Шаҳар ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика инспектори фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг бугунги ҳолати ва ўзига хос хусусиятлари

Аннотация

Тарихий маибалар қадимдан ватанимиз ҳудудида тарихи минг йилларга бориб тақалувчи қадимий Самарканд, Бухоро, Хива ва Тошкснт каби шахарлари вужудга келганлиги, ушбу шаҳарларда ҳарбий жангчилардан ташкари “соқчи”, “қоровул”, “чокар”, “шихна”, “ясовул”, “кўкалдош”, “муҳтасиб”, “посбонбоши”, “сарбоз”, “миршаббоши” ва “миршаб”лар хукмдор қароргоҳи, калъалар ва бошқа иншоотларни қўриқлаш, қишлоқ ва шаҳарлардаги осойишталик ва жамоат тартибини саклаш, ахоли хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, айбдорларни аниклаш, топиш ва жазолаш каби вазифаларини бажарганлиги, шу каби тузилмалар нсгизида бугунги ички ишлар органлари шаклланганлиги, бу эса ўз навбатида, ички ишлар органлари ўзбск давлатчилиги тарихи билан чамбарчас боғланган тарихий илдизларига эта эканлигидан далолат беради1.

  • Академия Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
CC BY f
24-30
45

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Атажанов, Ў. (2024). Шаҳар ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика инспектори фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг бугунги ҳолати ва ўзига хос хусусиятлари. Актуальные вопросы обеспечения прав женщин и предотвращения насилия в семье в Узбекистане, 1(1), 24–30. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/ensuring-womens-rights/article/view/36683
Ўткир Атажанов, Академия Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
Старший преподаватель кафедры профилактической деятельности
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тарихий маибалар қадимдан ватанимиз ҳудудида тарихи минг йилларга бориб тақалувчи қадимий Самарканд, Бухоро, Хива ва Тошкснт каби шахарлари вужудга келганлиги, ушбу шаҳарларда ҳарбий жангчилардан ташкари “соқчи”, “қоровул”, “чокар”, “шихна”, “ясовул”, “кўкалдош”, “муҳтасиб”, “посбонбоши”, “сарбоз”, “миршаббоши” ва “миршаб”лар хукмдор қароргоҳи, калъалар ва бошқа иншоотларни қўриқлаш, қишлоқ ва шаҳарлардаги осойишталик ва жамоат тартибини саклаш, ахоли хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, айбдорларни аниклаш, топиш ва жазолаш каби вазифаларини бажарганлиги, шу каби тузилмалар нсгизида бугунги ички ишлар органлари шаклланганлиги, бу эса ўз навбатида, ички ишлар органлари ўзбск давлатчилиги тарихи билан чамбарчас боғланган тарихий илдизларига эта эканлигидан далолат беради1.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

24

2023 йил 6 декабрь

ШАҲАР ҲУДУДИДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ФАОЛИЯТИНИ

ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ БУГУНГИ ҲОЛАТИ ВА ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Атажанов Ўткир Маматсалаевич,

Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаалияти кафедраси катта ўқитувчиси

Тарихий манбалар қадимдан ватанимиз ҳудудида тарихи минг йилларга

бориб тақалувчи қадимий

Самарканд, Бухоро, Хива ва Тошкент каби

шаҳарлари

вужудга келганлиги, ушбу шаҳарларда ҳарбий жангчилардан

ташқари “соқчи”, “қоровул”, “чокар”, “шихна”, “ясовул”, “кўкалдош”,
“муҳтасиб”, “посбонбоши”, “сарбоз”, “миршаббоши” ва “миршаб”лар ҳукмдор
қароргоҳи, қалъалар ва бошқа иншоотларни қўриқлаш, қишлоқ ва шаҳарлардаги
осойишталик ва жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш, айбдорларни аниқлаш, топиш ва жазолаш каби
вазифаларини бажарганлиги, шу каби тузилмалар негизида бугунги ички ишлар
органлари шаклланганлиги, бу эса ўз навбатида, ички ишлар органлари ўзбек
давлатчилиги тарихи билан чамбарчас боғланган тарихий илдизларига эга
эканлигидан далолат беради

1

.

Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, республикамиз ҳуқуқшунос олимлари

томонидан профилактика инспекторлари фаолиятининг ташкилий- ҳуқуқий
асослари бўйича бир қатор тадқиқот ишлари ўтказилган бўлсада, Ўзбекистон
Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул килингунга қадар
қишлоқ ва шаҳар жойларида профилактика инспекторларининг фаолиятининг
ташкилий-ҳуқуқий асосларига оид масалалар кўриб чиқилмаган. Шундай
бўлсада бир қанча хорижий олимлар, жумладан А.М.Яковлев

29 30

, И.П.Портнов

1

,

В.И.Гладких

2

, С.А.Алиханов

31

кабилар ҳуқуқбузарликларни икки гуруҳга,

шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида содир қилинганлигига қараб, таснифлаган ҳолда
ажратиб, уларни содир қилишга имкон берган сабабларни ва бартараф қилувчи
омилларни, ҳудуд географиясидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштириш
масалаларини ўрганилганлигини эътиборга молик.

Бу бежизга эмас, чунки ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш,

инсонга қулайлик яратиш, унинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашни
такомиллаштириб боришнинг нақадар долзарб масала эканлигини кўрсатиши
билан бирга, профилактика инспекторларига ўз фаолиятларида янада самарали
натижаларга эришишига имкон беради.

«Қонун чиқарувчи орган, ҳуқуқ ижодкорлиги билан шуғулланадиган барча

субъектлар,- дейди Ҳ.Т.Одилқориев, - ҳуқуқий тартибга солишда қанчалик
омилкорлик билан иш тутиб мукаммаликка эришса, ҳуқуқий ҳаёт шунчалик

29

Хоразм вилоят ИИБ тарихи https://xviib.uz/uz/menu/iib-tarihi

30

Яковлев А.М. Преступность в условиях города (социально-психологический аспект). СССР США:


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

25

2023 йил 6 декабрь

барқарор ва мўътадил бўлади, ижтимоий муносабатлар тизимида изчил
батартибликка эришилади. Бунинг учун улар ҳуқуқий соҳада имкони борича
тўлдирилмаган жабҳалар (бўшлиқлар) кам бўлишига интилишлари лозим»

32

.

Қонун нормалари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, шаҳар ҳудудида жамоат

хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика инспектори фаолиятининг
ҳуқуқий асоси сифатида ягона норматив ҳуқуқий ҳужжатда тўлалигича кўриб
чиқилмаган, шундай бўлсада, алоҳида қонунларда ва қонуности норматив
ҳужжатларда биз ушбу масалага тааллуқли нормалар мавжудлигини кўришимиз
мумкин.

Ушбу

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларда

кенг

маънода

республикамиздаги барча шаҳарлар учун (2023 йил 1 январ ҳолатига 110 та

33

)

қўлланади дейилмаган бўлсада, алоҳида географик ҳудуд, пойтахтимиз
Тошкент шаҳри миқёсида жамоат хавфсизлигини таъминлашда профилактика
инспекторининг фаолияти муайян даражада ҳуқуқий тартибга солинган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги
«Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини
жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-3528-сон Қарорида Тошкент шаҳрида хизмат
олиб бораётган профилактика инспекторлари фаолиятига қуйидаги янги
тартиблар жорий этилиши белгиланган:

а)

ички ишлар бўлимларининг профилактика инспекторларига хизмат

ўташ вақтида агарда бириктирилган ҳудудда тезкор-профилактик хизмат
кўрсатилмай қолишига олиб келадиган бўлса, ҳудудни ташлаб кетишга рухсат
берилмаслиги;

б) уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун, биринчи навбатда,

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда республика
миқё- сида бир-бирларига ижро этилиши мажбурий бўлган, тадбирларни
ўтказиш ва маълумот тўплаш бўйича топшириклар бериш ҳуқуқи берилиши;

в) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари лавозимлари устуворлик асосида

профилактика катта инспекторлари орасидан жамланиши;

г) интизомий жазо чораси сифатида ёхуд бошқа салбий ҳолатларга кўра,

ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларидан ўтказилаётган ходимларни
Тошкент шаҳри профилактика инспекторлари лавозимларига тайинлашга йўл
қўйилмаслиги;

криминологические и уголовно-правовые проблемы борьбы с городской преступностью. - М., 1987.

1

Портнов И.П. Проблемы профилактики преступности в городах (по материалам органов внутренних

дел): Дис. ... д-ра юрид. наук в форме научного доклада. - М., 1993.

2

Гладких В.И. Проблемы предупреждения органами внутренних дел преступности в сверхкрупном

городе: Дис. ... д-ра юрид. наук. - М., 1997.

3

Алиханов С.А. Криминологическая характеристика преступности в городах и сельской местности: По

материалам Республики Дагестан: Автореф ........... дис. д-ра юрид. наук. - М., 2003.

4

Одилқориев Ҳ.Т. Қонунчиликдаги бўшлиқлар ёки ҳуқуқий тартибга солиш чегараларини белгалаш

муаммолари. // Ҳуқуқдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари. - Т.: ТДЮИ, 2009. - Б.23.

5

Электрон манба Ьрр8://и7.'тк1реб1а.огд^1к1/О‘7Ъек181оп_8ЬаЬаг1ап#с11е_по1е-1(мурожаат

вақти

02.02.2024)


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

26

2023 йил 6 декабрь

д) Тошкент шаҳри профилактика инспекторлари лавозим бўйича бирик-

тирилган ҳудуддаги фуқаролар йиғини кенгашлари таркибига кириши;

е) янги тайинланган Тошкент шаҳри профилактика инспекторларини

маҳал- ла фуқаролар йиғини олдида таништириш мажбурий тартибда туман
ҳокими ва прокурори, мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан
амалга ошири- лиши;

ж) Тошкент шаҳри профилактика инспекторларининг ҳудудлараро

ротацияси фақатгина Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда амалга
оширилиши;

з) Бош бошқармага хизматга, истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган фуқаролар орасидан ҳам
номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилиши белгиланиб қўйилган

1

.

Мазкур қарорда, ҳокимларга профилактика инспекторларини янги

тайинланганда махаллага таништириш вазифаси аниқ белгиланган бўлсада,
бажарилмасдан келаётганлиги, 2021 йил 12 февраль куни Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида

Президентимиз томонидан

жиддий

танқид

қилинди

.

Мажлисда

жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторининг иш
юкламасини енгиллаштириб, натижадорлигини ошириш масалаларига алоҳида
аҳамият қаратилиб “қайси ҳоким профилактика инспекторини қабул қилиб,
гаплашди? Унинг бир кунлик ишини, оилавий шароитларини ўрганди? Ҳамма
"каттакон" участка нозирига буйруқ беради. У ҳамма нарса билан
шуғулланяпти, кўп вақт йўқотяпти, асосий иши қолиб кетяпти. Ўзи энг катта
меҳнаткаш - профилактика инспектори. Агар унга шароит яратсак, у давлатдан
рози бўлиб ишласа, кўп масалалар ҳал бўлади

34 35

, деди Президент.

