Хорижий филология
№3, 2018 йил
9
ТАРЖИМОННИНГ ЛИСОНИЙ ШАХС СИФАТИДА
БАЖАРАДИГАН ФАОЛИЯТИ
Сафаров Шахриѐр Сафарович,
СамДЧТИ профессори
Калит сўзлар:
когнитология, методолог, семиотика, когнитив, тезаурус
интерпретант.
Когнитология билимнинг лисоний
воқеланиши
жараѐнини
тавсифлашни
гуманитар фанлар соҳасидаги энг асосий
муммолар қаторига қўяди. Ушбу муаммо
замонамизда ривож топаѐтган илмий
тадқиқотларнинг муҳим йўналишларини
белгилаб бермоқда ва шулар қаторига
семиотик бирликларнинг инсон (субъект)
фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага
келадиган
моҳияти
ва
функционал
хусусиятларини
ўрганиш
масаласи
киради. Даставвал Ч.Пирснинг ишларида
ўз аксини топган семиотик белгининг
субъективлиги ҳақидаги ғоя кейинчалик
унинг давомчиси Ч.Морриснинг ―Белгилар
назарияси
асослари‖
асарида
ривожлантирилди. Белгининг табиатини
семиозис жараѐни доирасидан излашни
маъқул кўрган Ч.Моррис, ўз устози
ажратган ―репрезентамен‖, ―десигнат‖ ва
―интерпретант‖ белгилар шакли учлиги
қаторига
тўртинчи
омил,
яъни
―интерпретатор‖ни ҳам қўшиб қўйди.
Олимнинг таъкидича, ушбу тўртлик
аъзоларининг муносабати барқарор, лекин
уларнинг хусусиятлари нисбий, чунки
ушбу хусусиятларнинг намоѐн бўлиши
объектларнинг
семиозисда
кечаѐтган
ҳаракатлар
вазифаси
билан
боғлиқ
(Моррис
1983:55).
Кўринадики,
семиотикани
турли
фанларнинг
ҳамкорлигидаги
ўрнини
қайд
этган
Ч.Моррис семиотик бирликларнинг инсон
фаолияти
доирасида
бажарадиган
вазифасини
билиш
муҳимлигини
таъкидлайди: ―... фанни ўрганишни ҳеч
қандай қолдиқсиз илмий тил тадқиқига
киритиш мумкин, зеро ушбу тил тадқиқи
фақат формал структуралар тадқиқини
назарда
тутмасдан,
балки
унинг
ифодаланаѐтган объектлар ва ундан
фойдаланувчи шахсларга муносабатини
ҳам қамраб олади‖ (Моррис 1983:62).
Афсуски, Пирс ва Моррис томонидан
истеъмолга киритилган ―интерпретант‖ ва
―интерпретатор‖ тушунчалари ҳаммага
ҳам бир хилда маъқул келмади. Ҳатто
фаннинг
―объектив‖
ҳаракатларда
бўлишига қаттиқ ишонган баъзи олимлар
бу тушунчаларни қабул қилишдан бош
тортдилар.
Методологлар
даврасида
машҳур
ҳисобланган
Г.П.
Щедровицкийнинг таъкидлашича, тилдан
ташқи хусусиятлар ва омилларни (масалан,
инсон онги) инобатга оладиган семиотика
ѐки бошқа соҳаларнинг ривожига бўлган
умид фанни боши берк кўчага қамаб қўяр
эмиш
(Щедровицкий
1995).
Унинг
шогирди В.М.Розиннинг қайди янада
қаътийроқ эшитилади: ―Семиотиканинг
асосий вазифаси унинг мустақил табиий
фан соҳаси сифатида шаклланишини ва
бунга белгилар ва белгилар тизими ҳақида
асосий
тушунча–тасаввурларни
умумлаштириш, синтезлашга эришиш
эканлиги ҳақидаги фикрни маъқуллаб
бўлмайди‖ (Розин 2001:20). Айни пайтда,
Пирс-Моррис назарияси тадқиқотчилар
эътиборини
доимо
жалб
қилиб
келганлигини, уларнинг таълимоти янги
соҳаларнинг (масалан, прагматика, маъно
назарияси кабилар) тараққиѐтига катта
улуш қўшганлигини ҳам унутмаслик
керак. Ч.Пирснинг фанга қўшган улушини
юқори
баҳолаган
Роман
Якобсон
таъкидлаганидек,
―Агарда
Пирснинг
ишлари ўттизинчи йилларга қадар (20-аср
назарда
тутилмоқда-Ш.С.)
чоп
қилинмасдан
қолмаганида
эди,
ҳеч
бўлмаганда,
чоп
қилинганларидан
тилшунослар хабардор бўлганларида, улар
Хорижий филология
№3, 2018 йил
10
лингвистик назариянинг дунѐ миқѐсидаги
ривожига тенгсиз таъсир кўрсатган бўлар
эдилар‖
(Якобсон
1983:
103).
Р.Якобсоннинг айтаѐтганлари ҳақиқат ва
бу ҳақиқат таржимашуносликка ҳам оид.
Таржима жараѐнида энг тез ва маҳсулдор
фаоллашадиган
муносабат
айнан
интерпретанта
ва
интерпретатор
ўртасидаги муносабатдир. Зеро, Пирснинг
талқинича, ―интерпретант фақат объект
ҳақидаги тушунча бўлиб қолмасдан, балки
онгда
туғилаѐтган
фикр,
тафаккур
ҳосиласидир‖ (қаранг: Сухачев 2003: 31;
38).
Илмий тадқиқотларнинг антропо-
центлик кўриниш олиши, яъни инсон
фаолияти сари йўл топиши когнитология
фанининг ривожи билан боғлиқ. ХХ
асрнинг энг таниқли тилшуносларидан
бири бўлган Е.С. Кубрякованинг ―табиий
тилнинг ҳақиқий ҳаѐти белгилардан
амалда
фойдаланишдан
иборатдир‖
(Кубрякова 2002: 14) деган ақидасига амал
қилган тадқиқотчилар билимнинг лисоний
воқеланиши билан боғлиқ муаммоларни
тадқиқ қилишни устувор вазифа сифатида
белгилай бошладилар. Оқибатда, когнитив
таҳлил
мўлжалини
олган
тадқиқот
йўналишларида эмпирик объект сифатида
қаралаѐтган ва моҳиятан бевосита субъект
(инсон) фаолияти билан бевосита боғлиқ
бўлган лисоний белгиларнинг табиати
ҳамда функционал хусусиятлари ўрганила
бошланди. Бироқ, билим доирасини фақат
лисоний билим ва унинг шакллари билан
чегаралаш когнитология учун етарли эмас.
Биринчидан, лисоний билим ҳақида
гапирилаѐтганда инсон онгидан ўрин олган
билим нимадан иборатлиги, унинг қандай
тизимда эканлигини тасаввур этмоқ зарур.
Иккинчидан,
бу
тизимдан
қандай
фойдаланиш
мумкинлигини
аниқлаш
керак бўлса, учинчидан, ушбу система
онтогенезисда
қандай
шаклланишини
билиш муҳимдир.
Ҳар
қандай
билимнинг
эгаси,
албатта, инсондир. Инсон оламни алоҳида
шахс сифатида идрок этади ва бундай
идрок давомида шаклланадиган ахборот
индивиднинг
лисонгача
ва
лисоний
қатламларида, дунѐни англаш жараѐнида
орттирган тажрибасини акс эттиради.
