АЛИШЕР НАВОИЙ ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Abstract

x

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar
318-322
21

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Узақова Лола Абдурашитовна. (2025). АЛИШЕР НАВОИЙ ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ. Научный информационный бюллетень, 6(1), 318–322. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/ifx/article/view/69453
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

x


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

318

318

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ

МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Узақова Лола Абдурашитовна

Самарқанд давлат чет тиллар институти

мустақил тадқиқотчиси

Тасаввуфдаги ҳаётни севиш, табиатни илоҳий мазҳар сифатида тан олиб, унинг

барча неъматларини қадрлаш ғояси Алишер Навоийнинг жамиятни поклаш, тинчлик ва

бағрикенглик тамойилларини тарғиб этишдаги фаолиятида қўл келган.

Буюк мутафаккир ўзининг “Хамса” асарида инсоннинг комиллик даражасига

етишиши учун нималардан ўзини тийиши, ҳазар қилиши ва аксинча, қандай хулқ-атворга,

хислат ва фазилатларга эга бўлиши кераклигини юксак маҳорат билан тасвирлайди.

Алломанинг фикрича, миқдор жиҳатдан тарбияланган инсон, сифатий жиҳатдан комил

инсонга айланади. “Хамса”нинг “бисмиллоҳ”идан Алишер Навоийнинг инсон ҳақидаги

фикрлари бошланади. Яъни файласуф шоирнинг фикрича, “бисмиллоҳир раҳмонир

раҳийм” шундайин бир бебаҳо маржондирки:

“Ҳар дур анга жавҳари жондин фузун,

Қиймат аро икки жаҳондин фузун

1

.

“Жаҳону жон” риштаси бу каби дурлар тизилган маржоннинг ипи ҳисобланади.

Мабодо биз буларни маржоннинг хусусияти деб қабул қиладиган бўлсак, унинг фазилати

бошқа ҳолатда намоён бўлади. Қайси бир киши мазкур маржонни тасбиҳ қилиб, кўнгил

билан ҳақ йўлига иштиғол (ҳаракат) қилса, ганжи бақога (абадийлик хазинасига) эга

бўлади.

“Ҳайрат-ул аброр”да кўнгилга алоҳида урғу берилиб, у икки тоифага бўлинади.

Улардан бири ғунча шаклидаги, барча жониворда бўладиган юрак бўлса, иккинчиси аҳли

дил соҳиби ҳисобланган кишиларда бўладиган юракдир. Хўш, тоифа кўнгуллар қандай

хусусият ва фазилатлар касб этади? Улар сир-асрор чаманининг булбули бўлиб, ундан

жаннати аълонинг ҳиди уфуриб туради. Уни сўфийлар “олами кубро” – буюклик олами

деб атаса, обидлар “арши муалло” деб таъриф берадилар. Шоир таъбирича, унинг

қаршисида Каъбанинг ҳам қадри йўқдир. Сабаби:

“Ким бу халойиққа эрур саждагоҳ,

Ул бири холиққа эрур жилвагоҳ

2

.

Алишер Навоийнинг таъбирича, ана шундай кўнгилга эга бўлган кишилар сўфий

соҳибдил ҳисобланади. Шу билан чекланиб қолмасдан, хожа кўнгул оламнинг бирор

тасодифи туфайли юзага келмасдан, балки у яратилган эканлигини идрок етади. Дил

1

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик, 6-жилд. Хамса. Ҳайрат-ул аброр. Фарҳод ва Ширин. –

Тошкент: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи,

2011. –Б -6.

2

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик, 6-жилд. Хамса. Ҳайрат-ул аброр. Фарҳод ва Ширин. –

Тошкент: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи,

2011. – 62-б.


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

319

319

соҳиби бўлган сўфийнинг асосий фазилати дунёни идрок кўзи билан англаш ҳисобланади.

“Ҳайрат ул-аброр” достонида “Кўнгулнинг уч ҳайрати” тавсифига бағишланган

бўлимлар мавжуд бўлиб, унда Алишер Навоийнинг диний бағрикенглик ҳақидаги

қарашларини кўрамиз. Уларни эса ҳақиқат ҳақидаги фалсафий-тасаввуфий қарашларнинг

ниҳоятда қисқартирилган кўриниши деб баҳоласа бўлади.

