Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
329
ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА КРEДИТЛАШ ХИЗМАТЛАРИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Мирзаев Чори Садибакoсович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID:
0009-0009-8262-1735
Аннотация
.
Ушбу мақолада трансформация
қилиш
жараёнида кредитлаш
хизматлари самарадорлигини ошириш йўлларининг афзалликлари ва таҳлили ҳамда
ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида сўз боради. Шунингдек,
кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш ўзгарувчан бозор шароитида банк
фаолиятини ривожлантиришда янги технологияларни жорий етиш, бизнес
жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот ва хизматларни янгилаш, мижозлар
тажрибасини яхшилаш, харажатларни камайтириш ва рентабелликни оширишдаги
мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва
таклифлари келтирилган.
Калит сўзлар:
тижорат банклари, акциядорлик жамиятлари, банк
трансформацияси,
кредитлаш,
самарадорлик,
харажатлар,
рентабеллик,
молиялаштириш усуллари.
ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ КРЕДИТНЫХ УСЛУГ
В ПРОЦЕССЕ ТРАНСФОРМАЦИИ
Мирзаев Чори Садибакoсович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье рассматриваются преимущества и анализ путей
повышения эффективности кредитных услуг в процессе трансформации, а также
совершенствования перспектив развития. Также представлены авторские подходы и
предложения по повышению эффективности кредитных услуг, внедрению новых
технологий, оптимизации бизнес
-
процессов, обновлению продуктов и услуг, улучшению
клиентского опыта, снижению затрат и повышению рентабельности при развитии
банковской деятельности в условиях меняющихся рыночных условий, а также по их
преодолению.
Ключевые слова:
коммерческие банки, акционерные общества, банковская
трансформация, кредитование, эффективность, затраты, рентабельность, методы
финансирования.
UO
‘
K: 336:338.24(575.1)
VIII SON
—
AVGUST, 2024
329-337
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
330
WAYS TO IMPROVE THE EFFICIENCY OF CREDIT SERVICES IN THE
PROCESS OF TRANSFORMATION
Mirzaev Chori Sadibakosovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article discusses the advantages and analysis of ways to improve the
efficiency of credit services in the process of transformation, as well as improving development
prospects. The author's approaches and proposals are also presented to improve the efficiency of
credit services, introduce new technologies, optimize business processes, update products and
services, improve customer experience, reduce costs and increase profitability in the development
of banking activities in changing market conditions, as well as to overcome them.
Keywords:
commercial banks, joint-stock companies, banking transformation, lending,
efficiency, costs, profitability, financing methods.
Кириш
.
Жаҳонда
инновацион
омиллар
ҳисобига
барқарор
иқтисодий
ривожланишни
таъминлаш
борасидаги
тажрибалар
асосида
тижорат
банкларида
кредитлаш
хизматларининг
ривожланиш
босқичлари
,
кредитлаш
хизматлари
самарадорлигини
баҳолашга
услубий
ёндашув
,
тижорат
банкларида
замонавий
хизматлар
кўрсатишнинг
хориж
тажрибаси
ва
ундан
Ўзбекистонда
фойдаланиш
имкониятлари
,
тижорат
банкларида
кредит
хизматлари
технологиялари
ва
уларнинг
ривожланиш
тенденциялари
,
тижорат
банклари
томонидан
томонларнинг
рақобатдош
манфаатларини
ҳисобга
олган
ҳолда
кредитлаш
модели
,
кредит
хизматлари
кўрсатиш
самарадорлигини
баҳолаш
усулларини
такомиллаштириш
,
тижорат
банкларида
кредитлаш
хизматлари
самарадорлигини
оширишнинг
концептуал
йўналишлари
бўйича
илмий
муаммоларни
тадқиқ
этиш
муҳим
аҳамият
касб
этмоқда
.
Янги
Ўзбекистонни
барпо
этиш
жараёнида
тижорат
банкларида
кредитлаш
хизматлари
самарадорлигини
оширишга
алоҳида
аҳамият
қаратилмоқда. «Ўзбекистон
–
2030» стратегиясида
«...миллий
иқтисодиётни
жадал
ривожлантириш
ва
юқори
ўсиш
суръатларини
таъминлаш» (Мирзиёев
, 2023)
каби
устувор
вазифалар
белгиланган
.