Фалсафий нуқтаи назардан қараганда,
олам
лисоний
манзарасининг ҳосил
бўлиши билиш фаолиятининг субъекти
бўлмиш
инсоннинг
когнитив
имкониятлари билан боғлиқ. Муҳими, бу
фаолият
мобайнида
инсоннинг
яратувчанлик
имкониятлари
намоѐн
бўлади, яъни у оламни ўзлаштирувчи ва
ўзгартирувчи шахс эканлигини кўрсата
олади. Зотан, субъектнинг фаоллиги ошган
сари олам идрокининг шиддати ошади ва
дунѐ ҳақидаги илм инсон ҳақидаги илмга
айланиб бораверади.
Оламнинг концептуал манзараси
замирида ҳосил бўладиган билим эгаси
бўлган шахс ―коммуникатив етуклик‖
даражасига эришганидан сўнг унинг
лисоний қобилияти яратувчанлик узви
билан бойийди. Демак, ҳақиқий лисоний
қобилият,
Н.Чомский
истаганидек,
ядровий
синтактик
структураларнинг
тузилиш қоидаларини эгаллаш орқали
шаклланмасдан,
балки
ментал
ва
коммуникатив мақсадларни умумлаш-
тирувчи нутқий-тафаккур фаолият малака-
кўникмалари
мавжудлигида
намоѐн
бўлади.
Таржима
инсон
томонидан
бажариладиган фаолият эканлиги барчага
маълум. Шундай экан, ушбу фаолият
жараѐни ва маҳсулини таржимоннинг
лисоний ва ментал қобилияти билан
боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш шартдир.
Таржимоннинг ментал қобилияти унинг
ижтимоий–тарихий муҳитда тўпланган
билим заҳирасига лисоний-когнитив ва
руҳий – семантик жиҳатдан яқин туриши
ѐки хабардор бўлиши ва лозим бўлганда,
ундан
маданиятлараро
коммуникация
шароитида унумли фойдалана олиш
имконияти билан боғлиқдир. Шу боис,
таржима
жараѐни
иштирокчиларини
―лисоний шахс‖ тушунчасига мурожаат
қилган ҳолда тавсифлашга мажбурмиз.
―Лисоний шахс‖ тушунчасини тавсифлаш
бироз мушкулроқ, албатта. Бундай шахс
таълим ва тарбия натижасида шакл
топишини уқтирган И.И. Халееванинг
ѐзишича, шахснинг лисоний қобилияти
кўпқатламли бўлиб, булар қаторига турли
Хорижий филология
№3, 2018 йил
11
тартиб
ва
тузилишдаги
нутқий
ҳаракатларни
бажариш
қобилияти,
имконияти
киради.
Бажариладиган
ҳаракатлар,
бир
томондан,
нутқий
фаолият турлари (эшитиш, ѐзиш ва ўқиш)
бўйича фарқ қилса, иккинчи томондан, тил
сатҳларига
мансублиги
(фонетика,
грамматика,
лексика)
жиҳатидан
ажратилади (Халеева 1989:29).
Муҳокама қилинаѐтган тушунчанинг
бироз
тўлиқроқ
таърифини
Ю.Н.Карауловнинг ишларида учратамиз:
―Лисоний шахс тилда (матнда) лисон
воситасида ўз ифодасини топадиган
шахсдир; у инсоний бирликлар воситасида
хусусиятлари
қайта
шакллантирилган
шахсдир‖ (Караулов 2003:38). Олимнинг
фикрига
эргашадиган
бўлсак,
матн
лисоний
шахснинг
лисоний-тафаккур
қобилиятининг
алоҳида
кўринишда
фаоллашуви натижаси, маҳсули сифатида
қаралиши керак. Бунда лисоний-ментал
бирлик
сифатида
қараладиган
олам
лисоний манзарасининг ҳар бир кўриниши
лисоний шахснинг лисоний тафаккури
йўналишини
белгиловчи
ҳодисага
айланади. Олам лисоний манзарасининг
ҳар хил кўриниш олишини аниқлаш учун
турли тил соҳиблари томонидан яратилган
матнларни чоғиштириш лозим бўлади. Бу
эса матнни шахснинг лисоний қобилияти
маҳсули,
бошқача
айтганда,
―персономатн‖
сифатида
ажратиш
имконини беради (Голев 2004).
Ўзига
хос
лингвомаданий
хусусиятларга эга бўлган лисоний шахсни
маданий,
тарихий,
экстралингвистик,
ижтимоий, биологик, психологик нуқтаи
назардан тавсифлаш мумкин (Караулов
1995; Нерознак 2003; Карасик 2004).
Бинобарин, Ю.Н. Караулов лисоний шахс
таркиб топишини уч босқичли кўринишда
моделлаштирган эди:
а) илк босқич – лисоний – семантик
сатҳ (лексикон);
б) иккинчи босқич – лисоний –
когнитив сатҳ (тезаурус);
в) учинчи босқич – мотивлашув
талаби сатҳи (прагматикон).
Лисоний – семантик сатҳ инсоннинг
ижтимоий муҳитга мослашуви давомида
шаклланиб, луғавий – грамматик заҳира
кўринишида ҳосил бўлади ҳамда шахснинг
лисоний қобилияти таркибида муҳим
ўринни эгаллайди. Аммо бу сатҳда
эвристик, яратувчанлик имкониятларининг
фаоллашуви
тил
нормаси
ва
узус
назоратида кечади.
Тезаурус – лисоний онгнинг маълум
ассоциатив боғланишлар орқали олам
лисоний манзараси билан муносабатга
киришувини таҳминловчи сатҳдир. Ушбу
сатҳда лисоний шахс қаътий тартиблашган
тил тизими доирасидан четга чиқиш ва
лисоний тузилмалар танловини бошқариш
имкониятига
эга
бўлади.
Тезаурус
босқичида шахс асосан олам ҳақидаги
билимига таянади ва кўпроқ ушбу
билимнинг когнитив структуралари (образ,
тасаввур, концепт кабилар) билан иш
кўради.
Лисоний шахснинг прагматикони
коммуникатив фаолиятга йўналтирилган
бўлиб, у жамоада маъқулланган ва шахс
томонидан қабул қилинган мотив, мақсад,
қадриятларга
асосланган
қонуниятлар
доирасида
шаклланади.
Худди
шу
қонуниятлар қамровида матнлар яратилади
ва
идрок
этилади,
мазмун
ва
қадриятларнинг поғонали муносабатлари
белгиланади.
Санаб
ўтилган
босқичларни
ажратишнинг асосий мезони уларнинг ҳар
бирида маълум турдаги элементларнинг
мавжудлиги
ҳисобланади.
Бундай
элементлар
сифатида
қуйидагилар
қаралади: а) ҳар бир босқичга хос
бирликлар;
б)
улар
ўртасидаги
муносабатлар;
в)
босқичларга
хос
стереотип тузилмалар (Караулов 1989:5).
Айтиш
жоизки,
ушбу
босқичларнинг фарқланиши шартлидир,
чунки улар таркибидаги бирликларнинг
ўзаро алоқаси нафақат у ѐки бу босқич
доирасида, балки босқичлараро кўринишда
ҳам намоѐн бўлади. Шунга биноан,
лисоний
шахсга
хос
хусусиятлар
тузилишини босқичлар муносабатининг
вертикал тасвирида намойиш этгандан
кўра,
доира
шаклида
тасвирлаш
маъқулдир. Зотан, доира шакли структур
Хорижий филология
№3, 2018 йил
12
алоқалар ва муносабатлар динамикасини
аниқ тасаввур қилиш имкониятини беради.
Ўз–ўзидан
равшанки,
таржимашунослик
соҳасига
оид
муаммолар тадқиқининг самарали кечиши
учун
таржимоннинг
лисоний
шахс
сифатида
бажараѐтган
фаолиятига
мурожаат қилиш эҳтиѐжи туғилади.
