FORECASTING THE EFFICIENCY OF INNOVATION BANKING SERVICES

Abstract

In the research article we forecast the efficiency of remote banking services of commercial banks. Statistical data of PJSC Trustbank and JSC Turonbank have been used to determine the forecast indicators. The forecast was made until March 2026, and the indicators were transferred to real figures.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Sharipov Т. (2023). FORECASTING THE EFFICIENCY OF INNOVATION BANKING SERVICES. Economic Development and Analysis, 1(8), 353–364. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44962
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In the research article we forecast the efficiency of remote banking services of commercial banks. Statistical data of PJSC Trustbank and JSC Turonbank have been used to determine the forecast indicators. The forecast was made until March 2026, and the indicators were transferred to real figures.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

353


ИННОВАЦИОН БАНК ХИЗМАТЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ПРОГНОЗЛАШ

Шарипов Тохир Мирахимович

Ўзбекистон Республикаси Банк

-

молия академияси


Аннотация:

Илмий мақолада тижорат банкларида масофавий банк хизматлари

самарадорлиги ва уларни билдирувчи кўрсаткичларнинг прогнози амалга оширилган.
Прогноз кўрсаткичларини аниқлашда ХАБ Трастбанк ва АТБ Туронбанклар статистик
маълумотларидан фойдаланилган. Прогноз

2026 йил март ойига қадар қилинган ва бунда

реал кўрсаткичлардан фойдаланилган.

Калит сўзлар

:

масофавий банк хизматли, прогнозлаш, пластик карта, рақамли

банк хизматли, инновацион банк маҳсулоти.

ПРОГНОЗИРОВАНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ ИННОВАЦИОННЫХ БАНКОВСКИХ УСЛУГ

Шарипов Тохир Мирахимович

Банковско

-

финансовая академия Республики Узбекистан

Аннотация:

В научной статье осуществлен прогноз эффективности

дистанционных банковских услуг в коммерческих банках и их показателей. При
определении прогнозных показателей были использованы статистические данные ЧАК

Трастбанка и АКБ Туронбанка. Прогноз составлен до марта 2026 года и использует

реалистичные цифры.

Ключевые слова:

дистанционные банковские услуги, прогнозирование,

пластиковая карта, цифровой банкинг, инновационный банковский продукт.

FORECASTING THE EFFICIENCY OF INNOVATION BANKING SERVICES

Sharipov Takhir Mirakhimovich

Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan

Abstract:

In the research article we forecast the efficiency of remote banking services of

commercial banks. Statistical data of PJSC Trustbank and JSC Turonbank have been used to

determine the forecast indicators. The forecast was made until March 2026, and the indicators

were transferred to real figures.

Keywords:

remote banking service, forecasting, bank cards, digital banking service,

innovative banking product.

Кириш

.

Жаҳонда тижорат банклар ўртасида самарадорликни ошириш ва глобал

рақобатбардошлигини таъминлашда инновацион банк хизматларини кенгайтириш,

хусусан, масофавий банк хизматлари, анъанавий хизматлар билан рақамли банклар

ўртасида интеграцияни таъминлаш асосий модели бўлиб қолмоқда. Дарҳақиқат

тижорат банкларида инновацион банк хизматларини ривожлантириш уларнинг глобал
молия бозорида кучли рақобатбардошлигини таъминлаб бермоқда.

VIII SON - DEKABR, 2023

UO‘K:

336.711

353-364


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

354

Охирги ўн йилда дунё иқтисодиётининг рақамлашиш жараёнлари жадал

суръатлар билан кечмоқда. Бу йўналишда тижорат банклари ҳам четда қолгани йўқ.

Бугунги кунга келиб дунё аҳолисининг ярмида кўпи рақамли тўловлардан мунтазам

фойдаланиб келмоқда. Хатто айрим илмий текшириш институтлар прогнозларига кўра,

2024 йилга келиб 2,5 млрд. киши айнан рақамли тўловлардан фойдаланиши
кутилмоқда. Шу билан бирга, Буюк Британияда 2022 йилда аҳолининг 93 фоизи

рақамли банк хизматларидан фойдаланган. Шунингдек, 2019 йилда аҳолисининг 9

фоизи фақат

рақамли банк ҳисоб рақамига эга бўлган бўлса, 2024 йилга келиб бу

кўрсаткич 24 фоизи чиқиши прогноз қилинмоқда. Яъни Британия аҳолисидан 5,3
млн.киши 2023 йилда рақамли банк ҳисоб рақамини очишга киришади. Бунинг

натижасида, Citigroup маълумотларига кўра,

2025 йилга бориб АҚШ банклари

ходимлари сони 30 фоизга, яъни бугунги кундаги 2,6 миллион кишидан 1,8 миллион
кишигача қисқариши

129

, Европада банк соҳасида ишлайдиган ходимлар 38 фоизга, яъни

2,9 миллиондан 1,8 миллионгача камайиши кутилмоқда

130

.

