THE ROLE AND ESSENTIALITY OF QUALITY EDUCATION IN THE FORMATION OF HUMAN CAPITAL AND PROVIDING MOBILITY IN THE LABOR MARKET

Abstract

This article is devoted to the comprehensive investigation of the role and essentiality of quality education in the formation of human capital and ensuring mobility in the labor market. Moreover, the article covers such issues, as the trends in the formation of human capital based on the independence of the modernization of continuous vocational education in the country and the principles of lifelong learning.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Rajabbaev Р. (2023). THE ROLE AND ESSENTIALITY OF QUALITY EDUCATION IN THE FORMATION OF HUMAN CAPITAL AND PROVIDING MOBILITY IN THE LABOR MARKET. Economic Development and Analysis, 1(8), 215–221. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44947
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article is devoted to the comprehensive investigation of the role and essentiality of quality education in the formation of human capital and ensuring mobility in the labor market. Moreover, the article covers such issues, as the trends in the formation of human capital based on the independence of the modernization of continuous vocational education in the country and the principles of lifelong learning.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

215


ИНСОН КАПИТАЛИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ҲАМДА МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ

МОБИЛЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА СИФАТЛИ ТАЪЛИМНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Ражаббаев Рахимберди

физика математика фанлари номзоди, доцент

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик

вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти

Аннотация

.

Ушбу маколада инсон капиталининг шаклланишида ҳамда меҳнат

бозоридаги мобилликни таъминлашда сифатли таълимнинг ўрни ва аҳамияти

атрофлича ёритилади. Мамлакатда узлуксиз профессионал таълимни янги босқичда
модернизациялаш истиқоллари ва инсоннинг ҳаёти давомида таълим олиш принциплари

асосида инсон капиталининг шаклланиш тенденцияларига эътибор қаратилади.

Калит сузлар:

узлуксиз профессионал таълим, модернизация, инсон капитали,

ҳаёт давомида таълим, таълим сифати,

меҳнат бозори, бандлик, камбағаллик.

РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ КАЧЕСТВЕННОГО ОБРАЗОВАНИЯ В ФОРМИРОВАНИИ

ЧЕЛОВЕЧЕСКОГО КАПИТАЛА И ОБЕСПЕЧЕНИИ МОБИЛЬНОСТИ НА РЫНКЕ ТРУДА

Раджаббаев Рахимберди

кандидат физико

-

математических наук, доцент

Институт исследования рынка труда при Министерстве по

борьбе с бедностью и занятости Республики Узбекистан

Аннотация.

В данной статье подробно раскрыты роль и значение качественного

образования в формировании человеческого капитала

и обеспечении мобильности на

рынке труда. Кроме того, в статье уделяется внимание перспективам модернизации

непрерывного профессионального образования в стране на новом этапе и тенденциям

формирования человеческого капитала на основе принципов непрерывного обучения.

Ключевые слова:

непрерывное профессиональное образование, модернизация,

человеческий капитал, непрерывное обучение, качество образования, рынок труда,
занятость, бедность.

THE ROLE AND ESSENTIALITY OF QUALITY EDUCATION IN THE FORMATION OF HUMAN

CAPITAL AND PROVIDING MOBILITY IN THE LABOR MARKET

Rajabbaev Rakhimberdi

candidate of physical and mathematical sciences, associate professor

Institute of Labor Market Research under the Ministry of

Poverty Alleviation and Employment of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article is devoted to the comprehensive investigation of the role and

essentiality of quality education in the formation of human capital and ensuring mobility in the
labor market. Moreover, the article covers such issues, as the trends in the formation of human

capital based on the independence of the modernization of continuous vocational education in the

country and the principles of lifelong learning.

Keywords:

continuous

vocational

education, modernization, human capital, lifelong

learning, quality of education, labor market, employment, poverty.

VIII SON - DEKABR, 2023

UO‘K:

314.04

215 - 221


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

216

Кириш.