Айниқса, ҳар қандай таржимон учун
муҳим бўлган ―ахборотни жуфт (икки
маротаба) кодлаштириш‖ механизмларини
ўрганиш алоҳида эътиборга лойиқдир,
чунки айнан шу механизмлар шахснинг
онгида
лисоний-семантик
ва
лингвокогнитив сатҳлар ўзаро алоқасини
таъминлайди.
Ушбу
механизмнинг
―ишлаш‖ усули барчага маълум: лисоний
белгининг қабул қилиниши пайтида
бажариладиган
амаллар
семиотик
ифодадан узоқлашиб бориб, мазмун
туғилишини таъминловчи лингвокогнитив
сатҳда сўзнинг образи туғилишига сабаб
бўлади. Кейинги босқичда қайталаниш
жараѐни кечиб, образ қайта семиотик
ифода топади.
Демак,
лисоний
онгда
олам
ҳақидаги билим муҳимроқдир. Онг образ,
тасаввур, концепт, фрейм кабилардан
иборат олам ҳақидаги билимлар билан иш
кўради.
Мабодо
инсон
эшитаѐтган,
ўқиѐтган лисоний бирликлар тафаккурнинг
мазмуний сатҳида айтилган бирликлар
тафаккурнинг мазмуний сатҳида қайд
этилган кўринишларни олмаса (масалан,
образли тасаввур туғилмаса), ахборотни
жуфт
кодлаштириш
механизми
ишламайди, натижада ҳар қандай шахс (шу
жумладан, таржимон ҳам) ахборотни қабул
қилиш ва қайта ишлаш қобилиятидан
маҳрум бўлади.
Таржимон лисоний шахс сифатида
ўзига хос хусусиятга эга, унинг лисоний
онгидаги сатҳлар асосан жуфтлашган.
Иккиламчи
лисоний
шахс
таълим
жараѐнида шаклланади. Таржима билан
машғул инсонни ўзига хос шахс сифатида
таърифлашдан қочмаслик керак. Тўғри,
илмий тавсифда кўпроқ умумлаштириш
тамойилига амал қилган ҳолда кўпинча
доимий такрорланадиган хусусиятларни,
ҳодисаларни ѐритишга ҳаракат қиламиз.
Аммо, лисоний шахс тушунчаси борасида
сўз
кетганда,
тил
заҳирасидан
фойдаланаѐтган инсоннинг вербал хатти-
ҳаракатларини эътиборга олиш маъқулроқ
кўринади
(қиѐсланг:
Сухих
1997).
Таржимани
бекорга
―саънат‖
деб
таърифламасалар керак, санъаткор бўлиш
учун эса, истеъдод соҳиби бўлмоқ даркор.
Истеъдод, ўз навбатида, оммавийликни
ѐқтирмайди. Бекорга таржимонлар шогирд
тутиш анъанасидан йироқроқ туришни
маъқул кўрмасалар керак. Яқинда муборак
саксон ѐшини нишонлаган Иброҳим
Ғофуровдан ―Ёшлик‖ журнали мухбири
сўзгарлик
ҳунарини
бошқаларга
ўргатмаганлигини, сўраганида мутаржим
аниқ
жавобдан
нақадар
устамона
қочганлигини қаранг: ―Сўфийга мурид
қандай мақом ва ҳолда бўлса, адабий
устозга шогирд ҳам шундай мақом ва
шундай ҳолатда. Имоним комилки, устозу
шогирд
бир
тан-бир
жон
бўлиб
кетгандагина,
икки
ўртада
батамом
уйғунлик туғилсагина мавжуд. Акс ҳолда,
бу ўқитгану ўқиган, муаллиму толиб
муносабатларидир...‖ (Ғофуров 2013:11).
Балким, таржима соҳасида устоз-шогирд
муносабати бевоситаликдан кўра, кўпроқ
билвоситаликка амал қилар?!
Келинг, бу масала муҳокамасини
―сўз
хизматида
сочи
оқарган
мутаржим‖нинг ихтиѐрига қолдирайликда,
(балким, бу инсон ҳақиқатан ҳам ―ардоқли
сирини учраган одамга дастурхон қилгиси
келмагандир‖) таржимоннинг иккиламчи
(―жуфтланган‖,
десам
қандай
эшитиларкан?!) лисоний шахс сифатида
намоѐн бўлиши масаласига қаратайлик.
Таржима жараѐни коммуникациянинг икки
тил тизимидан фойдаланишни тақозо
этувчи тури эканлиги ҳаммамизга маълум.
Шундай экан, таржимон билингв, яъни
икки тил эгасига айланган ижодкор
ҳисобланади. Зуллисонайнлик мураккаб
хусусиятларга эга бўлган қобилиятдир. Бу
қобилият катта ҳаѐтий тажриба асосида,
ижтимоий муҳитнинг тақозоси билан
юзага келиши мумкин (Исҳоқов 1980).
Бироқ
таржимон
зуллисонайнлик
даражасига эришиши учун унинг лисоний
билим қатламлари жуфтланиши ва шу
Хорижий филология
№3, 2018 йил
13
йўсинда олам манзарасининг ўзга тилдаги
манзараси, модели билан яқиндан таниш
бўлиши янада аниқроғи, уни эгаллаши
зарур. Бундан ташқари, маданиятлараро
мулоқот субъектига айланаѐтган таржимон
бикогнитив
ва
бимаданий
қобилият
шахсига ҳам айланиши даркор.
Зуллисонайнликка оид муаммо-
ларни инсоннинг лисоний қобилиятини
моделлаштириш орқали ечиш мумкин ва
бунда охирги йилларда оммавийлашаѐтган
лисоний
шахс
назариясига
таяниш
муҳимдир. Айнан ―иккиламчи лисоний
шахс‖
тушунчаси
асосида
лисоний
қобилиятни тавсифлаш ўзга тил ва
маданият
тизимини
ўзлаштиришни
енгиллаштирувчи омиллар билан яқиндан
танишиш
имконини
беради.
Ю.Н.Карауловнинг
фикрича,
лисоний
шахс ғояси тилни эгаллашнинг барча
аспектларини қамраб олади ва айни пайтда
инсонни ўрганувчи фанлар ўртасидаги
чегараларни бузиб ташлайди, чунки
инсонни унинг забонидан холи равишда
ўрганиб бўлмайди (Караулов 1987:3).
Олим олға сурган ғоя иккиламчи лисоний
шахс назариясининг шаклланишига туртки
бўлди. Ушбу назариянинг асосчиларидан
бўлган М.И.Халееванинг қайдича, лисоний
шахс
категорияси
лингводидактик
мўлжални ҳам кўзлаши мумкин ва бундай
мўлжал
оддий
ѐки
ягона
мақсад
бўлмасдан, балки мавжуд муаммоларга
кенг кўламда қараш ҳамда таҳлилда
редукционизмдан қочиш зарурати билан
боғлиқ – (Халеева 1989:23). Бўлажак
таржимонга таълим бериш жараѐнида ҳам
унинг лисоний билимининг вербал-
семантик сатҳини жуфтлашиш ва ушбу
билимни бошқа тил жамоасига хос бўлган
оламнинг лисоний манзараси билан
бойитиш назарга тутилади. Шунинг билан
биргаликда, иккиламчи лисоний шахс
моделининг мураккаб тузилишга эга
эканлигини унутмаслик лозим, чунки бу
ерда сўз алоҳида лисоний шахсларнинг
бир-бири билан бирикиши тўғрисида
кетаѐтгани йўқ. Иккиламчи лисоний
шахснинг шаклланиши бошқа бирор бир
тил тизими ҳақидаги билимга эга бўлиши
билан тугамайди. Бу жараѐн, аслини
олганда, ягона бир шахс лисоний онгида
она ва чет тиллари замирида кечадиган
оламнинг турли лисоний манзалари
учрашувидир.
