АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОХАСИДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРДА ОНЛАЙН КРЕДИТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЎҒРИЛИК ВА ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ.

Abstract

Биргина мисол тариқасида оладиган бўлсак “Онлайн кредит тизими” Республика Марказий банки томонидан замон талабига мос ва фуқаролар томонидан фойдаланишга қулай, ортиқча оворагарчиликларни олдини олишни бекор қилган тизим бўлиб хисобланади. Хўш онлайн кредит ўзи нима, у нима асосида фаоллаштирилади ва фуқароларга унинг қандай фойдаси бор?

Онлайн кредит-фуқаролар томонидан ўзлари учун қулай бўлган банкларга улар томонидан яратилган илова орқали мурожаат қилинганидан кейин банк ва мижоз (мурожат қилган шахс) ўртасида оммавий оферта тартибида электрон шартнома расмийлаштирилиб банк томонидан белгиланган миқдорда кредит ёки микрокарз бериш амалиёти бўлиб хисобланади.

Хозирги кунда худудий тармоқларда мавжуд бўлган банклар томонидан фуқароларга ажратилаётган кредитлар ёки микрокарзларни бериш тартибини соддалаштирилиши бир тарафдан ўғрилик ва фирибгарлик каби жиноятларни содир этилишига кенг шароитлар яратмоқда. IT сохсида юқори малакага эга бўлган шахслар (хаккерлар) томонидан фуқароларнинг шахсига доир маълумотлар қўлга киритилиб ёки бўлмасам уларнинг ўзлари билан тўғридан-тўғри телефон қўнғироқлари орқали алоқага чиқиб улар тўғрисида зарур бўлган маълумотларни олиб, қўлга киритилган маълумотларни уларнинг номидан исталган банкга онлайн тарзда уларнинг номидан мурожаат қилиб жабрланувчиларнинг ишончларига кирган ҳолда номларига ажратилган онлайн кредитларни фирибгарлик ёки ўғирлик йўллари билан қўлга киритиб келмоқдалар.

Статистик маълумотларга қараганда 2024 йилнинг 7 ойи давомида биргина Тошкент шахрида сотир этилган онлайн кредит тизими билан боғлиқ бўлган ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларидан фуқароларимиз жами 130 млрд сўм миқдоррида моддий зарар кўрганлар, бу эса жуда катта ахамиятга молик ва долзарб масала бўлиб хисобланади.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar
126-130
24

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Султонов Ферузбек Эргаш ўғли. (2025). АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОХАСИДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРДА ОНЛАЙН КРЕДИТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЎҒРИЛИК ВА ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ. Научный информационный бюллетень, 6(1), 126–130. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/ifx/article/view/69504
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Биргина мисол тариқасида оладиган бўлсак “Онлайн кредит тизими” Республика Марказий банки томонидан замон талабига мос ва фуқаролар томонидан фойдаланишга қулай, ортиқча оворагарчиликларни олдини олишни бекор қилган тизим бўлиб хисобланади. Хўш онлайн кредит ўзи нима, у нима асосида фаоллаштирилади ва фуқароларга унинг қандай фойдаси бор?

Онлайн кредит-фуқаролар томонидан ўзлари учун қулай бўлган банкларга улар томонидан яратилган илова орқали мурожаат қилинганидан кейин банк ва мижоз (мурожат қилган шахс) ўртасида оммавий оферта тартибида электрон шартнома расмийлаштирилиб банк томонидан белгиланган миқдорда кредит ёки микрокарз бериш амалиёти бўлиб хисобланади.

Хозирги кунда худудий тармоқларда мавжуд бўлган банклар томонидан фуқароларга ажратилаётган кредитлар ёки микрокарзларни бериш тартибини соддалаштирилиши бир тарафдан ўғрилик ва фирибгарлик каби жиноятларни содир этилишига кенг шароитлар яратмоқда. IT сохсида юқори малакага эга бўлган шахслар (хаккерлар) томонидан фуқароларнинг шахсига доир маълумотлар қўлга киритилиб ёки бўлмасам уларнинг ўзлари билан тўғридан-тўғри телефон қўнғироқлари орқали алоқага чиқиб улар тўғрисида зарур бўлган маълумотларни олиб, қўлга киритилган маълумотларни уларнинг номидан исталган банкга онлайн тарзда уларнинг номидан мурожаат қилиб жабрланувчиларнинг ишончларига кирган ҳолда номларига ажратилган онлайн кредитларни фирибгарлик ёки ўғирлик йўллари билан қўлга киритиб келмоқдалар.

