Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
334
ЎЗБЕКИСТОНДА САБЗАВОТ
МАҲСУЛОТЛАРИ
БОЗОРИ ВА РИВОЖЛАНИШ
ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
PhD
Шарипов Ихтиёр Бахтиёрович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Мазкур мақолада Ўзбекистон ахолисининг сабзавотлар истеъмоли ва
унинг ривожланиш даражаси ўрганилган. Ўзбекистонда ахоли жон бошига тўғри
келадиган сабзавот истеъмол қилиш даражаси аниқланган. Инерцион ва модернизацион
цейнарийлар асосида ахолини кунлик сабзавотлар истеъмоли хажмининг ўзгариши
прогноз қилинган.
Калит сўзлар:
сабзавотлар, талаб, органик маҳсулотлар, прогноз моделлар,
инерцион цейнарий ва модернизацион цейнари, чакана савдо.
РЫНОК И ТЕНДЕНЦИИ РАЗВИТИЯ ОВОЩНОЙ ПРОДУКЦИИ В УЗБЕКИСТАНЕ
PhD
Шарипов Ихтиёр Бахтиёрович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье рассматривается потребление овощей населением
Узбекистана и уровень его развития. Определено потребление овощей на душу населения
в Узбекистане. На основе инерционного и модернизационного сценариев прогнозируется
изменение
объемов ежедневного потребления овощей населением.
Ключевые слова:
овощи, спрос, органическая продукция, модели прогнозирования,
инерционный сценарий и сценарий модернизации, розничная торговля.
MARKET AND DEVELOPMENT TRENDS OF VEGETABLE
PRODUCTS IN UZBEKISTAN
PhD
Sharipov Ikhtiyor Bakhtiorovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article examines the consumption of vegetables by the population of
Uzbekistan and the level of its development. Per capita consumption of vegetables in Uzbekistan
has been determined. Based on the inertial and modernization scenarios, the change in the volume
of daily consumption of vegetables by the population is forecasted.
Key words:
vegetables, demand, organic products, forecast models, inertia scenario and
modernization scenario, retail trade.
VIII SON - DEKABR, 2023
UO‘K:
351.773.135
334-343
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
335
Кириш
.
Жаҳон мамлакатларида органик озиқ
-
овқат маҳсулотлари истеъмолини ошириш
ва сабзавотлар чакана савдоси ва мижозларнинг сабзавотлар танлашига асосий омиллар
сифатида, саломатлик, барқарорлик, табиийлик ва қулайлик тенденциялари муҳим
омиллар сифатида қаралмоқда. Жаҳон янги сабзавот бозори ҳажми 2021 йилда 632,54
миллиард AҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилдан 2028 йилгача йиллик ўсиш
суръати (compound annual growth rate (CAGR)) 2,8% фоизга кенгайиши прогноз
қилинмоқда. Мазкур тенденцияда органик сабзавотлар савдоси истеъмоли
ривожланган мамлакатларда 95 фоизни ва ривожланаётган мамлакатларда 75 фоизни
ташкил этиши кутилмоқда. Ривожланаётган ва ривожланган мамлакатларда соғлиқ
муаммоларининг кучайиши ва одамлар ўртасида янги ва органик сабзавотлар
истеъмолини ошиши бозорнинг асосий ҳаракатлантирувчи омили сифатида намоён
бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон
Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 202
0-
2030 йилларга
мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ
-5853-
сон Фармонида “озиқ
-
овқат хавфсизлиги бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш”га
(
Фармон
,
2019)
устувор аҳамият қаратилган. Шунингдек, ички истеъмол бозорида сабзавотлар
нархларини барқарор сақлаш, истеъмолчиларга тизимли етказиб бериш, нархлар
кескин ошиб боришини назорат қилиш ва унда самарали бозор механизмларидан
фойдаланиш, аҳолини сабзавот маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун дунё
бозорларидаги талаб ва таклиф мувозанати, кутилаётган ижобий ва салбий
конъюнктура ўзгаришларини баҳолаш ҳамда юзага келувчи хатарларни баҳолаб бориш
тизимини янада такомиллаштириш йўналишида тадқиқотларни амалга ошириш тақозо
этилмоқда.