Бу борадаги яна бир муҳим норматив ҳужжат, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2018 йил 19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини
таъминлаш, ҳукуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кура-
шиш самарадорлигини ошириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
ПҚ-3786-сон Қарори бўлиб

1

, ушбу қарорга кўра, Тошкент шаҳрида секторлар

кесимида 73 та ички ишлар бўлими ташкил этилиб, аҳолига янада яқинлаш-
тирилди. Шунингдек, мазкур қарорга асосан Тошкент шаҳрида хизмат олиб
бораётган профилактика инспекторлари фаолиятида қуйидаги янги тартиблар
жорий этилди:

а) ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга максимал тезкорлик

билан етиб бориш;

б) Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласида «Фидокор ёшлар»

жамоатчилик патруль гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш;

в) ўзининг маҳалласида ҳуқуқ тартиботни таъминлашда фаол қатнашган

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги «Тошкент шаҳрида жамоат

тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат
жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-3528-сон Қарори https://lex.uz/docs/3556832

35

https://kun.uz/news/2021/02/12/ularning-ishidan-xalqimiz-norozi-ichki-ishlar-organlari-faoliyati-tanqidiy-

tahlil-qilindi


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

27

2023 йил 6 декабрь

жамоатчилик гуруҳи аъзоларига, фуқаролар йиғинлари раислари билан
биргаликда, хизматга (ўқишга) танлов ўтказишда инобатга олинадиган
тавсияномалар бериш.

Олиб борилган тадқиқот ишлари давомида шаҳар ва қишлоқда содир

қилинган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирлари тизимини
такомиллаштириш юзасидан илгари сурилаетган таклифлар, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги ПҚ-5050-сон
қарори, 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сонли ва 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ- 27
сонли

36 37

фармонлари талабларидан келиб чиққан ҳолда Ички ишлар

вазирининг “Ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳамда “Маҳалла ҳуқуқ-
тартибот масканлари” профилактика (катта) инспекторлари фаолиятини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 2022 йил 25 январдаги 18-сон буйруғи қабул
қилинганлиги аниқланиб, унда профилактика инспекторларини “шаҳар” ва
“қишлоқ” моделлари асосида ўқитиш масаласи, мазкур буйруқнинг 1-иловасида
“Профилактика (катта) инспекторларининг шаҳар ва қишлоқ шароитида
фаолият олиб бориши бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи моделлар”
кўриб чиқилган. Ушбу методикани ўрганилганда, унда фақат қишлоқ ва шахар
сўзлари ўзгартирилгани аниқланди, ваҳоланки ҳар бир ҳудудни профилактика
қилишнинг ўзига хос жиҳатларини жиддий ўрганиб, манзилли профилактик
тадбирларни ўтказиш кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлган бўлар эди

38

.

Шунингдек, шаҳар ҳудуди бўйича “Е-қарор” тизимига жойлаштирилган

махаллий давлат органларининг қарорларини таҳлил қилинганда, бир қатор
камчиликлар кўзга ташланади. Жумладан, 2024 йил 5 февралдаги Халқ
депутатлари

Жиззах

шахар

кенгашининг

“Жиззах

шаҳрида

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати
бўйича 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги қарори, хажм
жихатидан тўрт бетдан иборат бўлиб

1

, уни таҳлил қилинганда:

биринчидан

, маълумотлар хисоботдан айнан олинган, лекин тахлил

қилинмаган, нима сабабдан жиноятлар ошганлиги, бунга сабаб бўлган
омилларнинг туб негизи нимада, рўйхат хисобидаги шахслар мажбурий
даволаш муассасаларига даволашга ётқизиш ишлари нима сабабдан тўлиқ
қамраб олинмаган, шу даволаш муассасаларида касалларга даволаниш учун жой
бор ёки йўкдиги, агар жой йўқ бўладиган бўлса, вилоят кенгашига бу тўғрисида
ахборот тақдим этиш, койка сонини кўпайтириш бўйича соғлиқни сақлаш
муассасалари билан ҳамкорликда тизимли ишларни ташкил қилиш кабилар
белгиланмаган;

36

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини

таъминлаш, ҳукукбузарликлар

профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш

самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги

ПҚ-3786-сон

ҚарориЬ11р8://1ех.и//бос8/3786903

37

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат

хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ- 27 сонли
Фармони, https://1ex.uz/docs/2569856

38

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳамда

“Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари” профилактика (катта) инспекторлари фаолиятини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 2022 йил 25 январдаги 18-сон буйруғи