Инсон онгида лисоний қатламнинг
жуфтлашуви, гумонсиз, лингвокогнитив ва
тезаурус
қатламларининг
ҳам
жуфтлашувига олиб келади. Боз устига,
айтилган қатламларнинг ўзаро алоқасисиз
лисоний онг сатҳининг жуфтлашуви
ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Фақат
қабул қилинаѐтган ўзга тил белгиларига
тўғри муносабат билдириш кўламида ва
ушбу
тилдан
фойдаланиш
механизмларининг мустақил, она тилидан
эркин равишда ҳаракати шароитида
лисоний онгдаги жуфтлашув юзага келади.
Бошқача
айтганда,
лисоний
шахс
лексиконининг
жуфтлашуви,
охир-
оқибатда, онгнинг лингво-когнитив ва
лисоний-семантик қатламларининг тез
мосланувчан
ѐки
ҳаракатчан
муносабатларини
таъминлашга
йўналтирилади. Олам ҳақидаги билимнинг
катта қисми ўзига хос миллий ―либос‖га
эга
бўлган
сўз
маънолари
орқали
ўзлаштирилиши
сабабли,
лисоний
белгилари
нафақат
тил
билимни
ташувчилар, балки олам ҳақидаги билим
заҳираси
ҳамдир.
Лисон,
оламнинг
концептуал тасвирини акс эттирганлиги
боис мулоқот воситаси хизматини ўташ
қудратига эга.
Лисоний
шахсга
батамом
ижтимоий-тарихий,
миллий-маданий
ҳодиса сифатида қараш талаби таржимон
шахсида
ҳам
ўз
аксини
топади.
Таржимоннинг
ҳозиргина
айтилган
сифатларга
эгалик
даражаси
унинг
қобилияти
(компетенцияси)
кўламини
белгилайди.
Умуман,
билимнинг
иккиламчи
когнитив
структурасининг
роли жуфтлашган лисоний шахснинг
шаклланиши ва фаоллик кўрсатишида шу
қадар каттаки, таржимон шахси, ўз
миллийлигини йўқотмасдан туриб, янги
сифатларга эга бўлади. Энг қизиғи билингв
ва
бикогнитив
шахсга
айланган
таржимоннинг
прагматикони,
унинг
маълум даражада кенгайишини инобатга
Хорижий филология
№3, 2018 йил
14
олмайдиган бўлсак, асосан сақланиб
қолади.
Лекин ҳар қандай билингв ҳам
таржимонлик қилиш қобилиятига эга
бўлавермайди.
Зуллисонайн
шахс
узатилаѐтган ахборотга лисоний кўриниш
беришда
бирмунча
эркинликка
эга,
таржима
амалиѐтида
эса
эркинлик
чегараланган,
чунки
таржимон
ҳаракатлари қабул қилинган қоидалар
кўламида бажарилади. Демак, таржимон
икки тилни эгаллаган оддий шахс
бўлмасдан, балки махсус тайѐргарлик
ўтаган
касб
эгасидир
ва
унинг
бажарадиган
ҳаракатлари
мураккаб
кўринишдаги
нутқий
фаолият
натижасидир.
Таржиманинг фаолият сифатида
эътироф этилиши ―таржима фаолияти‖
тушунчасининг
барча
учун
таниш
бўлишига сабаб туғдиради. Аммо ―таниш
бўлиш‖ ѐки ―моҳиятни англаб етиш‖ бир
хил нарса эмас. Қизиқ, ―фаолият‖
нималардан иборат экан ѐки унинг
концептуал маъноси нимани англатади?
Махсус адабиѐтларга мурожаат қиладиган
бўлсак,
―фаолият‖
тушунчасининг
субъектнинг объектга таъсир кўрсатиш
мақсадида, режа асосида бажарадиган
онгли ҳаракатлари мажмуаси кўринишида
талқин қилинишини сезамиз. Демак,
фаолият қандайдир бир бўшлиқда юзага
келмайди: унга киришиш учун мотив
туртки бериши, мақсад туғилиши, муҳит
пайдо бўлиши шарт. Фаолият самарага
олиб келиши учун ҳаракат дастури
тузилиши ва уни ишга солувчи воситалар,
механизмлар
мавжуд
бўлиши
талаб
қилинади.
Худди
шу
воситалардан
фойдаланиш
оқибатида
натижага
эришилади, яъни моддий ѐки маънавий
маҳсулот юзага келади. Фаолият жараѐни
марказида субъект, яъни унинг ижрочиси
туради, субъектсиз ҳеч қандай фаолият
тури бажарилмайди. Бундан ташқари,
фаолият
маълум
бир
объект
сари
йўналтирилади.
Равшанки, фаолият субъектнинг
предмет
олами
билан
муносабатга
киришувининг динамик, ҳаракатдаги
тизимидир. Шунга биноан, фаолият
ҳодисасининг
асосий
хусусиятлари
субъектнинг предмет билан муносабатида
кўзга ташланади. Бу эса, ўз навбатида,
предметсиз
ѐки
объектсиз
фаолият
хомхаѐл
эканлигидан
дарак
беради.
Фаолият предмети моддий ѐки идеал
мундарижага бир хилда эга бўлиши
мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.
Шундай экан, нутқий ҳаракатларни
ва шунинг билан бир қаторда, таржимани
фаоллик назарияси тамойилларига жавоб
беришини исботлаш мумкинми?! Бундай
гумонли мулоҳазанинг туғилиши бекорга
эмас.
Зеро,
тилшунослар
(айниқса
структуралистлар)
йиллар
давомида
лисонни
кодлар
(белгилар)
тизими
сифатида талқин қилишиб, нутқни эса
ахборотни маълум турдаги лисоний
белгилар ва структуралар воситасида
кодлаштиришдан
иборат
эканлигини
уқтиришга ҳаракат қилиб келдилар.
Аслида, ҳолат бошқачароқ. Машҳур рус
психологи Н.И. Жинкиннинг таърифига
ишонадиган
бўлсак,
―нутқ
бир
ҳамсуҳбатнинг
маълум
бир
фикрни
етказиш ва мазмуний таъсир ўтказиш
мақсадида
иккинчисига
нисбатан
бажараѐтган
ҳаракатидир‖
(Жинкин
1982:18).
Бундан
маълумки,
нутқий
фаолият бажарилишида асосийси лисоний
белги эмас, балки
ушбу
белгилар
воситасида
узатиладиган
ѐки
уйғотиладиган
ментал
маҳсулот
–
фикрдир. Нутқий фаолиятда мақсад
эришилганлик даражаси ҳам худди шу
ментал маҳсулот кўламида белгиланади.
Бошқача айтганда, узатилган лисоний
ахборот тингловчида ҳам бир хил фикрни
уйғотса,
субъект
нутқий
фаолияти
кўзланган мақсадга эришади.
Таржиманинг
нутқий
фаолият
турлари қаторига киритишга ҳалақит
бераѐтган
нарса
таржимашуносликда
иккита тадқиқ предмети ажратилиши
билан боғлиқ. Буларнинг биринчиси
таржима жараѐни бўлса, иккинчиси ушбу
жараѐн маҳсули – матндир. Ҳар ҳолда,
ҳозирги пайтда таржиманинг ўзига хос
(нуқий) фаолият эканлиги ҳеч кимда гумон
туғдирмаса
керак.
