ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ МЕХАНИЗМА ВЗЫСКАНИЯ НАЛОГОВОЙ ЗАДОЛЖЕННОСТИ НА НОВЫЙ УРОВЕНЬ

Аннотация

В данной статье рассмотрено возникновение налоговой
задолженности юридических и физических лиц, декларирование их совокупного годового
дохода, проблемы, возникающие при взыскании суммы задолженности по
имущественному и земельному налогам за счет их имущества, а также предложение о
том, как для ее устранения показана процедура оцифровки механизма взыскания
налоговой задолженности

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Исламов, К. (2024). ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ МЕХАНИЗМА ВЗЫСКАНИЯ НАЛОГОВОЙ ЗАДОЛЖЕННОСТИ НА НОВЫЙ УРОВЕНЬ. Экономическое развитие и анализ, 2(2), 404–418. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45088
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрено возникновение налоговой
задолженности юридических и физических лиц, декларирование их совокупного годового
дохода, проблемы, возникающие при взыскании суммы задолженности по
имущественному и земельному налогам за счет их имущества, а также предложение о
том, как для ее устранения показана процедура оцифровки механизма взыскания
налоговой задолженности


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

404


CОЛИҚ ҚАРЗИНИ УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШ МАСАЛАЛАРИ

Исламов Кудратилла Суннатович

Фискал институти

ORCID:

0009-0000-8005-0777

Аннотация.

Ушбу мақолада, юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини пайдо

бўлиши, жами йиллик даромадлари бўйича декларация, мол

-

мулк ва ер солиқларини қарз

суммасини унинг мол

-

мулки ҳисобидан ундиришда учраётган муаммолар ҳамда уни

бартараф этиш

йўли бўйича

таклиф, солиқ қарзини ундирилиш механизмини

рақамлаштириш тартиби кўрсатиб ўтилган.

Калит сўзлар:

солиқ қўмитаси (СҚ)

,

солиқ хизмати органлари

(СХО), мажбурий

ижро бюроси (МИБ), Махалла фуқаролар йиғини (МФЙ)

жисмоний шахс, фуқаро,

декларация, мол

-

мулк солиғи

,

маҳаллий солиқлар, ер солиғи,

ер рентаси, сунъий солиқ

қарзи, солиқ қарзи, тўлов хабарнома, санкциялар, пенялар,

QR-

код

147

[1],

солиқ қарзи

ундирилишни

рақамлаштириш,

солиқ

қарзини

ундириш

механизмини

такомиллаштириш.


ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ МЕХАНИЗМА ВЗЫСКАНИЯ НАЛОГОВОЙ

ЗАДОЛЖЕННОСТИ НА НОВЫЙ УРОВЕНЬ

Исламов Кудратилла Суннатович

Фискальный институт

Аннотация.

В данной статье рассмотрено возникновение налоговой

задолженности юридических и физических лиц, декларирование их совокупного годового

дохода, проблемы, возникающие при взыскании суммы задолженности по

имущественному и земельному налогам за счет их имущества, а также предложение о

том, как для ее устранения показана процедура оцифровки механизма взыскания

налоговой задолженности.

Ключевые слова:

Налоговый комитет (НК), органы налоговой службы (ОНС), бюро

принудительного исполнения (БПИ), махаллинское собрание граждан (МСГ) физическое

лицо, гражданин, декларация, налог на имущество, местные налоги, земельный налог,

земельная рента, искусственная налоговая задолженность, налог задолженность,
платежное уведомление, санкции, штрафы, QR

-

код, оцифровка сбора налоговой

задолженности, совершенствование механизма взыскания налоговой задолженности.

147

https://ru.wikipedia.org/wiki/QR-%D0%BA%D0%BE%D0%B4


UO‘K:

336.2

II SON - FEVRAL, 2024

404-418


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

405

ISSUES OF IMPROVING THE MECHANISM FOR COLLECTING TAX

DEBTS TO A NEW LEVEL

Islamov Kudratilla Sunnatovich

Fiscal Institute

Annotation.

This article discusses the occurrence of tax debts of legal entities and

individuals, the declaration of their total annual income, the problems that arise when collecting

the amount of debt on property and land taxes at the expense of their property, as well as a
proposal on how to eliminate it, the procedure for digitizing the tax debt collection mechanism is

shown.

Keywords:

Tax Committee (TC), Tax Service Bodies (TSB), Compulsory Enforcement Bureau

(CEB), Makhalla Citizens' Assembly (MCA) individual, citizen, declaration, property tax, local
taxes, land tax, land rent, artificial tax debt, tax debt, payment notification, sanctions, fines, QR

code, digitization of tax debt collection, improvement of the tax debt collection mechanism.

Кириш.

Мирзиёевни (2017). Яна бир долзарб масала шундан иборатки, айрим ҳудудлар

ҳанузгача субвенция олади, лекин прокурорлар ва департамент ходимлари тегишли

масъул шахслар билан биргаликда ҳудуд иқтисодиётини кўтариш, солиқ ва бошқа

мажбурий тўловларни тўлиқ ва

ўз вақтида ундириш масаласига етарлича аҳамият

бермаяпти.

Мамлакатимизда 2023 йилдан аҳолидан ундирилган мол

-

мулк ва ер солиқлари

маҳаллар бюджетида қолишини Президент Шавкат Мирзиёев 11 октябрь кунидаги

видеоселектор йиғилишида ҳар бир маҳалла ўзининг харажатларини мустақил ҳал

этиши учун «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилишини таъкидлаб ўтди. Ушбу
тизимни жорий этилиши МФЙ томонидан мол

-

мулк ва ер солиқлари бўйича тўлов

хабарномаларини жисмоний шахсларга тарқатиш ҳамда солиқ суммасини ўз вақтида

маҳаллий бюджетга йиғиб олиш юклатилди. Бу борада МФЙ компьютер

технологиялари билан таъминланганлиги, дастурий маҳсул ўрнатилганлиги ва бошқа
ўрганлар билан тизимнинг боғланганлида турли хил муаммоларга дуч келади деб

ҳисоблаймиз.

Бундан ташқари хўжалик юритувчи субъектларини солиқ қарзини ундиришни

таъминлашда инкассо топшириқномасини СҚ ёппасига қўйилишида дуч келинаётган
муаммолар унинг ечими, талабнома 30 кунлик муддатининг камлиги ушбу муддатни 60

кунга чўзишни даврнинг тақозо этаётганлиги, ўтган йил якунлари бўйича жами

даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган шахс солиқ қарзи юзага келган санадан

эътиборан бир ой ичида солиқ органларига солиқларни бўлиб

-

бўлиб тўлаш ҳуқуқи

тўғрисида хабарномани тақдим этилиб бу имконият берилган тақдирда олти ой
давомида фоиз ҳисобланишини бекор қилиш масалалари, бундан ташқари СХОга солиқ
қарзини ундириш жараёнида қарздорнинг мол

-

мулкига ва чегарадан чиқиш

жараёнларига тақиқ қўйиш ваколатларини бериш кераклиги ёритиб ўтилди.