Бу эса банк фаолиятида

инновацион хизматларини такомиллаштиришнинг долзарблигини кўрсатади.

Жаҳонда

банк тизимига инновацион банк хизматларини кенгайтириш ва уларнинг

самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча илмий

-

амалий тадқиқотлар олиб

борилмоқда

.

Айнан, бугунги кунда тижорат банкларининг рақамли технологияларни

қамраб

олиши иқтисодиёт ва жамият тараққиётида асосий йўналишлардан бири

ҳисобланади. Шундай экан, инклюзив ривожланишни таъминлашда тижорат

банкларининг инновацион хизматларини ривожлантириш ва банк тизимининг

рақобатбардошлигини ошириш энг муҳим воситалардан ҳисобланади. Айнан, банк
фаолиятида инновацион хизматлар самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш,

масофавий банк хизматини кўрсатиш тизимининг ривожланиш даражасини ўрганиш,

тижорат банкларида масофавий банк хизматлари кўламини кенгайтириш билан боғлиқ

бўлган муаммолар тадқиқ қилиш масалалари бу борадаги тадқиқотларнинг устувор
йўналишлари ҳисобланади.

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар талабларининг

ўзгариши, харажатларни қисқартириш ва самарадорликни оширишга нисбатан

босимнинг юқорилиги тижорат банкларини замонавий рақамли технологиялардан кенг
кўламда фойдаланишга ундамоқда.

Шундай экан, мамлакатимизда банк секторининг

рақамли трансформациялашуви иқтисодиётнинг

барча тармоқларида рақамлаштириш

учун таянч тармоқ сифатида эътироф

қаратилмоқда. Шунингдек, 2020

-

2025 йилларга

мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш
стратегиясида «молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш, кредитлашни

фақат бозор шартлари асосида амалга ошириш, банкларнинг давлат ресурсларига

қарамлигини пасайтириш, банк хизмати кўрсатишни модернизация қилиш,

банкларнинг самарали инфратузилмасини яратиш ва фаолиятини автоматлаштириш,

шунингдек, банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни босқичма

-

босқич бекор

қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш»

муҳим йўналишлар

сифатида белгилаб берилган. Бу ўз навбатида тижорат банкларига инновацион

хизматларини ривожлантириш ва аҳолига қулай хизматлар кўрсатишни тақозо этади.

Шунингдек, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг
инновацион хизматлар самарадорлигини эмпирик таҳлил қилиш, хусусан, масофавий

банк хизматлари рентабеллигини ошириш, аҳолига сифатли ва қулай банк

хизматларини тақдим этган ҳолда уларнинг банк тизимига ишончини оширишга

қаратилган илмий ишларни

олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

129

https://www.citigroup.com/citi/investor/quarterly/2021/ar20_en.pdf

130

https://www.ecb.europa.eu/press/pr/date/2020/html/ecb.pr200608~4613968937.en.html


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

355

Адабиётлар шарҳи

.

Охирги йилларда рақамли банк хизматларини кенгайтириш, рақамли банк

хизматлари рискига ва қулайлигига ҳамда рақамли банк хизматларининг банк

самарадолигига таъсири борасида кўплаб илмий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу

тадқиқотимизда хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий ишларини тадқиқ қилиб
чиқамиз.

Haralayya (2021)

илмий ишларида рақамли банк хизматлари кенгайишининг

иқтисодий

ўсишга таъсирини ўрганган. Унинг фикрича, банкларда мижозлар жисмоний

ҳужжатлар орқали

транзакциялар ёки банк тарихини кузатиб боришлари керак эди ва

бу орқали банк иши кўп вақт талаб қиладиган жараён эди. Бироқ, рақамлаштириш энди

ҳаммага қоғозсиз банк хизматларидан фойдаланиш имконини берди. Технологик

кенгайиш Ҳиндистонда банк сектори ўсишининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлди.
Мижозларнинг умидлари ортиб бориши билан банклар мижозлар эҳтиёжини қондириш
учун инновацион маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқдилар. Рақамлаштириш банк

операциялари, маҳсулот ва хизматларини қайта белгилаб берди. Мижозлар

транзакцияларни юқори тезлик, аниқлик ва қулайлик билан муаммосиз бажаришлари

мумкин. Бу банкларнинг ўз мижозлари билан боғланиш усулларини ўзгартирди. 202

0

йил барча соҳаларда рақамли технологияларга имкон қадар тезроқ мослашиш

зарурлигини таъкидлайди.

