МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА ЎТИШДАГИ ТАЖРИБАЛАР ВА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ

Annotasiya

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4611-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажаришдаги ютуқлар, олий таълимда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича ўқув режалари ва дастурларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ларига мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, жумладан “молиявий бухгалтерия ҳисоби” фани дастурига киритилган янгиланган мавзулар, аккредитация талаблари баён этилган. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда жадаллаштириш лозим бўлган ишлар, жумладан профессионал ташкилотлар фаолиятини жадаллаштириш, МҲХСлар асосида методологик ишларни тавсия этиш, амалиёт билан ҳамкорликни кучайтириш, кейс стадилар ва масалалар тўпламларини ишлаб чиқишда амалиёт ходимларини жалб қилиш таклифлари берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ташназаров, С. (2023). МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА ЎТИШДАГИ ТАЖРИБАЛАР ВА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 377–387. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44909
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4611-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажаришдаги ютуқлар, олий таълимда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича ўқув режалари ва дастурларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ларига мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, жумладан “молиявий бухгалтерия ҳисоби” фани дастурига киритилган янгиланган мавзулар, аккредитация талаблари баён этилган. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда жадаллаштириш лозим бўлган ишлар, жумладан профессионал ташкилотлар фаолиятини жадаллаштириш, МҲХСлар асосида методологик ишларни тавсия этиш, амалиёт билан ҳамкорликни кучайтириш, кейс стадилар ва масалалар тўпламларини ишлаб чиқишда амалиёт ходимларини жалб қилиш таклифлари берилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

377


МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА ЎТИШДАГИ

ТАЖРИБАЛАР ВА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ

И.ф.д., профессор

Ташназаров Самиддин Низамович

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24

февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” 4611

-

сон қарорида белгиланган вазифаларни бажаришдаги ютуқлар, олий

таълимда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича ўқув режалари ва дастурларини
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ларига мувофиқлаштириш борасида

амалга оширилган ишлар, жумладан “молиявий бухгалтерия ҳисоби” фани дастурига киритилган
янгиланган мавзулар,

аккредитация талаблари баён этилган. Эришилган ютуқлар билан бир

қаторда жадаллаштириш лозим бўлган ишлар, жумладан профессионал ташкилотлар
фаолиятини жадаллаштириш, МҲХСлар асосида методологик ишларни тавсия этиш, амалиёт

билан ҳамкорликни кучайтириш, кейс стадилар ва масалалар тўпламларини ишлаб чиқишда

амалиёт ходимларини жалб қилиш таклифлари берилган.

Калитли сўзлар:

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС), бухгалтерларни

халқаро сетификатлаш, молиявий бухгалтерия ҳисоби, акциядорлик жамиятлари, молиявий
ҳисобот, бизнесда бухгалтер, менежментлик бухгалтерия ҳисоби.

ОПЫТ И ФАКТОРЫ УСКОРЕНИЯ ПЕРЕХОДА НА МЕЖДУНАРОДНЫЕ СТАНДАРТЫ

ФИНАНСОВОЙ ОТЧЕТНОСТИ

Д.э.н, профессор

Ташназаров

Самиддин Низамович

Самаркандский

институт экономики и сервиса

Аннотация

.

В данной статье рассматривается ход выполнения задач, указанных в

Постановлении Президента Республики Узбекистан от 24 февраля 2020 года № 4611 «О

дополнительных мерах по переходу на международные стандарты финансовой отчетности», и

реализации учебные планы и программы по направлению «Бухгалтерский учет и аудит» в высших
учебных заведениях по международным стандартам финансовой отчетности. Проведена

работа по координации МСФО, в том числе обновлены темы, включенные в программу предмета
«Финансовый бухгалтерский учет», описаны требования к аккредитации. Помимо достижений,

есть предложения по ускорению деятельности профессиональных организаций, рекомендации
методической работы на базе МСФО, укреплению сотрудничества с практикой, привлечению

практиков к разработке тематических исследований и комплексов проблем

.

Ключевые слова:

международные стандарты финансовой отчетности (МСФО),

международная сертификация бухгалтеров, финансовый бухгалтерский учет, акционерные
общества, финансовая отчетность, бухгалтер в бизнесе, управленческий бухгалтерский учет

.

VII SON - NOYABR, 2023

UO‘K: 657.631

377-387


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

378

EXPERIENCES AND FACTORS OF ACCELERATION IN TRANSITION TO

INTERNATIONAL FINANCIAL REPORTING STANDARDS

DSc, professor

Tashnazarov Samiddin Nizamovich

Samarkand institute of economy and service

Abstract.

This article considers progress in the performance of the tasks specified in the Resolution

No. 4611 of the President of the Republic of Uzbekistan dated February 24, 2020 "On additional measures

for the transition to International Standards of Financial Reporting", and the implementation of curricula
and programs in the field of "Accounting and auditing" in higher education according to international

financial reporting standards. The work carried out on the coordination of IFRS, including the updated
topics included in the program of the subject of "financial accounting", accreditation requirements are

described. In addition to the achievements, there are proposals to accelerate the activities of professional
organizations, to recommend methodological work based on the IFRS, to strengthen cooperation with

practice, to involve practitioners in the development of case studies and sets of issues.

Key words:

International Financial Reporting Standards (IFRS), international certification of

accountants, financial accounting, joint stock companies, financial reporting, accountant in business,

management accounting.

Кириш

.

Мамлакатимизда бухгалтерия ҳисобини

халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш

учун бир қанча меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, мамлакатимизда

МҲХСларига ўтишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015

йил 24 апрелдаги ПФ

-4720-

сон “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув

услубларини жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги фармони

(

Фармон

, 2015)

, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 3 мартдаги ПҚ

-4265-

сон “Кимё саноатини янада ислоҳ

қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

қарори ва 2019 йил 17 январдаги ПҚ

-4124-

сон “Кон

-

металлургия тармоғи корхоналари

фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари билан йиллик

молиявий ҳисоботнинг МҲХСларига мувофиқ эълон қилиниши ва уни Аудитнинг халқаро
стандартлари (АХС) асосида ташқи аудитдан ўтказилиши бўйича вазифалар юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” 4611

-

сон қарори асосида акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, йирик солиқ тўловчилар
тоифасига кирувчи корхоналар

(

Қарор

, 2020)

, суғурта ташкилотлари 2021 йилги молиявий

ҳисоботларини МҲХСлари асосида тақдим этиш, бухгалтерларни халқаро сертификатлаш, олий
таълим соҳасида ўқув режалари ва дастурларина халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

вазифалари юкланган. Корхоналарда МҲХСларига ўтишда эришилган ютуқларни таҳлил қилиш,

илғор тажрибаларни оммалаштириш, МҲХСларни жорий этишни жадаллаштириш борасидаги
яна олдимизда турган вазифаларимизни таҳлил қилиш зарурияти мавжуд деб ҳисоблаймиз.