Жаҳон озиқ
-
овқат ва озиқ
-
овқат чакана бозорининг ҳажми 2021 йилда 11 324,4
миллиард долларни ташкил этди ва 2022 йилдан 2030 йилгача йиллик ўсиш суръати 3,0
фоизга ўсиши кутилиши прогноз қилинган
118
. Ўсиш биринчи навбатда COVID
-19
пандемиясини карантин чекловлари билан боғлиқ бўлиб, истеъмолчиларнинг озиқ
-
овқат маҳсулотларига кўпроқ харажатлар, онлайн озиқ
-
овқат маҳсулотларини сотиш
ҳажми ва истеъмолчиларнинг ўзгарувчи истеъмолига боғлиқдир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар бир
кишининг мева
-
сабзавотлар кунлик истеъмоли тахминан 400 грамни
ташкил қилиши
меъёр қилиб белгиланган
119
. Бироқ, 2014 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, 2004
-
2014 йилларда Ғарбий мамлакатларда мева
-
сабзавотларнинг умумий кунлик
истеъмоли 10фоиздан кўпроқ камайгани эълон қилинган
(Freshfel, 2014).
Нотўғри овқатланиш нафақат инсоннинг соғлиғи ва фаровонлигига таъсир
қиладиган, балки оилалар, жамоалар ва давлатлар зиммасига оғир юкларни келтириб
чиқарадиган бир қатор шаклларда бўлади. Очликни тугатиш, озиқ
-
овқат хавфсизлигига
эришиш ва овқатланишни яхшилаш
барқарор ривожланиш йўлидаги асосий
қадамлардир
120
.
Мева ва сабзавотларнинг соғлиқ учун фойдасини ахоли тушуниб етсада уларни
истеъмол қилиш катталар орасида тавсия этилган миқдордан нафақат Ўзбестонда,
балки кўплаб мамлакатларда пастдир.
118
https://www.grandviewresearch.com/industry-analysis/food-grocery-retail-market
119
World
Health
Organization,
2008.
WHO
European
Action
Plan
for
Food
and
Nutrition
2007/2012.
hhttp://www.euro.who.int/__data/assets/pdf_file/0017/74402/E91153.pdfi.
120
World Health Organization. Regional Office for the Eastern Mediterranean. (2020). World Health Organization annual report 2019 WHO
Country Office Lebanon: health for all. World Health Organization. Regional Office for the Eastern Mediterranean.
https://apps.who.int/iris/handle/10665/333249. License: CC BY-NC-SA 3.0 IGO
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
336
Шу сабабли, озиқ
-
овқат билан боғлиқ соғлиқ муаммолари глобал миқёсда кескин
ўсиб бораётганини ҳисобга олсак, соғлиқни сақлаш ва мева ва сабзавотларни истеъмол
қилишни оширишга қаратилган расмий овқатланиш бўйича маркетинг тадбирларига
устувор аҳамият берилиши жуда муҳимдир.
Мева ва сабзавотларни етарли даражада истеъмол қилиш кўплаб юқумли бўлмаган
касалликлар хавфини камайтириб, эпидемиологик ҳавфларни олдини олади.
Резаворлар, узум ва анор каби антосиянинлар, флавоноллар ва просиянидинларнинг
юқори миқдорини ўз ичига олган мевалар юрак
-
қон томир хавфини камайтиришда
самарали, цитрус мевалари ва олма эса қон босими ва қон липидлари даражасига ўртача
таъсир кўрсатади.
Мева
-
сабзавотлар таркибидаги фитокимёвий моддалар семизликка қарши восита
сифатида ишлатилади, чунки улар ёғ тўқималарининг ўсишини бостиришда роль
ўйнаши мумкин.