Dubey (2019)

фикрича, сўнгги пайтларда

FinTech

технологиялари бутун дунё

бўйлаб рақамли банкингда шаклланди. Ушбу технологияларга сунъий интеллект,

кенгайтирилган ҳақиқат ва блокчейн технологияси киради. Ҳозирги вақтда
кенгайтирилган реаллик (

Augmented reality

(

AR

))

технологиялари саноатнинг кўплаб

соҳаларида тебраниш таъсирига эга. Соғлиқни сақлаш, нефт ва газ қурилиши ва чакана

савдо ҳамда ишлаб чиқаришда қўлланилишидан бошлаб,

AR

технологиялари ҳозирда

жараён самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва кенг

кўламли

тижорий фойда келтириш учун қўлланилмоқда. У сунъий интеллектни технология

оламида кўтарилган юлдуздир деб баҳолаган. Унинг фикрича, сунъий интеллект ҳақида

етарлича билимга эга бўлиш керак, чунки сунъий интеллект ҳозирда

ижтимоий

тармоқларнинг долзарб мавзуларидан бири бўлиб, бутун дунё бўйлаб миллионлаб
одамлар томонидан муҳокама қилинмоқда. 2018 йилда технология соғлиқни сақлаш,

ҳукумат, суғурта, таъминот занжири бошқаруви ва, албатта, молия каби кўплаб муҳим

соҳаларда чекловдан асосий оқимга ўтганда блокчейндан фойдаланиш қатъий амалга

оширилди. Статистик маълумотларга кўра, блокчейн инновациясига асосланган

FinTech

лойиҳаларига глобал миқёсда 1,3 миллиард доллар сармоя киритилди. Прогрессив

молиявий ташкилотлар, шунингдек, ички банк технологияларига, айниқса доимий

ҳисоб китоблари билан таъминланганларга харажатларини оширдилар. Шу сабабли,

бугунги кунда сунъий интеллект, кенгайтирилган реаллик (AR) ва блокчейннинг

рақамли банкингдаги ролини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Банк

фаолияти

самарадорлигини

ошириш

борасида

маҳаллий

иқтисодчиларимиздан Ханнаев (2021)

кўплаб илмий ишлар олиб борган. У томонидан

банк самарадорлигини аниқлашда нафақат анъанавий методлардан балки ноанъанавий

методлардан ҳам фойдаланиш лозимлиги исботлаб берилган. Хусусан, банкларнинг
турли харажатларини ишчи кучи нархига нисбатан нормаллаштириш орқали қурилган

самарадорлик чегарасидан тижорат банклари қанчалик узоқда жойлашганлигидан

келиб чиққан ҳолда банклар самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш таклиф

этилган. Шунингдек, давлатнинг бевосита ва билвосита эгалигидаги самарасиз фаолият
юритаётган банкларни хусусийлаштириш ва хорижий стратегик инвесторларга

сотишдан олдин банк активларини «токсик» активлардан тозалаш лозимлиги

таъкидланган. Шу билан бирга, давлат улуши мавжуд тижорат банклари хизматлар сони

ва филиаллар тармоғини мақбуллаштиришда банкларни маржинал харажатлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

356

қайтими

бўйича юқори самарадорликка олиб келувчи оптимал ҳажмини аниқлаш

таклиф этилган.

Тадқиқот методологияси

.

Илмий тадқиқотни амалга оширишда индукция, дедукция, синтез, қиёсий таҳлил

каби усуллардан фойдаланилган. Тижорат банкларининг масофавий банк хизматлари

самарадорлигига таъсир этувчи омилларни прогноз кўрсаткичларини аниқлашда

хусусий банклардан ХАБ Трастбанк ҳамда капиталида давлат улуши мавжуд АТБ

Туронбанк статистик маълумотларидан фойдаланилган

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

.

Мамлакатимизда банкларнинг масофавий банк хизматларини ривожланиш

тенденциясини прогноз қилиш мақсадга мувофиқдир. Таҳлилнинг дастлабки

босқичида мамлакатимизда аҳолининг ва юридик шахсларнинг масофавий банк

хизматларидан фойдаланиш даражасини кўриб чиқмоқчимиз. Таҳлил натижаларига

кўра, банк тизимида масофавий банк хизматлардан фойдаланувчи мижозлар умумий

сони 2018 йил 1 январь ҳолатига

4453,24 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2023 йил

1 январь ҳолатига эса бу кўрсаткич кескин ошган ва 30000,91 минг нафарни ташкил

этган, ва кўрилган даврда етти мартага яқин ошган.

Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи мижозлар таркибига назар

соладиган бўлсак, унда жисмоний шахслар улуши катта қисмни ташкил қилмоқда.

Хусусан,

2018 йил 1 январь ҳолатига масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи

жисмоний шахслар сони 4225,36 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь

ҳолатига эса бу кўрсаткич кескин ошган ва 28843,87 минг нафарни ташкил этган ҳолда

кўрилган даврда етти мартага яқин ошган.