Бу
вазифаларни
ҳал
этишда
тижорат
банкларида
замонавий
хизматлар
кўрсатишнинг
хориж
тажрибаси
ва
ундан
Ўзбекистонда
фойдаланиш
имкониятлари
,
тижорат
банкларида
кредит
хизматлари
технологиялари
ва
уларнинг
ривожланиш
тенденциялари
,
тижорат
банклари
томонидан
томонларнинг
рақобатдош
манфаатларини
ҳисобга
олган
ҳолда
кредитлаш
модели
,
кредит
хизматлари
кўрсатиш
самарадорлигини
баҳолаш
усулларини
такомиллаштириш
каби
йўналишларда
илмий
-
тадқиқотларни
чуқурлаштириш
долзарб
ҳисобланади
.
Шу
билан
бирга
,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
12 майдаги «2020
-
2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк
тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ
-5992-
сонли
Фармонида
(2020)
банк
соҳасидаги
ҳозирги
ҳолат
таҳлили
банк
секторида
давлатнинг
юқори
даражадаги
аралашуви
,
давлат
иштирокидаги
банкларда
менежмент
ва
таваккалчиликларни
бошқариш
сифатининг
етарли
эмаслиги
,
иқтисодиётда
молиявий
воситачиликнинг
паст
даражаси
каби
банк
секторини
иқтисодий
янгиланишлар
ва
жамият
эҳтиёжларига
мос
равишда
ривожлантиришга
тўсқинлик
қилаётган
қатор
тизимли
муаммолар
мавжудлигини
кўрсатмоқда
.
Молия
бозорида
тенг
рақобат
шароитларини
яратиш
,
кредитлашни
фақат
бозор
шартлари
асосида
амалга
ошириш
,
банкларнинг
давлат
ресурсларига
қарамлигини
пасайтириш
,
банк
хизмати
кўрсатишни
модернизация
қилиш
,
банкларнинг
самарали
инфратузилмасини
яратиш
ва
фаолиятини
автоматлаштириш
,
шунингдек
,
банклар
фаолиятига
хос
бўлмаган
функцияларни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
331
босқичма
-
босқич
бекор
қилиш
орқали
банк
тизимининг
самарадорлигини
ошириш
каби
вазифалар
белгилаб
берилган
(
Мирзиёев
, 2020).
Шунингдек
,
банк трансформацияси
жараёнида
тижорат
банкларининг
кредитлаш
хизматлари
бўйича
инноватцион
технологиялардан
фойдаланиш
масалалари
комплекс
тадқиқот
сифатида
қисман
ўз
аксини
топмоқда
.
Ҳозирги
вақтда
тижорат
банкларида
кредитлаш
хизматлари
самарадорлигини
ошириш
билан
боғлиқ
муаммолар
мавжудлиги
муҳим
аҳамият
касб
этмоқда
.
Адабиётлар
шарҳи
.
Банк трансформацияси
жараёнида
тижорат
банклари
кўп
сонли
ва
хилма
-
хил
молиявий
хизматлар
кўрсатадиган
муассасага
айланди
.
Улар
орқали
иқтисодиёт
тармоқларини
кредитлаш
,
қимматли
қоғозларни
сотиб
олиш
ва
сотиш
операциялари
,
корхоналарга
тегишли
мулкларни
бошқариш
операциялари
ва
бошқа
бир
қатор
молиявий
операциялар
амалга
оширилмоқда
.
Бироқ
шунга
қарамасдан
кредит
операциялари
тижорат
банклари
учун
бирламчи
аҳамиятга
эга
бўлган
операция
сифатида
сақланиб
қолмоқда
.
Шу
боис
,
бугунги
кунда
кўплаб
маҳаллий
ва
иқтисодчи
олимлар
томонидан
кредитлаш
хизматлари
самарадорлигини
ошириш
юзасидан
кўплаб
илмий
изланишлар
олиб
борилмоқда
.
