ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ВНЕДРЕНИЯ ИСЛАМСКИХ БАНКОВСКИХ УСЛУГ В ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ НАШЕЙ СТРАНЫ

Аннотация

В данной статье рассматриваются способы использования исламских банковских услуг в коммерческих банках, анализ их преимуществ и улучшение перспектив развития. Кроме того, в статье представлены существующие проблемы в перспективах развития способов использования исламских банковских услуг в деятельности коммерческих банков Республики Узбекистан, а также авторские подходы и предложения по их устранению.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Абсаматов, А. (2023). ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ВНЕДРЕНИЯ ИСЛАМСКИХ БАНКОВСКИХ УСЛУГ В ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ НАШЕЙ СТРАНЫ. Экономическое развитие и анализ, 1(7), 197–204. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44865
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются способы использования исламских банковских услуг в коммерческих банках, анализ их преимуществ и улучшение перспектив развития. Кроме того, в статье представлены существующие проблемы в перспективах развития способов использования исламских банковских услуг в деятельности коммерческих банков Республики Узбекистан, а также авторские подходы и предложения по их устранению.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

197


МAМЛAКAТИМИЗ ТИЖОРAТ БAНКЛAРИ ФAОЛИЯТИДA ИСЛОМИЙ БAНК

ХИЗМAТЛAРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Абсаматов Аскар Эргашович

Термиз давлат университети

Аннотация

.

Ушбу мақолада тижорат банкларида исломий банк хизматларидан

фойдаланиш йўллари ҳамда унинг афзалликлари таҳлили ва ривожлантириш истиқболларини

такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Шунингдек, мақолада исломий банк хизматларидан
фойдаланиш йўлларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари фаолиятида

фойдаланишни ривожлантириш истиқболларидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф
этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

Калит сўзлар:

тижорат банклари, ислом молияси, мушорака, сукук, мудораба, муробаҳа,

молиялаштириш, ислом банклари, ислом дарчалари.

ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ВНЕДРЕНИЯ ИСЛАМСКИХ БАНКОВСКИХ УСЛУГ В

ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ НАШЕЙ СТРАНЫ

Абсаматов Аскар Эргашович

Термезский государственный университет


Аннотация

.

В данной статье рассматриваются способы использования исламских

банковских услуг в коммерческих банках, анализ их преимуществ и улучшение перспектив
развития. Кроме того, в статье представлены существующие проблемы в перспективах

развития способов использования исламских банковских услуг в деятельности коммерческих
банков Республики Узбекистан, а также авторские подходы и предложения по их устранению

.

Ключевые слова:

коммерческие банки, исламские финансы, мушарака, сукук, мудараба,

мурабаха, финансирование, исламские банки, исламские окна

.

THEORETICAL FOUNDATIONS OF THE INTRODUCTION OF ISLAMIC BANKING SERVICES

IN THE ACTIVITIES OF COMMERCIAL BANKS IN OUR COUNTRY

Absamatov Askar Ergashovich

Termiz State University

Abstract.

This article discusses the ways of using Islamic banking services in commercial banks,

analyzing their advantages and improving development prospects. The article also presents existing
problems in the prospects for the development of methods of using Islamic banking services in the activities

of commercial banks of the Republic of Uzbekista

n, as well as the author’s approaches and proposals for

eliminating them.

Key words:

commercial banks, Islamic finance, musharakah, sukuk, mudaraba, murabaha,

financing, Islamic banks, Islamic windows.

UDK: 336:770.2(275.1)

VII SON - NOYABR, 2023

197-204


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

198

Кириш.

Cўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган ва жаҳон молиявий маконини ишончли

забт этаётган Исломий молия тизимига бўлган қизиқиш тобора кучаймоқда. Янги исломий
банклар, суғурта ташкилотлари, инвестиция жамғармалари ташкил қилиниб, ҳатто ушбу тизим

мусулмон бўлмаган мамлакатларда ҳам кенг ривожланаётгани эътиборга молик. S&P Global
Ratings маълумотларига кўра, «глобал исломий молия сектори 2022 йилда муҳим босқични

босиб ўтди, умумий шариатга мос активлар 9,4 фоизга ўсиб, 3 миллиард доллардан ошиб кетди.
Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши (

GCC

)даги ислом банклари ўртасидаги мустаҳкам ўсиш ва соғлом

сукук бозори туфайли 2023

-

2024 йилларда ҳам худди шундай ўсиш кутилмоқда»

98

.

