Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
392
МЕҲНАТ БОЗОРИДА КАДРЛАР СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА
МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
И
.
ф
.
н
.
Маматкулова Шоира Жалоловна
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Аннотация.
Ушбу мақолада мамлакатимизда замонавий бозор иқтисодиётини
шакллантириш шароитида етишиб чиқаётган кадрларни ўз эгаллаган соҳалари бўйича
бандлигини таъминлашдаги қатор муаммоларга эътибор қаратилган. Шунингдек, қайд
этиш лозимки, интеллектуал ва меҳнат ресурслари салоҳиятидан самарали
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳам хозирги кунда ўз ечимини кутиб турган
муаммолардан эканлиги қайд этилган. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш орқали кадрлар
бандлигини янгича замонавий усулда таъминлаш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш ва
меҳнат бозори муносабатларини самарали ошириш зарурияти буйича таклиф ва
мулоҳазалар берилган.
Kaлит сўзлар
:
иқтисодиёт, давлат, меҳнат, аҳоли, иш билан бандлик, ишсизлик,
меҳнат
бозори, иқтисодий сиёсат, меҳнат салоҳияти, аҳоли фаровонлиги, касбий малака,
мамлакат, инновацион ривожланиш, янги иш ўринлари, ҳудуд.
ОРГАНИЗАЦИЯ МАРКЕТИНГОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ ПО ФОРМИРОВАНИЮ
КАДРОВОЙ ПОЛИТИКИ НА РЫНКЕ ТРУДА
К
.
э
.
н
.
Маматкулова
Шоира Жалоловна
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация
.
В данной статье рассматривается ряд проблем обеспечения
занятости новых кадров по занимаемым ими специальностям в условиях формирования
современной рыночной экономики в нашей стране.
Следует также отметить, что к
числу проблем, ожидающих своего решения, относятся проблемы, связанные с
эффективным использованием потенциала интеллектуальных и трудовых ресурсов.
Были высказаны предложения и мнения относительно необходимости обеспечения
занятости кадров новым, современным способом путем решения этих проблем, а также
необходимости эффективного улучшения социальной защиты и отношений на рынке
труда.
Ключевые слова:
экономика, государство, труд, население, занятость,
безработица, рынок труда, экономическая политика, трудовой потенциал,
благосостояние населения, профессиональная квалификация, страна, инновационное
развитие, новые рабочие места, регион.
I SON - YANVAR, 2024
UO‘K:
331.5.024.54
392-397
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
393
ORGANIZATION OF MARKETING RESEARCH ON FORMATION OF
PERSONNEL POLICY IN THE LABOR MARKET
PhD
Mamatkulova Shoira Jalolovna
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
This article examines a number of problems of ensuring the employment of new
personnel in the professions they occupy in the conditions of the formation of a modern market
economy in our country. It should also be noted that among the problems awaiting solution are
problems associated with the effective use of the potential of intellectual and labor resources.
Suggestions and opinions were expressed regarding the need to provide employment to personnel
in a new, modern way by solving these problems, as well as the need to effectively improve social
protection and relations in the labor market.
Key words:
economy, state, labor, population, employment, unemployment, labor market,
economic policy, labor potential, welfare of the population, professional qualifications, country,
innovative development, new jobs, region.
Кириш
.
Мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат меҳнатга
лаёқатли аҳолини иш билан бандлигини
таъминлаш, ишсизлик даражасини
камайтириш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича фаол ижтимоий
-
иқтисодий
сиёсат олиб бормоқда.
Зеро, меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, унинг иқтисодий
самарадорлигини ошириш миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш
даражасини ошириш ва ижтимоий ҳаётини яхшилаш тараққий этган мамлакатлар
қаторига қўшилишнинг муҳим манбаси бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда
мамлакатимизда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус
ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори
мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик
даражасини камайтириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Аҳоли бандлиги муаммосига ечим топиш бутун дунёда долзарблик касб этган,
жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам
мазкур масалага давлат миқёсида қаралмоқда.
Бу масаланинг ечими бир қанча давлат дастурларида ўз аксини топган. 2021 йил 28
-
апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёев томонидан “2021 йилда
янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича Давлат
дастури” қабул қилинди. Аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама
кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин
-
қизлар, меҳнат бозорига илк бор
кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан
механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда
қулай шарт
-
шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада рағбатлантириш масалалари асосий
вазифа этиб белгиланди.
Адабиётлар шарҳи.
