Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
606
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ДАРОМАД БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА
ХИТОЙНИНГ ICBC БАНКИ ТАЖРИБАСИ
PhD,
доц
.
Тогаев Салим Собирович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
ORCID: 0000-0002-3170-9181
Аннотация
.
Мақолада тижорат банкларининг даромад базасини шакллантириш
ва бошқаришда иқтисодиёти ривожланган давлатлардан Хитойнинг
ICBC (Industrial and
Commercial Bank of China) банки
тажрибаси келтирилган.
Калит сўзлар:
тижорат банклари даромад базаси, актив, фоизли даромадлар,
фоизсиз даромадлар, фоизли харажатлар, фоизсиз харажатлар, активларнинг
рентабеллиги, регулятив капиталнинг рентабеллиги, соф фоизли маржа.
ОПЫТ ICBC БАНКА КИТАЯ ПО ФОРМИРОВАНИЮ ДОХОДНОЙ БАЗЫ
КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ
PhD, доц.
Тогаев Салим Собирович
Самаркандский филиал Ташкентского
государственного экономического университета
Аннотация
.
В статье представлен опыт банка «ICBC»
Китая, одной из
экономически развитых стран, в формировании и управлении доходной базой
коммерческих банков.
Ключевые слова
:
база доходов коммерческих банков, активы, процентные доходы,
непроцентные доходы, процентные расходы, непроцентные расходы, рентабельность
активов, рентабельность нормативного капитала, чистая процентная маржа.
ICBC BANK OF CHINA'S EXPERIENCE IN CREATING THE INCOME BASE
OF COMMERCIAL BANKS
PhD, assoc. prof.
Togaev Salim Sobirovich
Samarkand branch of Tashkent State University of Economics
Abstract
.
The article presents the experience of ICBC Bank of China, one of the economically
developed countries, in the formation and management of the revenue base of commercial banks.
Keywords:
base income of commercial banks, assets, percentage income, non-percentage
income, percentage expenses, non-percentage expenses, profitability of assets, profitability of
normative capital, net percentage margin.
UO
‘
K: 330.142.222
XI SON - NOYABR, 2024
606-611
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
607
Кириш
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ
-60-
сонли
«2022
-
2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси»
тўғрисидаги, 2020 йил 12 майдаги ПФ
-5992-
сонли «2020
-
2025 йилларга мўлжалланган
Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш» тўғрисидаги
фармонларида тижорат банкларининг даромад базасини шакллантириш мамлакат банк
тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган
(
Фармон,
2022;
Фармон,
2020).
Тижорат банклари даромад базасини шакллантириш ва бошқаришда ривожланган
давлатлар тажрибаси жуда аҳамиятли ҳисобланади. Тижорат банклари даромад
базасини шакллантиришда Хитойнинг
ICBC (Industrial and Commercial Bank of China)
банки тажрибаси муваффақиятли модел бўлиб, унинг асосий жиҳатлари
диверсификация, рақамлаштириш, халқаро кенгайиш ва мижозларга йўналтирилган
ёндашувга асосланган. Хитойнинг ICBC банки нафақат Хитойдаги, балки дунёдаги энг
йирик трансмиллий банклардан бири ҳисобланади.
Адабиётлар шарҳи
.
Хорижий банк ривожланиши нуқтаи назаридан Хитой катта иқтисодий ўсиш
салоҳиятига эга ва ўз бизнесини кенгайтириш учун асосий бозорга эга мамлакатдир
(Yichen, Chenavaz, 2016).
Леонов (2015) фикрига кўра, Хитой банклари фаолиятининг афзалликлари
сифатида офис тармоғининг йўқлиги сабабли операцион харажатларнинг пастлиги,
шунингдек қарз олувчиларнинг кредит ҳатти
-
ҳаракатларини баҳолаш ва
моделлаштириш имконини берувчи катта ҳажмдаги маьлумотларнинг мавжудлигини
келтириш мумкин.
Вдовин
(2023)
фикрига кўра, Хитойнинг суверен технологик, тўлов, банк
инфратузилмани ривожлантириш йўналиши табиий, самарали ва стратегик жиҳатдан
асосланган қадамдир. Бу банкларга зарур молиявий хизматларнинг тўлиқ спектрини
тақдим этишнинг барқарор механизмларини топиш имконини беради.
Хитой ҳукумати мамлакатнинг макроиқтисодий ўзгаришларга мос келиш учун ўз
банк секторини ҳукумат томонидан бошқариладиган тизимдан қисман бозорга
асосланган тақсимлаш механизмлари билан тавсифланган кўпроқ тижоратга
асосланган тизимга айлантириш жараёнини бошлади (Michael, 2012).
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
2023 йилнинг якунига кўра, ICBC банки активларининг миқдорига кўра, дунё
банклари ичида биринчи ўринни эгаллади.