2017 йилда дунё бўйлаб 3,9 миллионга яқин ўлим мева ва сабзавотларни етарли
даражада истеъмол қилмаслик билан боғлиқлиги бўйича ЖССТ томонидан эътироф
этилган.
Мева ва сабзавотларни етарли
даражада истеъмол қилмаслик бутун дунё
бўйлаб ошқозон
-
ичак саратонидан ўлимнинг тахминан 14 фоизини, юрак ишемик
касаллиги туфайли ўлимнинг тахминан 11 фоизини ва инсулт туфайли келиб
чиққанларнинг тахминан 9 фоизини келтириб чиқаради
121
.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Aссамблеяси 2021
йилни Халқаро
мева
-
сабзавот йили деб эълон қилишда, мева ва сабзавотларнинг озуқавий ва соғлиқ
учун фойдалари ҳамда уларнинг мувозанатли ва соғлом турмуш тарзига қўшган ҳиссаси
ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган. Шунингдек, у мева
-
сабзавот секторидаги
йўқотишлар ва чиқиндиларни камайтириш зарурлигига эътиборни қаратишга умид
қилади, шу билан бирга атроф
-
муҳитга ижобий таъсир кўрсатади. Барқарор
ривожланиш мақсадларига мувофиқ, мева
-
сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва
истеъмол қилишни кўпайтириш ҳамда уларни истеъмолчиларга иқтисодий жиҳатдан
қулайроқ қилиш, шу билан бирга иқтисодий, ижтимоий ва екологик манфаатлар яратиш
бўйича мамлакат даражасида чора
-
тадбирлар кўриш зарур.
Адабиётлар шарҳи.
Сабзавот маҳсулотлари бозорининг ривожланиши бўйича иқтисодчи олимлар ва
мутахассислар ўзларининг тадқиқотларида фикр ва мулоҳазаларини келтириб
ўтишган. Улар мева
-
сабзавот маҳсулотлари бозор тенденцияларининг келиб чиқиш
сабаблари, мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни ва
уларнинг салбий ва ижобий
жиҳатларини ўз даврларидаги мавжуд ҳолатлар бўйича кўрсатиб ўтишган.
Грунерт
(2017)
томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотларда сабзавотлар
чакана савдоси ва мижозларнинг сабзавотлар танлашига асосий омиллар сифатида
саломатлик, барқарорлик, ҳақиқийлик ва қулайлик тенденцияларини муҳим омиллар
сифатида ўрганилмоқда. Шунга кўра, сабзавотлар чакана савдонинг аниқ тоифалари
учун бозор ривожланиши ва келажакдаги амалиётни тушуниш учун тизимли
тадқиқотлар зарур.
Мева
-
сабзавот маҳсулотлари бозорини ривожлантириш масалалари бўйича Ислам
(2020)
, ўзининг “Сабзавот маркетинги тизимида нархларнинг ўзгариши табиати ва
сабаблари” номли мақоласида: “турли маркетинг каналлари орқали фермерлардан
турли савдогарларгача бўлган сабзавот нархининг ўзгариш динамикасини тадқиқ
этган.
Солдатенко
(2019)
ҳам
ўз тадқиқотларида “сабзавот маҳсулотлари бозорининг
таҳлили, шунингдек, сабзавотчилик ривожланишигасалбий таъсир этувчи омилларни
https://www.fao.org/3/cb2395en/online/src/html/fruit-and-vegetables.html
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
337
аниқлаган. Хахаеванинг
(2020)
тадқиқот ишида мева ва сабзавот маҳсулотларини
самарали маркетинг тизими масалалари тадқиқ қилинган.
Мамлакатимизнинг етук олимлари ҳам мева ва сабзавот маҳсулотлари бозори
бўйича ўзларининг қарашларини тадқиқотларда баён қилганлар. Хусусан,
Республикамизда иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида мева
-
сабзавотчилик ва
узумчилик фаолияти бозорини ташкил этиш,
уларнинг экспорт салоҳиятини оширишда
маркетинг стратегияларидан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатларини
Усмонованинг
(2021)
илмий ишларида ўрганилган. Муҳитдинованинг
(2018)
тадқиқот
ишида мева
-
сабзавот ва узум маҳсулотлари бозорининг ривожланиши, маркетинг
тизимини такомиллаштириш масалалари тадқиқ қилинган.