Янги исломий банклар, суғурта ташкилотлари, инвестиция жамғармалари ташкил

қилиниб, ҳатто ушбу тизим мусулмон бўлмаган мамлакатларда ҳам кенг ривожланаётгани
муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 29

декабрда Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида: “Мамлакатимизда Ислом
молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақт

-

соати етиб келди. Бу

борада Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб

этилади”

(

Мурожаат

, 2020)

, − деб таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистондаги бизнес субъектларининг 80 фоизи ички манбалар ҳисобидан

молиялаштирилади ва уларнинг чорак қисмигина кредит хизматидан фойдаланди. Банк
активларининг 85 фоизи эса давлат банкларига тегишли ва уларда кичик ва ўрта бизнесни

молиялаштириш учун саноқли маҳсулотлар мавжуд. Шу боис, аксарият корхоналар банкларни
молиялаштиришнинг афзал манбаи ҳисобламайди. Бу эса бизнес субъектларининг молиявий

ҳисоботларга етарли даражада эътибор бермаслиги, солиқ идораларига тақдим этадиган
расмий ҳисоботларида эса аксарият ҳолатда ҳақиқий молиявий ҳолатни кўрсатмаслигига сабаб

бўлмоқда. Тижорат банклари ҳам ўз навбатида бундай ҳисоботларга ишонч билдирмайди ва бу
кўплаб субъектларни кредитлаш имкониятидан маҳрум қилиши оқибатида кўплаб

тадбиркорларнинг кредитлаш имконияти чекланишига олиб келиши бугунги куннинг долзарб
масалаларидан ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Юқорида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда, сўнгги йилларда турли

иқтисодчи олимларнинг илмий адабиётларида ислом молияси, жумладан, ислом банк
химатлари мавзуси кўплаб тушунчалар ва илмий изланишлар мавжуд. Қуйида Ислом банк

хизматлари иқтисод, молия ва ислом ҳуқуқи соҳаларидаги машҳур олимлар фикрларини
келтириб ўтамиз. Жумладан: покистонлик машҳур иқтисодчи, ислом иқтисодиёти ва молияси

бўйича мутахассис Муҳаммад Нежатуллоҳ Сиддиқийнинг

(2004)

асарларида ислом молиясининг

жиҳатлари, жумладан, ислом банкларининг ишлаш механизмлари ва тамойиллари мавжуд.

Покистонлик яна бир исломий олим ва иқтисодчи Муҳаммад Тақи Усмоний

(2021)

бўлиб, у

исломий молия ва банк фаолияти билан машҳур. У бу мавзуда кўплаб китоблар ва мақолалар

ёзган. Хусусан, «Усмоний Форс кўрфазида исломий молия ривожланишида муҳим рол ўйнаган ва
14 фирма, жумладан, Баҳрайн Марказий банки ва Aбу

-

Даби Ислом банкининг шариат кенгашида

ўрин олган. У, шунингдек, Жиддадаги Ислом фиқҳи академияси, илғор исломшунослик банки
аъзоси ҳисобланади ва Усмоний Покистонда “Меезан Банк”ни ташкил қилганида исломий банк

концепциясини яратган». Усмоний томонидан таклиф қилинган асосий тушунчалардан бири
ислом банкчилигида фоизларни (риболарни) тақиқлаш тамойилидир. Исломда қарз

маблағларидан даромад олиш адолациз ҳисобланади, шунинг учун Усмоний Мударабаҳ

(шериклик), Ижара (лизинг), Мурабаҳа (савдо битими) ва Сукук (Ислом облигациялари) каби
муқобил молиявий воситалардан фойдаланишни таклиф қилади.

Усмоний ислом банкчилигида ахлоқий жиҳатлар муҳимлигини ҳам таъкидлайди. Унда

адолат, ошкоралик, ҳисобдорлик ва ижтимоий масъулият тамойилларига амал қилишга

чақирилади. Унинг фикрича, банк операциялари ҳалолликка асосланиши керак. Усмоний
томонидан таклиф

қилинган яна бир концепция Исломий Мудараба банк шартномасидир. У

омонатчилар ва банклар ўртасидаги ҳамкорликнинг ушбу шаклидан фойдаланишни таклиф
қилади, бунда банклар омонатчилар маблағларини бошқарувчи вазифасини бажаради ва ўз иши

учун комиссия олади

.