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

28

2023 йил 6 декабрь

иккинчидан

, қарор қисмида жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан

чора-тадбирлар юзаки белгиланиб, аниқ ва мақсадли чора тадбирлар тизимини
ишлаб чиқиш ва масъулларга юклаш, бунинг назорат механизмини ишлаб
чиқиш, камчиликларни бартараф қилишга аниқ муддат- ларни белгилашга
эътибор қаратилмаган, масъуллар томонидан бепарволик билан ёндашилган
ҳолатлар бўлганда эса жавобгарлик масаласи қандай бўлиши ҳақида умуман
кўрсатилмаган.

Ушбу камчиликларни 2022 йил 8 августдаги Халқ депутатлари Хива шахар

кенгашининг “Хива шахар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси
профилактика катта инспектори майор Ф.Х.Худайназаровнинг 2022 йилнинг 6
ойлик иш якунлари бўйича амалга оширилган профилактик ишлар юзасидан
хисоботи тўғрисида”ги қарорида

39 40

ҳам кузатиш мумкин. Шунингдек,

Тахиатош туман ҳокимининг фармойишида “Махалла ҳуқуқ тартибот маскани”
атамаси “Махалла ҳуқуқ тарғибот маскани”

41

деб нотўғри талқин қилинганлиги

бу борада ҳали қилинадиган ишлар кўплигини билдиради.

Шу сабабли, келгусида профилактика катта инспекторларининг маҳалла

ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини ташкил этишдаги ролини ошириш,
ваколатларини аниқ белгилаб бериш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга
ошириш тавсия қилинади:

биринчидан

, профилактика катта инспекторларининг маҳалла ҳуқуқ-

тартибот масканлари фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳуқуқ ва мажбу-
риятларини белгилаб берувчи ИИВнинг идоравий норматив-ҳуқуқий
хужжатининг қабул қилиш;

иккинчидан

, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг таянч пунктларидан

фарқини кўрсатувчи методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва профилактика катта
инспекторларига тақдим этиш, шунингдек, уларни фаолиятдан ажратмаган
ҳолда мутахассислар (ИИВ Малака ошириш институти профессор-
ўқитувчилари) томонидан 3 кундан ошмаган масофавий ўқув курсларини
ташкил этиш;

учинчидан

, республиканинг барча ҳудудларида маҳалла ҳуқуқ-тартибот

масканлари фаолиятини ташкил этиш бўйича профилактика катта инспек-
торларининг режалар ва ҳисобот намуналарини ишлаб чиқиш ва уларни тақдим
этиш тартибини белгилаб бериш;

тўртинчидан

, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига жамоат тартибини

39

2024 йил 5 февралдаги Халқ депутатлари Жиззах шахар кенгашининг “Жиззах шахрида

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича 2022 йил иккинчи чоракда
амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги қарори https://e-qaror.gov.uz/doc/1667812

40

2022 йил 8 августдаги Халқ депутатлари Хива шахар кенгашининг “Хива шахар ИИБ

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика катта инспектори майор Ф.Х.Худайназаровнинг
2022 йилнинг 6 ойлик иш якунлари бўйича амалга оширилган профилактик ишлар юзасидан хисоботи
тўғрисида”ги қарори

41

2021 йил 30 июлдаги Тахиатош тумани ҳокимининг “Тахиатош тумани “Жайхун” МФЙ ва ҳуқуқ

тарғибот масканлари иморатини енгил таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва лойиҳа тадқиқот ишларини
тайёрлаш мақсадида”ги фармойиши, https://e-qaror.gov.uz/doc/125358

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2023 йилдаги 67-сонли “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон

Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги
фармони https://lex.uz/uz/docs/6461609


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

29

2023 йил 6 декабрь

сакдашга жалб этилган соҳавий хизмат ходимлари ва ташкилотлар, Миллий
гвардия органлари ходимларига ҳудуд бўйича вазифалар белгилаб бериш
борасида, профилактика катта инспекторининг ваколатларини белгилаб
берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2023

