Самарали ташкил этилган хамкорлик натижалари

Abstract

Ҳар қаидай давлат ва нодавлат идоралари бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилмасдан туриб, ўз фаолиятининг самарадорлигини таъминлай олмайди. Жиноятларнинг олдини олишда профилактика хизмати ҳам ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишда таркибий тизимга кирувчи бошқа хизматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб борадилар.

  • Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
CC BY f
39-41
21

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Ramazonova У. (2024). Самарали ташкил этилган хамкорлик натижалари . Актуальные вопросы обеспечения прав женщин и предотвращения насилия в семье в Узбекистане, 1(1), 39–41. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/ensuring-womens-rights/article/view/36686
Umida Ramazonova, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
full-time cadet
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ҳар қаидай давлат ва нодавлат идоралари бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилмасдан туриб, ўз фаолиятининг самарадорлигини таъминлай олмайди. Жиноятларнинг олдини олишда профилактика хизмати ҳам ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишда таркибий тизимга кирувчи бошқа хизматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб борадилар.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

39

2023 йил 6 декабрь

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ХАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ

Рамазонова Умида Бекмурод қизи,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим курсанти

Ҳар қандай давлат ва нодавлат идоралари бошқа идоралар билан ўзаро

ҳамкорликни ташкил қилмасдан туриб, ўз фаолиятининг самарадорлигини
таъминлай олмайди. Жиноятларнинг олдини олишда профилактика хизмати
ҳам ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишда
таркибий тизимга кирувчи бошқа хизматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш
идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан
ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб борадилар.

Ҳозирги кунда профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини амалга оширишда сохавий хизматлар билан ҳамкорлиги:

биринчидан,

биргаликда йўриқномалар ўтказишда;

иккинчидан,

ҳуқуқбузар ва

жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида ахборотларни ўзаро
алмашишда;

учинчидан,

ҳуқуқбузарликлар жумладан, жиноятларнинг содир

этилиш сабаби ва шароитларини аникдаш ҳамда бартараф этишда;

тўртинчидан,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир тадбирларни

ҳамкорликда амалга оширишда;

бешинчидан,

ҳуқуқбузарликлар жумладан

жиноятларнинг олдини олишга доир илғор тажрибаларни ўзаро алмашишда
намоён бўлади.

Профилактика инспекторлари ўз фаолиятини ички ишлар органларининг

қуйидаги соҳавий хизматлари ходимлари билан узлуксиз ҳамкорликда олиб
боради:

-

жиноят қидирув хизмати ходимлари;

-

терроризм ва экстремизмга қарши курашиш хизмати ходимлари;

-

терговчилар;

-

патруль-пост хизмати нарядлари ва жамоат тартибини сакдаш

бўлинмалари ходимлари;

-

йўл-патруль хизмати ходимлари;

-

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари;

-

проба181я хизмати ходимлари;

-

эксперт-криминалистика хизмати ходимлари.

Профилактика инспектори ва хизматга жалб этилган ички ишлар

органларининг бошқа хизмат ходимлари ўз вазифаларини муваффақиятли
бажаришлари учун ҳудуддаги оператив вазиятни, аҳоли таркибини чуқур ва
ҳар томонлама ўрганиши, профилактик ҳисобда турган шахсларнинг турмуш
тарзи ва хулқ-атворини, ҳудуднинг хусусиятларини, транспорт воситалари-
нинг ҳаракатини, дам олиш ва кўнгилочар масканларни, диний ва оммавий
маросимлар ўтказиладиган жойларни, ғазналарнинг жойлашиши, техник
жиҳатдан ҳимояланганлиги ва мазкур ҳудудни таърифловчи бошқа барча
маълумотларни билишлари зарур.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

40

2023 йил 6 декабрь

Ҳамкорликка киришишда профилактика инспекторлари хизматга жалб

қилинган ходимларга ишнинг моҳиятини тушунтиради, хизмат ҳудудидаги
тезкор вазиятнинг хусусиятлари, ички ишлар органларининг профилактик
ҳисобида турган шахсларнинг яшаш жойлари, қидирувда бўлган жиноят- чилар
ва бедарак йўқолган шахсларнинг белгилари, ички ишлар органларини
қизиқтирувчи барча шахслар ва маълумотлар тўғрисида, ўғирланган нарсалар
ва уларни сотиш ёки ўтказиш мумкин бўлган жойлар, шунингдек, чет эл
фуқаролари келиши ва жойлашиши, турли жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир
этилиши эҳтимоли кўпроқ бўлган жойлар ва вақт ҳақида аниқ маълумот бериб,
йўл-йўриқ кўрсатади. Хизмат давомида ҳар бир ходим маҳалла ҳуқуқ тартибот
маскани билан алоқа воситалари орқали доимий равишда алоқада бўлиб
туради.

Профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда хизмат олиб бориш

учун келган сохавий хизмат ходимлари ИИО таянч пунктига хизматга келган
ходимларни қайд этиш китобидан қайддан ўтган ҳолда хизмат олиб борадилар.
Китобда ходимнинг фамилияси, исми-шарифи, лавозими, унвони ва уларга
профилактика (катта) инспектори ёки ўша вақтда уларга раҳбарлик қилган
мансабдор шахс томонидан берилган топшириқлар қисқа мазмунда махсус
китобда қайд этилади. Хизмат сўнгида профилактика (катта) инспек- тори
ушбу топшириқларнинг қай даражада бажарилганлиги, маъмурий ҳудудда
ҳамкорликда иш олиб борганда амалга оширилган ишлар тўғрисида китобнинг
тегишли бандига ёзувлар киритилади.

Профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини

амалга оширишда соҳавий хизматлар ходимлари билан ўзаро ҳамкорлиги ўзига
хос хусусиятга эга бўлиб, унинг асосий йўналишлари ҳамкорликка киришувчи
субъектларга юклатилган вазифалар кўламидан келиб чиқади. Бугунги кунда
ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган, ихтисос- лигидан қатъий
назар, барча соҳа ходимлари ўз ишини маҳалладан, профилактика (катта)
инспекторлари билан ҳамкорлик қилишдан бошлаши, унга таяниши лозим.
Чунки аҳолининг асосий қисми маҳаллада яшайди. Маҳаллада ҳамма бир-
бирини танийди, бегона ва нияти бузуқ кимсаларнинг бор-йўқлигини ҳам шу
маҳалла аҳли яхши билади. Зеро, «Профилактика инспекторларининг малакаси
ва профессионал маҳоратини ошириш ғоят муҳим вазифалардан биридир.
Юксак профессионализм, хушмуомалалик, одамлар орасига кириб бориш,
ёшлар қалбига йўл топа билиш, оила ва мактаб ўртасида мустаҳкам алоқа
ўрнатиш - ҳар бир профилактика инспекторининг асосий хусусиятлари
бўлмоғи лозим» дея мухтарам президентимиз хам такидлаб утганлар.

Бугунги кунда ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган,

ихтисослигидан қатъий назар, барча соҳа ходимлари ўз ишини маҳалладан,
профилактика (катта) инспекторлари билан ҳамкорлик қилишдан бошлаши,
унга таяниши лозим. Чунки аҳолининг асосий қисми маҳаллада яшайди.
Маҳаллада ҳамма бир-бирини танийди, бегона ва нияти бузуқ кимсаларнинг
бор-йўкдигини ҳам шу маҳалла аҳли яхши билади.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

41

2023 йил 6 декабрь

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Ички Ишлар Органлари тўғрисида”ги

Қонуни, 16.09.2016 йилда қабул қилинган ЎРҚ-407-сон.

3.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси.

4.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги

Кодекси.

5.

Ўзбекистон Республикасининг Кодекслар тўплами.

6.

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базаси.

7.

Югай,

Л.

Ю.

"КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ

АСПЕКТЫ

ИСПОЛЬЗОВАНИЯ БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В
СОЦИАЛЬНЫХ

СЕТЯХ." А437

Актуальные

проблемы

борьбы

с

преступлениями и иными правонарушениями: материалы двадцатой
международной научно-практической конференции/под ред.. 2022.

8.

Югай, Людмила Юрьевна. "БИОМЕТРИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ КАК

ИНСТРУМЕНТ В БОРЬБЕ С ТЕРРОРИЗМОМ И ЭКСТРЕМИЗМОМ
BIOMETRIC TECHNOLOGIES AS A TOOL IN THE FIGHT AGAINST
TERRORISM AND EXTREMISM." ЭКСТРЕМИЗМ–НОВЫЕ ВЫЗОВЫ
РЕГИОНАЛЬНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ (2022): 81.

9.

Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в

криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.

10.

Югай,

Людмила.

"Вопросы

классификации

биометрической

идентификации личности в эпоху цифровизации." Актуальные вопросы и
перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 181-
187.

11.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении

общественной

безопасности:

зарубежный

опыт

и

перспективы

развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

12.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в

контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

References

Узбекистан Республикасининг Конституцияси.

Узбекистан Республикасининг “Ички Ишлар Органлари тўғрисида”ги Қонуни, 16.09.2016 йилда кабул қилинган ЎРҚ-407-сон.

Ўзбскистон Рсспубликаси Жиноят Кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси.

Ўзбекистон Республикасининг Кодекслар тўплами.

Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари миллий базаси.

Югай, Л. Ю. "КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В СОЦИАЛЬНЫХ СЕТЯХ." А437 Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями: материалы двадцатой международной научно-практической конференции/под ред.. 2022.

Югай, Людмила Юрьевна. "БИОМЕТРИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ КАК ИНСТРУМЕНТ В БОРЬБЕ С ТЕРРОРИЗМОМ И ЭКСТРЕМИЗМОМ BIOMETRIC TECHNOLOGIES AS A TOOL IN THE FIGHT AGAINST TERRORISM AND EXTREMISM." ЭКСТРЕМИЗМ-НОВЫЕ ВЫЗОВЫ РЕГИОНАЛЬНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ (2022): 81.

Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.

Югай, Людмила. "Вопросы классификации биометрической идентификации личности в эпоху цифровизации." Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 181-187.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.