Ўзбекистонда аҳоли бандлигини ошириш, самарали бандлик сиёсатини олиб
боришнинг кўпроқ амалий жиҳатлари, хусусан бандлик сиёсатини амалга оширишнинг
хориж тажрибаси,
аҳоли бандлигини оширишда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг роли, ишчи кучи экспорти, аҳоли бандлигини оширишда мақсадли
дастурларнинг ўрни каби масалалар қатор ватанимиз иқтисодчи олимлари Вахабов
(2011)
, Абдурахманов
(2019)
, Абдуғаниев, Толаметова
(1998)
, Расулова
(2010)
, Тоғаев
(2004)
, Тадждибаева, Худойбердиевлар
(1997)
томонидан ўрганилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
394
Классик назария мактаби вақиллари (А.Смит, Д.Рикардо, Ж.Милль, А.Маршалл ва
бошқалар) иш билан тўлиқ бандлик –
бозор иқтисодиётининг нормаси, давлатнинг бу
жараёнга аралашмаслиги энг яхши сиёсат, деб ҳисоблаганлар. Жумладан, Рикардо
(1961)
иш ҳақини тартибга солувчи қонунларни тадқиқ этар эқан, иш ҳақи даражаси
иш қучи таклифига боғлиқлиги тўғрисидаги қоидани асослаган. Иқтисодчи олимнинг
ҳисоблашича, меҳнат бозоридаги рақобат даражаси иш кучининг таклифи билан иш
берувчилар томонидан бўлган талабга боғлиқлиқдир.
Классик назария асосчиларидан яна бири Маршалл
(1984)
бу ғояни
ривожлантирар экан “товар бозорида битимга келишилганда устуворлик
икки томон
ўртасида жуда тенг тақсимланиши мумкин бўлгани ҳолда иш кучи бозорида устуворлик
кўпинча сотувчилар томонида эмас, балки харид қилувчилар томонида бўлади”, деган
муҳим қоидани илгари сурган.
Машҳур иқтисодчи олим Кейнс
(1999)
ўз асарида давлат томонидан иқтисодиётни
тартибга солиш, хусусан иш билан бандлик тизимининг бир қисми сифатида меҳнат
бозорини тартибга солиш, тўлиқ бандликка эришиш давлат томонидан тартибга
солишнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги ҳамда иш билан бандлик, миллий
даромад ҳамда жамғариш ўртасидаги боғлиқлик масалаларининг фундаментал
жиҳатларига алоҳида эътибор қаратган.
Россиялик олим Ткаченко
(2000)
ўз асарида хизмат кўрсатиш секторидаги иш
ўринларини кенгайтириш ва бошқа тармоқлардан ишчи кучини бу ерга оқиб келишини
тезлатишни давлат томонидан қўллаб
-
қўвватлаш ҳамда тўлиқсиз ва эгилувчан
иш
билан бандликни таъминлаш асосида иш ўринларини яратаётган иш берувчиларга
солиқ имтиёзларини бериш билан боғлиқ иш билан бандликни ва жорий меҳнат
бозорини тартибга солиш сиёсатини аниқ иккига ажратиб тадқиқ этади.
Академик Абдураҳмонов
(2019)
“Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт номли
дарслигида” меҳнат бозорининг моҳияти ва турлари, унинг шаклланиш шарт
-
шароитлари, тартибга солиш усуллари, меҳнат бозори моделлари ва унда касаба
уюшмаларининг роли, аҳоли иш билан бандлигининг ижтимоий
-
иқтисодий моҳияти
ва
назарий ёндашувлар, рақобатбардош бўлмаган аҳолининг иш билан бандлиги, меҳнат
ресурслари мобиллиги ва миграцияси муаммолари ёритиб берилган.
Шунингдек Абдурахманова, Одеговлар
(2009)
томонидан чоп эттирилган ўқув
қўлланмада меҳнат бозори шаклланиши ва ривожланиши, унинг турлари ва шакллари,
ишлаш механизми, меҳнат бозори моделлари ҳамда ишсизликни камайтириш йўллари
ва иш билан бандликни тартибга солиш механизмлари тадқиқ
этилган.
Бутун дунёда иш билан бандлик таркибини ўзгартириш зарурати пайдо бўлса,
иқтисодиётнинг ҳам таркибини ўзгартириш зарур бўлади, ёки акси –
иқтисодиётнинг
тармоқ ёки ҳар қандай бошқа тузилишининг ўзгариши мос равишда ишчи кучининг ҳам
таркибий жиҳатдан ўзгаришига олиб келади.