Буни
таржима
ҳодисасига берилаѐтган таърифлардан ҳам
Хорижий филология
№3, 2018 йил
15
илғаш
мумкин.
Масалан,
Л.К.
Латышевнинг таъбирича, ―таржима, бир
томондан, таржимон фаолияти маҳсули –
ѐзма ѐки оғзаки матнни англатса, бошқа
томондан, ушбу маҳсулотнинг яратилиш
жараѐнини,
яъни
матнни
шакллантираѐтган таржимон фаолиятига
ишора
қилади‖
(Латышев
2001:12).
Таржиманинг нутқий фаолиятининг ўзига
хос тури эканлиги аниқ ва бу фаолият
давомида таржимоннинг вазифаси ўзига
яраша, у аслиятнинг мунжарижасини
ташкил қилувчи мазмунни сақлаб қолиш
мажбуриятини олган шахсдир ва шу
жиҳатдан матн яратишга оид ўз дастурига
эга эмасдек туюлади. Таржимоннинг
эришадиган натижаси аслият муаллифи
кўзлаган мақсадга мувофиқ бўлиши лозим.
Шу сабаб бўлса керак-ки, ―таржима‖ ва
―таржимон‖ тушунчаларининг ҳеч қандай
мантиқий фарқсиз қўлланиш ҳолатлари
тез-тез учраб туради. Жумладан, ҳозиргина
эслатилган ишда қуйидагиларни ўқиймиз:
―таржима, худди бошқа касбий фаолият
турлари каби, жамиятда маълум бир
вазифани бажаради, яъни ижтимоий
мақсадга йўналтирилади. Профессионал
фаолиятнинг ижтимоий вазифаси (бурчи)
унинг энг муҳим белгисидир ва бу
бевосита фаолият моҳиятини белгилайди.
Табиийки, бу таржимага ҳам тааалуқли‖
(Латышев 2001:14).
Айтилган фикрга қўшилмасликнинг
иложи
йўқ,
берилаѐтган
таърифлар
унчалик даражада эътирозли эмас, бироқ
бу таърифу тавсифларда муҳим бир нарса
назардан четда қолаѐтгандек, аниқроғи–
уларда
таржима
фаолиятининг
туб
моҳияти, унинг ўзига хослиги ўз аксини
топмасдан қолиб кетмоқда. Ҳайронман:
сиз билан биз бу камчилик ҳақида
мулоҳаза ѐритаѐтиб, бошқаларга ундан
қутулиш йўлини кўрсата олармиканмиз?!
Ҳар ҳолда, ҳаракат қилиб кўрсак, дашном
эшитмасак керак.
Таржиманинг алоҳида кўринишдаги
тафаккур фаолияти эканлиги ва бу
жараѐнда ўзига хос таржима амалларининг
бажарилишини тадқиқотчиларнинг асосий
қисми қайд этади. Ушбу ҳолатда асосий
ўринга, сўзсиз, пайдо бўлган матн эмас,
балки фаолиятнинг кечиши, таржима
жараѐни чиқади. Ҳар қандай жараѐн
маълум пайтда, шароитда ва аниқ
воситалар
иштирокида
кечганидек,
таржима
жараѐни
тавсифида
ҳам
қандайдир
мавҳум
категорияларга
мурожаат қилгандан кўра, когнитология ва
психолингвистика соҳаларида синовдан
ўтган тушунча ва ғояларга амал қилиш
маъқулроқ кўринади.
Таржиманинг
психолингвистик
тадқиқи
йўлларини
қидираѐтганлар
таржима жараѐнини, А.А. Леонтьевнинг
нутқ яратилиши назариясига таянган
ҳолда, уч босқичли фаолият кўринишида
тавсифлайдилар:
ҳаракатларни
белгиланган
мақсад
мўлжалида
режалаштириш
босқичи,
дастурни
бажариш ва режани амалга ошириш
босқичи; назорат босқичи ѐки эришилган
натижани режа билан қиѐслаш. А.А.
Леонтьевнинг бир пайтлар айтган фикри
(―таржима-дастури четдан белгиланган
монологик фаолиятнинг бир туридир‖-
Леонтьев 1967:169) таржиманинг ўзига хос
нутқий фаолият эканлигини исботлаш
ниятида
эслатилиб
турилади.
Таржимоннинг
―четдан‖
оладигани,
албатта
аслият
матнидир.
Бундан
чиқадики, таржимоннинг фаолият дастури
(режаси) ҳам ―четдан‖, яъни аслиятга
боғлиқ ҳолда шаклланади. Таржимон
олдиндан, ―четдан‖ тайѐр матнни қабул
қилиб олади ва унинг асосида тайѐрланган
ҳаракат
дастурини
таржима
матни
кўринишида воқеликка айлантиради. Шу
боис,
нутқий
фаолиятнинг
асосий
когнитив
бирлиги
сифатида
айнан
матннинг
мантиқий-мазмуний
образи
қаралади. Аммо матнни қайта яратиш
шароитида ҳаракатга келадиган лисоний
тафаккур дастури ментал ва мазмуний
коддир ва унинг лисоний воқеланиши
турлича кўринишга эга. Шунинг учун ҳам
таржимон
дастурлаштириш
амалини
бажариш
учун
даставвал
аслиятни
ўзлаштириши, яъни индивидуал мазмун
доирасида идрок этиши ва фақат шундан
сўнг таржима тили лексик–грамматик
заҳирасига мурожаат қилишга мажбур.
Демак,
таржима
жараѐнида
юзага
Хорижий филология
№3, 2018 йил
16
келадиган
лисоний–тафаккур
дастури
бошқа турдаги нутқий фаолиятларникидан
фарқ қилади, чунки таржима дастури,
А.М.Шахнарович кўрсатганидек, ―бир
томондан олдиндан берилган бўлса, бошқа
томондан
эса–таржимон
томонидан
тузилади‖ (Шахнарович 1978:59).
Таржима фаолияти, кўп маротаба
қайд этилганидек, бир пайтнинг ўзида ҳам
рецептив (идрок этиш) ҳам репродуктив
(қайта яратиш) ҳаракатларни қамраб
олади. Ушбу фаолият семантик жиҳатдан
ҳам икки қаватлидир: таржимон фаолияти
аввал аслият мазмунини (интерпретатив
семантика) англашга қаратилса, сўнг
таржимани бажаришга (репрезентатив
семантика)
йўналтирилади.
Матн
мазмунини англашда алоҳида мазмун
ифодаловчи элементлар танлаб олиниб,
когнитив
структуралар,
фреймлар,
скриптлар атрофида бирлаштирилади ва
шундан
сўнг
нутқий
тузилманинг
мундарижавий ғояси марказида турган
умумий
семантик
структура
ѐки
макроструктураси аниқланади.
Таржиманинг
психолингвистик
модели
барчани
ҳам
бир
хилда
қониқтирмайди. Гарчи унда таржимон
бажарадиган
фаолиятнинг
муҳим
жиҳатлари акс топса-да, лекин ҳақиқий
жараѐн психолингвистлар қайд этганлари
билан тугамайди.
Таржима жараѐни ва умуман нутқий
фаолиятнинг моҳиятини алоҳида биргина
ѐндашув татбиқида ѐритиб беришнинг
имкони
чегараланганини
сезган
психолингвистлар, нутқий тузилмалар
ҳосил
бўлишининг
―қисқартирилган‖
усуллари мавжудлигини қайд этадилар.
Шундайлардан
бири
бўлган
Т.В.Ахутинанинг
фикрича,
ботиний
дастурлаштириш ва унинг лексик –
синтактик воқелантириш нутқий тузилма
яратилишининг
ягона
усули
эмас.
