THEORETICAL FOUNDATIONS FOR PRIVATE BUSINESS DEVELOPMENT BASED ON PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIP

Abstract

This article describes the importance, necessity, essence and theoretical foundations of the development of private entrepreneurship based on public-private partnerships, as well as the scientific and theoretical methodology for the development of private entrepreneurship based on public-private partnerships in Brazil, China and South Africa.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Takhirov Ж. (2023). THEORETICAL FOUNDATIONS FOR PRIVATE BUSINESS DEVELOPMENT BASED ON PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIP. Economic Development and Analysis, 1(7), 395–400. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44907
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article describes the importance, necessity, essence and theoretical foundations of the development of private entrepreneurship based on public-private partnerships, as well as the scientific and theoretical methodology for the development of private entrepreneurship based on public-private partnerships in Brazil, China and South Africa.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

395


ДАВЛАТ ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ АСОСИДА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Тохиров Жахонгир Махмуджон ўғли

Наманган муҳандислик технология

институти

Аннотация.

Мазкур мақола

давлат хусусий шерикчилиги асосида хусусий тадбиркорликни

ривожлантиришнинг аҳамияти, зарурлиги, моҳияти ва назарий асослари баён қилинган

Шунингдек, Бразилия, Хитой ва Жанубий Африка мамлакатларини давлат хусусий шерикчилиги

асосида хусусий тадбиркорликни

ривожлантиришнинг илмий, назарий услубиёти ёритиб

берилган.

Калит сўзлар:

Давлат хусусий шерикчиликб тадбиркорлик,

инфраструктура, лойиҳа,

хусусий сектор, самарадолик, БРИКС

ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ РАЗВИТИЯ ЧАСТНОГО БИЗНЕСА НА ОСНОВЕ

ГОСУДАРСТВЕННО

-

ЧАСТНОГО ПАРТНЕРСТВА

Тахиров Джахонгир Махмуджон оглы

Наманганские инженерные технологии

институт

Аннотация.

В данной статье описаны важность, необходимость, сущность и

теоретические основы развития частного предпринимательства на основе государственно

-

частного партнерства, а также научно

-

теоретическая методология развития частного

предпринимательства на основе государственно

-

частного партнерства в Бразилии, Китае и

ЮАР.

Ключевые слова:

Государственно

-

частное партнерство, предпринимательство,

инфраструктура, проект, частный сектор, эффективность, БРИКС.

THEORETICAL FOUNDATIONS FOR PRIVATE BUSINESS DEVELOPMENT

BASED ON PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIP

Takhirov Djakhongir Makhmudjon ogly

Namangan Engineering Technology Institute

Abstract.

This article describes the importance, necessity, essence and theoretical foundations of the

development of private entrepreneurship based on public-private partnerships, as well as the scientific and

theoretical methodology for the development of private entrepreneurship based on public-private
partnerships in Brazil, China and South Africa.

Keywords:

Public-private partnership, entrepreneurship, infrastructure, project, private sector,

efficiency, BRICS.

Кириш.

Давлат билан хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик ўз иқтисодий табиатига кўра

инфратузилма объектларини қуриш ундан фойдаланиш лойиҳасини ишлаб чиқиш,
режалаштириш молиялаштириш мақсадида биргаликдаги ҳаракат механизми ҳисобланади. Шу

боис бундай шериклик қўшимча молия манбаини жалб қилиш ва мақсадга эришишга
йўналтирилган узоқ муддатли муносабат сифатида характерланади

.

UO‘K: 338.465.4

VII SON - NOYABR, 2023

395-400


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

396

Сўнгги

йилларда

мамлакатимизда

иқтисодиёт

тармоқлари

ва

ижтимоий

соҳада

тўпланиб

қолган

кўплаб

муаммолар

ечимини

топиш,

уларни

бартараф

этишда

давлат

-

хусусий

шериклик

тизимини

жорий

этиш

орқали

ижобий

натижаларга

эришилмоқда.