98

https://www.thebanker.com/Islamic-Banking-Awards-2023-1685604285


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

199

Усмоний, шунингдек, исломий банкинг орқали ижтимоий адолатни тарғиб қилишга

эътибор қаратади. У иқтисодий ривожланишга ёрдам берадиган ва жамиятдаги тенгсизликни

камайтирадиган молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқишга чақиради. Муҳаммад Тақи
Усмонийнинг

(2021)

ислом банки тушунчалари мусулмон дунёсининг кўплаб мамлакатларида

ушбу соҳанинг ривожланишига асос бўлди. Унинг асарлари ислом молия бозори тамойиллари
ва амалиётининг шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатган.

Ливанлик иқтисодчи Aҳмад Эл Нажжар

(2014)

, замонавий ислом банк тизими

асосчиларидан бири ҳисобланади. 1963

-

йилда у Мисрда дунёдаги биринчи исломий банк бўлган

Nasser Social Bank

”га асос солган. Эл

-

Нажжар ислом банкининг ахлоқий жиҳатлари

муҳимлигини таъкидлайди. Унинг таъкидлашича, исломий молия институтлари нафақат

фойдани кўпайтиришга эмас, балки ижтимоий манфаат ва барқарор ривожланишга эришишга
интилиши керак. Бунга ижтимоий инвестициялар, экологик фондлар, хайрия дастурлари ва

бошқа чора

-

тадбирлар орқали

эришиш мумкин.

Эл

-

Нажжар

(2014)

, шунингдек, анъанавий ислом банклари ва анъанавий молия

институтлари ўртасида ҳамкорлик қилишга чақиради. Унинг фикрича, бу ислом банклари

фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради, шунингдек,
инновациялар учун янги имкониятлар яратади. Умуман олганда, Aҳмад Эл

-

Нажжарнинг ислом

банкчилиги ҳақидаги илмий қарашлари унинг ислом тамойиллари ва қадриятларига мос
келадиган молиявий тизимни ривожлантириш истагини акс эттиради. У банк муассасалари

фаолиятида ахлоқий тамойиллар, барқарорлик ва ижтимоий масъулиятни талаб қилади дея
таъкидлайди.

Муҳаммад Aнвар

(1992)

молия ва банк соҳасида таниқли покистонлик олимдир. У исломий

молияга ихтисослашган ва бу борада кенг кўламли тадқиқотлар олиб борган. Муҳаммад Aнвар

(1992)

ўз тадқиқотида исломий молиянинг турли жиҳатларини, жумладан, ислом банки,

суғурта, сармоя ва шариат тамойилларига мос келадиган бошқа молиявий маҳсулотларни

ўрганган. Шунингдек, у ислом молиясида рискларни бошқариш соҳасидаги турли стратегия ва
услубларни

таҳлил қилган.

Суриялик олим Монзер Каҳф

(2004)

, исломий молия ва банк иши бўйича кўплаб мақола ва

китоблар муаллифи. Каҳфа иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатлар ривожланиши

учун ислом банкларидан фойдаланишни қўллаб

-

қувватлайди. Унинг фикрича, бундай банклар

кам даромадли ёки анъанавий банкларга кириш имкони бўлмаган шахлар учун молиявий
хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлай олади. Бу барқарор ривожланишга ҳисса

қўшиши ва жамиятдаги тенгсизликни камайтириши мумкин. Монзер Каҳф

(2004)

исломий

банкларни суистеъмол қилишнинг олдини олиш ва барқарорлигини сақлаб қолиш учун қатъий

тартибга солиш ва назорат қилиш зарурлигига ишора қилади. У ислом молия тизимидаги
рискларни самарали мониторинг қилиш ва баҳолаш муҳимлигини таъкидлайди. Умуман

олганда, Монзер Каҳф

(2004)

ислом банкларига ахлоқий ва ижтимоий масъулиятли молиявий

тизимни яратиш воситаси сифатида ижобий нуқтаи назарга эга. У уларни, айниқса, камбағаллар

учун иқтисодий ривожланишга эришиш воситаси сифатида кўради.