Олдиндан тайѐр нутқий стреотипларнинг
фаоллашуви
нутқий
ижодкорликнинг
бошқача – қисқартирилган усулидир
(Ахутина 1975:120). Бундан ташқари,
нутқий фаолият тайѐргарлик босқичидан,
яъни мотив, эҳтиѐж, мақсадларнинг
шаклланишидан ташқари, натижанинг
эҳтимол
қилиниши,
олдиндан
далилланиши ҳам муҳимдир. Шунингдек,
нутқий фаолият ижросининг энг кам
ўрганилган босқичи бўлган сўз танлови ва
уларга грамматик шакл бериш босқичи
ҳам
мавжуд.
Ушбу
босқичда
бажариладиган ҳаракатлар механизми кўп
жиҳатдан ноаниқ бўлиб қолмоқда. Тахмин
қилинишича, сўз танлови ҳаракатлари
оператив хотира ҳудудида бажарилиб,
баҳолаш когнитив амалларига мурожаат
қилинади. Мазкур амалларнинг барчаси
―ботиний нутқ‖ кўламида содир бўлиб,
зоҳирий нутқда эса оғзаки ѐки ѐзма
кодлаштириш,
яъни
лисоний
шакллантириш босқичига ўтади (қиѐсланг:
Гойхман 1997:11).
Нутқий тузилманинг тайѐрланиши
ва илк шаклни олиши ботиний нутқда
бажариладиган тафаккур ҳаракатларининг
натижаси
эканлиги
психологлар
томонидан кўп бора таъкидланган. Ўтган
асрнинг 1934 йилидаѐқ Л.С.Выготский
(1934) фикр бир нарсани бошқаси билан
бириктиришга, улар ўртасида муносабат
ўрнатишга интилишини уқтираѐтиб, ―ҳар
қандай фикр ҳаракатда бўлади, кенгаяди,
ўтиб боради, ишни бажаради ва қўйилган
топшириқни адо этади‖, деб ѐзган эди.
Демак, нутқий фаолиятни амалга ошириш
учун бириктириш, валентлик хусусияти
билан боғлиқ ўзаро боғлаш амалларини
ҳам
бажариш
лозим.
Таржимон
бажарадиган
фаолият
эса
янада
мукаммалроқ,
зеро
унинг
лисоний
тафаккури аввал матндан онгга қараб
интилади ва бу ―ўзгартирилиши (бир
тилдан иккинчисига ўтказилиши–Ш.С.)
керак бўлган структуранинг таҳлили ва
янги структура шакллантирилиши учун
зарур бўлган элементларнинг ажратилиши
билан бошланиб,‖ кейин эса онгдан яна
нутқий фаолиятга, матн яратилишига
қараб йўл олади, яъни ―онгда фаоллашган
алоҳида
воқеа-ҳолатлардан
янада
мураккаброқ пропозиция ва тафаккур
структураларига
ботиний
синтактик-
семантик структуралардан сиртқи сатҳдаги
гаплар‖ (Кацнельсон 1972:127) сари йўл
олади.
Хорижий филология
№3, 2018 йил
17
Нутқий
фаолиятнинг
мазмунли
кўриниш олиши учун актуаллаштириш ва
моделлаштириш амалларининг ижроси
ҳам
талаб
қилинади.
Уларнинг
биринчисида мазмун бирликлари нутқий
тузилманинг
тема-режа
қурилишига
мослашса, иккинчисида мазмун модаллик
буѐғини
олади.
Қисқаси,
таржимон
бажарадиган нутқий – лисоний фаолият
маънолаштириш
(предикация),
фокаллаштириш (мазмунни асосий ғоя
атрофида
умумлаштириш),
аслият
интерпретацияси (мазмунни тушуниш) ва
яна қайта маънолаштириш (предикация),
маънони фаоллаштириш, модаллаштириш
ва вербаллаштириш (таржима матнини
яратиш) каби амаллардан иборат. Ушбу
амалларнинг
когнитив
механизмлари
асосан ботиний нутқ сатҳида ҳаракатга
келади. Умуман олганда, ботиний ва
зоҳирий нутқий фаолият босқичлари
алоҳида чегарага эга эмас, улар бир
пайтнинг ўзида, узлуксиз кечадиган
жараѐнлардир. Кодлаштириш ботинда
юзага
келадиган
структураларни
―текислаштиради‖,
зоҳирда
намоѐн
бўладиган хатолар эса нутқий тузилма
яратилишининг энг қийин ҳолатларини
―ѐритиб беради‖. Шу аснода, ботиний
нутқ, ҳатто баъзан зоҳирланмасдан қолса-
да, доимо лисоний воқеланишга тайѐр
туради (Львов 2000:78; Жинкин 1998:85).
Дарҳақиқат,
лисоний-мантиқий
тафаккур нутқий тузилмалар яратилиши ва
идрок этилиши давомида кечадиган энг
аҳамиятли когнитив жараѐндир. Инсон
интеллектуал фаолиятининг айнан шу
поғонасида
объектив
борлиқ
ҳодисаларининг энг муҳим алоқа ва
муносабатлари акс топади. Ҳис этиш,
тасаввур
қилиш
каби
психологик
кечинмалардан фарқли равишда, тафаккур
юритиш–ҳодисаларнинг билвосита акс
топиши жараѐнидир. ―Лисоний – тафаккур
фаолияти давомида, - деб ѐзган эди
машҳур психолог Б.Ф.Ломов, - индивидуал
тажриба инсоният томонидан тўпланган
чексиз билим манбасига таянади‖ (Ломов
1986:17).
Таржиманинг алоҳида кўринишдаги
нутқий фаолият мақомига эга эканлигини
исботлашга катта куч сарфлаган олимлар
қаторига
И.А.Зимняя
ҳам
киради.
Таржиманинг
рецептив–репродуктив
фаолият намунаси сифатида қарашни
аввал кичик бир мақолада таклиф қилган
олима (Зимняя 1978) кейинчалик шогирди
В.И.Ермолович билан ҳаммуаллифликда
ўша пайтларда Москва чет тиллар
институти ҳузурида ташкил қилинган
таржимонлар олий курси тингловчилари
учун
мўлжалланган
―Таржима
психологияси‖
ўқув
қўлланмасини
тайѐрладилар (Зимняя, Ермолович 1981).
Мазкур қўлланма муаллифлари қайд
этишларича, ҳар қандай рецептив нутқий
фаолиятда
идрок
билан
боғлиқ
механизмлар ҳаракатга келса, продуктив
нутқий фаолият эса яратувчан когнитив
механизмлардан фойдаланади. Сўзлаш ва
ѐзиш фаолияти предметини сўзловчининг
фикри ташкил қилса, эшитиш ва ўқиш
фаолияти
предмети
эса–бошқанинг
фикридир. Таржиманинг ўзига хослиги
рецептив ва продуктив фаолиятларнинг
учинчи кўринишдаги рецептив–продуктив
турга бирикишидадир.
Аслият матнини англаш пайтида
таркиби бирликлар ўртасида мазмуний–
структур боғлиқликлар қайта шаклланади.
И.А.Зимняянинг
таъбирича,
матн
мазмунини англаш пайтида ахборот
меъѐри кенгаяди, чунки унда аслиятда
мавжуд бўлган маълумотлар сақланиши
билан
биргаликда
англаш
ҳаракати
давомида эришилган натижа ҳам акс
топади, масалан у ѐки бу ҳодисалар
умумлаштирилиши,
аниқлаштирилиши
мумкин (Ўша асар, 48 бет). Шунга биноан
эслатилган
қўлланма
муаллифлари
қуйидаги хулосага келадилар: ―таржима–
нутқий фаолиятнинг ўзига хос, мураккаб,
иккиламчи туридир. Бу фаолият идрок
қилинаѐтган фикрнинг давомсиз равишда
англаб
бериш
(шаклланиш
ва
шакллантириш) жараѐнидир‖ (Ўша асар,
14 бет).