Буни

биз

бугунги

кунда

давлат

-

хусусий

шериклик

асосида

фаолият

олиб

бораётган

ижтимоий

соҳа

ташкилотлари,

айниқса,

чекка

ҳудудларда

ҳам

ихчам,

барча

қулайликларга

эга

болалар

боғчалари,

мактаблар

ташкил

қилиниб,

самарали

фаолият

олиб

бораётганида

кўришимиз

мумкин.

Ҳудудларда

давлат

-

хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган

муассасалардаги харажатларнинг маълум бир қисми бюджетдан субсидиялар ажратиш орқали

қопланиши, тадбиркорлик субъектлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга муассасалар
ташкил қилиш эвазига ҳам фойда олиш имкониятини кенгайтириб, жойлардаги ижтимоий

муаммолар ечилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, агентлик давлат

-

хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ

дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиши, давлат

-

хусусий шериклик лойиҳаларининг

самарадорлиги ва афзалликларини баҳолаш услубини ишлаб чиқиши, бу соҳадаги лойиҳаларни

амалга

оширишда

идоралараро

мувофиқлаштиришни

таъминлаши,

лойиҳалар

концепцияларини ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларга кўмаклашиши белгилаб қўйилмоқда

Адабиётлар шарҳи.

Кўпгина манбаларда келтирилишича, чет эл тажрибасига кўра, давлат билан хусусий

бизнес ўртасидаги шериклик турли йўналишдаги бизнес

-

модель ва муносабатлардир.

Тадқиқотларда бу тушунчага турли таърифлар ҳам мавжуд. Лекин, умуман олганда, бу тушунча

хусусий сектор ресурсларидан умумжамият эҳтиёжларини қондиришда фойдаланиш
маъносини англатади. Яъни бундай ҳамкорлик доирасида хусусий ва давлат ресурслари ҳамда

активлари бирлашади, ваколатлар тақсимланади, натижада бир томоннинг куч

-

салоҳияти

иккинчи томон учун

ҳам хизмат қилади. Одатда ҳар бир ҳамкор ўз инвестициясига мутаносиб

равишда фойда кўради. Бундай хусусий бизнес оддий хусусий корхонадан давлат учун хизмат
кўрсатиш билан фарқ қилади. Масалан, хусусий корхона ўз маблағини таваккалчилик асосида

жалб қилиши, давлат эса ҳеч қандай харажациз қўшимча даромад олиши ёки ортиқча
тўловларсиз бирор

-

бир хизматни йўлга қўйиши мумкин.

Непаллик олим Бикрам Шаҳининг

(2012)

фикрича, Инфраструктурани ривожлантириш

истиқболларини белгилаш

-

ҳудудлар ва мамлакатнинг ижтимоий

-

иқтисодий мақомини,

турмуш даражасини ва атроф

-

муҳит аҳволини таҳлил қилиш учун тўғри ва аниқ ёндашувни

намоён қилади. Инфратузилмага инвестициялар иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг қоқ
марказида туради. Нурске (1953) томонидан билдирилган ишлаб чиқариш салоҳиятига хизмат

қилувчи элементлардан ташкил топган инфраструктура таъсири олдиндан белгилаб қўйилди,
шунингдек, кичик тармоққа ўхшаш бўлган инфраструктура аслида жуда муҳим ва аҳамиятли

эканлиги уни шакллантиришда энг ДХШ амалиёти муҳим эканлиги таъкидлаган.

Ҳирсчман

(1958)

ва кейинчалик Биеҳл инфраструктурани давлат хизматларини

таъминловчи капитал сифатида қайд этган. Инфратузилма табиатан йўлнинг кесишма жойига
ўхшайди, яъни мақсад ёки исталган натижа (ишлаб чиқариш, транспорт, коммуникация,

соғлиқни сақлаш, таълим) мақсадларига эришиш учун ҳукумат ёки бошқарув субъектлари
томонидан кучли хусусий сектор билан биргаликда амалга оширилса муваффақиятли

ҳисобланади

.