Меҳнат бозорида малакали кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш, малакали

мутахассисларни

тайёрлашнинг

халқаро

тажрибаларга

асосланган

янги

механизмларини ишлаб чиқиш, бу борада манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг

тизимли ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек, шахсларни “ҳаёт давомида таълим олиш”
принципи асосида ўқитиш, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмаклашиш бугунги

куннинг долзарб масалари жумласига киради. “Ҳаёт давомида таълим олиш”

принциплари асосида ишлаш, меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган эҳтиёжларни

шаклланишида ва иш берувчиларнинг талабларида битирувчининг маълумот
даражасига қўшимча равишда битирувчиларда амалий кўникмалар яъни тегишли

компетенциялар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳар томонлама пухта ўйланган

таълим тизимини яратишни ва ривожлантиришни тақозо этади.

Адабиётлар

шарҳи.

Янги

Ўзбекистоннинг

2022–2026

йилларга

мўлжалланган

тараққиёт

стратегиясида таълим сифатини оширишни назарда тутувчи миллий дастурни ишлаб

чиқиш, таълим хизматлари кўрсатувчи нодавлат муассасаларни кенгайтириш, инсон
капиталини ривожлантириш ва меҳнат бозорида рақобатбардош инсон ресурсларини

шакллантириш муҳим омил сифатида қайд этилган

(

Фармон

, 2023).

Тараққиёт стратегиясида ҳар бир фуқарога касб

-

ҳунарга ўқиш имкониятини

яратиш, камбағалликни 2

бараварга қисқартириш мақсадлари белгиланган. Шу боис

касб

-

ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизимини жорий

қилинишликни таъқозо қилмоқда

.

Мамлакатимизда инсон капиталини баҳолаш ва ривожлантириш муаммолари ва

уларни мамлакатимизда ҳал қилиш йўлларига қаратилган кўплаб илмий ишлар эълон

қилинган

(

Қобулов

, 2023)

. Муаллифларнинг илмий рисолаларида инсон капиталининг

моҳияти, мазмуни, шаклланиш босқичлари, уни такомиллаштириш бўйича тегишли

омиллар қараб чиқилган. Аммо инсон капиталини шакллантиришда ва меҳнат

мобиллигининг таъминланишида сифатли таълим олишнинг ўрни ва аҳамияти бугунги

кун талаблари даражасида очиб берилмаган. Шу туфайли мазкур ишнинг мавзуси
бугунги кунда долзарб ҳисобланади

70

.

Тадқиқот

методологияси.

Меҳнат бозорининг ривожланиши тенденцияларини инобатга олган ҳолда,

мамлакатимизда инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш, меҳнат мобиллигини

таъминлашда олий ва профессионал таълимнинг сифатини ошириш, аҳолининг кенг

қатламларини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ҳамда малакали кадрларни

тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш учун шарт

-

шароитларни

яратиш, меҳнат бозорини, шу жумладан унинг касбий

-

малакавий тузилмасини

мониторинг

қилиш,

баҳолаш

ва

стратегик

режалаштириш

тизимини

такомиллаштириш вазифаси кўндаланг қўйилган

(

Амирқулов

, 2020;

Қарор

,

2020

).

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Инсон капиталини шакллантиришда ва меҳнат мобиллигини таъминланишида

сифатли таълим олишнинг ўрни ва аҳамияти борасида бир қанча илмий тадқиқотлар

олиб борилмоқда

(

Қарор

, 2020).

Мамлакатимизда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, қурилиш каби

кўплаб соҳалар ривожланиб, янги

-

янги корхоналар очилмоқда. Уларни малакали ишчи

ва мутахассислар билан таъминлаш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим

70

Жониев Ф. Инсон капитали ва миллий қадриятлар.

https://zamin.uz/hayot-tarzi/11291-inson-kapitali-va-milliy-adriyatlar.html

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

217

йўналишлари ўзгартирилмоқда. Бугун ривожланган мамлакатлар ўз иқтисодиётида
турли инновацияларни қўллаб

-

қувватлаш,

муҳим соҳаларга инвестицияларни жалб

қилиш

ҳамда инсон капиталини ривожлантириш учун тадқиқот ва ривожланиш

йўналишига алоҳида эътибор қаратмоқда (Рахимов, Ражаббаев ва бошқ. 2013

).