Бундан англашиладики, динлардаги расм-русумлар ҳар хил бўлса-да, уларнинг

моҳиятини ягона Оллоҳ ташкил етади. Мутафаккир таъкидича, бутпарастлик ҳам Тангри

таолонинг тажаллиётларидан бирига сиғиниш бўлиб, дунёдаги, барча динлар аслида

фақатгина Аллоҳ таолога сажда қиладилар. “Лисонут-тайр” асарида ҳам юқоридаги каби

ғоя ўртага ташланади:

“Қолмаса олам матоидин жиҳот,

Ўзга навъ ўлғай санга ул дам сифот.

Куфр ила имонға урғайсан илик,

Бу тамаъдин очилғай бир эшик.

Чун эшик очилди не куфру не дин,

Ичкари киргач, қутулдинг барчадин.

Куфру имон роҳравға кеш эмас,

Асл йўлда бандироҳе, беш эмас”.

3

(Мазмуни: Киши феъли ва ҳатти-ҳаракатида олам матосидан (дунё молига ҳавасдан) ҳеч

нарса қолмагач, куфр ва имон моҳияти тўғрисида ўйлайди. Тафаккур қилиш натижасида

бир эшик (ҳақиқат) очилади. У эшикдан ичкарига қадам қўйгач (уни идрок этгач), барча

(диний ва эътиқодий тафовутлар, келишмовчиликлар) ноаниқликлардан халос бўласан.

Дунёнинг асл моҳиятини англаш йўлидаги тўсиқ куфр ва имон тушунчалари эканлигига

амин бўласан.)

Демак, Навоий талқинича, олам Эзгулик учун бунёд этилган. Яратган наздида

турли диний таълимотлар аҳамиятсиз ҳисобланиб, инсон ўз-ўзини англаган ҳолатда ақлан

борлиқнинг яратилиш моҳиятини тушуниб етиши даркор.

Файласуф шоир Алишер Навоийнинг таъбирича, кўнгил манзили бўлган инсон

танаси ғаройиб хусусиятга эга бир шаҳардир. Мазкур қўрғон икки устун устига қурилган

бўлиб, тўрт жавоҳир (ўт, ел, сув, тупроқ)дан иборатдир. Бу тўрт унсур бошқа

махлуқотлардаги унсурлардан тубдан фарқ қилиб, Тангри Таолонинг қудрати ила

табаррукланган эди:

3

Алишер Навоий. Лисонут-тайр. МАТ, 12-жилд, – 215-бет.


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

320

320

“Ўтиға Мусо ўти янглиғ зиё,

Ели Масиҳо дамидек жонфизо.

Суйи латофатда зилоли биҳишт,

Тупроғи гул, нафҳаси акбар сиришт”

4

.

Маълумки, Собиқ иттифоқ даврида Алишер Навоий асарларидаги ҳамд ва наът

қисмлари ўз аксини топган кириш боблари «расмий боблар» деб аталиб, назардан четда

қолиб кетган. Мустақиллик йилларида эса “авлиёлар авлиёси” бўлган Навоий бобомиз

мероси тасаввуфий нуқтаи назаридан тадқиқотчилар томонидан таҳлил қилинганида,

айнан кириш бобларида ҳам чуқур фалсафий нуқтаи назарлар баён қилинганлиги аён

бўлди. Аллома фикрича, инсон, табиат ва борлиқ бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир.

Бундан ташқари, инсон бошқа жонзотлардан ўз руҳининг, ақлининг юксак даражада

ривожлангани билангина эмас, балки юқорида таъкидланганидек, танасининг илоҳийлик

касб этгани билан ҳам фарқланади.

Шундай экан, ҳар бир инсонда мавжуд илоҳийлик, улуғ қадр-қиммат ҳамиша эътиборга

молик тутилиб иш тутилиши даркор. Мазкур ҳолат унинг маънавий камолоти йўлида

хизмат қилиш лозим.