Борщевский

(2015)

томонидан берилган таърифга кўра давлат

-

хусусий шериклиги

ижтимоий

-

иқтисодий вазифаларни бажаришга қаратилган жамоа ва хусусий шериклар

ўртасида техник хизматлар кўрсатиш ижтимоий инфраструктура объектларини қуриш,
таъмирлаш модернизация, қилиш узоқ муддатга мўлжалланган ўзаро фойдали хизматларни

тақдим этиш фаолиятини олиб боришга қаратилган жавобгарлик компетентлик ва хавф

-

хатарни тақсимлаш билан амалга ошириладиган битим ҳисобланади.

Иқтисодчи олим Обломуродовнинг

(2018)

тадқиқот ишларида давлатхусусий шерикчилик

тамойиллари асосида йўл қурилиши ва транспорт инфраструктураси, муқобил энергия

манбалари, ижтимоий объектлар, шу жумладан, туризм инфраструктураси объектларини
қурилиши каби устувор соҳаларда тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар иштирокида

инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантириш мақсадга мувофиқлигини
таъкидлаган.

Жаҳон амалиётида давлат

-

хусусий шериклигини амалга ошириш учун турли хил

моделлар, шакллар, турлар ва ўзига хос имкониятлар мавжуддир. Давлат

-

хусусий шериклиги


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

397

асосидаги лойиҳаларни самарадорлигини аниқлашда, энг аввало, унингшартнома шакли муҳим
аҳамиятга эга

Шу соҳани ўрганган россиялик эксперт Агазаряннинг

(2016)

ёзишича, давлат

-

хусусий

шерикликнинг дунё миқёсидаги ривожи қуйидаги босқичларга бўлинади.

Биринчи босқичда Лотин Америкаси, Шарқий Европа, шунингдек, МДҲ мамлакатлари

турибди. Улар томонидан шериклик учун ҳуқуқий ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқиш

устида иш олиб борилмоқда, бу йўналишдаги бозорни шакллантиришга, биринчи навбатда
жорий этиладиган лойиҳаларни аниқлашга киришилмоқда.

Таҳлилчининг таъкидлашича, ушбу мамлакатлар давлат

-

хусусий шерикликни қай

йўсинда амалга ошириш керак, бу борадаги хатарлар (риск) қандай оқибатларга олиб келиши

мумкинлигини етарлича тушунмасдан шундай ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат
қилишмоқда.

Иккинчи босқич АҚШ, Канада, Янги Зеландия, Япония, Россия, Германия, Франция,

Испания, Италия каби ривожланган мамлакатларни қамраб олади. Уларда давлат

-

хусусий

шериклик тузилмаси шакллантирилган, норматив

-

ҳуқуқий база яратилган, янги секторлар

қўшилган ҳолда бу соҳадаги лойиҳалар қамрови кенгайтирилган.

Биринчи босқични фақатгина Буюк Британия, Австралия, Жанубий Корея ва Ирландия

эгаллашган, холос. Бу мамлакатларда давлат

-

хусусий шериклик механизми такомиллашгани,

унинг ривожи йўлидаги ҳуқуқий тўсиқлар бартараф қилингани, шериклик лойиҳалари бўйича

маълум оқим пайдо бўлгани, инфратузилма соҳасида бундай ҳамкорликка қўшилиш истагидаги
инвесторлар сони кўпайгани кузатилади.

Давлат билан бизнес

-

ҳамкорлик умумиқтисодий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга

оширишга йирик хусусий инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим омилидир.

Яъни, давлат билан хусусий бизнес ҳамкорлигига эҳтиёж аввало эгаси давлат ҳисобланган

умумий фойдаланиш объектлари

-

транспорт, коммунал, ижтимоий инфратузилма, маданий

объектлар, тарихий ёдгорликлар ҳамда архитектура иншоотларини таъмирлаш, реконструкция
қилиш ва шу каби кўплаб жараёнларда туғилади.