Хусусан
,
Лаврушин
(2017)
“кредитлаш
назарияси
ва
амалиёти
унинг
еттита
асосий
босқичини
белгилаб
беради
,
улар
банклар
томонидан
илмий
асосланган
ҳолда
ташкил
этилиши
керак” дея
таъкидлаб
ўтган
.
Таниқли
иқтисодчи
олимлардан
яна
бири
–
Sharp (2016)
ҳам
инвестицион
фаолиятни
фонд
бозори
орқали
кредитлаш
механизмига
алоҳида
эътибор
беради
.
Унинг
фикрига
кўра
,
қимматли
қоғозларнинг
даромадлилиги
ва
рисклилиги
ўртасидаги
тўғридан
тўғри
алоқадорликка
асосланган
оқилона
инвестицион
стратегия
инвестицион
фаолиятни
кредитлашнинг
асоси
ҳисобланади
.
Молиявий
воситачилар
(
тижорат
банклари
,
жамғарма
ва
кредит
уюшмалари
,
кредит
иттифоқлари
,
суғурта
компаниялари
,
ўзаро
ёрдам
фондлари
,
пенсия
фондлари
)
эса
,
корпорацияларни
фонд
бозоридан
қўшимча
маблағлар
жалб
қилиш
имкониятини
билвосита
таъминлайди
(Sharp,
ва бошқ., 1994)
.
Немис иқтисодчи олими
Leksis
нинг (1994) фикрича, кредит муносабатининг юзага
келиши учун қарз берувчининг ишончи муҳим аҳамиятга эга эмас, кунлик тажриба
шуни кўрсатмоқдаки, қарз берувчилар қарз олувчиларнинг тўлов қобилиятига
ишончдан кўра, ишончсизлик руҳиятида бўладилар ва шунинг учун ҳам улар ўз
манфаатларининг тўлиқ ҳимоясини таъминлаш учун кафолат талаб этадилар.
Замонавий иқтисодчи олимларнинг илмий –
назарий ҳамда молиявий
адабиётларда ўтказилган таҳлиллар натижалари шуни кўрсатадики, «
FinTech
» ҳамда
«банк трансформацияси» атамаларининг мазмунига ягона ёндашув мавжуд эмас. Унинг,
яъни «
FinTech
» атамасининг энг кенг тарқалган талқини қуйидагича: «янги
технологиялар ва молиявий хизматлар соҳасини, стартапларни ва тегишли
инфратузилмани бирлаштирган мураккаб тизим»дир (Маслеников, Федотова, &
Сорокин, 2017). Кўпгина манбалар «молиявий технология» атамасини деярли бир
хил,
аммо турли хил фарқлар билан изоҳлашади.
Филиппов (2018) «
FinTech
» тушунчасини қуйидагича таърифлайди: «банклар ва
банк бозорида воситачилар каби анъанавий молия институтлари билан рақобатлашиш
учун технология ва инновациялардан фойдаланадиган компаниялардан ташкил топган
саноат».
Christoph Buck, John Clarke, Rui Torres de Oliveira (2023)
ларнинг таъкидлашича
«Унинг бизнес ва жамиятга кенг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, рақамли
трансформация банк соҳаси учун муҳим масала ҳисобланади. Банклар ва тегишли
компанияларнинг, айниқса “FinTech”лар деб аталадиган ахборот технологиялари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
332
инвестициялари сўнгги йилларда барқарор ўсиб, банк саноатининг фаолиятини
бутунлай ўзгартирди»
.
Khalil, Khawaja
лар
(2022)
«Бизнинг тадқиқотларимиз учун самарадорлик банк
ходимлари жараёнларнинг самарадорлигини ошириши билан ўлчанади ва бу кўрсаткич
рақамли трансформация натижасида банк бизнес ҳажмининг эволюцияси ҳақидаги
тасаввур билан тўлдирилади» дея таъкидлашган.