Статистик маълумотларга қараганда 2024 йилнинг 7 ойи давомида биргина Тошкент шахрида сотир этилган онлайн кредит тизими билан боғлиқ бўлган ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларидан фуқароларимиз жами 130 млрд сўм миқдоррида моддий зарар кўрганлар, бу эса жуда катта ахамиятга молик ва долзарб масала бўлиб хисобланади.


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

126

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОХАСИДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН

ЖИНОЯТЛАРДА ОНЛАЙН КРЕДИТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ЎҒРИЛИК ВА ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ.

Султонов Ферузбек Эргаш ўғли

Тошкент шаҳар ИИББ АТСЖҚКБ Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант

Аннотация:

Биргина мисол тариқасида оладиган бўлсак “Онлайн кредит тизими”

Республика Марказий банки томонидан замон талабига мос ва фуқаролар томонидан

фойдаланишга қулай, ортиқча оворагарчиликларни олдини олишни бекор қилган тизим

бўлиб хисобланади. Хўш онлайн кредит ўзи нима, у нима асосида фаоллаштирилади ва

фуқароларга унинг қандай фойдаси бор?

Онлайн кредит-фуқаролар томонидан ўзлари учун қулай бўлган банкларга улар

томонидан яратилган илова орқали мурожаат қилинганидан кейин банк ва мижоз

(мурожат қилган шахс) ўртасида оммавий оферта тартибида электрон шартнома

расмийлаштирилиб банк томонидан белгиланган миқдорда кредит ёки микрокарз бериш

амалиёти бўлиб хисобланади.

Хозирги кунда худудий тармоқларда мавжуд бўлган банклар томонидан фуқароларга

ажратилаётган кредитлар ёки микрокарзларни бериш тартибини соддалаштирилиши бир

тарафдан ўғрилик ва фирибгарлик каби жиноятларни содир этилишига кенг шароитлар

яратмоқда. IT сохсида юқори малакага эга бўлган шахслар (хаккерлар) томонидан

фуқароларнинг шахсига доир маълумотлар қўлга киритилиб ёки бўлмасам уларнинг

ўзлари билан тўғридан-тўғри телефон қўнғироқлари орқали алоқага чиқиб улар тўғрисида

зарур бўлган маълумотларни олиб, қўлга киритилган маълумотларни уларнинг номидан

исталган банкга онлайн тарзда уларнинг номидан мурожаат қилиб жабрланувчиларнинг

ишончларига кирган ҳолда номларига ажратилган онлайн кредитларни фирибгарлик ёки

ўғирлик йўллари билан қўлга киритиб келмоқдалар.

Статистик маълумотларга қараганда 2024 йилнинг 7 ойи давомида биргина Тошкент

шахрида сотир этилган онлайн кредит тизими билан боғлиқ бўлган ўғрилик ва

фирибгарлик жиноятларидан фуқароларимиз жами 130 млрд сўм миқдоррида моддий

зарар кўрганлар, бу эса жуда катта ахамиятга молик ва долзарб масала бўлиб хисобланади.

Калит сўзлар:

Марказий банк, Онлайн кредит тизими, мижоз, хаккерлар, Омбудсман

ахборот хизмати, музлатиш даври, P2P амалиёти, “совиш” даври амалиёти, антифрод

қоидалари.