Ҳозир

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 2000 йилга нисбатан 50 фоиз

ўсиб, 14 миллиондан 22 миллионга етди. Бу жараёнда ёшларнинг улуши йилдан

-

йилга

ўсиб бормоқда. Ушбу демографик ўзгаришлар, бир томондан, ёшлар учун муносиб иш

ўринлари яратишни талаб қилаётган бўлса, бошқа томондан, таълим тизимидан меҳнат

бозори талабларига жавоб берадиган, керакли кўникма ва компетенцияларга эга
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни талаб қилмоқда.

Шу боис, профессионал таълим тизими олдида иккита муҳим вазифа турибди:

биринчидан,

энг катта бойлигимиз —

инсон капиталини шакллантириш ва меҳнат

бозоридаги мобиллигини таъминлаш. Айнан меҳнатга лаёқатли аҳолига ҳаёт давомида
таълим олиш имкониятини яратиб, меҳнат бозорига мослашувчанлигини ошириб

бориш керак;

иккинчидан

, формал таълим тизими орқали ёшларнинг ҳаётда муносиб

ўрин эгаллаши ва муваффақиятга эришиши учун зарур кўникма ва компетенцияларни

шакллантириш зарур.

Бугунги кунда республикамизда жами

742 та профессионал таълим муассасаси

мавжуд бўлиб, уларнинг 339 таси касб

-

ҳунар мактаби, 189 таси коллеж, 214 таси

техникумлар сифатида фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами 374,4 минг нафар ёшлар 370

та касб ва мутахассисликлар бўйича таълим олмоқда.

Республикамизда 12 йиллик мажбурий таълим (3 йиллик касб

-

ҳунар таълими)дан

воз кечиш касб

-

ҳунар таълими дастурлари муддатлари касбнинг мураккаблиги, меҳнат

бозори талабларини ҳисобга олинмаган ҳолда белгилангани билан асосланди.

Ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар натижалари шуни кўрсатдики, бугунги

кунда Камбаҳалликни қисқартиш ва бандлик вазирлиги тасарруфидаги 16 та “Ишга
марҳамат” мономарказлари, 55 та Касб

-

ҳунарга ўқитиш марказларида фаолият

юритаётган 400 га яқин раҳбар ва 1000 дан ортиқ педагог ходимларнинг тизимли

узлуксиз малака ошириш механизми

яратилмаган. Ушбу марказларда фаолият

юритаётган раҳбар ва ходимларнинг бошқарув ва касбий компетенцияларини баҳолаш
ва доимий мониторинг қилиш механизми мавжуд эмас. “Ҳаёт давомида таълим олиш”

принциплари асосида тизими ходимларини малкасини ошириш ва қайта тайёрлаш

жараёнининг методологияси, генизиси ва кредит модуль тизими ассосида масофавий

малака ошириш мехнизмлари такомиллаштириш зарур бўлади.

Олий маълумот талабаларни ўз имкониятларини тўлиқ очишга, ҳаёт ҳақидаги

билимларни ривожлантиришга,

фуқаролик масъулиятини сингдиришга ундайди ва

ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиради. Олий таълимга эга бўлишнинг

юқори даражаси меҳнат бозорида барқарорликни таъминлашга ва ишсизлик, ташқи

меҳнат миграцияси, норасмий меҳнат билан бандлик, қонунбузарлик ва камбағаллик
кўламини кескин камайтиришга кўмак беради.