Тижорат банкларидада рақамли трансформация жараёнини тушуниш ва мулоқот
қилишдаги қийинчиликлар ташкилий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Иш
берувчилар, одатда, янгилик ва рақамлаштиришнинг шаффофлигини ошириш учун
ўзгаришларни энгишда қийинчиликларни
намоён этадилар ва бу асосан уларнинг
малакаси ва маълумотига боғлиқ. Алоқа муаммолари рақамлаштириш тўғрисидаги
маълумотларнинг этишмаслиги, ахборот технологияларининг бир қисмини
аутсорсингга хос бўлган маҳсулот инновацияларидаги қийинчиликлар ва IT
-
ишлаб
чиқувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларининг ёмонлашувидан келиб чиқади.
Бугунги кунда тижорат банклари фаолияти самарадорлиги тушунчасининг
моҳияти олимлар томонидан турлича қарашлар билан изоҳланади. Хусусан, хорижлик
иқтисодчи олимлар
Gulati
ва
Kumar
ларнинг (
2017)
таъкидлашича, «тижорат банкининг
бизнес модели самарадорликка муҳим таъсир кўрсатади: фаолиятни диверсификация
қилиш ихтисослашувдан фарқли ўлароқ кўпроқ самарадорликка эришишга ёрдам
беради».
Комиссион даромад келтирадиган йўналишларнинг ривожланиши банк
самарадорлигининг умумий даражасини оширишга ёрдам беради. Йирик тижорат
банкларининг ўзига хос хусусияти таркибий бўлинмалар самарадорлигининг юқори
таъсирчанлигидир. Тижорат банкларининг бирлашиши ва сотиб олиниши ижобий
синергиянинг пайдо бўлишига олиб келмайди, шунинг учун қўшма банк фаолиятида
самарадорлик ошмади.
Юқорида
келтирлган
иқтисодчи
олимларнинг
фикр
-
мулоҳазаларини
умумлаштирган ҳолда, фикримизча «тижорат банкларининг самарадорлиги –
бу
банкнинг ўз мақсадларига эришиш ва ўз хизматларини минимал харажат ва максимал
фойда билан бажариш қобилияти сифатида белгиланади». Банкларнинг асосий
кўрсаткичлари рентабеллик, активлар сифати, капиталлашув даражаси, ликвидлик ва
хавф даражасини ўз ичига олади. Кейинчалик самарали банклар юқори рентабелликга,
паст харажатларга, яхши барқарорликка ва мукаммал мижозларга хизмат кўрсатишга
эга. Банкнинг самарадорлигини баҳолаш учун молиявий таҳлил, рейтинг агентликлари
ва бошқа банклар билан таққослаш каби турли хил таҳлил усуллари қўлланилади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотда илмий абстракциялаш, гуруҳлаш, қиёслаш, ретроспектив ва
истиқболли, эмпирик таҳлил ва бошқа услублардан фойдаланилди. Мақолада қиёсий
таққослаш усулида жаҳон амалиётида ва тараққий этган давлатларнинг банк
трансформацияси
жараёнида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш
йўлларининг асосларини мамлакатимиздаги мавжуд асослар билан таққослаб, тегишли
хулосалар шакллантирилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Бугунги кунда Ўзбекистон банк
-
молия тизимида катта трансформациялар амалга
оширилмоқда. Бунда турли хил ўзгаришларнинг амалга ошиши, келажакда ушбу банк
-
молия тизимининг ишлаш усулини тубдан ўзгартириши мумкин. Хусусан, банк
тизимида қуйидаги хизматларни тубдан ўзгартиришни тақозо этмоқда:
чакана банк хизматлари;
кредит карта, дебет карта ва улар билан боғлиқ чакана хизматлар;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
333
портфелни бошқариш; корпоратив кредитлаш ва лойиҳаларни молиялаштириш
(шу жумладан кредитлар);
хизмат ва маҳсулотларни рақамлаштириш ҳамда замонавий АКТ лар
имкониятлари орқали уларни масофадан ташкил этишни жорий қилиш (Thuy, Quang,
2022).