SPECIFIC FEATURES AND RELEVANCE OF THEFT AND FRAUD CRIMES

COMMITTED THROUGH THE ONLINE CREDIT SYSTEM IN INFORMATION

TECHNOLOGY CRIMES

Abstract:

To take just one example, the "Online credit system" is considered by the Central

Bank of the Republic to be a system that meets the requirements of the times and is convenient

for citizens to use, and that eliminates unnecessary distractions. What is an online loan, on what

basis is it activated and what is its benefit to citizens? After applying to the banks convenient for


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

127

them through the application created by the online credit-citizens, an electronic contract is signed

between the bank and the customer (applicant) in the order of a public offer, and it is considered

as the practice of granting a loan or microloan in the amount determined by the bank. On the one

hand, the simplification of the procedure for granting loans or microloans to citizens by banks

existing in regional networks creates ample conditions for committing crimes such as theft and

fraud. (hackers) obtain the information of citizens, contact them directly through phone calls, get

the necessary information about them, apply to any bank online on their behalf, gain the trust of

the victims, and commit online credit fraud or they have been acquiring by means of theft.

According to statistics, during the 7 months of 2024, our citizens suffered material losses in the

amount of 130 billion soums from the crimes of theft and fraud related to the online credit

system sold in the city of Tashkent alone, which is considered a very important and urgent issue.

Keywords:

Central Bank, Online credit system, client, hackers, Ombudsman information service,

freezing period, P2P practice, "cooling" period practice, anti-fraud rules

Юқорида келтириб ўтилган маълумотларнинг тасдиғи тариқасида Ўзбекистон

Республикаси Президантининг тегишли қарори билан

2022 йилнинг

октябрь ойида Тошкент шаҳар ИИББ хузурида Ахборот технологиялари соҳасидаги

жиноятларга qarshi kurashish boshqarmasi ташкил этилиб унинг таркибига Тергов, Жиноят

қидирув, Хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари шакллантирилган бўлиб

малакали ходимлар томонидан Ахборот технологиялари орқали содир этилган

жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш билан шуғулланиб келадирлар.

2024 йилда фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали

463 та ҳолатда қарийб 15 млрд сўм миқдорда моддий зарар етказилган. Омбудсман

ахборот хизматининг маълум қилишича, 2024 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари

бўйича вакилига фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар

келиб тушган бўлса, ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан

боғлиқ. «Фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан

кредит ажратиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. 2023 йилда шундай

мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошган»,

– дейилади Омбудсман хабарида. Қайд этилишича, мурожаатларнинг 60 фоизида ўзини

расмий идоралар ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий

маълумотларидан фойдаланган ҳолда онлайн кредитлар расмийлаштирган. Айрим

ҳолатларда эса бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар

расмийлаштирилган. Ушбу йўналишда Омбудсман томонидан фуқаролар манфаати ҳимоя

қилиниб, Фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 та даъво аризалари киритилган ва банклар

билан тузилган кредит шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. 1 нафар фуқаро номига

олинган кредит маблағлари унинг фойдасига қайтарилиб, маънавий зарар ундирилишига

эришилган. Таъкидланишича, мазкур соҳадаги муаммолар билан боғлиқ мурожаатларнинг

ўсишини асосан аҳолининг эҳтиётсизлиги, ахборот хавфсизлиги ва иқтисодий

билимларининг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин

Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит

ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг

олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилган эди. Унга кўра, эндиликда

фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза

юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади. Ушбу талабнинг

ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан

берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

128

беради. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал

қилади.

Марказий банк 2024 йилнинг 1 ноябр кунидан янги антифрод қоидаларини ўрнатмоқда.

Кредитларни онлайн расмийлаштиришда 48 соатлик “музлатиш даври” жорий этилади: бу

вақт мобайнида то мижоз кредит ташкилоти билан алоқага чиқиб, фирибгарлар

таъсирисиз ариза берганини тасдиқламагунча, картага келиб тушган пулни Ўзбекистондан

бевосита хорижга олиб чиқиб кетиш имконсиз бўлади. Марказий банк жисмоний шахслар

номига фирибгарлик йўли билан онлайн кредит расмийлаштириш ҳолатларининг олдини

олиш учун вақтинчалик тартиб жорий қиляпти. Бу тартиб 2024 йил 1 ноябрдан 2025 йил 1

апрелгача амал қилади. Маълумки, фирибгарлар бир кунда бир неча банкдан бир фуқаро

номига кредит расмийлаштиради. Шу сабабли эндиликда кредит ташкилотлари фуқаро

кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар

базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ва кредит маблағлари

ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида

мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр

ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит

ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.