Шунингдек, мева
-
сабзавот маҳсулотлари экспорт имкониятларини баҳолашнинг
индекс усули жаҳон савдосида рақобатда нисбий устунликни
таққословчи Balassa
индекси мезонлари, мева
-
сабзавот маҳсулотлари халқаро бозорида янги салоҳиятли
харидорларни жалб этишга қаратилган маркетинг стратегияси самарали силжитиш ва
интеграциялашган
маркетинг
коммуникацияси
дастуридан
фойдаланиш
масалаларининг
назарий
-
услубий асослари Мамаджановнанинг
(2018)
илмий
ишларида ўрганилган. Собиров
(2022)
мева ва сабзавот маҳсулотлари савдосида
маркетинг ва уни ривожланиш қонуниятларини тадқиқ этган.
Тадқиқот методологияси.
Сабзавотлар чакана савдосининг ривожаланиш тенденцияларини прогнозлаш
асосида истеъмол даражасини ўзгаришларига инерцион ва модернизацион
йўналишларда баҳо бериш имконияти мавжуд. Шунга кўра, Ўзбекистонда ахоли жон
бошига сабзавотлар чакана савдо айланмасини, ахоли сонини ошиши ва сабзавотлар
етишритиш хажмлари бўйича прогноз моделарини ишлаб чиқиш орқали истиқболдаги
ўзгаришларга баҳо берилади. Прогноз моделлари учун 2010
-
2021 йиллик статистик
кўрсакичлардан фойдаланилади. Прогноз моделларини аниқлаш учун
SPSS Statistical
пакет дастурининг чизиқли моделлаштириш бўйича модулларидан фойдаланилади.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Сабзавотлар истеъмоли мамлакатларнинг ривожланиш даражаси билан ижобий
боғлиқ эмас, чунки Дания, Германия, Буюк Британия ва Франция каби ривожланган
мамлакатларга нисбатан Гана ва Эфиопия каби ривожланаётган мамлакатларда кўпроқ
истеъмол қилиш мумкин. AҚШда ўртача овқат ҳазм қилиш ва тана вазни кунига мос
равишда 189,30 г. ва 255 г. ни ташкил қилади. Гонконгда кунига 146,81 г. дан 1
76,96
граммгача мева
-
сабзавотлар истеъмол қилинади, бу эса кунига 324 г.ни ташкил қилади.
Германияда катталар орасида мос равишда 209 г./ кун ва 228,6 г./ кун мева
-
сабзавотлар
истеъмоли қайд этилган. Сўнгги ўн йилликда ЖССТ тенденциялари нисбатан текис
бўлганлиги ва Соғлом одамлар 2020 йилда мақсадларига эриша олмагани
таъкидланган.
Мазкур кўрсаткичларни бошқа мамлакатлар билан таққосламаси 1
-
жадвалда акс
этган.
Ўзбекистон республикасида сабзавотлар чакана савдоси бўйича умумий статистик
маълумотларга кўра 2022 йилда аҳоли кунига 119,7 грам сабзавотлар истеъмол қилган.