84
1-
жадвал маълумотларидан кўринадики, 2018
-
2022 йилларда ICBC банкининг
ялпи даромади ҳажмида нисбатан юқори салмоқни фоизли даромадлар эгаллаган. Бу
эса, унинг даромад базасини мустаҳкамлаш нуқтаи
-
назаридан ижобий ҳолат
ҳисобланади. Чунки, ICBC банки
активларининг умумий ҳажмида кредитлар ва қатъий
белгиланган ставкага эга бўлган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар юқори
салмоқни эгаллайди. Ушбу активлар эса, фоизли даромад келтирадиган активлар
ҳисобланади.
1-
жадвал маълумотларидан кўринадики, 2018
-
2022 йилларда фоизли
даромадларнинг ICBC банкининг ялпи даромади ҳажмидаги салмоғи ошиш
тенденциясига эга бўлган. Бу эса, мазкур даврда фоизсиз даромадларнинг банк ялпи
даромади ҳажмидаги салмоғининг пасайиш тенденциясига эга бўлганлиги билан
изоҳланади.
84
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
608
1-
жадвал
ICBCбанки (Хитой) даромадларининг таркиби ва динамикаси
(Annual Reports, 2018)
Кўрсаткичлар
Йиллар
2022 йилда
2018 йилга
нисбатан,
фоизли пункт
2018
2019
2020
2021
2022
Фоизли даромадларнинг
ялпи даромад ҳажмидаги
улуши, %
85,4
87,9
88,2
88,9
89,6
4,2
Фоизсиз даромадларнинг
ялпи даромад ҳажмидаги
улуши, %
14,6
12,1
11,8
11,1
10,4
- 4,2
Ялпи даромад
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
1-
жадвал маълумотларидан кўринадики, фоизли даромадларнинг ICBC банкининг
ялпи даромади ҳажмидаги салмоғи 2022 йилда 2018 йилга нисбатан 4,2 фоизли пунктга
ошган, фоизсиз даромадларнинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғи эса, 4,2 фоизли
пунктга пасайган.
2-
жадвал
ICBC
банки (Хитой) харажатларининг таркиби ва динамикаси
(Annual Reports, 2018)
Кўрсаткичлар
Йиллар
2022 йилда
2018 йилга
нисбатан,
фоизли пункт
2018
2019 2020 2021 2022
Фоизли харажатларнинг жами
харажатлардаги улуши, %
95,7
96,6
96,7
96,7
97,5
1,8
Фоизсиз харажатларнинг жами
харажатлардаги улуши, %
4,3
3,4
3,3
3,3
2,5
- 1,8
Харажатлар
-
жами
100,0
100,0 100,0 100,0 100,0
100,0
2-
жадвал маълумотларидан кўринадики, 2018
-
2022 йилларда ICBC банки
харажатларининг умумий ҳажмида нисбатан юқори салмоқни фоизли харажатлар
эгаллаган. Бу эса, унинг даромад базасини мустаҳкамлаш нуқтаи
-
назаридан ижобий
ҳолат ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, биринчидан, фоизли даромад
келтирадиган активлар фоизли харажатлар эвазига жалб қилинадиган ресурслар
ҳисобидан молиялаштирилади; иккинчидан, фоизли харажатлар эвазига жалб
қилинадиган ресурслар ҳажмини ошириш ушбу банкнинг молия бозоридаги
репутациясини юқори эканлигидан далолат беради.
2-
жадвал маълумотларидан кўринадики, ICBC банки харажатларининг умумий
ҳажмида фоизли харажатларнинг улуши 2019
-
2022 йилларда ошиш тенденциясига эга
бўлган. Бу эса, мазкур даврда фоизсиз харажатларнинг
ICB
C банки харажатларининг
умумий ҳажмидаги салмоғини пасайиш тенденциясига эга бўлганлиги билан
изоҳланади.
Тижорат банкларининг даромад базасининг мустаҳкамлигини тавсифловчи
кўрсаткичлар сифатида активларнинг рентабеллиги ва регулятив капиталнинг
рентабеллиги кўрсаткичини ICBC банки мисолида таҳлил қиламиз.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
609
1-
расм. ICBC банкида (Хитой) активларнинг рентабеллиги ва регулятив
капиталнинг рентабеллиги, фоизда
(Annual Reports, 2018)
1-
расм маълумотларидан кўринадики, ICBC банкида активларнинг рентабеллиги
2018-
2020 йилларда пасайиш тенденциясига эга бўлган, бироқ, 2021 йилда 2020 йилга
нисбатан ошган ва 2022 йилда 2021 йилги даражада бўлган.
1-
расм маълумотларидан кўринадики, ICBC банкида регулятив капиталнинг
рентабеллиги 2018
-2020
йилларда пасайиш тенденциясига эга бўлган, бироқ, 2021
йилда 2020 йилга нисбатан ошган.
1-
расм маълумотларидан кўринадики, ICBC банкида активларнинг рентабеллик
даражаси ҳам, регулятив капиталнинг рентабеллик даражаси ҳам 2022 йилда 2018
йилга нисбатан пасайган. Бу эса, ICBC банкнинг даромад базасини мустаҳкамлаш
нуқтаи
-
назаридан салбий ҳолат ҳисобланади.