Бангладешлик олим Муҳаммад Aкрам Хон таниқли ислом иқтисодчиси ва файласуфи

бўлиб, ислом молиясининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Унинг ислом банк иши
ҳақидаги илмий қарашлари ислом ҳуқуқи (шариат) ва иқтисодий адолат тамойилларига

асосланади. Хоннинг фикрича, ислом банклари кўпинча фоиз ставкалари асосида қарз
олувчилар билан шуғулланадиган анъанавий тижорат банкларидан фарқли равишда “риск ва

мукофот” тамойилига амал қилиши керак. Унинг фикрича, фоиздан фойдаланиш шариатга

зиддир, чунки бу исломда тақиқланган ноаниқлик ёки таваккалчиликдан фойда олишни
англатади. Бунинг ўрнига Хон ислом тамойиллари асосида тадбиркорлар ва кичик бизнесни

молиявий қўллаб

-

қувватлаш мақсадида жамғармалар ва инвестицион ҳисобварақлар ташкил

этишни қўллаб

-

қувватлайди. Хон, шунингдек, ислом банкларида ахлоқий хулқ

-

атворни қўллаб

-

қувватлайди, шаффофлик, очиқлик ва мижозларга нисбатан масъулиятни тарғиб қилади. У
эксплуатация ёки тенгсизликка олиб келиши мумкин бўлган молиявий операциялардан

қочишга чақиради ва молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқишда жамоатчилик манфаатларини
ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлайди

(

Фармон

, 2020).

Булар ислом банк иши соҳасида тадқиқот олиб бораётган олимларнинг бир неча

мисолидир. Бу соҳага ўз ҳиссасини қўшган бошқа олимлар ҳам кўп. Бу ва бошқа кўплаб олимлар

ўзларининг илмий изланишлари, нашрлари ва бу соҳадаги ўргатишлари орқали ислом банк иши


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

200

назарияси ва амалиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар. Шунингдек, чет эллик
олимларнинг қарашларича, ислом молия хизматлари, авваламбор, иқтисодиётда тижорат

банклари ва мамлакат тараққиятига ҳисса қўшадиган инновацион хизматлар ёки молия саноати
учун инновацион лойиҳалардир.

Юқоридаги келтирилган фикрларга асосланган ҳолда, бизнинг фикримизча, ислом

банкини қонунлар асосида фаолият юритувчи мега

-

регулятор сифатидаги кредит банклари ва

миллий банклар мажмуи сифатида қарашимиз мумкин. Шариат ва ижтимоий йўналишга эга
бўлиш, ҳар бир алоҳида мамлакатда тасдиқланган пул

-

кредит сиёсати доирасида ва пул

ресурсларини жамият манфаатларига мувофиқ қайта тақсимлашни таъминлаш асосий
вазифалардандир.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотда илмий абстракциялаш, гуруҳлаш, қиёслаш, ретроспектив ва истиқболли,

эмпирик таҳлил ва бошқа услублардан фойдаланилди. Мақолада қиёсий таққослаш усулида

жаҳон амалиётида ва тараққий этган тижорат банкларида ислом банк хизматларидан

фойдаланиш усулларининг ташкилий

-

ҳуқуқий асосларини мамлакатимиздаги мавжуд асослар

билан таққослаб, тегишли хулосалар шакллантирилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ислом банклари ислом тамойилларига мувофиқ сармоя имкониятларини таклиф қилувчи

ислом фондларига ўз сармояларини ошириши ҳамда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида

технологик инфратузилмасини яхшилаши мумкин. Улар янада самарали хизматларни тақдим
этиш учун мобил иловалар, интернет

-

банкинг ва бошқа онлайн хизматларни ишлаб

чиқмоқдалар. Шунингдек, Ислом банклари мижозлар базасини кенгайтириш ва
рақобатбардошлигини ошириш мақсадида бошқа банклар ёки молия институтлари билан

ҳамкорлик шартномалари тузиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқдалар. Ислом банклари
кўпроқ мижозларни, айниқса, бу хизматлар билан ҳали таниш бўлмаганларни жалб қилиш учун

исломий молиявий хизматларни оммалаштиришмоқдалар.