Прогноз моделлари асосида сабзавотлар истеъмолини кўпайтиришга қаратилган
стратегик йўналишлар белгилаш имкониятини беради. Ўзбекистон Республикасида
сабзавотлар истеъмоли бўйича 2
-
жадвал маълумотлари асосида икки йўналишда SPSS
Statistical пакет дастуридан фойдаланилган ҳолда прогноз парамертларини
ҳисоблаймиз.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
338
1-
жадвал
Жахон мамлакатларида сабзавотларнинг кунлик истеъмоли бўйича
таққослама маълумот
122
Мамлакатлар номи
Сабзавотлар кунлик истеъмоли,
грам/кун
Хитой
176.96
Дания
162.08
Германия
118.02
АҚШ
255.00
Италия
155,0
Малазия
133,0
Хиндистон
105.7
Гана
36,6
Эфиопия
51,2
Ўзбекистон*
119,7
Инерцион цейнарий бўйича ривожланиш ҳар бир прогноз парамертларини бошқа
омиллар таъсирисиз даврий ривожланишига кўра аниқланади. Мазкур прогноз
моделларини аниқлаш учун SPSS Statistical пакет дастурида ҳар бир танланган
парамертларни энг мақсадга мувофиқ чизиқли тренд моделларига кўра прогнозларини
амалга оширилади. 3
-
жадвалда ахоли сонини 2026 йилгача бўлган ўсиш
кўрсактчиларининг чизиқли тренд моделлари келтирилган.
2-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида сабзавотлар истеъмоли
123
Йиллар
Доимий
аҳоли
сони,
минг
киши
Сабзавотлар
ички
бозорда
чакана
савдоси
,
минг тонна
Аҳоли жон
бошига
етиштирилган
сабзавотлар,
кг.
Аҳоли жон
бошига
сабзавотлар
чакана
савдоси, кг
Ахолининг
кунлик
истеъмоли
,
грам/кун
2010 й.
28001,4
1048
223,6
37,4
102,5
2011 й.
29123,4
1084
234,5
37,2
101,9
2012 й.
29555,4
1182
252,4
40
109,6
2013 й.
29993,5
1222
269,7
40,7
111,5
2014 й.
30492,8
1230
287,1
40,3
110,4
2015 й.
31022,5
1347
302,7
43,4
118,9
2016 й.
31575,3
1256
322,5
39,8
109,0
2017 й.
32120,5
1213
318,2
37,8
103,6
2018 й.
32656,7
1339
298,9
41
112,3
2019 й.
33255,5
1442
307,2
43,4
118,9
2020 й.
33905,2
1496,4
307,6
44,1
120,8
2021 й.
34558,9
1511,6
313,9
43,7
119,7
2022 й
.
34987,39
1546
330,405
44,39
119,7
https://extranet.who.int/gemsfood/
маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб
-
китоблари.
123
Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида фақат чакана савдода сотилган сабзавотлар асосида ҳисобланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
339
3-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида ахоли сонини ўсишининг вақтга
боғлиқ чизиқли тренд моделлари
Боғлиқ ўзгарувчи: Ахоли сони, минг киши (X1)
Уравнение
Сводка для модели
Оценки
параметров
R-
квадрат
F
ст.св.1
ст.св.2
Знач.
Константа
Линейная
,998
8423,819
1
15
,000
27722,790
Логарифмическая
,879
108,824
1
15
,000
26194,215
Обратная
,550
18,305
1
15
,001
34546,499
Квадратичная
,998
3945,468
2
14
,000
27741,372
Кубическая
,998
2461,254
3
13
,000
27703,340
Составная
,997
4330,193
1
15
,000
27973,260
Степенная
,901
137,027
1
15
,000
26619,879
П
,582
20,867
1
15
,000
10,450
Роста
,997
4330,193
1
15
,000
10,239
Экспоненциальная
,997
4330,193
1
15
,000
27973,260
Логистическая
,997
4330,193
1
15
,000
3,575E-5
Боғлиқ ўзгарувчи
:
Ахоли сони, минг киши (
X1)
Уравнение
Оценки параметров
b1
b2
b3
Линейная
558,815
Логарифмическая
3327,393
Обратная
-8868,675
Квадратичная
552,948
,326
Кубическая
575,189
-2,677
,111
Составная
1,017
Степенная
,103
П
-,280
Роста
,017
Экспоненциальная
,017
Логистическая
,983
3-
жадвал маълумотларига кўра ахоли сонини 2010
-
2022 йилларда вақтга боғлиқ
ўзгаришларини максимал эхтимоллик билан хисобланган модели оддий чизиқли модел
бўлиб қуйидаги формула асосида прогнозни амалга ошириш имконияти мавжуд:
X1=558,815t+27722,790,
(3.1)
R
2
=0,998; p(value)= 0,0001;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
340
4-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига сабзавотлар чакана савдо
айланмасининг вақтга боғлиқ
чизиқли тренд моделлари
Боғлиқ ўзгарувчи: Сабзавотлар чакана савдо айланмаси, кг (Y):
Уравнение
Сводка для модели
Оценки
параметров
R-
квадрат
F
ст.св.1
ст.св.2
Знач.