1-

расм. Ўзбекистон банк тизимида масофавий банк хизматларидан

фойдаланувчилар сонининг ўзгариш динамикаси (минг киши)

131

131

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

227,88

359,77

691,01

822,52

968,58

1 157,04

4 225,36

7 599,34

9 462,45

13 748,58

19 234,80

28 843,87

0,00

5 000,00

10 000,00

15 000,00

20 000,00

25 000,00

30 000,00

35 000,00

01.01.2018

01.01.2019

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

01.01.2023

Yuridik shaxslar va YaTT

Jismoniy shaxslar


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

357

Банк тизимида юридик шахсларнинг

масофавий банк хизматларидан фойдаланиш

даражасида ҳам охирги йилларда катта ўзгаришлар бўлган. Статистик маълумотларга

кўра, масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи юридик шахслар ва якка

тартибдаги тадбиркорлар сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 227,88 мингтани ташкил

қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига эса бу кўрсаткич 1157,04 мингтани ташкил
этган, ҳамда таҳлил қилинган даврда ошиш беш марта атрофида бўлган.

Илмий тадқиқотларимизда банк тизимидаги ҳолат билан бир вақтда

мулкчилик

шаклига кўра кичик банкларни ҳам ўрганиб чиққанмиз. Ушбу кичик банклар қаторида

давлат улуши мавжуд банклардан АТБ Туронбанкда масофавий банк хизматлари
натижадорлигини ҳам таҳлил қилганмиз. Таҳлил натижаларига кўра, АТБ Туронбанкда

масофавий банк хизматлардан фойдаланувчи

мижозларнинг умумий сони 2018 йил 1

январь ҳолатига 14,77 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига
эса бу кўрсаткич кескин ошган ва 337,21 минг нафарни ташкил этган, ва кўрилган
даврда 23 мартага яқин ошган.

2-

расм. АТБ Туронбанкда

масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар

сонининг ўзгариш динамикаси (минг киши)

132

АТБ Туронбанкда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи мижозлар

таркибига назар соладиган бўлсак, унда жисмоний шахслар улушини ошириш учун
катта ишлар қилинганлигини кўришимиз мумкин. Яъни АТБ Туронбанкда масофавий

банк хизматлари сиёсати асосан жисмоний шахсларни қамраб олишга қаратилган.

Статистик маълумотларга кўра, 2018 йил 1 январь ҳолатига банкнинг масофавий банк

хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар сони

9,66 минг нафарни ташкил

қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига эса бу кўрсаткич кескин ошган ва 296,34 минг

нафарни ташкил этган ҳолда кўрилган даврда 30 мартадан кўпроқ ошган.

АТБ Туронбанкда юридик шахсларнинг масофавий банк хизматларидан

фойдаланиш

даражасида ҳам охирги йилларда катта ўзгаришлар бўлган. Статистик

маълумотларга кўра, банкнинг масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 5,11

мингтани ташкил қилган бўлса, 2023

йил 1 январь ҳолатига эса бу кўрсаткич 40,87

132

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

5,11

6,24

15,78

21,93

28,46

40,87

9,66

6,88

148,77

194,30

236,85

296,34

0,00

50,00

100,00

150,00

200,00

250,00

300,00

350,00

01.01.2018

01.01.2019

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

01.01.2023

Yuridik shaxslar va YaTT

Jismoniy shaxslar


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

358

мингтани ташкил этган, ҳамда таҳлил қилинган даврда ошиш саккиз марта атрофида
бўлган.

Илмий тадқиқотларимизда танланган кичик банклардан мулкчилик шаклига кўра

хусусий банкни танлаганмиз. Ушбу ХАБ Трастбанкда

масофавий банк хизматлари

натижадорлигини ҳам таҳлил қилганмиз. Таҳлил натижаларига кўра, ХАБ Трастбанкда
масофавий банк хизматлардан фойдаланувчи мижозлар умумий сони 2018 йил 1 январь

ҳолатига масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар сони 67,82

минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига эса бу кўрсаткич

252,05

минг нафарни ташкил этган ҳолда кўрилган даврда тўрт мартага яқин ошган.

3-

расм. ХАБ Трастбанкда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар

сонининг ўзгариш динамикаси (минг киши)

133

Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи мижозлар таркибига

назар

соладиган бўлсак, унда жисмоний шахслар улуши катта қисмни ташкил қилмоқда.

Хусусан,

2018 йил 1 январь ҳолатига масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи

жисмоний шахслар сони 64,04 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь
ҳолатига эса бу кўрсаткич 211,03 минг нафарни ташкил этган ҳолда кўрилган даврда уч
мартадан кўпроқ бўлган.

ХАБ Трастбанкда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг

масофавий банк хизматларидан фойдаланиш даражасида ҳам охирги йилларда

сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Статистик маълумотларга кўра, банкнинг
масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги

тадбиркорлар сони 2018 йил 1 январь ҳолатига

3,79 мингтани ташкил қилган бўлса,

2023 йил 1 январь ҳолатига эса бу кўрсаткич 41,02 мингтани ташкил этган, ҳамда таҳлил

қилинган даврда ошиш 11 мартага яқин бўлган.