Aдабиётлар шарҳи.

Мирзиёевни (2024) Солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича Солиқ қарзини

ундириш инспекцияси ташкил этилади.

Мазкур масала бўйича илмий тадқиқот олиб борган хорижлик олим Margherita

Ebraico (2015) Мамлакатда солиқлар ва йиғимларни ундирилишини ривожлантириш ва

рағбатлантириш билан бир қаторда солиқ қарзи мавжуд бўлган солиқ тўловчиларга

қатъий чоралар қўлланилишини, солиқлар ва йиғимлар ундирилиши бўйича солиқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

406

қарзларининг

камайиши ва келгусида уларнинг вужудга келишини олдини олишда

ижобий самара беришини таъкидлаб ўтади.

Виноходова (2019) ўзининг илмий ишида, Солиқ қарзларини ундиришда солиқ

қарзи мавжуд хўжалик юритувчи субъектлардан мол

-

мулкларини хатлаш жараёнини

кўпайтириш самарали натижа беришини айтиб ўтади.

Алихин ва Левачевалар (2018) ўзларининг илмий тадқиқотларида, Солиқ қарзини

ундириш механизмининг назарий асосларини келтириб ўтишган. Унга кўра, улар солиқ

қарзини ундириш солиқ базасини кенгайтириш билан биргаликда уни солиқ

тўловчидан ундириш мураккаблигини таъкидлаб, бу жараёнга алоҳида ёндашувни
инобатга олган ҳолда солиқ қарзига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг

молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ундириш механизмни ишлаб чиқиш кераклигини

таъкидлашган.

Андреева (2017) ўзининг илмий

-

назариясини қуйидагича такидлайди. Солиқ

тўловчилар томонидан солиқ интизомига риоя қилмаслик сабаблари тадқиқ қилинган,

солиқ ҳақидаги билимларни оширишга оид усуллар таҳлил қилиниб, солиқ
тўловчиларга давлат ҳамкори сифатида

хизматни такомиллаштириш усуллари таклиф

қилинган.

Морозова (2009) солиқ маданияти таърифига тўхталар экан, унинг фикрига кўра

солиқ маданияти –

мамлакат маданиятининг умуммиллий қисми бўлиб, солиқ

тизимида давлат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳаракатнинг бир

-

бирига тор доирада

боғлиқлигидир. Солиқ саводхонлиги ва маданиятининг асосий элементи бу тизимли

таълим олиш, ривожланиш ва назорат қилишдан ташкил этадиган солиқ
тўловчиларнинг ахлоқий ва молиявий қобилияти ҳамда имкониятлари солиқ интизоми

ҳисобланади.

Тангриқулов (2010) томонидан таъкидланган солиқ қарзини моҳиятини таърифга

тўхталиб ўтадиган бўлсак, солиқ қарзи –

солиқ қонунчилигида белгиланган

муддатларда ва тўлиқ тўламаган солиқ ва мажбурий тўловлар суммаларини ташкил

этади деб ҳисоблайди.

Гиясов (2018) фикрича, Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида ва

тўлиқ ҳажмда тушиши давлат миқёсида амалга оширилаётган барча чора
тадбирларнинг, яъни бюджет ва мақсадли жамғармаларнинг харажат қисмини ўз

вақтида молиялаштиришга хизмат қилади. Ўз навбатида, ушбу маблағларнинг

муддатида ва тўлиқ ҳажмда тегишли бюджет ва мақсадли жамғармаларга келиб

тушмаслиги, давлатнинг маълум давр учун белгиланган харажатларини амалга
оширишига тўсқинлик қилиши муқаррар.

Исламов, (2023). “Тўловга қобилиятсиз (банкрот) корхоналарни тугатиш ва

умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш механизмини такомиллаштириш тартиби”

қарз қуллиги, банкротлик қонунининг илк бор қабул қилиниши, давлатларнинг дефолт

ҳолатига келиб қолиши, тўловга қобилиятсизлик уни келиб чиқиши, тўловга
қобилиятсизликни амалга ошириш элементлари, солиқ қарзини ундиришда даъво
қилиш муддатини ўзгартириш зарурлиги, сунъий қарз ва ундирилиши умидсиз бўлган

солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш ҳамда хориж тажрибасини ўрганиб уни механизмини

такомиллаштириш масалаларибўйича тавсиялар келтирилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Илк давлатчилик пайдо бўлгандан бошлаб солиқлар ундирила бошланди. Уни ҳар

бир давлат фуқаросиман деб ҳисоблаган халқнинг барчаси солиқ ва йиғимларни ўз
вақтида тўлашга мажбур эди. Аммо пул яратилгунга қадар солиқлар қандай кўринишда

ундирилган? деган табиий савол туғилади албатта. Биз биламиз

-

ки ҳар бир соҳа

вакиллари (косиб, кулол, темирчи, заргар, дурадгор, савдогар, чорвачи, деҳқон ва бошқа


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

407

касб эгалари мавжуд бўлган) ўзи яратган маҳсулотларининг бир қисмини солиқ
сифатида давлат ғазнасига топширган. Давлатни муҳофаза этиш учун жумладан:

Косиб

ўзи ясаган чарм маҳсулотларини сотишдан ташқари, ҳарбий хизматчилар

учун чармдан (совут, оёқ кийим ва ҳар қандай ҳужумдан ҳимоя қилиш воситалари)ни

ясаб маълум қисмини;

Кулол

у томонидан сотиш учун ясалган кулол буюмларидан ташқари, ҳарбий

юришлари ва қирол хонадони учун чинни идиш тавоқлар, кўза ҳамда хум идишларини

ясаб маълум қисмини;

Темирчи

рўзғорда ишлатиладиган тақа(от учун), ўроқ, пичоқ, чопқи ясаб

сотишдан ташқари, солиқ сифатида ҳарбий хизматчиларга қилич, пичоқ ва бошқа қурол

аслаҳаларни ясаб маълум қисмини;

Дурадгор

уй учун эшик, ром, пол ва потолог хизматларини кўрсатгандан

ташқари камон, шит, ўқ отиш қурилмаларини ёғочдан ясаб бериб солиқ сифатида
давлат ғазнасига топширганлар.

Лекин ўша даврларда ҳам касблар ичида энг қийини сифатида деҳқончилик бўлган

масалан деҳқон буғдой етиштириш учун ерига ишлов бериб сув сарфлаб оби

-

ҳаво инжиқ

келганлиги туфайли кўзлаган ҳосилни ола

-

олмаса ҳамда давлат ғазнасига ҳосилни

маълум қисмини солиқ сифатида ўтказиб бермаса уни (кредитор) яъни қарздор деб

аталган.

Солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ илк қонунинг яралиш тарихига тўхталиб

ўтсак бу, Милоддан аввалги 326 йилда

Рим империясида

плебейлар

148

янги қонун

қабул қилганлар. Қонунга кўра “қарз учун қарздорнинг тан

-

жони эмас, мол

-

мулки

жавобгар бўлиши керак”,

-

дейилган. Айнан шу даврга келиб қарз учун Рим фуқаросини

қул қилиб сотиш қонунда ман этилган.

