Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
322
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
(ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Мамаюсупов Омонулла Маматқулович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
ORCID: 0009-0007-9485-294X
Аннотация.
Ушбу мақолада маҳаллий бюджетларни шакллантириш молиявий
стратегиянинг муҳим босқичи сифатида тадқиқ этилган. Бунда, 2024
йилга
мўлжалланган Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари
тузилиши таҳлили ўтказилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий
бюджетни шакллантиришдаги фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан
таклифлар берилган.
Калит сўзлар:
маҳаллий бюджет, даромадлар, харажатлар, солиқ тушумлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
ВОПРОСЫ ФОРМИРОВАНИЯ МЕСТНОГО БЮДЖЕТА
(НА ПРИМЕРЕ ДЖИЗСКОЙ РЕГИОНА)
Мамаюсупов Омонулла Маматқулович
Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Аннотация.
В данной статье исследовано формирование местных бюджетов как
важный этап финансовой стратегии. При этом проведен анализ формирования доходов
и расходов местного бюджета Джизакской области на 2024 год. Внесены предложения
по повышению эффективности местных органов государственной власти при
формировании местного бюджета.
Ключевые слова
:
местный бюджет, доходы, расходы, налоговые поступления,
местные органы государственной власти.
ISSUES OF FORMATION OF LOCAL BUDGET (BASED ON THE
EXAMPLE OF THE JIZZAKH REGION)
Mamayusupov Omonulla Mamatqulovich
Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
This article examines the formation of local budgets as an important stage of the
financial strategy. At the same time, an analysis of the formation of income and expenses of the
local budget of the Jizzakh region for 2024 was carried out. Proposals were made to improve the
efficiency of local government bodies in the formation of the local budget.
Key words:
Local budget, income, expenses, tax revenues, local government bodies.
UO
‘
K: 336.14.01
VIII SON
—
AVGUST, 2024
322-328
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
323
Кириш.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллий бюджетларнинг эркинлигини
таъминлаш, бюджет маблағларининг шаклланиши, уларнинг сарфланиши устидан
парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджет маълумотларининг
очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.
Хусусан, “Ўзбекистон —
2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб
-
қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида 2024 йилдан
бошлаб Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари ҳамда амалга оширилган
ва режалаштирилаётган харажатлар бўйича молиявий ҳужжатларга асосланган йиллик
ва ярим йиллик ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг веб
-
сайтида
тушуниш учун осон усулда эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланди
Умуман олганда қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари маҳаллий ижро ва
вакиллик органларининг бюджетни шакллантиришдаги ваколатларини янада
кенгайтирмоқда ҳамда ҳудудларнинг ўзлари учун қўшимча захираларни аниқлашда
мустаҳкам асос бўлмоқда.
Чунончи, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари
томонидан таъминланади.
Маҳаллий бюджетлар ижросининг асосий вазифаси эса маҳаллий бюджетга
тасдиқланган солиқлар ва бошқа тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини
таъминлаш ҳамда ҳудудларда амалга оширилган чора
-
тадбирларни тўлиқ
молиялаштириш ҳисобланади (Касимова, Шаакрамов, 2012)
.
Адабиётлар шарҳи.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар таҳлили маҳаллий бюджетларга оид илмий
ёндашувларнинг бир неча жиҳатларини аниқлашга имкон берди. Олимлар маҳаллий
бюджетнинг турли хусусиятларини кўриб чиқадилар.
Хусусан, Афанасеванинг
(2020)
фикрича, “маҳаллий бюджетларга чекланган
ресурсларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида вужудга
келадиган ижтимоий муносабатларни киритиш мумкин. Ушбу ресурслар
муниципалитет ҳудудини ривожлантиришнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Бундан
ташқари, маҳаллий бюджетлар кўриб чиқилаётган субъект ҳудудида яшовчи аҳолининг
умумий фаровонлигини оширишнинг ажралмас жиҳатидир”.