Чунки, МҲХСларига ўтиш муҳим жараён, орқага қайтмайдиган жараён, уни жорий этиш маълум
бир вақтни талаб этадиган жараён ҳисобланади. МҲХСларига мукаммал ўтишда энг муҳим омил

бу инсон омилидир. Ушбу соҳадаги мутахассисларни МҲХСларга ўқитиш, кўникма ва
тажрибаларни шакллантириш зарур ҳисобланади. Шу боис, бу борада олдимизда турган

вазифаларни жадал ижро этишимиз талаб этилади.

Адабиётлар шарҳи

.

2020 йил июнь ойида ўтказилган “Ҳозирги замон бизнеси ва инвестицияларда МҲХС”

мавзусидаги II халқаро онлайн

-

конференцияда Султонов (2020) “ҳукумат жаҳон иқтисодиётига

интеграцияни жадаллаштириш сиёсатини ҳаётга жадал жорий этмоқда. Бу мақсадга

рақобатбардош иқтисодиётни яратиш орқали эришиш мумкин, бунда муҳим таркибий
қисмлардан бири хорижий ҳамкорлар ишониши мумкин бўлган юқори сифатли молиявий

ахборотнинг мавжудлиги ҳисобланади. Бундай ишончга МҲХС асосида ҳисоботлар тайёрлаш

орқали эришиш мумкин. Молия

вазирлиги уларни амалга ошириш бўйича ваколатли орган

этиб белгиланиб, МҲХСга босқичма

-

босқич ўтиш ва ушбу соҳада кадрлар тайёрлашнинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

379

замонавий усуллари бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди” (2020) деб ахборот бериши
мамлакатимизнинг бу борада олиб бораётган ишларнинг ёрқин натижасидир.

Ўзбекистондаги халқаро сетификатли мутахассислар Татьяна Назарова

(2022)

, («ElectEx»

компанияси директори, ACCA DipIFR) ва Андрей Байрашев (Ушбу компанияда МҲХС ва бошқарув

бухгалтерия ҳисоби бўйича эксперт, АССА DipIFR, CIMA Adv Dip MA) фикрича “биз етарли
даражада таъкидладикки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси концептуал ҳолатларни

инобатга олади, қайсики ушбу ҳолат МҲХСлари бўйича активлар ва мажбуриятларни баҳолаш
бўйича ноаниқликлар ва мунозараларга доир элементларини муваффақиятли ҳал қилади”

.

Киличева ва Имамовалар (2022) “молиявий ҳисобот ахборотлари фойдаланувчилари,

жумладан биринчи навбатда инвесторлар учун шаффоф ахборотларни таъминловчи

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг стандартлар тизимини шакллантириш”
вазифасининг қўйилиши ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бизнинг фикрича, яратилаётган

миллий стандартлар тизими етарли даражада халқаро стандартларга мувофиқ бўлишлиги
керак деган тушунчани айнан юқоридаги фикрлар исботлаб турибди.

Дергачева, Шайдановларнинг (2020) “Ўзбекистон Республикаси компанияларининг

МҲХСга ўтишнинг биринчи босқичи натижалари баҳоланди. Аниқландики, МҲХСларига ўтиш
компаниялар учун ижобий томонлари билан бир қаторда салбий томонлари ҳам намаён бўлди

ва таъкидлаш лозимки МҲХСларига ўтиш мураккаб, кўп қиррали жараён бўлиб, қайсики
иқтисодий тараққиёт суръатлари билан мувофиқ ҳамда амалдаги бухгалтерия ҳисоби тизими

ва бахгалтер

-

амалиётчиларнинг тааллуқли янги билимларга тайёрлигига мутонасиб равишда

рўй бериши керак” деган фикрлари ҳам

айнан ҳақиқат.

Ашурова, Пардаева (2022) ўзларининг “Ўзбекистон Республикаси ҳисоб ва ҳисобот

тизимида МҲХС қўллашнинг замонавий ҳолати” номли мақолаларида “Бугунги кунга қадар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан IFRS тўлиқ қўлланилиши керак бўлган
ташкилотлар рўйхати тақдим

этилган бўлиб, у жами 469 та ташкилотни ўз ичига олади,

хусусан: Банклар –

32; Суғурта компаниялари

-

40 та; Aкциядорлик жамиятлари –

170 та; Йирик

солиқ тўловчилар –

227 та” статистик маълумотларни келтириб ўтган.

МҲХСларига муваффақиятли ўтишни таъминлаш мақсадида “Бит.Финанс.МСФО” дастури

яратилди. Ушбу дастур миллий стандарт асосида юритилган ҳисоб маълумотларини МҲХСлари

асосида тайёрланган маълумотларга солиштириш имкониятини ҳамда солиқ ва молиявий

ҳисобнинг ягона базасини яратишга ҳамда солиқ активлари ва солиқ мажбуриятларини
ҳисоблаш имкониятини беради.

Мамалакатимизда молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тузиш, унинг методологиясини

такомиллаштиришда ўзбекистонлик олимлардан Aбдусаломова (2019), Дусмуратов (2012),

Исманов (2021), Калонов (2019), Меҳмонов (2018), Очилов (2022), Пардаев (2019), Ризаев (2021),
Уразов (2020), Қурбанов (2018), Ташназаров (2018), Эргашева (2021), Ҳасанов (20

16

), Ҳотамов

(2021

) ва бошқа олимларнинг илмий изланишлари муҳим аҳамият касб этади. Мазкур тадқиқот

ишларида мамлакатимизда МҲХСларини жорий этиш ҳамда ўқув жараёнларига МҲХСларини

тўлиқ киритиш масалалари баён қилинган. Қарорда қўйилган вазифаларни бажаришда катта
илмий ва амалий аҳамият касб этади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Мамлакатимизда МҲХСларига ўтиш долзарб масала ҳисобланади. Бу эса хорижий

инвесторлар учун қўлай инвестицион муҳитни юзага келтириш, халқаро биржаларда котировка

қилиш, акциядорларни инвестиция киритишга жалб этиш, ҳисоботларнинг ҳаққонийлигига

эришишни таъминлайди

156

.