“Фирибгарлар тузоғига шу пайтгача ҳеч қаердан онлайн кредит олмаганлар тушади, олиб

юрганлар ўзи кредит оляпти деб баҳолаймиз. Иловага биринчи марта уланган ва биринчи

марта кредит олмоқчи бўлганлар банклар учун “қизил байроқча” бўлади. Биринчи

босқичда банклар кредит олувчининг қарз юкини ўрганади. Мисол учун, мижоз бир

банкдан мен 10 млн сўм олмоқчиман дейди. Банклар бугуннинг ўзида бу одамнинг қарз

юки ўзгардими ёки йўқми, бошқа банклардан кредит олишга ариза бердими ёки йўқми,

ўрганади. Агар унинг қарз юки қисқа вақтда кескин ошса, банклар кредит

расмийлаштиришни тўхтатади”, – дейди у. Фирибгарлар одамларни алдаб, уларнинг

номига кредит расмийлаштиргач, бир неча каналлар орқали пулларни Ўзбекистондан

ташқарига олиб чиқиб кетади. Марказий банк жорий этган вақтинчалик тартибда онлайн

кредит расмийлаштирилгач, ушбу кредит маблағлари ҳисобидан қуйидаги амалиётларни

бажаришга 48 соатлик чеклов жорий қилинади:

P2P амалиётлар (картадан картага ўтказмалар);

жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар;

мобил алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш;

чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операциялари.

“Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, кредит олинганидан кейин фирибгар уни чиқариб

олишга ҳаракат қилади. Пулни картадан картага ўтказма (P2P) қилиб, бошқа карталарга

ўтказиб оляпти. Уларнинг қўлларида дроп карталар бор (айримлар моддий манфаат

эвазига картасини сотган), ўша карталарга ўтказиб олади. Кейин криптоактивларга

жўнатиб юборади. Биз фирибгарлар пулни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кета

олмаслиги учун асосий каналларга чеклов ўрнатдик. Фуқаро 48 соат ичида банк билан

боғланиб, бу кредитни фирибгарлар таъсирисиз олаётганини маълум қилганидан кейин

чеклов шу заҳоти ечилади”, – дейди мутахассис. Кредит ажратиш маъқуллангани ҳақида

SMS хабарни олган мижоз хабарда кўрсатилган телефон рақами орқали банк билан

боғланиб, фирибгарлар таъсирисиз кредит олаётганини тасдиқлаши керак. Фирибгарлар

ҳам анойи эмас: сизнинг номингиздан банкка телефон қилиши ва тасдиқлашга уриниши

мумкин. Банк ходими эса буни текшириши шарт. Фирибгар банкни алдамаслиги учун

банк ходими мижозга, у рўйхатдан ўтган рақамга қайта алоқага чиқади. “Агар биз ҳақиқий


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

129

мижозга телефон қилиб туша олмасак, 48 соат ичида идентификациядан ўтмаган тақдирда

P2P қилиш ва бошқа юқорида назарда тутилган фирибгарлар пулни олиб чиқиб кетиш

йўллари блокланади. Лекин агар сиз бирор дўконга, Ўзбекистондаги бирор юридик

шахсга бу кредит маблағлари билан бемалол тўлов қилсангиз бўлади. Ўз ихтиёрингизга

кўра нақдлаштиришингиз ёки товар ва хизматлар учун тўловлар қилишингиз мумкин; бу

операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилади. Ушбу турдаги фирибгарликларнинг

олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб

чиқилди ва онлайн кредит ажратишда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун

Европа Иттифоқи, Австралия ва Россия Федерациясида 14 календар кунлик, АҚШда 3

календар кунлик, Канадада 2 календар кунлик “совиш” даври амалиёти мавжудлиги

аниқланди.