Тадқиқот методологияси
.
Мазкур мақолада
мамлакатимизда олиб борилаётган электрон тижорат
тизимларини такомиллаштиришга қаратилган. Ишда жойлаштириш хизматларини
интернет орқали сотишнинг назарий асослари, жойлаштириш воситаларида электрон
тижоратни қиёсий ривожлантиришга оид турли хил ёндашувлар умумлаштирилган
ҳолда ўрганилган, ҳамда хулосалаш асосида амалиётда яхли қўллаш бўйича таклифлар
ишлаб чиқилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ҳудудлардаги
маҳаллий ҳокимиятлар томонидан барча ҳудудларда, айниқса, олис
ва бориш қийин ҳамда меҳнат ресурслари
ортиқча бўлган туманларда банк хизматлари
турларини кенгроқ тарғиб қилиш, шунингдек, ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳа
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
395
ташаббускорларга яқиндан амалий ёрдам бериш мақсадида аҳоли билан очиқ
мулоқотлар ўтказилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш
борасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари, уларга мувофиқ яратилган имтиёзлар,
соҳа субъектлари учун кредитлар ажратиш шарт
-
шароитлари юзасидан жойларда
манфаатдор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалий
учрашув ва семинарлар ташкил этиб борилмоқда. Аҳолининг айниқса, Олий таълим
муассасалари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва аҳоли
бандлигини
ошириш омили бўлаётган бундай учрашувларда оилавий бюджетни
шакллантириш, тадбиркорлик кўникмаларини ҳосил қилиш, ёш оилаларнинг молиявий
саводхонлигини ошириш, оилавий бизнесни йўлга қўйиш бўйича тренинглар ташкил
этилмоқда, иқтидорли ва фаол хотин
-
қизларни рағбатлантириш чоралари кўриб
борилмоқда. Бундан ташқари, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида тижорат
банклари филиаллари вакиллари республиканинг ҳар бир маҳалласига, касб
-
ҳунар
коллежига бириктириб қўйилган ва бу банклар ва аҳоли ўртасида доимий мулоқот
муҳитини шакллантирган.
Замонавий бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида етишиб чиқаётган
кадрларни ўз эгаллаган соҳалари бўйича бандлигини таъминлашда қатор муаммолар
кузатилмоқда. Шунингдек, қайд этиш лозимки, интеллектуал ва меҳнат ресурслари
салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳам вужудга
келмоқда. Мазкур
муаммоларни ҳал қилиш орқали кадрлар бандлигини янгича
замонавий усулда таъминлаш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнат бозори
муносабатларини самарали ошириш зарурияти юзага келди. Лекин, бундай
масалаларни ҳал қилиш бирмунча мураккаб жараён ҳисобланиб, ижтимоий меҳнат
соҳасида муаммолар, жумладан, алоҳида корхоналарнинг ёпилиши, ишчи кучига бўлган
талаб
-
таклиф нисбатининг ўзгариши, айрим соҳа
-
тармоқлардаги таркибий ўзгаришлар,
ишчи кучига тўланадиган иш ҳақи даражасининг пастлиги, аҳоли турмуш
фаровонлигининг ошириш ва бошқа қатор муносабатлар натижасида вужудга
келадиган муаммоларни ҳал қилишни мураккаблаштирмоқда.
Замонавий меҳнат бозори иккита муҳим ижтимоий
-
иқтисодий вазифани ҳал
қилиши лозим.
Биринчидан, меҳнат қилувчилар ўз меҳнати эвазига ўзларининг
бирламчи табиий эҳтиёжларини қондира оладиган даражада даромадга эга бўлишлари
лозим. Бу даромад сарфланган куч ва энергияни қайта тиклашга, бошқа иқтисодий
-
ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга етарли бўлиши керак. Иккинчидан, меҳнат бозори
тизими мамлакат
аҳолисининг меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш
имкониятини бериши лозим. Бу тизим иш кучини мамлакат иқтисодиёти тармоқлари
ва соҳалари, унинг ҳудудий бирликлари ҳамда бизнес субъектлари ўртасида мақсадга
мувофиқ тақсимлай олиши керак. Фикримизча, мамлакатимизда меҳнат бозорини
юқорида зикр этилган вазифаларни тўлиқ бажара оладиган тизим тарзида ишлаб
чиқиш ва амалиётга жорий қилиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Меҳнат бозорида эҳтиёжни аниқлаш, топиш ва уни қондириш бошқа
бозорлардагидек маркетинг фаолиятининг асосини , ўзагини ташкил этади. Меҳнат (иш
кучи)га бўлган эҳтиёжни аниқлаш мураккаб жараён бўлиб, у микро ва макро
даражаларда ҳамда жорий ҳолат ва истиқбол учун алоҳида
-
алоҳида аниқланиши керак.