Таҳлил натижаларидан хулоса қилишимиз мумкинки, банк тизимида охирги

йилларда масофавий хизматлардан фойдаланувчи мижозлар сони кескин ошган.

Таҳлилда танланган банклар ҳолатига назар солсак, унда капиталида давлат улуши

мавжуд банклардан АТБ Туронбанкнинг масофавий банк хизматлари сиёсати асосан
жисмоний шахсларни жалб қилишга қаратилган бўлса, хусусий банклардан ХАБ

Трастбанк сиёсатига кўра, асосий эътибор юридик шахслар ва якка тартибдаги

тадбиркорлар сонини оширишга қаратилган.

133

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

3,79

5,20

19,87

25,63

32,99

41,02

64,04

92,98

81,80

115,98

161,44

211,03

0,00

50,00

100,00

150,00

200,00

250,00

01.01.2018

01.01.2019

01.01.2020

01.01.2021

01.01.2022

01.01.2023

Yuridik shaxslar va YaTT

Jismoniy shaxslar


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

359

Қуйида

банкларнинг масофавий банк хизматлари самарадорлигини аниқловчи

кўрсаткичларнинг прогнозини амалга оширамиз. Бу таҳлилимиз орқали мамлакатимиз

банк тизимида инновацион хизматлар ривожланиш тенденциясига хулоса

беришимизга ёрдам беради. Таҳлилимизни хусусий банклардан ХАБ Трастбанкда

масофавий банк хизматларининг ривожланиш тенденциясини прогноз қилишдан
бошлаймиз. Таҳлилда миқдорий кўрсаткичлар реал кўрсаткичларга ўтказилган.

Прогноз кўрсаткичлари 2026 йил март ойигача амалга оширилган.

4-

расм. ХАБ Трастбанкда активлар реал қиймати ўзгаришининг прогноз

кўрсаткичи (млрд.сўмда)

134

Таҳлил натижаларга кўра, ХАБ Трастбанк активларининг реал қиймати 2018 йил

сентябрь ойида 2417,0 млрд.сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил сентябрь ойида эса

4973,5 млрд.сўмни ташкил қилган. Прогноз натижаларига кўра, ХАБ Трастбанк
активларининг реал ҳажми 2026 йил март ойида 6337,8 млрд.сўмни ташкил қилиши
мумкин. 95 фоиз эҳтимолликда ХАБ Трастбанк активларининг реал миқдори 4737,3

млрд.сўм ва 7941,9 млрд.сўм атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Хусусий банкларда масофавий банк хизматлари ривожланиш тенденцияси ва

прогноз кўрсаткичларини

таққослаш учун биз томонимиздан капиталида давлат улуши

мавжуд кичик банклардан АТБ Туронбанк танлаб олинган ҳамда ушбу банк

маълумотлари ўрганилган ва керакли прогнозларни амалга оширилган.

Таҳлил натижаларига кўра, АТБ Туронбанк активларининг реал қиймати 2018 йил

сентябрь ойида 2765,0 млрд.сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил сентябрь ойида эса
8412,4 млрд.сўмни ташкил қилган. Прогноз натижаларига кўра, АТБ Туронбанк

активларининг реал ҳажми 2026 йил март ойида 11580,3 млрд.сўмни ташкил қилиши

прогноз қилинмоқда. 95 фоиз эҳтимолликда прогноз кўрсаткичлар АТБ Туронбанк

активларининг реал миқдори 4999,9 млрд.сўм ва 18160,8 млрд.сўм атрофида бўлиши
мумкин. Яъни АТБ Туронбанк активларининг реал ҳажми пессимистик прогнозларга

134

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

7000

8000

9000

0

1

.09

.20

1

8

0

1

.12

.20

1

8

0

1

.03

.20

1

9

0

1

.06

.20

1

9

0

1

.09

.20

1

9

0

1

.12

.20

1

9

0

1

.03

.20

2

0

0

1

.06

.20

2

0

0

1

.09

.20

2

0

0

1

.12

.20

2

0

0

1

.03

.20

2

1

0

1

.06

.20

2

1

0

1

.09

.20

2

1

0

1

.12

.20

2

1

0

1

.03

.20

2

2

0

1

.06

.20

2

2

0

1

.09

.20

2

2

01.12

.20

22

01.03

.20

23

0

1

.06

.20

2

3

0

1

.09

.20

2

3

0

1

.12

.20

2

3

0

1

.03

.20

2

4

0

1

.06

.20

2

4

0

1

.09

.20

2

4

0

1

.12

.20

2

4

0

1

.03

.20

2

5

0

1

.06

.20

2

5

0

1

.09

.20

2

5

0

1

.12

.20

2

5

0

1

.03

.20

2

6

Interval

Trastbank Assets (Real)

Forecast


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

360

кўра 4999,9 млрд.сўмни ташкил қилиши ва оптимистик прогнозларга кўра 18160,8
млрд.сўмни ташкил қилиши мумкин.