Шунингдек, маҳаллий бюджетларни пул муносабатлари нуқтаи назаридан ҳам
кўриб чиқиш мумкин. Улар иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва
рағбатлантиришга қаратилганлиги сабабли энг мураккаб иқтисодий категориялардан
биридир. Бундай ёндошувни Афзалетдинова
(2020)
ўз тадқиқотларида илгари суради ва
“маҳаллий бюджетлар иқтисодий муносабатларнинг алоҳида тизими бўлиб, ялпи
ҳудудий маҳсулот таннархининг бир қисмини ундириш механизми ҳисобланади” деган
фикрни билдиради. Бунда, мазкур ҳудудий маҳсулот пул маблағларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш орқали ҳосил бўлади деб ҳисоблайди.
Маҳаллий
бюджетлардан
фойдаланиш
маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органларининг ўзларига юклатилган вазифаларни амалга оширишга асосланган
тизимдир. Бу борада
Бондаренко
(2020)
таъкидлаганидек, “маҳаллий бюджетлар ўз
мазмунига кўра ҳудуднинг марказлашган жамғармалари деб аталадиган маблағлар
орқали чекланган бюджет ресурсларидан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган
иқтисодий муносабатларнинг алоҳида тизимини ифодалайди. Бунда маблағларнинг
ўзига хос агрегатори бўлган ҳудуд бюджети биринчи ўринга чиқади”.
23
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий сайти.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
324
Кейинги пайтларда маҳаллий бюджетлар иқтисодий мазмуни жиҳатидан ҳам
муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Жумладан, айрим тадқиқотчиларнинг фикрича,
“маҳаллий бюджетлар ҳудудда содир бўлаётган ижтимоий
-
иқтисодий жараёнлар учун
аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши зарур” (
Pilipenko, 2019).
Шу билан бирга маҳаллий бюджетлар параметрлари маъмурий
-
ҳудудий
бирликлар даражасида содир бўладиган турли хил ижтимоий
-
иқтисодий жараёнларни
тартибга солиш механизмларини ўз ичига олади. Бу уларнинг иқтисодий нуқтаи
назардан мураккаблигини англатади
(Pilipenko, 2019).
Юқорида келтириб ўтилганидек, россиялик олимлар маҳаллий бюджетлар
мамлакат молия тизимининг ажралмас қисми бўлиб шаклланган ва тўлиқ иқтисодий
категория эканлигига катта эътибор беради. Амалиёт кўрсатганидек, маҳаллий
бюджетлар мамлакат даражасида турли ижтимоий
-
иқтисодий лойиҳаларни амалга
оширишда энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томонидан ҳам маҳаллий бюджет
даромадлари барқарорлигини таъминлаш бўйича кўплаб тадқиқот ишлари олиб
борилган. Уларнинг илмий хулосаларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу борада
Маманазаров
(2002)
маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг
ролини оширишга қаратилган тадқиқотлар олиб борган. Унинг фикрига кўра,
бюджетнинг барқарорлиги қуйидаги икки жиҳат билан ифодаланишини қайд этиб
ўтади. Биринчидан, бу бюджетнинг баланслашган бўлиши ва тақчиллик бўлмаслигини
билдиради, иккинчидан, бу тақчиллик бўлганда ҳам уни бир меъёрда сақланишини
англатишини таъкидлаб ўтади.
Қобулов
(2011)
ҳудудий
имкониятлар ва маҳаллий бюджетларнинг молиявий
имкониятлари тўғрисида тадқиқотлар олиб бориб илмий хулосаларни шакллантириб
беради. Унинг фикрига кўра, маҳаллий бюджетларнинг молиявий имкониятлари
тавсифланганда даромадлар базаси билан чекланиб қолмасликни, балки уни ўсиб
бораётган мажбуриятлар суръатларига мувофиқ тарзда давлатнинг қўшимча
тадбирлари тизимидаги аниқ чоралар билан ҳам мувофиқлаштириш лозимлигини
таъкидлаб ўтади. Яъни “маҳаллий бюджетлар молиявий имконияти унинг харажатлари
динамикасидаги ўсиш суръатларига, шунингдек жаҳон андозаларига мос тарзда
шаклланган бюджет меъёрларининг бажарилишини таъминлашга имкон берувчи
даромад базасидир” деб қайд этиб ўтади.