Давлат эса бундай объектлардан тўла воз кеча олмайди ва мулк эгаси бўлиб қолади ҳамда

назорат фаолиятини сақлашга мажбур. Давлат билан хусусий бизнес ҳамкорлиги инфратузилма

объектлари лойиҳасини ишлаб чиқиш, режалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва фойдаланиш

мақсадида йўлга қўйилган давлат билан хусусий сектор ўртасидаги хўжалик муносабати бўлиб,
бундай алоқалар қўшимча молия манбаларини жалб қилиш мақсадида узоқ муддатга

мўлжалланади.

Шуни таъкидлаш керакки, давлат билан хусусий бизнес ҳамкорлиги механизми кўпгина

афзалликларга эга бўлиб, ҳар қандай давлат учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни
самарали амалга оширишнинг кучли қуроли ҳисобланади. Аввало, давлат ва хусусий бизнес

шерикчилиги ўзида бюджет орқали молиялаштиришнинг муқобил шаклини намоён қилади.
Давлат билан хусусий бизнес ҳамкорлиги тарзидаги хўжалик юритиш ишлари мамлакат

иқтисодий секторига қўшимча манабаларни жалб қилиш имконини беради.

Шу сабабдан ҳам давлат ва тадбиркорлик субъектлари у ёки бу соҳада ҳамкорликни амалга

оширган ҳолда ҳаракат қилиши лозим. Чунки давлатнинг асосий функцияларига эътибор
бериладиган бўлса унинг ички ва ташқи функциялари мавжуд. Бундан ташқари давлат

-

хусусий

шериклиги концепциясининг пайдо бўлишида Демсец ва Чадвикларнинг бозордаги рақобат
ғояси муҳим ўрин тутади. Бунинг асосий сабаби ва пайдо бўлишида асосий омилларни инглиз

иқтисодчилари рақобатнинг амалга оширилиши билан белгилашиб давлат маълум бир соҳада

тадбиркорлар билан ҳамкорликни таъминлаши ва ўз маҳсулотларини рақобатбардош руҳда
ишлаб чиқаришлари лозимлигини билдиради, деб ўз мулоҳазаларини келтиради

(

Шакиров

,

2015)

. Борщевский

(2015)

томонидан берилган таърифга кўра давлат

-

хусусий шериклиги

ижтимоий

-

иқтисодий вазифаларни бажаришга қаратилган жамоа ва хусусий шериклар

ўртасида техник хизматлар кўрсатиш ижтимоий инфраструктура объектларини қуриш
таъмирлаш модернизация қилиш узоқ муддатга

мўлжалланган ўзаро фойдали хизматларни

тақдим этиш фаолиятини олиб боришга қаратилган жавобгарлик компетентлик ва хавф

-

хатарни тақсимлаш билан амалга ошириладиган битим ҳисобланади

(

Борщевский

, 2015).

Ушбу келтирилган таърифга кўра давлат

-

хусусий шериклиги муносабатларида

субъектлар сифатида бир томонда давлат ва у вакил қилган органлар иштироки турса иккинчи

томонда эса хусусий субъектларнинг иштироки келтирилган Бундан ташқари ушбу


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

398

муносабатда энг муҳим белги сифатида ижтимоий

-

иқтисодий соҳадаги ўзаро алоқалар назарда

тутилади.

Шунингдек

россиялик

олимлар

томонидан

давлат

-

хусусий

шериклиги

муносабатларининг ўрнатилиши ва ривожланишини кўриб чиққан ҳолда бу процессуал

характерда бўлиб давлат тадбиркорлар фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий

-

иқтисодий барқарорлик ва миллий хавфсизлигига эришишга қаратилган тарафларнинг ўзаро

бирдам муносабатидир деб эътироф этишади

(

Варнавского

,

Зельднера

и др.,

2015)

. Бундан

ташқари жаҳон амалиётида давлат

-

хусусий шериклиги икки хил маънода талқин этади.