Психолингвистлар
таржима
фаолиятининг
ўзига
хослигини
жараѐннинг воситали кечишида кўрадилар,
зеро дастурлаштириш босқичига матнни
Хорижий филология
№3, 2018 йил
18
чет (таржима) тилида англаш вазияти
қўшилади.
Машина таржимаси тизими билан
машғул ва табиийки, ахборот – семиотик
ѐндашув
тарафдорлари
бўлган
тадқиқотчилар
таржима
фаолияти
тавсифига бироз бошқачароқ ѐндашадилар.
Улар билиш назариясига таянган ҳолда
нутқий
фаолиятни
ахборот
узатиш
жараѐни сифатида талқин қиладилар. Улар
таклиф қилинаѐтган моделда ахборот
узатувчи, адресат ва матндан ташқари,
объектив ва борлиқ ва унинг инсон онгида
акс топиш тамойиллари ҳам ўрин
эгаллайди.
Муаллиф
яратган
матн
олам
манзарасини
воқелантиришнинг
индивидуал шаклидир ва бунда нутқ
субъекти лисоний шахс сифатида намоѐн
бўлади. Матнда тасвирланаѐтган воқелик
ҳамда лисоний тафаккур натижалари
матнда турли босқичларда кўриниш
беради.
Воқелик
ҳақидаги
ахборот
депотатив
босқичда
намоѐн
бўлса,
қўлланилаѐтган
лисоний
воситалар
структур сатҳда кўриниш беради, муаллиф
фикрини таркиблаштирувчи бирликлар эса
мантиқ босқичига оиддир.
Ахборот адресати матн, воқелик
тасвирини тайѐр ҳолда қабул қилиб олади.
Матн идроки эса тил ва тафаккур
муносабати қонуниятларига мос равишда
кечади. Шунга биноан ахборот узатиш
жараѐни сифатида қаралаѐтган нутқий
фаолият
воқелик
ҳақидаги
маълумотларнинг қабул қилиниши, ақлий
ишлов берилиши ва узатилиши билан
боғлиқ ҳолда талқин қилинади (Рябцева
1986:88-90). Таржима ушбу моделда ҳам
нутқий тафаккур фаолиятининг алоҳида
шакли сифатида қаралади, чунки таржима
матннинг яратилиши одатдаги ахборот
узатиш
жараѐни
бўлмасдан,
балки
―тиллараро
ахборот
алмашиш
ҳамкорлигидадир‖ (Ўша асар, 5-бет).
Машина таржимаси мутахассислари
ҳам,
худди
психолингвистлар
каби
таржима пайтида матнни қабул қилиш,
тушуниш ва қайта яратиш жараѐнларининг
кечишини тасвирлашга ҳаракат қиладилар,
чунки
ушбу
жараѐнлар
нутқий
фаолиятнинг ҳар қандай турига хосдир.
Аммо
таржима
фаолиятининг
ўзига
хослиги сабабли ушбу механизмларнинг
ҳаракати бошқачароқдир. Таржиманинг
асосий хусусиятларидан бири унда матн
идроки бошқа нутқий фаолият турларидан
бошқачароқ кўриниш олишида намоѐн
бўлади. Зотан, таржимон матнни воқелик
ҳақида ахборот олиш мақсадидан кўра
кўпроқ ушбу ахборотни бошқа тил
воситасида узатиш ниятида идрок этади.
Хўш, таржима жараѐнида матнни
тушуниш қандай кечади? Энг аввало,
айтиш жоизки, матнда ифода топган
ахборотни оддийгина англаш пайтида
унинг айрим қисмлари ва жиҳатларини
охиригача тушунмаслик ҳолатлари юз
беради. Шунингдек, ахборотни қабул
қилувчи шахсни у ѐки мазмуннинг ифода
воситалари қизиқтирмайди. Матн таржима
мақсадида идрок этилаѐтган пайтда эса
ушбу матн тўлиғича ―қайта ишлов‖дан
ўтади, яъни у нафақат мазмун, балки шакл
жиҳатидан
ҳам
таҳлил
қилинади.
Таржимон
учун
шакл
ва
мазмун
муносабати муҳимдир ва бу муаллиф
фикри ифода воситаларини имкони борича
қайта тиклаш заруратини қондиришга
имкон беради. Бундан маълум бўладики,
таржима
жараѐнида
бажариладиган
когнитив фаолиятда матн янада батафсил,
онгли равишда идрок қилиниб, ҳар
томонлама таҳлилга тортилади.
Шундай
қилиб,
таржиманинг
нутқий фаолиятнинг ўзига хос тури
эканлиги барча томондан эътироф этиб
келинмоқда. Лекин таржима матнининг
яратилиши масаласида тадқиқотчиларнинг
хулосалари баъзан эътиборли даражада
фарқ қилади. Жумладан, психолингвистик
ѐндашувда
лисоний
тафаккур
фаолиятининг
умумий
механизмлари
тавсифланиб, таржиманинг ҳар қандай
нутқий фаолиятга хос хусусиятларга эга
эканлиги таъкидланади. Кўрсатилишича,
таржима матннинг яратилиши нутқий
фаолият тамойилларига асосланади ва
таржима фаолияти, худди бошқа нутқий
фаолият турлари каби, уч босқичли
жараѐндир. Бошқача айтганда, таржима
фаолияти
тадқиқида
умумийликдан
Хорижий филология
№3, 2018 йил
19
хусусийликка
томон
бориш
йўли
танланади.
Автоматик таржима билан машғул
тадқиқотчилар эса масалага бошқача
ѐндашадилар. Уларнинг наздида, таржима
– ахборот яратиш ва узатиш жараѐнидир ва
ушбу фаолият индуктив усуллар ѐрдамида
ўрганилиши лозим. Бундай ѐндашувда
нутқ
яратилишининг
умумий
механизмлари сўнгги ўринда туриши
табиий. Бундан ташқари, информация –
семиотик йўналишда фақат лисон ва
коммуникация ўртасидаги муносабатлар
ҳақидаги маълумотлар ўрганилиб, ҳар
қандай фаолиятнинг марказий элементи –
инсон назаридан четда қолади. Фаолият
категориясининг
фалсафий
тавсифида
субъект марказий ўринда туради, чунки
такрорланмас нейрофизиологик қобилият
соҳиби
бўлган,
ижтимоий
тизимда
лисоний – маънавий белгилари билан
намоѐн бўладиган, фаолият юритиш учун
барча турдаги қобилиятга эга инсонгина
онгли ва самарали фаолият ижрочиси
вазифасини бажара олади. Таржима инсон
бажарадиган фаолият турлари қаторига
киритилар экан, таржимон воқелик билан
муносабатга
киришиб,
унга
таъсир
ўтказадиган ва маълум бир жамоавий
эҳтиѐжни қондирадиган субъект сифатида
тавсифланиши шарт. Таржимонга бу
мақомнинг берилиши ушбу касбга хос
қатор
хусусиятларнинг
моҳиятини
аниқлашга имкон яратиши мумкин.
Таржимоннинг ўзга шахс (аслият
муаллифи)нинг коммуникатив режасини
қабул қилиб олиши унинг фаолиятини
мотив, ижро мақсади каби таркибий
қисмлардан
холи
қила
олармикан?!