Трансформация жараёнида кредит хизматлари самарадорлигини ошириш катта
иқтисодий аҳамиятга эга, чунки бу банкларнинг молиявий барқарорлигини яхшилашга,
хатарларни камайтиришга ва умуман молия секторининг рақобатбардошлигини
оширишга олиб келиши мумкин. Хусусан, кредит хизматларининг самарадорлиги
банкларга ўз жараёнларини оптималлаштиришга ва мижозларга янада қулай кредит
шартларини таклиф қилишга ёрдам беради. Бу янги мижозларни жалб қилиш ва
берилган кредитлар ҳажмини оширишга замин яратади. Мижозларга хизмат кўрсатиш
ва рискларни бошқаришнинг янада самарали жараёнлари кредит портфелини сақлаш
харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Бу банкларга операцион харажатларни
камайтириш ва рентабелликни ошириш имконини беради. Кредит хизматларининг
самарадорлигини ошириш банкларга кредитларни қайтариб бермаслик, фирибгарлик
ва бошқа салбий ҳодисалар билан боғлиқ хавфларни яхшироқ назорат қилиш имконини
беради. Бу банкнинг молиявий барқарорлигини яхшилашга ва мижозлар ишончини
оширишга ёрдам беради. Яхшироқ кредит хизматлари молия секторидаги
инновацияларни рағбатлантириши мумкин, масалан, кредит бериш жараёнини
яхшилаш ёки кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнини
автоматлаштириш учун янги технологияларни жорий этиш.
Қайд
этиш жоизки, тижорат банкларининг хусусиятидан келиб чиқиб, кредитлаш
банк депозитларига жалб қилинган вақтинчалик бўш маблағлар ҳисобидан амалга
оширилиши лозим. Бу тижорат банклари фаолиятининг бозор тамойилларини
кўрсатадиган жалб қилинган маблағлар умумий миқдорининг ажратилган
маблағларнинг умумий миқдорига нисбати сифатида белгиланадиган кредитлашнинг
бозор таъминотидир.
Маълумки, банкнинг ҳар қандай кредит операцияси муайян таваккалчилик билан
боғлиқ. Банкнинг кредит таваккалчилигига таъсир этувчи асосий омиллардан бири
қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини тавсифловчи кредит рейтинги ҳисобланади.
Кредит рейтинглари динамикаси банкларнинг тижорат фаолиятига салбий таъсир
кўрсатадиган сабаб бўлиши мумкин. Кўпгина математик моделларда кредит рискини
ҳисоблаш ва бошқариш усуллари, қарз олувчиларнинг кредит рейтингларининг ўтиш
эҳтимоли доимий ва бир хил деб ҳисобланади.
Банк кредитлаши давлат ва хусусий банклар томонидан, банксиз (банкдан
ташқари) кредитлаш –
турли хил ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Жумладан, микромолия ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари, факторинг
компаниялари, кредит кооперативлари, банксиз кредит ташкилотлар, инвестиция
фондлари, пенсия жамғармалари, тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш учун давлат
маблағлари ва ҳ.к. Банкнинг кредитлаш жараёнини асосий босқичлари 1
-
расмда
келтирилган.
Мижозни (жисмоний ва юридик шахсларни) субсидиялаш ва кредитлаш банклари
максимал фойда олишдан манфаатдор. Мижоз эса кредит бўйича фоизлар учун қўшимча
тўловни минималлаштириш учун ўз манфаатларини кўзлайди. Шундай қилиб, банк ва
мижоз (қарз олувчи) манфаатлари ўзаро рақобатлашади.
Банк хизматлари самарадорлигини аниқлаш масаласи биз учун муҳимдир. Умуман
самарадорлик ва иқтисодий самарадорликнинг таърифига асосланиб, хизматларнинг
самарадорлиги –
аслида хизматларни кўрсатиш бўйича фаолият самарадорлигини
англатади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
334
1-
расм. Банк трансформацияси
жараёнида кредитлаш босқичлари
Кредит сиёсати самарадорлиги банкдаги рискларни бошқариш банк
ривожланишининг ушбу босқичида тижорат банки учун рентабеллик ва
ликвидликнинг мақбул нисбатини таъминлаш учун етарли бўлганда амалга
оширилади. Бошқача қилиб айтганда, банк нормал фойда ва зарур ликвидликни
таъминлаш учун фақат оқилона таваккал қилиши керак. Самарали кредит сиёсати ўта
хавфли бўлиши мумкин эмас, чунки бу банкнинг ишончлилигига зарар етказади.