Бизнинг фикримизча мамлакатимизда МҲХСларига ўтиш жараёнини бир қанча

босқичларга ажратишимиз мумкин:

Биринчи босқич (2015 –

2016 йиллар) –

МҲХСларига ўтишга киришиш босқичи;

Иккинчи (2017 –

2023 йиллар) –

МҲХСларини жорий этишнинг янги сифат босқичи;

Учинчи босқич ( 2024 йилдан кейинги давр) –

МҲХСларига тўлиқ ўтиш даври.

156

Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари.

https://www.imv.uz/media/budget_activity_files/%D0%9C%D2%B2%D0%9C%D0%A1_%D0%9B%D0%BE%D0%B9%D0%B8%D2%B3%

D0%B0.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

380

2015 йилдан эътиборан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш босқичига

киришилди. Ушбу босқичнинг муҳим жиҳати мамалакатимиздаги йирик хорижий

инвестициялар иштирокидаги корхоналар, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари ва
халқаро биржаларда экспорт ва импорт операциялари амалга оширадиган корхоналар

молиявий ҳисоботини халқаро стандартлар асосида тузишга киришилганлиги билан
белгиланади. Молиявий ҳисоботни халқаро стандартлари асосида тузишда 2015 йил 24 апрелда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ

-4720-

сон “Акциядорлик жамиятларида

замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисидаги”

Фармони

157

(Фармон

,

2015) қонуний асос бўлиб хизмат қилди. Мазкур фармон асосида 2015

-

2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва

халқаро аудит стандартлари ҳамда халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи
аудитни ўтказиш ҳамда акциядорлик жамиятларининг йиллик молиявий ҳисоботини халқаро

стандартларга мувофиқ нашр этиш вазифалари юклатилди.

Ушбу фармонда кўрсатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 28 июлида “Давлат улуши бўлган

акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самрадорлигини
баҳолаш мезонлари тўғрисида” Низоми тасдиқланди. Ушбу Низомга мувофиқ МҲХСларига

мувофиқ келадиган молиявий ҳисобот ахборотлари асосида Самарадорликнинг Муҳим
Кўрсаткичлари (СМК)

жорий қилинди. Ушбу кўрсаткичларнинг халқаро тажрибалардан келиб

чиқиб жорий қилинганлги бугунги кунда халқаро стандартларни мамлакатимиздаги
компаниялар фаолиятида қўллашда муҳим дастак бўлди.

2016 йил 13 апрелда

қабул қилинган

Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби

тўғрисидаги” Қонуннинг янги таҳрири 2

2-

моддасида

“Халқаро

стандартлар

бўйича

тузиладиган

молиявий

ҳисоботга

доир

талаблар

молиявий

ҳисоботнинг

халқаро

стандартларида

белгиланади”

деб

қайд

этилиши

мамлакатимизда

молиявий

ҳисоботнинг

халқаро

стандартларининг

қўлланилишининг

қонуний

асосларини

белгилаб

беради.

Янги Ўзбекистон шароитида МҲХСларини жорий этишни жадаллаштиришнинг янги

босқичига ўтилди. 2017 йилда эътиборан янги сифат жиҳатдан кўтарилиши амалга оширилди.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига жадал ўтишни таъминлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611

-

сон “Молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” қарори

қабул қилинди. Қарорда қуйидаги муҳим вазифалар юклатилган:

акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ

тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби

юритилишини ташкил этиш ва молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаш;

бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот»

фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд «Сертификатланган халқаро
профессионал бухгалтер (CIPA)», «Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)»,

«Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)» ва «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом
(DipIFR)» сертификатларини олишга тайёрлаш;

МҲХС соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича жаҳоннинг муваффақиятли

тажрибаларини оммалаштириш, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида қайта

тайёрлаш ва малака ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотларини ҳамда соҳага оид олий
таълим муассасаларининг ўқув дастурларини босқичма

-

босқич халқаро аккредитациядан

ўтказиш;

ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси асосида ўқув жараёнининг сифатини,

имтиҳонларни ўтказиш ва натижаларини баҳолашнинг шаффофлигини таъминловчи МҲХС

бўйича сертификатлашнинг самарали тизимини жорий этиш;

бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини МҲХСга мувофиқ уйғунлаштириш;

бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги «Бухгалтерия

ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича МҲХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув

дастурларини таълим жараёнига жорий этиш ва халқаро аккредитациядан ўтказиш;

ва бошқа қатор вазифалар белгиланди.

157

https://lex.uz/docs/2635197


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

381

Бугунги кунда МҲХС ўтиш борасида қилинган ишлар ва жадаллаштириш борасида

вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтайлик.

Акциядорлик жамиятларида МҲХСлари асосида молиявий ҳисобот тузиш борасида

салмоқли ишлар қилинмоқда. Бу ишларга хорижий мутахассислар, халқаро аудиторлик

компаниялари жалб қилинмоқда. Жумладан кафедрамиз томонидан “Акциядорлик
жамиятларида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш масалалари”

мавзуси бўйича лойиҳанинг зарурияти ва аҳамияти, амалга ошириш механизмлари ва
амалиётга қўллаш доираси асосланган ҳолда тақдим этилди.

2024 йилдан эътиборан даврни МҲХСларни тўлиқ жорий этиш босқичи

деб номласак

бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 9 ноябрь куни пахта

-

тўқимачилик кластерлари

фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб

-

қувватлаш ва

ҳосилдорликни ошириш чора

-

тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида

“Мутасаддиларга кластер ва фермер хўжаликларини молиялаштиришнинг янги тартибини
йўлга қўйиш, улар ўртасидаги дебитор

-

кредитор қарздорликни ҳал этиш бўйича топшириқлар

берилди. Кластерларни халқаро молия стандартларига ўтказиш зарурлиги қайд этилди.”

158

(2023) Бу шундан далолат берадики, босқичма

-

босқич муҳим аҳамият касб этаётган соҳалар

МҲХСларга ўтказилмоқда. Ушбу жараёнда муҳим жиҳатлардан бири бу кичик ва ўрта бизнес ва

МҲХСлар талаб этилмайдиган корхоналар учун Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари
(МҲМС) лойиҳаси

159

(2022) тақдим этилди ва уларни 2024 йилдан жорий этиш кўзда тутилган.

Мазкур стандарт Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасида
қўлланилиши учун ишлаб чиқилган. МҲМС Бухгалтерия стандартларининг халқаро кенгаши

томонидан тайёрланган ва тасдиқланган эмас.

Ушбу ҳужжатлардан хулоса қилиш мумкинки, 2024 йилдан эътиборан мамлакатимизда

МҲХСларга кўзда тутилган ташкилотларда тўлиқ ўтиш, бошқа ташкилотларда эса МҲХСларига
уйғун бўлган МҲМСларига тўлиқ ўтилиши таъминланади.

Юқоридаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган вазифалар итжроси борасида

олий таълим муассасаларида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Уларнинг самараси қайси

фаолиятларда ўз аксини топмоқда? Ушбу масалаларга тўхталиб ўтсак.

Олий таълим муассасаларида халқаро аккредитация талабларига жавоб берадиган ўқув

режалар ва фан дастурлари, дарсликлар ишлаб

чиқилди.

2021/2022-

ўқув йилидан “Бухгалтерия

ҳисоби ва аудит” таълим йўналишининг ўқув режасига АCCА ҳалқаро ташкилотининг
аккредитация талаблари асосида ўзгартиришлар киритилди. Ушбу талаблардан келиб чиқиб

янгиланган ўқув режага қуйидаги

фанлар киритилган:

“Бизнесда бухгалтер

(F-1-

Accountant in Business)”

;

“Менежментлик бухгалтерия ҳисоби

(F-2-

Management Accounting)”

;

“Молиявий бухгалтерия ҳисоби

(F-3-Financial Accounting)

;

“Корпоратив ва биснес ҳуқуқи

(F-4-Corporate and Business Law)

;

“Самарадорликни бошқариш (

F-5-Performance Management

)”

;

“Солиққа солиш

(F-6-Taxation)

;

“Молиявий ҳисобот (

F-7-Financial Reporting

)”

;

“Аудит ва кафолат (

F-8-Audit and Assurance

)”

;

“Молиявий менежмент (

F-9-Financial Management

)” фанлари киритилди.

Бу фанларнинг барчаси мазмунан янги фанлар ва янги ўқув дастурларини тузишни талаб

этади. Жумладан, бизнесда бухгалтер, молиявий бухгалтерия ҳисоби, бошқарув бухгалтерия

ҳисоби, молиявий ҳисобот каби фанлар бўйича янги мазмундаги дастурлари ишлаб чиқилди.

Масалан, Молиявий бухгалтерия ҳисоби дастурига қуйидаги мавзулар

киритилди (1

-

жадвал):

Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратилди.

Ушбу фанларни тўлиқ халқаро стандартлар

асосида ўқитиш амалиёти жорий этилди. Натижада, молиявий бухгалтерия ҳисобини МҲХСлар

асосида ўзбек тилида дарслик ишлаб чиқиш борасида ишлар бошланди.

158

Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш чора

-

тадбирлари муҳокама қилинди (president.uz)

159

https://www.imv.uz/media/budget_activity_files/%D0%9C%D2%B2%D0%9C%D0%A1_%D0%9B%D0%BE%D0%B9%D0%B8%D2%B3%

D0%B0.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

382

1-

жадвал

Молиявий бухгалтерия ҳисоби фани дастурига киритилган асосий мавзулар

160

1-

БОБ

МОЛИЯВИЙ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТАРИХИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

1.1

Бухгалтерия ҳисоби тарихий ривожланиши

1.2

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллаш давр талаби

2-

БОБ

МОЛИЯВИЙ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

2.1

Бухгалтерия ҳисоби муҳити (Accounting Environment) ва бухгалтерия
ҳисобининг роли. Бухгалтерия ҳисоби

-

бизнес тили.

2.2

Молиявий ҳисоботлар ва бизнес қарорлари

2.3

Молиявий бухгалтерия ҳисоби концептуал асослари (Conceptual framework).

Молиявий ҳисоботнинг сифат тавсифи.

2.4

Молиявий ҳисобот элементлари

2.5

Ҳисоб цикли ва трансформацион жадвал

3-

БОБ

ТУШУМЛАР ҲИСОБИ

3.1

Т

ушумлар

таърифи, турлари ҳамда асосий қоидалари

3.2

Харидорлар билан тузилган шартномаларни идунтификация қилиш,
бажарилишларга оид мажбуриятлар, операция нархи

3.3

Операция нархи ва операция нархини бажарилишларга оид мажбуриятларга

тақсимлаш

3.4

Тушумни тан олиш

4-

БОБ

ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР ВА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ

4.1

Олинадиган счетлар (Receivables)

4.2

Тўланадиган счетлар (Payables)

4.3-

Жорий активлар: пул маблағлари ва пул эквивалентлари

5-

БОБ

ЗАХИРАЛАР ҲИСОБИ

5.1

Жорий активлар: захиралар таърифи, таркиби ва баҳоланиши

5.2

Захираларнинг даврий ва узлуксиз ҳисоб тизимлари

6-

БОБ

УЗОҚ МУДДАЛИ АКТИВЛАР: МУЛК (ЕР, БИНО), МАШИНА ВА АСБОБ

-

УСКУНАЛАР

6.1.

Мулк (ер, бино), завод ҳамда машина ва асбоб

-

ускуналар (

Property, Plant and

Equipmen)

таърифи, тан олиш ва класслари

6.2.

Мулк (ер, бино), завод ҳамда машина ва асбоб

-

ускуналар (

Property, Plant and

Equipmen)

харид ва бошланғич таннархи

6.3.

Мулк (ер, бино), завод ҳамда машина ва асбоб

-

ускуналар (

Property, Plant and

Equipmen) бўйича давомий харажатлар ҳисоби

6.4.

Мулк (ер, бино), завод ҳамда машина ва асбоб

-

ускуналар (

Property, Plant and

Equipmen)

қайта баҳолаш

6.5.

Мулк (ер, бино), завод ҳамда машина ва асбоб

-

ускуналар (

Property, Plant and

Equipmen)

депресиацияси (амортизацияси) ҳисоби

6.6.

Мулк (ер, бино), завод ҳамда машина ва асбоб

-

ускуналар (

Property, Plant and

Equipmen)

ҳисобдан чиқарилиши ва молиявий ҳисобот

7-

БОБ

УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР: НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

7.1.

Номоддий активларнинг таърифи, тан олиниши ва турлари

7.2.

Номоддий активларнинг бошланғич таннархи

7.3.

Ташкилотнинг ўзи томонидан яратилган ва хирид қилинган номоддий
активларнинг ҳисоби

7.4.

Гудвил. Номоддий активларни қайта баҳолаш.

7.5.

Номоддий активларнинг амортизация ва чиқими ҳисоби. Номоддий активларга
оид молиявий ҳисобот

8-

БОБ

БОШҚА МОДДИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБИ. ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБИ. ИЖАРА
ҲИСОБИ. АКТИВЛАРНИНГ ҚАДРСИЗЛАРИНИ ҲИСОБИ

160

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2022/2023 ҳамда 2023/2024 ўқув йиллари учун “Бухгалтерия ҳисоби,

иқтисодий таҳлил ва аудит” таълим йўналиши талабалари учун “Молиявий бухгалтерия ҳисоби 1” ва “Молиявий бухгалтерия

ҳисоби 2” фан дастурлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

383

8.1.