Бугунги кунда ривожланган давлатларда Ислом банклари фаолиятига исломий молиявий

хизматларни ривожлантиришга ёрдам берадиган сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

учун ҳукумат билан ҳамкорлик ишларини олиб бормоқдалар.

1-

расм. Ислом банки хизматларини ишлаб чиқиш тизими

99

99

Муаллиф ишланмаси

Ички

муҳит

Шариат

ва ислом

қоидала

Кредит

ташкилоти

Ислом банк

хизматлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

201

S&P Global Ratings маълумотларига кўра, глобал исломий молия сектори 2022 йилда муҳим

босқичга эришган, умумий шариатга мувофиқ активлар 9,4 фоизга ўсиб, 3 триллион доллардан

ошиб кетди. Умуман олганда, 2023/24 йилларда ҳам худди шундай ўсиш кутилмоқда, бу

Форс

кўрфази ҳамкорлик кенгашидаги (GCC) ислом банклари ўртасидаги мустаҳкам ўсиш ва соғлом

сукук бозори билан боғлиқ

100

. Ҳозирги даврда Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта бизнесни

банклар томонидан молиялаштиришга бўлган эҳтиёж таҳминан 11,79 миллиард АҚШ

долларига тенг, бу эса ЯИМнинг 17,67% ни ташкил қилади. Фақат кичик ва ўрта бизнес учун эса
10,26 миллиард АҚШ доллари

миқдорида молия маблағлари талаб этилади.

Сўнгги йилларда исломий молия FinTech соҳалари билан бир қаторда, шунингдек, халқаро

молиявий хизматлар саноатида энг жонли ва шу билан бирга ҳали кўзга яққол ташланмаган

тармоқлардан бири бўлиб қолмоқда. Исломий молия атамаси маҳсулот ва хизмат турларининг
кенг доирасини ўз ичига олади. Ислом молияси ва банкининг умумий амалиётлари ислом

динининг ўрнатилиши билан бирга пайдо бўлди. Бироқ, институционал ислом молияси ХХ
асрдан кейин ташкил этилган. Айни пайтда ислом молия сектори йилига 15 фоиздан 25

фоизгача ўсиб бормоқда, ислом молия институтлари эса дунё бўйлаб умумий қиймати 2,7

триллион доллардан зиёд активларни бошқармоқда. Ҳозирги вақтда Ислом молияси энг яхши
йўлга қўйилган учта давлат Саудия Арабистони, Эрон, Малайзия кўрсаткичлар кўлами бўйича

глобал бозор ҳажмининг 66 фоизига эгалик қилади.

Бугунги кунда МДҲ мамлакатларида ислом молия саноатининг ўсиши бошқа давлатларга

қараганда секинроқ, аммо бу минтақада имкониятларнинг ортиб бораётгани туфайли жаҳон
халқаро банк саноатининг эътиборини тортмоқда. МДҲ давлатлари ҳукуматлари ушбу секторни

ривожлантириш бўйича ташаббус кўрсатса, кейинги беш йил ичида ислом банки иши сезиларли
даражада ўсиб бормоқда. Ислом банклари лойиҳаларни молиялаштиришдан фойда олишади.

Иқтисодиётнинг асосий ва ажралмас бўғини ҳисобланган банк тизимида ислоҳотларни

жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш, соҳада рақобатни ривожлантириш

йўналиши бўйича ҳам қатор вазифа ва мақсадлар белгиланган. Уларга эришиш бугунги кундаги
банк тизимини бутунлай янги даражага олиб чиқади.

Хусусан, биринчи мақсад сифатида банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини

40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробар ошириш

белгиланган.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатимизда банклар томонидан

кредитлаш ҳажми 34,6 миллиард долларни ташкил қилди. Стратегияга кўра, ушбу кўрсаткични
1,16 баробар ошириш кўзда тутилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса иқтисодиёт ривожига кредит маблағлари оқими ва

кредит айланмасини жадаллаштириш, йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга туширишда

кредитлаш механизмига таяниш, кредитлар мақбуллигини таъминлашдир. Зеро, иқтисодиёт
тармоқларини доимий асосий ва айланма капиталга инвестициясиз ривожлантириш мумкин

эмас. Мазкур мақсаддан келиб чиқиб, банкларимиз ҳам кредитлаш ҳажмини мутаносиб равишда
оширади

(

Фармон

, 2020).