1-
жадвал
Банк трансформацияси
жараёнида кредитдан фойдаланиш самарадорлиги
кўрсаткичлари тизими
Кредитдан фойдаланиш
самарадорлигининг
кўрсаткичлари
Кредитдан фойдаланиш
самарадорлигининг
хусусий кўрсаткичлари
Кредит
қўйилмаларининг
рентабеллиги кўрсаткичи
Кредит
қўйилмаларининг
рентабеллиги
Кредитдан
фойдаланиш
самарадорлигининг
таркибий
кўрсаткичлари
Молиявий ресурслар
манбалари таркибида
кредитнинг улуши
Кредитдан
фойдаланишнинг нисбий
динамикаси кўрсаткичлари
Кредит самарадорлиги
индекси
Ўз вақтида тўланган
кредитлар улуши
Кредит
самарадорлиги
коэффициенти
Кредитларнинг
умумий
суммасида
муддати ўтган
қарзнинг улуши
Кредитдан фойдаланиш
самарадорлигининг мутлақ
кўрсаткичлари
Кредитдан фойдаланиш
самарадорлигининг
табиий кўрсаткичлари
Кредит айланмаси
кўрсаткичлари
Кредит айланмаси
тезлиги
Кредитдан фойдаланиш
самарадорлигининг
харажат
кўрсаткичлари
Кредит айланмаси
коэффициенти
Манба:
муаллиф ишланмаси
.
25
«Туронбанк» АТБнинг 2022
-
2023 йиллардаги молиявий ҳисоботлари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
335
Тизимли ёндашувга асосланиб, банк трансформацияси жараёнида кредитлаш
самарадорлигини иккита ўзаро боғлиқ қисмдан: кредитдан фойдаланиш
самарадорлигининг самарали ва хусусий кўрсаткичларидан фойдаланилади. Ушбу
қисмларнинг ҳар бири 1
-
жадвалда акс эттирилган аниқ мезонлардан иборат. Ушбу
мезонлар рўйхати кредитдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг тармоққа хос
кўрсаткичи –
фойда ва фойдаланилган кредитлар нисбати билан ҳисобланган кредит
унумдорлиги кўрсаткичи билан тўлдирилади. Ушбу мезон кредитнинг корхона
самарадорлигига таъсир даражасини аниқлаш имконини беради.
Кредит механизмининг самарадорлиги бир қанча омилларга боғлиқ, жумладан
истеъмолчилар ва корхоналар учун кредит олиш имконияти, фоиз ставкалари, кредит
шартлари ва молия институтларининг шаффофлиги ва ишончлилиги. Кредит
механизми, агар у иқтисодиётни ривожлантирса, инвестициялар ва истеъмолни
рағбатлантирса ва молиявий тизимнинг барқарорлигини таъминласа, самарали
ҳисобланади. Кредит бозорининг барқарорлигини таъминлаш учун қарздорлик
даражаси ва хатарларни назорат қилиш ҳам муҳимдир.
2-
жадвал
«Туронбанк» АТБ кредит ва лизинг амалиётлари операцияларининг жами
активларидаги улуши
№
Кўрсаткичлар
Йиллар
Фарқи
2022
2023
1.
Жами активлар,
минг сўмда
12 878 663 801 15 938 718 729 3 060 054 928
2.
Кредит
ва
лизинг
амалиётлари
операциялари
,
минг сўмда
9 294 007 476 11 764 721 668 2 470 714 192
3.
Жами активларга нисбатан кредит ва
лизинг амалиётлари операцияларининг
улуши,
фоизда
72,2
73,8
1,6
Манба:
сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди
.