Константа
Линейная
,774
51,226
1
15
,000
37,415
Логарифмическая
,703
35,500
1
15
,000
35,922
Обратная
,471
13,361
1
15
,002
43,737
Квадратичная
,774
23,910
2
14
,000
37,459
Кубическая
,777
15,077
3
13
,000
36,850
Составная
,762
47,972
1
15
,000
37,544
Степенная
,705
35,885
1
15
,000
36,176
П
,483
14,011
1
15
,002
3,778
Роста
,762
47,972
1
15
,000
3,626
Экспоненциальная
,762
47,972
1
15
,000
37,544
Логистическая
,762
47,972
1
15
,000
,027
Боғлиқ ўзгарувчи: Сабзавотлар чакана савдо айланмаси
,
кг
(Y):
Уравнение
Оценки параметров
b1
b2
b3
Линейная
,511
Логарифмическая
3,090
Обратная
-8,526
Квадратичная
,497
,001
Кубическая
,853
-,047
,002
Составная
1,012
Степенная
,075
П
-,208
Роста
,012
Экспоненциальная
,012
Логистическая
,988
4-
жадвал маълумотларига кўра сабзавотлар чакана савдо айланмасининг
2010-
2022 йилларда вақтга боғлиқ ўзгаришларини максимал эхтимоллик билан хисобланган
модели “Кубик” чизиқли модел бўлиб қуйидаги формула асосида прогнозни амалга
ошириш имконияти мавжуд:
𝑌 = 0,002t
3
− 0.047 ∗ 𝑡
2
+ 0,853 ∗ 𝑡 + 36,850
(3.1)
R
2
=0,777; p(value)= 0,0001;
Кейинги кўрсаткич сифатида аҳоли жон бошига сабзавотлар етиштириш хажмини
йиллар давомидаги ўзгаришлари бўйича вақтга боғлиқ чизиқли тренд моделлар
тузилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
341
5-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига сабзавотлар етиштиришнинг
вақтга боғлиқ чизиқли тренд моделлари
Боғлиқ ўзгарувчи аҳоли жон бошига етиштирилган сабзавотлар, кг (X2)
Уравнение
Сводка для модели
Оценки
параметров
R-
квадрат
F
ст.св.1
ст.св.2
Знач.
Константа
Линейная
,890 121,194
1
15
,000
234,396
Логарифмическая
,896 129,008
1
15
,000
205,933
Обратная
,656 28,618
1
15
,000
336,378
Квадратичная
,904 66,083
2
14
,000
221,075
Кубическая
,950 82,961
3
13
,000
187,301
Составная
,867 97,577
1
15
,000
237,995
Степенная
,922 177,924
1
15
,000
214,164
П
,715 37,643
1
15
,000
5,822
Роста
,867 97,577
1
15
,000
5,472
Экспоненциальная
,867 97,577
1
15
,000
237,995
Логистическая
,867 97,577
1
15
,000
,004
Боғлиқ ўзгарувчи аҳоли жон бошига етиштирилган сабзавотлар, кг (X2)
Уравнение
Оценки параметров
b1
b2
b3
Линейная
8,020
Логарифмическая
51,065
Обратная
-147,292
Квадратичная
12,227
-,234
Кубическая
31,977
-2,900
,099
Составная
1,027
Степенная
,177
П
-,525
Роста
,027
Экспоненциальная
,027
Логистическая
,973
5-
жадвал маълумотларига кўра аҳоли жон бошига сабзавотлар етиштиришнинг
2010-
2022 йилларда вақтга боғлиқ ўзгаришларини максимал эхтимоллик билан
хисобланган модели “Кубик” чизиқли модел бўлиб қуйидаги формула асосида
прогнозни амалга ошириш имконияти мавжуд.