Суванов
(2011)
ўзининг илмий ишида асосий эътиборни маҳаллий бюджет
ижросига қаратади. Унинг фикрича маҳаллий бюджет нафақат бюджет тизимида, балки
бозор иқтисодиёти шароитида ҳудудий иқтисодиётни самарали олиб боришда муҳим
ўрин эгаллайди. Бюджет ижроси самарадорлигини таъминлашда асосий муаммолардан
бири бюджет бўғинлари ўртасида бюджет ресурсларини тақсимлаш муаммоси
эканлигини алоҳида қайд этади.
Хулоса қилиб айтганда маҳаллий бюджетга оид адабиётлар таҳлилининг
натижалари ушбу масала тўлиқ тадқиқ этилмагани ва жуда кам ёритилгани ҳамда
маҳаллий бюджетларнинг моҳиятини янада батафсилроқ кўриб чиқиш кераклигини
кўрсатди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий мустақиллигини
ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида ҳам ҳал этишни талаб қиладиган масалалар
мавжуд. Мавжуд амалий тажриба биринчи навбатда маҳаллий бюджет фаолиятини
оптималлаштириш механизмларини илмий асослаш учун ушбу йўналиш бўйича
тадқиқотларни давом эттиришни талаб қилади. Зеро, маҳаллий бюджетларнинг юқори
ижтимоий аҳамияти иқтисодий самарадорликнинг муҳимлиги билан боғлиқ бўлиб, уни
ошириш бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари олдида турган устувор
вазифадир.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
325
Тадқиқот методологияси.
Мақолада иқтисодчи олимларнинг маҳаллий бюджет ҳақидаги илмий
-
назарий
қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, 2024 йилга Жиззах вилояти маҳаллий
бюджети даромадларининг даромад турлари бўйича, харажатларининг
соҳалар ва
иқтисодий таснифи бўйича таҳлили, солиқ
-
бюджет сиёсатида амалга оширилган
ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунининг
(
Қонун
, 2023)
6-
иловасига мувофиқ
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий
бюджетларининг даромад ва харажатлари маълумот учун қабул қилинган.
Қонуннинг 12
-
моддасида, ўтган йиллардаги каби, маҳаллий бюджетларнинг
даромад манбалари белгилаб берилган. Жумладан:
-
жисмоний шахслардан олинадиган мол
-
мулк солиғи, жисмоний шахслардан
олинадиган ер солиғи, мол
-
мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад
тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун
солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно, норуда
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар туманлар
ва шаҳарлар бюджетларига;
-
юридик шахслардан олинадиган мол
-
мулк ва ер солиқлари, электр станциялари
томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бензинни,
дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз
солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда шу каби бошқа турдаги солиқлар
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят
бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари
вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тегишли даражадаги маҳаллий
бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни ҳамда
бюджетлараро трансфертларни тақсимлаш ҳуқуқи сақланиб қолинган.
Қонунга мувофиқ 2024
йилда асосий солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари
ўзгаришсиз қолдирилди. Жумладан фойда солиғининг базавий ставкаси 15
фоиз,
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12
фоиз, ижтимоий солиқ 12
фоиз
(бюджет ташкилотлари учун 25
фоиз), айланмадан олинадиган солиқнинг базавий
ставкаси 4
фоиз, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12
фоиз, юридик шахсларнинг мол
-
мулкига солинадиган солиқ ставкаси 1,5
фоиз миқдорида сақлаб қолинган.
Маҳаллий цемент ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш
мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган
оҳактош бўйича белгиланган ставка 1 тоннаси учун
6
минг сўм белгиланган (
2023 йилда
22,5
минг сўм
).
Халқаро амалиётда оҳактош бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
ставкалари 3
-6
фоиз орасида ўзгариб туради. Масалан, Белоруссияда 1 тонна учун 0,1664
белорусь рубли (ёки 803 сўм) миқдорида қатъий белгиланган ставка мавжуд.
Таркибида шакар ва бошқа турдаги моддалар қўшилган газланган алкоголсиз
ичимликларни кўп истеъмол қилиш ортиқча вазн пайдо бўлиши, қандли диабет, кариес
каби касалликларни кўпайишига сабаб бўлишини инобатга олиб, Жаҳон соғлиқни
сақлаш ташкилоти уларга қўшимча солиқ киритишни тавсия этган. Шунга кўра, соғлом
турмуш тарзини ва табиатни асрашни рағбатлантириш мақсадида 2024
йил 1
апрелдан
таркибида шакар мавжуд бўлган газланган ичимликларнинг 1 литри учун 500
сўм,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
326
энергетик ва тетиклантирувчи ичимликлар 1
литри учун 2
000
сўм миқдорида акциз
солиғи жорий этилган. Ушбу акциз солиғидан тушган маблағлар тўлиғича Тиббиётни
ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши белгиланган.
