғоялар таҳлил қилинади. Қадимги цивилизацияларда таълимнинг шаклланиши, унинг бошқарув, ахлоқ, дин ва маданият билан боғлиқ жиҳатлари ўрганилади. Шунингдек, Платон, Арасту, Конфуций каби мутафаккирлар таълим орқали идеал жамият қуриш ғояларини қандай асослаб берганликлари кўрсатилади. Қадимги давлатлар ва фалсафий мактабларда таълимнинг марказлашган, иерархик, мақсадга йўналтирилган бошқаруви қандай тушунча сифатида юзага келгани ҳақида сўз боради. Мақсад – таълим бошқарувининг давлат ривожи, ижтимоий барқарорлик ва инсон капиталини шакллантиришдаги аҳамиятини аниқлаш. Шунингдек, мақолада глобаллашув таъсири остидаги замонавий таълим ва тарбия соҳасида юзага келаётган муаммолар таҳлил этилади. Хусусан, болаларнинг билим олишдан узоқлашиш тенденциялари, ахборот оқимида йўқолиш, рақамлашув таъсири, ота-оналар ва жамиятнинг ролининг ўзгаришига алоҳида эътибор қаратилади.