Онлайн кредит тизими орқали амалга ошириладиган ўғрилик ва фирибгарлик

жиноятларини тергов қилиш босқичлари.

Фуқаронинг номига номаълум шахс томонидан онлайн тартибда кредит

расмийлаштирилиб

олинганидан

кейин

албатта

фуқаро

ушбу

жиноятдан

жабрланганлигини билиб ИИО ходимларига тўғридан-тўғри ёки телефон қўнғироқлари

орқали мурожаат қилади. Фуқаронинг мурожати қабул қилинганидан кейин маъсул

бўлган ходим томонидан фуқаронинг яшаш манзилига борилиб ёки яшаш манзилига яқин

бўлган ИИО маъмурий биносига чақиртирилиб ариза ва бўлиб ўтган холат юзасидан

тушунтириш хатлари, хамда содир этилган жиноятга алоқадор бўлган маълумотлар

олиниб терговга қадар текширув харакатлари олиб борилади. Терговга қадар текширув

харакатлари олиб борилганидан кейин фуқаронинг мурожати юзасидан тўпланган

хужжатлар тергов бўлимига тақдим қилинади, терговчи томонидан ушбу хужжатлар

қўшимча равишда ўрганиб чиқлиб, жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига аниқлик

киритилиб тешили тартибда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б”

банди ёхуд 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов

харакатлари олиб боришга киришилади. Тергов харакатлари жараёнида терговчи

томонидан биринчи навбатда жиноятдан жабр кўрган шахс чақиртирилиб гувох

тариқасида сўроқ қилиниб жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар тариқасида эътироф

этилиб, холатга тўлақонли тартибда ойдинлик киритилиб агарда жабрланувчида қўшимча

далилллар мавжуд бўладиган бўлса улар баённомага расмийлаштирилиб олинади ва

жиноят иши доирасида далилий ашё тариқасида эътироф этилади. Кейинчалик терговчи

жабрланувчи тақдим қилган хужжатларга ва унинг берган кўрсатмаларига асосланган

ҳолатда биринчи навбатда жиноят содир этилган вақт бўйича жабрланувчининг номига

расмийлаштирилган банк пластик картаси ва унинг банк пластик картасидан чиқиб кетган

маблағнинг йўналиши бўйича “Банк сирини ташкил қилувчи маълумотларни олиш

тўғрисида”ги қарорни тегишли прокурорнинг тасдиқлаши билан жабрланувчининг номига

онлайн кредит ажратган банкга етказилади. Банк эса маълум вақт ўтганидан кейин банк

пластик картаси бўйича сўралган транзакцияларни электрон ёки ёзма тартибда тақдим

қилади. Терговчи эса ушбу маълумотларга асосланган ҳолда жиноят иши доирасида

аниқланган гувохларни сўроқ қилиб уларнинг харакатларига хуқуқий бахо бериб

бораверади. Бундан кўриниб турибдики, ушбу турдаги жиноятларни тергов қилиш ва

уларни фош қилишнинг асосий омили “Банк сирини ташлик қилувчи маълумотларни

олиш” бўлиб хисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

130

1)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси;

2)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси;

3)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йилнинг 1 ноябрь кунидаги

анжумани хабарлари;

4)

Европа Иттифоқининг “Истеъмол кредитлари тўғрисида”ги 2008/48/EC

директиваси;

5)

cbu.uz янгиликлари;

6)

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Киберхавфсизлик луғати 31, 66 бетлар;

7)

БМТнинг “Халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида хулқ-атвор қоидалари” кенгаши

маруза матнлари.

References

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йилнинг 1 ноябрь кунидаги анжумани хабарлари;

Европа Иттифоқининг “Истеъмол кредитлари тўғрисида”ги 2008/48/EC директиваси;

cbu.uz янгиликлари;

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Киберхавфсизлик луғати 31, 66 бетлар;

БМТнинг “Халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида хулқ-атвор қоидалари” кенгаши маруза матнлари.