Бугунги кунда 100 дан ортиқ мамлакатларда мазкур турдаги ичимликлардан акциз
солиғи ундириб келинмоқда. Бундай солиқ МДҲга аъзо давлатлардан –
Россия,
Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонда ҳам жорий этилган.
Шунингдек, 2024 йил 1
июлдан бошлаб автомобиль шиналарининг бир донаси
вазнидан (кг учун) келиб чиққан ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,3
фоизи (990
сўм) миқдорида утилизация йиғими жорий этилган.
Ушбу йиғимдан келиб тушган маблағлар ҳисобидан атроф муҳитни муҳофаза
қилиш ва “Яшил макон” дастури доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш
режалаштирилган.
2024 йил 1 январдан сигареталар ҳамда бошқа тамаки маҳсулотлари ишлаб
чиқариш учун акциз солиғи ставкалари 12 фоиз миқдорида индексация қилинди ҳамда
сигареталар импортига акциз солиғи ставкалари 5 фоизга пасайтирилди.
Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ акциз солиғи ставкалари маҳаллий
ва импорт қилинадиган маҳсулотлар учун бир хил бўлиши лозим.
2024
йил 1 апрелдан
бошлаб нефть маҳсулотлари учун амалдаги акциз ставкалари
ҳам
12
фоизга
индексация қилинди, бунда АИ
-
91 ва ундан юқори октанли бензинга
акциз солиғи ставкалари ўзгармасдан қолди.
Қўшилган қиймат солиғи тўлиқ занжирини яратиш мақсадида 2024
йилнинг
1
апрелидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича дори воситалари, тиббиёт ва
ветеринария буюмлари ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинган
хомашё, тиббий ва ветеринария хизматларига белгиланган имтиёзлар бекор қилинди.
Бунда, ижтимоий реестрга кирган фуқароларга харид қилинган дори воситалари
ва кўрсатилган тиббий хизматлар бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғини
қайтариб бериш механизми жорий этилди.
2024
йил 1
апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида хизматлар соҳасида фаолият
кўрсатадиган хорижий жисмоний шахсларни ҚҚСга тортиш орқали мазкур солиқ
тўловчилар тоифаси кенгайтирилди.
Маҳаллий якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат кўрсатганда (товар айланмаси
1
млрд сўмдан ошганда) ҚҚС тўламоқда, лекин худди шу хизматларни чет эллик
тадбиркорлар (жисмоний шахс) кўрсатганда ҚҚСга тортилмасдан қолаётган эди
(мисол учун, дастурий таъминот хизматлари, график дизайнерлик хизматлари). Ушбу
тартибни жорий этилиши хорижий ва маҳаллий якка тартибдаги тадбиркорлар учун
бир хил шароит яратиш имконини беради.
2024 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш
(ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича солиқ ставкаси 1
м3 учун сув
ўлчагичларисиз анъанавий усулда суғоришда 100
сўм этиб белгиланди. Шу билан бирга,
сув ўлчаш мосламалари асосида аниқланган сув ҳажмига нисбатан солиқ ставкасига
0,7
камайтириш коэффициентини қўллаш тартиби сақлаб қолинди. Бунда ундирилган
солиқ суммасининг бир қисми (40
сўм) сув етказиб бериш учун махсус сув хўжалиги
хизматларига йўналтирилади, шунингдек, фермерлар томонидан сув етказиб бериш
бўйича сув хўжалиги махсус хизматларига тўловлар бекор қилинди.
2024 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий
белгиланган суммадаги солиқ ставкасини солиқ тўловчининг товар айланмаси
500
миллион сўмгача бўлганда йилига 25
миллион
сўм (амалда 20 млн сўм),
500
миллион сўмдан юқори бўлганда эса 34
миллион сўм (амалда 30 млн сўм)
миқдорида белгиланди.