йилдаги 67-сонли фармони билан Янги таҳрирдаги Конституция талаблари- дан,
шу жумладан, ҳоким ва Кенгаш раиси лавозимлари ажратилаёт- ганлигидан
келиб чиқиб,

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»

ги Қонуннинг янги

таҳрири лойиҳасини 2023 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқиш ва Қонунчилик
палатасига киритиш назарда тутилганлигини, келгусида Махалла ҳуқуқ
тартибот масканларига раҳбарлик қилувчи профилактика катта инспекторлари
ўз фаолиятлари бўйича махаллий кенгашларга ҳисобот беришда инобатга
олишлари тавсия қилинади

1

.

Профилактика инспекторларининг маъмурий амалиёт фаолияти ҳуқуқий

асоси бўлган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғри-
сидаги кодексида

ишлатилган сўзларнинг лингвистик-контент таҳлил

қилганимизда

шаҳар сўзи 87 марта ишлатилганлиги аниқланди. Бу эса мазкур

кодексда шаҳарларга қаратилган нормалар ҳам шунча миқдорда эканлигидан
далолат беради. Жумладан МЖтКнинг 99-моддаси “Шаҳар- созлик тўғрисидаги
қонунчиликни бузиш”, 161-моддаси “Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини
ободонлаштириш қоидаларини бузиш”деб номланган.

Шаҳар ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича

профилактика инспектори фаолиятининг ҳуқуқий асосларининг бугун- ги
ҳолати

Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституцияси

,

Ўзбекистон

Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Ўзбекистон
Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, халқ
депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларидан иборат.

Шаҳар ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича

профилактика инспектори фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари

:

1.

Шаҳар аҳолисининг турмуш даражаси юқорилиги; қурилиши

тугалланмаган бинолар, асосий автомобил ва темир йўллари мавжудлиги, темир
йўл вокзаллари ва ерости ўтиш жойлари, ижарада турувчилар ва талабалар,
мардикорлар, шунингдек, иш ўринлари кўплиги;

2.

Хиёбонлар, стадионлар, истирохат боғлари, йирик анҳорлар, парклар,

фуқароларнинг дам олиш жойлари, ахлатхоналар мавжудлиги.

3.

Республиканинг бошқа вилоятларидан, яқин ва узоқ хориж

мамлакатларидан келган одамларнинг катта қисми мавжудлиги.

4.

Аҳолининг кунлик меҳнат миграцияси, дам олувчиларнинг ҳафталик

миграцияси, аҳоли зичлигининг юкорилиги; шаҳар бўйлаб аҳоли зичлигининг


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

30

2023 йил 6 декабрь

нотекис тақсимланиши; кўп қаватли уйлар; олий таълим муассасалари
кўплигида намоён бўлади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugay, L. Y. "Biometrics as a means of monitoring migration processes."

(2022).

2.

Югай, Людмила. "Методика компьютерно-технической экспертизы

по преступлениям в сфере цифровых технологий." Противодействие
правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы
организационно-правового

обеспечения

информационной

безопасности 1.01 (2022): 68-76.

3.

Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в

криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.

4.

Югай, Людмила. "Вопросы классификации биометрической

идентификации личности в эпоху цифровизации." Актуальные вопросы и
перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022):
181-187.

5.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении

общественной

безопасности:

зарубежный

опыт

и

перспективы

развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

Библиографические ссылки

Yugay, L. Y. "Biometrics as a means of monitoring migration processes." (2022).

Югай, Людмила. "Методика компьютерно-технической экспертизы по преступлениям в сфере цифровых технологий." Противодействие правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-правового обеспечения информационной безопасности 1.01 (2022): 68-76.

Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.

Югай, Людмила. "Вопросы классификации биометрической идентификации личности в эпоху цифровизации." Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 181-187.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.