5-

расм. АТБ Туронбанкда активлар реал қиймати ўзгаришининг прогноз

кўрсаткичи (млрд.сўмда)

135

Тижорат банкларида масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи жисмоний

шахслар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сонининг ўзгариши орқали

биз тижорат банкларининг масофавий банк хизматлари ривожланиш тенденциясини

баҳолашимиз мумкин. Қуйида ушбу кўрсаткич бўйича прогнозларни амалга

оширганмиз.

6-

расм. ХАБ Трастбанкда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи

мижозлар сонинг прогноз кўрсаткичи

136

Таҳлил натижаларга кўра, ХАБ Трастбанкда масофавий банк хизматларидан

фойдаланувчи жисмоний шахслар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар

135

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

136

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

14000

16000

18000

20000

01

.09

.20

18

01

.12

.20

18

01

.03

.20

19

01

.06

.20

19

01

.09

.20

19

01

.12

.20

19

01

.03

.20

20

01

.06

.20

20

01

.09

.20

20

01

.12

.20

20

01

.03

.20

21

01

.06

.20

21

01

.09

.20

21

01

.12

.20

21

01.03

.20

22

01

.06

.20

22

01

.09

.20

22

01

.12

.20

22

01

.03

.20

23

01

.06

.20

23

01

.09

.20

23

01

.12

.20

23

01

.03

.20

24

01

.06

.20

24

01

.09

.20

24

01

.12

.20

24

01

.03

.20

25

01

.06

.20

25

01

.09

.20

25

01

.12

.20

25

01

.03

.20

26

Interval

Turonbank Assets (Real)

Forecast

0

50000

100000

150000

200000

250000

300000

350000

400000

450000

01.09

.20

18

0

1

.12

.20

1

8

0

1

.03

.20

1

9

0

1

.06

.20

1

9

0

1

.09

.20

1

9

0

1

.12

.20

1

9

0

1

.03

.20

2

0

0

1

.06

.20

2

0

0

1

.09

.20

2

0

0

1

.12

.20

2

0

0

1

.03

.20

2

1

0

1

.06

.20

2

1

0

1

.09

.20

2

1

0

1

.12

.20

2

1

0

1

.03

.20

2

2

0

1

.06

.20

2

2

0

1

.09

.20

2

2

0

1

.12

.20

2

2

0

1

.03

.20

2

3

01.06

.20

23

0

1

.09

.20

2

3

0

1

.12

.20

2

3

0

1

.03

.20

2

4

0

1

.06

.20

2

4

0

1

.09

.20

2

4

0

1

.12

.20

2

4

0

1

.03

.20

2

5

0

1

.06

.20

2

5

0

1

.09

.20

2

5

0

1

.12

.20

2

5

0

1

.03

.20

2

6

Interval

Total number of customers applied RBS

Forecast


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

361

сони 2018 йил сентябрь ойида 88563

кишини ташкил қилган бўлса, 2023 йил сентябрь

ойида банкнинг масофавий хизматларидан фойдаланувчилар сони 171835 нафарни

ташкил қилган. Прогноз натижаларига кўра, ХАБ Трастбанкнинг масофавий

хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сони 2026 йил март ойида 246894 нафарни

ташкил қилиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, 95 фоиз эҳтимолликда ХАБ
Трастбанкнинг масофавий хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сони 78184 нафар

ва 415602 нафар атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

7-

расм. АТБ Туронбанкда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи

мижозлар сонинг прогноз кўрсаткичи

137

Таҳлил натижаларига кўра, АТБ Туронбанкнинг масофавий хизматларидан

фойдаланувчи мижозлари сони 2018 йил сентябрь ойида 16419 нафарни ташкил қилган
бўлса, 2023 йил сентябрь ойида эса 495947 нафарга етган. Прогноз натижаларига кўра,

АТБ Туронбанкда масофавий хизматлардан фойдаланувчи мижозлар сони 2026 йил

март ойида 679443 нафарга етиши кўзланмоқда. Шу билан бирга, 95 фоиз эҳтимолликда

прогноз кўрсаткичлар АТБ Туронбанкда масофавий хизматлардан фойдаланувчи
мижозлар сони 529661 нафардан 823326 нафаргача тебраниши прогноз қилинди. Яъни
АТБ Туронбанкнинг масофавий хизматларидан фойдаланувчи мижозлари сони

пессимистик прогнозларга кўра 529661 нафарни ташкил қилиши ва оптимистик

прогнозларга кўра 823326 нафарни ташкил қилиши мумкин.

Таҳлилимизнинг

қуйидаги

босқичида

банкларнинг

масофавий

банк

хизматларидан (ўрнатилган тўлов терминалларидан) оладиган даромадларини

прогноз қиламиз. Прогноз кўрсаткичларда масофавий банк хизматларидан олган

даромадлари реал

кўрсаткичларга ўтказилган. Таҳлилимизни ХАБ Трастбанк мисолида

олиб борамиз.