Меҳнатга бўлган жорий талабни микро даражада аниқлаш учун бизнес субъектининг
жорий ишлаб чиқариш дастури ва ассортименти асос қилиб олинади. Бу ҳол учун
меҳнатга бўлган талабнинг ҳисо
-
китоби бирмунча оддий ҳисобланади. Бунда ишлаб
чиқариш дастурига асосан жонли меҳнат сарфи ҳажми меҳнат сарфи меёрларига биноан
ҳисоб китоб қилинади. Шунингдек, корхонадаги кадрлар кўнимсизлаги ва табиий
ҳаракати коэффициентлари ҳисобга олинади. Истиқбол учун меҳнатга бўлган талаб
бизнес субъектининг стратегик режасига асосан ишлаб чиқилиши лозим.
Макродаражада эса, меҳнатга бўлган жорий талаб бизнес субъектлари ва объектлари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
396
жорий талабини иқтисодиёт тармоқлари, соҳалар ва ҳудудий бирликлар бўйича
умумлаштириш асосида аниқланади. Истиқболда керак бўладиган талабни аниқлаш
анча мураккаб ва қийин жараён ҳисобланиб, унинг таркиби ва миқдори макро стратегик
режалар асосида, махсус маркетинг тадқиқотларни ўтказган ҳолда аниқланади.
Хулоса ва таклифлар
.
Ҳозирги
кунда замонавий бозор иқтисодиёти ва инновацион иқтисодиётни
шакллантириш шароитида мамлакатимизда олиб борилаётган инвестиция сиёсати
ҳамда тармоқлардаги инновацияларга асосланган иқтисодий фаолиятни йўлга қўйиш
ҳамда иқтисодиётнинг локомативи ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар янгича қараш ва
технологияларни чуқур тушуниб этадиган интеллектуал мулк салоҳияти юқори бўлган
ишчи кучига бўлган талаб ошиб бормоқда.
Шунинг учун мутахассисларни ижтимоий ҳимояланган ва ўз ишидан қониқиш
оладиган меҳнат билан бандлигини таъминлаш соҳасида давлатнинг меҳнат билан
бандлик соҳасида янгича йўналишда тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқишни
тақозо этади. Умуман олганда юқорида келтирилган ҳолатлар ва мамлакатимизни
замонавий шарт
-
шароитларга мос ҳолда ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётини
белгилашда мутахассис кадрлар меҳнат бозорида самарали бандлигини таъминлаш
ҳамда тартибга солиш механизмларини назарий ва методологик жиҳатдан тадқиқ
этишни тақозо этади. Ўзбекистонда самарали бандлик ижтимоий меҳнат
унумдорлигини ўстириш асосида жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун муносиб даромад,
саломатлик, таълим ва касбий даражасини оширишни таъминлаш ҳисобланади.
Самарали бандлик –
жамият аъзолари саналган аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий
жиҳатдан уларни қаноатлантира оладиган ҳамда уларнинг меҳнат салоҳиятидан
унумли фойдаланишга имкон берувчи бандликдир.
Давлат учун самарали бандлик қуйидагиларда намоён бўлади:
-
миллий даромаднинг ўсиши, маҳаллий ишлаб чиқаришнинг тараққиёти, жамият
учун зарур маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг ривожланиши;
-
аҳоли фаровонлик даражасини ошиши, уларнинг касбий малака даражасининг
ортиши;
-
мамлакатда инновацион ривожланиш;
-
иқтисодий
-
ижтимоий жиҳатдан янги иш ўринларини яратиш имкониятининг
мавжудлиги;
-
давлат бошқарувининг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш даражаси ва
корхоналарда ишчи
-
ходимлар учун шарт
-
шароитлар яратилганлиги каби мезонлар
билан белгиланади.
Олиб борилган таҳлиллар асосида қуйидаги таклифларни келтириш мумкин:
Биринчидан, Олий таълим тизимида фан
-
таълим ва ишлаб чиқариш
интеграциясини кучайтириш ҳамда реал фаолият олиб бораётган замонавий
корхоналар талабидан келиб чиқиб мақсадли дастур асосида тайёрлаш;
Иккинчидан, меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўз қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда
таълим мутахассисликларига йўналтириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш;
Учинчидан, аҳоли ўртасида ишбилармонлик ва тадбиркорликка йўналтирувчи
тадбирларни амалга ошириш ҳамда интеллектуал қобилиятини аниқлаш орқали уларга
тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларни ажратиш.