Инвестициявий мулк (investment property) таърифи, тан олиш ва бошланғич

қиймати

8.2.

Инвестициявий мулкни баҳолаш, қайта таснифлаш, чиқиб кетиши ҳисоби

8.3.

Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ҳисоби

8.4.

Тугалланган фаолият натижалари ва уларнинг ҳисоби

8.5.

Биологик активлар

8.6.

Таббий ресурслар ҳисоби

8.7.

Инвестициялар ҳисоби

8.8.

Ижаранинг моҳияти, тан олиниши ва бошланғич баҳоланшини

8.9.

Ижаранинг давомий ҳисоби. Молиявий ижара ҳисоби

8.10.

Шартли мажбуриятлар

8.11.

Активларнинг қадрсизланиши ҳисоби

9-

БОБ.

МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР ҲАМДА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТА ВА ХОРИЖИЙ
ФАОЛИЯТ

9.1.

Молиявий инструментлар таърифи, мазмуни ва ахборотларни тақдим этиш

9.2.

Молиявий активлар, молиявий мажбуриятлар ва ҳиссали инструментлар ҳисоби

9.3. 7-

сон МҲХС “Молиявий инструментлар: ахборотларни очиқлаш” стандартининг

мазмуни ва моҳияти

9.4. 9-

сон МҲХС “молиявий инструментлар” стандартининг мазмуни ва моҳияти

9.5.

Хорижий валюта бўйича курс фарқи

9.6.

Хорижий фаолият ҳисоби

10-

БОБ

ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ. ФОЙДА СОЛИҒИ ВА АКЦИЯГА
ФОЙДА

10.1.

Одатдаги фаолияти билан боғлиқ даромадлар ҳисоби

10.2.

Одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ҳисоби

10.3.

Бошқа умумлашган даромадлар ҳисоби

10.4.

Одатдаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳисоби.

10.5.

Одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисоби

10.6.

Соф фойда ҳисоби

10.7.

Фойда солиғи ҳисоби.

10.8.

Акцияга фойда

11-

БОБ

ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

11.1.

Ходимларни рағбатлантириш турлари ва моҳияти

11.2

Меҳнат ҳақи ҳисоби

11.3.

Меҳнат ҳақидан ушланмалар ва ажратмалар ҳисоби

12-

БОБ

ЎРТОҚЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

12.1.

Ўртоқлик жамиятларида ҳиссали капитал ҳисоби

12.2.

Ўртоқлик жамиятларида фойданинг тақсимоти ҳисоби

14-

БОБ

КОРПОРАЦИЯЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

14.1.

Корпорациялар тавсифи ва бухгалтерия ҳисоби хусусиятлари

14.2.

Акциядорлик капиталини баҳолаш ва ҳисоби

14.3.

Акциядорлик жамиятларида дивидендлар ҳисоби

14.4.

Нодавлат ва нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

МҲХСларни жорий қилишни янада жадаллаштириш бўйича бир қанча ишларни амалга

ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

1. Мамлакатимиздаги АЖлари, йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи

корхоналарда ҳозиргача тўлиқ МҲХСлари асосида молиявий ҳисоботни тузишга эришилмаган.
Корхоналарда тўлиқ МҲХСлари асосида ҳисоб сиёсати, счётлар режаси, молиявий

ҳисоботларнинг МҲХСдаги форматлари ишлаб чиқилмаган. Корхоналар БҲМСлари бўйича

ҳисобни юритишни давом этмоқда.

2. Корхоналарда молиявий бухгалтерия ҳисобини солиқ мақсадлари учун юритиладиган

ҳисоб деб қараш ҳолатлари ҳам мавжуд. Молиявий ҳисоботнинг асосий мақсади инвесторлар,
акциядорлар ва таъсисчилар учун шаффоф, жозибадор, уйғун ва ҳаққоний ахборотларни тақдим


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

384

этиш эканлиги, солиқ ҳисоби эса солиқ қонунчилиги талабларига тўлиқ бўйсинганлигини аниқ
бир ифода этадиган методологик аҳамиятга молик ишлар етарли эмас, деб ҳисоблайман.

3. Бугунги кунда корхоналар МҲХСлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларнинг

афзаллик томонлари, уларда акциядорлар ва инвесторлар учун фойдали бўлган ахборотларни

акс эттириш, энг муҳими ҳаққоний баҳолашга асосланган ҳисобот эканлиги, унинг асосида
нафақат ўтган ҳодисалар бўйича хулоса чиқариш, балким келгуси фаолиятга доир бўлган

қарорлар ҳам қилиш мумкинлиги, унинг самарали тизим, бошқарувда муҳим дастак эканлигини
ҳис қилиши ва реал ҳаётда жорий қилишларига эришииш керак. Шундаги корхоналарнинг

ўзларида МҲХСга қизиқиш ҳамда уни қўллаш бўйича реал имкониятлар юзага келади.

4. Ҳозирги кунда масъулият чекланган жамиятларда молиявий ҳисобот БҲМСлари

асосида юритилмоқда. АК ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналарда
МҲХСлар асосида юритиш жорий қилинган. Ушбу ҳужжатлар ўртасида тафовут катта. Бундай

ҳолларда МҲХСларни жадал жорий қилишга эришиб бўлмайди. Ҳозирги кунда МҲМСлари
лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишини ва тасдиқланишини

кечиктирмаслик керак, деб ҳисоблаймиз. Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари халқаро

стандартларнинг қисқартирилган ва мақбул бўлган варианти деб баҳолаш мумкин. Бу борада
жуда катта иш қилинган. Уларни тезроқ амалиётга жорий этишимиз керак, деб ҳисоблаймиз.