Солиқ
-
бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар ҳамда иқтисодий ўсиш кўрсаткичларидан
келиб чиқиб, Жиззах вилояти маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 2
671,0
млрд
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
327
сўм миқдорида белгиланган (Қарор
, 2023)
. Жумладан:
-
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1 040,8
млрд сўм;
-
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 302,1
млрд сўм;
-
ер солиғи 299,1
млрд сўм;
-
акциз солиғи (ёқилғи маҳсулотлари учун) 143,1
млрд сўм;
-
юридик шахсларнинг
мол
-
мулк солиғи 85,6
млрд сўм;
-
жисмоний шахсларнинг мол
-
мулк солиғи 78,2
млрд сўм;
-
ягона солиқ тўлови 106,8
млрд сўм;
-
жарималар учун 82,2
млрд сўм;
-
Давлат божлари учун 73,1
млрд сўм
миқдорида белгиланган.
Бундан ташқари, республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига
888,6
млрд
сўм
(шундан акциз солиғи бўйича тушумлари ҳисобидан ажратиладиган
маблағлар 255,4 млрд.сўм)
миқдорида тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар
ажратилиши кўзда тутилган.
2024 йилда маҳаллий бюджет харажатлари таркибида қатор ўзгаришлар руй
берган. Жумладан, тиббий
-
ижтимоий хизмат харажатлари (
ижтимоий ҳимоя миллий
агентлигига
), болали оилаларга ва кам
таъминланган оилаларга нафақалар ва
компенсация, кўп квартирали уй
-
жойларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш, сув
омборлари бошқармаси ҳамда насос станциялари сақлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларини сақлаш харажатлари республика бюджетига ўтказилган бўлса,
ўрта
-
махсус таълим муассасаларини ва ҳудудий солиқ органларини сақлаш
харажатлари маҳаллий бюджетга ўтказилган.
Юқоридаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2024 йилги вилоят маҳаллий
бюджети харажатлари
3 304,1
млрд сўм
этиб белгиланган. Бунда, харажатларнинг
61
фоизи
ёки
2 017,1
млрд сўм
ижтимоий соҳага йўналтирилади.
Ижтимоий соҳа харажатлари таркибида асосан таълим соҳасига 626,3
млрд сўм ёки
маҳаллий бюджет жами харажатларининг
19
фоизини
ҳамда 2023
йилги ажратилган
маблағга нисбатан
34,7
фоиз
кўп маблағ режалаштирилган.
Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасига
1 243,2
млрд cўм ёки
2023 йилга нисбатан
26,7
фоиз
кўп маблағ режалаштирилган, шунингдек маданият соҳасига
44,9
млрд сўм
,
спорт соҳасига
96,5
млрд сўм
ажратилган.
2024 йил учун маҳаллий бюджет бюджет параметрларида ташаббусли
бюджетлаштириш жараёнлари учун жами
239,1
млрд сўм
режалаштирилган. Бунда,
ҳар
бир туман (шаҳар) бюджетларининг
11,4
фоизи
(
ўтган йили 5
фоиз
) миқдоридан –
187,1
млрд сўм,
туман (шаҳар) маҳаллий бюджети параметрларида ҳудудий ички
йўлларни таъмирлаш учун ҳар бир ҳудуд учун 4
млрд сўмдан (
ўтган йили 3 мрлд сўм
бўлган
) жами
52
млрд сўм
ажратиши назарда тутилган.
2024 йилда иқтисодиёт харажатлари
416,7
млрд сўмни ташкил этиб, ушбу
кўрсаткич вилоят маҳаллий бюджети харажатларининг 12,6 фоизини ташкил этади.
Шундан, ободонлаштириш харажатларига
148,2
млрд сўм, 54,9
млрд сўм
сув
хўжалиги ташкилотлари харажатларига,
25,7
млрд сўм
ўрмон хўжаликларига,
43,4
млрд
сўм
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш харажатларига
йўналтирилади.
Келгуси йилдан бошлаб маҳаллалардаги масалаларни ҳал этиш учун
“Маҳалла бюджети” жамғармаси ташкил этилиб,
ушбу мақсадда 17,3
млрд сўм маблағ
ажратилиши режалаштирилмоқда.