Тўртинчидан, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш масаласи Ҳукумат эътиборида бўлади. Профессионал таълим тизими меҳнат
бозоридаги талаб ва халқаро андозаларга мос янгича ёндашувлар асосида ислоҳ
қилинади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
397
Адабиётлар /
Литература/Reference:
Jalolovna M.S. (2020). Features of the development of the marketing strategy of the
enterprise. European Journal of Molecular and Clinical Medicine, 7(2), 6194-6205;
Mamatkulova Sh. J. (2021). The role and importance of marketing tools in improving the
efficiency of manufacturing enterprises. Archivist, 7(2 (56));
Mamatkulova Sh.J. PROBLEMS OF THE MARKETING STRATEGY OF THE ENTERPRISE IN
THE FORMATION OF THE INNOVATIVE ECONOMY OF UZBEKISTAN. Journal of Hunan University
(
Natural Sciences
)
. Vol. 49. №. 10. October 2022.
Mamatkulova Shoira Jalolovna. “Features of the develo
pment of the marketing strategy of
the enterprise”. European Journal of Molecular and Clinical Medicine 7.2 (2020): 6194
-6205;
Ozodbek Jumakulov. INCREASING INVESTMENT ATTRACTIVENESS IS ONE OF THYe MAIN
FACTORS OF SUSTAINABLE YeCONOMIC GROWTH. Vol. 21 No. 3 (2022): Journal of Academic
Leadership
Ozodbek Jumakulov. WAYS TO IMPROVE THYe FINANCING OF INVESTMENT ACTIVITIYeS
OF YeNTERPRISES. Vol. 21 No. 3 (2022): Journal of Academic Leadership
Абдуғаниев А., Толаметова З.
(1998)
Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти. Т.:
«Меҳнат»,. 96 б.
Абдурахманова К.Х., Одегова Ю.Г.
(2009)
Рынок труда. Учебное пособие. Под общей
редакцей д.э.н., проф. Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одегова Ю.Г. –
Т.: ТФ РЭА,
- 384.
Абдураҳмонов Қ.Х.
(2019)
Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт / Дарслик.
Қайта ишлан ган ва тўлдирилган 3
-
нашри. –
Т.: ЎзФА
«FAN» нашриёт давлат корхонаси,
–
592 б.
Вахабов А.В., Таджибаева Д.А., Хажибакиев Ш.Х. (2011) Жаҳон иқтисодиёти ва
халқаро иқтисодий муносабатлар. Ўқув қўлланма. –Т.: Молия,
-
708 б.
Кейнс Дж.М.
(1999)
Общая теория занятости, процента и денег / Дж. М. Кейнс/.
-
М.:
Гелиос,.
-
С.112.
Маматкулова, Ш. Ж. (2020). Место и роль маркетинговых исследований в
маркетинговой деятельности промышленных предприятий. Архивариус
, (8 (53)), 48-51.
Маматкулова, Ш. Ж. (2022). Инновацион шароитда корхонада маркетинг
комплексини самарали ташкил этиш. Журнал Инновации в Экономике, 5(2).
Маматкулова, Ш.Ж. (2021). Инновацион иқтисодиёт шароитида аҳоли бандлигини
таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни. Журнал Инновации в
Экономике, 4(2).
Маршалл А.
(1984)
Принципы экономической науки. –
М.: «Прогресс». –Т.3. –
С. 56.
Расулова Д.В.
(2010)
Ишчи кучи миграцияси ривожланишининг назарий асослари. –Т.:
Молия, 276 б.
Рикардо Д.
(1961)
Сочинения –
М., –С. 2
5
–
30.
Ткаченко А.А.
(2000)
Занятость и экономика: политика государства в переходный
период.
-
М. ООО. «Информграф»,
-
С. 215
Тоғаев Б.Э.
(2004)
Ялпи ишчи кучи, унинг таркиби ва бандлигини таъминлашнинг
асосий йўналишлари: иқт. фан. ном дисс. автореферати.
–Т.,
-
22 б.
Худойбердиев З.Р.
(1997)
Занятость трудоспособного населения сельской
местности Узбекистана и влияние на нее малого и частного предпринимательства:
Автореф… дисс. канд. экон. наук.
-
Т.,
-
23 с.