Олам Ижодкори ҳамда унинг Элчисига нисбатан чексиз эътиқод ва ихлоснинг ифодаси

сифатида вужудга келган алломанинг ҳамд ва наътлари бисёр бўлиб, уларнинг ғоявий

сарчашмаларини, асосан, Қуръони карим ҳамда Ҳадиси шариф ташкил этади.

Маълумки, Алишер Навоий учун Пайғамбар наъти комил инсон мадҳи, баркамоллик

тараннуми ҳисобланади. Мутафаккир шу боис мазкур наътини ҳам муҳаббати изҳори

тариқасида тақдим қилганини, Муҳаммад(с.а.в) шахсияти ва руҳониятига бўлган муҳаббат

жондан-да азиз эканлигини қуйидаги мисраларда ифодалаган:

Навоий ўлди ниҳон ишқинг ичра, тиргуз ани,

Неча ниҳон тутайин, айладим ўлуб тасриҳ.

Аллома охирзамон пайғамбари сиймосини нубувват, рисолат, малоҳат, фасоҳат, шариат,

сабоҳат тушунчаларининг бадиий талқинига мутаносиб тарзда ифодалаб, охирги байтни

муҳаббатга йўғрилган сўзлар билан якунлайди. Шоир бу билан бир томондан ислом

пайғамбарига бўлган муҳаббати юзаки эътиқод маҳсули эмаслиги, балки буюк маърифат

туфайли шаклланганлигига урғу қаратса, иккинчи томондан ахлоқий-фалсафий

тушунчалар ҳамда расулуллоҳгагина хос бўлган фазилатлар айнан муҳаббат маҳсули

эканлигини нозик ишоралар орқали кўрсата олган. Кўпгина уламолар таъкидлаганидек,

охирзамон пайғамбарига энг улуғ мўъжиза – Сўз мўъжизаси ато этилгани бу зотнинг

бошқа пайғамбарлардан устунлигини кўрсатувчи жиҳатлардир.

Навоийнинг тасаввуфий асари “Насойим ул-муҳаббат”нинг муқаддима қисми “Бу тоифа

сулукида муқаддима тамҳиди” деб номланиб, унда муаллиф инсон, унинг яратилиши,

бошқа махлуқотлар орасида тутган ўрни, авлиёуллоҳларнинг вазифалари, шайхларнинг

аъмол, афъол, муомалот ва риёзатлари каби фалсафий муаммолар устида тўхталади ва

4

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик, 6-жилд. Хамса. Ҳайрат-ул аброр. Фарҳод ва Ширин. –

Тошкент: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи,

2011. – 77-бет.


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

321

321

уларга тасаввуф таълимоти нуқтаи назаридан жавоб беришга ҳаракат қилади. Файласуф

шоир асарнинг муқаддимасидаёқ уни ёзишдан

мақсад тасаввуфнинг “дақойиқу

мушкулотини равшанроқ алфоз (тушунарли тил )да очуқроқ адо (содда услуб) била» баён

этиш эканлигини таъкидлайди. Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” тазкирасидан

616 шайхнинг таржимаи ҳоли ўрин олган бўлса, Алишер Навоий муршиди ва маслакдоши

Жомий асаридаги 60 таржимаи ҳолни камайтиради, лекин, “Нафаҳот ул-унс” асарида

тилга олинмаган 214 шайх ҳаёти ҳақидаги маълумотларни қўшимча қилиб, “Насойим ул-

муҳаббат”да зикр этилган шайхлар сонини 770 тага етказишга муваффақ бўлади.

Асардаги шайхларнинг 35 нафарини аёл авлиёлар ташкил этади.