Бунда, ҳар бир маҳалланинг ўз маблағларини шакллантириш орқали
“маҳалла
еттилиги”
қарори
асосида маҳалладаги долзарб муаммолар, жумладан, ичимлик суви,
электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ
муаммоларни қисман ҳал этиш имконияти яратилади.
Шу билан бирга, эндиликда маҳаллалардаги нафақалар ва субсидиялар ҳам
бевосита “маҳалла еттилиги” томонидан
тайинланиши ушбу харажатларнинг манзилли
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
328
сарфланишига ва энг аввало маҳалла институтларининг фуқаролар ҳаётидаги ролини
янада оширишга хизмат қилади.
2024 йилда давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари 369,7
млрд
сўм
ни
ташкил этади. Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари
учун 252,6
млрд сўм
ёки ўтган йилга нисбатан
77,7 фоиз
кўпроқ маблағ ажратилади.
Шундан, капитал қўйилмаларни молиялаштиришга 8,3 млрд сўм
, м
актабгача
таълим ташкилотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш
учун 39,2
млрд сўм, умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, мукаммал
таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 154,8
млрд сўм, соғлиқни сақлаш муассасаларини
реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 34,6
млрд сўм,
мелиорация объектлари учун 15,7
млрд сўм
маблағ йўналтирилади.
Шунингдек, 2012 йилда Жиззах вилоятининг аҳоли пунктларини ичимлик суви
таъминотини яхшилаш учун олинган Давлат ташқи қарзининг имтиёзли даври
тугаганлиги сабабли, асосий ва фоиз тўлови харажатлари учун 2,2
млрд сўм
маблағ
режалаштирилган
Хулоса ва таклифлар.
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида бюджет
ресурсларини самарали бошқариш имконини берувчи механизмларни яратиш ва
уларнинг ишлашини таъминлаш долзарб вазифа ҳисобланади. Иқтисодиётнинг айрим
тармоқларида даромадлар камайишини ҳисобга олган ҳолда даромадлар базаси
барқарорлигини сақлаш, бюджет харажатларини бошқаришга қатъий ёндашиб, солиқ
салоҳиятини ривожлантириш чораларини кўриш зарур. Фақат шунда маҳаллий
бюджетларни шакллантириш ва ижро этишнинг бугунги тизимини кўриб чиқиш
мумкин. Бундай ҳолда умумий вазифаларни ҳал қилишга қаратилган республика ва
маҳаллий тузилмалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали вертикал моделини
яратиш ҳам муҳимдир.
Адабиётлар/ Литература/ Reference:
Pilipenko M.M. (2019) The concept, role and place of local budgets in the budget system of the
Russian Federation.Colloquium-journal. No. 11-5 (35). S. 65-67
Афанасьева Е.Е. (2020) Проблемы развития местного самоуправления в современной
России // Новая экономика: инструменты, тренды. С.25
-33
Афзалетдинова Г.Х. (2020) К вопросу о финансовой самостоятельности органов
местного самоуправления // Актуальные вопросы местного самоуправления в РФ. С. 204
-207
Бондаренко И.С. (2020) Финансовая самостоятельность органов местного
самоуправления: правовые проблемы // Наука. Общество. Образование. С. 50
-52
Касимова Г.А., Шаакрамов К.К. (2012) Маҳаллий бюджетлар. Ўқув қўлланма. –Т.:
“Молия”,
-
63 б
Қарор
(2023) Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2023 йил 29 декабрдаги
VI-50-301-3-0-
К/23
-
сонли қарори
Қобулов
Ҳ.А. (2011) Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини
ошириш йўналишлари: и.ф.н. ... автореферат. –
Т.: БМА. –
22 б.
Қонун
(2023)
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
26.12.2023 й., 03/23/886/0970
-
сон)
Маманазаров А.Б. (2002) Маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг
ролини ошириш масалалари: и.ф.н. ... автореферат. –Т.: БМА. –
22 б.
Суванов А.Т. (2011) Маҳаллий бюджетлар ижроси самарадорлигини ошириш
йўналишлари: и.ф.н. ... автореферат. –
Т.: БМА. –
22 б.
24
Жиззах вилояти ҳокимлигининг расмий веб сайти.