Европа Кенгаши олий таълимнинг тўртта мақсадини белгилаган: барқарор

бандлик, талабаларни фаол фуқаро бўлишга тайёрлаш, шахсий ривожланиш ҳамда

тадқиқот ва инновацияларни рағбатлантириш орқали кенг илғор билимлар базасини
яратиш.

Таҳлилларга кўра Ўзбекистонда

катта ёшдаги аҳолининг деярли 60 фоизида зарур

билим ва

малака етишмайди.

Бу кўп йиллар давомида аҳоли учун олий маълумот олиш

имконияти чеклангани билан изоҳланади. Мамлакатда катта ёшдагиларга таълим
беришни ривожлантириш ушбу бўшлиқни тўлдириш имконини яратади.

Катталар таълими ҳақида

гап кетганда, ёш авлод таълим

-

тарбиясидан фарқларни

ҳисобга олиш керак. Катталар, қоида тариқасида, аллақачон таълим фаолиятида

тажрибага, шунингдек иш тажрибасига эга. Уларнинг сўровлари аниқроқ ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

218

прагматикдир. Бундан ташқари, катталар таълимида ўқитишни ташкил этиш учун
махсус талаблар мавжуд (вақт чегаралари, иш ва ўқишни бирлаштириш зарурати

в.ҳ.

).

Маълумотларга кўра бу йил 400 минг атрофида ёшлар ўрта

таълимни, 151 минг

нафари профессионал таълимни ва 500 мингги олий таълимни битириб, меҳнат

бозорига кириб келади. Уларни тўғри йўналтириб, бандлигини таъминлаш –

долзарб

вазифа. Тан олиш керак мавжуд таълим муассасалари имкониятларидан тўла ва

самарали фойдаланилмаяпти.

Меҳнат

бозорининг асосий вазифалари

бўлиб

-

иқтисодий, ижтимоий, демографик,

табиий

-

иқлимий ва ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади. Ўзбекистонда замон

талабларига жавоб берадиган меҳнат бозори эндигина шакллана бошлади. Меҳнат

бозорида меҳнатга талаб таклифдан ошиб кетса иш кучи тақчиллиги, меҳнат

таклифи

талабдан кўп бўлса

ишсизлик

пайдо бўлади.

Ўзбекистон меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг профицити доим уларнинг

касбий малака, билим ва кўникмаларни ривожлантириш орқали меҳнат

бозоридаги

рақобатдошлигини таъминлашнинг асосий воситаси сифатида кўришимизни талаб

қилади.

Республикамизда ҳаёт давомида таълим олиш соҳасини янада жадал ва тизимли

ривожланишга ҳамда ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш, ишлаб чиқаришда касбга ўқитишни ташкил этиш қоидаларини

ҳамда касбий малака ва билимларини ошириш ва баҳолашнинг миллий тизимини

яратишликни тақоза қилди.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон

Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий

тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги

қарори

қабул қилинди. Ушбу

қарор билан “Ўзбекистон Республикаси Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни

ривожлантириш миллий тизими (Миллий малакалар тизими)” ҳамда “Ўзбекистон
Республикаси Миллий малакалар рамкаси” тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Маълимки, меҳнат бозори жамиятдаги ўзгаришлар ортидан ўзгариб бормоқда:

баъзи касблар йўқолиб кетмоқда, айримларнинг мазмуни ўзгармоқда, шунингдек, янги

касблар ҳам пайдо бўлмоқда.

Меҳнат бозоридаги мавжуд касблар ва ишчилар лавозим руйхатини тарибга

келтириш мақсадида “Узстандарт” агентлиги томонидан

2021 йил 6 майда 05

-1288-

сон

билан O‘zDSt 3513:2021 Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари

классификатори (ХАЛИКК

-

2020) тасдиқланди. Ушбу ҳужжатда таълим муассасасида

битирувчи томонидан тегишли даражадаги таълим дастури бўйича эгалланган ва улар

томонидан касбий ёки лавозим фаолиятининг муайян тури бажарилишини

таъминлайдиган базавий ва фундаментал билимлар, ўқув ва кўникмалар йиғиндиси

-

таълим даражаси белгиланган.