Юқорида келтирилган 2
-
жадвалга кўра, «Туронбанк» АТБнинг жами активлари
2023 йилда 2022 йилга нисбатан 3 060 054 928 минг сўмга ошган. Кредит ва лизинг
амалиётлари операциялари эса 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 2 470 714 192 минг
сўмга ошганлигини кўришимиз мумкин. Банкнинг жами активларга нисбатан кредит ва
лизинг амалиётлари операцияларининг улуши таҳлил қилинганда 2022 йилда бу
кўрсаткич 72,2 фоизни, 2023 йилда эса 73,8 фоизни ташкил этганлиги ҳамда бу
кўрсаткич 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 1,6 фоизга
ошганлигини алоҳида таъкидлаш
лозим. Бу шундан далолат берадики, банк томонидан кредит ва лизинг амалиётлари
операцияларининг самарадорлиги тўғри таҳлил этилиб банк фаолиятида кредит
операциялари юқори улушни ташкил этган. Аммо кредит операциялари банк
фаолиятида юқори ўринни эгаллаши маълум даражада рискка ҳам олиб келади, шунинг
учун банк операцияларини диверсификация қилиш мақсадга мувофиқ.
Маълумки, банкнинг ҳар қандай кредит операцияси муайян таваккалчилик билан
боғлиқ. Банкнинг кредит таваккалчилигига таъсир этувчи асосий омиллардан бири
қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини тавсифловчи кредит рейтинги ҳисобланади.
Кредит рейтинглари динамикаси банкларнинг тижорат фаолиятига салбий таъсир
кўрсатадиган сабаб бўлиши мумкин.
Тижорат банкларининг кредит риски умумий рискнинг асосий қисмини ташкил
этади. Кредит таваккалчилигини билиш кредит ресурсларини бошқаришнинг оптимал
стратегиясини аниқлаш ва пировардида банк капиталининг рентабеллигини ошириш
имконини беради. Бошқа томондан, бу маблағлар йўналтирилган тармоқлар, қарз
олувчилар ва бошқаларнинг аҳамияти ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда
банкнинг умумий капиталини оптимал тақсимлаш имконини беради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
336
Хулоса ва таклифлар.
Банк трансформацияси жараёнида тижорат банкларида кредитлаш хизматлари
самарадорлигини ошириш бўйича иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар ва
ижтимоий тараққий этган давлатлар тажрибаларидан фойдаланиш ҳамда
республикамиз амалиётида қўллаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш мамлакатимиз
банк тизими барқарорлигига таъсир кўрсатади.
Кредит хизматлари самарадорлигини баҳолаш тизимини банк назорати бўйича
халқаро Базель қўмитасининг амалиётига асосланган ҳолда банк хизматларининг
самарадорлигини мониторинг қилиш, мижозларни сегментациялаш, турли
банкларнинг кредит фаолияти кўрсаткичларини таққослаш орқали такомиллаштириш
лозим.
Банкларда кредитлашнинг янги хизматларини жорий этиш жараёни янги
хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги, кетма
-
кетлиги ва устувор
йўналишларини аниқлаш, мижозлар ўртасида реклама кампаниясини ўтказиш, тариф
сиёсатини, шунингдек кредит муассасаси томонидан янги хизматлар жорий этиладиган
воситаларни аниқлаш ҳамда кредит рискларини камайтириш йўлларини ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ.
Трансформация жараёнида кредитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
учун тижорат банклари қуйидаги чораларни кўришлари мумкин:
1. Қарз олувчининг кредитга лаёқатини баҳолаш лозим. Бунда банк кредит
беришдан олдин мижознинг молиявий ҳолати
ва тўлов қобилиятини синчковлик билан
баҳолаши натижасида маблағларни қайтариб бермаслик хавфини камайтиради.
2. Кредитлашнинг аниқ шартларини белгилаш. Бунда қарз олувчи томонидан
кредитдан фойдаланишнинг мақсадлари ва шартларини, шунингдек тўлов ҳажми ва
муддатларини аниқлаши жараёнида иккала томонга ҳам улардан нима талаб қилиниши
ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради.
3. Мониторинг ва назоратни ташкил этиш. Бунда банк қарз олувчининг кредит
шартномаси бўйича мажбуриятларини бажаришини, қарзни ўз вақтида тўлашини ва
белгиланган мақсадлар учун маблағлардан фойдаланишини кузатиши лозим.