Алишер Навоий тасаввуф таълимотининг соф назарий муаммоларидан ҳисобланган

тавба, вараъ, сабр, қаноат, таваккул, риёзат, фақр, муршид, маърифат, ишқ, каромат, ҳол,

самў, ваҳдат ул-вужуд, илми зоҳирий, илми ботиний, илми ладуний каби ўнлаб масалалар

юзасидан “Насойим ул-муҳаббат” асарида маълумот беради. Фақатгина шу билан чекланиб

қолмасдан шайхларнинг тариқатга қандай кириб келгани, уларнинг ҳаёти ва фаолиятидаги

ўзига хос жиҳатлар ҳақида батафсил тўхталади. Асарда тилга олинган 770 шайхнинг

кўпчилиги тариқатга, аввало, қаттиқ тавба қилиш билан кирганлиги баён этилган.

Мутафаккир буни шайхлар ҳаётидаги ибратли ҳикоялар орқали тасвирлашга эришган.

Мисол учун Навоий Абу Усмон Мағрибий ҳақида ҳикоя қиларкан, ҳикоят охирида Абу

Усмон Мағрибийнинг сўзларини иқтибос сифатида келтиради: “… қиладурғонларимдан

тавба қилиб, бу тариқни ихтиёр қилдим”. Ижодкор Амир Ҳусайний тўғрисида

гапириб, у ов қилаётган пайтда кийикнинг гапи унга қаттиқ таъсир қилганлиги

туфайли тавба қилиб,

тариқатга кирганлиги айтиб ўтилади.

Шунингдек, Абу

Абдуллоҳ Муборак, Фаридуддин Аттор, Ҳаким Санойи Ғазнавий, Ҳишом бинни Абдон,

Қазиб ул – бон Мавсилий, Шайх Рўзбеҳон Бақлий, Мавлоно Важиҳуддин, Шайх Абу

Аҳмад Абдол Чиштий сингари шайхларнинг тавбаси қаттиқ пушаймонликдан юзага

келганлиги эътироф этилади.

Алишер Навоийнинг аввал “Бадоеъ ул-бидоя” девонига сарлавҳасиз, кейинчалик

“Ғаройиб ус-сиғар”га “Қаноат нақшининг ифшосию нақшбандия тариқининг адоси”

сарлавҳаси билан киритилган, олимларимиз томонидан шоирнинг йигитлик йилларида

битгани эътироф этилган қитъаси

5

ҳамда “Ҳайрат ул-аброр” достонининг 21-бобидан ўрин

олган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва Хожа Убайдуллоҳ васфига бағишланган мадҳиясида

унинг нақшбандия тариқатига бўлган ниҳоятда самимий муносабати, сулукнинг маънавий

пирларига хос бўлган ҳамида ахлоққа беҳад ошуфталигию ўзида ҳам уларнинг намоён

бўлишини саодат деб билиши ярқ этиб кўзга ташланади

6

. Юқорида номи қайд этилган 11

байтли қитъа ва “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги 45 байтдан таркиб топган бағишловда

кузатилганидек, нақшбандийлик тариқати каби эҳтиросу ошкоралик билан бирор бошқа

тариқат ғоялари юқори даражада мадҳ қилинмайди

Алишер Навоий комил инсон масаласини талқин этар экан инсон бахт-саодатга эришиши

учун меҳнат қилиб ҳунар ўрганиши лозимлигини уқтиради. Ислом таълимотига кўра, бу

5

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. XX жилдлик, 3-жилд. – Тошкент: Фан, 1988, – 542-543-бетлар.

6

“Aлишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий - маърифий тараққиётидаги ўрни”

Халқаро илмий анжуман материаллари. – Навоий. 2017. – 106-б.


background image

ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241

Volume 6, issue 1, Fevral 2025

https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi

worldly knowledge

OAK Index bazalari :

research gate, research bib.

Qo’shimcha index bazalari:

zenodo, open aire. google scholar.

Original article

322

322

фоний дунёда ҳамма нарса Тангри томонидан тақдир сифатида битилган бўлса-да, Навоий

инсон ўз меҳнати билан камол топиши ҳамда комил шахс сифатида шаклланиб жамият

манфаати учун хизмат қиладиган инсонга айланиши мумкинлигини талқин этади

7

.