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклари томонидан ислом

банк хизматларини амалиётга жорий этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан,

«Алоқабанк» АТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси
ўртасида исломий молиялаштиришнинг «Муробаҳа» инструменти бўйича қиймати 30 млн

доллар миқдоридаги битим имзоланди.

Бундан ташқари, «Микрокредитбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича

Ислом корпорацияси кичик бизнес ва хусусий секторни молиялаштириш кредит линияси

бўйича қиймати 30 млн доллар бўлган ҳамкорлик келишувига эришди.

Шунингдек, «Ипак Йўли» АИТБ ва Халқаро Ислом савдо

-

молия корпорацияси (ITFC)

ўртасида савдо молиялаштириш линияси бўйича қиймати 15 млн доллар бўлган асосий шартлар
рўйхати тасдиқланди.

Жаҳон тажрибасига кўра Исломий банкларни қуйидаги ташкилий шаклларда бўлиши

мумкин:

1. “Ислом дарчалари” деб аталадиган анъанавий ва Исломий банк операцияларини

биргаликда амалга оширадиган оддий тижорат банки ичида яратилган, аммо бухгалтерия

ҳисоби Исломий хизматлар учун алоҳида олиб борилади.

100

https://www.thebanker.com/Islamic-Banking-Awards-2023-1685604285


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

202

1-

жадвал

Тижорат банклар билан ислом молияси банклари ўртасидаги асосий фарқлар

101

АНЪАНАВИЙ БАНК ФАОЛИЯТИ

ИСЛОМ БАНКИ ФАОЛИЯТИ

Пул айирбошлаш ва қийматни сақлаш

воситасидан ташқари товардир. Шунинг

учун уни номинал қийматидан

юқори

нархда сотиш ва

ижарага бериш ҳам

мумкин.

Пул товар эмас, лекин у

айирбошлаш воситаси

ва қийматни сақлаш воситаси сифатида

ишлатилади. Шунинг учун уни номинал

қийматидан юқори нархда сотиш ёки ижарага

бериш мумкин эмас.

Вақт қиймати

капиталга фоизларни

ҳисоблаш учун асосдир.

Товар савдосидан ёки хизматлар кўрсатишдан

олинадиган даромад фойда олиш учун асос

бўлади.

Банк маблағларидан фойдаланган ҳолда

ташкилот зарар кўрган тақдирда ҳам

фоизлар ундирилади. Шунинг учун у

фойда ва

зарарни тақсимлашга

асосланмаган.

Ислом банки фойда ва

зарарни тақсимлаш

асосида ишлайди. Агар тадбиркор зарар

кўрган бўлса, банк бу йўқотишни

қўлланилган молиялаштириш усулига қараб

тақсимлайди (Мударабаҳ, Мушарака).

Нақд пул маблағларини бериш,

молиялаштириш ёки айланма

маблағларни молиялаштиришда товарлар

ва

хизматлар алмашинуви бўйича

келишув тузилмайди.

Мурабаҳа, Салам ва

Истисна шартномалари

бўйича маблағларни тақсимлашда товарлар

ва

хизматлар алмашинуви бўйича

шартномалар бажарилиши шарт.

Анъанавий банклар пулни инфляцияга

олиб келадиган товар сифатида

ишлатади.

Ислом банки савдо билан боғлиқ фаолиятдан

фойдаланган ҳолда иқтисодий тизимнинг

реал секторлари билан алоқа ўрнатишга

интилади. Чунки пул реал активлар билан

боғлиқ бўлгани учун у иқтисодий тараққиётга

бевосита ҳисса қўшади.

Анъанавий банк асосий эътиборни

кредитлашга қаратади.

Ислом банки асосий эътиборни сармояга

қаратади.

Анъанавий банклар фақат молиявий

мезонлар асосида иш

юритади.

Ислом банклари инвестицияда ахлоқий

мезонларга асосланади.

Анъанавий банкларнинг фаолияти инсон

омилига (асосан капитализм

назарияларига) асосланади.

Ислом банклари фаолияти ислом

шариатининг қоидаларига асосланади.

Инвестор ёки кредитор олдиндан

белгиланган фоиз ставкаси бўйича савдо

қилади ёки даромадни кафолатлайди.