Бугунги кун талаблари асосида мазкур хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва

ишчи касблар классификаторини хорижий тажрибани ўрганиш, танқидий қайта

кўриб чиқиш ҳамда олий ва профессионал таълим муассасаларида тайёрланаётган

таълим йўналишини ўзаро интеграциясини таъминлаш ишларини ташкил этиш

талаб этилмоқда.

Бу ўз навбатида замонавий касбий кўникмага эга малакали ишчи кадрларни

тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга олиб келади.

Прогнозга кўра, 2035 йилга бориб дунёда 70 фоизга яқин иш автоматлаштиришга

ўтиши мумкин. Яқин келажакда Ўзбекистон аҳолиси 40

-

42 миллионга етишини ҳисобга

оладиган бўлсак, меҳнат бозорида кадрларга эҳтиёж янада кенгаяди.

Сўнгги икки, уч йилда умуммиллий бойликнинг ажралмас қисми ҳисобланган

инсон капитали ривожига эътибор кучайди. Ижтимоий ҳимоя, инсон саломатлиги,

оилавий

муносабатларни

яхшилаш,

маҳалла

институтлари

фаолиятини


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

219

такомиллаштириш ҳамда таълим

-

тарбия тизимидаги туб бурилишлар шулар

жумласидандир.

Республикадаги касб

-

ҳунар коллежларининг бўш бинолари негизида ҳудуд

аҳолисини касбга ўқитадиган “Ишга марҳамат” мономарказлари фаолиятини ташкил

этишликни тақоза этди. Шунинг билан бир қаторда ҳудудларда саноат, қурилиш,
хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ҳамкорларни йўлга қўйган

ҳолда, хусусий техникумлар ва коллежларни ташкил этишлик зарурлигини

кўрсатмоқда.

Бунда, хусусий коллеж ва техникумларни ташкил этиш учун қуйидаги

имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда:

-

лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг

минимал миқдорини 2 бараварга камайтириш;

-

бўш биноларни узоқ муддатга ижарага бериш;

-

хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналарни божхона тўловларидан

озод қилиш;

-

халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчига 1

миллион сўмдан

мукофот тўлаб бериш;

-

эҳтиёжманд ёшларга тўлов

-

контракти маблағининг 30 фоизини қоплаб

беришлик в.ҳ.

Жаҳондаги энг намунали амалиёт ва меҳнат бозорининг реал талабларини ҳисобга

олиб, кадрлар тайёрлашда сифатга эътибор кучаймоқда. Бунда иқтисодий

механизмни

такомиллаштириш, таълим муассасалари билан иқтисодиёт тармоқларининг ўзаро
ҳамкорлиги асосида кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш, “кадрларни мақсадли

тайёрлаш”, ишлаб чиқаришнинг мавжуд муаммоларини илмий

-

тадқиқотлар

натижасида ҳал этиш тизимига алоҳида эътибор қаратиш кун тартибидан ўрин олди.

Миллий малакалар рамкаси ва тармоқ малакалар доиралари асосида касбий

стандартлар, давлат мажбурий таълим стандартлари, шунингдек, таълим дастурлари ва

кадрлар малакасини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш учун ягона талаблар

шакллантирилади.

Касбий стандартлар уларнинг институционал асоси бўлиб хизмат

қилади, чунки ушбу меъёрий ҳужжатлар билим, малака ва кўникмаларга, шунингдек
ходимнинг шахсий ва ишбилармонлик фазилатларига қўйиладиган талабларни ўз

ичига олади ҳамда тегишли меҳнат функцияларини энг самарали бажаришга имкон

беради.