Милоддан аввалги IV

-

миллоддан аввалги I асрга ва мелодий I

-

II асрлар, Қадимги

Юнонистонда қарз берувчи (кредитор) қарздорнинг ерига тош устун ўрнатиб агар
қарздор қарзини тўламаган тақдирда ер майдони кредиторнинг мулкига ўтишини

англатган ва бундай устунлар ўша даврда "ипотека" деб аталган. Давлатчилик пайдо

бўлибди

-

ки қарз ва у билан боғлиқ муносабат, муаммоларни ҳал этиш қонунлар билан

мустахкамланиб борганлигини кўришимиз мумкин бўлади.

Мамлакатимиз ўз мустақиилигини эълон қилгач солиқ қарзи ва у билан боғлиқ

қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма–босқич такомиллаштириб борганлигини

ушбу илмий ишимизда 5

-

босқичга бўлиб ўрганиб чиқиб таҳлилий маълумотлар асосида

ёритиб ўтдик. Унга кўра:

Биринчи босқич.

Бу босқич 1991 йилдан то 1996 йилгача бўлган даврни ўз ичига

қамраб олади.

Мустақилликни илк даврида, Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларни ундириб олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан

тартибга солинган бўлиб уни ундириш қуйдаги 1

-

расм кўринишда бўлган.

1-

расмда Ўзбекистон Республикасида 1996 йилдан бошлаб Муддатида тўланмаган

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш бўйича қонун ҳужжатида

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан тўловларни ва тўловларга оид

боқимандаларни ундириб олиш тартиби келтириб ўтилди.

Бу босқичда корхоналарни муассасалар ва ташкилотлардан тўловларни ва

тўловларга

оид

боқимандаларни

ундириб

олишда

икки

хил

усулдан

фойдаланилганлигини кўришимиз мумкин бўлади. Яъни солиқ хизмати органининг

қарорига мувофиқ боқимандани тан олган, солиқлар ва давлат бюджетига бошқа
мажбурий тўловлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни

ундиришда қўлланилганлигини кўршимиз мумкин бўлса, Суд қарори билан эса

148

Италиянинг бошқа жойлардан Римга кўчиб келган одамлар ва уларнинг авлодларини плебейлар деб аташганлар.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

408

боқимандасини тан олмаган ҳамда солиқлар ва давлат бюджетига ҳамда давлат
мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлар бўйича ундириб олинганлигига

эътибор қаратишимиз мумкин бўлади.






1-

расм.

Корхона, муассаса ва ташкилотлардан тўловларни ундириш

149

Албатта боқимандани ундириб олиш билан бир қаторда тадбиркорлик

субъектини ҳам қўллаб қувватлаш мақсатида, агар охирги ҳисобот санасидаги жорий

активлари суммаси жами миқдорини 25 фоизидан ортиқ бўлган тақдирда, ўз муддатида

тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида қарор
қабул қилинган кундан бошлаб унга тўланиши лозим бўлган суммани олти ой

мобайнида ойма

-

ой бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилганлигини кўришимиз мумкин

бўлади





2-

расм. Солиқ ҳақидаги қонун

ҳужжатларини бузганлик учун

жазо чораларини кучайган

150

149

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрги “Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларни ундириб олиш тўғрисида”ги 177

-I-

сон Қонунидан фойдаланиб муаллиф томонидан тайёрланди.

150

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ

кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги 396

-I-

сон Қонунидан фойдаланиб муаллиф томонидан тайёрланди.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан тўловларни ва тўловларга оид

боқимандаларни ундириб олиш қуйидаги ҳолларда сўзсиз амалга оширилади

СХОнинг қарорига мувофиқ

(МТСвБМТУОТ 4-М)

Суднинг қарорига

мувофиқ

(МТСвБМТУОТ 4-М)

Тадбиркорлик субъектининг

охирги ҳисобот санасидаги

жорий активлари суммасининг

жами 25 фоизидан ортиқ бўлган,

муддатида тўланмаган солиқлар

ва бошқа мажбурий тўловларни

ундириш унга ундириладиган

суммани ундириш тўғрисида

қарор қабул қилинган кундан

эътиборан

6 ой

мобайнида ойма-

ой бўлиб тўлаш имкони берилган

ҳолда амалга оширилади

(МТСвБМТУОТ 4-М)

солиқлар ва давлат бюджетига

бошқа мажбурий тўловлар,

шунингдек Ўзбекистон

Республикаси Молия

вазирлиги ҳузуридаги

Бюджетдан ташқари Пенсия

ва Республика йўл

жамғармаларига мажбурий

тўловлар бўйича

солиқлар ва давлат

бюджетига ҳамда

давлат мақсадли
жамғармаларига

бошқа мажбурий

тўловлар бўйича

СХО қонун ҳужжатларига мувофиқ суд қарори билан ундирувни, солиқлар ва

йиғимлар тўламаган солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади (СК 130-М)

Солиқ муносабатларида

низоларни қараб чиқиши

(СК 131-М)

тегишли

юқори

турувчи

органлар

суд

томонидан

Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун

солиқ тўловчиларга нисбатан молиявий жазо чоралари

қўлланилади (СК 132-М)

молиявий

жазо

чораси

жисмоний ва

юридик шахсларга

нисбатан маъмурий

жавобгарлик

фуқаролик

ҳуқуқий

жавобгарлик

жиноий

жавобгарлик


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

409

Иккинчи босқич.

Бу босқич 1997 йилдан то 2008 йилгача бўлган даврни ўз ичига

қамраб олади.

СХО қонун ҳужжатларига мувофиқ суд қарори билан ундирувни, солиқлар ва

йиғимлар тўламаган солиқ тўловчининг мол

-

мулкига қаратиш

2-

расмда келтириб

ўтилган.

Бунга яққол мисол сифатида солиқ тўловчиларга нисбатан молиявий жазо

чоралари, жисмоний, юридик ва мансабдор шахслар эса маъмурий, фуқаролик

-

ҳуқуқий

жавобгарлик ҳатто

-

ки жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилганлиги билан

эслашимиз мумкин бўлади.

Ушбу босқичда солиқ кодекси ишлаб чиқилганлиги, хосил бўлган солиқлар ва

йиғимлар тўламаганларга нисбатан солиқлардаги низоларни ҳал этиш, тегишлигича

юқори турувчи органлар ва суд томонидан ҳал этилганлигини кўришимиз мумкин

бўлади.

Нафақат солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш балки уни солиқлар ва

йиғимларни тўлаш мажбуриятидан озод қилмаслигини ҳам кўришимиз мумкин бўлади.
Аммо солиқ тўловчини жавобгарликдан қуйдагилардан

3-

расмда кўрсатилган

бири

содир бўлса озод қилинган.