5. МҲХСларини жадал жорий қилишда муҳим жиҳати малакали инсон ресурслари билан

боғлиқ масала ҳисобланади. МҲХСлари асосида молиявий ҳисобот тузиш компетенциясига эга

бўлган мутахассислар етишмайди. Хўш бугунги кундаги замонавий бухгалтер қандай билим,
кўникмалар ва компетенцияларга эга бўлиши керак? Айниқса булғуси мутахассисларда халқаро

стандартлар асосида молиявий бухгалтерия ҳисоби концептуал асослари (conceptual framework)
ва уларнинг қўлланилиши, молиявий ҳисоботлар, жумладан молиявий ҳолат тўғрисидаги

ҳисобот, даромадлар тўғрисидаги ҳисобот, пул оқими тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капитал
тўғрисидаги ҳисоботларнинг мазмуни, таркиби ва тақдим этилиши; молиявий ҳисобот

элементлари, жумладан активлар, мажбуриятлар хусусий капитал, даромадлар ва
харажатларнинг таърифи, тан олиниши, баҳоланиши ва молиявий ҳисоботларда акс

эттирилиши тартиби бўйича юқори малакадаги компетенциялар шаклланган бўлиши керак.
Бундан ташқари мутахассис молиявий ҳисоботларга очиқлашлар, изоҳлар ва тушунтиришлар

тақдим эта олиши лозим. Молиявий ҳисоботни таҳлил қилиш, хулосалар, бошқарув қарорлари

лойиҳаларини тайёрлаш, молиявий бошқарувга жиддий таъсир кўрсата олиш, бошқарувчилик
салоҳияти лозим бўлади. Бугунги молиявий ҳисобот тайёрлайдиган мутахассис албатта солиқ

қонунчилигини мукаммал ўзлаштирган бўлиши керак. Чунки, солиқ қонунчилиги ва талаблари
шаффоф

молиявий

ҳисоботни

тайёрлашда

муҳим

омил

ҳисобланади.

Ахборот

технологияларини юқори савияда қўллай олиш, хорижий тилларни ўзлаштириш ҳам бугунги
кунда қўйилаётган муҳим талаблар ҳисобланади.

6. Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобига оид стандартларни ишлаб чиқишда профессионал

ташкилотлар иштирокини кенгайтириш керак. Стандартларни ишлаб чиқиш ваколатини

нодавлат ва нотижорат ташкилотларига бериш керак. Вазирлик эса уни тасдиқлашлари ва
давлат рўйхатидан ўтказишлари керак, деб ҳисоблайман. Миллий сертификатлаш тизимини

жорий қилиш керак. Бунинг учун профессионал имтиҳон талаблари ишлаб чиқилиши керак.
Айниқса баҳолаш тизими, масалалар тўплами, уларга тайёргарлик кўриш, имтиҳонларни

ўтказиш масалалари ечим топиш керак. Бу вазифаларни ҳам профессионал бухгалтерия ҳисоби
институти томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

7. Амалиёт билан илм

-

фан, олий таълим муассасалари ўртасида кенг қамровли

алоқаларнинг сустлиги ҳам МҲХСларни жадал жорий қилишда маълум бир қийинчиликларни
туғдирмоқда. Бугун олий таълим ўз йўли билан амалиёт ўз йўли билан кетмоқда. Буни

жипслигини ва ҳамкорлигини кенгайтириш керак. Амалиёт ҳар доим билимли, жумладан МҲХС
асосида ишлай оладиган мутахассисларга эҳтиёж сезади. Бизга олий таълим яхши

мутахассисларни етказиб бермаяпди деб эътироз билдирувчи иш берувчилар ҳам топилади.
Битта ҳақиқатни айтиш керак, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда корхона ва

ташкилотлар олий таълим жараёнига суст қатнашади. Амалиёт билан ҳамкорлик бир қанча
йўналишларда ташкил этилиши керак. Бу биринчиси,

потенциал иш берувчилар талабаларни

контракт билан ўқитишда салмоқли ҳиссани ташкил этмайди. Асосий контракт тўловчилар ота

-

оналар бўлиб қолмоқда. Иккинчидан, ўқув режа ва фан дастурлари иш берувчиларнинг

талабларига мувофиқ бўлиши керак. Биронта ташкилот келиб ўқув режага бу фанларни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

385

киритингизлар, ушбу фанларнинг ўқув дастурида бугунги кунда қуйидаги мавзулар долзарб
деган масалани қўймаяпди ёки бугунги кун мутахассиси қуйидаги билим, тажриба, кўникма ва

компетенцияларга эга бўлиш керак деган талабни қўйишлари керак.

Учинчидан

, илмий

-

ўқув

соҳадаги ҳамкорлик. Талабаларнинг олдиндан амалиёт жойлари аниқ бўлиши керак. Кўплаб

йирик ташкилотлар талабаларга амалиёт учун шароит яратиб бериш у ёқда турсин, ҳатто
амалиётга қабул қилишдан ҳам бош тортмоқда. Чунки, унда контракт тўламасдан меҳнат

бозорида энг яхши мутахассисни танлаш имконияти бор. Амалиёт ходимларида илмий

-

тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчилар ҳиссаси кам. Амалиёт билан лойиҳалар қилиб

МҲХСларига ўқитишни ташкил қилиш ҳам етарли самара бермаяпди.

8. Масалалар тўплами, кейслар ишлаб чиқилмаганлиги. Кейс стади, масалалар тўплами,

халқаро стандартлар бўйича мисоллар, имтиҳон масалалари аниқ амалиёт мисоллари асосида
тузилиши керак. Шартли мисоллар бўлмайди. Улар оригинал бўлиши керак. АССА аккредитация

талаблари шундай. Тузилган масалалар плагиатдан холи бўлиши керак. Бу борада амалиёт
ходимларининг, амалиётдаги мутахассисларнинг катта ёрдами керак.

Юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоларни ҳал қилиш учун бир қанча ишлар амалга

оширилиш лозим. Молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларини жорий қилишни
жадаллаштириш керак бўлади. ОТМларида бухгалтерия ҳисобига оид фанларни тўлиқ дунё

рейтингида юқори ўринда турувчи университетлар тажрибалари асосида ташкил этиш керак.
Янги дарслик ва ўқув қўлланмаларни МҲХСлари асосида тайёрлашимиз керак бўлади.

Амалиётнинг тўлиқ мисолларига асосланган кейслар ва масалалар тўпламини ишлаб чиқиш
керак. Ўқув режа ва фан дастурларини АССА аккредитация талабларига тўлиқ

мувофиқлаштириш керак. Профессор

-

ўқитувчиларни илғор хорижий университетларда

тажриба орттиришини ташкил этиш керак.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, МҲХСларини жорий қилиш давомий амалга

ошириладиган иш бўлиб мамлакатимиз компанияларининг халқаро даражага чиқишида муҳим

восита сифатида хизмат қилади. МҲХСлари ҳисоботларнинг объективлиги, ҳаққонийлиги ва
сифатини оширишда энг муҳим омил бўлиб хизмат қилади. МҲХСларини жадал жорий қилиш

учун фанларнинг мазмунини тўлиқ МҲХСларига уйғунлаштиришимиз, илғор халқаро
тажрибаларни оммалаштириш, мамлакатмизда фаолият кўрсатаётган профессионал

институтлар фаолиятини кенгайтириш, ОТМлари билан амалиёт ўртасидаги ҳамкорликни

жадаллаштиришимиз керак, деб ҳисоблаймиз.