Тўғри ишлаб чиқилган касбий стандартлар таълим муассасаларида мутахассислар

тайёрлашда қўлланиладиган таълим стандартлари учун ишончли қўлланма

ҳисобланади. Бу уларга маълум бир иш жойидаги меҳнат мазмуни, малака даражаси ва

шунга мос равишда таълим жараёни ва натижаларига қўйиладиган талабларнинг

киритилиши билан боғлиқ.

Меҳнат бозорида талаб қилинадиган касблар мавзуси доимо долзарб бўлиб

қолади. Ҳар бир инсон юқори лавозимларга кўтарила оладиган касбларга қизиқади,

чунки ҳар ким ўз соҳасининг устаси, профессионали бўлишни хоҳлайди. Танлаган касб

устаси бўлиш учун сифатли, замон талабларига жавоб берадиган таълим олиш, касб

танлашга масъулият билан ёндашишликни талаб этади. Танланган касб инсонга
нафақат қувонч келтириши, балки меҳнат бозорида ҳам талабга эга бўлиши керак.

Бугунги кун талабларига мувофиқ катталарни ўқитиш ва касбга ўргатиш билан

шуғулланувчи касб

-

ҳунарга ўқитиш марказларининг раҳбар ва ходимларини

малакасини оширишлик бўйича янги шакл ва методлардан фойдаланилган ҳолда
уларнинг фаолиятини баҳолашнинг замонавий механизмларини жорий этишлик зарур.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

220

Хулоса

ва

таклифлар.

-

Миллий малака тизимини янада ривожлантиришнинг норматив базасини қайти

кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

-

амалдаги профессионал таълимнинг давлат таълим стандартларини касбий

стандартларга мувофиқлаштириш;

-

ёшларни ва катта ёшдагиларни меҳнат бозорида талаб этиладиган янги касблар

ва лавозимларга қайта ўқитиш ва тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини унификациялаш;

-

кадрларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва

битирувчиларни якуний аттестациядан ўтказиш модулини яратиш;

-

аҳолининг заиф қатламлари –

ишсизлар, аёллар, мигрантлар, ногиронлар ва

бошқалар таълимини молиялаштиришга қаратилган нодавлат сектор иштирокида

давлат дастурларини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш;

-

малакаларни баҳолаш механизмини ва унинг методик таъминотини яратишлик

зарур.

Ҳар

бир касб

-

ҳунар мактаби, коллеж, техникум ва мономарказ бўйича янги

очиладиган касб йўналишлари, иш берувчиларнинг талаблари ва йиллик

режаларини шакллантириш, энг яхши натижа кўрсатган муассаса раҳбарларини
рағбатлантириш, уларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш тизимини жорий

қилишлик ҳамда фидойи бўлиб ишлаган директор, ўқитувчи ва усталарга юксак

мукофотлар бериш бўйича янги тартиб ва тизимни жорий этишлик мақсадга

мувофиқ.

Келажак касбларини эгаллаш

учун олий таълим муассасалари томонидан

бериладиган минимал билимлар етарли бўлмайди ва замонавий касб эгалари шиддат

билан ўзгариб бораётган меҳнат бозори талабларига мослаша олишлари, доимий

равишда янги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни эгаллашлари зарур.

Таълим ташкилотларининг педагог, психолог кадрлари касбга йўналтириш

ишларини туман, шаҳар иқтисодиётини,

унда фаолият юритаётган хўжалик

субъектларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиб боришлари ва

ўқувчиларнинг меҳнат ва касбий қизиқишлари ва ниятларини шакллантириш

имкониятларини очиб беришлари лозим.

Мамлакатимизда сифат менежменти тизимларини жорий этиш бўйича илғор

жаҳон тажрибасини жорий этиш, таълим натижаларини (ПИЗА, ПИААC) ва катта

ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим беришда (АЭС) жамоатчилик иштироки

даражасини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказишлик зарур.