3-

расм. Солиқ тўловчи томонидан ўз вақтида тўланмаган солиқ ва йиғимлар

бўйича жавобгарликдан озод қилиниши

151

3-

расмда. Солиқ тўловчи томонидан ўз вақтида тўланмаган солиқ ва йиғимлар

бўйича жавобгарликдан қандай ҳолатларда

озод қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Солиқ тўловчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз вақтида тўланмаган солиқ ва

йиғимлар бўйича боқимадаларини ундириш тартибини

кўришимиз мумкин бўлади.

Уларни амалга оширишда жисмоний шахсларни боқимадалари суд тартибида, юридик

шахсларни боқимандалари эса баҳссиз равишда солиқ органи томонидан ҳамда

ҳар

қандай вазиятда норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлардаги бартараф этиб бўлмайдиган барча

ноаниқлик солиқ тўловчини фойдасига талқин этилиши

4-

расмда келтириб ўтилган.

4-

расмда. Солиқ тўловчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз вақтида тўланмаган

солиқ ва йиғимлар бўйича боқимадаларини ундириш тартиби, молиявий жазо
чораларини қўллаш тартиби ҳамда ҳар қандай ноаниқлик солиқ тўловчини фойдасига

талқин этилиши келтириб ўтилган

.

151

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ

кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги 396

-I-

сон Қонунидан фойдаланиб муаллиф томонидан тайёрланди.

Солиқ тўловчини жавобгарликдан озод қилиш (СК 133-М)

солиқлар ва

йиғимларни

бирида ортиқча

тўланган сумма,

боқимадани

қопласа

солиқ тўловчи, солиқ органи

ҳужжатлар асосида текширув

қадар ўз хатоларини тузатса,

у жавобгарликдан озод

қилинган, лекин пеняни

тўлаш шарти билан

солиқлар, йиғимлар ва бошқа

мажбурий тўловларга тегишли

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги

бартараф этиб бўлмайдиган барча

шубҳали, зиддиятли қоида ва

ноаниқлик солиқ тўловчи фойдасига

талқин этилади


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

410

Суд қарорига кўра солиқлар, йиғимлар ва тўланмаган жарималар бўйича

боқимандаси мавжуд бўлган жисмоний шахслар қўлланилган.

Солиқ органлари томонидан эса баҳссиз ҳолларда солиқлар ва йиғимлар бўйича

боқимандаларни, шунингдек молиявий жазо чоралари ва пеня суммалари бўйича қарз

бўлган юридик шахслардан ундириб олинган.

Агар солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларга тегишли норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлардаги бартараф этиб бўлмайдиган шубҳали, зиддиятли қоида ва

ноаниқлик мавжуд бўлса солиқ тўловчи фойдасига талқин этилганлигини кўришимиз

мумкин бўлади.







4-

расмда. Солиқ тўловчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз вақтида тўланмаган

солиқ ва йиғимлар бўйича боқимадаларини ундириш тартиби

152

Учинчи босқич.

Бу босқич 2008 йилдан то 2019 йилгача бўлган даврни ўз ичига

қамраб олади.

Ушбу босқичда Солиқ кодекси тўлиқ ўзгартирилиши билан бирга солиқ

(унга

ҳисобланган пеня)

лар, мажбурий тўловлар ва қўлланилган молиявий жарималар ўз

вақтида тўланмаганлиги сабабли солиқ қарзи

(илгари боқимада эди)

ни пайдо бўлиши

ҳамда уни ундириш тартиби, жазо чораларини кучайтирилганлиги, қарздорини солиқ
қарзи нафақат ўзидан балки унинг дебиторлари ҳисобидан ҳам ундириб олиш чоралари

қўлланилганлиги ва ҳар қандай солиқ қарзи суммасини фақат суд орқали амалга
оширилиши қатъий равишда белгилаб қўйилганлиги

5-

расмда келтириб ўтилганлиги

билан эсда қолади (Қонун, 2007)

.

152

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини

тасдиқлаш тўғрисида»ги 396

-I-

сонли Қонунидан фойдаланиб муаллиф томонидан тайёрланди.

Солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни ундириш (СК 133

-

М)

жисмоний

шахсни

солиқлар,

йиғимлар ва

тўланмаган

жарималар

бўйича

боқимандаси

суднинг қарори

асосида

юридик шахслардан

солиқлар ва йиғимлар

бўйича боқимандаларни,

шунингдек молиявий

жазо чораларининг

суммалари ва пеня

суммаларини ундириш

солиқ органлари

томонидан баҳссиз

равишда амалга

оширилади лекин пеняни

тўлаш шарти билан

солиқлар, йиғимлар ва

бошқа мажбурий

тўловларга тегишли

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлардаги

бартараф этиб

бўлмайдиган барча

шубҳали, зиддиятли

қоида ва ноаниқлик

солиқ тўловчи

фойдасига талқин

этилади


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

411

5-

расм. Иқтисодий судга (даъво) ариза киритиш жараёни

153

5-

расмда солиқ хизмати органи, юридик шахснинг солиқ қарзини ундириш

тартиби ёки қарзини мол

-

мулкига қаратиш юзасидан, Иқтисодий судга (даъво) ариза

киритиш жараёни келтириб ўтилди.

153

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва 04.12.2014 йилдаги ПҚ 2270

-

сон Қароридан фойдаланиб муаллиф

томонидан тайёрланди.

3 иш кунида, қарздорга

солиқ қарзини мажбурий

ундириш юзасидан

огоҳлантириш

талабномаси юборилади

(СК 59,61

-

М)

3 иш кунида,

қарздорнинг ҳисоб

рақамигасолиқ қарзини

сўзсиз ундириб олиш

мақсадида инкассо

топшириқномаси

юборилади (СК 63

-

М)

Солиқ қарзи

-

Ҳисобланган лекин бюджетга тўланмаган солиқлар ва мажбурий тўловлар,

солиққа оид ҳуқуқ бузарлик бўйича қўлланилган молиявий жарималар тўлов муддатини
кечиктирганлиги учун ҳисобланган пенянинг умумий суммаси

Тўлов топшириномаси

муддатида тақдим этилсада

ҳисоб рақамида пул маблағи

мавжуд эмаслиги

Банкка ўз муддатида тўлов

топшириномаси тақдим этилслик

(СК 59

-

М)

Юридик шахс мансабдор

шаҳсларини ЭКОИҲнинг 3

-5

баравари ёки 10

-

15 бараваригача

жаримага тортилиши (МЖТКнинг

175-

М)

Қўйилган

инкассо

топшириқномаси

қопланмаса

10 кун ичида
талабномада

кўрсатилган солиқ қарз

суммаси тўланмаса

СХОлари ундирувни белгиланган тартибда солиқ

тўловчига унинг дебиторлари ўтказиши лозим

бўлган суммаларга қаратади (СК 61, 64

-

М)

Талабгома юборилган юридик шахс 10

кун ичида СХОга дебитор қарзи бўйича

маълумот тақдим этиши шарт (СК 64

-

М)