Биринчидан, давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги жуда кенг алоқа

ҳисобланиб унинг миллий, ҳудудий, давлат ва халқаро ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши

сифатида қайд этилса, иккинчи томондан эса давлат органлари ва тадбиркорлик
субъектларининг аниқ дастурларни амалга оширишга қаратилган ўзаро икки томонлама

фаолиятини назарда тутади. Давлат

-

хусусий шериклиги муносабатларини ва унинг

тушунчасини очиб беришда унинг ҳуқуқий белгиларини яъни субъектлари, объектлари,

предметини аниқлаш асосида ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.

Бунда, биринчи навбатда Жаҳон банки томонидан “Давлат

-

хусусий шериклиги оммавий ва

хусусий тарафлар ўртасидаги келишув бўлиб унга кўра инвестицияни жалб этиш учун ишлар

бажариш ва хизматлар кўрсатиш шунингдек, бюджет молиялаштирилишини ошириш воситаси
ҳамдир” деб берилган таърифга тўхталадиган бўлсак унда давлат

-

хусусий шериклиги

муносабатларининг субъектлари бир томондан давлат, яъни оммавий ҳуқуқ субъекти шаклида
намоён бўлмоқда. Давлат ушбу муносабатда субъект сифатида қатнашишдан манфаатдор тараф

сифатида ўзига бир қанча мақсадларни ифода этган ҳолда ёндашади. Бунинг асосий
сабабларини эса унинг қўяётган мақсадидан билиб олиш мумкин бўлади. аммо бу мақсадлар ҳар

қайси даврда маконда ва замонда турли хил объектив субъектив жиҳатларга эга бўлиб келган.

Бундан ташқари ушбу таърифда давлатнинг бу муносабатдаги мақсади ишлар бажариш

хизматлар кўрсатиш йўли билан инвестициявий муҳитни шакллантириш ва шу билан бирга
инвестиция жалб этиш бўлса бошқа томонда эса шу йўл орқали бюджетнинг молиявий ҳолатини

янада кўтариш ҳисобланади. Фикримизча, Жаҳон банки томонидан келтирилган ушбу жиҳатда
давлатнинг бир томонлама ўз мақсадини амалга ошириш учун қилган ҳаракати деб баҳо

берилмоқда ва бу билан унинг ҳам ҳуқуқий ҳам сиёсий мақсадларини чеклаб қўймоқда.

Қолаверса мазкур таърифда иккинчи томондан хусусий шахсларнинг, яъни тадбиркорлик
фаолияти вакилларининг иштироки берилган бўлиб уларнинг давлат

-

хусусий шериклиги

муносабатларидаги иштирокини таъминламоқда.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот методологияси маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг давлат

-

хусусий

шериклигининги асосида тадбиркорлининг ривожлантиришнинг назарий асосларини турли
жиҳатларига бағишланган концепцуал асосланади. Тадқиқотнинг услубий асосини давлат

-

хусусий шериклигининги асосида тадбиркорлининг ривожлантириш концепцуал

асослаб

берилаган

.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Жаҳон амалиётида давлат

-

хусусий шерикчилик муносабатлари кўплаб соҳалар ва

тармоқларни қамраб олганлиги боис республикамизда бу соҳада эътибор қаратиш лозим бўлган

жиҳатлар ниҳоятда кўп. Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида давлат

-

хусусий шериклиги

(ДХШ) мамлакат ва ҳудудий миқёсдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг самарали
воситаси бўлиб, давлат ва маҳаллий бошқарув органлари томонидан назоратни ушлаб туриш ва

хусусий сектор билан самарли иқтисодий ҳамкорликни ўрнатишга қаратилган инвестицион
лойиҳаларга маблағлар жалб қилиш ва амалга ошириш воситаси ҳисобланади. ДХШ асосидаги

инвестицион лойиҳаларда хусусий сектор давлат томонидан белгиланган шартлар ва

талаблар

асосида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқариш вазифаларини амалга

оширади.