4. Молиявий хизматларнинг хилма
-
хиллигини таъминлаш. Бунда банк мижозга
лизинг, факторинг ёки муайян вазиятга мос келадиган бошқа воситалар каби муқобил
молиялаштириш турларини таклиф қилиши мумкин.
5. Банк ходимларини таваккалчилик ва молияни самарали бошқариш
масалаларида ўқитиш мижозларга хизмат кўрсатишда профессионаллик ва малакани
оширишга ёрдам беради.
6. Бухгалтерия ҳисоби ва маълумотларни таҳлил қилиш жараёнларини
автоматлаштириш хатарларни тезроқ ва аниқроқ баҳолаш ва кредит бериш тўғрисида
қарор қабул қилишга замин яратади.
Ушбу чора
-
тадбирларга риоя қилиш тижорат банкларига кредитлардан самарали
фойдаланишга ва йўқотиш хавфини минималлаштиришга ёрдам беради.
Шунингдек, трансформация жараёнида кредитдан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш бир неча сабабларга кўра жамиятнинг иқтисодий ўзгаришида муҳим рол
ўйнайди. Биринчидан, кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш иқтисодий ўсиш ва
ривожланишни тезлаштиришга имкон беради, чунки у ишлаб чиқариш, инновация ва
инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритишга замин яратади.
Иккинчидан, кредитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш корхона ва
ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини оширишга ёрдам беради, бу эса уларнинг
бозорда рақобатбардошлигини оширади. Шунингдек, бу иш ўринлари яратиш ва аҳоли
турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
337
Бундан ташқари, кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш молиявий
инқирозлар ва дефолтлар эҳтимолини камайтиришга ҳамда иқтисодиётнинг
барқарорлигига ёрдам беради.
Шундай қилиб, трансформация жараёнида кредитлардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, корхоналарни
ривожлантириш ва қулай инвестиция муҳитини яратишда муҳим рол ўйнайди.
Адабиётлар/ Литература/ Reference:
Buck, C., Clarke, J., Torres de Oliveira, R., Desouza, K. C., & Maroufkhani, P. (2023). Digital
transformation in asset-intensive organizations: The light and the dark side. Journal of Innovation
& Knowledge, 8(2), Article 100335. https://doi.org/10.1016/j. jik.2023.100335.
Gulati R., Kumar S. (2017)
Analysing Banks’ Intermediation and Operating Efficiencies Using
the Two-Stage Network Dea Model // International Journal of Productivity and Performance
Management. Vol. 66, No. 4.
Р
p. 500
–
516. DOI: 10.1108/ijppm-03-2016-0055.
Khalil M., Khawaja K.F., (2022). The adoption of blockchain technology in the financial
sector during the era of fourth industrial revolution: A moderated mediated model. Quality &
Quantity, 56, 2435
–
2452.
Leksis B. (1994)
Кредит
и
банки
.
–
М
.,
–
118
с
.
Sharp U.
и
др
. (2016)
Инвестиции. Пер. с англ.
-
М.: ИНФРА
-
М,. –
с. 9
-10.
Thuy D.C., Quang N.N. (2022) Factors affecting satisfaction and intention to repurchase
retail banking services in Vietnam. Cogent Business & Management, Volume 9, Issue 1.
Лаврушина О.И.
(2017)
Новые модели банковской деятельности в современной
экономике: монография; под редакцией О.И. Лаврушина. –
Москва: КноРус, –
168 с. 12
-
е
издание, стереотипное.
Маслеников, В.В., Федотова, М.А., & Сорокин, А.Н. (2017).
New financial technologies are
changing our world. Financial University Bulletin, 22(21), 6-11.
Мирзиёев
Ш.М.
(2023) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
2023-
йил 11
-
сентябрдаги “Ўзбекистон –
2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ
-158-
сонли
Фармони.
Фармон
(2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги
«2020
-
2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ
қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ
-5992-
сонли
Фармони
.
Филиппов
,
Д
.
И
. (2018). On the influence of financial technologies on the development of the
financial market. Russian Entrepreneurship, 19(5). 1437-1464.