Қарздорнинг

солиқ қарзи

ЭКОИҲнинг 20

бараваридан кап бўлса ва у

қарзни тан олса, СХО

ундирувни унинг мол

-

мулкига қаратиш бўйича
И(Х)Сга

ариза киритади

(СК 61, 65 М)

Қарздорнинг

солиқ қарзи

ЭКОИҲнинг 20

бараваридан кам бўлса,

ундирув унинг мол

-

мулкига қаратилмайди
(Асос: 04.12.2014 й. ПҚ

-

2270-

соннинг 28

-

иловаси)

Қарздорнинг

солиқ қарзи

ЭКОИҲнинг 20 бараваридан

кап бўлса, СХО ундирувни

унинг мол

-

мулкига

қаратиш бўйича И(Х)Сга

даъво ариза киритади

(СК

61, 65 М)

30 кун ичида талабнома тўлиқ бажарилмаса ёки кўрсатилган солиқ қарз суммаси узилмаса яъни

солиқ қарзи тўлиқ тўланмаса у ҳолда


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

412

СХО, юридик шахснинг солиқ қарзини унинг мол

-

мулки ҳисобидан ундириш

бўйича И(Х)С ариза ёки даъво аризасини киритиш тартиби

6-

расмда келтириб ўтилди.








6-

расм. Суд ижро департаменти амалга ошириладиган ундирув чоралари

154

6-

Расмда солиқ хизмати органи, юридик шахснинг солиқ қарзини унинг мол

-

мулкига қаратиш юзасидан толширган ариза, (даъво) аризасини Иқтисодий (Хўжалик)
суди иш юритувига қабул қилган ва Суд ижро департаменти амалга ошириладиган

ундирув чоралари келтириб ўтилди.

Тўртинчи босқич.

Бу босқич 2020 йилдан то бугунги кунгача бўлган даврни ўз

ичига қамраб олади.

Бу даврга келиб Солиқ кодекси тўлиқ янгиланди. Лекин юқорида келтирилган

иккинчи ва учинчи босқичлардаги ўзгаришларнинг қоришмаси ёки мукаммал

154

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро

этиш тўғрисидаги Қонунидан фойдаланиб муаллиф томонидан тайёрланди.

СХО, юридик шахснинг солиқ қарзини унинг мол

-

мулки ҳисобидан ундириш бўйича

И(Х)

С ариза ёки даъво аризасини киритади (

И(Х)

ПК 103, 104, 105, 112, 113, 114

-

М)

Ариза

(қарздор ўз қарзини тўлиқ тан олган ва

тасдиқлаган ҳолларда)

Даъво ариза

(қарздор ўз қарзини тан олмаган ва суд

жараёнида ўзининг етарли асосларини

келтира билиши)

Белгиланган

талаблар бўйича

ариза киритилмаса

ёки юридик шахс

билдирилган

талабга рози

бўлмаса ва ҳуқуқ

тўғрисидаги мавжуд

низони тақдим

этилган ҳужжатлар

асосида ҳал этиб

бўлмайди деб

ҳисобланса

Иқтисодий суд

аризани қабул

қилишини ёки Суд

буйруғи беришни

рад этиб ажрим

чиқариши мумкин

(И(Х)ПК 107, 109

-

М)

Белгиланган

талаблар бўйича

Даъво ариза

киритилмаса ёки

мазмунан ҳамда

тегишлилиги

бўйича нотўғри

киритилса

Иқтисодий суд

даъво аризани

қабул қилишни

рад этади ёки

даъво аризасини

қайтариш

бўйича ажрим

чиқариши

мумкин

(И(Х)ПК 116, 117,

118-

М)

Белгиланган

талаблар

бўйича ариза
киритилса ва
юридик шахс
билдирилган

талабларга
рози бўлса,

Иқтисодий суд

10 кун муддат

ўтгач Суд

буйруғи

чиқаради, Суд

буйруғи 10

кундан сўнг

ижро

ҳужжатлари

кучига эга

бўлади

(И(Х)ПК 102

-

М)

Белгиланган

талаблар бўйича

Даъво ариза

мазмунан тўғри

киритилса

Иқтисодий суд 10

кун муддатда

ишни кўриб

чиқиш бўйича

Ажрим чиқаради

ва ушбу иш 1 ой

ичида кўриб

чиқилади.

Ҳалқилув қарори

1 ойда кучга

киради ва ижро

ҳужжати

юборилади

(И(Х)ПК 125, 146

-

М)

И(Х)С томонидан чиқарилган Суд буйруғи, Ҳал қилув қарори ва ижро варақаси СХОга келиб

тушгач, кўпи билан 6 ой муддат ичида СИД ижросини таъминлаш учун топширилади. СИДга

келиб тушган Суд ҳужжатларини мажбурий ижросини таъминлаш муддати 2 ойни ташкил

этади. (СҲвБОҲИЭТҚ 27, 30

-

М)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

413

кўриниши

7-

расмда келтириб ўтилган

бўлиб уни амалиётга тадбиқ этилганлиги билан

эсда қолади.






7-

расм. Солиқ мажбуриятини таъминлаш усуллари

155

Бунга мисол сифатида солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш

чораларини икки қисимга аввалда келаётган ҳамда

киритилган янгиликка ажратиш

мумкин бўлади. Аввалда келаётган чоралар сифатида пенялар, банкдаги ҳисобварақлар

бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш (инкассо топшириқномаси), солиқ тўловчини

мол

-

мулкини хатлаш, бўлиб

-

бўлиб ёки кечиктириш имкониятини бериш ва солиқ

хизмати органларининг қарори асосида қарздорни мол

-

мулкига қаратиш тартибини

бундан олдинги босқичлардан ўтиб келганлигини кўришимиз мумкин бўлса,

киритилган янгилик сифатида талабнома муддатини 30 кундан 60 кунга узайтирилиши,

мол

-

мулк гарови, кафиллик ва банк кафолати киритилганлиги яққол мисол бўла олади.

Жисмоний шахсларни солиқ мажбуриятини таъминлашда ушбу чораларни қўллаш

етарли деб бўлмайди. Бунинг асосий сабаби бугунги кунда давлат солиқ хизмати

органлари ўз ишни, маҳаллага бириктирилган солиқ инспектори фаолиятини ташкил
этиш билан боғлаганлиги, эндиликда ҳар бир солиқ инспектори ўзига бириктирилган

маҳалласидаги солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, муаммоларини ўрганиш,
ҳисобланган солиқ суммаларини ўз вақтида бюджетга тушумини таъминлаш бўйича иш

фаолиятини олиб борар экан 7

-

расмда кўрсатилган солиқ қарзини ундириш чораларини

жисмоний шахсларга қўллаш етарли эмаслиги солиқ қонунчилигидаги бироз

эътибордан четда қолаётган камчилик экканлигини келтириб ўтишимиз мумкин

бўлади.