Ижтимоий

-

иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш ҳар қандай мамлакатнинг узоқ

муддатли иқтисодий ўсишини қўллаб

-

қувватловчи асосий омиллардан биридир.

Инфратузилманинг етарли даражада шаклланмаганлиги иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилади,

аҳоли учун кўрсатилаётган хизматлар сифатига салбий таъсир кўрсатади ва тадбиркорлик


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

399

фаолияти жадаллигини пасайтиради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда давлат

-

хусусий

шериклиги асосида дунё амалиётида мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш муҳим

аҳамият касб этмоқда. Жаҳон амалиётида давлат

-

хусусий шериклигини амалга ошириш учун

турли хил моделлар, шакллар, турлар ва ўзига хос имкониятлар мавжуддир. Ривожланган

давлатлар ҳисобланган БРИКСда давлат

-

хусусий шериклик амалга оширишда кичик ва ўрта

бизнес ривожланишини қўллаб

-

қувватлашда муҳим рол ўйнайди. БРИКС мамлакатлари кичик

ва ўрта бизнеснинг иқтисодий ўсиш омили сифатидаги аҳамиятли деб ҳисоблашади ва кичик ва
ўрта корхоналар дуч келадиган муаммоларни ҳал қилиш ва уларнинг ривожланишини

рағбатлантириш учун турли ДХШ ташаббусларини амалга оширдилар. Қуйидаги жадвалда
амалий тадқиқотлар ва улардан асосий о'рганишлар ко'рсатилган (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Давлат

-

хусусий шериклиги асосида амалга оширилган хусусий тадбиркордлик

163

Давлатлар

Амалга оширган ишлар

1.

Бразилия

Бразилияда

ДХШ ташаббусларини амалга оширишда микро ва кичик

бизнесни қўллаб

-

қувватлаш хизмати билан

хусусий сектор субъектлари

билан ўқитиш, консалтинг хизматлари, бозорларга кириш ва кичик ва
ўрта бизнесни молиявий қўллаб

-

қувватлаш учун ҳамкорлик қилди

Ушбу ҳамкорлик ёндашуви Бразилияда кичик ва ўрта корхоналарнинг

рақобатбардошлиги ва барқарорлигини оширишга қаратилган.

2.

Хитойда

Хитойда ҳукумат турли соҳаларда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб

-

қувватлаш учун давлат

-

хусусий шериклик моделларини жорий қилди.

Масалан, давлат тузилмалари, хусусий корхоналар ва илмий

-

тадқиқот

институтлари ўртасидаги ҳамкорликни ўз ичига олувчи инновациялар

ва тадбиркорлик паркларини ташкил этиш кичик ва ўрта бизнеснинг
ўсиши ва инновациялари учун қулай экотизимни яратишга қаратилган

3.

Жанубий

Арикада

Жанубий Африкада, кичик корхоналарни ривожлантириш агентлигига
қўшимча равишда, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва туризм каби

соҳаларда кичик бизнесни ривожланишини қўллаб

-

қувватлаш учун

турли давлат

-

хусусий шериклик ташаббуслари амалга оширилди.

Давлат

-

хусусий шериклик асосидаги инвестицион лойиҳалар

-

бу давлат ва хусусий сектор

ўртасидаги ўрта ёки узоқ муддатга тузилган шартномалар асосида ижтимоий аҳамиятга молик
вазифаларни ҳал этиш учун тузилган ҳамкорлик асосида амалга оширилувчи лойиҳалардир.