Алишер Навоийнинг нақшбандийлик тариқати таълимотини устози ва дўсти Абдураҳмон

Жомий раҳнамолигида олган бўлса болалигидан Фаридуддин Аттор қарашларин чуқур

ўрганиши нақшбандия таълимотини қўллаб қувватлашига замин яратган. Чунки, Алишер

Навоий

ижодида

нақшбандия

таълимотининг

ўз

ифодасини

топиши

ва

нақшбандийликнинг асосий ғояларининг Навоий ижодида акс эттирилиши бунга

мисолдир.

Абдураҳмон Жомий ижодида нақшбандия тасаввуфий талимотининг тўртта тамойиллари

яъни, хилват дар анжуман (жамиятдаги ёлғизлик), назар бар қадам (ҳамма нарсага

эътибор), сафар дар ватан (ватан атрофида саёҳат), ҳуш дар дам (ҳар бир лаҳзадан

завқланиш) каби рашҳалари ёритилган бўлса, Алишер Навоий талқинида ушбу

тамойиллар замон билан ҳамнафас ҳолда инсон хулқ-атвори, унинг маънавий-руҳий

кўрсаткичи сифатида эътироф этилган. Навоий ижодидаги асосий урғу берилган ҳолат

давлат сиёсатида халқ манфаатини устун қўйиш бўлган.

Алишер Навоий фикр мавзуси Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида эканлигини Хожа юксак

осмон наққоши бўлиш учун ҳар саҳифага нақш банд этти, дейиш билан ўқувчига маълум

қилади ва унинг улуғ тариқатга асос солганини баланд рутбали наққошга қиёслаб, бадиий

безак бера бошлайди.

Навбатдаги мисраларда мазкур наққош нақш билан

безатилган варақларни жуда кўп ҳосил қилгани ва уларни мафтункор нақшлар билан

безаганию, лекин ҳақиқий наққош қалами ҳам унинг нақшидек кўнгилни ўзига жалб

қилувчи, ёқимли нақшни чиза олмагани тасвирланади. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд

сиймосида муаллиф орзусидаги фано мақомига эришган ориф шахсни кўрганини

мадҳиянинг тўртинчи байтида таъкидлайди. Байтда Баҳоуддин Нақшбанднинг кўнгли

ичра нақши жуд – сахийлик нақши собит бўлгани сабаб ул сафҳадан, яъни кўнгилдан

мавжудликнинг сурати тамомила маҳв бўлганлиги айтилади. Ўзига фақрлик ҳаётини раво

кўриб, ҳалол луқмага таянган, молу жоҳга эҳтиёж сезмайдиган ориф кўнгли ана шундай

фано мақомига айланади. Бағишловнинг 5–9-байтларида тасвирланганидек унинг олдида

мавжудликнинг турли жозибали кўринишлари ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Бутун

дунёга ўзининг нақши нигори билан донғи кетган Чин ўлкасининг нақши унинг нақшига

тенг кела олмаганини, олам худди хожанинг бармоғидаги узуги нақшига айланиб

қолганини (бунда Сулаймон алайҳис-салом узугининг қудратига ишора бор), деву парилар

ҳам шунчалик ажабланарли нақшлари (ҳийла-найранглари) билан ҳам ўша узук нақшига

(ҳукмига) бўйсунушларини, осмон неча саъй – уринишлари билан ҳар қанча жозибали

нақшларни кўз-кўз этиб турса-да, унинг нақши олдида осмон гунбазининг энг кўримли

нақши ҳам қоғозда ишланиб, деворга осилган нақш мисоли қадрсизлигини юқори

даражадаги шоирона эҳтирос билан Навоий ушбу сатрларда тасвирлайди.

Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, Навоий араб, форс-тожик ва ўзбек салафлари

ижодий фаолиятини ҳамда уларнинг тасаввуфий қарашларидан етарли даражада хабардор

бўлган. Шунинг учун Алишер Навоийнинг тасаввуфий карашлари чуқур илмий асосга эга.

7

Алишер Навоий. Насоийм ул-муҳаббат. Мукаммал асарлар тўплами. Ўнинчи жилд. Т.: Фан, 2011. – Б. 147.

References

x