Ислом банклари капиталнинг эгаси билан

инвестор ўртасида риск тақсимотини

тасдиқлайди.

Анъанавий банклар ўз мижозининг

ишончли эканига кўпроқ эътибор беради.

Улар лойиҳаларнинг молиявий

имкониятларига эътибор қаратади.

Анъанавий банклар уларга қўйилган

барча депозитларни кафолатлаши керак.

Ислом банклари шахсий ҳисобварақларга

қўйилган пулларни кафолатлайди, аммо

мудараба инвестицияларига кафолат

бермайди, чунки бошқа томоннинг

йўқотишларини бўлишади.

101

https://bankers.uz

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

203

2. “Исломий filial” “Ислом дарчалари”га ўхшайди, тижорат банки эса алоҳида Исломий

филиални яратади, аммо бухгалтерия ҳисоби алоҳида юритилмайди.

3. “Шўба”

-

тижорат банки Исломий молиявий хизматларни кўрсатиш учун махсус шўба

корхонасини яратганда. Шу билан бирга, ушбу компания Исломий банк хизматлари бўйича

мустақил молиявий сиёсатни шакллантиради ва амалга оширади, аммо бош банкнинг умумий
бизнес стратегияси доирасида.

4. “Тўлиқ Исломий банклар” мустақил Исломий банклар бўлиб, улар ишлаб чиқилган банк

сиёсати ва стратегиясига мувофиқ ўз филиаллари ва бўлинмалари орқали тўлиқ

кенгайтирилган Исломий молиявий хизматларни тақдим этадилар.

2-

расм. Тижорат банкларининг исломий банк хизматлари турлари

102

Юқорида келтирилган маълумотларга кўра, Исломий депозитлар инвестиция

тамойиллари асосида ишлайди. Мижоз банкни бошқариш учун маблағ билан таъминлайди ва

банк ўз билим ҳамда тажрибасидан фойдаланган ҳолда уларни кейинчалик мижоз билан фойда

тақсимлаш билан

лойиҳаларга инвестиция қилади. Фарқи шундаки, агар анъанавий банклар

омонатчининг пулидан фойдалангани учун мижозга белгиланган фоиз тўласа, Ислом банклари

омонатчилар билан банк томонидан молиялаштириладиган лойиҳалардан олинган фойданинг
бир қисмини баҳам кўришади. Ислом банкини кредит ташкилотлари ва миллий банкни

жамиятда шариат қонунлари асосида ишлайдиган ва ижтимоий йўналишга эга бўлган мега

-

регулятор сифатида, ҳар бир алоҳида мамлакатда тасдиқланган пул

-

кредит сиёсати доирасида

ҳамда пул ресурсларини жамият манфаатлари йўлида қайта тақсимлашни таъминлаш сифатида
белгилаш мумкин.

Омонатчиларнинг маблағлари шариат томонидан рухсат этилган лойиҳалар ва

корхоналарга иқтисодиётининг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистикадан

тортиб йирик қурилиш лойиҳалари ва нефт ва газ саноатидаги компанияларга, яъни одамларга

102

Муаллиф ишланмаси

Кафолат
беришга

асосланган

банк

хизматлари

Исломий банк

депозит

хизматлари

Исломий банк хизматлари

турлари

Ҳамкорликка

асосланган

банк

хизматлари

Операцияларда

иштирок этишга

асосланган банк

хизматлари

Банк

тўловларини

тўлаш асосида

банк хизматлари

Мушорака

Мудораба

Мурбаҳа, Ижара,

Салам

Истисна, Қарзи

хасан

Вакала,

Аккредитив

Комиссион

хизматлар

Исломий банк хизматларининг бошқа

турлари (брокерлик хизматлари, пул

ўтказмалари, валюта операциялари)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

204

фойда келтирадиган корхоналарга инвестиция қилинади. Омонатчилари фақатгина
дивидендларга эътибор қаратган ҳолда, ўз маблағлари нималарга инвестиция қилинишини

билмайдиган анъанавий банклардан фарқли равишда, Ислом банкларида омонатчи пул
маблағларининг келгусидаги ҳаракатини кўриши мумкин, бунда маблағ бизнесга инвестиция

қилинади ҳамда фойдаси банк ва омонатчи ўртасида бўлинади.