Бундай лойиҳалар амалга ошириш мамлакатимизда инфраструрктурани яхшилаш, коммунал

соҳа, транспорт, энергетика тармоқларини ривожлантириш, пировардида мамлакат
иқтисодиётини тараққий этиш имконини беришини ривожланган дунё мамлакатлари ўз

тажрибаларида исботлашмоқда. Айнан, шу жиҳатлар ДХШ амалиётини Ўзбекистонда
ривожлантирш аҳамиятини ифодалайди. Бугунги кунда, Президентимиз ташаббуси билан ДХШ

механизми замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун
инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни

50 йил муддатга беғараз ажратиш

йўлга қўйиладиган

бўлди. Бунда инвесторларга кенг

солиқ имтиёзлари ва имтиёзли

кредитлар

тақдим этилади. Давлатхусусий шерикчилик (ДХШ) асосида янги турдаги

мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши 2018 йил 1 январдан бошлаб 5 йил
давомида хусусий боғчалар томонидан табиий газ ва электр энергияси учун сарфланадиган

маблағнинг ярми давлат бюджети ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган. Боғчаларда болаларни
соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ

-

овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш

мақсадида

2018 йилдан бошлаб ҳар бир мактабгача таълим муассасасига 10

-

15 нафар фермерни

сифатли озиқ

-

овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бериш учун

бириктирилиши

, болалар боғчаларига тайёр сифатли иссиқ

овқат етказиб берадиган давлат

корхонаси ташкил этилиб,

“Кейтеринг”

хизматини

йўлга қўйиш механизмининг ишлаб

163

Изланишлар натижасида муаллиф томонидан тузилди


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

400

чиқилиши соҳани дунё стандартлари даражасига олиб чиқилишига хизмат қилиши шубҳасиз.
ДХШ механизмини жорий этишнинг аҳамияти мактабгача таълим муассасаларининг

харажатларини режалаштириш ва сарфлаш шаффофлигини

ошириш чораларини кўриш,

фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг мустақиллиги оширилиши

давлат

-

хусусий шерикликни

йўлга қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилади ва уларнинг

инвестицион жозибадорлигини

оширади.

ДХШ тушунчаси илгаридан мафкуравий жиҳатдан нотўғри талқин қилинган ва бугунги

кунгача бу хато давом этиб келмоқда. У бизнес ва ижтимоий соҳа муассасалари ўзаро

ҳамкорлиги хайрия тамойили асосида амалга оширилиши сифатида талқин қилинган.
Ижтимоий соҳа боқимандачилик тамойилида ўз фаолиятининг самарадорлигини, хизмат

сифатини оширишга, янги технологияларни ўзлаштиришга манфаатдор бўлмасдан қолган.

Натижада бу тамойилда ташкил қилинган ДХШ номигагина ташкил қилиниб,

ривожланишга туртки бўла олмаган. Бундай ҳолатда бизнес ҳам манфаатдорлик бўлмаганлиги
сабабли секин

-

аста маблағ ажратишни рад эта бошлайди. Шундай қилиб, бизнинг фикримизча,

таълим соҳасида давлат

-

хусусий шериклик, бу таълимни бошқариш давлат органлари, таълим

муассасалари ва хусусий бизнес вакилларининг ресурсларни бирлаштириш ва рисклар, даромад
ҳамда харажатларнинг мажбуриятига мувофиқ тақсимланишига асосланган таълим

лойиҳасини амалга

ошириш борасидаги тенг ҳуқуқли муддатли шериклик ҳисобланади

.

Хулоса ва таклифлар.

Давлатимиз иқтисодиёти ривожланишинг ҳозирги босқичида давлат ва хусусий шериклик

муносабатларининг ташкил этилиши мамлакатимиз ўз олдига қўйган тараққиёт
стратегиясининг жадаллашига хизмат қилади. ДХШ

-

давлат идоралари ва хусусий бизнес ўзаро

иттифоқи ҳисобланиб, унинг мақсади

-

иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан то мамлакат

миқёсида ёхуд унинг айрим ҳудудларида хизматлар кўрсатишга қадар ижтимоий аҳамиятга

молик лойиҳаларни яратиш ва ривожлантиришдан иборат бўлади.