𝑌 = 0,099t
3
− 2,900 ∗ 𝑡
2
+ 31,977 ∗ 𝑡 + 187,301
(3.1)
R
2
=0,950; p(value)= 0,0001;
Олинган чизиқлик тренд моделлари асосида ҳар бир ўзгарувчиларни 2026 йилгача
бўйича прогноз
моделари асосида прогноз қийматларини ҳисоблаб 6
-
жадвалда
ифодаланади.
Маълумки,
мазкур
кўрсактчилар
сабзавотлар
бозорини
ривожланишининг инерцион цейнарийси сифатида қаралади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
342
Ўзбекистон Республикасида сабзавотлар бозорини ривожланишининг инерцион
цейнарий бўйича прогноз қийматларидан маълум бўладики, 2026 йилда аҳоли сони
37222,6 минг кишини ташкил этиб, мос
равишда ахоли жон бошига етиштириладиган
сабзавотлар миқдори 379.1 кг.ни ташкил этади. Ахоли жон бошига
чакана савдо
айланмаси 2023 йилдаги 45,068 кгдан, 2026 йилда 47,5 кгни ташкил этади.
6-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида сабзавотлар бозорини ривожланишининг
инерцион цейнарий бўйича прогноз қийматлари
йиллар
Доимий ахоли
сони
Аҳоли жон бошига
етиштирилган
сабзавотлар
Аҳоли жон бошига
сабзавотлар
чакана савдоси
Минг киши
кг
кг
2023 й.
35546,2
338,235
45,068
2024 й.
36105,02
348,581
45,82
2025 й.
36663,83
362,037
46,658
2026 й.
37222,65
379,197
47,594
Олинган натижалар танланган барча кўрсакичаларни вақт бўйича ўзгаришларига
қаратилган бўлиб, Ўзбекистон шароитида сабзавотлар чакана савдосини
ривожланишига ахоли сонини ўсиши ҳамда сабзавотлар етиштириш хажмларини
ўзгаришларини инобатга олган ҳолда прогноз маделларини ишлаб чиқилди. Мазкур
прогноз мадели асосида ҳисобланган парамертлар модернизацияон цейнарийга хос
бўлиб, мамлакатда сабзавотлар истеъмолини ошиши асосан ахолини реал кўпайиб
бориши ҳамда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган сабзавотлар утиштириш
бўйича кўрилаётган чораларга боғлиқ деган гипотезага асослнади.
Юқоридаги холатларни инобатга олган ҳолад SPSS Statistical пакет дастуридан
фойдаланилган ҳолда олинган кўп омилли регрессия модели сабзавотлар чакана
савдосининг ривожланиши сабзавотлар етиштириш билан тескари боғлиқликни
ифодалади ва статистик тест натижалари ҳам мазкур боғланиш бўйича модел олиш
имкониятини рад этди. Мазкур холатни инобатга олган ҳолда сабзавотлар чакана савдо
айланмасининг ўсиши танланган омиллардан фақат ахоли сонининг кўпайиши билан
боғлиқ бўлиб, махкур фукнцияни қуйидагича ифодаланади:
𝑌 = 0,01 ∗ 𝑋
1
+ 12,11
(3.1)
R
2
=0,548; p(value)= 0,006;
Сабзавотлар чакана савдосининг модернизацияон цейнарий асосида хисобланган
прогноз қийматлари 7
-
жадвалда ифодаланган.
7-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида сабзавотлар бозорини ривожланишининг
модернизацион сцейнарий бўйича прогноз қийматлари
Йиллар
Доимий ахоли
сони Минг
киши
Аҳоли жон бошига
сабзавотлар чакана
савдоси, кг
Сабзавотлар
кунлик
истеъмоли,
кг/кун
2023 й.