Ҳозирда

жисмоний шахсларда солиқ қарзини пайдо бўлишига таъсир этувчи

омиллар қуйидаги 8

-

расмда батафсил келтириб ўтилди:

155

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. (Янги таҳрир). 2019. www.lex.uz

Солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш (огоҳлантириш талабномаси ва

инкассо топшириқнома)

Солиқ мажбуриятининг бажарилишини

таъминлаш

Мо

л-

м

ул

к

гар

ови

К

аф

ил

ли

к

Б

ан

к

каф

ол

ат

и

Пен

ял

ар

Б

ан

кда

ги

ҳ

исо

бвар

ақл

ар

бў

йи

ча

оп

ер

ац

ия

лар

ни

т

ўх

тат

ил

иш

и

Солиқларни тўлаш

муддатларини

ўзгартириш

Юридик шахсларни

солиқ қарзини

мажбурий ундириш

чоралари

С

ол

иқ

т

ўл

овч

ин

и

м

ол

ул

ки

ни

х

атл

аш

Б

ўл

иб

-бў

ли

б ёки

к

еч

ик

ти

ри

б т

ўл

аш

им

ко

ни

ни

бер

иш

Ин

кас

со

т

оп

ши

ри

қн

ом

а

С

ХО қ

ар

ор

и а

со

си

да

қар

здор

ни

м

ол

-

м

ул

ки

га

қар

ати

ш

С

уд т

ар

ти

би

да қар

здо

рн

и

м

ол

ул

ки

ҳи

со

би

да

н

ун

ди

ри

ш

га

қар

ат

иш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

414

8-

расм

.

Жисмоний шахсларда солиқ қарзини пайдо бўлишига

таъсир этувчи омиллар

156

8-

расмда. Жисмоний шахсларда солиқ қарзини пайдо бўлишига таъсир этувчи

омиллар батафсил келтириб ўтилган.

Демак солиқ мажбуриятини ўз вақтида бажармаслигига 8

-

расмда келтирилган

муаммоларни юзага келиши оқибатида солиқ қарзи пайдо бўлади. Аммо солиқ
қарзининг пайдо бўлиши, ижтимоий

(боқувчисини йўқотганлар, турли хил сабабларга

кўра маҳалладаги дафтарларда рўйхатда турувчилар, ногиронлар, ёлғиз қариялар, чин

ота

-

онасидан айрилганлар ва бошқалар)

, молиявий

(ишсизлар ёки вақтинча ишсизлар,

кам таъминланганлар, доимий молиявий ёрдам олувчилар)

ҳолатларни батафсил

ёритиш учун солиқ кодексининг 13

-

бобида ёритилган моддаларга тегишли қўшимчалар

киритиш лозим деб ҳисоблаймиз.

Мазкур тажрибани қўллашда, рақамли иқтисодий механизмни амалиётга жорий

этилиши натижасида кутилаётган қуйидаги муаммоларга дуч келишимиз мумкин:

-

СХОларида мол

-

мулк ва ер солиқларини ҳисоблаб бериладиган маълумотлари

базаси билан маҳалла фуқаролар йиғини маълумотларини алмашинишида дастурий

маҳсулотлар, унга керакли бўлган компьютер техникаси ҳамда мутахассислар мавжуд

эмаслиги;

-

МФЙ ва Солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги маълумотлари базаси

билан интеграция қилинмаганлиги;

-

МФЙ ва пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари билан қуйидаги:

-

пенсия(нафақа)дагиларни имтиёзларини киритиб бориш учун дастурий

маҳсулотларни мавжуд эмаслиги ва у маҳалла фуқаролар йиғинига интеграция
қилинмаганлиги;

-

жисмоний шахснинг мол

-

мулк ва ер солиқларидан қарздорлиги ҳосил бўлса уни

туманлараро Фуқаролик судига солиқ қарзи бўйича аризаларни юбориш учун маҳалла

фуқаролар йиғинида дастурий маҳсулот билан интеграция қилинмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ ҳамда МФЙни

билан маълумотларни алмашинишида дастурий маҳсулотлар билан муаммоларга дуч

келиниши мумкин.

156

Маълумот амалий жараёнларни ўрганиб муаллиф томонидан тайёрланган.

1. Солиқ тўловчининг

солиқ соҳасида билим ва

кўникмаси етарли эмаслиги

2. Солиқ юки ёки турмуш

шароити оғирлиги

3. Қонун ҳужжатларига

мувофиқ тўлиқ ёки қисман

имтиёзга эга бўлсада

имтиёздан фойдаланиш

ҳақида маълумотга эга

эмаслиги

7. Солиқ ва мажбурий

тўловларни қасддан

тўламаслиги

6. Давлат солиқ хизмати

орган ходимлари

томонидан ўз вақтида
солиқ мажбуриятлари

тўғрисида хабар

берилмаслиги

5. Турар ёки нотурар

объектни бошқа шахсларни

номига

расмийлаштирилиши

4. Турар ёки нотурар

объект меросхўрлари

ўртасида солиқ тўловини

тўлаш мажбуриятига

келиша олмаслик

ҳолатлари

Жисмоний

шахсларда солиқ

қарзини пайдо

бўлишига таъсир

этувчи омиллар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

415

Ўз навбатида, мол

-

мулк ва ер солиқларини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказишда

рақамли иқтисодий механизмни амалиётга жорий этилмаслиги натижасида

кутилаётган муаммолар қуйидаги

9-

расмда келтириб ўтилган:

9-

расм.

Рақамли иқтисодий механизмни амалиётга жорий этилмаслиги

натижасида кутилаётган муаммолар

157

9-

расмда. Мол

-

мулк ва ер солиқларини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказишда

рақамли иқтисодий механизмни амалиётга жорий этилмаслиги натижасида
кутилаётган муаммолар қуйидагилар.

Сунъий солиқ қарзи –

тегишли ҳужжатлар асосида давлат бюджетига қаратилган,

солиқ тушуми ҳисоб рақамида акс этмаган тўлов, бундан ташқари тўланган солиқ

суммаси бошқа манзилга тушиб қолган, солиқ қонунчилиги доирасидаги имтиёзга эга,
лекин имтиёзи киритилмаган ёки солиқ тўловчи томонидан имтиёз ҳужжати ўз вақтида

тақдим этилмаслиги оқибатида пайдо бўлган қарз ҳисобланади.

Солиқ қарзини юзага келишига эса қуйидаги омиллар тасир қилади:

Биринчидан,

фуқароларнинг ижтимоий ҳолатига таъсир этувчи омиллар

мавжудлиги, яъни сунъий солиқ қарзни пайдо бўлиши.

солиқ тўловчининг солиқ соҳасида билим ва кўникмаси етарли эмаслиги;

солиқ юки ёки турмуш шароити оғирлиги;

солиқ тўловчини вақтинча ёки умуман ишсизлиги;

қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ ёки қисман имтиёзга эга бўлсада

имтиёздан фойдаланиш ҳақида маълумотга эга эмаслиги.