Хулоса

ва таклифлар.

Исломий банк тизими иқтисодий операцияларни амалга ошириш учун капитал ва қарз

молиявий воситаларининг кенг доирасини таклиф этади. Улардан фойдаланиш банклар
фаолиятидан фоизли даромадлар ва харажатларни истисно қилади. Бунинг ўрнига кредит

ташкилотлари фойда ва ўз хизматлари учун барча турдаги тўловларни (комиссиялар, агентлик
тўловлари ва бошқалар) олади. Ислом банклари, анъанавий кредит ташкилотлари сингари,

молиявий ресурсларни жалб қилади ва тарқатади.

Ислом банк хизматларидан фойдаланишда юзага келадиган бир қатор муаммолар ва

қийинчиликлар Исломий институтлар томонидан инқирозни муваффақиятли бартараф этиш,

шунингдек, хорижий компанияларга капитал қўйишнинг жозибали истиқболлари ва ушбу
минтақадан маблағ жалб қилишнинг кенг имкониятлари билан изоҳланади. Бундан ташқари,

фойда тақсимоти ва капитал иштироки тизими иқтисодчилар томонидан иқтисодиётнинг
истиқболли йўналиши сифатида қаралади. Ислом банкларининг муваффақияти, биринчи

навбатда, мижозларга индивидуал ёндашиш, хатарларни яхшироқ баҳолаш ва уларни
шартномалар тарафлари (банк ва мижозлар) томонидан ажратишга асосланган. Глобал

пандемия Исломий банкларнинг намоён бўлишига чидамлилигини кўрсатди. Дунё бўйлаб
анъанавий банклар зарар кўраётган бўлса

-

да, Исломий банклар деярли зарар кўрмайдилар ва

ликвидлигини йўқотмасдан ўз фаолиятини давом эттирмоқдалар. Ислом банк тизимининг
барқарорлиги инқироз даврида Ислом банклари активларининг ўсиши давом этаётганидан

далолат беради. Ислом банкларининг унчалик хавфли емаслиги, Исломий бўлмаган дунёдаги
банклар учун маълум банк маҳсулотларидан фаол ва пассив операциялар нуқтаи назаридан

фойдаланишни жозибадор қилади.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Ahmad A.N., M., Umar, A. A., Khamidi, M. F., & Idrus, A. (2014). Financing PF2 projects: Opportunities

for Islamic project finance. Procedia engineering, 77, 179-187.

Kahf M. (2004) Islamic banks: The rise of a new power alliance of wealth and shari'a scholarship-

The politics of Islamic finance.

Muhammad Anwar, (1992). "

Islamic Banking in Iran and Pakistan: A Comparative Study

,"

The

Pakistan Development Review

, Pakistan Institute of Development Economics, vol. 31(4), pages 1089-1097.

Siddiqi M. N. et al. (2004) Riba, bank interest and the rationale of its prohibition.

Jeddah : Islamic

Research and Training Institute.

Usmani M. M. T. (2021) An introduction to Islamic finance.

Brill,

Т

. 20.

Мурожаат (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 29 декабрь.

https://president.uz/uz/lists/view/4057

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 –

2025 йилларга

мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
тўғрисида”ги 2020 йил 12 майдаги ПФ

-5992-

сонли Фармони.

Библиографические ссылки

Ahmad A.N., M., Umar, A. A., Khamidi, M. F., & Idrus, A. (2014). Financing PF2 projects: Opportunities for Islamic project finance. Procedia engineering, 77, 179-187.

Kahf M. (2004) Islamic banks: The rise of a new power alliance of wealth and shari'a scholarship- The politics of Islamic finance.

Muhammad Anwar, (1992). "Islamic Banking in Iran and Pakistan: A Comparative Study," The Pakistan Development Review, Pakistan Institute of Development Economics, vol. 31(4), pages 1089-1097.

Siddiqi M. N. et al. (2004) Riba, bank interest and the rationale of its prohibition. – Jeddah : Islamic Research and Training Institute. Usmani M. M. T. (2021) An introduction to Islamic finance. – Brill, – Т. 20.

Мурожаат (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 29 декабрь. https://president.uz/uz/lists/view/4057

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 – 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли Фармони.