Психологлар
таржимоннинг
шахсий
коммуникатив мақсад ва истакларига эга
бўлмаслигини ―идрокли воз кечиш‖
ҳаракатига йўйишиб, бундай воз кечишни
таржиманинг ижтимоий моҳияти, буюртма
бўлиши билан боғламоқчи бўладилар.
А.А.Леонтьевнинг
таъбирича,
таржимоннинг ушбу ҳаракати унинг
―яратувчанлик ва атрофдаги оламда
кечаѐтган воқеалар, ҳодисалар қатнашчиси
имконига эришиши билан боғлиқ‖ эмиш
(Леонтьев 2001:289). Машҳур руҳшунос –
тилшуноснинг ушбу фикрига гумоним
борлигини айтмасликнинг иложи йўқ.
Ахир таржимон ҳеч қандай мотивга,
коммуникатив мақсадга ѐки шахсий
истакка эга бўлмасдан туриб, қандай
фаолият бажара олади?! Мотив – инсонни
ҳаракатга ундайди, фаолиятнинг ҳар
қандай турининг манбаи – мотивдир.
Шунинг билан биргаликда, мотивнинг ҳар
доим ҳам аниқ кўзга ташланмаслигини,
унинг баъзан яширин ҳолда мавжуд
бўлишини ҳам унутмаслик керак. Бундан
ташқари, инсонни маълум бир фаолиятга
бир неча турдаги мотивлар ундаши ҳам
мумкин. Таржима фаолияти, назаримда,
бир нечта мотив таъсирида уйғонадиган
фаолиятлардандир,
зеро
унда
қондирилаѐтган эҳтиѐжлар кўлами ҳам
анчагина
кенг.
Таржимон
касбий
фаолиятини ҳаракатга келтирувчи асосий
мотивлардан бири унинг ижтимоий–
лисоний шахс ролини бажариши ва
мутахассис
сифатида
маданиятлараро
мулоқот пайтида субъектларнинг бир–
бирини
тушунишини
таъминловчи
лисоний–маданий
воситалар,
амаллар
мажмуасини
шакллантирилиши
ва
бойитилишидир.
Айтилганларнинг барчаси таржима
фаолиятининг ўзига хос лисоний фаолияти
намунаси бўлишидан гувоҳлик беради.
Биринчидан,
таржима
фаолияти
таржимоннинг шахсий сифатлари, унинг
лисоний шахс мақомида намоѐн бўладиган
қобилияти билан боғлиқ. Иккинчидан,
билвосита
маданиятлараро
мулоқот
шароитида
фаолият
кўрсатаѐтган
таржимон,
олдиндан
тайѐр
мотив,
коммуникатив мақсадни қабул қилиши
сабаб, аслиятдаги лисоний белгиларни
механик тарзда таржима матнига кўчириш
амалиѐтидан холос бўлиб, аслиятни
функционал муқобилликка оид турлича
кўринишларда
трансформациялаш
ташвишини
кўради.
Моҳиятан
ижодкорлик,
яратувчанлик
руҳида
бажариладиган бундай фаолият таржимон
лисоний–тафаккур фаолияти доирасидан
стереотип–андозали ҳаракатлар ҳам ўрин
олиши мумкинлигини инкор этмайди.
Хорижий филология
№3, 2018 йил
20
Адабиѐтлар:
1.
Ахутина Т.В. Нейролингвистический анализ динамической афазии. – М.: Изд-во,
МГУ, 1975. -144 с.
2.
Выготский Л.С. Мышление и речь. М:, Л.: Соцэкгиз, 1934.- 323 с.
3.
Ғафуров И. ―Қодирий қошида қизармайсизми?‖ // Ёшлик 2013. 6-сон. Б. 7-11.
4.
Исҳоқов Ё. Зуллисонайнлик ва таржима // Таржима санъати. – Т.: Ғ.Ғулом
номидаги нашриѐт, 1980. – Б. 121-131.
5.
Гойхман О.Я., Надеина Т.М. Основы речевой коммуникации. – М.: ИНФРА – М:,
1997. -272 с.
6.
Голев Н.Д. Лингвоперсонологическая вариативность языка // Известия Алтайского
гос.университета, Серия «История, филология, философия и педагогика». - 2004. № 4.-С. 41-
46.
7.
Жинкин Н.И. Избранные труды. – М:, 1998. – 280с.
8.
Жинкин Н.И. Речь как проводник информации – М.: Наука, 1982. – 157 с.
9.
Зимняя И.А., Ермоловия В.И. Психология перевода: Учебное пособие для высших
курсов перводчиков. – М:, Изд-во МГПИИЯ, 1981. – 99 с.
10.
Карасик В.И.Языковой круг. Личность, концепты, дискурс. – М:.Гнозис, 2004. –
390 с.
11.
Караулов Ю.Н. Русская языковая личность и задачи еѐ изучения // Язык и
личность. – М:. Наука, 1989. – С. 3-8.
12.
Караулов Ю.Н. Русский язык и языковая личность. – М:, Наука, 1987-264 с.
13.
Караулов Ю.Н. Так что же такое «языковая личность»? // Этническое и языковое
самосознание. – М:, И-Т народов России, 1995. – С. 63-65.
14.
Кацнельсон С.Д. Типология языка и речевое мышление. – Л.: Наука, 1972. -216 с.
15.
Кубрякова Е.С. Когнитивная лингвистика и проблема композиционной семантики в
сфере словообразования // Известия РАН. Серия литература и языка. – Т.61. – 2002. - № 1. –
С. 13-24.
16.
Лентьев А.А. Психолингвистика. – Л.: Наука, 1967.
17.
Леонтьев АА. Деятельный ум. – М:, 2001.
18.
Львов Б.Ф. Когнитивные процессы как процессы психического отражения //
Когнитивная психология. – М:, Наука, 1986. – 205 с.
19.
Зимняя И.А. Психологический анализ перевода как вида речевой деятельности //
Сборник научных трудов МГПИИЯ им. М.Тореза. –М:, 1978. Вып. 127. – С. 37-49.
20.
Моррис Ч.У. Основны теории знаков // Семиотика – М:, Радуга, 1983. – С. 37-89.
21.
Нерознак В.Т. Лингвокультурология и лингвоперсонология // Вавилонская башня –
2. Слово Текст. Культура. – М:, 2003. –С. 13-17.
22.
Розин В.М. Семиотические исследования. М:, – СПБ.: Изд-во PER SE;
Университетская книга, 2001. – 256 с.
23.
Рябцева Н.К. Информационные процессы и машинный перевод. Лингвистический
аспект. – М:, Наука, 1986. -168 с.
24.
Сухих С.А. Репрезентативная сущность личности в коммуникативном аспекте
реализаций. – Краснодар: Изд-во Кубанского гос. у-та. 1997.
25.
Сухачев Н.Л. О семиотике Ч.С.Пирса. Тройственный знак в универсуме
репрезентаций. – СПБ.: Наука, 2003. – 106 с.
26.
Халеева И.И. Основы теории обучения понимании иноязычной речи. – М.: Высшая
школа, 1989. – 238 с.
27.
Шахнарович А.М. Внутреннее программирование в процессе переводав //
Совершенствование перевода зарубежной НТА. – М.: 1978.
28.
Щедровицкий Г.П.Избранные труды. – М:, 1995. – 427с.
29.
Якобсон Р. В поисках сущности языка // Семиотика. – М:, Радуга, 1983. –С. 37-89.
30.
Chomsky N. Knowledge of Language: Its Nature, Origin and Use/ - N.Y: Praeger, 1986.