Узлуксиз касбий малака ошириш электрон платформасини яратишлик ва унга

жойлаштириш учун мавзулар кесимида услубий қўлланмалар, тадқиқотлар, луғат ва

тестлар ҳамда видеодарсларни ишлаб чиқишлик

,

ривожланган хорижий

давлатлардаги тажрибали мутахассислар иштирокида ўқув дастурларини халқаро

стандартлар асосида ишлаб чиқиш ҳамда инсон капиталининг шаклланишида таълим

-

тарбия

билан бир қаторда илм

-

фанни ривожлантириш

ҳам мақсадга мувофиқ.

Адабиётлар /

Литература/Reference:

Амирқулов Ш.О. (2020) Инсон капитали: шаклланиши ва ривожланиши. Инновацион

технологиялар/Innovative technologies. –

2020 йил 2

-

сон. –

87-

92 бетлар.

Қарор

(2020) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15

майдаги “Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни

ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги 287

-

сон қарори.

Қарор

(

2020

)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил

31 декабрдаги

«Малакали баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали

кадрлар билан таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисда»ги ПҚ

-4939-

сон қарори.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

221

Қобулов

Ҳ

. (2023)

ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

.

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН”

газетаси.

2023

йил 21

ноябрь, 242

-

сон

.

Ражаббаев Р. (

2022

) “Меҳнат бозорида долзарб бўлган касблар бўйича

мутахассислар тайёрлаш омиллари”.

Ўзб.Р.ОЎМТВ ҳузуридаги Олий таълимни

ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази.

TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYA” Maʼnaviy

-

maʼrifiy, ilmiy

-uslubiy jurnal.

№2

-son, 107-113 bet.

Ражаббаев Р. (

2022

) “

Ҳаёт

давомида таълим олиш тамойиллари асосида катта

ёшдагиларни ўқитиш методологияси”. ТДПУ Илмий ахборотлар журнали. №5

-

сон, 252

-

260 бет.

Рахимов Б.Х., Ражаббаев Р., Сагатова М.А., Назаров Ҳ.Ҳ., Собиров Ҳ.А. (2013)

Республикада инновацион иқтисодиётни шакллантиришда таъллим турлари ўртасида

интеграцияни модернизациялаш ва самарадорликка эришиш. Илмий

-

услубий қўлланма.

Т.,”Tafakkur Bostoni” наширёти, 112 бет.

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022-

2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва

сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш

тўғрисидаги 2023 йил 28 февраль, 27

-

сон Фармони.

References

Амирқулов Ш.О. (2020) Инсон капитали: шаклланиши ва ривожланиши. Инновацион технологиялар/Innovative technologies. – 2020 йил 2-сон. – 87- 92 бетлар.

Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги 287-сон қарори.

Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги «Малакали баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисда»ги ПҚ-4939-сон қарори.

Қобулов Ҳ. (2023) ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ. “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” газетаси. 2023 йил 21 ноябрь, 242-сон.

Ражаббаев Р. (2022) “Меҳнат бозорида долзарб бўлган касблар бўйича мутахассислар тайёрлаш омиллари”. Ўзб.Р.ОЎМТВ ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази. “TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYA” Maʼnaviy-maʼrifiy, ilmiy-uslubiy jurnal. №2-son, 107-113 bet.

Ражаббаев Р. (2022) “Ҳаёт давомида таълим олиш тамойиллари асосида катта ёшдагиларни ўқитиш методологияси”. ТДПУ Илмий ахборотлар журнали. №5-сон, 252-260 бет.

Рахимов Б.Х., Ражаббаев Р., Сагатова М.А., Назаров Ҳ.Ҳ., Собиров Ҳ.А. (2013) Республикада инновацион иқтисодиётни шакллантиришда таъллим турлари ўртасида интеграцияни модернизациялаш ва самарадорликка эришиш. Илмий-услубий қўлланма. Т.,”Tafakkur Bostoni” наширёти, 112 бет.

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 2023 йил 28 февраль, 27-сон Фармони.