Иккинчидан,

жисмоний шахслар томонидан солиқларни тўлашдан қочишнинг

турли хил усул ва йўлларини ўйлаб топиши ёки солиқларни қасддан тўламаслиги:

турар ёки нотурар объект меросхўрлари ўртасида солиқ тўловини тўлаш

мажбуриятига келиша олмаслиги;

турар ёки нотурар объектни бошқа шахсларни номига расмийлаштирилиши;

фуқаролик тусидаги шартномага асосан даромад топган лекин декларация

тақдим этиб ўз солиғини тўланмаслиги;

фуқаро ноқонуний тадбиркорлик фаолият юритиши натижасида қўлланилган

жаримани ўз вақтида тўланмаслиги;

фуқаро таъсисчи сифатида, юридик шахсни низом жамғармасини

шакллантириб дивиденд олган

-

у лекин солиғи ўз вақтида тўланмаслиги;

мансабдор шахс, давлат бюджетига етказган зарарни субсидияр жавобгарлик

юзасидан суд қарори билан шахсий мулкидан ўз вақтида зарар суммани тўланмаслиги;

солиқлар ва мажбурий тўловларни қасддан тўланмаслиги.

157

Муаллиф томонидан тайёрланган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

416

Учинчидан,

СХОнинг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини вақтида

бажармаслиги:

фуқаролар томонидан турар ва нотурар объектларини сотиб умрбод бошқа

давлатга кўчиб кетиши натижасида;

кадастр томонидан турар ва нотурар объектлар ҳақидаги маълумотлар нотўғри

юборилиши натижасида;

СХО ёки МФЙ ходимлари томонидан ўз вақтида солиқ мажбуриятлари тўғрисида

хабар берилмаслиги натижасида.

Санаб ўтилган учта қисмнинг асосий муаммо, МФЙни раҳбари ва мутасадди

вакиллари ўз фуқароси, оилаларни ҳолатини билган даражада, СХО ходими билмаслигида.

Бугунги кунда СХОларида, жисмоний шахсларни солиқ қарзини учта қисимга

ажратиб тақсимловчи таҳлика

-

таҳлил дастурий маҳсулоти мавжуд эмаслиги ҳамда

солиқ қарзини ундириш самарадорлигини аниқлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож
қатлам билан қасддан солиқ тўламаётган солиқ тўловчиларни фарқлаб олиш имкони

мавжуд эмас.

Шунингдек, СХОларида, жисмоний шахсларни солиқ қарзини учта қисимга

ажратиб тақсимловчи таҳлика

-

таҳлил дастурий маҳсулоти мавжуд эмаслиги ҳамда

солиқ қарзини ундириш самарадорлигини аниқлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож

қатлам билан қасддан солиқ тўламаётган солиқ тўловчиларни фарқлаб олиш имкони

мавжуд эмас.

Ҳозир кунда хўжалик юритувчи субъектларни солиқ қарзини мол

-

мулки

ҳисобидан ундириш бўйича амалиётда дуч келинаётган муаммолар ва камчиликлар
мавжуд:

Хўжалик юритувчи субъектларни солиқ қарзини мол

-

мулки ҳисобидан ундириш

бўйича бир ойдан сўнг туманлараро иқтисодий судга мурожаат қилиниш мантиқан олиб

қараганда хўжалик юритувчи субъектга солиқларни бўлиб–бўлиб тўлаш ёки муддатини

олти ойгача узайтириш имконини берилмаётганлиги;

Хўжалик юритувчи субъектларни солиқ қарзи юзасидан чоп этилган

талабномасининг муддати бор йўғи 30 кун этиб белгиланган муддатни 60 кун муддатга

узайтирилмаганлиги;

СХО томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари МИБга иш ҳужжатлари

юборилгандан сўнг, қарздорнинг ҳисоб рақамидан солиқ қарз суммаси икки маротаба
ечиб олинаётгани;

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўлов топшириқномалари қўйилса,

СХО томонидан қўйилган инкассо топшириқномаси бекор бўлмаганлигини кўришимиз

мумкин бўлади.

Бундан ташқари фақатгина МИБ томонидан суд қарор ижросини таъминлашда

қарздорнинг барча мулк ва ҳуқуқларини чеклаш бўйича тақиқ қўйиш имконига эга

экканлиги, СХОнинг солиқ қарзини тан олган қарздорнинг мол

-

мулки ёки мансабдор

шахсларни шахсий мулкларига ва

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга ҳамда

нотариал хизматлардан фойдаланишга тақиқ қўйиш имкони мавжуд эмаслиги.

“Солиқ қарзини ундириш инспекцияси”нинг асосий вазифалари қуйидагилардан

иборат ьўлиши керак деб ҳисоблаймиз:

солиқ қарзга йўл қўймаслик чораларини кўриш ва солиқ қарзини профилактик

тадбирлар ҳисобига ундиришни кенгайтириш;

ахборот

-

коммуникация технологиялари воситасида солиқ қарзини мажбурий

ундириш тизими тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш;

қарздорни мол

-

мулкига тақиқ қўйиш, мол

-

мулкини хатлаш ва сақлаш билан

боғлиқ мажбурий ундириш тартибини такомиллаштириш.

Призидентимиз томонидан қўйилаётган вазифаларни амалга ошириш мақсадида

солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича “Солиқ қарзини ундириш инспекцияси”ни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

417

ташкил этиш ва ушбу солиқ қарзини ундириш инспекциясига МИБда мавжуд
ваколатлар берилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Хулоса ва таклифлар.

“Солиқ қарзини ундириш инспекцияси”га қуйдаги ваколатларни бериш керак деб

ҳисоблаймиз:

солиқлардан қарзи бўлган ҳар қандай шахсларга тегишли бўлган иқтисодий ва

ижтимоий кўникмалар хосил қилиши учун ташқи маънба ҳамда мобиль телефон

маълумотларини йиғиш ва улардан кенг фойдаланиш имкониятини бериш;

солиқлардан қарзи бўлган ва бу қарзни тўлаш ёки шу билан боғлиқ мол

-

мулкларни соҳта битимлар тузиш орқали ноқонуний ўзидан чиқиб кетишини

таъминлаш учун бажарилган ҳатти ҳаракатлар бўйича тузилган шартнома ва

битимларни олдиндан тўхтатиб қўйиш ёки уларни бекор қилиш;

солиқ қарзини қастдан тўламайдиган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ

ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун молиявий жазо чоралари қўлланилади,
яъни

молиявий жазо чораси, жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий

жавобгарлик, фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик (субсидияр жавобгарлик) ва жиноий
жавобгарлик;

тўловга қобилятсизлик аломатларига олиб келган ҳар қандай мансабдорнинг

фаолият бошлангандан то ёпилгунгача бўлган солиқ қарзига мос ҳар қандай

ортирилган мол

-

мулкни мусодара қилиш, сотиш ёки давлат фойдасига ўтказиш

(

Исламов, 2023)

;

солиқ қарзига мос келган мол

-

мулкни ҳатлаш, баҳолаш ва сотиш ваколатини

бериш;

солиқ қарзини шахсий ғазна ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш ҳамда пул

маблағларини хатлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ чекловлар ўрнатиш;

солиқ қарзини ундириш мақсадида банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини

хатлаш ва улардан фойдаланишга доир чекловлар ўрнатиш;

жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини ундириш тўғрисида қарорлар қабул

қилиш, ундирувни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратиш;

солиқ қарзини дебиторлар ҳисобидан ундириш чораларини кўриш;

жисмоний шахсларнинг мол

-

мулкига тақиқ қўйиш ва хатлаш;

юридик ва жисмоний шахслар мол

-

мулкини олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва

қидирув эълон қилиш;

қарздорнинг автотранспорт воситаларини масофадан туриб хатлаш ва уларни

мажбурий тўхтатиш бўйича ваколатли органлар билан ҳамкорликда чоралар кўриш.