137

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

0

100000

200000

300000

400000

500000

600000

700000

800000

900000

01.09

.20

18

0

1

.12

.20

18

0

1

.03

.20

19

0

1

.06

.20

19

0

1

.09

.20

19

0

1

.12

.20

19

0

1

.03

.20

20

0

1

.06

.20

20

0

1

.09

.20

20

0

1

.12

.20

20

0

1

.03

.20

21

0

1

.06

.20

21

0

1

.09

.20

21

0

1

.12

.20

21

0

1

.03

.20

22

0

1

.06

.20

22

0

1

.09

.20

22

0

1

.12

.20

22

0

1

.03

.20

23

01.06

.20

23

0

1

.09

.20

23

0

1

.12

.20

23

0

1

.03

.20

24

0

1

.06

.20

24

0

1

.09

.20

24

0

1

.12

.20

24

0

1

.03

.20

25

0

1

.06

.20

25

0

1

.09

.20

25

0

1

.12

.20

25

0

1

.03

.20

26

Interval

Total number of customers applied RBS

Forecast


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

362

8-

расм. ХАБ Трастбанкда масофавий банк хизматлари даромадлилигининг

прогноз кўрсаткичи (млн.сўмда)

138

Таҳлил натижаларга кўра, ХАБ Трастбанкни масофавий банк хизматларидан

оладиган даромадларининг реал қиймати 2018 йил сентябрь ойида 329,8 млн.сўмни
ташкил қилган бўлса, 2023 йил сентябрь ойида эса 505,6 млн.сўмни ташкил қилган.

Прогноз натижаларига кўра, ХАБ Трастбанкни масофавий банк хизматларидан оладиган

даромадларининг реал қиймати 2026 йил март ойида 557,2 млн.сўмни ташкил қилиши

кутилмоқда. Шунингдек, 95 фоиз эҳтимолликда ХАБ Трастбанкни масофавий банк
хизматларидан оладиган даромадларининг реал қиймати 335,2 млн.сўм ва 779,1

млн.сўм атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

9-

расм. АТБ Туронбанкда масофавий банк хизматлари даромадлилигининг

прогноз кўрсаткичи (млн.сўмда)

139

138

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

139

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

0

100000

200000

300000

400000

500000

600000

700000

800000

900000

01

.10

.20

18

01

.01

.20

19

01

.04

.20

19

01

.07

.20

19

01

.10

.20

19

01

.01

.20

20

01

.04

.20

20

01

.07

.20

20

01

.10

.20

20

01

.01

.20

21

01.04

.20

21

01

.07

.20

21

01

.10

.20

21

01

.01

.20

22

01

.04

.20

22

01

.07

.20

22

01

.10

.20

22

01

.01

.20

23

01

.04

.20

23

01

.07

.20

23

01

.10

.20

23

01

.01

.20

24

01

.04

.20

24

01

.07

.20

24

01

.10

.20

24

01

.01

.20

25

01

.04

.20

25

01

.07

.20

25

01

.10

.20

25

01

.01

.20

26

Interval

Trastbank RBS Income (Real)

Forecast

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

14000

16000

01.10

.20

18

0

1

.01

.20

1

9

0

1

.04

.20

1

9

0

1

.07

.20

1

9

0

1

.10

.20

1

9

0

1

.01

.20

2

0

0

1

.04

.20

2

0

0

1

.07

.20

2

0

0

1

.10

.20

2

0

0

1

.01

.20

2

1

0

1

.04

.20

2

1

0

1

.07

.20

2

1

0

1

.10

.20

2

1

0

1

.01

.20

2

2

0

1

.04

.20

2

2

0

1

.07

.20

2

2

0

1

.10

.20

2

2

0

1

.01

.20

2

3

0

1

.04

.20

2

3

0

1

.07

.20

2

3

0

1

.10

.20

2

3

0

1

.01

.20

2

4

0

1

.04

.20

2

4

0

1

.07

.20

2

4

0

1

.10

.20

2

4

01.01

.20

25

0

1

.04

.20

2

5

0

1

.07

.20

2

5

0

1

.10

.20

2

5

0

1

.01

.20

2

6

Interval

Turonbank RBS Income (Real)

Forecast


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

363

Таҳлил натижаларига кўра, АТБ Туронбанкни масофавий банк хизматларидан

оладиган даромадларининг реал қиймати 2018 йил сентябрь ойида 4692,5 млн.сўмни

ташкил қилган

бўлса, 2023 йил сентябрь ойида эса 7500,1 млрн.сўмни ташкил қилган.