Хулоса ва таклифлар.

Тадқиқотлар асосида қуйидаги хулсосаларга келинди:

1.Ўзбекистонда МҲХСларини жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар тараққиётин

учта босқичга ажратилди: биринчи босқич (2015 –

2016 йиллар) –

МҲХСларига ўтишга киришиш

босқичи; иккинчи (2017 –

2023 йиллар) –

МҲХСларини жорий этишнинг янги сифат босқичи;

учинчи босқич ( 2024 йилдан кейинги давр) –

МҲХСларига тўлиқ ўтиш даври. Ушбу даврларда

сифат жиҳатдан кўтарилиш амалга оширилди. МҲХСларига мувофиқ ҳисобот тайёрлаш йўлга
қўйилди. 2024 йилдан эътиборан МҲХСларига тўлиқ ўтиш кўзда тутилиши қайд этилди.

2.

Олий таълим муассасаларида

2021/2022-

ўқув йилидан “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”

таълим йўналишининг ўқув режасига АCCА ҳалқаро ташкилотининг аккредитация талаблари

асосида мазмунан янги фанлар киритилган. Уларга: “Бизнесда бухгалтер

(Accountant in

Business)”

;

“Менежментлик бухгалтерия ҳисоби (Management Accounting)”

;

“Молиявий

бухгалтерия ҳисоби

(Financial Accounting)

;

“Молиявий ҳисобот (

Financial Reporting

)” ва бошқа

фанларни қайд этиш мумкин. Намуна сифатида молиявий бухгалтерия ҳисоби фанинг ўқув
дастурига МҲХСасосида киритилган мавзулар тақдим этилди.

3.

Корхоналарда тўлиқ МҲХСлари асосида ҳисоб сиёсати, счётлар режаси, молиявий

ҳисоботларнинг МҲХСдаги форматлари ишлаб чиқилмаганлигин инобатга олиб “Акциядорлик

жамиятларида МҲХСлари асосида молиявий ҳисобот методологияси” мавзусида лойиҳалар
ишлаб чиқилган ва улар АЖларга тақдим этилди.

4. МҲХСларини жадал жорий қилишда муҳим жиҳати малакали инсон ресурслари билан

боғлиқ масала ҳисобланади. Айниқса булғуси мутахассисларда халқаро стандартлар асосида

молиявий бухгалтерия ҳисоби концептуал асослари (conceptual framework) ва уларнинг
қўлланилиши, молиявий ҳисоботлар, жумладан молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот,

даромадлар тўғрисидаги ҳисобот, пул оқими тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капитал тўғрисидаги


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

386

ҳисоботларнинг мазмуни, таркиби ва тақдим этилиши бўйича юқори малакадаги
компетенциялар шаклланган бўлиши кераклиги қайд этилди.

5. Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобига оид стандартларни ишлаб чиқишда профессионал

ташкилотлар иштирокини кенгайтириш керак. Стандартларни ишлаб чиқиш ваколатини

нодавлат ва нотижорат ташкилотларига бериш керак. Амалиёт билан илм

-

фан, олий таълим

муассасалари ўртасида кенг қамровли алоқаларнинг сустлиги ҳам МҲХСларни жадал жорий

қилишда маълум бир қийинчиликларни туғдирмоқда. Буни жипслигини ва ҳамкорлигини
кенгайтириш керак.

Ушбу таклиф ва тавсияларнинг амалиётга қўлланилиши мамлакатимиз иқтисодиётида

МҲХСларини жадал қўллашга хизмат қилади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Abdusalomova N.B. (2019) Boshqaruv hisobi tizimida ichki nazorat va byudjetlashtirish uslubiyatini

takomillashtirish. Iqtisodiyot fanlari doktori (DSc) dissertatsiyasi avtoreferati. -T.: 75-b.;

Dusmuratov R.D., Tulayev U.I. (2012). Moliyaviy hisobot: nazariy, uslubiy va amaliy jihatlari. -T:.

“Extremum

-

Press”,

-144 b.;

Ergasheva Sh.T. (2021).

Suv xo‘jaligi infratuzilmalarida boshqaruv hisobi va tahlili uslubiyoti:

Monografiya (Uzbek Edition) Tapa blanda

7 September;

Hasanov B.A. va boshqalar (2016). Buxgalteriya hisobi. Darslik.-

T.: ”Iqtisodiyot dunyosi” , 2021. 992

bet.; K.R.Hotamov. Bilvosita soliqlar hisobi va tahlilini takomillashtirish. Monografiya. -T: Moliya, -168 b.

Kalonov M.B. (2019) Daromadlar va xarajatlar hisobi uslubiyotini takomillashtirish. Monografiya.

T.: Iqtisod-moliya,

254 bet;

Mehmonov S.U. (2018). Byudjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi va ichki audit metodologiyasini

takomillashtirish. Dis...iqt.fan b d-ri. -T.: TMI;

Ochilov I.K. (2022). Sug‘urta tashkilotlarida buxgalteriya hisobi va moliyaviy tahlili

metodologiyasini takomillashtirish. Iqtisodiyot fanlari doktori (DSc) dissertasiyasi avtoreferati.-T., 33 b.;

Pardayev A.X., Pardayeva Z.A. (2019) Boshqaruv hisobi. Darslik. -

T.: “Iqtisod

-

Moliya”.

-538 b.;

Qurbanov Z.N., Misirov K. (2018). Moliyaviy va boshqaruv hisibi. Darslik. T.: “Iqtisod

-moliya. 815 b.;

Rizayev N.K., Hotamov K.R. (2021). Hisob siyosatini shakllantirishda xorijiy tajribadan foydalanish

zaruriyati. Journal of international finance and accounting. issue 1. february. issn: 2181-1016.;

Urazov K.B., Po‘latov M.E. (2020). Buxgalteriya hisobi. Darslik. –T.: «Innovatsion rivojlanish

nashriyot-

matbaa uyi», 564 bet;

Ашурова Н.Ф., Пардаева З.А.

(2022

) Современное состояние применения МСФО в системе

учета и отчетностей Республики Узбекистан // Universum: экономика и юриспруденция :

электрон. научн. журн.. 1(100). URL: https://7universum.com/ru/economy/archive/item/14811 (дата
обращения: 16.11.2023).

Дергачева Д., Шайданов Т.