Биз қуйида ICBC банкнинг соф фоизли маржа кўрсаткичининг даражаси ва
ўзгаришига баҳо берамиз.
2-
расм. ICBC банкида (Хитой) соф фоизли маржа кўрсаткичининг даражаси,
фоизда
(Annual Reports, 2018)
2018й.
2019й.
2020й.
2021й.
2022й.
Активлар рентабеллиги
1,1
1,0
0,9
1,0
0,9
Капитал рентабеллиги
12,7
11,6
10,9
11,0
9,9
1,1
1,0
0,9
1,0
0,9
12,7
11,6
10,9
11,0
9,9
0
2
4
6
8
10
12
14
Активлар рентабеллиги
Капитал рентабеллиги
2,1
2,1
1,9
1,9
1,7
0
0,5
1
1,5
2
2,5
2018й.
2019й.
2020й.
2021й.
2022й.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
610
2-
расм маълумотларидан кўринадики, ICBC банкида соф фоизли маржа
кўрсаткичининг даражаси 2019
-
2022 йилларда пасайиш тенденциясига эга бўлган.
Қуйидаги
расм маълумотлари орқали ICBC банкининг фоизли даромадлари ва
фоизли харажатлари ўртасидаги нисбат барқарорлигига баҳо берамиз (3
-
расм).
3-
расм. ICBC банкида (Хитой) фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга
нисбати, фоизда
(Annual Reports, 2018)
3-
расм маълумотларидан кўринадики, ICBC банкида, 2018
-
2022 йилларда фоизли
даромадлар билан фоизли харажатлар ўртасидаги нисбатнинг барқарорлиги сақланиб
қолган. Таҳлил даврида фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбати ўртача
65,0 фоиз даражасида бўлган.
Хулоса ва таклифлар
.
Тижорат банкларида соф фоизли маржа кўрсаткичининг барқарорлигини
таъминлаш учун, биринчидан, соф фоизли даромаднинг миқдорини камайишига йўл
қўймаслик керак; иккинчидан, банк активлари миқдорининг барқарор ўсиш
суръатларини таъминлаш керак.
Трансмиллий банкларда кредитлаш операциялари
ва қимматли қоғозлар билан
амалга ошириладиган инвестицион операциялар юқори даражада ривожланган.
Буннинг устига, мазкур банкларнинг молия бозорларидаги репутацияси ижобий ва
юқоридир. Бу эса, уларга фоизли даромадлар ва фоизли харажатлар ўртасидаги
нисбатнинг барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
ICBC банкининг даромад базасини шакллантириш тажрибаси қуйидаги
йўналишларда тижорат банклари учун намуна бўлиши мумкин:
1.
Даромад манбаларини диверсификация қилиш.
2.
Рақамлаштириш ва инновацияларни жорий қилиш.
3.
Халқаро кенгайиш ва янги бозорларга кириш.
4.
Мижозларга йўналтирилган ёндашув орқали даромадларни ошириш.
5.
Ҳар томонлама хавфларни бошқариш.
ICBCнинг ушбу тажрибасини тижорат банклари ўз шароитлари ва бозор
талабларига мослаштириб жорий қилиш орқали барқарор даромад базасини
яратишлари мумкин.
57,4
67,4
69,1
66,2
66,2
0
10
20
30
40
50
60
70
80
2018й.
2019й.
2020й.
2021й.
2022й.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
611
Адабиётлар/Литература/Reference:
Annual Reports (2018). Consolidated Statement of Profit or Loss. Consolidated Statement
of Financial Position. 2018-2022 y. Industrial and Commercial Bank of China
банкининг
2018-
2022
йилларнинг
якуни
бўйича
эълон
қилинган
молиявий
ҳисоботлари
. https://www.icbc-
ltd.com/en/column/1438058343653851171.html
Michael F.M.
(2012) China’s Banking System: Issues for Congress [Электронный ресурс] //
Congressional Research Service. Р. 19. —
URL: www.crs.gov
Yichen Wang, R. Chenavaz. (2016) The Entry Of International Banks In China. Journal of
Applied Business Research,
Вдовин Артем Николаевич (2023) Особенности функционирования иностранных
кредитных организаций в банковской системе Китая Диссертация на соискание ученой
степени кандидата экономических наук
Москва.
Леонов Михаил Витальевич (2015) Регулирование банковской деятельности в
Китае // Известия БГУ. №3. URL: https://cyberleninka.ru/
article/n/regulirovanie-
bankovskoy-deyatelnosti-v-kitae
(дата обращения: 20.11.2024).
Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги
ПФ
-5992-
сонли «2020
-
2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк
тизимини ислоҳ қилиш» тўғрисидаги Фармони
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ
-
60-
сонли «2022
-2026
йилларга
мўлжалланган
янги
Ўзбекистон тараққиёт стратегияси»
тўғрисидаги Фармони
https://www.makemoney.ng/ru/biggest-banks-in-the-world