солиқ қарзига мос хатланган мол

-

мулкларни сақлаш, бутлиги ва хафсизлигини

таъминлаш учун замонавий технологиялар билан жихозланган омборхона ташкил

этиш.

Амалдаги солиқ кодекс, 13

-

бобининг моддаларига қўшимча сифатида айрим прим

моддалар билан тўлдириб уларни қуйидагича номлаш ва ёритиш керак деб

ҳисоблаймиз:

солиқ мажбуриятини муддатидан илгари бажариш;

солиқ қарзини келишилган ва мақбул усулда тўлаш;

солиқ қарзини тегишли шахс учун тўлаш;

солиқ қарзини учинчи шахс зиммасига юклаш натижасида ундириш;

солиқ қарзи муддатидан илгари тўлаш;

солиқ қарзи кечиктириш ёки уни бўлиб

-

бўлиб тўлаш имконини бериш (амалда

бу имконият мавжуд лекин, маҳаллий ҳокимят органлари қандай ҳолатларда солиқ

мажбуриятига эга жисмоний шахсларга ушбу имконият берилиши ҳақида тартиб ёки

маълумот мавжуд эмас);


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

418

муқобил солиқ қарзини тўлаш;

ортиқча тўланган солиқ суммасига пеня Марказий банкнинг қайта молиялаш

ставкасига нисбатан 300 кундан келиб чиқиб ҳисоблаш;

солиқ қарзини бир неча кредитор ёки бир неча қарздор иштирок этадиган

мажбуриятни бажариш.

Юқорида келтириб ўтилган таклиф ва тавсияларни амалиётга жорий этилиши

солиқ маъмуриятчилиги ҳамда унинг механизмни янада мукаммаллашишида, солиқ

тўловчилар ўзининг бюджет олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажаришида,

ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб қувватланишига самарали кўмаклашади
деб ҳисоблаймиз.

Адабиётлар

/

Литература

/ Reference:

Margherita Ebraico. (2015) An Assessment of the Performance of the Italian Tax Debt

Collection System // Taxation papers. P-53.

Алихин С.Н.

и Левачева Д.А.

(2018)

, Эволюция механизма принудительного взыскания

задолженности перед бюджетом.// Налоги. 28 –

с.

Андреева В.А.

(2017), Повышение налоговой грамотности и культуры учасников

налоговых правоотношений. Экономика Интерактивная наука 4 (14) 2017. Стр.136

-

140 с.

Виноходова И.Г.

(2019)

, Совершенствование практики взыскания задолженности

организаций по налогам и сборам. // Научное статья. 22 –

с.

Гиясов С.А. (2018) Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни

камайтириш муаммолари. “Миллий иқтисодиётнинг этакчи тармоқларини
модернизация ва диверсификация қилиш орқали рақобатбардошлигини ошириш

йўллари”га бағишланган илмий семинар материаллари тўплами. Т.: Иқтисод

-

Молия,

(252 б.) 165

-

167 б.

Исламов, К. (2023). Тўловга қобилиятсиз (банкрот) корхоналарни тугатиш ва

умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш механизмини такомиллаштириш тартиби.

Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(5), 103

111.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-

iss5-pp103-111

Кодекс

(2019)

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. (Янги таҳрир).

www.lex.uz

Қонун (1995) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрги “Муддатида

тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида”ги 177

-I-

сон Қонуни.

Қонун (1997) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги 396

-I-

сон

Қонуни.

Қонун (2007) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ

-136-

сон Қонуни.

Мирзиёев Ш.М. (2017). Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз Тошкент. Ўзбекистон нашриёти

-

203 бет, 4

-

хат

боши.

Мирзиёев Ш.М. (2024) 2024 йил 16 январидаги “Иқтисодиётни ривожлантириш

бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан” видеоселектор йиғилишида

таклиф киритилди.

Морозова Г.В.

(2009) Повийшение налоговой културий населения как способ борбий с

налоговийми правонарушениями // Российскоэ предпринимателство. –

№3–

2 (131). 118

123 с.

Тангриқулов А. ва бошқа. (2010). Солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорликни

камайтириш. Ўқув қўлланма. –

Т.: “Янги аср авлоди” нашриёти. 6

-

б.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва 04.12.2014 йилдаги ПҚ 2270

-

сон.

Библиографические ссылки

Margherita Ebraico. (2015) An Assessment of the Performance of the Italian Tax Debt Collection System // Taxation papers. P-53.

Алихин С.Н. и Левачева Д.А. (2018), Эволюция механизма принудительного взыскания задолженности перед бюджетом.// Налоги. 28 – с.

Андреева В.А. (2017), Повышение налоговой грамотности и культуры учасников налоговых правоотношений. Экономика Интерактивная наука 4 (14) 2017. Стр.136-140 с.

Виноходова И.Г. (2019), Совершенствование практики взыскания задолженности организаций по налогам и сборам. // Научное статья. 22 – с.

Гиясов С.А. (2018) Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни камайтириш муаммолари. “Миллий иқтисодиётнинг этакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш орқали рақобатбардошлигини ошириш йўллари”га бағишланган илмий семинар материаллари тўплами. Т.: Иқтисод-Молия, (252 б.) 165-167 б.

Исламов, К. (2023). Тўловга қобилиятсиз (банкрот) корхоналарни тугатиш ва умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш механизмини такомиллаштириш тартиби. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(5), 103–111. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss5-pp103-111

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. (Янги таҳрир). www.lex.uz

Қонун (1995) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрги “Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида”ги 177-Iсон Қонуни.

Қонун (1997) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги 396-I-сон Қонуни.

Қонун (2007) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-136-сон Қонуни.

Мирзиёев Ш.М. (2017). Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз Тошкент. Ўзбекистон нашриёти - 203 бет, 4-хат боши.

Мирзиёев Ш.М. (2024) 2024 йил 16 январидаги “Иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан” видеоселектор йиғилишида таклиф киритилди.

Морозова Г.В. (2009) Повийшение налоговой културий населения как способ борбий с налоговийми правонарушениями // Российскоэ предпринимателство. – №3–2 (131). 118–123 с.

Тангриқулов А. ва бошқа. (2010). Солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорликни камайтириш. Ўқув қўлланма. – Т.: “Янги аср авлоди” нашриёти. 6-б.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва 04.12.2014 йилдаги ПҚ 2270-сон