(2020)

К вопросу перехода на МСФО в Республике Узбекистане. Том

1

№ 2

/S //https://inscience.uz/index.php/socinov/issue/view/5

Исманов И.Н. (

2021

). Сопостовления некоторых аспектов национальных стандартов

бухгалтерского учёта и МСФО //

Central Asian Journal Of Innovations On Tourism Management And

Finance. 2021/11/11. Том 1, стр.14

-19;

Киличева Ф.Б. ва Имамова Н.М.

(2022)

Международный опыт МСФО и его внедрение в

Узбекистане

//Бюллетень

науке

и

практики.

Т.8.№3.

https://cyberleninka.ru/article/n/mezhdunarodnyy-opyt-msfo-i-ego-vnedrenie-v-uzbekistane/viewer

Қарор

(2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611

-

сон

“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида” қарори.

https://lex.uz/docs/4746047

Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш чора

-

тадбирлари муҳокама қилинди

(president.uz) (2023)

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2022/2023 ҳамда 2023/2024 ўқув йиллари

учун “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” таълим йўналиши талабалари учун

“Молиявий бухгалтерия ҳисоби 1” ва “Молиявий бухгалтерия ҳисоби 2” фан дастурлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

387

Султанов Д.

(2020).

Узбекистан ускоряет переход на международные стандарты

финотчетности

// https://uzdaily.uz/ru/post/53013

Татьяна Назарова, Андрей Байрашев. (2022) Что происходит с внедрением МСФО в

Узбекистане?

//

https://podrobno.uz/cat/obchestvo/chto-proiskhodit-s-vnedreniem-msfo-v-

uzbekistane/

Ташназаров С.Н.

(2018)

. Молиявий ҳисоботнинг назарий ва методологик асосларини

такомиллаштириш

(МҲХС ва илғор тажрибалар асосида).

Монография. Тошкент. 272

-

б.

Ташназаров С.Н. (2019) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. Дарслик. Тошкент

молия иқтисод нашриёти. 584

-

бет

Фармон (2015) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ

-4720-

сон “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш
чора

-

тадбирлари тўғрисидаги” Фармони

https://lex.uz/docs/2635197

Bibliografik manbalar

Abdusalomova N.B. (2019) Boshqaruv hisobi tizimida ichki nazorat va byudjetlashtirish uslubiyatini takomillashtirish. Iqtisodiyot fanlari doktori (DSc) dissertatsiyasi avtoreferati. -T.: 75-b.;

Dusmuratov R.D., Tulayev U.I. (2012). Moliyaviy hisobot: nazariy, uslubiy va amaliy jihatlari. -T:. “Extremum-Press”, -144 b.;

Ergasheva Sh.T. (2021). Suv xo‘jaligi infratuzilmalarida boshqaruv hisobi va tahlili uslubiyoti: Monografiya (Uzbek Edition) Tapa blanda – 7 September;

Hasanov B.A. va boshqalar (2016). Buxgalteriya hisobi. Darslik.- T.: ”Iqtisodiyot dunyosi” , 2021. 992 bet.;

K.R.Hotamov. Bilvosita soliqlar hisobi va tahlilini takomillashtirish. Monografiya. -T: Moliya, -168 b.

Kalonov M.B. (2019) Daromadlar va xarajatlar hisobi uslubiyotini takomillashtirish. Monografiya. – T.: Iqtisod-moliya, – 254 bet;

Mehmonov S.U. (2018). Byudjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi va ichki audit metodologiyasini takomillashtirish. Dis...iqt.fan b d-ri. -T.: TMI;

Ochilov I.K. (2022). Sug‘urta tashkilotlarida buxgalteriya hisobi va moliyaviy tahlili metodologiyasini takomillashtirish. Iqtisodiyot fanlari doktori (DSc) dissertasiyasi avtoreferati.-T., 33 b.;

Pardayev A.X., Pardayeva Z.A. (2019) Boshqaruv hisobi. Darslik. -T.: “Iqtisod-Moliya”. -538 b.;

Qurbanov Z.N., Misirov K. (2018). Moliyaviy va boshqaruv hisibi. Darslik. T.: “Iqtisod-moliya. 815 b.;

Rizayev N.K., Hotamov K.R. (2021). Hisob siyosatini shakllantirishda xorijiy tajribadan foydalanish zaruriyati. Journal of international finance and accounting. issue 1. february. issn: 2181-1016.;

Urazov K.B., Po‘latov M.E. (2020). Buxgalteriya hisobi. Darslik. –T.: «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi», 564 bet;

Ашурова Н.Ф., Пардаева З.А. (2022) Современное состояние применения МСФО в системе учета и отчетностей Республики Узбекистан // Universum: экономика и юриспруденция : электрон. научн. журн.. 1(100). URL: https://7universum.com/ru/economy/archive/item/14811 (дата обращения: 16.11.2023).

Дергачева Д., Шайданов Т. (2020) К вопросу перехода на МСФО в Республике Узбекистане. Том 1 № 2/S //https://inscience.uz/index.php/socinov/issue/view/5

Исманов И.Н. (2021). Сопостовления некоторых аспектов национальных стандартов бухгалтерского учёта и МСФО //Central Asian Journal Of Innovations On Tourism Management And Finance. 2021/11/11. Том 1, стр.14-19;

Киличева Ф.Б. ва Имамова Н.М. (2022) Международный опыт МСФО и его внедрение в Узбекистане //Бюллетень науке и практики. Т.8.№3. https://cyberleninka.ru/article/n/mezhdunarodnyy-opyt-msfo-i-ego-vnedrenie-v-uzbekistane/viewer

Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори. https://lex.uz/docs/4746047

Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди (president.uz) (2023)

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2022/2023 ҳамда 2023/2024 ўқув йиллари учун “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” таълим йўналиши талабалари учун “Молиявий бухгалтерия ҳисоби 1” ва “Молиявий бухгалтерия ҳисоби 2” фан дастурлари

Султанов Д. (2020). Узбекистан ускоряет переход на международные стандарты финотчетности // https://uzdaily.uz/ru/post/53013

Татьяна Назарова, Андрей Байрашев. (2022) Что происходит с внедрением МСФО в Узбекистане? // https://podrobno.uz/cat/obchestvo/chto-proiskhodit-s-vnedreniem-msfo-v-uzbekistane/

Ташназаров С.Н. (2018). Молиявий ҳисоботнинг назарий ва методологик асосларини такомиллаштириш (МҲХС ва илғор тажрибалар асосида). Монография. Тошкент. 272-б.

Ташназаров С.Н. (2019) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. Дарслик. Тошкент молия иқтисод нашриёти. 584-бет

Фармон (2015) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони https://lex.uz/docs/2635197