35546,2
47,7
132,38
2024 й.
36105,02
48,2
133,93
2025 й.
36663,83
48,8
135,49
2026 й.
37222,65
49,3
137,04
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
343
Ўзбекистон
Республикасида
сабзавотлар
бозорини
ривожланишининг
модернизацион цейнарий бўйича прогноз қийматлари инерцион цейнарий бўйича
прогноз қийматларига нисбатан йилига 2,3 кг.дан ортиб боради ҳамда 2026 йилда 20
23
йилга
нисбатан
ахоли
жон
бошига
4,7 кг.га ортади. Мазкур прогноз маделлари
сабзавотлар чакана савдосини ривожлантиришга қаратилган стратегик вазифаларни
белгилаш имкониятини беради.
Хулоса ва таклифлар.
Ўзбекистонда ҳам озиқ
-
овқат хавфсизлиги истеъмолчиларнинг доимий диққат
марказидадир. Истеъмолчилар маҳсулотнинг нарх, сифат ва сертификатлаш каби
атрибутларига нисбатан турли юқори даражада тушунчаларга эга эмас. Шунга кўра,
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини оқилона нархларда таъминлаш нафақат
истеъмолчиларнинг харидларини ошириши, балки глобал ва миллий экологик муҳитни
ҳам ҳимоя қилиш, озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий муаммосидир.
Амалга оширилган прогноз моделларидан маълум бўладики, Ўзбекистон
Республикасида сабзавотлар бозори фақат ахоли сонини ошиши билан боғлиқ
ривожланадади. Мазкур холатлар сазавотлар истеъмолни оширишга қаратилган
маркетинг тадбирларидан фойдаланишни талаб этади. Прогноз натижаларига кўра
2026 йилда ахолини кунлик сабзавотлар истеъмоли 2023 йилга 132,8 грамдан 2026
йилда 137,1 грамга ошириш имконияти мавжуд.
Адабиётлар
/ Литература /
Reference:
Freshfel, (2014). ‘‘Consumption monitor.” Euro
pean Fresh Produce Association. Available at
,http://www.freshfel. org/asp/what_we_do/consumption_monitor.asp..UN, 2016. Sustainable
Development Knowledge Platform. Available at hhttps://sustainabledevelopment.un.orgi
Grunert, K.G. (2017). Consumer trends and new product opportunities in the food sector.
Wageningen Academic Publishers, Wageningen, the Netherlands.
Islam M.M. (2020) An inquiry of the nature and causes of price variation in vegetable
marketing system of Bangladesh //International Journal of Research in Business and Social
Science (2147-4478).
–Т. 9. –
№. 6. –
С. 224
-229.
Мамаджановна
Т.А.
(2018)
“Мева
-
сабзавот
корхоналарида
экспортга
йўналтирилган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш” // “Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №5, сентябрь
-
октябрь.
Муҳитдинова У.С. (2018) Методология и методика оценки эффективности
функционирования рынка плодоовощной и виноградной продукции. // Экономика и
финансы. Москва. –
№11 (150) ноябрь. с. 68
-69.
Собироа А.А. (2022) Мева
-
сабзавот маҳсулотлари савдосида маркетинг
фаолиятини такомиллаштириш. //Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент: ТДИУ,
-
136 б.
Солдатенко А.В. и др. (2019) Проблемы производства конкурентной овощной
продукции //Овощи России. –№. 1. –
С. 3
-7.
Усмонова Д.М. (2021) "Узумчилик корхоналарининг экспорт салоҳиятини оширишда
маркетинг стратегияларидан фойдаланиш”" //Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент: ТДИУ,.
-
146 б.
Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 —
2030
йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ
-5853-
сонли
Фармон. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2019 й.,
Хахаева М.Э. (2020) Эффективная система маркетинга плодовощной
продукции.