Хусусий секторнинг

инфраструктура лойиҳаларида иштирок этишнинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири

давлат

-

хусусий шериклик ҳисобланади. Давлат

-

хусусий шериклик лойиҳалари билан боғлиқ

муносабатларни тартибга солувчи меъёрий

-

ҳуқуқий базани такомиллаштириш, жумладан,

давлат

-

хусусий шериклик тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш,

тармоқлар бўйича инвестицион лойиҳаларни тартибга солувчи хужжатлар пакетини ишлаб
чиқиш лозим

Адабиётлар/Литература/Reference:

Hirschmann A.O. (1958), The strategy of economic development, Yale University Press, New Haven,

CT., p 96

Mr. Bikram Shahi. (2012) Impact of Infrastructure Development on Society: A Case Study of the

Narayan Municipality ward No. 1, Dailekh. Exam Roll No: 281391 T.U Registration No: 6-2-55-809-2004

Central Department of Rural Development Faculty of Humanities & Social Sciences Tribhuvan University
Kathmandu, Nepal. August, p 6.

Агазарян Н.В.

(2016)

Анализ мирового опыта применения механизма государственно

-

частного партнерства // Государственно

-

частное партнерство. —

Том 3. —

№ 2. —

с. 151

-172.

doi: 10.18334/ppp.3.2.37071

Борщевский Г

.

А.

(2015)

. Государственно

-

частное партнерство учебник и практикум для :

бакалавриата и магистратуры Г А Борщевский / –

М Издательство Юрайт .: ,. –

344 . с Серия

Бакалавр и магистр : Академический курс

Варнавского В

.,

Зельднера А

.,

Мочальникова В

.,

Сильвестрова С

. (2015)

“Основы

государственно

-

частного партнерства теория методология практика кол авт ” (под ред В

Варнавского А Зельднера В Мочальникова С Сильвестрова –

Москва Анкил: –

С.16.)

Обломуродов Н.Н. (2018) “Давлат

-

хусусий шериклик асосида тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестицияларни жалб қилиш” “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 6, декабрь,

3-

бет

Шакиров Т

.

А

. (2015)

Совершенствование механизмов взаимодействия органов власти и

бизнеса. при реализации проектов государственно

-

частного партнерства в коммунальном

секторе. Диссертация на соискание ученой степени кандидата экономических наук. –

Москва,

С.23.

References

Hirschmann A.O. (1958), The strategy of economic development, Yale University Press, New Haven, CT., p 96

Mr. Bikram Shahi. (2012) Impact of Infrastructure Development on Society: A Case Study of the Narayan Municipality ward No. 1, Dailekh. Exam Roll No: 281391 T.U Registration No: 6-2-55-809-2004 Central Department of Rural Development Faculty of Humanities & Social Sciences Tribhuvan University Kathmandu, Nepal. August, p 6.

Агазарян Н.В. (2016) Анализ мирового опыта применения механизма государственно-частного партнерства // Государственно-частное партнерство. — Том 3. — № 2. — с. 151-172. — doi: 10.18334/ppp.3.2.37071

Борщевский Г.А. (2015). Государственно -частное партнерство учебник и практикум для : бакалавриата и магистратуры Г А Борщевский / – М Издательство Юрайт .: ,. – 344 . с Серия Бакалавр и магистр : Академический курс

Варнавского В., Зельднера А., Мочальникова В., Сильвестрова С. (2015) “Основы государственно-частного партнерства теория методология практика кол авт ” (под ред В Варнавского А Зельднера В Мочальникова С Сильвестрова – Москва Анкил: – С.16.)

Обломуродов Н.Н. (2018) “Давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш” “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 6, декабрь, 3-бет

Шакиров Т.А. (2015) Совершенствование механизмов взаимодействия органов власти и бизнеса. при реализации проектов государственно-частного партнерства в коммунальном секторе. Диссертация на соискание ученой степени кандидата экономических наук. – Москва, С.23.