Прогноз натижаларига кўра, АТБ Туронбанкни масофавий банк хизматларидан

оладиган даромадларининг реал қиймати 2026 йил март ойида 9283,1 млн.сўмни
ташкил қилиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, 95 фоиз эҳтимолликда прогноз

кўрсаткичлар АТБ Туронбанкни масофавий банк хизматларидан оладиган

даромадларининг реал қиймати 5927,7 млн.сўм ва 12638,5 млн.сўм атрофида бўлиши

кутилмоқда. Яъни АТБ Туронбанк масофавий банк хизматларидан оладиган
даромадларининг реал қиймати пессимистик прогнозларга кўра 5927,7 млн.сўмни

ташкил қилиши ва оптимистик прогнозларга кўра 12638,5 млн.сўмни ташкил қилиши

мумкин.

Хулоса ва таклифлар

.

Таҳлил натижаларидан хулоса қилишимиз мумкинки, банк тизимида охирги

йилларда масофавий хизматлардан фойдаланувчи мижозлар сони кескин ошган.

Таҳлилда танланган банклар ҳолатига назар солсак, унда капиталида давлат улуши
мавжуд банклардан АТБ Туронбанкнинг масофавий банк хизматлари сиёсати асосан

жисмоний шахсларни жалб қилишга

қаратилган бўлса, хусусий банклардан ХАБ

Трастбанк сиёсатига кўра, асосий эътибор юридик шахслар ва якка тартибдаги

тадбиркорлар сонини оширишга қаратилган.

масофавий банк хизматлари самарадорлигини аниқловчи кўрсаткичларнинг

прогнозини амалга оширдик. Прогноз натижаларига кўра:

ХАБ Трастбанк активларининг реал ҳажми 2026 йил март ойида 6337,8 млрд.сўмни

ташкил қилиши, ҳамда 95 фоиз эҳтимоллик билан банк активларининг реал миқдори

4737,3 млрд.сўм ва 7941,9 млрд.сўм атрофида бўлиши прогноз қилинди;

АТБ Туронбанк активларининг реал ҳажми 2026 йил март ойида 1158

0,3

млрд.сўмни ташкил қилиши, ҳамда 95 фоиз эҳтимоллик билан банк активларининг реал

миқдори 4999,9 млрд.сўм ва 18160,8 млрд.сўм атрофида бўлиши мумкин;

ХАБ Трастбанкнинг масофавий хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сони 2026

йил март ойида 246894 нафарни

ташкил қилиши, шунингдек, 95 фоиз эҳтимоллик

билан масофавий хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сони 78184 нафар ва 415602

нафар атрофида бўлиши прогноз қилинди;

АТБ Туронбанкда масофавий хизматлардан фойдаланувчи мижозлар сони 2026

йил март ойида 679443 нафарга етиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 95 фоиз

эҳтимолликда банкнинг масофавий хизматлардан фойдаланувчи мижозлар сони

529661 нафардан 823326 нафаргача тебраниши прогноз қилинди;

ХАБ Трастбанкни масофавий банк хизматларидан оладиган даромадларининг реал

қиймати 2026 йил март ойида 557,2 млн.сўмни ташкил қилиши, ҳамда, 95 фоиз
эҳтимолликда банкни масофавий банк хизматларидан оладиган даромадларининг реал

қиймати 335,2 млн.сўм ва 779,1 млн.сўм атрофида бўлиши прогноз қилинди;

АТБ Туронбанкни масофавий банк хизматларидан оладиган даромадларининг

реал қиймати 2026 йил март ойида 9283,1 млн.сўмни ташкил қилиши, шунингдек, 95
фоиз эҳтимолликда банкни масофавий банк хизматларидан оладиган даромадларининг

реал қиймати 5927,7 млн.сўм ва 12638,5 млн.сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

364

Адабиётлар /

Литература/Reference:

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги

«2020

-

2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ

қилиш

стратегияси

тўғрисида»ги

ПФ

-5992-

сон

фармонига

1

-

илова.

<https://lex.uz/docs/4811025>.

Haralayya, B. (2021). How Digital Banking has brought innovative products and services to

India. Journal of Advanced Research in Quality Control and Management, 6(1), 16-18.

Dubey, V. (2019). FinTech innovations in digital banking. International Journal of

Engineering Research & Technology (IJERT), 8(10), 597-601.

Kahveci, E., & Wolfs, B. (2018). Digital banking impact on Turkish deposit banks

performance. Banks & bank systems, (13, Iss. 3), 48-57.

Ханнаев Ш.Қ. (2021). Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашни

такомиллаштириш. PhD илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация

автореферати.

References

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ-5992-сон фармонига 1-илова. <https://lex.uz/docs/4811025>.

Haralayya, B. (2021). How Digital Banking has brought innovative products and services to India. Journal of Advanced Research in Quality Control and Management, 6(1), 16-18.

Dubey, V. (2019). FinTech innovations in digital banking. International Journal of Engineering Research & Technology (IJERT), 8(10), 597-601.

Kahveci, E., & Wolfs, B. (2018). Digital banking impact on Turkish deposit banks performance. Banks & bank systems, (13, Iss. 3), 48-57.

Ханнаев Ш.Қ. (2021). Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш. PhD илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.